ozodlikkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ozodlikkanali - OZODLIK KANALI™

21447

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Подписаться на канал

OZODLIK KANALI™

Санэпидқўмита: Маймунчечакнинг Ўзбекистонга кириб келиши эҳтимоли кам

Ўзбекистонда аҳолининг аксарият қисмида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет мавжуд. Бу иддао Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига тегишли.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 911-кун | Қозоғистон Лукашенко баёноти ортидан Беларус элчисини чақиртирди

Владимир Зеленский: Курск вилоятида ҳарбий амалиёт давом этмоқда.
Зеленский Курск чегарасига бориб, бош қўмондон билан учрашди.
Украинанинг Курск вилоятига ҳужуми тинчлик музокаралари учун “ҳар қандай имкониятни" барбод қилди, демоқда Россия Ташқи ишлар вазирлиги.
Ростов вилоятидаги Росрезерв нефт базасидаги ёнғин беш кундан бери давом этмоқда.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 22 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Қозоғистон ва Ереван Беларус президентининг сўзларига норозилик билдирди.
Россия Покровскка ҳужумларни кучайтирди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Сирдарёда аёлини калтаклаб, сочини қириб ташлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи аёл эри томонидан аёвсиз калтаклангани ва сочи қириб ташлангани акс этган сурат тарқалди.

Вилоят ИИБнинг маҳаллий матбуотга билдиришича, 21 август куни ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширувда Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Б. рафиқаси Н.Э. билан рашк оқибатида жанжаллашгани аниқланган. Натижада эркак хотинини уриб жароҳатлаган ва сочларини қириб ташлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 126-1-моддаси 1-қисми 4-банди (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гулистон шаҳри ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишловчи эркак аёлини анчадан бери шу тарзда калтакланиб келаётгани айтилмоқда.

“Daryo.uz” нашрига кўра, аёл уч кун давомида боғланган, оғзи скотч билан ўралган ва оч ҳолда ушлаб турилган, тўртинчи куни қочишга муваффақ бўлган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 22.08.24

✅Ўзбекистон аҳолисининг аксариятида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет борлиги маълум қилинди

✅Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг конституциявий тузумга тажовуз қилганини иддао қилмоқда

✅Россияда ўзбекистонликларни террористик ташкилотларга жалб қилган хорижлик қўлга олинди

✅Нью-Йоркда ўзбекистонлик ўсмир ЙТҲ қурбонига айланди

✅БМТнинг махсус маърузачиси Афғонистонга киритилмади

✅Босния ва Герцеговинадаги отишмада уч киши нобуд бўлди

✅Лукашенконинг сўзларидан сўнг Беларус элчиси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилинди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Мирзиёев кредитлари: Камбағалларга берилган кредитлар “бола пули"дан ушлаб қолиняпти

Гулнора Икромова 6 нафар қизи билан Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани, Болтабек маҳалласидаги вайрона уйда истиқомат қилади.

2021-йилнинг март ойида маҳалла, ҳокимият, банк ходимлари ишсиз камбағалларга маҳала этагидаги адирликдан 50 сотихдан ер ажратилишини, кооперация ташкил қилиниб, узумчилик йўлга қўйилишини айтган.

Фуқаролар банкка чақиртирилиб, уларга 15 – 20 миллион сўмдан кредит расмийлаштирилган.

Одамлар умид билан борган, амалдорларни қоп қоп ваъдаларига ишониб борган. Етишмовчилик ва қийинчиликлар билан ўтаётган ҳаётида бирор ўзгариш бўлишига умид қилиб боришган…

Аммо улар ўйлагандек бўлмади. Одамларга ваъда қилинган 50 сотих ер берилмади… Кооперация ҳисобига ўтказилан банк кредитлари эса қашшоқ халқнинг бўйнида қолди…

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/qEzYC_dbzmQ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қуёш панели ўрнатмаган қизилтепалик масъуллардан “тумандан чиқиб кетиш” талаб қилинди

Озодликка Навоий вилояти Қизилтепа туманидан мурожаат йўллаган маҳаллий ташкилот вакиллари туман раҳбарияти қуёш панели ўрнатишни талаб қилаётгани, бу талабни бажармаганлар “ишдан ва тумандан кетиш” таҳдидига учраганидан шикоят қилди.

Таҳририятга йўлланган аудиоёзувда Қизилтепа тумани ҳокими Бекзод Бобомуродов деб ишонилаётган шахс йиғилишда туман масъулларини “аҳмоқ” деб ҳақорат қилганча, қуёш панели ўрнатиш топшириғини берган. Овоз эгаси иқтисод-молия бўлими, солиқ инспекцияси, банклар каби туман идоралари зиммасига панель ўрнатиш бўйича “план” юклар экан, кейин бу масалада “савол-жавоб” қилишини айтади.

Туман ҳокими экани айтилаётган мулозим йиғилишга келмаган ва топшириқни бажармаганларга “Йўқол, тумандан чиқиб кет!” дея дакки беради. Гап орасида у вилоятда ишлаган пайтида уйига қуёш панели қўйганини писанда қилиб ўтади.

“Ҳоким бувамизнинг ходимлардан қуёш панели ўрнатишни талаб қилаётганини “тўғри” тушуниш керак. У киши ҳамманинг ҳам яшаш шароити меники сингари шоҳона деб ўйлайдилар. Йўқ, ҳоким бува, адашасиз, оддий ишчи-ходимлар сиздек шароитда яшамайди”, дейди таҳририятга мурожаат йўллаган Қизилтепа турғуни.

Озодликда туман масъулларига ҳақоратли ва таҳдидли муносабатда бўлган шахс ҳақиқатан ҳам Қизилтепа тумани ҳокими Бекзод Бобомуродов эканини тасдиқловчи маълумот йўқ. Аммо Бекзод Бобомуродов 2023 йил 23 октябрда Қизилтепа ҳокими лавозимига тайинлангунга қадар Навоий вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлагани маълум.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Илҳом Алиев икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 22 августи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, икки кунлик ташриф Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан амалга оширилмоқда.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 910-кун | Дума муҳожирларга оиласини Россияга олиб келиш ҳуқуқини чекламоқчи

Россия мудофаа вазири Россия чегара ҳудудларида Белгород, Брянск ва Курск номли учта ҳарбий бўлинма ташкил қилинганини айтди.
Владимир Зеленский Покровск ва Торецк яқинида вазият «қийинлигича» қолаётганини айтди.
ЛДПР партиясидан бўлган депутатлар вақтинча ишлаётган муҳожирларга оиласини мамлакатга олиб келиш ҳуқуқини чекламоқчи.
Россия қўшинлари Украина шарқидаги Нью-Йорк шаҳрини эгаллаганини айтмоқда.
Запорожье вилоятидаги болалар майдончасига Россия ракетаси келиб тушиши оқибатида яраланган 14 ёшли ўсмир касалхонада вафот этди.
Россиялик мухолифатчи Илья Яшин унга Германия ҳукумати томонидан берилган сиёсий бошпанадан воз кечди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Собянин: Москвага учиб келаётган ўнта дрон уриб туширилди

Россия Мудофаа вазирлиги ўтган тунда ҳавога қарши мудофаа тизимлари Москва, Брянск, Белгород, Калуга ва Курск вилоятлари узра Украинанинг 45 та дрони уриб туширилганини билдирди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Яхшидан қолаётган боғ

Зиёвуддин Маҳмудов 93 ёшда. У 10 йилдан буён Сўх туманининг марказий кўчалари бўйига ўз ҳисобидан гул экади.

“Бир миллион сўм (79 $) пенсия оламан. Унинг ярмини ҳар ойда мана шу иш учун сарфлайман”, дейди сўхлик Зиёвуддин бобо.

Бу ишлар учун ҳеч кимдан, ҳеч қандай моддий рағбат олмайди. Ҳар ойлик пенсиясининг ярмини мана шу ишларга сарфлайди.

Кимки, кўчадаги гулларни узса, уларни пайҳон қилса бободан дакки эшитади.

Лавҳани томоша қилинг. Сиз ҳам ўз кўчангизни мана шундай гулзорга айлантира олганмисиз?

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

NYT: АҚШ махфий ядровий стратегиясини қайта кўриб чиқди

АҚШ президенти Жо Байден март ойида Қўшма Штатлар учун ўта махфий стратегик ядровий режани тасдиқлади. Бу ҳақда 20 август куни АҚШнинг New York Times (NYT) нашри хабар қилди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Сув танқислигидан ўз қишлоғини тарк этган Шароф

Қорақалпоғистонлик Шароф Абдолов сув танқислиги сабаб туғилиб ўсган қишлоғидан кўчиб кетишга мажбур бўлганини айтади. Суҳбатдошимизнинг айтишича, у яшаган Олтинсой қишлоғида болаларининг сифатли таълим олишига ҳам шароит бўлмаган. Шу сабаб у Қозоғистон ва Россияда ишлаб, шаҳарга яқинроқ жойдан ер олиб янги уй қурган.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Vodafone Ўзбекистон уяли алоқа бозорига кирмоқчи

Жаҳондаги энг йирик уяли алоқа операторларидан бири бўлган Vodafone компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаяпти. Бу ҳақда 20 август куни Нукусда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда тадбиркор Фарҳод Мамажонов маълум қилган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

https://youtu.be/o0Kz0wWIMBI?si=5wMwekzVi8WU915n

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Sizdan Telegram: “Ички ишлар ходимлари ҳайдовчилардан соқолини олишни сўраяпти. Бу талаб қонунийми?”

“Тошкент шаҳридан мурожаат йўллаяпмиз. “Чимир ота” масжидининг ёнида ички ишлар ходимлари рейд ўтказяпти. Соқолли ҳайдовчиларни тўхтатиб, масжид ичига олиб кириб маълумотларини ёзиб олишяпти. Кейин ҳайдовчилар қўлига телефон рақам бериляпти. Ўша рақамга соқоли олинган ҳолатдаги суратни юбориши керак экан. Бу талаб қонунийми? Ё йўл нозирлари бекор қолиб кетиб шундай рейд қилишяптими? Норози бўлганларга 15 сутка қамалиши мумкинлиги айтилибди. Масъуллардан изоҳ кутиб қоламиз”.

----------------------

* Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Келдиёрова гендер тенгсизлиги бўйича махсус вакилага айланди

2024 йилги Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича чемпионликни қўлга киритган Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланган. Бу ҳақда агентлик директорининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон президентининг кичик қизи Шаҳноза Мирзиёева Instagram тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Аёл кийимида юрган яна бир эркак ушланди

Андижонда эгнига аёллар кўйлагини кийиб, бошига рўмол ўраб, юзига ниқоб таққан ҳолда юрган йигит ушланди, деб хабар берди “Podrobno.uz”.
Шаҳар кўчаларидан бирида қўлга олинган эркакка оид ҳужжатлар судга оширилган.

Маҳкама Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-4-моддасига (жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш) асосан қўлга олинган шахсга 5,1 миллион сўм миқдорида жарима тайинлаган.

Жорий йил июнь ойида Тошкентда ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Чорсу бозорида аёллар кийимини кийиб юрганида ушланган 22 ёшли бўкалик йигит МЖтКнинг 184-4- ва 195-моддаларида (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилганди. Унга 3,4 млн сўм миқдорида жарима ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Толибон Ўзбекистон билан чегарасини қайта кўриб чиқмоқчи

17 августда Бош вазир Абдулла Арипов етакчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Афғонистонга сафар қилди.
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Афғонистонга сафари Толибон ҳокимият тепасига келганига 3 йил тўлган кунларга тўғри келди.
Бош вазирнинг сафари арафасида Кобул Ўзбекистон билан чегарасини қайта кўриб чиқиш ниятини билдирди...
Ўзбекистон билан 114 чақиримли умумий чегараси мавжуд жанубий қўшни билан муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболи тўғрисидаги сиз томошабинни қизиқтирган саволларни сиёсатшунос Рафаэль Сатторовга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистон ҳомийлигида Афғонистонда қурилаётган мадраса қиймати 6 миллион доллар экани айтилмоқда

Ўзбекистон томонидан Афғонистоннинг Балх вилоятида қурилаётган мадраса қиймати 6 миллион долларни ташкил этади. Бу ҳақда маҳаллий блогерлар ёзмоқда.

“Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида қиймати 6 миллион долларлик мадраса қурмоқда экан. Хайр ал-мударрис Имом Бухорий мадрасаси 0,6 гектар майдонда жойлашган бўлиб, у ерда мингта талабага диний таълим берилади”, деб ёзди Телеграмдаги “Azizbekh” канали муаллифи.

Маълумот ўрнида, жорий йил 16 июль куни “Толибон” ҳукумати Тошкент мадраса қуриб бераётганини тасдиқлаган эди. Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов билан учрашган “Толибон” маъмурияти олий таълим вазири вазифасини бажарувчи шайх ул Ҳадис Мавлавий Нида Муҳаммад Надим Ўзбекистон томонига қурилаётган мадраса учун миннатдорлик билдирганди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Мирзиёев кредитлари: Камбағалларга берилган кредитлар “бола пули"дан ушлаб қолиняпти

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/qEzYC_dbzmQ

Гулнора Икромова 6 нафар қизи билан Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани, Болтабек маҳалласидаги вайрона уйда истиқомат қилади. 

2021-йилнинг март ойида маҳалла, ҳокимият, банк ходимлари ишсиз камбағалларга маҳала этагидаги адирликдан 50 сотихдан ер ажратилишини, кооперация ташкил қилиниб, узумчилик йўлга қўйилишини айтган. 

Фуқаролар банкка чақиртирилиб, уларга 15 – 20 миллион сўмдан кредит расмийлаштирилган. 

Одамлар умид билан борган, амалдорларни қоп қоп ваъдаларига ишониб борган. Етишмовчилик ва қийинчиликлар билан ўтаётган ҳаётида бирор ўзгариш бўлишига умид қилиб боришган…

Аммо улар ўйлагандек бўлмади. Одамларга ваъда қилинган 50 сотих ер берилмади… Кооперация ҳисобига ўтказилан банк кредитлари эса қашшоқ халқнинг бўйнида қолди…

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Маймунчечак янги глобал пандемия(ми)?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Конго ва Африканинг бошқа жойларида тарқалаётган маймунчечак эпидемияси сабаб глобал фавқулодда ҳолат эълон қилди. "Ассошиэйтед Пресс" агентлигининг ёзишича, бу вирус тарқалишининг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўришни талаб қилади.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Нью-Йоркда ўзбекистонлик ўсмир ЙТҲ қурбонига айланди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 19 август куни юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 16 яшар ўзбекистонлик Умиджон Жўраев вафот этди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар қилди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Толибон Ўзбекистон билан чегарасини қайта кўриб чиқмоқчи

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ZStTKgu-XyA

17 августда Бош вазир Абдулла Арипов етакчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Афғонистонга сафар қилди.
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Афғонистонга сафари Толибон ҳокимият тепасига келганига 3 йил тўлган кунларга тўғри келди.
Бош вазирнинг сафари арафасида Кобул Ўзбекистон билан чегарасини қайта кўриб чиқиш ниятини билдирди...
Ўзбекистон билан 114 чақиримли умумий чегараси мавжуд жанубий қўшни билан муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболи тўғрисидаги сиз томошабинни қизиқтирган саволларни сиёсатшунос Рафаэль Сатторовга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 21.08.24

✅Мирзиёев тадбиркорларни жиноий жавобгарликка тортиш тизимини либераллаштирмоқчи

✅Ўзбекистонда «прописка»га қўйиш бўйича ягона тартиб жорий этилади

✅Vodafone Ўзбекистон уяли алоқа бозорига кирмоқчи

✅Назарбоевнинг жияни қамоқ жазосини шартли равишда ўтайди

✅Исроил АҚШнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга оид таклифини қабул қилди

✅Собянин Москвага учиб келаётган ўнта дрон уриб туширилганини маълум қилди

✅New York Times АҚШ махфий ядровий стратегиясини қайта кўриб чиққани ҳақида ёзди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Назарбоевнинг жияни қамоқ жазосини шартли равишда ўтайдиган бўлди

Оскемен шаҳар суди Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жиянига чиқарилган олти йиллик қамоқ жазосини шартли жазога алмаштирди.

52 ёшли Қайрат Сатибалди ноқонуний ўзлаштирилган пулларни давлатга қайтариб бергани ортидан суд 40 ойлик шартли қамоқ жазоси билан уни озод қилиш тўғрисида қарор чиқарган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон МТРКнинг конституциявий тузумга тажовуз қилганини иддао қилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг аппеляция судлов ҳайъати 21 август куни қуйи инстанция суди томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси (Конституциявий тузумга тажовуз қилиш) билан айбланиб, шартли равишда 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Севара Шайдуллаевага нисбатан ҳукмни ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қашқадарёнинг Талимаржонида катта миқдорда газ сизиб чиқаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда автомобиль йўли ёқасида катта миқдорда газ сизиб чиқаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳодиса Қашқадарё вилояти Нишон тумани Талимаржон шаҳрида рўй бергани айтилмоқда.

“Газ осмон бўйи ёняпти. Ўта иссиқлигидан 500 метрдан у ёғига яқинлашиб бўлмаяпти. Айтишларича, аввалроқ бу ердан газ сизиб чиққан ва у машъала қилиб ёқиб қўйилган. Бугун эса ана шу ҳудуд портлаб кетган”, дейилади тармоқларда тарқалган хабарда.

Энергетика масъуллари ҳозирча ҳолат юзасидан изоҳ бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 8 январь куни Талимаржон иссиқлик электр станциясида йирик авария юз берган эди. Ўшанда 450 мегаваттлик 2 та блокнинг ишдан чиқиши оқибатида Қашқадарё вилоятининг ярми электрсиз қолганди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Мирзиёев тадбиркорларни жиноий жавобгарликка тортиш тизимини либераллаштирмоқчи

Ўзбекистонда ер савдосидан тушган маблағлар биринчи навбатда давлатнинг мулки бузилган тадбиркорлардан қарзни сўндиришига йўналтирилиши, шунингдек, ишбилармонларни жиноий жавобгарликка тортиш тизими либераллаштирилиши мумкин. Ушбу таклифлар президент Шавкат Мирзиёев томонидан 20 август куни Нукус шаҳрида тадбиркорлар билан учрашувда илгари сурилди.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, йиғилишда кўчмас мулк бузилиши бўйича компенсация тўлашда ҳалигача муаммолар борлиги қайд этилган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 909-кун | Россиянинг Киевга йўллаган ракеталари осмонда йўқ қилинди

Украина ҚК Киевга йўлланган учта ракета ва 25 та дронни уриб туширганини айтмоқда.

Украина ҳарбийлари Россия ҳарбийлари Сейм дарёси устига қураётган понтон кўприкни йўқ қилди.

Россия паспортини олган ўнлаб мигрант қўлига “повестка” тутқазилди.

Ростов вилояти нефт базасидаги ёнғиннинг сунъий йўлдошдан олинган янги тасвири: ўт 10 дан ортиқ ёнилғи цистерналарини қамраб олган.

Чехия президенти Украинанинг НАТОга кириши шартлари ҳақида фикр билдирди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Ўзбекистон янги касалликни “кутиб олишга” тайёрланмоқда

“Ковидни бошидан ўтказганлар катта хавф остида”. Бу фикрни бугунги суҳбатда АҚШнинг Виржиния штатидаги фармацевтика компанияси етакчи мутахассиси, вирусолог ва гигиенист олим, тиббиёт бўйича фан доктори (PhD) Зиёдилла Кушимов билдирди.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Зарифбой Ибодуллаев ҳам иштирок этган суҳбатда, асосан, бутун жаҳонга таҳдид солаётган бошқа бир касаллик – маймунчечак - ҳақида сўз бўлди.

Санитария-эпидемиология қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустамжон Икромов Ўзбекистонга маймунчечакнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилаётгани, вирусология мутахассислари қайта тайёргарликдан ўтказилаётгани, жойларга тест системалари тарқатилаётганини маълум қилди.

Икки таниқли врач билан суҳбатда куннинг бошқа баъзи муҳим воқеалари ҳам муҳокама қилинди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…
Подписаться на канал