petrochemagro_uz | Неотсортированное

Telegram-канал petrochemagro_uz - PETROCHEM AGRO OFFICIAL

1821

Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар, комплекс ўғитлар ва уруғлар демакдир. Oфис манзили: Тошкент шаҳри, Жомий бозор, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

Подписаться на канал

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

БУҒДОЙНИНГ ТУПЛАШ ФАЗАСИДА ГЕКТАРИГА 200-300 ЛИТР СУВ ҲИСОБИДА
EKO AMAFOSS 2 литр + AVALON NPK 13-40-13 2 кг ҲИСОБИДА СУСПЕНЗИЯ ИШЛОВ БЕРИЛИШИ КЕРАК.

Қуйидаги ўғитлар экинни туплаш фазасида Азот, фосфор, Калий ва микроэлементларга бўлган талабни қондириб беради.

Мурожаат учун Офис манзили:
Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.

Телефон: +998903229622
Офис: +998955150070
Агроном маслаҳати: +998911339799
***
Фарғона водийси бўйича менеджер: +998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#китоблар📚

ҚАРАҚАЛПАҚИСТАН ОСИМЛИКЛЕРИНИН ОЗБЕКШЕ - ҚАРАҚАЛПАҚША - РУСША - ЛАТЫНША СО3ЛИГИ

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

📣ТЕЗКОР ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК АХБОРОТ!

2023-йил 11-16-январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Фориш туманларида;

Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ,тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;

Наманган вилояти: Поп туманида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

Манба: uzgydromet

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида айрим жойларида баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° совуқ, баъзи жойларга 12°С совуқгача, шимолда 12-17°С совуқ бўлади.

Пойтахтимизда кечга томон бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9°С совуқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларида баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15°С совуқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#қизиқарли

ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА ))

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#китоблар📚

ЛИМОН ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#ШОШИЛИНЧ

БОҒДА ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР

Экстремал қишки музламалар хавфи эълон қилинди ва эндиликда келаси ҳафтага тўғри келиши тасдиқланди.

Биринчи навбатда, мевали дарахтлар кучли тиним ҳолатида бўлганлиги сабабли совуқ ҳароратларга чидамли ҳисобланади ва ушбу музламалар натижасида уларда зарарланиш кузатилиши керак эмас. Бироқ, янги экилган ва кўчатзорлардаги дарахтларни ҳимоялаш учун маълум бир тавсияларни бериб ўтамиз:

🗄Етилган – ёш дарахтлар:
Музламадан бир неча кун олдин дарахтларни кесишни тўхтатинг ва музлама даврида кесманг. Кесишни музламалар ўтиб бўлиши биланоқ давом эттириш мумкин.

Нормал ҳолатларда ҳам, ёш дарахтларни қишда кесиш тавсия қилинмайди.

🗄Узум: узумни яхшилаб кўмиш лозим.

🗄Янги экилган/экилаётган дарахтлар:

Экишни тўхтатинг. Кўчатларни омборга ёки совуқхонага жойлаштиринг ёки тупроқ билан кўмиб қўйинг. Янги экилган дарахтларни уланган қисмигача тупроқ ёки чириган гўнг билан кўмиб чиқинг, айниқса ноклар ва М9 даги кўчатларни. Совуқ об-ҳаво оқими ўтиб кетганидан кейин, дарахтларни оқлаш талаб қилинади: бунда оҳак олтингурт қайнатмасидан фойдаланиш мумкин.

Бу февраль ойида куртакларнинг уйғонишини секинлатишга ва тиним даврининг узоқроқ давом этишига ёрдам беради.
Дарахтларни кучли кесиш уларнинг қишки музламаларга таъсирчан бўлиб қолишига сабаб бўлади. Айниқса, совуқ минтақаларда данакли мевалар ва янги экилган дарахтларни кесмаслик тавсия қилинади.

Манба: FRUIT HOUSE — Шухрат Аброров,
Халқаро консультант.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ўсимлик тавсифи:

Elaeagnaceae оиласига мансуб кулранг пўстлоқли шохланган тиканли бута. Баландлиги 2-5 м бўлган кичкина дарахт ёки бута, жуда кўп сонда қисқарган тиканли шохларга эга. Барглари калта бандли, чизиқли-ланцетсимон, учки қисми калта ўткирлашган, пастки қисмда понасимон торайган, узунлиги 2-9 см ва эни 3-15 мм, устки томони кулранг-яшил, осткиси тукчалар билан қоплаганлиги учун кумуш-оқ рангда. Гуллари майда, сариқ, хушбўй. Меваси думалоқ, олтин-сариқ майда данак мева, узунлиги ва эни 8-10 мм, шохларга зич ёпишган. Мевалари озгина аччиқ билан нордон таъмга эга. Май ойида гуллайди, мевалари август-сентябрда пишади.
Тарқалиши. Россиянинг Европа қисмининг жанубий-ғарбий минтақаларида, Кавказ, Сибирь ва Ўрта Осиёда учрайди.

Ўсиш жойи ва тарқалиши:

Водий ва дарёларнинг қайир жойларида, қоя ва жарликларда, боғларда ўсади. У Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида учрайди.
Умумий тарқалиши. Ўрта Осиё, МДҲнинг Европа қисми, Кавказ, Сибирь, Ғарбий Европа, Мўғулистон, Тибет, Ҳимолой, Эрон, Афғонистон.

Хом ашёни йиғиш ва унинг сифати:

Меваси, ёғи (мевалари ва уруғлардан олинган) ва барглари хом ашё ҳисобланади. Меваси сентябрь-октябрь ойларида, барглари май ойида йиғилади.

Кимёвий таркиби:

Мева таркибида каротиноидлар мавжуд: каротин (60 мг гача), криптоксантин, зеаксантин, физальен, органик кислоталар (2,64% гача) – олма ва табиий вино кислотаси, шакар (3,56% гача), танинлар, изорамнетин, С (450 мг гача), B1 (0,035 мг гача), B2 (0,056 мг гача), E витаминлари (145 мг гача), фолий кислотаси (0,79 мг гача) ва ёғли мой (8% гача), таркибида олеин, стеарин, линолин ва пальмитин кислоталарнинг глицеридлари мавжуд. Мева таркибида турли хил витаминлар мавжуд ва у энг яхши табиий витамин сақловчи ҳисобланади.

Тиббиётда қўлланилиши:

Чаканда мевалари ва унинг мойи оғриқни ва яллиғланишни камайтиради ва тўхтатади, тўқималарнинг грануляцияси ва эпителизациясини тезлаштиради, яраларни тезроқ даволашга ёрдам беради ва поливитаминли таъсирга эга. Шарбат, сув дамлама, спиртли настойка, сироп ва мойи шаклидаги чаканда мевалари турли хил авитаминозлар (хусусан, цинга, тунда кўрлик) ҳамда қизилўнгач ва ошқозон яраси учун ичга қабул қилинади. Ташқи томондан меваларининг сувли дамламаси ва айниқса мойи турли хил тери касалликлари (тошмалар, экзема), узоқ вақт даволанмайдиган яралар, гинекологик амалиётда аёллар касалликлари, тери ва шиллиқ пардаларининг нурланишида ишлатилади. Ўрта Осиёда бод касаллик учун баргларини иссиқ сувда ҳўллаб ишлатилади. Мевалари ҳам хом, ҳам мураббо, шинни шаклида истеъмол қилинади.

Ресурслар:

Ўзбекистонда чаканда мевалари захираси Х.Қ.Ҳайдаров томонидан ўрганилган ва диссертациясининг маълумотларига кўра, чакандадан йиғиладиган саноат хом ашё ҳажмлари аниқланган. Чаканда меваларининг энг катта тижорат захираси Заравшан дарёси ва унинг ирмоқлари: Оқдарё ва Қорадарё, шунингдек, Сурхондарё дарёсининг қайир қисмида жойлашган. Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1200 гектар чакалакзорлар аниқланган, ундан ҳар йили озиқ-овқат ва тиббиёт саноати учун 212,8 тонна меваларининг хом ашёсини йиғиш мумкин.

Манба:
planta-medica.uz

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

Агротехника – қишлоқ хўжалиги шу жумладан доривор ўсимликларни ўстириш жараёнида қўлланиладиган ерни шудгор қилиш, бороналаш, ўғитлаш, уруғ тайёрлаш, экиш, ўсимликларни парваришлаш, ҳосилни йиғиштириб олиш ишлари тизими ёки деҳқончилик ишлари техникаси.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

ЎСИМЛИКЛАРДА ФОТОСИНТЕЗ, НАФАС ОЛИШИ ВА ТРАНСПИРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ

(2-қисм)

Барг юксак яшил ўсимликларнинг муҳим вегетатив органи бўлиб, у фотосинтез, нафас олиш ва сув буғлатиш (транспирация) каби муҳим физиологик вазифаларни бажаради. Шу билан бирга, шакли ўзгарган барглар запас озиқ моддалар тўплаш, ҳимоя ва вегетатив кўпайиш функцияларини ҳам бажаради.

Фотосинтез жараёнида тупроқдан илдиз орқали сурилган сув ва унда эриган минерал моддалар баргда карбонад ангидрид ва ёруғлик таъсирида органик моддага айланади. Бунда ҳар йили яшил ўсимликлар 400 млрд тонна органик модда ҳосил қилиб, атмосферага 460 млрд тонна кислород ажратиб чиқаради.

Нафас олиш вақтида ўсимликлар кислородни ютиб, карбонат ангидрид ва энергия ажратиб чиқаради. Нафас олиш кеча-кундуз узлуксиз давом этадиган жараён бўлиб, унда ўсимликларнинг деярли барча қисмидаги ҳужайралар иштирок этади.

Транспирация ёки сув буғлатиш билан ўсимлик барги тоза сувни буғлатиб, ўсимликни қизиб кетишидан асрайди, тупроқдан минерал моддалар эриган сувли эритмани ўзлаштиради ҳамда ўсимликда сув ҳаракати узлуксизлигини таъминлайди.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#қизиқарли

Ўсимлик баргида барг оғизчалари мавжуд ва фотосинтез ва транспирация айнан шу оғизчалар ёрдамида амалга ошади. Барг оғизчасининг ичига чуқур саёҳат...

Манба:
Калифорния Фанлар Академияси

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

VISPIROMEKTIM 24%

Таьсир қилувчи моддаси: Спиродиклофен 22,2% (222 гр/л) + Абамектин 1,0% (10 гр/л)

Препарат шакли: Эмульсия концентрати

Захарлилик даражаси: 3 синф

Сиғими: 1 л

Қўлланилиши: Препарат ўсимликхўр каналарга (ўргимчаккана) қарши самарали қўлланилади. Препарат таркибида 2 хил таъсир этувчи моддаси бўлиб, улардан бири Спиродиклофен.
Спиродиклофен ўсимликхўр каналарнинг барча турдаги тухум ва личинкаларига текканда таъсир этади, қўлланилганда нафақат ўргимчакканани ўзини, балки унинг тухумини ҳам олади. Иккинчи таъсир этувчи моддаси бу Абамектин.
Абамектин ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидаги ўргимчаккана, шира ва трипсга қарши қўлланилади.
Иккинчи таъсир этувчи модда ҳам ўсимликхўр кана, шира, трипсларнинг ўзига ҳамда уларнинг тухум ва личинкасига ҳам қарши самарали ишлатилади.

Препарат ишловлари ҳосил етилишидан 30 кун олдин (олмада 20 кун) тўхтатиш керак.

Препарат ишловидан 2-3 кун ўтказиб асалариларни қўллаш мумкин.

Тавсия: Препарат қўшиладиган сувнинг pH муҳити препарат кучини камайтирмаслиги учун даражани 6 га тушириб олиш керак! Бунинг учун ҳар 10 литр сувга
NORMAL SOIL 5-10 мл қўшиб қўллаш тавсия этилади.

Ушбу препаратга сирт фаол моддани (клей) қўшиб бериш тавсия қилинади. Жумладан
EKO SLIWETT 10 литр сувга 5-7 мл.

Офис манзили: Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

****
Телефон:
+998903229622
Офис:
+998955150070
Агроном маслаҳати:
+998911339799
****
Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998975507001

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

12-ЯНВАРГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

МУҲИМ ҲОДИСАЛАР

Жорий йилнинг 11-15 январ кунларии Ўзбекистон ҳудудига Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши сақланиб туради.

11 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, Сурхондарё вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

11-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17С совуқгача, баъзи жойларда 20о совуқгача, кундуз кунлари 5-10о совуқгача, баъзи жойларда 12С совуқгача; шимолда кечалари 20-25о совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 27-30С совуқгача, кундуз кунлари 12-17С совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 8-13С совуқгача, кундуз кунлари 3-8С совуқгача пасаяди.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.

11-16 январда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш ҳавфи бор.

12 ЯНВАРГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

БОДРИНГ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШДА ЭКИШ СХЕМАЛАРИ

Бодринг кўчатини экиш учун фақат соғлом, бир текис 4-5 та чинбарги бўлган ўсимликлар танлаб олинади.
Кўчатлар жўякларга икки қатор қилиб олдиндан тайёрланган чуқурчаларга (уяларга) ўтқазилади. Уялар дастлаб илиқ (22-25°С) сув билан суғорилади. Кўчатлар тик ҳолатда, кубик
ёки тувакчаларининг 3/4 қисми уяларга киритиб ўтқазилади.
Ўсиб кетган кўчатлар қиялатиб ўтқазилади, аммо пояси кўмилмайди. Кўчат ўтқазилгандан сўнг жўяклар орқали сув берилади.

Кўчатлар эгатларга лента қилиб бир қатор ёки икки қатор ўтқазилади, эгат оралатиб суғорилади.

Узун мевали партенокарпик дурагайларини каттароқ озиқланиш майдонга, яъни 1 м2 га 1,5-2 ўсимлик жойлаштирилади. Бўлинма эни 6,4 м бўлган блокли иссиқхоналарга 6 қатор экилиб, қатордаги ўсимликлар орасини 50-60 см масофада жойлаштирилади.

Турк мутахассисларнинг фикрига кўра схема: Бир қаторлик 100(40) ёки икки қаторлик 120(40*60)

Агроном маслаҳати:
+998911339799

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

ҒАЛЛАНИ ЯНВАР-ФЕВРАЛ ОЙЛАРИДА ПАРВАРИШЛАШНИНГ АГРОТЕХНИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Январ ҳамда феврал ойларида кутилаётган об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда кечки, ривожланишдан орқада қолган, кузда озиқлантирилмаган ғалла майдонларида азотли ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда суғориш ишларини амалга оширишни тақозо этмоқда.

Ғаллага бериладиган ўғит ва сув ўсимлик илдиз системасининг ривожланишини кучайтиради ва туплаш бўғинининг катталашишига ҳамда туплаш бўғинида шакар моддаларининг кўпайишига сабаб бўлади.

Бу шароитда ғалла ўсимлиги ўсиш ўрнига вегетатив органларини, яъни туплаш бўғинини каттартиради ва эрта баҳорда катта туплаш бўғинларидан йирик найчалар ҳамда пояларни шакллантиради. Катта найча ва поялардан йирик бошоқлар ҳосил бўлишини таъминлайди.

Озиқлантирилмаган ва суғорилмаган, тупроқда намлик етарли бўлмаган ғалла майдонларидаги ниҳоллар совуққа, бошқа омилларга берилувчан ҳамда касаллик ва зараркунандаларга тез чалинувчан бўлиб қолади. Эрта баҳордан тупланмасдан найчалаш фазасига ўтиб кетиши ғалланинг ҳосилдорлиги пасайиб кетишига сабаб бўлади.

Қиш мавсумининг илиқ келишига қарамай, айрим вилоятлардаги далаларда ғалла ривожи орқада, туплаш даражаси пастлиги кузатилмоқда. Ривожи паст бўлган яхши тупламаган ғалла майдонларида бегона ўтларнинг кўпайиши ҳамда касалликлар ва зараркунандаларнинг ривожланиши кучайиб, ҳосилдорликка жиддий зарар келтириши кўп йиллик амалиётда кузатилган.

Шунинг учун кеч экилган, ривождан орқада қолган ғалла майдонларига об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, азотли минерал ўғитлар ва мавжуд биоўғитлар билан озиқлантириш ва суғориш ишларини тақозо этмоқда.

Давоми:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

Манба: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИ

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#китоблар

ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР ИССИҚХОНАЛАР

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Помидор зараркунандаси – ҳосил кушандаси Tuta absoluta Meyrick

#тавсия

Помидор
зараркунанда тута капалаги жуда сезгир бўлиб, ўсимлик озгина силкитилса тезда ён атрофга қараб учиб кетади.
Капалагининг узунлиги 8-10 мм бўлиб, қанотлари сариқ-кулранг ялтироқ бўлиб, юза қисмида қора доғлар жойлашган. Урғочи капалак ўсимлик баргининг остки, устки ва ўсув нуқталарига 260 тагача тухум қўяди. Тухуми оч сариқ рангда бўлиб 0,36-0,22 мм келади. Тухумдан чиққан қуртлар оқиш кулранг бўлиб, бош қисми эса қорамтир рангда бўлади. Ўсимликка помидор куясининг асосан қуртлари зарар келтиради қуртлари 4 ёшни ўтаб озуқага тўйгач ғумбакка айланади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институтининг лаборатория ҳамда дала тажрибаларидаги кузатувлар натижасига кўра помидор куяси - асосан помидор, картошка, бақлажон, итузум, ёввойи помидор ва тамаки экинларини зарарлайди.
Бу ҳашаротнинг капалаги асосан кечқурун ҳаракатланади кундузи эса ўсимлик баргининг орқа қисмида жойлашиб олади.
Помидор куяси ўсимликни кўчатлик даврида тушса гуллаш давригача етмасдан зарарланган ўсимлик нобуд бўлади.

Республикада помидор куясининг келтираётган зарарини олдини олиш ҳамда ушбу экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олиш мақсадида қуйидаги кураш чора-тадбирлари тавсия этилади:

Кимёвий кураш чоралари сифатида юқори сифатли VIPROKLEM 10-15% ёки VIPITO 9.3% инсектоакарицидлари қўлланилганда жуда яхши самара беради.

Виоспилан препарати экинга кеч тушгач, фонус ёқиб сепилса,капалагига қарши яхши самара беради. Мазкур эритмаларни ишланаётган майдон тупроғига ҳам сепиш лозим.

Урғочи капалагига қарши феромон тутқич қўйилиши шарт.

Агроном маслаҳати:
+998911339799

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бо’йича қор ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, Сурхондарё вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5°C совуқ, шимолда 7-12°C совуқ бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4°C совуқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади ба’зи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8°C совуқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#ШОШИЛИНЧ

ПРОГНОЗ ҚИЛИНАЁТГАН СОВУҚ КУНЛАРДА ИССИҚХОНАДА ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР

Иссиқхоналарда авваламбо ҳароратни айтиб ўтадиган бўлсак, экинлардан бақлажон, булғор қалампир, аччиқ қалампир, помидор ва бодрингларни ҳароратга бўлган талабни энг камида 10°С дан туширмаслик керак. Иссиқхонада ҳароратни яхшироқ ушлаши учун термоз клёнкалардан эмас, агровалакнолардан фойдаланишни тавсия берамиз. Кундуз кунлар агровалакно 100% очилиши шарт, кечна яна қайта ёпилади.

Қулупнайларда 4-5°С дан туширмаслик тавсия берилади.

Экинларни ўғитлашда таркибида азот мавжуд ўғитларни умуман қўлламанг. Таркибида Фосфор, калий ва микроэлементлар жамланмаси билан суғорилиши мумкин. Cуғориш ишлари совуқдан аввал бажарилгани яхши, агар экин эхтиёжи сувга баланд бўлса кундузи суғорилади кам миқдорда.

Совуқ кунларда экин стресс бўлиши, гуллар тўкилиши ва кейинги асоратларидан меваларнинг хунук шаклга кириши кузатилиши мумкин.

Ёш кўчатларни эса экмай турган яхши.

Экинларни совуққа чидамлилигини ошириш ва стрессдан чиқаришга совуқ кунлардан олдин бир марта, совуқдан кейин бир марта қуйидаги ўғитлар билан ишлов бериш мумкин.

EKO IZOBIYON ёки EKO AMINO 25 мл + RIVAL 25 мл + ZIMOBOR 10 гр = 10 литр сув ҳисобида баргдан ишлов бериш керак.

Юқорида биз ҳароратларни энг камида тавсия бердик.

Агроном маслаҳати: +998 91 133 97 99

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРИНИ ЙИҒИШ ТАҚВИМИ

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

ЧАКАНДА ЎСТИРИШ АГРОТЕХНИКАСИ
Hippophae rhamnoides L.

Чакандани
уруғидан кўпайти-риш содда усул бўлиб, кўплаб таннархи паст ва мослашувчан кўчатлар етиштириш имконини беради. Чаканда уруғлари қуруқ сақланганда 3 йилгача унувчанлик хусусиятларини сақлайди. Уруғларда органик ти-ним даври бўлмаганлиги сабабли, йилнинг ҳар қандай даврида-кузда янги терилган уруғлар бўлсин, ёки баҳорда қуруқ сақланган уруғлар бўлсин, нам тупроққа экилиши билан 8-12 кунда қийғос униб чиқади.

Уруғкўчатлар етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлар соғлом, йирик ва қизғиш мевали, серҳосил буталардан терилади. Чаканда уруғ-ларини тўлиқ физиологик етилиши, улар меваларини тўлиқ пишиб ети-лиш даврига тўғри келади. Чаканда уруғларини сентябр-ноябр ойларида териш мумкин. Териб олинган мевалардан шарбати олингач, қолган уруғлар мева пўстлоқлари билан биргаликда қуритилади ва вентилятор-да совуриб, ғалвирдан элаб, тоза уруғлари ажратиб олинади.

Мевалардан уруғларни ажратиб олишда шарбат ажратувчи маши-налар ёки қўл ёрдамида ҳаракатланадиган шарбат ажратувчи мослама-лардан фойдаланиш мумкин. Мевалардан шарбат чиқиши 72-80% ни ташкил этади. 1 кг янги терилган мевалардан тоза уруғ чиқиши 10-14 % ташкил этади. Чаканда меваси асосан бир уруғли, камдан кам ҳолларда яхши ривожланмаган иккинчи уруғи ҳам учрайди. Уруғларининг ранги одатда жигар ранг, ялтироқ, узунасига чоки мавжуд. Уруғларнинг узун-лиги 4-7 мм, диаметри 2,5-3,5 мм, шаклига кўра чўзинчоқ-овалсимон. 1 кг уруғларида 83-130 минг дона уруғлари бўлади.

Давоми:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

⭕️ 10-13 - ЯНВАРГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-январда кечаси 15-20°С совуқ 11-13-январда кечаси 17-22°С совуқ, Устюртда 25-27°С совуқгача, кундузи 5-10°С совуқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 10-январда баъзи жойларда қор ёғади. 11-13-январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-январда кечаси ва кундузи 3-8°С совуқ, 11-13-январда кечаси 13-18°С совуқ, кундузи 4-9°С совуқ, Навоий вилоятининг шимолида 10-январ кечаси 15-20°С совуқ, 11-13-январда кечаси 17-22°С совуқ совуқгача, кундузи 5-10°С совуқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради. 10-январда баъзи жойларда қор ёғади. 11-13-январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан7-12 м/с тезликда эсади, 10- январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-январда кечаси ва кундузи 0-5°С совуқ, 11-январда кечаси 10-15°С совуқ, баъзи жойларда 17°С совуқгача, кундузи 3-8°С совуқ, 12-13-январда кечаси 12-17°С совуқ, кундузи 3-8°С совуқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 10-январда баъзи жойларда қор ёғади. 11-13-январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10- январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-январда кечаси ва кундузи 3°С совуқ -2°С илиқ, 11-13-январда кечаси 5-10°С совуқ, кундузи 1-6°С совуқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 10-11-январда баъзи жойларда қор ёғади. 12-13-январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан7-12 м/с тезликда эсади, 10- январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-январда кечаси ва кундузи 0-5°С совуқ, 11-13- январда кечаси 5-10°С совуқ, кундузи 1-6°С совуқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 10-11 январда вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 12-13-январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-январда кечаси ва кундузи 3-8°С совуқ, 11-13 январда кечаси 15-20°С совуқ, кундузи 7-12°С совуқ бўлади.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

9-январ куни кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7°С илиқ, шимолда 5-10°С совуқ бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин, туман тушади.Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-6°С илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5°С совуқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

ЎСИМЛИКЛАРДАГИ СУВ

(1-қисм)

Сув ўсимликлар ва уларнинг мевалари билан уруғларининг таркибий қисмида мавжуд. Тирик ўсимликда сув унинг массасига нисбатан 95% гача бўлади. Лекин, ўсимлик ўсиб, ҳосил бергунга қадар сарфланадиган миқдорга нисбатан бу жуда оздир.

Турли ўсимликлар ўзининг ривожланиш даврини амалга ошириш учун, масалан Ўзбекистон шароитларида, фақат ўсимликларнинг ўзидаги буғланиш (транспи-рация) миқдорига бўлган талаби ва ер сатҳидан буғланиш ер устидаги массага нисбатан, яъни катта ўсимлик ва унинг меваларидаги сувга нисбатан юзларча кўп сув сарф қилади.

Бирок бу сув ўсимлкларга нима учун керак? У кандай вазифани бажаради? Нима учун ўсимликларга шунчалик кўп сув зарур?

Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💥 МАҲСУЛОТЛАР КАТАЛОГИ 2023

📣Каталогда 100 дан ортиқ маҳсулотлар жой олган. Юклаб олинг ва бошқаларга ҳам улашинг!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

TUONO — маккажўхори нави 2022

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…
Подписаться на канал