petrochemagro_uz | Неотсортированное

Telegram-канал petrochemagro_uz - PETROCHEM AGRO OFFICIAL

1821

Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар, комплекс ўғитлар ва уруғлар демакдир. Oфис манзили: Тошкент шаҳри, Жомий бозор, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

Подписаться на канал

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

TUONO — маккажўхори нави 2022

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12°С илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12°С илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7°С илиқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#филиал

🗺Petrochem Agro нинг - Водий филиали: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

Мурожаат учун: ҲумоюнМирзо
+998(93)911-00-07

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#КАСАЛЛИК

ДАНАКЛИ МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ КЛЯСТЕРОСПОРИОЗ КАСАЛЛИГИ

Касаллик билан дарахтларнинг барг, новда, куртак, гул, гул тугун, мева ва шохлари зарарланади.
Касаллик ривожланиши учун мўътадил ҳарорат 18-22 °С ва ҳаво намлиги 70-80% ҳисобланади.
Касаллик асосан кўкламда бошланиб, баргларда дастлаб майда думалоқ қизғиш қўнғир рангли майда доғчалар пайдо
бўлади ва аста-секин катталашиб бу доғлар кўчиб тушади, натижада барг илма-тешик бўлиб қолади. Меваларда ҳам қизғиш қўнғир доғлар пайдо булади.

Бу доғлар аста-секин катталашиб,
бир-бирига туташади ва қўтирга айланади.
Замбуруғлар, қушлар, ҳашаротлар, дарахтларга ишлов бериш асбоб- ускуналари ва бошқа йўллар билан ҳам тарқалиши мумкин.

Замбуруғ ўсиши ва ривожланиши учун оптимал ҳарорат 21-26°С ва максимум 28-29°С. Қулай ҳароратда тез-тез жала ёғиб ва шамол бўлиб туриши касаллик ҳам баҳорда, ҳам кузда, жуда тез тарқалишига олиб келади.

Кураш чоралари: Энг самарали ва иқтисодий томондан маъқул кураш чораси – дарахтларга фунгицид пуркашдир. Баҳорда куртаклар бўртишидан олдин ёки бўртиб бошлаши билан ҳамда кузда барглар тўкилгандан кейин
MED XLOROK 85% фунгициди 6 кг/1000 тонна сув ҳисобида, эритма пуркаш лозим. Бошқа ўринларда касалликка қарши курашда дарахтларнинг фенологик (ўсув даври) ҳисобга олинса яхши. Мисол учун Ўрик дарахтида энг самарали давр бу гуллашнинг 6-босқичидан, данакни қаттиқлашишигача. Шафтолида эса тиним даври ҳисобланади.

⭕️Касалликларга тавсия этилган фунгицидлар:

⭕️ MED XLOROK
⭕️ Vi ZIRAM
⭕️ Vi KAPTAN
⭕️ Vi STARTOP
⭕️ Vi ALTO SUPER

Батафсил фотолар: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг:

****
Телефон:
+998903229622
Офис:
+998955150070
****
Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998975507001

💡Агроном маслаҳати: +998911339799

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12°С илиқ, баъзи жойларда 15°С илиқгача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12°С илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7°С илиқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#натижа 2022

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ, НАМАНГАН ТУМАНИДА ''TUONO'' НОМЛИ СИЛОСБОП МАККАЖЎХОРИ.

ФЕРМЕР: АБДУЛЛАЕВ КОМИЛЖОН

1 ГЕКТАРГА УРУҒ САРФИ: 85-90 МИНГ

ҒАЛЛАДАН БЎШАГАН МАЙДОН!
ЭКИЛГАН САНА: 9-ИЮЛ
ЎРИМ САНАСИ: 15-ОКТЯБР

ҲОСИЛДОРЛИК (СИЛОС) 65-70 ТОННА/ГЕКТАР

Офис манзили: Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

****
Телефон:
+998903229622
Офис:
+998955150070
Агроном маслаҳати:
+998911339799
****
Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998939110007
Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998975507001

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#моддалар

Молибден етишмаслиги. Молибден ўсимликларнинг азот алмашинувида ва азотфиксатор бактериялар азотни фиксация килиши жараёнида муҳим роль ўйнайди. У нитратредуктаза ферментининг таркибига киради. Молибден етишмаслиги баргларда нитратлар йиғилиб қолиши ва оқсил синтези жараёнининг фаоллиги пасайишига олиб келади. Молибден етишмовчилиги баргларда майда хлороз доглари пайдо бўлиши ва барглар бутунлай сарғайиб кетишини қўзғатади. Кейин барглар сўлийди ва тўкилади. Янги чиққан баргларнинг тўқималари яхши ривожланмайди, барг жуда юпқа бўлиб қолади.

Давоми:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

Агроном маслаҳати: +998911339799

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

ЭКИНЛАР УЧУН ЁРУҒЛИКНИНГ ЎРНИ

Люкс (белгиланиши: лк, lx) — ёруғликни ўлчаш бирлиги.
Люкс 1м2 майдон юзасини унга тушаётган 1 лм миқдордаги нур оқимининг ёритилишига тенг.

Соддороқ қилиб айтганда, люксда нур тушаётган майдон юзаси ёритилиши ўлчанади. Ёрилитиш даражаси люксметр деб аталадиган асбоб ёрдамида ўлчанади. Аксарият сабзавот экинлари учун куннинг оптимал узунлиги 12-16 соатни ташкил этади. Минимал 8-10 соат.
Томатлар (Помидор) ёруғликка жуда сезгир ва талабчандир. Паст ёруғлик холатидан юқори ёритилишга кескин ўтиши улар учун жуда зарарлидир.

Паст ёруғликда томат палаги буйига чузилишни бошлайди, танаси ингичкалашади, барглари майдалашади ва ранги оч тусга киради, гулшода 10 баргдан кейин шакллана бошлайди.

Батафсил:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Помидор зараркунандаси – ҳосил кушандаси Tuta absoluta Meyrick

#тавсия

Помидор
зараркунанда тута капалаги жуда сезгир бўлиб, ўсимлик озгина силкитилса тезда ён атрофга қараб учиб кетади.
Капалагининг узунлиги 8-10 мм бўлиб, қанотлари сариқ-кулранг ялтироқ бўлиб, юза қисмида қора доғлар жойлашган. Урғочи капалак ўсимлик баргининг остки, устки ва ўсув нуқталарига 260 тагача тухум қўяди. Тухуми оч сариқ рангда бўлиб 0,36-0,22 мм келади. Тухумдан чиққан қуртлар оқиш кулранг бўлиб, бош қисми эса қорамтир рангда бўлади. Ўсимликка помидор куясининг асосан қуртлари зарар келтиради қуртлари 4 ёшни ўтаб озуқага тўйгач ғумбакка айланади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институтининг лаборатория ҳамда дала тажрибаларидаги кузатувлар натижасига кўра помидор куяси - асосан помидор, картошка, бақлажон, итузум, ёввойи помидор ва тамаки экинларини зарарлайди.
Бу ҳашаротнинг капалаги асосан кечқурун ҳаракатланади кундузи эса ўсимлик баргининг орқа қисмида жойлашиб олади.
Помидор куяси ўсимликни кўчатлик даврида тушса гуллаш давригача етмасдан зарарланган ўсимлик нобуд бўлади.

Республикада помидор куясининг келтираётган зарарини олдини олиш ҳамда ушбу экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олиш мақсадида қуйидаги кураш чора-тадбирлари тавсия этилади:

Кимёвий кураш чоралари сифатида юқори сифатли VIPROKLEM 10-15% ёки VIPITO 9.3% инсектоакарицидлари қўлланилганда жуда яхши самара беради.

Виоспилан препарати экинга кеч тушгач, фонус ёқиб сепилса,капалагига қарши яхши самара беради. Мазкур эритмаларни ишланаётган майдон тупроғига ҳам сепиш лозим.

Урғочи капалагига қарши феромон тутқич қўйилиши шарт.

Агроном маслаҳати:
+998911339799

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

🟡 ҚАНДАЙ ЎСИМЛИКЛАРГА СИДЕРАТЛАР ДЕЙИЛАДИ:

(1-қисм)

булар тупроқ унумдорлигини ошириш, уни соғломлаштириш ва структурасини яхшилаш учун алмашлаб экишда қатнашадиган техник экинлардир. Буларга айрим дуккаклилар (беда, люпин, нўхат, қизил беда) ва крестгуллилар (хантал, рапс, мойли турп), шунингдек, бир қатор донлилар (жавдар, гречиха, сули, тариқ) киради.

Боғ қатор ораларига асаларилар ва бошқа чанглатувчи ҳашаротларни жалб қилувчи асал ўсимликлари ҳам яшил ўғит сифатида ишлатилиши мумкин. Бундай экин турларига календула киради. Ҳозирги шароитда унумдорлик ва тупроқни бойитиш учун қандай сидератларга эҳтиёж борлигини ва улар нима беришини кўриб чиқайлик.

Бу ўсимликлар бир қатор сабабларга кўра экиш керак:

Сидератларнинг фойдали хусусиятлари:
қисқа вақт ичида катта яшил массани тўплаш, тупроқ унумдорлиги даражасини ошириш имконини беради.
Яшил ўғит тупроқдаги гумус таркибини оширади, бу ўсимликлар ва фойдали микроорганизмлар учун озиқ моддалар заҳираси бўлиб хизмат қилади. Яшил ўғит сифатида етиштириладиган кўп ўсимликлар, қўшимча равишда, зараркунандаларга қарши кураш учун ёрдам беради.

Сидератлар йиғим-теримдан кейин бўшаган майдонларни ёки вақтинча бўшаган участкаларни эгаллайди. Сидератлар яшил массани жуда тез ошириб, бегона ўтларга имконият қолдирмайди. Сидератлар тупроқ структурасини яхшилаш учун ҳамда ернинг ҳайдалма қатламида микроорганизмларни кўпайишига шароит яратиб беради. Кўпгина сидерат ўсимликларнинг чуқур илдиз тизими тупроқнинг самарали дренажланишига ва унинг ғоваклигини оширишга ёрдам беради.

Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

ПАРРАНДА ГЎНГЛАРИНИНГ ДЕҲҚОНЧИЛИКДАГИ АҲАМИЯТИ

Парранда ахлати қимматли ва тез таъсир этувчи маҳаллий ўғит. Парранда ахлати таркибида ўсимликларнинг меъёрда ривожланиши учун зарур барча озиқ моддаларни тутади.

Парранда ахлати таркибидаги озиқ моддаларнинг миқдори парранда тури, озуқа миқдори ва сифатига қараб кескин ўзгаради. Йил давомида ҳар бош товуқдан 6—8, ўрдакдан 8—10 ва ғоздан 12 кг гача ўғит олиш мумкин. Парранда ахлати таркибидаги барча озиқ моддалар ўсимлик осон ўзлаштирадиган шаклдадир.

Азотнинг асосий қисми сийдик кислотаси шаклида бўлиб, сақлаш жараёнида аввал мочевинага, кейин аммоний карбонатга айланади. Нотўғри сақлаш шароитларида аммоний карбонат парчаланиб, тезда аммиак, С02 ва сув ҳосил бўлади.

Ўғит катта уюмларга тўплаб сақланса, тезроқ қизийди ва бунда ҳам аммиакнинг исроф бўлиши кузатилади. 6 ой сақланган парранда ахлати таркибидан 50 % га яқин азот йўқолади. Қиш фаслида ахлатнинг музлашидан ҳам кўп миқдорда азот йўқолади.

Азот исроф бўлишининг олдини олиш мақсадида парранда ахлатига массасининг 7— 10% и миқдорида суперфосфат талқони ёки 20—40%ига тенг торф кукуни кўшиш лозим. Паррандахонага майда қирқилган сомондан тўшама ташланса, ўғит таркибидаги озиқ моддаларнинг исроф бўлиши камаяди.

Янги, тўшамасиз парранда ахлати таркибидаги азот ҳали аммоний ҳолатига ўтиб улгурмаганлиги сабабли уни юқори (600—800°С) ҳароратда қуритиш мумкин. Бундай усулда қуритилган парранда ахлати ўз таркибида 4—6% азот, 2—3% фосфор (Р205) ва 2—2,5% калий (К20) тутади.

Қуритилган ўғит таркибидан ярим йил давомида атиги 4—11% органик модда ва 2—8 фоиз азот йўқолиши кузатилган. Парранда ахлатини экишгача ва ниҳолларни қўшимча озиқлантиришда қўллаш тавсия этилади.

Унга айниқса картошка, илдизмевалилар, сабзавот экинлари ва мевали дарахтлар талабчандир. Асосий ўғит сифатида қуруқ парранда ахлатини сабзавот экинлари ва картошкага 1—2 т/га миқдорда қўллаш керак.

Манба: AGROBLOGER

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТ ТУРЛАРИ:

ҚЎЙ ГЎНГИ

Қўй гўнглари деярли кўпгина ҳовлиларда йиғилиб қолади, лекин уни экинларни ўғитлашда айрим ҳолларда хатоликка йўл қўйилади. Сабаби, ушбу турдаги ўғитларни қўллашда эҳтиёткорлик қилинмаса, ўсимликлар илдизини куйдириб қўйиши мумкин.

Қўй гўнги таркибида шундай бактериялар мавжудки, улар ўғит таркибидаги Азотни бошқа бирикмаларга, яъни Аммиак ва Метан газларига айлантиради. Шунинг таъсирида 1 кг гўнг 0,62 кв.м гача газлар чиқаради. Унинг асосий қисми эса, Метандир.

Айнан Метан гази кўпинча экинларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Шунинг учун ҳам қўй гўнгини компост ёки чиритилган ҳолида ишлатилиши керак.

Унинг таркиби қуйидагича: сув - 65%, органик моддалар - 31,8%, азот - 0,83%, калий - 0,67%, кальций - 0,33%, фосфор - 0,23%.

Компост тайёрлашда органик ўғитлардан унга қуриган ва майдаланган маккажўхори, помидор, шоли ва буғдой қолдиқлари қўшилиши мумкин. Янги қўй гўнгини кузда ерга солинганда тупроқ билан кўмилиши керак.

Манба: AGROBLOGER

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

TUONO — маккажўхори нави 2022

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#филиал

🗺Petrochem Agro нинг - Сурхондарё филиали: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

Мурожаат учун: Фарход
+998(97)550-70-01

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

📣ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА 26-30-ДЕКАБРГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Туркманистон ҳудудидан нам ва илиқ ҳаво кириб келишида фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғади, шимолда ва чўл ҳудудларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 7-12°С илиқгача, баъзи жойларда 15°С илиқгача кўтарилади.

28-декабрда нам ҳаво массаси жанубий вилоятлардан республиканинг марказий ҳудудларига силжийди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2°С совуқ -3°С илиқ, кундузи 5-10°С илиқ атрофида бўлади.

29-30-декабр кунлари республика бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳарорат кечаси 2°С совуқ -3°С илиқ атрофида бўлади, кундузи ҳарорат 2-7°С илиқгача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларда туман тушади.

Ушбу ҳафтада тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#қизиқарли

КИВИ

ЕГИНГИЗ КЕЛСА МЕНДАН ЭМАС))

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#моддалар

S - ОЛТИНГУГУРТ ХАҚИДА..
.

Олтингугурт бевосита оқсил, «В» гуруҳ дармондорилар, гликозидлар, саримсоқ ва хантал мойлари таркибига киради. Олтингугуртнинг бир қисми ўсимлик таркибида минерал шаклда учрайди.

Аксарият қишлоқ хўжалик экинлари тупроқдан олтингугуртни фосфорга баравар, баъзи ҳолларда кўпроқ миқдорда олиб чиқиб кетади. Келажакда юқори концентрацияли минерал ўғитларни қўллаш кучайиб боради. Шу давргача олтингугуртнинг асосий қисми тупроққа суперфосфат ўғити билан солинган бўлса, унинг қўш суперфосфат билан, республикамиз шароитида аммофос билан алмаштирилиши олтингугурт етишмовчилигига олиб келди. Бу ўз навбатида беда, дуккакли-донлар, бутгулдошлар, картошка каби экинларни олтингугурт билан озиқлантириш масаласини қўяди.

Ўсимликлар олтингугуртни тупроқдан SO2-4 ионлари шаклида ўзлаштиради. Намлик меъёрида бўлган тупроқларда олтингугурт миқдори 100 мг/кг дан ошмайди. Ҳайдалма қатламдаги олтингугуртнинг асосий қисми (90%га яқин) органик шаклдадир. Улар минерализацияга учрагандан кейингина ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади.

Турли тупроқлар ўз таркибидаги олтингугурт миқдори билан фақрланади. Олтингугурт тупроққа ёғин-сочинлар билан ҳам келиб тушади ва унинг миқдори ёқиладиган тошкўмир ҳамда кимё ва металлургия корхоналаридан чиқадиган газлар таркиби билан боғлиқ. Одатда бу миқдор 10-15 кг/га ни ташкил қилади.

Олтингугуртли минерал ўғитлар саноат миқёсида ишлаб чиқарилмайди. Асосий олтингугурт тутган ўғитлар ва бирикмалар жумласига қуйидагилар киради:

- аммоний сульфат – 24% гача S тутади, сувда яхши эрийди;

- гипс –19 % гача S тутади, сувда қийин эрийди;

-оддий суперфосфат – 14-22% S тутади, сувда ўртача эрийди;

-калий сульфат –17% S тутади, сувда яхши эрийди;

- калимаг ва калимагнезия – 14% S тутади, сувда яхши эрийди;

-магний сульфат – 22 % S тутади, сувда яхши эрийди;

-соф олтингугурт – 100 % S тутади, сувда эримайди.

Олтингугуртли ўғитларни биринчи навбатда донли экинлар, шунингдек, оқсил ва хантал мойи берадиган экинларга, кузги шудгор остига солиш мақсадга мувофиқдир.

Манба : AGROBLOGER

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Овозли чат кеч 21:00 га қолдирилди! Кузатувчиларимиздан узур сўраймиз!

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#касаллик

ПОМИДОР ГУЛЛАШИ ВА МЕВА ШАКЛЛАНИШ ДАВРИДАГИ АШАДДИЙ КАСАЛЛИКЛАРДАН БИРИ

Помидор қўнғир доғланиши (кладоспориоз, барг моғори)

Кладиоспориоз бутун дунёда тарқалган ва у иссиқхоналарда помидорнинг асосий касалликларидан биридир. Очиқ далаларда камроқ учрайди. Ўзбекистоннинг жанубида иссиқхоналарда помидорнинг энг кенг тарқалган ва хавфли касаллиги ҳисобланади. Касалликнинг кучли эпифитотиялари баъзан очиқ далаларда ҳам ривожланади.

Касаллик помидорнинг гуллаш-мева тугиш пайтларида бошланади ва асосан баргларини зарарлайди. Унинг биринчи белгилари – пастки барглар устида сариқ ёки оч-яшил доғлар, барглар остида эса (ўша доғларнинг тагида) рангсиз, сарғиш ёки оч-қўнғир доғлар пайдо бўлишидир. Барг остидаги доғлар яшил-қўнғир (ёки кулранг-қўнғир) тусли майин моғор билан қопланади. Касаллик тезда тепа ярус баргларига ўтади. Кучли зарарланган барглар олачипор тус олади ва қурийди.

Батафсил:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10°С илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9°С илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7°С илиқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

🟡 ҚАНДАЙ ЎСИМЛИКЛАРГА СИДЕРАТЛАР ДЕЙИЛАДИ:

(2-қисм)

Экишдан олдин тупроққа ишлов бериш. Тажриба даласи оралиқ экинлар экиладиган майдонда шудгорлаш ва текислаш T-70-60 (New Holland) юқори унумли трактори “ПЯ-3-35” маркали шудгорлаш агрегатида амалга оширилди.

Оралиқ экинлар биомасса ҳосилдорлиги ҳамда илдиз ва анғиз қолдиқларини аниқлаш бўйича тадқиқот натижалари.

Оралиқ экинлар ғалла ва ғўзадан бўшаган майдонларга экилганда тупроқ кўп миқдорда органик модда билан бойиди ҳамда уларнинг чириши натижасида тупроқнинг агрофизикавий ва агрокимёвий хосса ва хусусиятлари яхшиланади. Бу эса улардан сўнг экиладиган экинларнинг яхши ўсиб ривожланишини таъминлайди, натижада юқори ва сифатли ҳосилдорликка эришишга олиб келади.

Бизнинг тадқиқотларда оралиқ экинлар таъсир этувчи омил сифатида кўк масса ҳосилдорлиги ҳамда илдиз ва анғиз қолдиқлари ўрганилди.

Тадқиқотлар натижасига кўра оралиқ экинлар кўк масса ҳосили 1 йил вариантларда ўртача хантал ўсимлигида(гуллаш фазасида) 50,50-56,60 ц/га, жавдар ўсимлигида(найчалаш фазасининг охирида) эса 42,70-43,02 ташкил.

Батафсил:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Викторина (агрога оид) ўйинлар сизга қизиқми?

Фикрингизни билдиринг, биз яна старт берамиз!?

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

ТУПРОҚ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ ЎТИН КУЛИ БИЛАН ЎҒИТЛАШ ТАДБИРЛАРИ

Кулда ўсимликлар учун ўттизга яқин фойдали, озиқавий унсурлар мавжуд. Уларнинг асосийсини эса азот ва йод ташкил этади. Айниқса, кул қаттиқ ва «ориқ» тупроққа, унга экилган ўсимликларга ижобий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, қумоқ, лойли тупроқлардаги кислоталиликни камайтиради, унинг таркибини яхшилаб, ҳосилдорликни оширади. Сланецли кулда 65–80 фоиз оҳакли унсурлар бўлса, тошкўмир кули кальцийга бой. Ҳар иккаласи ҳам оғир тупроқлар тузилмаси ва таркибини яхшилайди.

Одатда кул тупроққа кузда сепилади. Бунинг натижасида тупроқда ўсимликлар учун керакли бўлган азот миқдори ошади ва улардаги микроорганизмлар фаолияти тезлашади. Кўпинча картошка (1 квадрат метрга 60–100 грамм) ва нўхат (1 квадрат метрга 200 грамм) пояси остига кул сепилади.

Аммо унутмаслик керакки, кул билан керагидан ортиқ ишлов бериш тупроқ тузилмасини ишдан чиқариши мумкин. Кулни чиринди, гўнг, майда қум билан аралаштириб ҳам сепиш мумкин.
Аммо парранда гўнги, оҳак ва азотли ўғитлар билан аралаштириб ерга солиш тавсия этилмайди.

Иссиқхоналарда эса сувга аралаштириб сепиш яхши самара беради. Йўл четларидаги дарахт ёғочи кули таркибида қўрғошин моддаси кўп бўлгани учун ўсимликларга зарар қилади.

Мутахассисларнинг айтишича: қайин ўтини кулида 37 фоиз кальций, 14 фоиз калий ва 7 фоиз фосфор; тол ўтини кулида 43 фоиз калий; кунгабоқар кулида 36 фоизгача калий ва 18 фоизгача кальций; буғдой ва жавдар сомони кулида 5–6 фоиз фосфор; картошка пояси кулида 20 фоиз калий, 8 фоиз фосфор ва 32 фоиз кальций бор.

Манба: AGROBLOGER канали

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

БАҚЛАЖОН ЎСУВ ДАВРИДА ҲАРОРАТГА ТАЛАБИ

✓ Уруғлар экилгандан майсалар кўрингунича 20-25°С.
✓ Иссиқхонада стресс бўлмаслиги учун суғорилаётган ва пуркалаётган сувнинг ҳарорати ҳона ҳарорати билан бир хил бўлиши зарур.
✓ Бақлажон етиштириш учун энг яхши кунлик ҳарорат 22-24°C, кечаси 15°C дан паст бўлмаган ҳолатда.
✓ Агар тунги ҳарорат 12-13°C пастга тушса, экиннинг ўсиши, мевалар шаклланиши ва гуллар тутиши қийинлашади. Агар кунлик ҳарорат фарқи 10°C дан юқори бўлса, экинлар стрессга тушади. Ҳарорат 30°C дан юқори бўлиши гулларнинг чангланиши ва экиннинг ривожланиши сустлаштиради ёки тўхтатади.
✓ Ҳарорат 34°C дан кўтарилса, гуллар тўкилиб мевалари кичик ва пўсти қаттиқроқ бўлади.

24-28°C да бақлажон уруғлари 5-8 кун ичида униб чиқади;
20-22°C да кўчатлар 2 ҳафта ичида униб чиқади.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

24-ДЕКАБР КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

Оʼзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7°C илиқ бўлади.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7°C илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3°C совуқ -2°C илиқ бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…
Подписаться на канал