#китоблар📚
Беда етиштириш технологияси
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ТАРВУЗ ҲАҚИДА ГАПЛАШАМИЗ...
Экиш муддати ва схемаси⬇️
Полиз экинлари уруғининг униб чиқиши экиш муддатини тўғри белгилашга боғлиқ. Республикамизнинг марказий минтақасида жойлашган вило ятларида тарвузнинг эртачи навлари 15 апрелгача, ўртаги си 20 апрелдан 10 майгача, кечкиси 15 майдан 10 июнгача; жанубий вилоятларда эртаги навлар 10 апрелгача, ўртагиси 10–20 апрелда, кечкилари эса 10–20 июнда экилади. Шимолий минтақаларда эртаги тарвузни 20 апрелгача, ўртагисини 25 апрелдан 10 майгача, кечкисини 20-30 май оралиғида экиш лозим.
Тарвуз уруғларини 5 см чуқурликда ер ҳарорати +14-15°С га етганда экишга киришилади. Қатор оралари 210-280 см ли кенг эгат олинади. Бундай эгатлар тарвуз экинлари қатор ораларини ишлаш вақтида тўрт ғилдиракли тракторларни ишлатишга имкон беради. Иқлим шароити навига боғлиқ ҳолда экиш шакли тарвуз учун (270+90) 2х70 см,(290+70) 2х70см Уруғлар қум тупроқларда 7-8 см, қумлоқ тупроқларда 5-7 см, бўз тупроқларда 4-5 см, чуқурликка экилади. Майда уруғлиларни экиш учун гектарига 4 кг, йирик уруғли тарвуз ларни экиш учун 5-6 кг уруғ сарфланади.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
🌾 Буғдой ва арпа ўсув даврида озиқлантириш жадвали
МУРОЖААТ УЧУН:
****
Телефон: +998903229622
Офис: +998955150070
Агроном маслаҳати: +998911339799
****
Фарғона водийси бўйича менеджер: +998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
0️⃣0️⃣0️⃣ ЯНГИ ТАРВУЗ УРУҒЛАРИ СОТУВДА!
Туркиянинг BETA фирмаси маҳсулоти
НОМИ: CRIMSON SWEET
*️⃣Мевасининг ўртача оғирлиги: 10-12 кг
*️⃣Кўчатликдан бошлаб ҳосил даври: 85-95 кун
*️⃣Эрта муддатдаларда экилганда 60-65 кун
*️⃣Очиқ майдонда етиштириш учун мўлжалланган
*️⃣Мевачининг пўсти юпқа ва гўшти ёрқин қизил рангда
****
Телефон: +998903229622
Офис: +998955150070
Агроном маслаҳати: +998911339799
****
Фарғона водийси бўйича менеджер: +998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18°С илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-16°С илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.** Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8°С илиқ бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
⚡️ДИҚҚАТ! ОМБОРЛАРИМИЗГА ЮҚОРИ СИФАТЛИ ПЕСТИЦИДЛАРИМИЗНИНГ НАВБАТДАГИ ПАРТИЯСИ ЕТИБ КЕЛДИ!
Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!
Мурожаат учун Офис манзили:
Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.
Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.
Телефон: +998903229622
Офис: +998955150070
***
Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998975507001
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#фойдали
ПЕСТИЦИДЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА СУВГА ҚЎШИШ КЕТМА КЕТЛИГИ ҚАНДАЙ?
Аввал белгиланган сувнинг ярми тайёрлаб олинади. Иккинчи ўринда сувнинг ишқорийлигини туширувчи препаратлар қўшилади (агар сув ишқорий бўлса). Учинчи ўринда тавсияда клей (сирт фаол модда) бўлса қўшилади. Тўртинчи ўринда ҳох ўғит бўлсин, ҳох бошқа препарат, суюқ ҳолатдагиси қўшилади. Бешинчи ўринда ҳох ўғит бўлсин, ҳох бошқа препарат, қуруқ ҳолатдагиси охирида, у ҳам бўлса озроқ сувда алохида эритиб олиб, кейин ишчи бакларга қўшилади. Энг сўнгида ишчи бакни белгиланган (қолган) сувини қўшиб қўйилади.
Ҳа айтганча, бу наъмуна барча препаратларни тайёрлашда асқотади!
Агроном маслаҳати: +998911339799
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#дамламалар
Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашнинг оддий, халқчил ва оммабоп усуллари
Оқ горчица: (магазинларда сотиладиган порошок): 10 грамм порошокни 1 литр сувга 2 сутка солиб қўйилади (ёпиқ идишга солиниши керак) ва сўнгра фильтрланади. Тайёрланган эритманинг хар 200 граммига 800 миллилитр сув қўшиб ўсимликларга пуркалади. Бу қўлбола дори ҳам кўп хил зараркунандалар (тамаки трипси, битлар, сўрувчилар, майда кемирувчилар) га қарши курашда ёрдам беради.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#фойдали
НОН ЖИЙДА ЎСТИРИШ АГРОТЕХНИКАСИ
Оналик дарахтини қимматли хўжалик белгиларини тўлиқ сақланишига эришиш учун ёғочлашган қа-ламчаларини илдиз олдириш, ўз илдизига эга кўчатлар етиштиришнинг асоси-қаламчада ёнлама илдизлар ҳосил қилиб янги ёш ўсимлик яъни она ўсимликдан биологик-генетик белги ва хусусиятларга кўра фарқ қилмайдиган бир хил клон етиштириш ҳисобланади. Баҳорда тайёрлан-ган қаламчаларни илдиз олиш даражаси ҳам ёмон эмас, лекин кузги қаламчалардан етиштирилган кўчатлар йирикроқ ва сақланиши юқори бўлишлиги кузатилади.
Жийда қаламчаси тайёрлаш учун соғлом, тўлиқ ёғочлашишга ул-гурган, қуёшга қараб ўсган ва дарахт шох-шаббаси ўртасидаги новдалар танланади. Қаламчани кесиш пайтида новда пўстлоғи кўчиб кетмасли-гига эътибор қаратиш лозим. Қаламча учки қисми куртакдан 2-3 см юқорироқдан кесилади. Узунлиги 25-30 см, диаметри 1,0-2.0 см қилиб кесилган қаламчалар кўкарувчан бўлади.
Қаламчалар пушта тепасига, таёқча билан олдинроқ ўрин очилган ерга тик ҳолда суқилади, шунда қаламча 2-3 куртаги тупроқ юзасига қолдирилиб, қаторлар ораси 60 см, қаламчалар бир-биридан 12 см ма-софада экилганда 1 га майдонда 138888 дона қаламча жойлаштириш имконини беради. Қаламчалар экилгандан сўнг тупроқни намлиги мақланиши керак. Баҳорда табиий ёғингарчилик бўлмаганида тупроқнинг етилиш ҳолатига қараб суғориш зарур, кўчатзор тупроғи намлик сиғими 60% дан кам бўлмаслиги лозим. Кўчатзор 2-3 маротаба суғорилгандан сўнг, тупроқни бегона ўтлардан тозалаш ва тупроқни аэрациясини яхшилаш мақсадида қаторлар орасининг тупроғи юмшати-лади.
Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Кунларнинг султони яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!
Муборак жума кунининг хайр ва барокати сизга бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Об-ҳаво маълумотлари бир оздан сўнг..
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#фойдали
ИССИҚХОНАДА БОДРИНГ ЭКИНЛАРИНИНГ ҲАРОРАТГА МУНОСАБАТИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА...
1) Кўчат экилишида: кундузи +20..+22°С, кечаси +16..+18°С.
2) Гуллаш жараёнида: +25..+28°С.
3) Ҳосил даврида: кундузи +25..+30°С, кечаси камида +20°С.
4) Ўсиш секинлашади: +15°С дан пасайганда.
5) Ўсиш тўхтайди: +10°С ва ундан кам ҳароратда.
6) Ўсимлик нобуд бўлади: +3°С ва ундан пасайганда.
7) Гуллари чангланмайди: 12-15°С дан паст ва +35°C дан юқори ҳарорат кузатилганда.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#ШОШИЛИНЧ
ПРОГНОЗ ҚИЛИНАЁТГАН СОВУҚ КУНЛАРДА ИССИҚХОНАДА ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР
Иссиқхоналарда авваламбо ҳароратни айтиб ўтадиган бўлсак, экинлардан бақлажон, булғор қалампир, аччиқ қалампир, помидор ва бодрингларни ҳароратга бўлган талабни энг камида 10°С дан туширмаслик керак. Иссиқхонада ҳароратни яхшироқ ушлаши учун термоз клёнкалардан эмас, агровалакнолардан фойдаланишни тавсия берамиз. Кундуз кунлар агровалакно 100% очилиши шарт, кечна яна қайта ёпилади.
Қулупнайларда 4-5°С дан туширмаслик тавсия берилади.
Экинларни ўғитлашда таркибида азот мавжуд ўғитларни умуман қўлламанг. Таркибида Фосфор, калий ва микроэлементлар жамланмаси билан суғорилиши мумкин. Cуғориш ишлари совуқдан аввал бажарилгани яхши, агар экин эхтиёжи сувга баланд бўлса кундузи суғорилади кам миқдорда.
Совуқ кунларда экин стресс бўлиши, гуллар тўкилиши ва кейинги асоратларидан меваларнинг хунук шаклга кириши кузатилиши мумкин.
Ёш кўчатларни эса экмай турган яхши.
Экинларни совуққа чидамлилигини ошириш ва стрессдан чиқаришга совуқ кунлардан олдин бир марта, совуқдан кейин бир марта қуйидаги ўғитлар билан ишлов бериш мумкин.
EKO IZOBIYON ёки EKO AMINO 25 мл + RIVAL 25 мл + ZIMOBOR 10 гр = 10 литр сув ҳисобида баргдан ишлов бериш керак.
Юқорида биз ҳароратларни энг камида тавсия бердик.
Агроном маслаҳати: +998 91 133 97 99
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#фойдали
САБЗАВОТЛАРНИ АЛМАШЛАБ ЭКИШ
Ўсимликларни, жумладан сабзавотларни, хусусан, бир турини узлуксиз бир ерда, алмаштирмасдан экишлик уларни ўстиришда, ҳосил олишликда салбийликка олиб келади. Натижада шу турдаги ўсимлик учун хос бўлган бир неча хил касалликлар, шу ўсимлик зараркунандаларини кўпайишга олиб келади. Ўз навбатда қайд қилинганлар сабзавот ўсимлигини умумий ривожланишига, ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Бунинг олдини олишлик, соҳани барқарорлаштириш учун фермерлар сабзавотлар ўрнини олмаштириб туришларини тақазо этади.
Бинобарин, бу ишларни амалга оширишда ўсимликшуносликдаги зарур мавжуд қоидаларга риоя қилиниши келажакда юқори ҳосил олиш заминини яратади.
Жумладан:
⭕️бир хил ўсимлик (помидор, карам ва х.к) бир ерга уч йилдан сўнг қайта экиш;
⭕️тупроқ озиқасига ва намлигига талабчан экин экилган ерга, иккинчи марта тупроқ озиқасига ва намликга талаби камроқ сабзавот экиш;
⭕️илдизи ернинг юза қисмига жойлашган сабзавот экиш;
⭕️карам, бодринг, томатдошлар туркумига мансуб ва картошка экилиб, уларни фақат гўнг, компост билан озиқлантириладиган ерларга, иккинчи ва учинчи йилларда илдиз мевали сабзавотлар (сабзи, лавлаги, турп, шолгом ва бошқалар) ва пиёз экилса ҳосилдорлиги юқори бўлади ҳамда ўз навбатида экинни иқтисодий самарадорлиги юқори бўлади;
⭕️ишлов беришни кўп талаб қиладиган сабзавот экинларидан сўнг натижада ерлар бегона ўтлардан халос бўлгандан кейин у ерларга сабзи ва пиёз экилишини тақазо қилади;
⭕️такрорий сабзавот экиладиган ерларга эртанги сабзавотни энг тезпишар навларини экилиши лозим;
Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#фойдали
ПОМИДОРДА МЕВА ТУГИШИНИ ЯХШИЛАШ
Ҳимояланган ерда помидор дан юқори ҳосил олишнинг муҳим шароитлари мева ҳосил қилиш қувватининг юқори бўлиши ёки гул куртаклари сони дан ҳосил бўлган меваларининг фоизи ҳисобланади. Мева ларнинг суст ҳосил бўлиши, гулларининг тўлиқ ривожланма ганлиги, бепуштлиги ёки гул чангларининг чанглана олиш қобилятининг пастлиги билан боғлиқдир. Бу, кўпчилик ҳол ларда ёруғликни етишмаслиги ва қизиб кетиши, азот билан ортиқча озиқлантириш, ҳавонинг нисбий намлигининг 50% дан пасайиб кетиши натижасида бўлади. Экстремаль шароитда чангланмаганлиги сабабли майда, ичи бўш мевалар ҳосил бўлади.
Кўпчилик ижобий кўрсаткичлар навга ҳам боғлиқ. Кам уяли (2-4 уяли) ва нисбатан майда мевали нав ва дурагай ларда чангланиш яхши бўлади, чунки улардан чанглатувчи гул чанглари кўп ҳосил бўлади. Мураккаб гулли, кўп уяли, йирик мевали нав ва дурагайлар, айниқса, ёруғлик етиш майдиган шароитда, аксинча чанглатиш қобилияти паст гул чангларини ҳосил қилиши билан фарқланади. Чангланиш бу навларда бир хил бўлмаганлиги сабабли шакли ўзгарган мевалар ҳосил бўлишига олиб келади. Уларда меваларни яхши ҳосил бўлиши микроиқлим ва минерал озиқлантириш мақбул меъёрда сақланиб турилганда содир бўлади.
Гул чанглари яхши тўкилиб, гул тумшуқчасига тушиши ни таъминлаш учун гул ва ўсимлик электр тебратгичлар ёр дамида ёки сим бағазга ёғоч билан уриб тебратилади. Бу – ҳафта мобайнида уч маротаба эрталаб, аммо ҳавонинг нисбий намлиги камайган ва гул чанглар яхши сочилувчан бўлган пайтда ўтказилади.
Мева ҳосил бўлишини яхшилаш учун мева ўсишини ва ҳосил бўлишини тезлаштирадиган ўсишни бошқарувчи мод далар қўлланилади (ТУ, ДУ, парафен, томатон ва бошқалар).
Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ТОКНИ ХОМТОК ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Хомток токни парвариш қилиш усулларидан бири; кузги ва баҳорги ток кесишнинг давоми. Xомток қилинган ток ҳаво, ёруғлик ва қуёш нуридан тўла фойдаланади, касалликка кам чалинади; новда ва мевалари яхши ривожланади, пишиб етилади, ҳосил кўпаяди.
Ток, асосан, 2 марта хомток қилинади. Биринчи хомток ток шўра чиқариб, ҳосилли ва ҳосилсиз новдалар фарклана бошлагандан гуллагунга қадар («шўра хомток»), иккинчи хомток ток гуллаб, ғўралар мошдек бўлганда («ғўра хомток») қилинади.
Шўра хомтокда кундадан ўсиб чиққан бақувват новдалардан 3–4 таси қолдирилиб (улар қариган зангларни ёшартиришда фойдаланилади), қолганлари кесиб ташланади, эндигина гулга кираётган ҳосилли новдаларнинг учини чилпиш ҳосилдорликни ва ҳосил сифатини оширади (новдалар вақтинчалик ўсишдан тўхтаб, озиқ моддалар шўра ва гулларнинг ривожланишига сарф бўлади).
«Ғўра хомток»да биринчи хомтокдан қолган ҳосилсиз, ортиқча зич ва ноўрин ўсган, асосий новдалар ва шу йилги новданинг қўлтиғидан ўсиб чиққан бачки новдалар олиб ташланади.
Хомтокни ўтказиш ток нави, агротехника тадбирлари, обҳаво ва ер шароитларига боғлиқ. Кучли ўсувчи ток навлари хомток қилинганда ортиқча новдалар олиниб, сийраклаштирилади. Ток ўртача ўсиб, ҳосил яхши бўлса, новдалари тараб боғлаб қўйилади. Суст ўсган токнинг барг ва новдалари оз бўлиб, уларни ортиқча сийраклаштириш ҳосилни офтобдан зарарланишга олиб келиши мумкин. Хомтокда баргларни кўплаб ва палапартиш юлиб ташлаш ярамайди. Чунки, барг сийраклашса, ҳосилли новдаларга озиқ моддаларнинг келиши сусаяди, юлинган барг қўлтиғидаги куртак зарарланади. Хомтокдан кейин қолдирилган новдалар тезда нам чипта билан бағазларга боғланади, акс ҳолда улар салгина шамолда ҳам синиб кетади.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
БАҲОРГИ МАВСУМДА АРПА ЭКМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ РЕПРАДУКТИВ ЭЛИТА НАВИ!
0️⃣0️⃣0️⃣ ЯНГИ АРПА УРУҒЛАРИ СОТУВДА!
Туркиянинг BETA ZIRAT фирмаси маҳсулоти
НОМИ: AIDA
*️⃣Ҳосилдорлиги гектаридан 7-10 тонна (70-100 ц/га)
*️⃣Гектарига 180-220 кг уруғлик сарфланади
*️⃣Вегетация даври: ўрта ва кечки
*️⃣Ўсимлик шамолда ётиб қолишга чидамли
*️⃣Ўсимлик поя баландлиги: 85-95 см
*️⃣Бошоқ тури: икки қаторли
*️⃣Ун ва ёрма учун яроқли
*️⃣1000 донасининг вазни: 55-58 гр
*️⃣Протеин миқдори 10-13%
****
Телефон: +998903229622
Офис: +998955150070
****
Фарғона водийси бўйича менеджер: +998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
🍉 ТАРВУЗ ЭКИНИ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Тарвуз экинлари жанубдан Африкадан келиб чиққан лигидан иссиқсевардир. Тарвузнинг уруғи +14-16 °С да уна бошлайди. Ҳарорат бундан пасайганда уруғлар ерда чириб қолади, сийрак униб чиқади. Шунинг учун тарвуз экинлари ни жуда эрта – ер қизимасдан экиш мумкин эмас.
Уруғнинг униб чиқиши учун қулай ҳарорат +20°С ҳисоб ланади. Сутка давомида ҳарорат +15-32°С атрофида ўзгариб туриши мумкин. Ана шундай ҳароратда уруғ экилгандан кей ин 5-6 кунда майсалар кўрина бошлайди. Ҳароратнинг пасайиши майсаларнинг униб чиқишини кечиктиради.
Тарвузнинг ўсиб ривожланиши учун оптимал ҳарорат +25-30°С ҳисобланади. Ҳарорат +12-15°С гача пасайса, экин ларнинг гули тўкилиб кетади, улар ўсишдан тўхтайди ва се кин-аста қуриб қолади. 0°С ёки -1°С тарвуз экинлари майсаларини ёппасига нобуд қилади. Ҳарорат +3-5°С га тушиб қолса, вояга етган ўсимликлари ҳам зарарланади.
Тарвуз ниҳоятда иссиқсевар ўсимлик бўлишига қарамай, иссиққа унчалик чидамли эмас. Барглардаги оқсил +45-50 °С да ивийди. Бироқ тарвузда транспирация жараёни ниҳоятда жадал борганлигидан ўсимлик совиб қолади. Бу ҳол маълум даражада унинг иссиққа чидамлилигини оширади.
Тарвуз ёруғсевар ўсимликдир. Сояда улар секин ривож ланади ва натижада ҳосилдорлиги пасайиб кетади. Шунинг учун уларни соялаб қўядиган ўсимликлар билан бирга ёки мева боғлари қатор ораларига экиш тавсия этилмайди.
Тарвуз ўсимлигининг ерга ёйилиб ўсадиган палаги 2-3 метргача етади. Барглар қўлтиғидан жингалаклар ўсиб чиқа ди. Ўсимлик шулар ёрдамида атрофдаги нарсаларга илашиб олиб, ер юзасидан юқори кўтарилади.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Помидор зараркунандаси – ҳосил кушандаси Tuta absoluta Meyrick
Помидор зараркунанда тута капалаги жуда сезгир бўлиб, ўсимлик озгина силкитилса тезда ён атрофга қараб учиб кетади.
Капалагининг узунлиги 8-10 мм бўлиб, қанотлари сариқ-кулранг ялтироқ бўлиб, юза қисмида қора доғлар жойлашган. Урғочи капалак ўсимлик баргининг остки, устки ва ўсув нуқталарига 260 тагача тухум қўяди. Тухуми оч сариқ рангда бўлиб 0,36-0,22 мм келади. Тухумдан чиққан қуртлар оқиш кулранг бўлиб, бош қисми эса қорамтир рангда бўлади. Ўсимликка помидор куясининг асосан қуртлари зарар келтиради қуртлари 4 ёшни ўтаб озуқага тўйгач ғумбакка айланади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институтининг лаборатория ҳамда дала тажрибаларидаги кузатувлар натижасига кўра помидор куяси - асосан помидор, картошка, бақлажон, итузум, ёввойи помидор ва тамаки экинларини зарарлайди.
Бу ҳашаротнинг капалаги асосан кечқурун ҳаракатланади кундузи эса ўсимлик баргининг орқа қисмида жойлашиб олади.
Помидор куяси ўсимликни кўчатлик даврида тушса гуллаш давригача етмасдан зарарланган ўсимлик нобуд бўлади.
Республикада помидор куясининг келтираётган зарарини олдини олиш ҳамда ушбу экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олиш мақсадида қуйидаги кураш чора-тадбирлари тавсия этилади:
Кимёвий кураш чоралари сифатида юқори сифатли VIPROKLEM 10-15% (10 литр сувга 10-15 гр) ёки VIPITO 9.3% (10 литр сувга 15 мл) инсектоакарицидлари қўлланилганда жуда яхши самара беради.
Виоспилан препарати экинга кеч тушгач, фонус ёқиб сепилса,капалагига қарши яхши самара беради. Мазкур эритмаларни ишланаётган майдон тупроғига ҳам сепиш лозим.
Урғочи капалагига қарши феромон тутқич қўйилиши шарт.
Агроном маслаҳати: +998911339799
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
💥 МАҲСУЛОТЛАР КАТАЛОГИ 2023
📣Каталогда 100 дан ортиқ маҳсулотлар жой олган. Юклаб олинг ва бошқаларга ҳам улашинг!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
НАМ ТЎПЛАШ: ЯХОБ СУВИ. ҚОР ТЎПЛАШ
Манба: Икром Умаров
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
VIKRUZER EXTRA 36.2%
Таъсир қилувчи моддаси: Тиаметоксам 350 г/л + Мефеноксам 3.34 г/л + Флудиоксонил 8.34 г/л
Препарат шакли: Суспензия концентрати
Захарлилик даражаси: 3 синф
Сиғими: 5 л
Афзалликлари: Препаратнинг афзаллиги шундаки у ўсимлик баргидан ва илдиздан қўлланилганда ва уруғга ишлов бериланда касалликлар ва зараркунандаларга қарши комплекс ҳимояни таъминлайди.
* Экинларни касалликлардан химоялашда ва картошкани омборларда химоялашда
қўлласа бўлади
* Ўсимликга ишлов берилганда ишлов берилмаган қисмларига ҳам кўчиши мумкин
* Ўсимликларда ички ҳимояни таьминлайди
* Тиаметоксам моддаси сувда эрувчан ва тупроқда тез парчаланувчан
* Мавсум давомида зараркунандаларга қарши самарали
* Касаллик ва зараркунандаларга қарши томчилатиб суғориш орқали ҳам қўлласа бўлади
Препарат чигит ва нўхат уруғининг 1 тоннасига 3 литр ҳисобида қўлланилади.
Офис манзили: Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.
****
Телефон: +998903229622
Офис: +998955150070
Агроном маслаҳати: +998911339799
****
Фарғона водийси бўйича менеджер: +998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
⭕️ 14-16-ЯНВАРГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 январда кечаси 17-22°С совуқ, кундузи 7-12°С совуқ, 15-16 январда кечаси 15-20°С совуқ, кундузи 3-8°С совуқ бўлади.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 январда кечаси 15-20°С совуқ, кундузи 5-10°С совуқ, 15-16 январда кечаси 13-18°С совуқ, кундузи 3-8°С совуқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 январда кечаси 15-20°совуқ, кундузи 5-10°С совуқ, 15-16 январда кечаси 12-17°С совуқ, кундузи 3-8°С совуқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 январда кечаси 12-17°С совуқ, баъзи жойларда 20°С совуқгача, кундузи 5-10°С совуқ, 15 январда кечаси 12-17°С совуқ, кундузи 5-10°С совуқ, 16 январда кечаси 12-17°С совуқ, кундузи 3-8°С совуқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 январда кечаси 8-13°С совуқ, баъзи жойларда 17°С совуқгача, кундузи 3-8°С совуқ, 15-16 январда кечаси 8-13°С совуқ, кундузи 1-6°С совуқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРГʻОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°С совуқ, баъзи жойларда 17°с совуқгача, кундузи 5-10°С совуқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 январда кечаси 15-20°С совуқ, кундузи 7-12°С совуқ, 15-16 январда кечаси 12-17°С совуқ, кундузи 3-8°С совуқ бўлади.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#дамламалар
🕸 Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашнинг оддий, халқчил ва оммабоп усуллари
Пиёз пўстидан тайёрланган дамлама: ўсимликлардаги сўрувчи зараркунандаларга қарши ишлатилади. Ярим пақир пиёз пўстининг устига 10 литр қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйилади. Уни ишлатишдан олдин сузиб олиб, яна икки баробар сув қўшилади ва ўсимликларга пуркалади.
Саримсоқ дамламаси тайёрлаш учун 200 грамм саримсоқ майдаланади ва 10 литр сувга солиб қўйилади. Бундай дамлама бодринг, қовоқ, қовун битларига ва каналарга қарши ишлатилади. Саримсоқ дамламаси кўпгина зараркунандаларнинг капалакларини чўчитади. Фитофтороз касаллиги қўзғатувчиларига қарши дамлама тайёрлаш учун 10 литр сувга 50 грамм саримсоқ қўшилади. Бундай қўлбола дори помидорга мева тугиш олдидан, картошкага эса гуллаш арафасида пуркалади.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#фойдали
ҚИЗИҚАРЛИ ВА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ
АҚШ да 60 йил давомида картошкада фитофторозга қарши Бордо суюқлиги билан 2-3 ишлов етарли бўлган, кейин ўша самарани олиш учун 10 ишлов талаб этилган.
Тадқиқотлар кўрсатишича, бензимидазоллар амалиётдан бутунлай чиқарилганда ҳам, уларга пайдо бўлган чидамлилик патоген популяциясида ҳеч қачон йўқолиб кетмас экан.
Бензимидазолларга чидамлилик пайдо қилган Botrytis cinerea замбуруғида дикарбоксимидларга ҳам чапараста чидамлилик тез ривожланиши исботланган.
Қўзғатувчиларга чидамлилик пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:
1) битта препаратни, ҳатто у касалликка қарши жуда юқори самарали бўлса ҳам, мунтазам ишлатмаслик;
2) таъсир этиш доираси кенг фунгицидларни (мисол учун, тирамни) қўллаш;
3) таъсир қилиш механизми ҳар хил бўлган фунгицидлар қоришмалари ва бак аралашмаларини қўллаш тавсия этилади.
Таркибида карбоксин ва тирам мавжуд бўлган фунгицидларга (Витаваксга) касаллик қўзғатувчиларида чидамлилик пайдо бўлмаслиги тажрибаларда кўрсатилган.
Манба: Б. А. Ҳасанов, Р.О. Очилов, Р.А. Гулмуродов. Сабзавот, картошка ҳамда полиз экинларининг касалликлари ва уларга қарши кураш. Тошкент 2009
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#ШОШИЛИНЧ
БОҒДА ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР
Экстремал қишки музламалар хавфи эълон қилинди ва эндиликда келаси ҳафтага тўғри келиши тасдиқланди.
Биринчи навбатда, мевали дарахтлар кучли тиним ҳолатида бўлганлиги сабабли совуқ ҳароратларга чидамли ҳисобланади ва ушбу музламалар натижасида уларда зарарланиш кузатилиши керак эмас. Бироқ, янги экилган ва кўчатзорлардаги дарахтларни ҳимоялаш учун маълум бир тавсияларни бериб ўтамиз:
🗄Етилган – ёш дарахтлар:
Музламадан бир неча кун олдин дарахтларни кесишни тўхтатинг ва музлама даврида кесманг. Кесишни музламалар ўтиб бўлиши биланоқ давом эттириш мумкин.
Нормал ҳолатларда ҳам, ёш дарахтларни қишда кесиш тавсия қилинмайди.
🗄Узум: узумни яхшилаб кўмиш лозим.
🗄Янги экилган/экилаётган дарахтлар:
Экишни тўхтатинг. Кўчатларни омборга ёки совуқхонага жойлаштиринг ёки тупроқ билан кўмиб қўйинг. Янги экилган дарахтларни уланган қисмигача тупроқ ёки чириган гўнг билан кўмиб чиқинг, айниқса ноклар ва М9 даги кўчатларни. Совуқ об-ҳаво оқими ўтиб кетганидан кейин, дарахтларни оқлаш талаб қилинади: бунда оҳак олтингурт қайнатмасидан фойдаланиш мумкин.
Бу февраль ойида куртакларнинг уйғонишини секинлатишга ва тиним даврининг узоқроқ давом этишига ёрдам беради.
Дарахтларни кучли кесиш уларнинг қишки музламаларга таъсирчан бўлиб қолишига сабаб бўлади. Айниқса, совуқ минтақаларда данакли мевалар ва янги экилган дарахтларни кесмаслик тавсия қилинади.
Манба: FRUIT HOUSE — Шухрат Аброров,
Халқаро консультант.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#фойдали
ЭКИНЛАРНИ ГУРУҲЛАНИШИ
Ўсимликлар, у ҳоҳ ёввойи бегона ўт бўлсин, фарқи йўқ, яшаш муддати бўйича: бир йиллик, икки йиллик ва кўп йиллик ўсимликларга бўлинади. Бир йиллик ўсимликлар бу бир йилни ўзида, аниқроғи бир мавсумда уруғи тўлиқ етилади, бу уруғни кейинги йилга экса бўлади. Икки йиллик экинларга карамдошлар, илдизмевалилар, пиёздошлар киради, булар биринчи йили ҳосил беради, бироқ, фақат иккинчи йили гуллаб, уруғ беради. Кўп йиллик экинлар эса бир неча йил ўсиб туради ва фақатгина иккинчи йилдан уруғ ҳосил қилишни бошлайди.
Маданий экинлар ҳам, бегона ўтлар ҳам, амалий жиҳатдан олганда, яъни ташқи кўринишига кўра, масалан танасини, баргларини, илдизини, уруғларини тузилишига қараб: бир паллали ва икки паллали ўсимликларга ажратилади, яъни иккита асосий синфга ажратилади, бутун дунёдаги мавжуд бўлган ўсимликлар ё бир паллали, ё икки паллали бўлади.
БИР ПАЛЛАЛИЛАРНИ уруғи яхлит бўлади, бу уруғни бўлмоқчи бўлсак у синиб кетади, барги эса лентасимон, яъни узун кўринишли бўлади ва узунасига кетган параллел томирланади. Буларни пояси юмшоқ, яъни ёғочлашмайди. Илдизи эса попук илдиз бўлади. Бир паллалиларга мисол
сифатида буғдой ёки уни бегона ўти ҳисобланган, яъни ғаллани ичида кўп чиқадиган ёввойи сулиларни айтиш
шумкин.
ИККИ ПАЛЛАЛИЛАРНИ эса: уруғи тенг иккига ажралади, илдизи ўқилдиз бўлади, барглари кенг баргли, баъзан шапалоқ барг ҳам дейишади ва панжасимон томирлайди, пояси ёғочлашиши мумкин, буларга мисол сифатида нўхат, ловия, ғўза ёки уни ичида чиқадиган бегона ўт бўлган семизўтларни кўрсатиш мумкин.
Ие, семизўтни пояси юмшоқ бўладику деган акаларга, тўғри юмшоқ, бўлади, лекин юқорида икки паллалиларни пояси ёғочлашиши мумкин дедик, яъни ҳаммасини ҳам пояси тўлиқ ёғочлашади демадик, қолаверса семизўтни барги ва илдизига қараб икки паллалига киритамиз, уруғини билмадим, жуда майда бўлади, лекин иккига ажралса керак.
Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |