ozodlikkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ozodlikkanali - OZODLIK KANALI™

21447

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Подписаться на канал

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 12.09.24

✅Ўзбекистонда яна бир вагнерчи устидан ҳукм ўқилди

✅Ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Қорасув” чегара маскани қайта очилди

✅Йил бошидан буён Тошкентда 18 нафар имом ва ноиб ишдан олинди

✅Душанбеда Тожикистон муфтийси ҳужумга учради

✅Қирғизистонда журналист Баян Жумагулова адоватни қўзғатишда айбланмоқда

✅Блинкен Киевда РФга зарба беришда узоқ масофали ракеталардан фойдаланиш масаласини муҳокама қилди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Дуров иши: Ўзбекистонда оммабоп Телеграмга нима бўлади?

Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда қисқа муддатга ушланиб, терговга тортилганидан буён Ўзбекистондаги энг оммабоп ижтимоий тармоқ истиқболи борасида саволлар пайдо бўлди.

Аслида Дуров лойиҳалари – Telegram ижтимоий тармоғи, шунингдек, TON криптовалютаси доим баҳсу мунозаларга сабаб бўлиб келган.

Аммо бу гал Францияда 12 та жиноятда гумон қилиниб қўлга олинган бир шахс иши доирасида Дуровнинг ҳам қўлга олингани вазиятни жиддийлаштирмоқда.

Аммо зиддиятлар бугун пайдо бўлгани йўқ. Хусусан, Дуровнинг олдинроқ Ўзбекистонга сафар қилиб, президентнинг зиддиятли куёви Отабек Умаровнинг VIP - меҳмони бўлгани ўз фойдаланувчиларига оид шахсий маълумотларни махсус хизматларга бермагани билан ном қозонган тармоқ асосчисига ўзбекистонлик тармоқ фойдаланувчиларида бўлган ишончга ҳам соя солган эди.

Аммо бу тармоқнинг Ўзбекистондаги оммабоплиги ва хусусан, Телеграмда гуллаб-яшнаётган бизнесга таъсир кўрсатгани йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбек-қирғиз чегарасида 14 йил давомида ёпиқ турган “Қорасув” назорат-ўтказиш маскани 12 сентябрь куни қайта очилди.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси маълумотига кўра, эндиликда бу ердан кунига 12 минг нафардан зиёд фуқаро ўтиб-қайтиши мумкин.

Қўмита хабарномасида 3 гектардан зиёд майдонга эга бўлган “Қорасув” чегара маскани орқали йўловчилар асосан ёпиқ иншоотлар бўйлаб ҳаракатланишиши, постда божхона назорати ва расмийлаштирувини тезкор ва самарали амалга ошириш учун барча шароитлар яратилгани қайд этилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Душанбе шаҳрида 11 сентябрь куни Тожикистон муфтийси Сайидмукаррам Абдулқодирзода ҳужумга учради. Озодликнинг тожик хизмати хабарига кўра, нохуш ҳодиса Марказий жомеъ масжидида аср намозидан кейин маҳаллий вақт билан соат 17:20 да содир бўлган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот маркази бу маълумотни тасдиқлаб, ҳужумчи муфтийни “ўткир тиғли асбоб” билан яралаганини қайд этган. Бу борада ҳозирча бошқа муқобил маълумот йўқ. Расмий маълумотга мувофиқ, Уламолар кенгаши раисининг айни пайтда аҳволи яхши.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми 11 сентябрь оқшомида Киевда Украина президенти Владимир Зеленский, ТИВ раҳбари Андрей Сибига ва украиналик бошқа расмийлар билан музокаралар олиб боришган.

Давлат котиби учрашувларда Россия ичкарисидаги ҳадафларга Ғарбнинг узоқ масофали аслаҳалари билан зарба бериш бўйича Украина учун қўйилган чекловларни олиб ташлаш эҳтимоли ҳам муҳокама қилинганини тасдиқлади. Блинкен бу борадаги мунозара мазмунини АҚШ президенти Жо Байденга етказишини билдирди.

Давлат котиби Россиядаги ҳадафларга зарба беришда узоқ масофали аслаҳалардан фойдаланиш эскалацияга олиб келиши мумкинлиги юзасидан хавотирлар борлигини қайд этди. Айни пайтда, Блинкенга кўра, бу эътиборга олиниши лозим бўлган ягона омил эмас.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 931-кун | АҚШ Украинанинг Россияга ракеталар билан зарба беришига рухсат бериши мумкин

АҚШ Украинанинг Россияга АТАCМС ракеталари билан зарба беришига рухсат этиши мумкин.

Блинкен ва Лемми Украина етакчилари билан музокаралар ўтказиш учун Киевга келган.

Курск вилоятидаги Коренево яқинидаги шиддали жанглар давом этмоқда.

Белгород яқинида темир йўлда юз берган портлаш туфайли юк поезди изидан чиқиб кетди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Президентнинг уч йилдан бери бажарилмаётган топшириғи

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/oc-vGywJfbg

Россия Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқармоқчи. Бу ҳақда Тошкентга сафар қилган РФ ҳукумати раиси Михаил Мишустин баёнот берди.

2023 йилда коррупционерлиги фош этилиб, судланган 566 нафар шахс давлат хизматига қайтадан ишга олинган ва коррупция жиноятларини қайта содир этган. Бу маълумот кеча, 10 сентябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида янгради.

Расман тан олинмай келаётган “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партияси лидери, профессор Хидирназар Аллақулов билан суҳбатда шу воқеалар тўғрисида, шунингдек, 45 кундан кейин бўлиб ўтадиган сайлов тўғрисида гаплашдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Вазирлик қуёш панели ўрнатиш мажбурий эмаслигини урғулади

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда тадбиркорлар қуёш панели ўрнатишга мажбурланаётганига оид иддаоларни рад этди.

Ўзбекистонда кимнидир қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш, ўрнатилмаган тақдирда эса уни тармоқдан узиб қўйиш билан огоҳлантириш масаласи ҳеч бир қонунчилик ҳужжатларида белгиланмаган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати томонидан 11 сентябрь куни тарқатилган баёнотда айтилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Самарқандда “майда безорилик”да айбланган блогер 10 суткага қамалди

Самарқанддаги суд ижтимоий тармоқларда фаол бўлган блогер ва журналист Баҳодур Ҳасановни “майда безорилик”да айблаб, 10 суткалик маъмурий қамоққа ҳукм қилди. Озодлик тожик хизматининг ёзишича, Ҳасановга 2,5 миллион сўм миқдорида жарима ҳам тайин қилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Фаоллар норозилигига сабаб бўлган АЭС қурилиши бошланиш арафасида

“Ўзатом” агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси ва Россиянинг “Атомстройэкспорт” акциядорлик жамияти Ўзбекистонда қурилажак кам қувватли атом электр станцияси қурилиш майдончасида ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзолаган. Бу ҳақда “Ўзатом” матбуот хизмати томонидан 10 сентябрь куни тарқатилган хабарномада билдирилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Дуров иши: Ўзбекистонда оммабоп Телеграмга нима бўлади?

Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда қисқа муддатга ушланиб, терговга тортилганидан буён Ўзбекистондаги энг оммабоп ижтимоий тармоқ истиқболи борасида саволлар пайдо бўлди.

Аслида Дуров лойиҳалари – Telegram ижтимоий тармоғи, шунингдек, TON криптовалютаси доим баҳсу мунозаларга сабаб бўлиб келган.

Аммо бу гал Францияда 12 та жиноятда гумон қилиниб қўлга олинган бир шахс иши доирасида Дуровнинг ҳам қўлга олингани вазиятни жиддийлаштирмоқда.

Аммо зиддиятлар бугун пайдо бўлгани йўқ. Хусусан, Дуровнинг олдинроқ Ўзбекистонга сафар қилиб, президентнинг зиддиятли куёви Отабек Умаровнинг VIP - меҳмони бўлгани ўз фойдаланувчиларига оид шахсий маълумотларни махсус хизматларга бермагани билан ном қозонган тармоқ асосчисига ўзбекистонлик тармоқ фойдаланувчиларида бўлган ишончга ҳам соя солган эди.

Аммо бу тармоқнинг Ўзбекистондаги оммабоплиги ва хусусан, Телеграмда гуллаб-яшнаётган бизнесга таъсир кўрсатгани йўқ.

📌 Видеони тўлиқ кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/qcoA-2H1IxU

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Sizdan Telegram: “Аэропортдамиз. Ўзбекистонга қачон қайтишимизни айтишмаяпти”

“Россия пойтахти Москва шаҳридаги Шереметьево аэропортидан мурожаат йўллаяпмиз. 2 кундан бери шу ердамиз. Ўзбекистон фуқароларимиз. Ватанга қайтариб юборишлари, депортацияни кутяпмиз. Овқат беришмади. Қачон кетишимизни ҳам айтишмаяпти. Мутасаддилардан амалий ёрдам сўраймиз”.

----------------------

* Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Коррупция сабаб судланган 566 нафар мулозим давлат хизматига қайтиб, яна ўша жиноятни содир этди

2023 йилда коррупция жинояти учун маҳкамага тортилган 566 шахс давлат хизматига қайтадан ишга кирган ва яна ўша қилмишни содир этган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова парламент йиғилишида гапирган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновни саволга тутган депутат коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларнинг очиқ реестрини юритиш ҳақидаги топшириқ ҳалигача бажарилмаганига эътибор қаратган.

Куни кеча Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликларининг 400 га яқин бошқарув ходими қонунга хилоф равишда тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келганини маълум қилган эди.
Аксилкоррупция идорасига кўра, юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш бўйича вазирликларга тақдимнома киритилган ва қонун бузилиши ҳолатларига чек қўйилган.

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшовчи эркак ичкиликбозлик ортидан мудҳиш жиноятга қўл урди.

“Qalampir.uz” нашри Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовга таяниб хабар беришича, ушбу шахс уйига меҳмон бўлиб келган таниши билан аввал ичкиликбозлик қилган, сўнг ўртада жанжал келиб чиққан. Судланувчи меҳмонни ҳовлига олиб чиқиб, ерга йиқитган ва бўйнига пичоқ тортиб ўлдирган.

Шундан кейин унинг жинсий аъзоларини кесиб, мушугига бериш учун ўчоқда қайнатган.

Далилий ашёларни йўқотиш учун тананинг қолган қисмини ёқиб юборган.

Олий суд хабарига кўра, жиноят ишлари бўйича Беруний тумани суди ўта оғир жиноятга қўл урган шахсни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг бир қатор бандлари билан айбдор деб топган ва унга 20 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган.

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистонда илмий ишлар ёзиб, Москвада қора ишчи бўлган ўзбек

Бухоролик Венер Бозоров Ўзбекистонда бир неча илмий ишларни ёзган ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган. Бироқ маоши оз бўлгани сабаб, 1996 йили Москвага ишлагани кетишга мажбур бўлган. Венернинг айтишича, у қурувчилик қилиб уй-жойли бўлган. Бироқ қаҳрамонимиз мусофирликда фанга вақт ажрата олмаганидан афсусда. Венер Бозорбоев ҳикоясини батафсил видеолавҳамизда кўринг.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

“Биз ватан хоини эмасмиз” - Сариосиёликлар Мирзиёевдан адолат кутмоқда

Конституциявий тузумга тажовуз, одам ўлдириш, терроризм каби оғир жиноят моддаларида айбланиб 2 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум этилган ва жазо муддатларини ўтаб чиққан 74 нафар сариосиёлик собиқ маҳкумнинг уларни оқлаш ҳақидаги талаблари Ўзбекистон Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг очиқ суд онлайн мажлисида кўриб чиқилди ва...

Ва 2001 йилда бўлиб ўтган судларнинг оғир жиноят моддалари бўйича чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

Собиқ маҳкумларнинг айтишларича “террорчи” айблови уларга инсон зоти чидаб бўлмас қийноқлар воситасида қўйилган ва улар ўлмасдан туриб бу жиноий иш қайта текширилиши ва тўла оқланишини ва ўзларининг тоғли қишлоқларига қайтарилишини талаб қиладилар.

📌 Видеони тўлиқ кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/g0bZwJO_rdk

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қўшма Штатларда санкцияларни айланиб ўтган ҳолда Россияга учоқ эҳтиёт қисмларини етказиб беришни йўлга қўйган Исроил фуқароси қўлга олинган.

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотига кўра, 49 ёшли исроллик Галь Хаймович Россиянинг санкция остида бўлган авиаширкатларига Америкада ишлаб чиқарилган учоқ эҳтиёт қисмларини конрабанда қилиш мақсадида тил бириктирганлик айбловини тан олган.

Хаймовичга кўра, схема мазкур товарлар борадиган манзил бўйича АҚШ ширкатларини алдашни ўз ичига олган. Шунингдек, судланувчи шериклари билан биргаликда экспорт ҳужжатларида АҚШ расмийларига ёлғон маълумотлар тақдим этганини тан олган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

“Биз ватан хоини эмасмиз” - Сариосиёликлар Мирзиёевдан адолат кутмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/g0bZwJO_rdk

Конституциявий тузумга тажовуз, одам ўлдириш, терроризм каби оғир жиноят моддаларида айбланиб 2 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум этилган ва жазо муддатларини ўтаб чиққан 74 нафар сариосиёлик собиқ маҳкумнинг уларни оқлаш ҳақидаги талаблари Ўзбекистон Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг очиқ суд онлайн мажлисида кўриб чиқилди ва...

Ва 2001 йилда бўлиб ўтган судларнинг оғир жиноят моддалари бўйича чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

Энг сўнгги умидини бу суд мажлисига боғлаган, террорчи, қотил каби тамғалар бўйинларидан олиб ташланишини кутган ўнлаб собиқ маҳкумнинг ҳафсаласи пир бўлди.

2000 йилда Сариосиё туманининг тоғли Киштут дарасига Тожикистон ҳудудидан исломий жангарилар бостириб кириши ортидан Сурхондарё вилоят, Сариосиё туманидаги йигирмага яқин қишлоқнинг қарийб минг нафар оиласи Шеробод ва Шўрчи туманларига мажбуран кўчирилган эди.

Ҳукумат бу тоғли қишлоқларнинг аҳолисини террорчиликда, жангариларни дастаклаш, уларга озиқ-овқат етказиб беришда айблаган.

Аммо сариосиёлик собиқ маҳкумлар бу айбловларни кескин рад қилиб келади.

Собиқ маҳкумларнинг айтишларича “террорчи” айблови уларга инсон зоти чидаб бўлмас қийноқлар воситасида қўйилган ва улар ўлмасдан туриб бу жиноий иш қайта текширилиши ва тўла оқланишини ва ўзларининг тоғли қишлоқларига қайтарилишини талаб қиладилар.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани суди “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкатида хизмат қилган 48 ёшли ўзбекистонлик устидан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Газета.uz нашри ўз тасарруфидаги суд қарорига таянган ҳолда хабар қилди.

Нашр қайдича, вагнерчи устидан ҳукм 21 август куни чиқарилган.

Иш материалларидан маълум бўлишича, тошкентлик Б. З. моддий етишмовчилик сабабли 2022 йил сентябрь ойида пул топиш учун Россияга кетган. У 2023 йилнинг 20 майигача РФдаги бир корхонада новвой бўлиб ишлаган. Ўша пайтларда у Telegram каналларидан бирида “Вагнер” ХҲШ рекламасини кўрган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида Тошкент масжидларида фаолият юритган 18 нафар имом ва имом ноиблари ишдан олинган. Бу ҳақда 11 сентябрь куни Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида ўтказилган мажлисда маълум қилинди.

ЎМИ хабарномасида “дин пешвоси сифатида иш фаолиятига эътибор қаратмаган ва меҳнат мажбуриятларини етарли даражада бажармаган Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритган 8 нафар имом-хатиб, 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилгани” қайд этилган. Бундан ташқари, 2 нафар имом-хатиб ва 2 нафар имом ноибига ҳайфсан берилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 11.09.24

✅Зангиотадаги ёнғинни ўчириш учун 4,5 соат сарфланди

✅Самарқандда “майда безорилик”да айбланган блогер 10 суткага қамалди

✅Садир Жапаров Олимпиадада қирғизистонлик боксчига кўмаклашган ўзбекистонлик мураббийга автомобиль совға қилди

✅Олмаотадаги фаоллар “АЭС керак эмас” платформасини тузишди

✅Россия Марказий Осиё ягона энерготизимига қўшилади

✅Татаристон муфтийси Украинадаги уруш қатнашчиларига шаҳидлик "мужда"сини берди

✅АҚШда Трамп ва Ҳаррис баҳслашди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Татаристон муфтийси Украинадаги уруш қатнашчиларига шаҳидлик "мужда"сини берди

Татаристон муфтийси Комил Самигуллин Украинадаги уруш иштирокчилари муайян шароитда Аллоҳ томонидан дини учун қурбон бўлган шаҳид ўлароқ қабул қилиниб, жаннатга кириши мумкинлигини қайд этди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Мирзиёевнинг қуёш панеллари тадбиркорларни барбод қилмоқда

Ўзбекистонда ҳусусий корхоналар, мактаб, каслхона ва аҳоли, айниқса, бюджет соҳасида ишлаётганлар хонадонларига банк кредити эвазига қуёш панеллари ўрнатишга мажбурлаш ҳоллари кўпайган.

Қуёш панели ўрнатишдан бош тортган тадбиркорларнинг дўконлари электр энергиядан узилмоқда.

Ўтган ой энергетика масалаларига бағишланган ҳукумат йиғилишида президент Мирзиёев қуёш панеллари ўрнатишни “давлат сиёсати” деб эълон қилди.

Бунинг ортидан жойларда тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари банкдан кредит олиб қуёш панеллари ўрнатишга мажбурлаш кучайди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Россия Марказий Осиё ягона энерготизимига қўшилади

Ўзбекистон ва Россия Энергетика вазирликлари Россиянинг “Тизим оператори”ни Марказий Осиё ягона энерготизимига қўшиш ҳақида келишиб олишди. Бу ҳақда журналистларга Россия энергетика вазири Сергей Цивилёв маълум қилди, деб ёзган ТАСС ахборот агентлиги.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Спортчига 1000 танга...

У ўзини ҳам тантанали кутиб олишади деб ўйлади. Ва устози билан бир хил кийинишга аҳд қилди. Уни аэропортда яқинлари қувонч билан кутиб олди. Ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлди унинг муносиб кутиб олинмаганлиги.

У эса ҳаммасига кулиб қўйди. У ўз олдига қўйган мқасадга эришган эди. Унинг мақсади ғолиблик эди. Раййона Иброҳимова, немис тили бўйича олимпиада ғолиби яна нималарни ўйлаган эди.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 930-кун | Украин дронлари Москва аэропортларини нишонга олди

Москва вилоятига уюштирилган дрон ҳужумида 43 ёшли аёл ҳалок бўлди, ўттизга яқин киши жароҳат олди.

Ўнлаб ўзбек ватандоши Россия пойтахти Москва шаҳридаги Шереметьево аэропортида қолмоқда.

Россия Ўзбекистонда фуқаролик дронлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириши мумкин.

АҚШ Эрон Россияга баллистик ракеталар етказиб бергани ҳақидаги хабарларни тасдиқлай олмайди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Дуров иши: Ўзбекистонда оммабоп Телеграмга нима бўлади?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/qcoA-2H1IxU

Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда қисқа муддатга ушланиб, терговга тортилганидан буён Ўзбекистондаги энг оммабоп ижтимоий тармоқ истиқболи борасида саволлар пайдо бўлди.

Аслида Дуров лойиҳалари – Telegram ижтимоий тармоғи, шунингдек, TON криптовалютаси доим баҳсу мунозаларга сабаб бўлиб келган.

Аммо бу гал Францияда 12 та жиноятда гумон қилиниб қўлга олинган бир шахс иши доирасида Дуровнинг ҳам қўлга олингани вазиятни жиддийлаштирмоқда.

Аммо зиддиятлар бугун пайдо бўлгани йўқ. Хусусан, Дуровнинг олдинроқ Ўзбекистонга сафар қилиб, президентнинг зиддиятли куёви Отабек Умаровнинг VIP - меҳмони бўлгани ўз фойдаланувчиларига оид шахсий маълумотларни махсус хизматларга бермагани билан ном қозонган тармоқ асосчисига ўзбекистонлик тармоқ фойдаланувчиларида бўлган ишончга ҳам соя солган эди.

Аммо бу тармоқнинг Ўзбекистондаги оммабоплиги ва хусусан, Телеграмда гуллаб-яшнаётган бизнесга таъсир кўрсатгани йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 10.09.24

✅Ўзбекистонда собиқ вазир муовини 6 йилга қамалди

✅Қозоғистондаги ўзбекистонликлардан ишончсиз машина ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмаслик сўралди

✅Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида тўртта ҳужжат имзоланди

✅Қозоғистонда АЭС мавзусида сўров ўтказган фаолга нисбатан иш очилди

✅Германия чегараларида вақтинча назорат жорий этилмоқда

✅Apple ширкати iPhone 16 дохил янги маҳсулотларини тақдим этди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ғазо секторидаги Мувасий қочқинлар лагерига Исроил қўшинлари томонидан берилган зарба оқибатида камида 19 киши қурбон бўлган, 60 киши яраланди. Бу ҳақда 10 сентябрь куни Associated Press агентлиги фаластинлик расмийлардан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

Ўз навбатида, Исроил расмийлари ҳарбийлар ҲАМАС гуруҳининг (АҚШ ва ЕИда террор ташкилот деб тан олинган) “асосий” жангарилари нишонга олинганини билдирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Sizdan Telegram: “Йўл таъмирлангани яхши, кўзбўямачилик қилинмаса бўлгани...”

“Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Кулаб ОФЙдан мурожаат йўллаяпмиз. Кайранли кўчаси бошини кўзбўямачилик билан асфальт қилиб кетилди. Гўёки кўча тўлиқ асфальт қилингандек. Яқинда Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат олиб бориш Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёевага юкланган эди. Ҳурматли Саида Мирзиёевадан кўчаларимиз тўлиқ асфальт қилинишида амалий ёрдам сўраймиз”.

----------------------

* Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир.

Читать полностью…
Подписаться на канал