pedagoglarga | Неотсортированное

Telegram-канал pedagoglarga - Oʻqituvchilar uchun

11862

Bizning kanal maktablardagi oʻqituvchilarning muammolarini mutasaddilarga yetkazuvchi koʻprikdir... Admin bilan bogʻlanish: @Pedagoglarga_admin

Подписаться на канал

Oʻqituvchilar uchun

ЎҚИУВЧИЛАР ҲОРМАНГЛАР

Елкасида тоғи бор,
Кўксида гулбоғи бор,
Элда улуғ номи бор,
Ўқитувчилар ҳорманглар.

Ватаним деб толмаган,
Халқдан ортда қолмаган,
Харом-пора олмаган,
Ўқитувчилар ҳорманглар.

Доим бўлган кераги,
Ойдин орзу тилаги,
Юртнинг виждон, юраги,
Ўқитувчилар ҳорманглар.

Ишлаб тиним билмаган,
Синдирсалар синмаган,
Қадри учун йиғлаган,
Ўқитувчилар ҳорманглар.

Меҳридарё, меҳри мўл,
Саҳовати денгиз, кўл,
Келажакка кўприк, йўл,
Ўқитувчилар ҳорманглар.

Захматли тун-у, куни,
Юрт эртаси, бугуни,
Жамиятнинг устуни,
Ўқитувчилар ҳорманглар.

Қалби-илм ўчоғи,
Тараққиёт маёғи,
Дунёнинг нур-чироғи,
Ўқитувчилар ҳорманглар.

Таълим бериб тинмаган.
Алдов, шумлик билмаган,
Синдирсалар синмаган,
Ўқитувчилар ҳорманглар
Сира сира толманглар.

✍Хуршид Карим
28.10.2022

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga qoʻshiling!
👇👇👇👇
@Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…
Подписаться на канал