petrochemagro_uz | Неотсортированное

Telegram-канал petrochemagro_uz - PETROCHEM AGRO OFFICIAL

1821

Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар, комплекс ўғитлар ва уруғлар демакдир. Oфис манзили: Тошкент шаҳри, Жомий бозор, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

Подписаться на канал

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондаря вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20°C бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-17°C бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғларда (2000 м дан юқори ҳудудларда) ёмғир қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-11°C илиқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🍀 ЭКИНЛАР УЧУН ОРГАНИК МОДДАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Тупроқ фақатгина инорганик бўлмай, ичида ҳаво, сув, органик модда ва турли жонли макро ва микро организмлар мавжуд бўлган табиий муҳитдир.

Тупроқдаги микроорганизмларнинг миқдори бир грамм тупроқда бир миллиардга яқиндир ва бу сабабдан олимлар тупроқларга жонли мавжудот каби муносабатда бўладилар. Тупроқдаги микроорганизмларнинг миқдори қанчалик кўп бўлса, тупроқ унумдорлиги шунчалик юқори бўлади.

Қишлоқ ҳўжалигида ўсимлик ва ҳайвон чириндилари органик модда сифатида қадрланади. Умумий ҳолатда органик моддаларнинг асосини ҳайвон гўнги, ўсимлик илдизлари, шох-шаббалар, япроқ, сомон ва турли хил органик чиқиндилар ташкил этади. Олдинги даврларда сувли муҳитларда органик боғламларнинг бирикиши натижасида пайдо бўлган торф, леонардит ва кўмир энг муҳим органик модда рерурсларидан ҳисобланади. Органик моддалар тупроқда бир қанча биологик, физик ва кимёвий жараёнларда иштирок этади.

Тупроқ сифати ва унумдорлиги учун тупроқ таркибидаги органик моддаларнинг миқдори 3-4% дан юқори бўлиши керак. Бундан паст бўлган ҳолатларда экин етиштириш ҳаражатлари ортиб, сифати тушиб кетади, касалликлар кўпаяди ва инсон саломатлигига зарар етказадиган ҳосил олинади.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

АЖРИҚ, ҒУМАЙ ВА АЖРИҚҚА ҚАРШИ САМАРАЛИ ГЕРБИЦИДЛАР:

VIZELEKS SUPER 10,4%

Республикамизда бегона ўтларнинг экинлар учун энг зарарли икки вакили бўлган ажриқ ва ғумай кўп йиллик бўлиб, илдизпояларининг бўлаклари, илдизбачкилари ҳамда уруғлари билан кўпаяди. Уларни далалардан буткул йўқотишда жуда самарали бўлган воситалардан бири, бу VIZELEKS SUPER 10,4% гербициди ҳисобланади.

Мазкур гербициднинг асосий таъсир қилувчи моддаси:
Галоксифоп-Р-Метил 104 г/л

Препарат қадоғи: 1 ва 5 литрли сиғимдаги қадоқларга эга.

У бошоқли ўтларнинг барглари, илдизи, илдизпоялари ва поялари орқали сўрилади ва галоксифоп ўсиш нуқтасига ўтиб, меристема туўқималари ўсишини тўхтатиши орқали бегона ўтларни нобуд қилади.

Препарат ишловларидан кейин ҳаво ҳароратига боғлиқ ҳолда 10-12 кундан бошлаб бегона ўт ўсув нуқталари қорайиб, қизғиш-бинафша тусга киради.

Препарат пиёз, пахта, картошка, сабзи, кунгабоқар, қандлавлаги, нўхат, ер ёнғоқ, седана, ловия, зиғир, ошқовоқ, қовун, ток, помидор, бодринг, булғор қалампир ва ловияда бир йиллик (ажриқ, ғумай, қамиш, курмак, сули(оқ бош), райграс, супурги ўт, ит қўноқ каби) ингичка баргли ўтларга қарши юқори самара беради. Ишлов бeриш вақтида тупроқдаги намлик 70-80% бўлишини таъминлаш, агар тупроқда намлик етарли бўлмаса, ишловдан кeйин суғоришни ташкил этиш шарт. Ушбу гербицид қўлланилгандан кeйин 10-15 кун давомида далада чопиқ, культивация ишлари ўтказилмаслиги лозим. Агар далада ажриқ ва ғумай ҳаддан зиёд кўп бўлса прeпаратнинг сарф мeъёрини гeктарига 2 литргача қўллаш лозим. Бунда EKO SLIWETT сирт фаол моддасидан ҳар тракторга 200 мл қўлланилганда, препаратнинг самарадорлигини ошириб, ёмғирда ювилиш хавфинии камайтиради.

Офис манзили: Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

****
Телефон:
+998903229622
Офис: +998955150070
Агроном маслаҳати: +998911339799
****

Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бодринг сувга талабчан ўсимликдир. Ўсимлик ўсиш даврида 1м2 майдон учун 300-425 литр сув сарфланади.

Бодринг мевасининг 95% ни сув ташкил қилади. Шунинг учун бодринг сувни кўп талаб қиладиган ўсимлик ҳисобланади.

Мева шаклланиш даврида фақатгина мунтазам суғориш орқали бодринг юқори ва сифатли ҳосил бера олади. Кукурбитацин – бодринг учида аччиқ ёки тахир модда йиғилиб қолиши, етарли миқдорда сув берилмаганининг далолатидир.

Бодринг етиштиришда сувнинг оз-оз ва тез-тез берилиши ўсимлик учун муҳим аҳамият касб этади. Суғориш вақтини тўғри белгилаш ҳам муҳимдир. Суғориш эрталаб ёки кечки пайтда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Ҳарорат кўтарилиши ва ёруғлик кўпайиши билан тез-тез суғориб ва озиқлантириб туриш керак. Айниқса, март, апрель, май ойларида. Қуёшли кунлар бошлангунча ҳар 4-5 кунда 7-8 л/м2 меъёрда эгатлар орқали суғорилади. Серқуёш кунларда эса тез-тез, яъни кун оралатиб суғорилади. Суғориш меъёри 10-12 л/м2 гача оширилади. Иссиқхонада бодринг етиштиришда энг қулай суғориш бу томчилатиб суғориш ҳисобланади. Бунда бир марта суғориш учун 3-5 л/м2 миқдорда сув сарфланади.

Ўсимликларни суғориш учун ҳам сифати тоза, яъни таркибида туз миқдори ҳар бир литр ҳисобига 1-2 граммдан кўп бўлмаган сувдан фойдаланиш лозим бўлади. Акс холда тузи кўп бўлган сувларни олдин тиндириб кейин фойдаланиш тавсия этилади.

Оммавий гуллаш ва мева тугиш даврида тупроқнинг 0-50см қатламидаги намлик 80%дан пастга тушиши мумкин эмас. Айниқса ҳарорат тушиб кетган вақтда суғоришга эҳтиёт бўлинади. Чунки намлик ортиб кетса, турли касалликларнинг ривожланишига туртки бўлиши мумкин.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

☀️🌤⛅️🌥☁️🌦🌧🌩🌨❄️

Манба: Uzgydromet

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро, Навоий вилоятларида эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27°C бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 22-24°C бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳарорат 10-15°C илиқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🐜 ЧУМОЛИЛАР: ФОЙДА ЁКИ ЗАРАР?

Чумолилар – Hymenoptera туркумидаги чумолилар турига мансуб ҳашоратлар оиласи. Ер юзасининг қуруқлик қисмидаги деярли ҳамма жойда яшайди. Бу ҳашоратлар жуда кўп функсияларга эга бўлса-да фойдасиздек кўриниши мумкин. Аксарият уй эгалари учун чумолилар оиласининг мавжудлиги ташвишга сабаб бўлади. Ушбу ҳашоратларни хонадонлардан ҳайдаб чиқаришга арзийдими, деган савол жуда мураккаб. Уларнинг фойдаси ҳеч қандай шартларсиз эканлигини тушуниш муҳимдир. Барча тирик мавжудотлар цингари, чумолиларнинг ҳам бу дунёда ерга фойда келтириш, тупроқни яхшилаш ва унинг унумдорлигини оширишдек ўз вазифалари мавжуд.

Инфографикамизда ушбу ҳашоратларнинг фойдалари ҳақидаги фактларни тақдим этамиз.

БИРИНЧИ ФАКТ: Чумолилар тупроқ тузилишини яхшилайди. Улар тупроқни юмшатади ва унинг қатламлари орқали ўтиб, шамоллатади ҳамда енгиллаштиради. Уларнинг уяси яқинидаги ер ости йўллари бир неча километрга тенг бўлиши мумкин. Ва бу шуни англатадики, ҳашоратлар яшайдиган ҳудудда тупроқ жуда зич бўлмайди.

ИККИНЧИ ФАКТ: Чумолилар чиқинди маҳсулотлар ҳисобига тупроқнинг гумус қатламини яхшилайди. Тупроқ бактерияларини озиқлантиради ва тупроқни озуқа моддалари билан таъминлайди. Бу элементлар органик моддаларни қайта ишловчи тупроқ бактериялари учун озиқ-овқат ҳисобланади.

УЧИНЧИ ФАКТ: Чумолилар уруғларни олиб юради ва шу билан ўсимликларнинг тарқалишига ёрдам беради.

ТЎРТИНЧИ ФАКТ: Чумолилар ўлик ёғочнинг тез парчаланишига ёрдам беради. Улар фойдали тупроқ ҳосил қилувчи функсияга эга бўлган бошқа ҳашоратлар ва аҳоли яшаш жойлари учун қулай шароитлар яратади.

БЕШИНЧИ ФАКТ: Чумолилар тиртиллар, шилимшиқлар, барглар билан озиқланадиган ва бошқа зараркунанда ҳашоратларни йўқ қилади.

Давоми:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

Манба: Agro.uz

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🧅Пиёз ўсув даврида озиқлантириш жадвали

МУРОЖААТ УЧУН:
****
Телефон:
+998903229622
Офис:
+998955150070
Агроном маслаҳати:
+998911339799
****

Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998975507001

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ўргимчакканалар 🕷

Лотинча номи: Tetranychidae

Зарари:
Ўргимчаккана – Марказий Осиёда ғўза ва бошқа полиз экинларининг энг хавфли зараркунандаларидан бири. Бу зараркунанда айрим далаларда пахта ҳосилининг яримидан кўпроқ қисмини нобуд қилиб қўйиши мумкин. Одатдаги йилларда ўргимчаккана ялпи пахта ҳосилининг 6–10 % ни, баъзи йилларда эса ҳатто 14 % ни нобуд қилади.

Ўргимчаккана ҳосилни камайтириш билан бирга пахта сифатини ҳам пасайтиради. Кана кўплаб тушган ғўза тупларидаги кўсакларнинг толаси 1–1,5 мм қисқаради. Ўргимчакканалар 248 турдаги ўсимлик билан озиқланади, шундан 173 тури бегона ўтлар, 38 тури буталар, 37 тури қишлоқ хўжалик экинларидир.

Ғўзада одатда, баргнинг орқа томонига жойлашиб ўргимчак уяси ясайди ва шу уяда ривожланади, урғочи кана ўша уя тубига ўрта ҳисобда 140 та, кўпи билан 600 тагача тухум қўяди. Зарарланган барглар сарғаяди, қурийди ва тўкилади. Ўргимчаккана ривожланиши учун ҳаво ҳарорати 26—33°C ва нисбий намлик 55—60% бўлиши энг қулай шароит ҳисобланади. Ўргимчаккана кузда қайси далада озиқланган бўлса, ўша далада ѐки унга яқин жойда (тўкилган барглар тагида, кўсак-кўрак ичида, йиғиштириб олинмаган ғўзапоянинг илдиз бўғзида, тупроқ ѐриқларида ва кесакчалар остида) қишлайди. Қишлаѐтган каналар жуда қаттиқ совуққа чидайди, сернам жойларда совуқ -15—20°C бўлганда ҳам атиги 1—2 донаси, -29°C да эса ҳаммаси нобуд бўлади.

Кураш чоралари: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🕌 Кунларнинг султони яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

Муборак жума ва рамазоннинг хайр ва барокати сизга
бўлсин!

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Тошкент вилоятининг ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин. Республика шимолида ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16-21°С бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16-18°С бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10°С илиқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

ПЕСТИЦИДЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА СУВГА ҚЎШИШ КЕТМА КЕТЛИГИ ҚАНДАЙ?

Аввал белгиланган сувнинг ярми тайёрлаб олинади. Иккинчи ўринда сувнинг ишқорийлигини туширувчи препаратлар қўшилади (агар сув ишқорий бўлса). Учинчи ўринда тавсияда клей (сирт фаол модда) бўлса қўшилади. Тўртинчи ўринда ҳох ўғит бўлсин, ҳох бошқа препарат, суюқ ҳолатдагиси қўшилади. Бешинчи ўринда ҳох ўғит бўлсин, ҳох бошқа препарат, қуруқ ҳолатдагиси охирида, у ҳам бўлса озроқ сувда алохида эритиб олиб, кейин ишчи бакларга қўшилади. Энг сўнгида ишчи бакни белгиланган (қолган) сувини қўшиб қўйилади.

Ҳа айтганча, бу наъмуна барча препаратларни тайёрлашда асқотади!

Агроном маслаҳати:
+998911339799

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🌿Нўхат ўсув даврида озиқлантириш жадвали

МУРОЖААТ УЧУН:
****
Телефон:
+998903229622
Офис: +998955150070
Агроном маслаҳати: +998911339799
****

Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💥 ЭКИНЛАР ЎСУВ ДАВРИДА ОЗИҚЛАНТИРИШ ЖАДВАЛЛАРИ КАТАЛОГИ 2023

📣Каталогда 27 хил экин турига озиқлантириш жадваллари жой олган. Юклаб олинг ва бошқаларга ҳам улашинг!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бу галги Гуллар байрами ўзгача руҳда бўлади

Барчанинг диққат эътибори яна Гуллар шаҳри Наманганга қаратилган!

Манба:
Uchqo‘rg‘on.uz | Rasmiy kanal

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

МАККАЖЎХОРИ ,,TUONO" НАВИНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ! ДОН ВА СИЛОСБОП ТАНЛОВ!

TUONO – Дон ва силос учун

🔊FAO 650
🔊Силосга 100-120 кунлик
🔊Силосга ҳосилдорлик юқори!
🔊Ўртача ҳосилдорлик:
Биринчи экинга 80-100 тонна
Иккинчи экинга 70-80 тонна
🔊Протеин миқдори юқори
🔊Поясининг узунлиги ўртача 3,5-4 м
🔊Крахмал ва оқсилга бой
🔊Бир қопда 50.000 дона уруғ
🔊Туркия маҳсулоти

Батафсил фотоларни кўриш учн:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ, НАМАНГАН ТУМАНИДА ''TUONO'' НОМЛИ СИЛОСБОП МАККАЖЎХОРИ ЭКИЛДИ!⬇️

ФЕРМЕР: АБДУЛЛАЕВ КОМИЛЖОН

📹YouTube да ҳам кўринг⬅️

Мурожаат учун телефонлар:
****
Телефон:
+998903229622
Офис: +998955150070
Агроном маслаҳати: +998911339799
****

Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади ва кечга томон Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27°C бўлади.

Пойтахтимизда кечга томон ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25°C бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баланд тоғларда (2000 м дан юқори ҳудудларда) ёмғир қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-17°C илиқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

2023 СЕМИНАР ТРЕНИНГ - СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

https://youtu.be/aNmp54QntSQ 👈

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

⚡️ДИҚҚАТ! ОМБОРЛАРИМИЗГА ЮҚОРИ СИФАТЛИ ЎҒИТЛАРИМИЗНИНГ НАВБАТДАГИ ПАРТИЯСИ ЕТИБ КЕЛДИ!

Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!

Мурожаат учун Офис манзили:
Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.

Савдо бўйича мурожаат қилинг ⬇️
Телефон:
+998903229622
Офис:
+998955150070
***
Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998975507001

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Косонсойликларнинг иши экан. Гул ва ўсимликларни дўл ва кучли ёмғирдан ҳимоялаш мақсадида устига банка кийгизиб қўйишибди👏

Манба:
@namanganlive24

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

⭕️ 8-10-АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Ҳаво ўзгариб туради, 8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9-10 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°С, кундузи 8-9 апрелда 23-28°С, 10 апрелда 18-23°С бўлади.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 8-9 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 10 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°С, кундузи 8-9 апрелда 23-28°С, 10 апрелда 18-23°С бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 8-9 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 10 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 апрелда кечаси 9-14°С, кундузи 23-28°С, 9 апрелда кечаси 9-14°С, кундузи 25-30°С, 10 апрелда кечаси 7-12°С, кундузи 23-28°С бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 8 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 9 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 10 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°С, кундузи 8-9 апрелда 22-27°С, 10 апрелда 20-25°С бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 8-9 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 10 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14°С, кундузи 8 апрелда 23-28°С, 9 апрелда 25-30°С, 10 апрелда 23-28°С бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 8-9 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 10 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°С, кундузи 20-25°С бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 8 ва 10 апрелда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади). 9 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°С илиқ, кундузи 7-12°С бўлади.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

СУРУНКАЛИ ЁҒИНГАРЧИЛИКДАН КЕЙИН ЧИГИТ ЭКИЛГАН МАЙДОНЛАРДА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Жорий йил апрел ойининг дастлабки кунларида Республика бўйича об-ҳаво серёғин келиб, айрим ҳудудларда жала ва дўл кўринишида бўлиб ўтмоқда.

Бунда чигит экилган майдонларда тупроқда намликнинг меъёрдан ошиб кетиши, натижада ернинг юза қисмида қатқалоқ ҳосил бўлиши ва кўчат униб чиққан майдонларда ниҳолларга маълум даражада зарар етказишига олиб келади.

Айниқса, ўрта ва оғир қумоқли тупроқларда кучли ёққан ёмғирдан кейин тупроқ юзасида 2-3 см дан 4-5 см гача, баъзан 6-8 см гача қалинликда қатқалоқ ҳосил бўлиб, экилган чигитларни униб чиқишига қийинчилик туғдиради.

Давоми:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

Манба: Agro.uz

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

МЕВАЛИ БОҒЛАРДА СУНЬИЙ ЧАНГЛАТИШ ИШЛАРИ

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ПИЁЗ ЭКИНИДА СУСПЕНЗИЯ ИШЛОВЛАРДА НАТИЖАГА ЎЗИНГИЗ БАҲО БЕРИНГ

Пиёзда кузатилган касалликларга қарши RIDAMILL GOLD фунгициди қўлланилди. Экинни стресслардан чиқариш ва жадал ривожи учун EKO AMINO ва RIVAL стимулятор ва ўғитлардан фойдаланилди. Кальцийга бўлган талабини қондириш учун AVALON CALMAG хелатланган ўғитидан фойдаланилди. Пиёз бошиларни катталаштириш учун EKO POTAS ва Vi GIBBIRLIN ўғитларидан фойдаланилди.

Натижа 4 пиёз бошидан 5 кг масса


25 литр сувга препаратлар сарфи бундай қўлланилди:
EKO POTAS 60 мл
Vi GIBBIRLIN 5 гр
AVALON CALMAG 50 мл
EKO AMINO 75 мл
RIVAL 75 мл

Petrochem Agro компанияси маҳсулотларидан фойдаланиб самарали натижаларга эришилмоқда!

↖️ Сурхондарё вилояти

🏬 Petrochem Agro нинг Сурхондарё филиали: Фарход ака +998 97 550 70 01

👤 Деҳқон: Шокиржон Эшбўриев

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ПИЁЗ БАРГЛАРИНИНГ КУЛРАНГ ЧИРИШИ

Зарарланган баргларда бирмунча оқ доғлар пайдо бўлади, улар ўсиб, барг тепасидан бошлаб сўлади, қўнғир тус олади, баъзан букилиб, синади. Доғлар кўринганидан сўнг 1 ҳафта ичида даладаги барча ўсимликлар зарарланиши ва баргларининг тепа қисмлари сўлиши мумкин.

Замбуруғ споралари экин ичида шамол билан тарқалади ва соғлом тўқималарни зарарлайди. Замбуруғ кўпинча трипс, пероноспороз, озон, қум заррачалари ва бошқа ҳашарот, касаллик ва механик жароҳат етказувчи омиллар билан зарарланган пиёз барглари тўқималарида ривожланади.

Қўзғатувчи барча мамлакатларда тарқалганини ҳисобга олган ҳолда, пиёз баргининг кулранг чириши Ўзбекистонда ҳам учраши эҳтимол қилинади.

Кураш чоралари:
Касаллик кузатилмасидан аввал 10-15 кунда 1 марта CUFIT + CUBATER препаратлари билан ишлов берилади.

Касаллик кузатилса VINKOZEB ёки RIDAMILL GOLD фунгицидларидан фойдаланиш мумкин.

Агроном маслаҳати:
+998911339799

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича Фарғона водийси вилоятларида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикасида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20°C бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19°C бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12°C илиқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…
Подписаться на канал