Ассалому алайкум ҳурматли қадрдонларим..
Сизга ва оила аъзоларингизга Қурбон ҳайити муборак бўлси! Юртимиз тинчлиги ва осмонимиз мусаффолиги абадий булсин!
Солих амалларингиз,тутган рўзаларингиз, эзгулик учун килаётган хар кандай хизматларингиз ва ибодатларингиз қабул бўлсин.Калбингиз тубида ўйлаган ниятларингизнинг ҳаммаси амалга ошсин ва ,албатта,Муқаддас Ҳаж амалларини бажариш насиб этсин. Оллоҳим умрингизни ва ризқингизни барокатли, қалбингизни хотиржам қилсин!
Касбу корингизга барака берсин!
Солих ва солиха фарзандлар берсин.Углингизга келин, қизингизга куёв насиб этсин,тўйлар ва хурсандчилик кунларингиз бисёр бўлсин.
Мушкул ишларингиз ечилсин.
Касалликларга шифо берсин.
Ўтган яқинларингизни охиратлари обод бўлсин.
Барчамизни хотимамиз гўзал бўлсин.
Доимо керакли инсон бўлиб юриш насиб айласин.
Оқибатимиз узилмасин.Оллохим нокеракликдан ўзи сақласин.
Ийд Курбон муборак бўлсин!!!
/channel/pedagoglar
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи
—
Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Andijon viloyati
Shahrixon tumani
54-maktabning boshlanģich
sinf òquvchisi
Ibrohimjonova Shabbonaning
"Assalom Navròz" tanloviga
tayyorlagan videoroligi.
🔊🔊🔊DIQQAT TANLOV🔊🔊🔊
ÒLKAMIZGA BAHOR FASLI KIRIB KELGANI MUNOSABATI BILAN
📣📣📣"Assalom Navròz" 📣📣📣
SHIORI OSTIDAGI TANLOVIGA START BERAMIZ!!!
USHBU TANLOVIMIZ 2-MARTDAN 18 MATGACHA ÒTKAZILADI.
📹Videodars yoki videorolik. (10 mb kam bòlishi kerak!)
📚Dars ishlanma va taqdimot.
✍Ijodiy ishlar. (she'r, maqola, rassomchilik,)
📸Tadbir yoki ochiq darslardan fotolavhalar.
Tanlovda òqituvchi yoki òquvchilar ishtirok etishi mumkin.
🙋♀️Barcha ishtirokchilarga 📚@pedagoglar kanali tomonidan.
Oliy darajadagi DIPLOM va SERTIFIKAT taqdirlanadi.
TANLOV KANALINING MANZILI;
@Pedagoglar kanali.
Tanlovga qatnashish uchun videoroliklar quyidagi guruhga tashlanadi:
/channel/+gm5mFZVSMWdkNjRi
Tanlovda qatnashish bepul,diplom va sertifikat olish to‘lov asosida
MUROJAAT UCHUN;
@MATLUBAXON20_47 ga yozing.
Яхшилар умрига ўхшайди феврал,
Нозик куртакларни уйғотар бир-бир,
Оғир кунда ёнда тургувчи дўстдай,
Баҳор яқин дея, бергайдир сабр.
Яхшилар умрига ўхшайди феврал,
Неча юз йилдирки куни қисқа ой.
Кўкламга етсин деб тезроқ одамлар,
Икки кунлик умрин кечган ҳойнаҳой.
Ўлмасбек Самарқандий.
🔴 𝐀𝐬𝐬𝐚𝐥𝐨𝐦𝐮 𝐚𝐥𝐚𝐲𝐤𝐮𝐦 !
😎 𝐌𝐮𝐱𝐥𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐱𝐬𝐡𝐢 𝐤𝐨𝐫𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐨𝐝𝐝𝐢𝐲 𝐲𝐢𝐠𝐢𝐭𝐥𝐚𝐫𝐝𝐚𝐧 𝐤𝐚𝐭𝐭𝐚 𝐲𝐚𝐧𝐠𝐢𝐥𝐢𝐤 !
𝐀𝐋𝐀𝐑" 𝐉𝐀𝐌𝐎𝐀𝐒𝐈𝐍𝐈𝐍𝐆 𝐧𝐚𝐯𝐛𝐚𝐭𝐝𝐚𝐠𝐢 "𝐊𝐔𝐋𝐆𝐔 𝐌𝐀𝐗𝐀𝐋𝐋𝐀𝐌𝐈𝐙" 𝐝𝐞𝐛 𝐧𝐨𝐦𝐥𝐚𝐧𝐠𝐚𝐧 𝐤𝐨𝐧𝐬𝐞𝐫𝐭 𝐝𝐚𝐬𝐭𝐮𝐫𝐢𝐠𝐚 𝐛𝐚𝐫𝐜𝐡𝐚𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐭𝐚𝐤𝐥𝐢𝐟 𝐞𝐭𝐚𝐦𝐢𝐳.
📅 1-2-3-4 𝐌𝐀𝐑𝐓 𝐤𝐮𝐧𝐥𝐚𝐫𝐢 𝐀𝐧𝐝𝐢𝐣𝐨𝐧 𝐬𝐡𝐚𝐡𝐚𝐫 𝐘𝐨𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫 𝐦𝐚𝐫𝐤𝐚𝐳𝐢𝐝𝐚 𝐬𝐨𝐚𝐭 14:00 𝐝𝐚 "𝐎𝐆
🏷 𝐁𝐢𝐥𝐞𝐭𝐥𝐚𝐫𝐧𝐢 𝐨𝐥𝐝𝐢𝐧𝐫𝐨𝐪 𝐨𝐥𝐢𝐛 𝐪𝐨𝐲𝐢𝐬𝐡 𝐭𝐚𝐯𝐬𝐢𝐲𝐚 𝐪𝐢𝐥𝐢𝐧𝐚𝐝𝐢.
𝐥𝐚𝐝𝐢.
🤯 𝐁𝐮𝐧𝐢𝐬𝐢 𝐛𝐨𝐬𝐡𝐪𝐚𝐜𝐡𝐚 𝐛𝐨
☎️ 𝐌𝐚`𝐥𝐮𝐦𝐨𝐭 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 : 911676333 994334626
#tatilni_maroqli_otkazamiz
#Jizzax
#Arnasoy_xtb_13_maktab
🔰Barchamizga ma'lumki, qishki ta'til uzaytirilganligi sababli umumta'lim maktablarida barcha fan to'garaklari vaqtincha onlayn tartibiga o'tdi. Shu sababli Jizzax viloayti Arnasoy tuman XTBga qarashli 13-umumiy o'rta ta'lim maktabida qishki ta'til davomida quyidagi onlayn loyihalar e'lon qilindi va o'tkazilishi belgilab olindi.
✅Barcha fan to'garaklari
✅"Bilimdon oila"
✅"Sovrinli test"
✅"Onlayn olimpiadalar"
✅"Sport bilan bo'l, sport bilan yasha".
✅"Eng faol kitobxon o'quvchi"
✅"Kasbim-faxrim"
❗️Ushbu loyihalarning barchasi to'garaklar uchun ochilgan telegram guruhlari va barcha sinflar uchun ochilgan telegram guruhlarida amalga oshirib boriladi. Shu bilan birga ushbu loyihalarda faol bo'lgan o'quvchilar maktab ma'muriyati tomonidan rag'batlantirib boriladi.
🟣Jizzax viloyati Arnasoy tuman XTBga qarashli 13-umumiy o'rta ta'lim maktabi ma'muriyati.
Каналига обуна бўлиш учун 👇 босинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
#tekbol
#5_tashabbus
#Arnasoy_xtb_13_maktab
⚽️Arnasoy tuman XTBga qarashli 13-umumiy o'rta ta'lim maktabida tashkil etilgan TEKBOL (TEQBALL) sport to‘garagi mashg'ulotlaridan lavhalar.
🟣Jizzax viloyati Arnasoy tuman 13-maktab ma'muriyati
Каналига обуна бўлиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
🔊🔊 DIQQAT, DIQQAT! 🔊🔊
8-dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kuni munosabati bilan, " Konstitutsiya - baxtimiz qonuni" shiori ostida Oltunko'l tumanidagi barcha umumta'lim maktablari o'quvchilari o'rtasida tanlov e'lon qiladi.
📚 insholar
👩💻 Rasmlar
❗️Tayyorlangan materiallarni hay'at a'zolari korib chiqadi, g'olib bo'lgan o'quvchilarga qimmatbaxo sovg'alar va diplom bilan rag'batlantiriladi
☝️ Eslatma!
Tanlov 25-noyabrdan 5-dekabrgacha bo'lib o'tadi.
Murojaat uchun adminlar👇👇
👉 @huquqshunos1751
@MATLUBAXON20_47
/channel/pedagoglar
Кўпроқ китоб ўқимоқчимиссиз? Марҳамат!
Кўпроқ китоб ўқишни ҳаммамиз ҳам истайман, албатта. Лекин бунга доим ҳам имкон топмаймиз ёки ҳафсала бўлмайди. Қуйида берилаётган баъзи тавсияларга амал қилган ҳолда китоб ўқишни кундалик вазифага айлантириш ва мутолаа ҳажмини ошириш мумкин.
1. Аввало нима учун китоб ўқиш кераклигини тушуниб етиш керак.
Бирор ишни амалга оширишни ният қилган киши унинг нечоғлик муҳим эканини англаб олмаса, у ишни бажариши қийин кечади. Бошқача қилиб айтганда, биринчи ўринга қўйилган вазифаларгина тўлиқ бажарилади. Қолгани даражасига кўра амалга ошаверади. Масалан, ҳаётимизни моддий жиҳатдан таъминлаш бирламчи вазифаларимиздан. Шунинг учун бу йўлда тинмаймиз. Чунки ишлаш нима учун кераклигини англаб етганмиз. Китоб ўқиш ҳам қанчалик муҳим эканини англаб етсак, шунга муносиб ҳаракат қиламиз.
Хусусан, китоб ўқиш орқали илм ўрганамиз, маърифатимиз зиёда бўлади, руҳий озуқа оламиз.
2. Ниятни аниқ қилиб олиш керак.
Юқорида айтилганидек, нима сабабдан китоб ўқиш кераклигини англаб етсак, шунга кўра ният ҳам қилинади. Масалан, илм ўрганиш учун китоб ўқишни ният қилган киши эринчоқлиги ёки дангасалиги тутганида мақсадига эришиш йўлида китоб ўқиш кераклигини эслайди. Китоб ўқиш илм ўрганишдаги муҳим омиллардан бири, бусиз мақсадга етиша олмаслиги мумкинлигини ўйлаб, китобни қўлга олади.
3. Ўзингизга вазифа белгилаб олинг.
Масалан, ҳар кун 30 бет ўқийман деб қатъий меъёр белгилаб қўйинг ва кунлик бу вазифангизни бажаришда сусткашликка йўл қўйманг. Мабодо бирор кун бажара олмай қолсангиз, бошқа кунлари зиёда қилиб ўрнини тўлдиринг. Акс ҳолда, бир-икки кун бажарилмаган вазифанинг ўрни тўлдирилмаса, оддий ҳолга айланиб қолади.
Баъзилар китоб ўқишни вақт билан белгилайди. Масалан, бир кунда бир ёки икки соат китоб ўқийди. Бунда китобнинг ҳажмига эмас, вақтга эътибор қаратилади. Бу вақт давомида бошқа нарсаларга чалғимаслик керак, иложи бўлса, вақтни белгилаш учун будильникдан фойдаланган маъқул.
4. Мутолаани қизиқарли, ҳажми кичикроқ китоблардан бошланг.
Афсуски, баъзи китоблар зерикарли ёки тушуниш қийин. Махсус бир соҳага йўналтирилган илмий китобларни давомли ўқиш қийин. Уни қизиқарли қилиб ёзишга мавзу мос келмаслиги ёки муаллифда бундай маҳорат етишмаслиги мумкин. Хуллас, китобни зерикмай, қийналмай ўқий десангиз, қизиқарли, ҳажми кичикроқ китобларни кўпроқ ўқишга одатланинг. Кейин катта ҳажмдаги, мавзуси оғирроқ китобларни ҳам ўтишингиз мумкин.
5. Ёқмаган китобни ўқиманг.
Аслида бу юқоридаги тавсиянинг узвий давоми бўлиб, аксарият ҳолларда киши ёқтирмаган китобини ўқишга кўп вақт сарфлаб юборишини ҳисобга олиб, алоҳида бандда айтилди.
Баъзи китоблар мавзу ёки услуб жиҳатдан сизга ёқмаслиги табиий. Ўз навбатида, ёқтирмаган ишни бажариш осон эмас. Уни завқу шавқ билан адо этилмаса, кўп вақт, куч талаб қилади. Шунинг учун ёқмаган китобни ўқишга мажбур бўлмасангиз, ўқиманг. Унинг ўрнига ўзингиз ёқтирган китобни кўпроқ ўқишингиз мумкин.
6. Бўш вақтдан унумли фойдаланинг.
Бўш вақт бўлди дегунча китоб мутолаа қилишга ошиқинг. Турли вазиятлардан унумли фойдаланинг. Масалан, яқинда машинани ювдириш учун борганимда ёнимда китоб олиб олдим, бир соатдан ошиқроқ вақт давомида мутолаа учун бемалол имкон бўлди. Агар китоб ўқимаганимда бу вақтим ижтимоий тармоқларда беҳуда кезиш ёки ким биландир телефонда гап сотиш билан, қисқаси, беҳуда сарфланиб кетарди.
Бўш вақтдан унумли фойдаланиш учун ўқиётган китобингиз доимо ёнингизда бўлсин. Уйда бўлганингизда эса китоб ўқиш кераклигини эслатиб, кўринарли жойда турсин.
7. Чалғитадиган омилларни чекланг.
Одатда телевизор, телефон ёки компьютер сизни чалғитадиган бўлса, бу воситалардан узоқ хонада ўтириб, китоб ўқинг. Акс ҳолда бор кучингиз телевизорни ёқмаслик ёки интернетга кирмаслик учун сарфланиб, китоб мутолаасига қувватингиз етмай қолади. Руҳшунос Рой Баумейстер бу борада бир тажриба ўтказган. Тажрибада қорни оч кишиларга мураккаб бошқотирмани ечиш вазифаси топширилган. Қатнашчиларнинг бир гуруҳига печене бериб, уни ейиш сўралган, қолганларга ҳеч нима берилмаган. Печене олганлар вақтдан илгари енгилишган.
Кейинги йилдан бошлаб талабалар билан тўлов шартномалари электрон шаклда тузилади
Президент “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни (14.09.2021й. №ПФ-6313) имзолади.
✅ Эндиликда жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилади.
✅ 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда ўқитиш бўйича шартномаларни ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузиш амалиёти йўлга қўйилади.
Каналига обуна бўлиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
❗️Спортчи-абитуриентларга истисно равишда имтиёз белгиланди
Осиё ва Республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда жорий йилда фақат “Спорт фаолияти” ва “Жисмоний маданият” йўналишларига ҳужжат топширган спортчи-ўқувчиларга истисно тариқасида қуйидаги имтиёзлар белгиланди:
— иккинчи мутахассислик фани ҳамда мажбурий учта фанга максимал балл берилади;
— ушбу абитуриентлар умумий танловдан ташқари давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Уларга алоҳида минимал ўтиш бали белгиланади;
— Сиртқи таълимга топширган абитуриентлар имтиҳонлар натижаларига кўра фақат тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилиши мумкин;
— “Жисмоний маданият” йўналишига топширган абитуриентларга ўзи ғолиб бўлган спорт хусусиятидан келиб чиқиб, биринчи мутахассислик фани бўйича имтиҳон ўтказилади;
— имтиҳонлар махсус комиссия томонидан онлайн видеотрансляция қилинган ҳолда ўтказилади.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
❗️Тест топшириқлари сони қисқартирилди
Тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди.
✅ Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:
▪️она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
▪️математика – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
▪️Ўзбекистон тарихи – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл.
➡️ Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.
🔰 Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:
● 1-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл;
● 2-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл.
➡️ Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.
☑️ 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
Каналига обуна бўлиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
#ХУШХАБАР
Илк бор мактаб ўқувчиси нуфузли Халқаро физика олимпиадасида ғолиб бўлди
Жорий йилининг 17-24 июль кунлари Литва давлати томонидан 51-Халқаро физика олимпиадаси (IPhO) ўтказилаётгани тўғрисида хабар берилган эди.
Унда дунёнинг 73 давлатидан 365 нафар иштирокчилар қатнашди. 19 июль куни олимпиаданинг амалий қисмида иштирокчилар 2 та топшириқни бажарди ва 21 июль куни эса назарий босқичда 3 та масала берилди.
Мазкур нуфузли халқаро олимпиада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра,
Раил Хашаев — Тошкент шаҳридаги 71-мактаб ўқувчиси бронза медалини қўлга киритди.
Мадина Хасанжоно — С.Сирожиддинов номидаги академик лицей ўқувчиси 4-даражали диплом билан тақдирланди.
Мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини табриклаймиз!
Каналига обуна бўлиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
Айрим ўқитувчиларнинг меҳнат таътили пуллари кечиккани билан боғлиқ мурожаатлар ўрганиб чиқилди
Шу кунларда Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили пуллари кечиктирилаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
Вазирлик томонидан мазкур мурожаатлар ўрганилганда, муаммо юзага келишига асосий сабаб аксарият ҳолларда барча ходимларга бирданига меҳнат таътили берилгани маълум бўлди (ўқитувчиларни меҳнат таътилига чиқариш режага кўра босқичма-босқич амалга оширилиши белгиланган).
Бугунги кунда, мазкур масалани тезкор ҳал этиш ҳамда муаммони бартараф этиш мақсадида, ҳудудлардан олинган ҳисоб-китоб ва талабномаларга асосан Халқ таълим вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда зарур маблағларни етарли даражада ажратиш чоралари кўрилди.
Умумтаълим мактаблари ходимларига белгиланган тўловлар эртага (жума куни) ва душанба тушлик вақтигача тўлиқ амалга оширилишини маълум қиламиз.
Ундан кейин ҳам шу масала бўйича муаммолар қолиб кетган тақдирда, 12 июль куни тушликдан сўнг Вазирликнинг ишонч телефон рақами 71 202 09 09 ёхуд ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали мурожаат қилишингиз сўралади.
Каналига обуна бўлиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
Ассалому алайкум! азиз юртодшлар, қадрли Pedagoglar канали обуначилари сизларни ва сиз орқали оила аъзоларингизни, бутун Ўзбекистон ҳалқини, барча мусулмонларни ИЙДУЛ ФИТР - РАМАЗОН БАЙРАМИ билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этамиз!
Илоҳим Юртимизга кўз тегмасин, жаннатмакон диёримизни турли офатлардан Аллоҳ ҳамиша ўз паноҳида асрасин.
Ушбу муборак Рамазон шарифнинг ҳурматидан Аллоҳ сиз азиз каналимиз обуначиларининг ҳонадонларингизни файзли барокатли қилсин!
Ҳамиша юзингиздан кулгу, қалбингизни ҳузур-ҳаловат, қувонч тарк этмасин!
Ўйлаган барча эзгу орзуларингизни Аллоҳ ўзи ижобат қилсин!
ИЙДУЛ ФИТР - РАМАЗОН МУБОРАК!
АЗИЗ ЮРТОШЛАР, ҚАДРЛИ КАНАЛИМИЗ ОБУНАЧИЛАРИ!
Ҳурмат ва самимий тилаклар билан @pedagoglar канали маъмурияти!
👉📚 @pedagoglar
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🌿 ЯНГИЛАНИШ, ЯШАРИШ БАЙРАМИ - НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК !
🌿 Барчангизга тинчлик- ҳотиржамлик, хонадонингизга қут-барака, ишларингизга ривож тилаймиз! Ўйлаган тилакларингиз энг чиройли тарзда ижобат бўлсин!
Ассалому алайкум,Азизим!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Хайрли тонг!
Ассалом, Баҳор! 🌸
Ўлкамизга фасллар келинчаги баҳор фасли кириб келди!
Қишдан эсон-омон чиқиб олганларга баҳорий кайфият тилаймиз. Ўтин-кўмир, печка деган ёқимсиз сўзларни ер чопиш, эзгулик уруғини қадаш, умид ниҳолини экиш сўзлари билан алмаштирамиз энди! Баҳор муборак! 🌸
🕊Ассалому алайкум!
Яхши инсонларнинг Сиз учун
қилган дуолари ижобатдир, иншааллоҳ. Сиз бехабар
ҳаққингизга қилинган
дуолар кўп бўлсин!!!🤲🏻
Хайрли тонг!
Яратган кунингизни файзу
баракотга тўлдирсин!!!
Бугунги кунингиз эсда қоладиган ажойиб кун бўлсин...
#zakovatda_ustozlar
#Jizzax
#Arnasoy_xtb_13_maktab
#videorolik
🔰2022-yilning 13-yanvar sanasida Jizzax viloyati Arnasoy tuman XTBga qarashli 13-umumiy o'rta ta'lim maktabi pedagoglari o'rtasida "Zakovat" intellektual o'yini bo'lib o'tdi.
🔰O'yin uchun savollar A.Qodiriyning "O'tkan kunlar" romanidan tuzildi.
🔰Maktab jamoasi 2 guruhga bo'linib o'zaro bellashdilar. Yakunda ayol o'qituvchilardan tarkib topgan "Fidoiy ustozlar" jamoasi 6:5 hisobida g'olib bo'ldi.
📚"Zakovat" o'yini maktabimizda ikki haftada bir marta o'tkaziladi va o'zbek adabiyotining durdona asarlari asosida tashkil etiladi.
🟣Jizzax viloyati Arnasoy tuman 13-maktab ma'muriyati
Каналига обуна бўлиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
#direktor_stipendiyasi
#Jizzax
#Arnasoy
#13_maktab
🔰Jizzax viloyati Arnasoy tuman XTBga qarashli 13-umumiy o'rta ta'lim maktabi direktori G.Mirzayeva tomonidan, maktabdagi iqtidorli o'quvchilarni qo'llab-quvvatlash va ularni rag'batlantirib borish maqsadida
"DIREKTOR STIPENDIYASI" mukofoti joriy etildi.
✅O'quvchilar belgilangan mezonlar va testlar asosida har oy yakuniga qadar ball to'plab boradi. Yakunda eng yuqori balni egallagan o'quvchi
"DIREKTOR STIPENDIYASI" pul mukofoti bilan taqdirlanadi.
🟣Jizzax viloyati Arnasoy tuman 13-maktab ma'muriyati.
Каналига обуна бўлиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
ЎҚИГАНЛАРИМДАН...
Умид ва ишонч
Узоқ вақт ҳасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади. Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган табиб ҳузурига бориб, умидсизланиб, ҳаста ётган дўстини даволашни илтимос қилдилар. Табиб бу илтимосни ерда қолдирмай бемор олдига келиб, уни кўргач: - Сен албатта соғайиб кетасан. Мен сени даволайман. Фақат бунинг учун ўзинг ҳам ҳаракат қилишинг керак. Сен муолажаларингни тўхтатма, мен сенга тоғдан бир гиёҳ топиб келтираман, ўша гиёҳ сенга ёрдам беради. Бу гиёҳ ёрдамида шу ҳасталикка чалинган кўп беморлар соғайиб кетган. - деди. Бемор табиб айтганларга қулоқ тутиб, даволанишда давом этди. Бир ҳафтадан сўнг табиб ўша гиёҳ дамламасини беморга келтириб берди. Орадан вақтлар ўтиб бемор соғайиб кетди. Шунда бу ҳолни кўрган шифокорлар табиб ҳузурига бориб: - Сен соғайиши мушкул бўлган беморни даволабсан. Бизга айтчи унга қандай дамлама ичирдинг? Биз ҳам беморларни даволашда сенинг усулингдан фойдаланайлик, унга нима бергандинг?! Табиб бу сўзларга шундай жавоб қайтарди:
- Мен унга сизлар бера олмаган нарсани бердим, яъни: «Умид ва ишонч». Агар соғ одам ҳам батамом умидсизликка тушиб қолса, ҳасталаниб йиқилиб қолиши ҳеч гап эмас. Агар инсон бирор нарсага эришмоқчи бўлса ва эриша олишига қаттиқ ишонса, у албатта эришади. Беморга тайёрлаб берган дамламам эса, оддий чой ва тол баргининг аралашмаси эди.
Интернетдан олинди.
Шахсий тажрибамда ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлган эди. Дўстларим билан маълум бир миқдорда китоб ўқишга келишиб олдик, бир куни ижтимоий тармоқдаги гуруҳимизда суҳбатлашар эканмиз, улардан биридан вазифани қай даражада бажараётгани ҳақида сўрадим. У ҳали бажармаганини айтди, мен: «Ўқинг», дедим. У хўп деса ҳам бироздан сўнг яна суҳбатга аралашиб, чалғитаётганимизни айтди. Унга интернетни ўчириб қўйишини тавсия қилдим. Шундан сўнг кўп ўтмай дўстим вазифани бажаргани ҳақида мамнуният билан хабар ёзди. Интернет доим ёниқ туриши бизни кўпинча чалғитади, шунинг учун зарур вақтда ёқиб, бошқа вақтда ўчириб қўйган маъқул.
8. Қоғоз китобларни ўқинг.
Бу ҳам камроқ чалғиш ва ирода кучини бекорга сарфламасликка ёрдам беради. Чунки кўпинча электрон қурилмаларда китоб ўқиётганимизда интернетга кириб кетамиз ва мутолаани ташлаб қўямиз. Қоғозли китобни қўлда ушлашнинг ўзи ҳам ёқимли.
Қўнғироқ қилиш ёки қандайдир маълумотни кўриш учун телефонни қўлга олганимизда ижтимоий тармоққа бир кириб чиқай деган ўй анча вақтимизни олиб қўяди. Китоб ўқиётганда ҳам нимадир эсга тушиб, интернетга кириб чалғиб қолишимиз мумкин.
9. Тавсиялар рўйхатини изланг.
Ҳамма ҳам қайси китобни ўқишни билмай боши қотиши мумкин. Ўқиладиган китобни танлашга ортиқча куч сарфламаслик учун танланган китоблар рўйхати билан танишинг. Ўзингиз севган муаллифларингиз тавсиялари, нуфузли нашриётлар томонидан тузилган рўйхат ёки машҳур ёзувчиларнинг фикрларидан бохабар бўлинг. Албатта, ҳамма ҳам Уоррен Баффет каби кунига 500 бет ёки Билл Гейтсга ўхшаб йилига 50 та китоб ўқий олмайди. Бироқ ушбу маслаҳатларга амал қилсангиз, оз бўлса ҳам сара асарларни ўқийсиз. Шунингдек, китоб танлашга сарфланадиган бир неча кунни тежаш имконингиз туғилади.
10. Кутубхоналарга кўпроқ боринг.
Китоб ўқишга одатланиш учун кутубхоналарга кўпроқ боринг. Биз футбол томоша қилиш учун кинотеатрга эмас, стадионга борамиз. Шунга ўхшаб кўпроқ китоб ўқийдиган кишиларни кўриш учун кутубхона ва китоб дўконларига боришимиз керак. Улар бизга янада кўпроқ шавқ беради. Кутубхонада китоб ўқишни йўлга қўйиш ҳам жуда фойдали. Тинч-осуда жойда, ҳамма китоб ўқиб турганда китоб ўқиш сизга куч бағишлайди, зериктирмайди, чалғитмайди. Шу билан бирга, китоб харид қилиш учун пул сарфлашингиз ҳам шарт эмас.
11. Баъзида ўзингизни мажбурлаб туринг.
Гоҳида ҳеч бир чора иш бермаса, ўзингизни мажбурлаб бўлса ҳам китоб ўқинг. Лекин юқоридаги тавсияларга амал қилинса, иншааллоҳ, бунга зарурат ҳам қолмайди.
Камина ишим китоб ўқиш бўлгани учун ҳар кун ишда ўртача 60-70 бет атрофида китоб ўқийман. Энг кўпи бир кунда 170 бет ўқидим. Энди ишда 60-70 бет ўқиганим билан кифояланмай уйда ҳам китоб ўқишни кўпайтиряпман. Дам олиш кунлари ҳам табиий равишда китоб ўқишга рағбат кўрсатяпман. Бу ҳолат «рефлекс» дейилади. Овқатланиш ва бошқа рефлексларимиз бўлганидек, кўпроқ китоб ўқишни ҳам рефлексга айлантиришимиз лозим.
Ғиёсиддин Юсуф
«Ҳилол» журналининг 9(30) сонидан
Дунёда ўқитувчи бўлишнинг қиймати
🇮🇹 Италияда:
Учта касб эгалари тирбанд йўлда қолмаслиги керак:
Тез ёрдам, ўт ўчирувчилар ҳамда ўқитувчилар.
🇫🇷 Францияда:
Бойлар ўз яшаш жойлари билан мақтаниш учун ўқитувчилар билан бир ҳудудда яшашга интиладилар.
🇸🇪 Швецияда:
Биринчи фарзандим шифокор, аммо иккинчи фарзандим ундан яхшироқ касб эгаллашни истайди, яъни ўқитувчи бўлмоқчи.
🇩🇪 Германияда:
Меркел норозилик билдираётган шифокорларга мурожаат қилди:
- Сизнинг маошингиз сизни ўқитган ўқитувчиларнинг иш ҳақидан юқори бўлишини кутмаслигингиз керак.
🇬🇧 Англияда:
Бу бола даҳо, у ўқитувчидек фикрлайди...
🇯🇵 Японияда:
Соясини топтамаслик учун ўқитувчидан етти қадам ортда юр!
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
#Қабул2021
⚡️ Абитуриентларга рухсатномаларни бериш 1 августдан бошланади
2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш 2021 йил 1 август санасидан бошланишини маълум қиламиз.
Каналига обуна бўлиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
Ҳурматли ота-оналар!
Фарзандингизни микроҳудуд бўйича 1-синфга онлайн қабул қилиш жараёни 31 июль куни якунланишини маълум қиламиз.
Маълумот учун: Шу кунга қадар my.maktab.uz платформаси орқали жами 66 319 нафар ўқувчи рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 52 594 нафарининг аризалари модератор текширувидан ўтказилган ва микроҳудуддаги мактабларга юборилган.
ДИҚҚАТ:
✅ Ўз микроҳудудига бириктирилган мактаб ҳамда таълим тили давлат тили (ўзбек тили)ни танлаган ота-оналар мактабга боришлари талаб этилмайди (уларнинг фарзандлари тўғридан-тўғри 1-синфга тизим орқали қабул қилинадилар).
✅ 1 августдан кейин ота-оналар томонидан микроҳудуддан ташқари танланган иккинчи ва учинчи мактабларга мавжуд бўш ўринлар асосида ариза қабул қилинган тақдирда, микроҳудуд бўйича мактабга топширилган аризаларни қайтариб олиш имкони берилади.
‼️Эслатма: онлайн қабул ўтказилаётган ҳудудларда анъанавий шаклда ёки бошқа турдаги қабул жараёнлари амалга оширилмайди, шунинг учун БАРЧА ота-оналар 31 июль кунига қадар фарзандларини тизим орқали рўйхатдан ўтказишлари ва ариза юборишлари сўралади.
1-синфга онлайн ариза топширишда қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, мактаб маъмуриятига ёки @mymaktab_uz телеграм канали орқали ҳамда ☎️71 203 07 04 рақами орқали мурожаатлар марказига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@pedagoglar каналига қўшилиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
#Қабул_2021
⚡️⚡️РАСМАН! Давлат имтиҳонлари 5 августдан бошланади
ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 июлдаги 2-сон баёни билан пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.
Каналига обуна бўлиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
Ўқитувчилар истаган вақтда, истаган жойда малака оширишлари мумкин. Бу қандай амалга оширилади?
👉 https://kun.uz/02011240
Каналига обуна бўлиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar
#ХУШХАБАР
Қўшимча Қуръон курслари расман очилди (видео)
• ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЎҚИТИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ.
Қуръон курслари қандай бўлаётганини видеода кўришингиз мумкин.👇
Каналига обуна бўлиш учун 👇 босинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHPf4aI7znlnNnFWQ
👉📚 @pedagoglar