Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 25-30°C бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27°C бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18°C бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ЭКИНЛАР УЧУН МИКРОЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ ЎРНИ — БОР (B)
Бор етишмаслиги. Бор карбонсув ва оқсил алмашинувида, хужайра деворчалари таркибига кирувчи пектин моддалари синтезида ва ўсимликлар тупроқдан сув суришида қатнашади. Ўткир бор етишмаслиги ўсимликлар модда алмашинувини кучли даражада бузади ва кўп холларда зарарланган тўқималар нобуд бўлади.
Бор етишмаслигининг ўзига ҳос белгиси - устки ўсув конуси нобуд бўлишидир. Ундан кейин ён куртаклар ўса бошлайди, аммо уларнинг устки куртаклари ҳам тезда нобуд бўлади. Ўсимлик ўзига хос шакл олади: кўп, калта ён новдалар пайдо бўлади, шохлар ва барглар қалинлашади, улар хунук шакл олади ва мўрт бўлиб қолади. Бундай ўсимликларнинг илдиз системаси ёмон ривожланади, гуллаши ва мева тугиши кескин камаяди.
Ҳар хил экинларнинг борга эхтиёжлари ҳар хил. Масалан, бошоқли ўсимликларнинг борга эхтиёжи кам ва уларда бор етишмаслигининг симптомлари кам учрайди. Аксинча, лавлаги жуда сезгир, тупроқда бор бирикмалари мавжуд бўлмаганида унинг илдизмеваларида ўзак чириши ривожланади. Касаллик розетка ўртасида ёш барглар ривожланиши тўхташидан бошланади. Баъзан ушбу барглар ва ўсув конуси нобуд бўлади. Жараён илдизнинг ички кисмларига ҳам тарқалади, қуруқ чириш ривожланади, натижада илдизмева ичида бўшлиқлар пайдо бўлади.
Бор етишмаслигини бартараф этиш учун ўсимликларга EKO BOR пуркалади.
📞Агроном маслаҳати: +998911339799
😎😎😎😎😎😎
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
✅ГЎНГНИ СИФАТЛИ ЧИРИТИШ УСУЛИ
40 см чуқур кавланади (5 кв/м) 1 тонна атрофида гўнг ташланиб, устидан 40-50 кг минерал ўғит (суперфосфат) сепилади. 6-7 ой мобайнида 3-4 марта суғорилади.
Манба: Doston & Chelsea fc
😎😎😎😎😎😎
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича наво ўзгариб туради, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда есади. Ҳарорат 20-25°C бўлади.
Пойтахтимизда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда есади. Ҳарорат 22-24°C бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, ба’зи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) қорга айланиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.Шамол 7-12 м/с тезликда есади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15°C бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#фойдали
ТАБИИЙ ЧИҚИНДИЛАРДАН КОМПОСТ ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ
Манба:CACILM"> ICARDA-CAC
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
(3-қисм)
Қуйида сабзавотлар учун рН нинг оптимал даражалари юқоридаги суратда жадвали келтирилган:👆
Сабзавотларнинг кислоталик оптимал оралиғини аниқлаб олиб қаерда ва қандай экин экиш кераклигини билиш мумкин, агар тупроқнинг кислоталиги юқори бўлса охак солиш орқали тушириш мумкин ёки ишқорийлиги баланд бўлса таркибида гипс мавжуд бўлган материаллар солиш оркали пасайтириш мумкин бўлади.
Манба: © Umid Akhunov, Agrohouse Ltd, 2017
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
рН - бу нима?
(1-қисм)
Тупроқнинг энг муҳим курсатгичларидан бири бу-рНдир. рН-бу водород курсатгичи бўлиб, сувдаги эркин водород ионлари концентрациясини билдиради.
Ушбу тушунчани соддалаштирадиган бўлсак, рн сувдаги Н+ ва ОН- микдорий нисбатидан келиб чиқиб аниқланади. Мисол учун: агар сувда Н+ ионлари кўп бўлса сув кислоталиги юқорироқ бўлади. ОН ионлари кўп бўлса сув ишкорийлиги ортиб боради.
Эслатма: рН даражаси ўз-ўзидан ортиб бориш ҳусусиятига эга. Дистилланган сувда ушбу ионлари бир-бирини мувозанатлаштириб туради. Бундай ҳолатларда сув рН=7, яъни нейтрал.
ЭСДА ТУТИШ ЗАРУР!
Тупроқнинг кислоталиги ёки ишқорийлигига унинг агрохимик ҳусусиятлари ва ўсимлик ривожланиши бевосита боғлиқ.
Кислоталик ўсимликларни озуқа элементлари билан таъминланишида асосий ўринни эгаллайди. Кислоталиги ёки ишқорийлиги юқори бўлган тупроқларда сабзавот экинлари жуда қийин ривожланади. Бундан келиб чиқадики, бундай тупроқлара юқори ҳосилдорлик кутиш ўринсиз. Тупроқнинг рН баланд (рН>9) ёки паст (pH<4) бўлиши ўсимлигингиз илдизлари учун заҳарлидир.Ушбу ҳолатларда озуқа элементлари ўсимлик томонидан ёмон ўзлашади ёки ўзлаша олмайдиган шаклларга ўтиб қолади.
Кислоталиги оптимал бўлган тупроқларда ўсимликлар ундаги озуқа элементларини ёки солинган минерал ўғитларни бемалол ўзлаштира олади, тупроқнинг физик ҳусусиятлари яхшиланади.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
МАККАЖЎХОРИ ,,TUONO" НАВИНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ! ДОН ВА СИЛОСБОП ТАНЛОВ!
TUONO – Дон ва силос учун
🔊FAO 650
🔊Силосга 100-120 кунлик
🔊Силосга ҳосилдорлик юқори!
🔊Ўртача ҳосилдорлик:
Биринчи экинга 80-100 тонна
Иккинчи экинга 70-80 тонна
🔊Протеин миқдори юқори
🔊Поясининг узунлиги ўртача 3,5-4 м
🔊Крахмал ва оқсилга бой
🔊Бир қопда 50.000 дона уруғ
🔊Туркия маҳсулоти
Батафсил фотоларни кўриш учн: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ, НАМАНГАН ТУМАНИДА ''TUONO'' НОМЛИ СИЛОСБОП МАККАЖЎХОРИ ЭКИЛДИ!⬇️
ФЕРМЕР: АБДУЛЛАЕВ КОМИЛЖОН
📹YouTube да ҳам кўринг⬅️
Мурожаат учун телефонлар:⬇️
****
Агроном маслаҳати: +998911339799
Телефон: +998903229622
Офис: +998955150070
****
Фарғона водийси бўйича менеджер: +998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Чортоқ туман ҳокимидан помидор етиштириш бўйича мастеркласс
Яшанг ҳоким бува...
Манба: @namanganlive24
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
💢 ШАФТОЛИ БАРГ БУЖМАЙИШИ КАСАЛЛИГИ
📖Илмий номи: Taphrina deformans
Ушбу касаллик пўстлоқ, зарарланган мева ва куртакларда қишлайди. Баҳорда янги споралари ажралиб чиқади ва гуллар, барглар, новда учлари ва меваларни зарарлайди.
Баҳорда ёш баргларда сарғиш-қизил доғлар пайдо бўлади ва вақти ўтиши билан шишиб баргни бужмайтиради, касаллик сабабли баргнинг тиришган (ажин тортган) жойлари оқ ранг олиши мумкин; зарарланган барглар муддатидан олдин тўкилади ёки тўқ ранг олиб дарахтда осилиб қолиб кетади, касаллик мевада кам намоён бўлади, агар бўлса меванинг шакли бузилади ва юзаси тиришиб қолади (ажин тортади).
Бодом, шафтоли ва ўрик куртак бўртиш вақтида профилактик ишловларни бошланг!
Бу замбуруғ касаллик гуллаш даврида ёмғирли нам ва салқин об-ҳаво шароитларида ривожланади. Зарарланган мевалардан ажралиб чиққан споралари, келгуси йили бошқа меваларни зарарлайди. Шу йўсинда тарқалиб бораверади.
КУРАШ ЧОРАЛАРИ:
1. Кузда барглар тўкилишни бошлаганда ва куртак очилишидан олдин MED XLOROK (1 тонна сувга 6 кг) сепинг. Куртак бўртиш ва ўсув даврида Vi ZIRAM (1 тонна сувга 2,5 кг) ишлов берилиши керак. Ёки VISTARTOP (1 тонна сувга 0,5 литр) қўллаш керак.
2. Кичик боғларда эса, мевалар мум билан қопланишидан олдин ва касалликни тарқатишидан олдин териб, йўқ қилинг ва тиним даврида MED XLOROK (10 литр сувга 60 гр) ишлов беринг.
3. Зарарланган новдалар ва уларнинг учларини кесиб йўқ қилинг.
Баҳорда, ёмғирли кунлар кўп бўлса ҳар 10 кунда фунгицид қўллаш керак.
Агроном маслаҳати: +998911339799
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
🕌 Кунларнинг султони яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!
Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ СИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!
🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!
Муборак жума кунининг хайр ва барокати сизга бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 24-29°С бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-27°С бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, кучли бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18°С бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўргимчаккана личинка ва тухумларига қарши ҳақиқий зарба беринг!
VERTINIS 11,8%
🔬Таъсир этувчи моддаси: Абамектин 1,8% (18 гр/л) + Гекситиазокс 10% (100гр/л)
📦Қадоғи: 100 мл, 1 л
💡Қўлланилиши: Препарат ғўза, олма, помидор, қовун ва тарвузда ўргимчаккана етук зоти ва тухумига қарши қўлланилади. Препаратни бошқа кимёвий воситалар билан қўлласа бўлади. Ушбу препаратни ҳаво ҳарорати ўртача +20 - +28 C ҳолатда қўлласа самараси яхши бўлади. Бир вақтнинг ўзида ҳам ўргимчакканани ва тухумини олади. 15-20 кунгача таъсир кучини сақлаб туради. Кўп хилдаги каналарга қарши самарали таъсир қилади. Ишловдан сўнг 2-3 кун ўтиб зараркунанда шол холатга келади.
Препарат ишловлари ҳосил етилишидан 30 кун олдин (олмада 20 кун) тўхтатиш керак.
Препарат ишловидан2-3 кун ўтказиб асалариларни қўллаш мумкин. Препарат қўшиладиган сувнинг pH муҳити препарат кучини камайтирмаслиги учун даражани 6 га тушириб олиш керак! Бунинг учун ҳар 10 литр сувга NORMAL SOIL 5-10 мл қўшиб қўллаш тавсия этилади.
Препаратни махсус сирт фаол модда EKO SLIWETT ҳар 10 литр сувга 5-7 мл ҳисобида бирга қўлланилади. Препарат самараси ишловдан 5-7 кун ўтиб билинади.
Мурожаат учун Офис манзили:
Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.
Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.
Савдо бўйича мурожаат қилинг⬇️
Телефон: +998(90)322-96-22
Офис: +998(95)515-00-70
***
Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
💢ЗАРАРКУНАНДА ОҚҚАНОТ (ОҚ ПАШША)
Очиқ далада ва иссиқхоналарда помидор ва бошқа сабзавот экинларига оққанотларнинг учта тури учраб: иссиқхона оққаноти (Trialeurodes vaporarlorum West), ғўза оққаноти (Bemizia tabaci Gtnn) ва карам оққаноти (Aleurodes proletella L) жиддий зарар келтирмоқда.
Оққанотлар сўрувчи ҳашаротлар бўлиб, уларнинг личинкалари ўсимлик баргининг орқасига ёпишиб олиб, уларнинг ширасини сўриб озиқланади. Улар ҳаракатсиз бўлиб ҳаёт кечирадилар. Личинкалардан чиққан чиқитларда сапрофит замбуруғлар ривожланиб, ўсимликнинг барг ва меваларни қорайтиради ва бунинг натижасида барглар қуриб қолиб, мевалари эса яроқсиз ҳолга келади.
Ушбу зараркунанданинг зарари оқибатида пахта, полиз ва иссиқхона экинлари ҳосилининг 30-40%дан кўпроқ қисми нобуд бўлади. Масалан, пахта толасининг сифати пасаяди, полиз ва иссиқхона экинларида ҳосилдорлик жуда тез муддатларда пасайиб кетади. Ушбу зараркунанда ўсимлик баргларининг остки қисмига ўрнашиб, барг тўқимларидан озиқланади, шу жойнинг ўзида туҳум қўяди ва кўпаяди.
💡Кураш чоралари:
⚙️Агротехник кураш: Юқори агротехника асосида соғлом ва чидамли ўсимликларни ўстириш.
🦋Биологик кураш: Сабзавотлардаги оққанотларга қарши биологик кураш учун уларнинг зичлигига қараб, энкарзия паразитини оққанот личинкаларига қарши 1:20, 1:10, 1:5 нисбатларда қўллаш. Оққанотнинг етук зотларига қарши эса сариқ тусли елим суртилган экранларга тутиб қириш лозим. Ҳаммахур энтомофаглардан оққанотни олтинкўз ва кокцинеллид личинкалари ҳам кўплаб қиради.
Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
📞Агроном маслаҳати: +998911339799
😎😎😎😎😎😎
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ШАМОЛЛАШГА ҚАРШИ КАРАМ БИЛАН
Совуқ кунлар келгани сари шамоллаб йўтал ҳолатлари кўп кузатилади
Кўкрак сохасига карам барги қўйиш, йўталдан халос бўлишга мукаммал ёрдам беради.
Биз карам баргини оламиз, уни қайноқ сувга 2 дақиқа давомида бўктириб қўямиз, кейин баргни асал билан ёйиб, кўкрак сохасига суртамиз. Биз уни махкам боғланган чойшаб билан, тўғирлаб ўраб оламиз. Эрталаб чойшабда деярли ҳеч нарса қолмайди.
3-5 кеча-кундузда йўтал ҳеч қачон бўлмагандек йўқолади.
Манба: BIRINCHI_UZ
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
БОДРИНГДА КАЛЬЦИЙ МОДДАСИ ЕТИШМОВЧИЛИГИ
Барглар четлари усмайди, пиёла шаклида, ичига ўраб букилади. Бундай ҳолларда томчилатиб суғориш орқали AVALON КАЛЬЦИЙ НИТРАТ ёки баргдан суспензия ўғитлаш учун хелатланган AVALON CALMAG ўғитларидан қўлланилади.
Кальций нитратни илдизидан ҳар тонна сув учун 1-2 кг дан қўллаш мумкин. Avalon calmag ўғитини суспензия учун ҳар 10 литр сувга 25 мл қўллаш мумкин.
😎😎😎😎😎😎
😎 Агроном маслаҳати: +998911339799
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ЭКИНЛАР УЧУН МИКРОЭЛЕМЕНТЛАРНИНГ ЎРНИ — МОЛИБДЕН (Mo)
Молибден етишмаслиги. Молибден ўсимликларнинг азот алмашинувида ва азотфиксатор бактериялар азотни фиксация килиши жараёнида муҳим роль ўйнайди. У нитратредуктаза ферментининг таркибига киради. Молибден етишмаслиги баргларда нитратлар йиғилиб қолиши ва оқсил синтези жараёнининг фаоллиги пасайишига олиб келади. Молибден етишмовчилиги баргларда майда хлороз доглари пайдо бўлиши ва барглар бутунлай сарғайиб кетишини қўзғатади. Кейин барглар сўлийди ва тўкилади. Янги чиққан баргларнинг тўқималари яхши ривожланмайди, барг жуда юпқа бўлиб қолади.
Молибден етишмаслиги. Молибден ўсимликларнинг азот алмашинувида ва азотфиксатор бактериялар азотни фиксация килиши жараёнида муҳим роль ўйнайди. У нитратредуктаза ферментининг таркибига киради. Молибден етишмаслиги баргларда нитратлар йиғилиб қолиши ва оқсил синтези жараёнининг фаоллиги пасайишига олиб келади. Молибден етишмовчилиги баргларда майда хлороз доглари пайдо бўлиши ва барглар бутунлай сарғайиб кетишини қўзғатади. Кейин барглар сўлийди ва тўкилади. Янги чиққан баргларнинг тўқималари яхши ривожланмайди, барг жуда юпқа бўлиб қолади. Молибден танқислигида дуккакли ўсимликлар илдизларида туганаклар ҳосил бўлиши сусаяди, натижада ўсимликларга азот етишмаслиги кузатилади. Рангли карам ва бутгулдошларга мансуб бошқа ўсимликларда молибден етишмаслиги натижасида барг пластинкалари ва карам бошлари емирилади. Касаллик томирлараро хлороз пайдо бўлишидан бошланади, кейин барглар сўлғин бўлиб, қўнғир тус олади, тўқималари емирилади, оқибатда баргнинг фақат марказий томири билан тўқималари қолдиқлари қолади.
Молибден ўсимликларга жуда оз миқдорларда керак. Унинг бирикмалари деярли барча тупроқларда мавжуд бўлиб, тупроқ эритмасининг ишқорлиги ошиши билан (масалан, тупроққа охак солганда), ўсимликлар молибденни ўзлаштира олиш қобилияти кучаяди. Молибден етишмаслиги мавжуд бўлганида тупроққа озгина натрий молибдат солинади ёки экинга➕ ZIMOBOR ➕ўғитидан ишлов берилади.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Қуйида озуқа элементларини рН 4.0-10.0 оралиғида фаоллиги жадвали келтирилган
Озуқа эритмасини рН тушириш учун NORMAL SOIL, кўтариш учун калий гидрооксиди ишлатилади.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
(2-қисм)
Кислоталиги юқори рН = 4,0-5,5 тупроқларда қуйидаги ҳолатлар кузатилади:⬇️
⭕️Темир, Марганец ўзлашиши осон бўлади, лекин концентрацияси токсик даражага етади
⭕️Фосфор, калий,олтингугурт, кальций, магний ва молибден ўзлашиши қийинлашади
⭕️Ўсимликлар касалликларга тез чалинади ва ҳашоратлар хужумига мойил бўлиб қолади
⭕️Микроорганизмлар фаоллиги тухтайди
Ишқорийлиги юқори рН>7,5 тупроқларда қуйидаги ҳолатлар кузатилади:⬇️
⭕️Темир, маганец, фосфор, мис, цинк, бўр ва аксарият микроэлементлар ўзлашиши қийинлашади
⭕️Тупроқнинг капилярлиги, сув штказувчанлиги ва фильтрлаш ҳусусиятлари тушиб кетади
Тупроқлар қуйидагича бўлади:⬇️
📝 Ўта кислотали, pH<4,0
📝 Кучли кислотали, pH=4,1-4,5
📝 Кислотали, pH=4,6-5,0
📝 Нейтралга яқин, =5,6-6,0
📝 Нейтрал,pH= 6,1-7,0
📝 Ишқорий, pH=7,1-8,0
📝 Кучли ишқорий, pH>8,1
Сабзавотларнинг тупроқнинг химик ҳусусиятларига талаблари турлича. Аксарият сабзавотлар нейтрал ва нейтралга яқин рН=5.0-7.0 га эга тупроқларда яхши ўсади.
Тупроқнинг кислоталиги қуйидаги аниқлаш усуллари мавжуд:⬇️
🔵Атрофда ўсаётган бегона ўтларга қараб, сабаби улар тупроқнинг кислоталик даражасига таъсирчан ва ўзига хос “индикаторлар”ролини бажаради.
🔵Лакмус қоғози ёрдамида
🔵Портатив рН-метр ёрдамида
🔵Чуқур анализ ўтказиш мақсадида тупроқ намуналарини агрохимик лабораторияга топшириш орқали
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
⚡️Олма (қурти) мевахўри
📖Илмий номи: Laspeyresia pomonella
💢Зарари: Олма қурти 30 турдан ортиқ мевали дарахтларни, жумладан олма, нок, беҳи, ёнғоқ, ўрик, шафтоли ва олхўрини зарарлайди. Қурти мева ичига тешиб кириб бозорбоплигини пасайтиради ва чиришига са баб бўлади, бундай меваларни сақлаб бўлмайди.
📰Таърифи: Капалаги қанотларини ёзганда 14–20 мм, олдинги қанотлари кул ранг, учи қорамтир, орқа қанотлари оч қўнғир тусли бўлади. Қуртининг узунлиги 10–20 мм, усти пушти, пасти оқ ёки сарғиш, танасида тукли майда оч кул ранг доғчалар бор, боши ва энса усти оч қўнғир ёки қизғиш тусда, ёш қурт оқ рангда бўлади. Ғумбаги юмшоқ пилла ичида туради.
📈Ҳаёт даври: Дарахт пўстлоқлари орасида, боғ ичидаги шохлар ости да, омборхона ва бошқа ҳимояланган жойларда, ёш боғларда эса илдиз бўғзи атрофидаги тупроқнинг 3 см гача бўлган чуқурлигида, пилла ичида катта ёшли қурт шаклида қишлайди.
⭕️Эслатиб ўтамиз: Боғдаги феромон тутқичларга биринчи капалак тушгандан бошлаб 5-7 кунидан капалаклар тухум қўйишни бошлайди.
Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
Манба: Шухрат Аброровнинг китобига асосланиб тузилган.
💡Агроном маслаҳати: +998911339799
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Қулупнай танлаш ва сақлашда нималарга эътибор бериш лозим?
🟢 Қулупнайни қуруқ, бутун, зарарланмаган ва иложи борича яшил қалпоқчалигини танланг.
🟢 Тўқ қизил қулупнай мазаси яхшилигидан ва етилиб пишганлигидан далолат беради.
🟢 Сотиб олаётганда ҳидлаб кўрилса, яхши меванинг ёқимли ва оригинал ҳиди мавжуд бўлади.
🟢 Қулупнайни узоқ сақлаб бўлмайди, агар қулупнай нитратлар ёрдамида етиштирилган бўлса, музлатгичда зарарли маҳсулотга айланади.
🟢 Қулупнайни кўп сотиб олиб бўлмайди, уни тез-тез ва янги истеъмол қилган маъқул.
Манба: KASALLIKTV
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
⭕️ 8-10 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат 8 майда кечаси 10-15°С, кундузи 25-30°С, 9-10 майда кечаси 10-15°С, кундузи 28-33°С бўлади.
БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат 8 майда кечаси 10-15°С, кундузи 25-30°С, 9 майда кечаси 10-15°С, кундузи 30-35°, 10 майда кечаси 10-15°С, кундузи 33-38°С бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат 8 майдакечаси 10-15°С, кундузи 25-30°,9 майдакечаси 10-15°С, кундузи 27-32°С, 10 майдакечаси 13-18°С, кундузи 30-35°С бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 8 майдакечаси 12-17°С, кундузи 27-32°С,9 майдакечаси 12-17°С, кундузи 30-35°, 10 майдакечаси 15-20°С, кундузи 33-38°С бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 8 майда 22-27°С, 9 майда25-30°С, 10 майда 27-32°С бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат 8 майда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18°С, 9-10 майда кечаси 5-10°С илиқ кундузи 17-22°С гача кўтарилади.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-23°С бўлади.
Пойтахтимизда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-22°С бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) қорга айланиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15°С бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#касаллик
МЕВАЛИ БОҒЛАРДА бактериал куйиш – Erwinia amylovora
Касаллик пайдо бўлиши учун, қуйидаги 3 та омил бўлиши лозим.
Ҳарорат қулай вақтда ёмғир ёки намликни пайдо бўлиши бир нечта бактерия зарарлаган ракларда қишлаган бактериялар бир соатда 100 минглаб гул ва шохларни зарарлаши мумкин. Ҳарорат 30°С дан ошгандан сўнг касаллик тарқалиши тўхтайди.
Касалликни қўзғатувчи бактерия бўлганлиги сабабли унга қарши сепилган фунгицидларнинг ҳеч бири таъсир этмайди (Строби/Квадрис). Мис сульфати бактерияни ўлдира олмайди, бироқ унинг ривожланишига ноқулай шароит туғдиради. Қишда зарарланган шохларни кесиб тозалаш жуда муҳим. Ҳар бир раклардан триллионлаб бактериялар шамол, ёмғир ва ҳашаротлар орқали тарқалади. Пакана пайвандтаглар М9/М26 ушбу касалликка жуда чалинувчан ҳисобланади. Зарарланган дарахтларнинг 5–15% кузга бориб томирдан қурийди. Апрель ёки май ойида солинган азотдан ёки кучли кесиш натижасида новдалари тез ўсаётган дарахтлар кўпроқ зарарланади.
Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |