petrochemagro_uz | Неотсортированное

Telegram-канал petrochemagro_uz - PETROCHEM AGRO OFFICIAL

1821

Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар, комплекс ўғитлар ва уруғлар демакдир. Oфис манзили: Тошкент шаҳри, Жомий бозор, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

Подписаться на канал

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💥 МАҲСУЛОТЛАР КАТАЛОГИ 2023

📣Каталогда 100 дан ортиқ маҳсулотлар жой олган. Юклаб олинг ва бошқаларга ҳам улашинг!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда есади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30°C бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда есади. Ҳарорат 27-29°C бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда есади. Ҳарорат 17-22°C бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🌱 Ғўза ўсув даврида озиқлантириш жадвали

МУРОЖААТ УЧУН:
****
Телефон:
+998903229622
Офис: +998955150070
Агроном маслаҳати: +998911339799
****

Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

БУҒДОЙ ЭКИНИ ГУЛЛАШИ

Гуллаш — бу давр бошоқлаш бошлангандан 3-5 кун кейин бошланади.
Бошоқнинг ўзида гуллаш 3-5 кун давом этади, ҳаммаси бўлиб эса 8-10 кун давом этади. Бир бошоқнинг барча гуллари бир вақтнинг ўзида гулламайди.

Аввалига ўртадаги бошоқчалар, кейин пастки ва юқориги бошоқчалар гуллайди. Гуллашда гул қобиқчалари очилади, ташқарисига чангдонлари тушиб ва оналигига кейин бўғинчага тушади.

Оналикга тушган чанг бўкади, ўсимта ҳосил қилади ва бўғинчага ўтади шу билан биргаликда эркаклик гаметаларидан бири тухум хужайра билан қўшилиб муртак ҳосил қилади, иккинчиси марказий ядро билан қўшилиб эндосперм ҳосил килади. Гуллаш бутун сутка бўйича давом этаверади, лекин оптимал ҳарорат ва ҳаво намлигида кундўз куни фаол кечади. Иклим қуруқ келган шароитда ўсимлик эрта (айрим холларда бошоқ чиқаргунгача) гуллаши мумкин. Гуллаш ҳарорат юқори бўлган шароитда ҳам сезиларли тезлашади. Тунда гуллаш кундузгига нисбатан секин кечади. Ўсимликда гуллаш жараёни эрталаб кечга яқин энг жадал кечади.

Буғдой ўзини-ўзи чанглантирувчи ўсимлик бўлиб ҳисобланади, лекин табиий шароитда четдан чангланиб қолиши мумкин. Гуллаш учун энг паст ҳарорат 6-7°С, энг юқориси эса 25-27°С.

Харорат 35°С дан юқори бўлганда гулларнинг чангланиши амалга ошмайди, натижада бошоқлар пуч бўлиб колади.

Бошоқ бўйлаб дастлаб бошоқнинг ўрта қисми, сўнгра пастки ва охири юқори кисми гуллайди. Одатда, бошоқнинг биринчи гуллаган қисмларида озиқа моддалар бошқа кейинроқ гуллаган қисмларига нисбатан кўпроқ тупланади, шу туфайли бу қисмининг донлари йирик бўлади.

Давоми:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Камбағалликни қисқартиришда Хитой тажрибаси. Улар бу тараққиётга қандай эришди?

Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича Хитой тажрибасини ўрганмоқда. Ҳукумат делегацияси ушбу мамлакатга ташрифи давомида провинцияларда бўлиб, турли соҳаларда амалга оширилаётган амалий ишлар билан танишган.

Камбағалликни енгишдан то дунёнинг биринчи рақамли иқтисодиётига айланиш даъвосига қадар атиги 40 йил. Хитой буни қандай уддалаганди?

Манба: Kun.uz расмий канали

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Хайрли тонг!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28°С бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-26°С бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18°С бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🕌 Кунларнинг султони яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

Муборак жума ва рамазон ҳайитининг хайр ва барокати сизга
бўлсин!

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМИГА ТЕХНИКАЛАР ШАЙМИ?

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ғалла ўрим-йиғими олдидан техникаларнинг мавсумга тайёргарлигини кўздан кечирди.

Ризқ-рўзимиз бўлган донни қисқа муддатларда йиғиштириб олиш долзарб масала. Шундай экан, техникалар мавсумга соз ва тахт бўлиши зарур. Туман марказий МТПда  26 та комбайн жамланиб, марказлашган ҳолда таъмирланди. 26 та отряд шакллантирилди.

Соҳа масъуллари ва мутасаддилар иштирокидаги йиғилишда вилоят раҳбари отрядларни шакллантириш,  камчиликларни бартараф этиш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берди.


Манба: Uchqo‘rg‘on.uz | Rasmiy kanal

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ТЕРАКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

Терак толдошлар (Salicaceal) оиласининг Populus авлодига кирувчи кўп йиллик дарахтсимон ўсимлик бўлиб, Урта Осиёда ўрмон иҳота дарахтзорларининг асосий ўсимлиги сифатида катта аҳамиятга эга.

Терак зараркунандаларини ўрганиш мақсадида, кўп йиллар мобайнида Тошкент вилояти ҳамда Фарғона ва Наманган вилоятларининг теракзорларида кузатишлар олиб бордик.

Умуман, Ўзбекистон шароитида ўсадиган теракларга кандалаларнинг 2, шираларнинг 32, кокцидларнинг 31, мўйловдор қўнғизларнинг 9, барг кемирарларнинг 4, пўстлоқхўрларнинг 3, бузоқбоши (хрушларнинг) 2, каналарнинг 5 тури зарар келтириши маълум.

Изланишлар натижасида теракнинг турли қисмларида озиқланувчи: шаҳар мўйловдор қўнғизи (Acolesthes sarto Sols), терак баргкемирари (Melasoma populis L.), тол баргкемирари (Plagiodera versicolora Haich), ўргимчаккана (Tetranychus urticae Koch.), кичик терак златкаси (Buprestis picta Pall), сассиқ дарахтхўр (Cossus cossus L.), қалқондор ва сохта қалқондорлар, тиниқ қанот (стеклянница) - Sciaptiron tabeniforme К.А. шулар жумласидандир.

Давоми:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🍉 Қашқадарёда тарвуз пишди

Бугун (17 апрель куни) Қашқадарёнинг Кўкдала тумани Ўтамайли қишлоғида тарвуз пишди.

Бу йил ҳам Қашқадарё тарвузни эрта пишиб-етилиши бўйича республикада етакчи бўлди.

Манба:
QASHQADARYO AHLI

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22°С бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19°С бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12°С илиқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

❗️Кечаги совуқ картошкаларни "уриб" кетибди (Қирғизистон)

Навоийнинг Нуротаси, Самарқанднинг Қўшрободи ҳамда Жиззахнинг Фориш тумани 800-900 метрдан юқори тоғ этакларида ток ва помидор кўчатларини совуқ урган бўлиши мумкин
.

Манба: @OPER_UZ

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

AVALON MKP 0-40-48+МЭ

🔬Таркиби:
Фосфор - 40%
Калий - 48%
Бор - 1 (гр/л)
Цинк - 1 (гр/л)
Молибден - 0.5 (гр/л)
Зичлиги - 1.64 (гр/мл)

📦Қадоғи: 1 л

Афзалликлари:
⭕️Сувда тез эрувчан, ўсимликка тез сингади
⭕️Ўсимликларда фосфор ва калийга бўлган талабни қондиради
⭕️Донни йириклаштириб ичини тўлдиради натижада ҳосилдорлик ошади
⭕️Экин поясини бақувват қилади
⭕️Илдизларни мустаҳкам қилади
⭕️Касалликлар ва зараркунандаларга қарши ўсимликнинг иммунитетини оширади

📞Мурожаат учун⬇️
Офис манзили: Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

****
Телефон:
+998903229622
Офис: +998955150070
Агроном маслаҳати: +998911339799
****

Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков туманда ғўза парвариши бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Туманда 12431 гектар майдонга чигит экилиб, бугунги кунда тўлиқ ундириб олинди. Ғўза майдонларида биринчи комплекс ишлов ўтказишда 241 дона култуватор, 76дона чизел мосламалари қатнашмоқда. Шунингдек, дала майдонларида ягоналаш ишлари олиб борилмоқда.

Манба:
Namangan viloyati hokimligi

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

КЎКДАЛАДА ТАРВУЗ ПИШИШ АРАФАСИДА

Манба:
https://youtu.be/boWEWGBI_oU

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💢 Кузги тунлам (илдиз курти)

📖Илмий номи: Agrotis segetum

Ушба зараркунанда кўпгина маданий экинлар, шу жумладан, юзлаб турдаги ўсимликларни, униб чиқаётган экинлар ёш ниҳоллар илдизи ёки илдиз бўғзи яқинидаги пояларни кемиради, баъзан майсанинг ер устки қисмини, яъни ёш баргларини шикастлайди.

Бу зараркунандалар республикамиз вилоятларида кенг тарқалган. Айниқса, суғориладиган пахтачилик хўжаликларида ўсимликларнинг ер ости қисмини зарарловчи тунламлар келтирадиган зарар 92% гача етиши кузатилган.

Кузги тунлам авлодларининг чидамлилиги ғўза тунламига нисбатан катта фарқ қилади. Бунда унинг биринчи авлоди энг кўп учраса, кейинги авлодларнинг чидамлилиги пасайиб боради ва кузга бориб эса чидамлилиги секин-аста ортиб бориб, сўнг қишловга кетади.

💡КУРАШ ЧОРАЛАРИ:

Кузги шудгорни 28-30см. Чуқурликда чимқирқар плуг билан ҳайдаш, ва ўсимликни ўсув даврида юқори агротехника ишларини амалга ошириш бир қаторда бегона ўтларни йўқ қилиб туриш.

Ғўза мулчалаб экилганида ўсимликлар барвақт униб ривожланиши туфайли, у билан трофик боғлик бўлган организмларнинг узвий боғланишида ўзгаришлар содир бўлади. Бу ўзгариш зараркунандалар бўйича қуйидагича ўтиши маълум бўлди. Ўсимликлар барвақт ривожланиб, шоналаш даврига оддий усулга нисбатан тезроқ етиб олиши уларнинг кузги тунлам билан қисқа муддатда ва камроқ шикастланишига сабабчи бўлади.

*️⃣Биологик кураш: кузги тунламининг жинсий феромонидан фойдаланиб, ҳар бир пайкалда унинг ривожланиш даражасини белгилаб трихаграмма кушандаси тарқатилади.

*️⃣Киёвий кураш: сабзавот экинлари ҳар бир м2 да 1-2 та ортиқ кузги тунлам личинкаси аниқланганда амалга оширилади. Бунинг учун пиретироид инсектицидлар, айниқса VIDELTAMETRIN 10% (0,2-0,3 л/га) трактор ёрдамида пуркаб, кетидан культивация ўтказиш ёки сув бериш яхши натижа беради. Иссиқхоналарда кўчат остига тайёр эритмани 100-150 мл қуйиб чиқиш зарур.

👤 Агроном маслаҳати: +998911339799

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ азиз дўстлар.

Кириб келган Рамазон ҳайити барчангизга муборак бўлсин. Ушбу кунда Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан барча мўмин-мўминаларни гуноҳини кечиришини ҳамда савобли амалларга барчамизни йўналтириб қўйишини сўраб қоламиз. Ҳамда қалбимиздаги барча хайрли ишларни амалга оширишда ўзидан мадад сўраб қоламиз. Ўрганаётган ҳамда ўргатаётган илмимизни барокатли ва ҳайрли бўлишини ҳам Аллоҳдан сўраб қоламиз. Ризқимизни ҳалолдан топиб ҳалолга сарфлашимизни ҳамда ҳаром ишларни барчамиздан йироқ қилишини сўраб қоламиз.

Дўстларингиз ва оила аъзоларингизни ҳам табриклаб қўйишни унутманг😊

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Минг ойдан афзалроқ Рамазон ойим,
Ризқ ва насибага, иймонга бойим.
Сени соғинаман ўйласам дойим,
Хайр, ойлар султони Моҳи Рамазон!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22°C бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-20°C бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15°C илиқ бўлади.


ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

''MONERO'' маккажўхори нави дон учун ҳосилдор!

🔊FAO 600-650
🔊Донга 115-120 кунлик
🔊Ҳосилдорлик ўртача 15-18 тонна
🔊Жўхорининг айлана тишлари 18-20 та
🔊Поясининг узунлиги 240-280 см
🔊Бир қопда 50.000 дона уруғ
🔊1000 дона уруғ оғирлиги 350 гр
🔊Илдиз тизими кучли
🔊Сувсизликга нисбатан чидамли
🔊Пуфакли қоракуя ксаллигига чидамли
🔊Туркия маҳсулоти

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ, ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ''MONERO'' НОМЛИ ДОН УЧУН МАККАЖЎХОРИ НАВИ.⬇️

Деҳқон: ХОШИМОВ ОЙБЕК

📹YouTube да ҳам кўринг⬅️

Мурожаат учун телефонлар:
****
Телефон:
+998903229622
Офис: +998955150070
Агроном маслаҳати: +998911339799
****

Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Суғориш ёпиқ қувурли тизимга ўтказилади

Каналларнинг фойдали иш коэффициенти пастлиги ва ички тармоқларда сув кўп йўқотилиши оқибатида қишлоқ хўжалигида йилига 4 миллиард 800 миллион доллар кам даромад олинаяпти. Шу боис Пахтакор туманида, тажриба тариқасида, ёпиқ қувурли суғориш тизимини жорий қилиш мўлжалланмоқда.

Бу ҳақда Президент сув хўжалигида амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокамасида топшириқ берди. Унда айтилишича, ушбу усулни сув етказиб бериш харажатлари энг юқори бўлган Қашқадарё, Наманган ва Сирдарё вилоятларида ҳам қўллаш зарур. Шундан келиб чиқиб, ёпиқ қувурли суғориш тизимини жорий қилиш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Яна бир янгилик, эндиликда сув хўжалигидаги харажатларни камайтириш учун насос станцияларини хусусий шерикликка бериш, муқобил энергия манбаларишҳга ўтказиш, шунингдек, ерларни лазерли текислаш чора-тадбирлари кўрилади. Бунинг учун жорий йилда мингта лазерли текислагич олиб келиниб, кластерлар томонидан лазерли текислаш хизматлари йўлга қўйилади.

Манба:
Klaster.uz | Rasmiy kanal

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ОЛМА ДАРАХТИДА УН ШУДРИНГ КАСАЛЛИГИ

Илмий номи:
Podosphaera leucotricha

💢 Зарари: Барг, новда ва гулларни, шафтолида эса булардан ташқари мевани ҳам зарарлайди. Касалланган барглар яхши ривожланмай қайиқсимон бўлиб қолади. Ун шудринг билан мева бераётган дарахтлар ва ёш кўчатлар қаттиқ зарарланади. Ҳосилдорлик 30–50% гача камайиши мумкин.

📖 Таърифи: Олмада эрта баҳорда куртак бўртиш ва дастлабки барглар пайдо бўлиш даврида кўрина бошлайди. Касалликнинг белгилари дастлаб ёш новдаларнинг учки қисмида ва баргларда намоён бўлади. Гул бандларида эса оқ наматсимон ғуборлар пайдо бўлиб, қурийди ва мева бермасдан тўкилиб кетади. Новдаларнинг учки қисмида доғлар дастлаб оқ, кейинчалик хира кул ранг бўлиб, улар буралиб, қурийди. Баргларда (кўпинча орқа томонида) кулранг-оқ доғлар пайдо бўлиб, ривожланмай буралиб қолади. Касалланган мевалар эса мазасини йўқотиб, чиришга мойил бўлиб қолади.

📈Ҳаёт даври: Замбуруғ зарарланган новда ва куртакларда мицелий ҳолатида қишлаб чиқади. Баҳорда ҳосил бўлган конидиялар асосий тарқалиш манбаи ҳисобланади. Касаллик шамол ёки ҳашаротлар ёрдамида жуда тез тарқалади. Ҳавонинг қуруқ ва иссиқ келиши натижасида ўсимликнинг чидамлилиги пасайиб, касаллик авж олиб ривожланади.

💡Кураш чоралари: Меъёрида суғориш; зарарланган новдаларни кесиб, йўқотиш; кузда барг тўкилишидан сўнг ва баҳорда куртак ёзишдан олдин 1° ли оҳак-олтингугурт қайнатмаси (ООҚ) пуркаш; ҳашаротларга қарши ўз вақтида курашиш.
Зарарланган новдаларни қирқиб, боғдан чиқариб ташлаш керак. Вегетация даврида VISTROBI (0.2 кг/га) ёки VISTARTOP (0.5 литр/га) ёки VINTOPAZ (0.2-0.3 литр/га) воситалари билан ишлов бериш керак. Тиним даврида эса MED XLOROK (6 кг/1 тонна сув ҳисобида) фойдаланиш яхши самара беради.

Манба: Кураш чораларидан ташқари маълумотлар Шуҳрат Аброровнинг ''Олма зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш'' китобидан олинди.

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💢 ШАФТОЛИ БАРГ БУЖМАЙИШИ КАСАЛЛИГИ

Илмий номи:
Taphrina deformans

Ушбу касаллик пўстлоқ, зарарланган мева ва куртакларда қишлайди. Баҳорда янги споралари ажралиб чиқади ва гуллар, барглар, новда учлари ва меваларни зарарлайди.

Баҳорда ёш баргларда сарғиш-қизил доғлар пайдо бўлади ва вақти ўтиши билан шишиб баргни бужмайтиради, касаллик сабабли баргнинг тиришган (ажин тортган) жойлари оқ ранг олиши мумкин; зарарланган барглар муддатидан олдин тўкилади ёки тўқ ранг олиб дарахтда осилиб қолиб кетади, касаллик мевада кам намоён бўлади, агар бўлса меванинг шакли бузилади ва юзаси тиришиб қолади (ажин тортади).

Бодом, шафтоли ва ўрик куртак бўртиш вақтида профилактик ишловларни бошланг!

Бу замбуруғ касаллик гуллаш даврида ёмғирли нам ва салқин об-ҳаво шароитларида ривожланади. Зарарланган мевалардан ажралиб чиққан споралари, келгуси йили бошқа меваларни зарарлайди. Шу йўсинда тарқалиб бораверади.

КУРАШ ЧОРАЛАРИ:

1. Кузда барглар тўкилишни бошлаганда ва куртак очилишидан олдин MED XLOROK (1 тонна сувга 6 кг) сепинг. Куртак бўртиш ва ўсув даврида Vi ZIRAM (1 тонна сувга 2,5 кг) ишлов берилиши керак. Ёки VISTARTOP (1 тонна сувга 0,5 литр) қўллаш керак.

2. Кичик боғларда эса, мевалар мум билан қопланишидан олдин ва касалликни тарқатишидан олдин териб, йўқ қилинг ва тиним даврида MED XLOROK (10 литр сувга 60 гр) ишлов беринг.

3. Зарарланган новдалар ва уларнинг учларини кесиб йўқ қилинг.

Баҳорда, ёмғирли кунлар кўп бўлса ҳар 10 кунда фунгицид қўллаш керак.

Агроном маслаҳати:
+998911339799

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…
Подписаться на канал