Ёнғоқнинг ўзига хос афзалликлари ҳақида нималарни биласиз?
🟢 Пардоз: Кўкариш ва жароҳатларни даволаш учун ёнғоқ пюресини кўпроқ сурадилар, бу жуда фойдали.
🟢 Йирингли ярали касалликларни даволаш учун ёнғоқ мағзини чайналиб, устига қўйилади.
🟢 Яраларни даволаш учун ёнғоқ мағзини майдалаб озиқлантирувчи крем билан бирга яралар бор сохага тайёр малҳамни суртинг.
🟢 Муолажа 10-14 кун ухлашдан олдин фойдаланиш керак бўлади.
Манба: @KASALLIKTV
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, Бухоро, Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, шимолда ва чўл ҳудудларда 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-27°С бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25°С бўлади.
Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18°С бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ТОМОРҚА - ХАЗИНА
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Бўёғон МФЙда яшовчи Аҳмаджон Имамов хонадонидаги 2 сотихли иссиқхонаси ва томорқасида бодринг, помидор, қулупнай, картошка каби зарур турдаги маҳсулотларни етиштиради ва рўзғорига барака кираётганидан мамнун. Маҳалла ҳоким ёрдамчисининг кўмагида 17200 минг сўм эвазига иссиқхона қилди.
Отахон боқиманда бўлмай, меҳнат қилиб, ердан самарали фойдаланиш ҳам даромад, ҳам саломатлик эканини таъкидлайди.
Манба: @uychihokimligi
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
УШУР ҲАҚИДА
#2
Манба: Муҳаммад Айюбхон домла
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ЗИРОАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЗАКОТИ
Оқар сувда ёки ёмғирда суғорилган экинлардан ушр берилади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабларида ердан чиққан ҳар бир нарсадан закот олинади. У киши қуйидагиларни ҳужжат қилиб келтирадилар:
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:
أَنفِقُوا۟ مِن طَيِّبَٰتِ مَا كَسَبْتُمْ وَمِمَّآ أَخْرَجْنَا لَكُم مِّنَ ٱلْأَرْضِ
“Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан инфоқ қилинглар”, деган (Бақара сураси, 267-оят).
У Зот бир зироат маҳсулотини айтиб, бошқасини ажратмаган.
Яна Аллоҳ таоло:
وَءَاتُوا۟ حَقَّهُۥ يَوْمَ حَصَادِهِۦ
“Йиғим-терим куни ҳақини беринглар”, деган (Анъом сураси, 141-оят).
Ўша оятнинг аввалида боғу роғларни, хурмони, зироатни, зайтунни ва анорни зикр қила туриб, кейин инфоқ қилишга амр этган.
Солим ибн Абдуллоҳ отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Осмон, булоқлар ёки ёмғир билан суғорилганлардан ушр, сув қўйиб суғорилганлардан ушрнинг ярми”, дедилар”.
Бухорий ва “Сунан” эгалари ривоят қилган.
У зот “озуқа бўладиган, бўлмайдиган, қурийдиган, қуримайдиган”, демаганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳаблари далил томонида ҳам, ақл томонида ҳам, мантиқ томонида ҳам, воқелик томонида ҳам қадимдаю ҳозирда ҳам кўпчилик уламолар томонидан қўллаб-қувватланган, барча зироат маҳсулотларидан закот бериш зарурлиги таъкидланган.
Ўтинга ўхшаш нарсадан ушр йўқ, яъни ерга ишлов берилмаган, ўзи ўсган маҳсулотлардан ушр йўқ. Бунга қамиш, ўт-ўлан ва шунга ўхшаш нарсалар киради. Агар экинлар катта челак ёки чархпалак билан суғорилса, ушрнинг ярми берилади. Бунда зироат учун қилинган ҳаражат чиқариб ташланмайди.
Давоми⬇️
0️⃣0️⃣0️⃣ ЯНГИ ТАРВУЗ УРУҒЛАРИ СОТУВДА!
Туркиянинг BETA фирмаси маҳсулоти
НОМИ: CRIMSON SWEET
*️⃣Мевасининг ўртача оғирлиги: 10-12 кг
*️⃣Кўчатликдан бошлаб ҳосил даври: 85-95 кун
*️⃣Эрта муддатдаларда экилганда 60-65 кун
*️⃣Очиқ майдонда етиштириш учун мўлжалланган
*️⃣Мевачининг пўсти юпқа ва гўшти ёрқин қизил рангда
****
Телефон: +998903229622
Офис: +998955150070
Агроном маслаҳати: +998911339799
****
Фарғона водийси бўйича менеджер: +998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
RENGAL PLUS — ТУРКИЯ МАҲСУЛОТИ 🇹🇷
ҲОСИЛГА РАНГ БЕРУВЧИ ВА ҲОСИЛ СИФАТИНИ ЯХШИЛОВЧИ САМАРАЛИ ЎҒИТ!
📦Сиғими: 1 л
🔬Таркиби: Цинк (Zn) – 3%, Уроник кислота
Афзалликлари:
- Ҳосилга ранг пигментларини беради
- Ҳосил сифатини яхшилайди
- Ҳосилнинг стресс вақтида ранг пигментларининг етишмовчилигини бартараф қилади
- Ҳосил таъмини яхшилайди
- Иссиқхоналарда ари чанглатиш даврида қўлласа ҳам бўлади.
- Ариларга умуман зиёни йўқ
🔔 EKO RENGAL PLUS ўғити таркибида гармонлар йўқлиги сабабли, самараси 10-15 кунда билинади!
Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!
Мурожаат учун Офис манзили:
Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.
Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.
Савдо бўйича мурожаат қилинг⬇️
Телефон: +998(90)322-96-22
Офис: +998(95)515-00-70
***
Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
💢ПОМИДОРДА ЗАРАРКУНАНДА ЗАНГ КАНА
Помидор занг канаси
📖 Илмий номи: Aculops lycopersici
Очиқ дала ҳамда иссиқхонадаги етиштирилаётган помидорда учрайди. Бу зараркунанда ўсимликнинг ўсув даврида (вегетатив) ва ҳосил берувчи (генератив) нуқталарнинг ҳаммасини зарарлайди. Оқибатда помидор баргларини орқа қисми кумушсимон ялтироқ рангга кириб, кейинроқ бу барглар яшиллигини йўқотиб, қуриб тўкилади. Ўсимликнинг поя ва новдаларида эса нотекис шаклли қўнғир рангли доғлар пайдо бўлади, меваларининг усти ёрилиб тўрлайди. Занг кана билан гуллаш вақтида зарарланган ўсимлик ҳосилининг 80-85 фоизгача йўқотади (Маматов,1993).
Иссиқхоналарда эса қулай шароит мавжуд бўлганлиги сабабли бу жойларда занг канаси йил давомида узлуксиз ривожланиб сезиларли даражада зарар келтиради.
Кананинг ташқи кўриниши чувалчангсимон шаклда, узунлиги 140-200 микрон, кичик ёшдагилари ялтироқ – сариқ, катта ёшдагилари эса, қизғиш қўнғир рангда бўлади. Майда микроскопик ўлчамда бўлганлиги учун занг кана ўсимликка тушган вақтни билиш ва уни илғаш қийин. Каналар 20 марта катталаштирилгандагина яхши кўринади. Шунинг учун бу зараркунанданинг пайдо бўлгани у ўсимликни анчагина зарарлангандан кейингина билинади.
💡Кураш чоралари:
⚙️Агротехник кураш: Алмашлаб экиш, қатор ораларига сифатли ишлов бериб, органик ва минерал ўғитларни ўз вақтида бериш.
🦋Биологик кураш: Сабзавотлардаги занг канасига қарши биологик кураш учун олтинкўзни 3-4 кунлик тухумини зараркунанда сонига қараб 1:10, 1:5 нисбатларда чиқариш.
🧪Кимёвий усул: Агарда занг канасининг миқдори 5 % дан кўп бўлганда қуйидаги препаратлардан бирини қўллаш тавсия этилади: AKARA DUO (етук зотига, личинкасига) ёки VISPIROMEKTIM (тухумига, личинкасига) ёки VERTINIS (тухумига, личинкасига) VIRTUMEK (етук зотига, личинкасига) қўллаш мумкин.
Агроном маслаҳати: +998911339799
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
БУҒДОЙ ЭКИНИ ГУЛЛАШИ
Гуллаш — бу давр бошоқлаш бошлангандан 3-5 кун кейин бошланади.
Бошоқнинг ўзида гуллаш 3-5 кун давом этади, ҳаммаси бўлиб эса 8-10 кун давом этади. Бир бошоқнинг барча гуллари бир вақтнинг ўзида гулламайди.
Аввалига ўртадаги бошоқчалар, кейин пастки ва юқориги бошоқчалар гуллайди. Гуллашда гул қобиқчалари очилади, ташқарисига чангдонлари тушиб ва оналигига кейин бўғинчага тушади.
Оналикга тушган чанг бўкади, ўсимта ҳосил қилади ва бўғинчага ўтади шу билан биргаликда эркаклик гаметаларидан бири тухум хужайра билан қўшилиб муртак ҳосил қилади, иккинчиси марказий ядро билан қўшилиб эндосперм ҳосил килади. Гуллаш бутун сутка бўйича давом этаверади, лекин оптимал ҳарорат ва ҳаво намлигида кундўз куни фаол кечади. Иклим қуруқ келган шароитда ўсимлик эрта (айрим холларда бошоқ чиқаргунгача) гуллаши мумкин. Гуллаш ҳарорат юқори бўлган шароитда ҳам сезиларли тезлашади. Тунда гуллаш кундузгига нисбатан секин кечади. Ўсимликда гуллаш жараёни эрталаб кечга яқин энг жадал кечади.
Буғдой ўзини-ўзи чанглантирувчи ўсимлик бўлиб ҳисобланади, лекин табиий шароитда четдан чангланиб қолиши мумкин. Гуллаш учун энг паст ҳарорат 6-7°С, энг юқориси эса 25-27°С.
Харорат 35°С дан юқори бўлганда гулларнинг чангланиши амалга ошмайди, натижада бошоқлар пуч бўлиб колади.
Бошоқ бўйлаб дастлаб бошоқнинг ўрта қисми, сўнгра пастки ва охири юқори кисми гуллайди. Одатда, бошоқнинг биринчи гуллаган қисмларида озиқа моддалар бошқа кейинроқ гуллаган қисмларига нисбатан кўпроқ тупланади, шу туфайли бу қисмининг донлари йирик бўлади.
Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
📻"Samarqand radio"
Чигиртка ва бошқа қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш чоралари
Манба: O'SIMLIKLAR KARANTINI VA HIMOYASI AGENTLIGI
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
«Petrochem Agro» КОМПАНИЯСИНИНГ ЮҚОРИ СИФАТЛИ ИНСЕКТОАКАРИЦИДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!
ШУНЧАКИ ИНСЕКТОАКАРИЦИД НОМИ УСТИГА БОССАНГИЗ БАС!📥
* VIPROKLEM 10%
* VIPROKLEM 15%
* VIOSPILAN 20%
* VIDELTAMETRIN 10%
* VIFURAN 80%
* VINFOS 75%
* VILUCHO 35%
* VIRTUMEK 3,6%
* VIRELL-D 55%
* AKARA DUO 72%
* KORATEK PLYUS 5% - 10%
* Vi Bi-58 40%
* VISPIROMEKTIM 24%
* VIPITO 9.3%
* VINTEPEK PLYUS 55%
* NEMATOD 15%
Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!
Мурожаат учун Офис манзили:
Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.
Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.
Савдо бўйича мурожаат қилинг⬇️
Телефон: +998(90)322-96-22
Офис: +998(95)515-00-70
***
Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Японияда фермерларнинг 70 фоизи 65 ёшдан ошган одамлардир бу кўрсаткич масалан, АҚШда 34 фоиз, Германияда 9 фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда неча фоиз фермерлар 65 ёшдан юқори деб ўйлайсиз?
Манба: ©️Agrolaboratoriya
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 28-33°C бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29-31°C бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25°C бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
🌽Маккажўхори ўсув даврида озиқлантириш жадвали
МУРОЖААТ УЧУН:
****
Телефон: +998903229622
Офис: +998955150070
Агроном маслаҳати: +998911339799
****
Фарғона водийси бўйича менеджер: +998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
⚡️Фарғонадаги «FEYXAN TEKS» кластерининг фермерларга 29 млрд қарзи борлиги айтилди. Фермерлар 2023 йил учун бойкот эълон қилишмоқчи...
Маълумки, давлат раҳбари қишлоқ хўжалигида занжир тизимини яратишда кластерлар фаолиятига урғу берганида кластерлар – бу даладан истеъмолчигача бўлган жараённи назарда тутган эди.
Лекин, ушбу тизимдан фақат ўз манфаати учун фойдаланаётган айрим кластерларнинг жиддий камчиликлари натижасида фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалигида хосилдорликни ошириш ва самарадорликка эришишга бўлган иштиёқи ва мақсадлари сўниб боряпти.
👉 https://effect.uz/3019
Манба: Effekt.uz
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Бу ҳукмларнинг далили ҳадиси шарифда келган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Анҳорлар ва булутлар суғорган нарсалардан – ушр (ўндан бир), сув тортувчи ҳайвон билан суғорилгандан – ушрнинг ярми”, дедилар”.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда: “Осмон, анҳор, булоқлар (суғорган) ёки томиридан сув ичганлардан – ушр. Сув тортувчи ҳайвонлар ва сув асбоблар билан суғорилганларидан – ушрнинг ярми”, дейилган.
“Мўминнинг меърожи” китобидан.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ЛАВЛАГИГА ЭКИНИДА ОЗУҚА МОДДАЛАР ЕТИШМАСЛИГИ
🔬Бунда лавлаги ўсимликларида қуйидаги белгилар ривожланади.
🟢 Азот: экин ўсишдан орқада қолади, баргларида хлороз ривожланиб, улар оч-яшил тус олади, қалинлашади ва қаттиқроқ бўлиб, томирларидан бошлаб сарғаяди, баъзилари қурийди, илдизлари майда бўлиб қолади.
🟢 Фосфор: экин ўсишдан орқада қолади, тўқ-яшил тус олади; пастки баргларда тепасидан бошлаб қўнғир доғлар пайдо бўлади, бундай барглар сўлади.
🟢 Калий: барглар юпқа, бироз ғижимланган шакл олади; уларнинг устида, четларидан бошлаб, қуруқ тўқ-қўнғир ёки кулранг доғлар пайдо бўлади, илдизлари майда бўлиб қолади.
🟢 Бор: ўсимлик органларининг ўсиш нуқталари нобуд бўлади; розетка ўртасидаги барглар сарғаяди, қўнғир тус олади, қораяди ва нобуд бўлади; барг бандлари ва томирларида оч тусли бўртмалар пайдо бўлади, кўпинча улар қўнғир тус олади, чатнаб, ёрилиб кетади, тешикларидан ҳавода қора тус олувчи суюқлик чиқади. Илдизмевалар ичида қора доғлар ва устида катта яралар – чириган жойлар пайдо бўлади, уларга Fusarium spp. ва Phoma betae каби замбуруғлар кириб, касалликни кучайтиради ва лавлаги бутунлай чириши мумкин. Бор етишмаслиги ва фомоз таъсирида илдизнинг устки қисмида қуруқ чириш, илдизмевалар ичида эса бўшлиқлар пайдо бўлиши ҳам мумкин. Зарарланган илдизмевалар омборхоналарда тез чирийди. Бор етишмаслиги кўпинча кальций моддаси кўп бўлган ишқорли тупроқларда, қуруқ об-ҳаво шароитида кузатилади.
Лавлагини бўрга бўлган талабидан келиб чиқиб қўшимча таркибида БОР моддаси мавжуд ўғилар ҳам суспензия қилиш керак 👈
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
⚡️Олма терим вақтини аниқлаш усуллари
Шуҳрат Аброров!
Манба: FRUIT HOUSE ORGANICS
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ЛАЗЕРЛИ ТЕКИСЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ СУВ САРФИНИ СЕЗИЛАРЛИ ДАРАЖАДА ИҚТИСОД ҚИЛМОҚДА
Биламизки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув тежовчи ускуналардан унумли фойдаланилган ҳолда соҳага янги технологиялар янада кенг татбиқ этилмоқда. Ҳосилдорлик кўтарилиши билан бирга сувни тежаш имконияти ҳам юзага келмоқда.
Шу мақсадда вилоятда жами 23 минг 654 гектар майдонлардан 20 минг 579 гектарида томчилатиб суғориш технологияси жорий этилиши режалаштирилган. Бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Шу ўринда айтиш керакки, вилоятда 12 минг 664 гектар пахта, 2058 гектар боғ, 1741 ток, 4116 гектар ерда замонавий сув тежамкор технологиялар асосида томчилатиб ва тупроқ остидан суғориш технологиялари жорий этилган.
Соҳа амалиётига татбиқ қилинаётган инновациялардан бири кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари ер майдонларини лазер ёрдамида текислаш бўлиб, вилоятда 11 минг гектар ер майдонларида мазкур технология қўлланилмоқда. Бу эса сув сарфини 20-25 фоиз, ўғитни 15 фоиз тежаш, ҳосилдорликни камида 10 фоизга ошириш имконини бермоқда.
Шунингдек, 2075 гектар майдонда ёмғирлатиб ва 1000 гектар ер майдонида дискретли суғориш, шунингдек, 11 минг гектар лазерли текислагич ёрдамида текислаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда жами пахта майдонларига сув тежамкор ускуналарни ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилиб, 66 фоизга бажарилганини кўриш мумкин. Бу борада 200 миллиард сўмдан ортиқ шартномалар имзоланганини қайд этиш мумкин.
Манба: Toshkent viloyati hokimligi
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРДА ЗАРАРКУНАНДА БАРГ МИНАЛОВЧИ КАПАЛАК
Ёши катта капалаклари жудаям митти бўлиб кўз билан илғаш анча мушкул. Биринчи босқич личинкаларида оёқлари бўлмайди, узунлиги 1-2 мм, оч рангда, танасининг бош томони найза учи шаклида. Ўсимлик шираси (суюқлиги) билан озиқланувчи авлоди бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин. Кейинги авлов личинкалари эса (одатда 4-чи ва 5-чи авлод) “тўқима билан озиқланувчи” деб аталадилар, бунга сабаб, улар барг тўқималари билан озиқланадилар. Улар 3-4 мм узунликда, оёқлари бор, цилиндр шаклда бўлади. Ранглари сариқ ёки қаймоқ ранг бўлиши мумкин.
📈Ҳаёт Даври
Бу ҳашорат тўкилган барглар орасида оҳирги личинка босқичидан ғумбак ичида қишлайди (турига қараб). Жуфтлашишдан сўнг урғочи капалаклар меваларнинг гуллаш давридан бир оз олдин ёки гуллаш даврида туҳум қўяди. Баъзи турлари баргларнинг устки қисмига, бошқача турлари эса баргларнинг остки қисмларига тухум қўядилар. Битта урғочи капалар ўртача 10-20 тагача туҳум қўяди. Тўқима билан озиқланувчи авлоди якунига етгач, зараркунанда барглар орасига жойлашиб ғумбак ҳосил қилади. Битта авлоднинг ривожланиши учун 1-2 ой вақт кетади. Мавсум давомида йилига 3-4 та авлодга кўпайиши мумкин.
⚙️ Яшаш ва озиқланиш маконлари
❗️Бу зараркунанда нок, олҳўри, гилос ва бошқа турдаги мева дарахтлар шираси (соки) билан озиқланиб кун кечиради.
💢 Зарарлари
Юқори даражада тарқалган (кўпайган) ҳолларда бу ҳашоратдан етадиган зарар, барглардаги фотосинтез жараёнинг издан чиқиши, ҳосилдорликнинг тушиб кетиши ва баргларнинг муддатидан олдин тўкилишига сабаб бўлиши мумкин.
💡КУРАШ ЧОРАЛАРИ...
Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда есади, республика бўйича баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-30°C бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда есади. Ҳарорат 25-27°C бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда есади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20°C бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ПОМИДОР НИҲОЛЛАРИДА ПОЯНИНГ ПАСТКИ ҚИСМИДА ҚОРА ЧИРИШ КАСАЛЛИГИ
Касалликни қўзғатувчиси замбуруғ — Rhizoctonia solani — чёрная ножка
Тупроқ юзасига чиққан ниҳолларнинг илдиз бўғзи ингичкалашиб қўнғир, сўнгра қора тус олади (“қора оёқ” касаллиги), ниҳоллар бужмайиб, нобуд бўлади. Қўзғатувчи зарарланган ниҳол атрофидаги ўсимликларга ҳам ўтади ва касалликнинг ўчоқлари пайдо бўлади. Бу ҳолат айниқса иссиқхоналарда тез-тез учрайди. Кечроқ зарарланган ниҳоллар ҳалок бўлмайди, аммо илдиз бўғзи ингичкалашади ва тўқ тус олади, илдизлари яхши ривожланмайди, кўчириб экилганда яхши тутиб кетмайди.
Одатда илдиз ва илдиз бўғзи зарарланиши кўчатлар иссиқхонага кўчириб экилган кундан бошлаб, 6 ҳафта давомида кузатилади. Вақт ўтиши билан помидорнинг Rhizoctonia solani ва Phytophthora spp. замбуруғларига чидамлилиги кучайиб боради ва 6 ҳафтадан кейин кўчатлар кам ҳолларда зарарланади. Касалликка помидордан ташқари бақлажон, қалампир турлари ва бегона ўтлар ҳам чалинади.
Ҳарорат паст (4-10°С) ва намлик юқори бўлиши (ёмғир, шудринг), совуқ сув билан суғориш, кўчатлар зич жойланиши, кўчириб экиш ўз вақтидан кечиктирилиши, ниҳоллар орасида шамол яхши юрмаслиги, тупроқ устида қатқалоқ пайдо бўлиши ниҳол касалликларини кучайтиради.
Қўзғатувчи замбуруғлар тупроқда сақланади. Иссиқхонада ҳар йили ўша тупроқни ишлатиш унда патоген замбуруғлар миқдори кўпайиб боришига ва касаллик ўчоқлари пайдо бўлишига олиб келади.
Rhizoctonia solani Ўзбекистоннинг барча минтақаларида тарқалган ва бу замбуруғ ҳақида батафсил маълумотлар “Картошка ниҳоллари ризоктониози” бўлимида баён этилган. Замбуруғ помидорнинг илдиз бўғзида қуруқ, оч-қўнғир доғлар ривожланишига олиб келади; доғлар устида баъзан, лупа билан осон кўринадиган оч-қўнғир моғор пайдо бўлади.
Ниҳол касалликлари билан кураш чоралари ⬅️
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-30°С бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30°С бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22°С бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Чигиртка билан курашиш усули сифатида пуркагичлар билан ишлов.
Ставропольская вилояти, ХХ асрнинг боши.
Манба: ГлавАгроном канали
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
🫥 ГИЛОС ҲАҚИДА 10 ТА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТ 🍒
Айни кунларда республикамизнинг турли ҳудудларидаги боғларда пишиб етилган гилос ҳосилини йиғиш ишлари бошлаб юборилган. Бугун ушбу мевани бозорлар ва савдо дўконларининг расталарида ҳам кўриш мумкин. Нега гилосни қадрлаймиз? Бугун биз сизга гилос ва уларнинг қиймати ҳақида қизиқарли маълумотларни улашамиз.
⚙️ Гилос қанча қорайган бўлса, шунчалик пишган бўлади, қанча пишган бўлса, таркибидаги шакар миқдори шунча кўп бўлади.
⚙️ Гилос озиқ-овқат бўёқларини ишлаб чиқариш учун хом ашё бўлиб, айнан гилосдан қизил эмас, балки яшил ранг олинади.
⚙️ Гилоснинг норасмий номларидан бири "қуш гилос" дир. Шубҳасиз, бу қушларнинг уларни севиб ейиши билан боғлиқ.
⚙️ Гилос олчадан кўра кўпроқ термофилтр.
⚙️ Замонавий тадқиқотчилар гилос олчадан пайдо бўлган деб эмас, балки аксинча, олча гилосдан пайдо бўлган деб ҳисоблашади. Гилос инсонларга тахминан ўн минг йил олдин маълум бўлган, бу эса унинг чинакам қадимий резаворлигидан даракдир.
⚙️ Гилос меваларининг диаметри икки сантиметрга етиши мумкин.
⚙️ Асаларилар бир гектар ер майдонидаги гилос дарахтларидан 35 килограммгача гулчанг йиғиши мумкин.
⚙️ Бир вақтлар гилос дарахтининг қатрони ўзига хос сақич сифатида ишлатилган.
⚙️ Гилоснинг кўплаб навлари мавжуд, аммо улардан фақат ўнга яқини фаол равишда етиштирилади.
⚙️ Умуман олганда, гилос дарахти 10 метргача ўсади, бироқ камдан-кам ҳолларда 30 метрли гилос дарахтларини ҳам учратиш мумкин.
Манба: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ДЕҲҚОНЧИЛИКДА ЭКИНЛАРИНГИЗНИ БИЗ БИЛАН ЕТИШТИРИНГ!
🇺🇿''PETROCHEM AGRO'' компанияси 106 хил маҳсулотларини сизга таклиф қилади. Бунда зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши пестицидлар ва комплекс ўғитлардан ташкил топган.
МУРОЖААТ УЧУН:⬇️
****
Телефон: +998903229622
Офис: +998955150070
Агроном маслаҳати: +998911339799
****
Фарғона водийси бўйича менеджер: +998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |