Россияда мусулмонларга қарши кайфият кучайди
Россияда охирги ярим йил ичида содир бўлган бир неча теракт ортидан муҳожирларга, жумладан, мусулмонларга қарши кайфият кучайди. “Мигрант Медиа” суҳбатлашган Россиядаги айрим ҳижоб кийган аёллар маҳаллий аҳоли томонидан камситувчи муомаладан шикоят қилса, айримлари ниқобнинг ўрнига ҳижоб кийишни афзал кўришларини айтади.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Telegram каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги мактабда солиқ инспекцияси ходими бошланғич синф ўқувчиларидан солиқларни тўлаб қўйишни талаб қилгани акс этган видео тарқалди.
Ушбу ҳодиса Нишон туманидаги 14-мактабда рўй бергани айтилмоқда.
Видеолавҳада дарсни бузиб кирган солиқ идораси ходими ўқувчиларга огоҳлантириш хатини тарқатиб, ота-оналари мол-мулк ва ер солиғини тўлаши лозимлигини уқтираётганини кўриш мумкин.
Бу ҳолат тармоқларда кескин танқидга учради.
“Мактабни террорист, наркоман, ўғри ва бошқалардан ҳимоя қилиш керак. Бироқ айни пайтда сектор раҳбарларидан ҳимоя қилиш ҳам керак шекилли. Чунки бола билан болани йўлда етакловчи – педагог шуғулланиши шарт. Ҳар қандай шахс билан кунига муносабатга киришадиган, жанжал, баҳс, тортишувларда юрадиганлар эмас”, деб ёзди блогер Зафарбек Солижонов.
“Мана шу видео важ Кудбиевнинг командасига қўшиб ишдан бўшатишга асос бўлади. Бу қандай жамиятки, энди ҳарфни таний бошлаган болакайлардан солиқ ундиришда фойдаланилса”, деб ёзди Телеграмдаги “Telegraf.uz” канали.
Видео тармоқларда тарқалиши ортидан Давлат солиқ инспекцияси вакили қисқа муносабат билдирди. Унда давлат солиқ хизмати органлари Қашқадарё вилоятидаги мактабда рўй берган воқеани кескин қоралаши, ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинлангани маълум қилинган.
Ўзбекистонда йиллик истеъмол нархлари индекси 10,47 фоиз даражасида қайд этилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги ҳисоботида айтилган.
Агентлик қайдича, жорий йил августида инфляция даражаси 0,53 фоизга ошган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,01 фоизга камдир.
Ҳисоботдан келиб чиқилса, ўтган бир ой ичида озиқ-овқат нархлари 0,5 фоизга, ноозиқ-овқат нархлари 0,7 фоизга, хизмат ҳақлари қиймати эса 0,4 фоизга ошган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Эронда жорий йил бошидан бери 400 дан зиёд киши қатл этилган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг экспертлар гуруҳи маълум қилди.
Аёллар ва қизларга нисбатан ҳуқуқий дискриминация бўйича ишчи гуруҳининг беш аъзоси ва олти нафар махсус маърузачидан иборат бу гуруҳ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши томонидан тузилган, бироқ улар ташкилот номидан ҳам иш кўришлари мумкин.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳри суди Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовузда айбланган фуқарога нисбатан ҳукм чиқарган. Бу ҳақда Газета.uz нашри ўз тасарруфидаги суд қарорига таянган ҳолда хабар қилди.
Нашр қайдича, самарқандлик 74 ёшли Э. Ҳасанов 2021 йили россиялик Олег Туришкиннинг маърузаларини тинглай бошлаган. Россия фуқароси ундан: “СССР фуқаролигидан чиқиш бўйича ариза билан мурожаат қилганмисиз?” деб сўраган, “йўқ” жавобини олганидан сўнг эса уни “Гос.реестр СССР” номли гуруҳга қўшиб қўйган. Орадан вақт ўтиб, Олег Туришкин фуқарога “СССР фуқароси” деган гувоҳномани почта орқали жўнатган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ukrainaga bosqin: 923 -kun | Полтавага Россия ҳужуми: ўнлаб одамлар ўлдирилди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/RFSzGztBoNs
Россия армиясининг Полтавага ҳужуми натижасида камида 49 киши ҳалок бўлди, 219 киши яраланди.
Голландия Украинага энергия инфратузилмасини таъмирлаш ва гуманитар ёрдам учун 200 миллион евро ажратади.
Зеленский: Украина қўшинлари Курск вилоятида 600 дан ортиқ россиялик ҳарбийни асирликка олди.
Украина фронтда дронни янги усулда қўллади.
Мўғулистон Путинни Ҳаага судига топширмаслигини билдирди.
Россияда пора олишда айбланган яна бир таъминот генерали ҳибс этилди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Сурхонлик ака-ука полвонлар ИИБда шавфқатсиз урилганини иддао қилмоқда
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/xmmD6XU4pe8
Тоғли қишлоқда қўлбола фитнес ясаб, ўзидан уста полвон ва чавандоз ясаган сурхондарёлик ака-ука Денов ҳибсхонасидан ўлар аҳволда чиқди, улардан кичиги ётоққа михланди.
Сурхондарёда номи чиққан полвон ака-ука Ёқубовлар ИИБ ходимлари уларни калтаклаганини даъво қилмоқда, ИИБ буни инкор қилмоқда.
Бу шикоят Озодликка Ўзбекистонда қийноқдан бўлган ўлим учун масъул шахсларга жавобгарлик кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётган бир пайтда келди.
12 августдан 27 августгача муҳокамага қўйилган лойиҳа ушбу жиноятни содир этганларга 8 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосини назарда тутади.
Бу Шавкат Мирзиёев президентликка келганидан буён аввалги президент Каримов даврида Ўзбекистонга панжара ортидаги қийноқлар учун ёпиштирилган тамғадан қутулиш йўлида қабул қилинган ўнлаб қонундан навбатдагисидир.
Инсон ҳуқуқлари ва жамоатчилик фаоллари сўнгги бир неча йил ичида айнан панжара ортига қисқа муддатга ташланган шахслар ўлимининг ортиши - катта ваъдалар билан қабул қилинган қонунлар аслида амалда ишламаётгани исботи, демоқда.
Озодликка тинимсиз келаётган шикоятлар эса куч ишлатар идоралар, айниқса ИИВ тизимларида қийноқлар ҳануз кенг қўлланаётгани ва аксар ҳолларда ҳибс қилинганлар ўлими, ногиронлигига сабаб бўлаётганини кўрсатмоқда.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда АЭС қурилиши масаласига бағишланган референдум жорий йилнинг 6 октябрида ўтказилишини эълон қилди. Тоқаев референдум санасини 2 сентябрь куни Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма мажлиси пайтида очиқлаган, дея хабар қилди Озодликнинг қозоқ хизмати.
“Биз ишончли ва экологик жиҳатдан тоза энергия манбаларига жуда муҳтожмиз. Шунинг учун ҳам, менинг фикримча, атом энергетикасини ривожлантиришга катта диққат-эътибор қаратиш зарур”, дея билдирган Тоқаев.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Туркия бир неча ой олдин иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатлар бирлашмаси бўлмиш БРИКСга кириш учун расмий ариза топишрган. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбалардан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилди.
Агентлик суҳбатдошлари Анқара бу қарорни Европа Иттифоқига аъзо бўлишга оид музокаралардаги кетма-кет муваффақиятсизликлар манзарасида қабул қилганини иддао қилишмоқда. Туркия 1999 йилдан буён ЕИга киришга номзод мамлакат мақомига эга.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ukrainaga bosqin: 922 -kun | Киев масжиди русларнинг ракета ҳужумига учради
Россиянинг Украина пойтахти Киевга ҳужуми натижасида исломий марказ ва масжидга катта зарар етказилди.
Норвегия жанубий қирғоқларида Ҳвалдимир исмли жосус кит ўлик ҳолда топилди.
Ўтган 24 соат ичида фронтга яқин ҳудудларда 91 та шиддатли жанглар бўлиб ўтди.
Украинанинг Суми шаҳрида якшанба куни иккита болалар муассасаси Россия қўшинлари ракета зарбасига нишон бўлди.
Уруш кетаётган Украина ва Россияда янги ўқув йили бошланди.
Белгородда болалар боғчалари бир ҳафтага ёпилади, айрим мактабларда дарслар онлайн кўринишга ўтказилади.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ukrainaga bosqin: 922 -kun | Киев масжиди русларнинг ракета ҳужумига учради
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/8eKaSFxfqbE
Россиянинг Украина пойтахти Киевга ҳужуми натижасида исломий марказ ва масжидга катта зарар етказилди.
Норвегия жанубий қирғоқларида Ҳвалдимир исмли жосус кит ўлик ҳолда топилди.
Ўтган 24 соат ичида фронтга яқин ҳудудларда 91 та шиддатли жанглар бўлиб ўтди.
Украинанинг Суми шаҳрида якшанба куни иккита болалар муассасаси Россия қўшинлари ракета зарбасига нишон бўлди.
Уруш кетаётган Украина ва Россияда янги ўқув йили бошланди.
Белгородда болалар боғчалари бир ҳафтага ёпилади, айрим мактабларда дарслар онлайн кўринишга ўтказилади.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Жорий йилнинг 31 август куни “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсуми якунланди.
Open budget портали маълумотига кўра, иккинчи мавсумда 1772 та лойиҳа ғолиб деб топилган, уларга 2 триллион 139 миллиард сўм миқдорида маблағ берилиши кўзда тутилган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Озарбайжонда 1 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари парламент сайловида президент Илҳом Алиевнинг “Ени Азербайжан” партияси пешқадамлик қилмоқда. Марказий сайлов комиссияси раиси Мазоҳир Панахов бюллетенларнинг 91 фоизи қайта ишланганидан кейин мазкур партия парламентдаги 125 та ўриндан 68 тасини эгаллаганини маълум қилган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани “Кўлқамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конига қарашли 604-қудуқда 1 сентябрь куни олтингугурт гази чиқиши кузатилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот тарқатди.
Вазирлик қайдича, аварияга қудуқда "бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши” сабаб бўлган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ukrainaga bosqin: 921-kun | Дронлар Москвадаги ГРEСга ҳужум қилди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/7tYsuJ8rZX8
Путин Мўғулистонга сафар қилади. Бу унинг Халқаро жиноий суд ордеридан кейин, Рим статутини ратификация қилган давлатга илк ташрифи бўлади. Украина олий қўмондони Александр Сирский Киев қўшинлари сўнгги 24 соат ичида Россиянинг ғарбий Курск вилоятида икки километргача илгарилаганини маълум қилди. Харковда Россия ҳужумидан 6 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Зеленский Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Микола Олешчукни лавозимидан олганини айтди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
САЙЁҲ: ТАКСИЧИЛАРДА ҚОНУНГА ҲАМ, МEҲМОНГА ҲАМ ҲУРМАТ ЙЎҚ ЭДИ
Ижтимоий тармоқда ўзбекистонлик сайёҳлар ва қирғизистонлик такси ҳайдовчилари ўртасидаги тортишув акс этган видео тарқаган. Воқеа шу йилнинг 17 августида Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида юз берган.
Воқеа иштирокчиларидан бирининг тушунтиришича, жанжал Ўзбекистоннинг Пахтаобод туманидаги Маданият чегара пости орқали Қирғизистонга ўтиб, Арслонбоб, Сари-Челек қишлоқларига дам олиш мақсадида кетаётган ўзбекистонлик сайёҳлар билан ўша ерда турган такси ҳайдовчилар ўртасида бўлган.
Водий1 телеграм каналида эълон қилинган мурожаатда ёзилишича, такси ҳайдовчилари уларни келишилган таксига чиқмасликларини, фақат ўзлари Сари- Челекка олиб бориб қўйишини айтиб, дўқ қилишган.
Ушбу лавҳада воқеанинг тафсилотлари ва Фарғона водийсидаги туризм салоҳиятлари ҳамда муаммолари ҳақида ҳикоя қиламиз.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Telegram каналига ёзинг.
#ferghanastories
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Олий радага истеъфо аризасини топширган. Бу ҳақда “РБК Украина” нашри Украина парламенти спикери Руслан Стефанчукнинг Фейсбукдаги ўз саҳифасида қолдирган постига таянган ҳолда хабар қилди. Стефанчукнинг ёзишича, Кулебанинг аризаси яқин кунларда ўтказилажак ялпи мажлислардан бирида кўриб чиқилади.
Аввалроқ бошқа вазирлар ва бош вазир ўринбосарларининг истеъфолари манзарасида Кулеба ҳам ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида “Украинская правда” нашри президент Зеленский атрофидаги манбалардан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилган эди. Нашр суҳбатдошлари Кулебанинг ўрнига унинг биринчи ўринбосари Андрей Сибига келиши эҳтимоли кўпроқ эканини иддао қилишган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ukrainaga bosqin: 923 -kun | Полтавага Россия ҳужуми: ўнлаб одамлар ўлдирилди
Россия армиясининг Полтавага ҳужуми натижасида камида 49 киши ҳалок бўлди, 219 киши яраланди.
Голландия Украинага энергия инфратузилмасини таъмирлаш ва гуманитар ёрдам учун 200 миллион евро ажратади.
Зеленский: Украина қўшинлари Курск вилоятида 600 дан ортиқ россиялик ҳарбийни асирликка олди.
Украина фронтда дронни янги усулда қўллади.
Мўғулистон Путинни Ҳаага судига топширмаслигини билдирди.
Россияда пора олишда айбланган яна бир таъминот генерали ҳибс этилди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ўзбекистонда қонун билан белгиланган уй-жойга бўлган ҳуқуқ ва унинг кундалик ҳаётга татбиқ этилиши ўртасида катта тафовут бор. Бу ҳақда БМТнинг Уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал Ўзбекистонга расмий ташрифи якунлари бўйича баёнот берди.
Ражагопал Ўзбекистонда сўнгги йилларда мулкни ўзбошимчалик билан тортиб олиш ва уйларни бузишдан ҳуқуқий ҳимояни яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозликда аҳоли иштирокини таъминлашга йўналтирилган янги қонунлар, жумладан, янги конституция қабул қилинганини олқишлади, деб ёзди UN News.
“Аммо бу қонунлар, айниқса, қурилиш соҳасида амал қилинмаганда самаралий ҳуқуқий ҳимоя йўқлиги, хабардорлик даражаси пастлиги сабабли кундалик амалиётда кўпинча бажарилмай қолади”, деди махсус маърузачи.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украина президенти Владимир Зеленский 3 сентябрь куни NBC News телеканалига август ойи бошидаги кутилмаган ҳужум амалиёти натижасида эгаллаб олинган Россия ҳудудларини муддатсиз ушлаб туришни режалаётганини билдирди. Шу тариқа Киев Россия президенти Владимир Путинни музокара столига ўтқазишга уринмоқда.
“Бизга уларнинг ери керак эмас. Биз у ёққа Украинанинг турмуш тарзини кўчиришни хоҳлаётганимиз йўқ”, деган Зеленский.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
📌Озодлик дастури 03.09.24
✅Бойсундаги газ конида портлаш. Нима маълум?
✅Россияда қаровсиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
✅Туркия пойтахтида Алишер Навоий ҳайкали очилди
✅Таниқли қўшиқчи Бобомурод Ҳамдамов оламдан ўтди
✅Қозоғистонда АЭС бўйича референдум октябрь ойида ўтказилади
✅Эронлик блогер твит ёзгани учун 12 йилга қамалди
✅Туркия БРИКСга кириш учун ариза топширди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида Туркия пойтахти Анқара шаҳрида буюк мутафаккир Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.
“Дунё” ахборот агентлиги қайдича, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Анқаранинг Кечиўрен тумани ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда Туркия Ташқи ишлари вазирлиги, ТУРКСЎЙ ташкилоти, Анқара шаҳри ва туманлари ҳокимликлари вакиллари, олий таълим муассасалари ректорлари, навоийшунос ва тилшунос олимлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 2 сентябрь куни 84 ёшида вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Вазирлик таъзияномасида Бобомурод Ҳамдамов замонавий ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшиб, бир нечта ўлмас асарлар яратгани ва томошабинлар олқишига сазовор бўлгани урғуланган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
“Мустақилликнинг 25 йиллиги”да портлаш, аҳоли кўчирилмоқда
Сурхондарё вилоят, Бойсун туманидаги “Кўлқамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида 1 сентябрь куни соат 15:17 да портлаш содир бўлди.
Ўзбекистон ФВВ берган маълумотга кўра, қудуқда бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт, яъни водород сулфид гази чиқиши кузатилган.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Фуқаролар орасида тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Вазият тўлиқ назорат остида, дейилади расмий хабарда.
Аммо ижтимоий тармоқларда Enter Enjineering ширкатининг тўрт нафар ишчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлгани ҳақида тасдиланмаган маълумотлар пайдо бўлди.
Enter Enjineering ширкатининг вахта шаҳарчасидаги барча ишчилар дарҳол эвакуация қилинган.
Иш уч кунга тўхтатилган.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
“Мустақилликнинг 25 йиллиги”да портлаш, аҳоли кўчирилмоқда
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/WxfuchEaUr8
Сурхондарё вилоят, Бойсун туманидаги “Кўлқамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида 1 сентябрь куни соат 15:17 да портлаш содир бўлди.
Ўзбекистон ФВВ берган маълумотга кўра, қудуқда бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт, яъни водород сулфид гази чиқиши кузатилган.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Фуқаролар орасида тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Вазият тўлиқ назорат остида, дейилади расмий хабарда.
Аммо ижтимоий тармоқларда Enter Enjineering ширкатининг тўрт нафар ишчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлгани ҳақида тасдиланмаган маълумотлар пайдо бўлди.
Enter Enjineering ширкатининг вахта шаҳарчасидаги барча ишчилар дарҳол эвакуация қилинган.
Иш уч кунга тўхтатилган.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 02.09.24
✅Бойсун конидаги авария ортидан аҳоли эвакуация қилинди
✅Украинада болалар уйи ракета зарбасига нишон бўлди
✅Эмомали Раҳмон дунёда "исламофобия авж олаётгани"дан хавотир билдирди
✅Исроилда ҳукумат сиёсатидан норозилик кучайиб бормоқда
✅Жанубий Кореяда Telegram мессенжерига нисбатан тергов бошланди
✅Озайбайжондаги сайловда Илҳом Алиев партияси олдинда бормоқда
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ukrainaga bosqin: 921-kun | Дронлар Москвадаги ГРEСга ҳужум қилди
Путин Мўғулистонга сафар қилади. Бу унинг Халқаро жиноий суд ордеридан кейин, Рим статутини ратификация қилган давлатга илк ташрифи бўлади. Украина олий қўмондони Александр Сирский Киев қўшинлари сўнгги 24 соат ичида Россиянинг ғарбий Курск вилоятида икки километргача илгарилаганини маълум қилди. Харковда Россия ҳужумидан 6 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Зеленский Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Микола Олешчукни лавозимидан олганини айтди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Исроилда 2 сентябрь кунига ёппасига иш ташлаш акцияси белгиланган. Уни мамлакатдаги энг йирик касаба уюшмалари федерацияси уюштирган. Норозилик тадбири иштирокчилари Исроил расмийларидан ҲАМАС гуруҳи (АҚШ ва Европа Иттифоқида террор ташкилоти деб тан олинган) томонидан Ғазо секторида ўтган йилнинг 7 октябридан буён гаровда тутиб турилганларнинг зудлик билан озод қилишни талаб қилишмоқда.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинанинг Суми шаҳрида якшанба куни иккита болалар муассасаси – болалар уйи ва болаларнинг ижтимоий-психологик реабилитацияси маркази Россия қўшинлари ракета зарбасига нишон бўлди. Қайд этилишича, битта бинода жойлашган бу икки муассаса шаҳарнинг аҳоли яшайдиган мавзеси орасида жойлашган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбек-қирғиз чегара ўтказиш пунктидаги узун навбатлар
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктида узун навбатлар пайдо бўлмоқда.
Чегара хизмати бу навбатни ёз мавсуми сабабли чегарадан ўтаётган йўловчилар сони кескин ортгани билан изоҳламоқда.
“Дўстлик” бекати кунига 16,5 минг кишини ўтказиш имкониятига эга бўлса, айни пайтда ундан кунига 18-26 минг киши ўтади.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Telegram каналига ёзинг.
#ferghanastories