ozodlikkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ozodlikkanali - OZODLIK KANALI™

21447

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Подписаться на канал

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 20.08.24

✅Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича масъул этиб тайинланди

✅Оролбўйида иқлим ўзгариши оқибатини юмшатишга 80 млн доллар берилади

✅Қирғизистонда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича махсус комиссия фаолиятини бошлади

✅Қозоғистонда АЭС муҳокамаларини танқид қилган фаол жаримага тортилди

✅Тел-Авивдаги портлаш масъулиятини ҲАМАС ва Исломий Жиҳод зиммасига олди

✅Россия "анъанавий қадриятлар" тарафдорларини чорламоқда

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Исроил ҲАМАС (АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб тан олинган) гаровга олган кишиларнинг озод қилиниши эвазига Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШнинг сўнгги таклифини дастаклади. Бу ҳақда 19 август куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан уч соатлик учрашувдан кейин билдирди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Россия президенти Владимир Путин 19 август куни Россиянинг анъанавий маънавий-ахлоқий қадриятларига тарафдор бўлган шахсларни гуманитар дастак кўрсатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Мазкур фармон, ҳужжатда айтилганидек, “деструктив неолиберал мафкура”ни қабул қилмаган хорижликларнинг Россияга кўчиши тартибини осонлаштиради.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Фаластиннинг “Исломий жиҳод” ва ҲАМАС радикал гуруҳлари 18 август оқшомида Тель-Авивдаги синагога яқинида бомба портлаши учун масъулиятни ўз зиммаларига олишди. ҲАМАС АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб топилган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қорақалпоғистон аҳолисига қулай шарт-шароит яратиш учун республика бюджетидан йил якунигача қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда 19 август куни президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Sizdan Telegram: “Университет ўқитувчилари ректор айтган дўкондан костюм сотиб олиши керак экан”

“Фарғона давлат университети ўқитувчиларига мажбурий костюм сотиб олиш талаби қўйилди. 600 минг сўмлик костюмни айнан ректор айтган магазиндан харид қилишимиз керак экан. Ўқитувчилар бир хил формада бўлмаса, “таълим сифати тушиб кетади” экан. Айтишларича, ўқитувчилар бир хил кийинса, тез муддатда Америкадан хам ўтиб кетар эканмиз. Шу хабарни америкаликларга етказиб қўйинглар, харакатларини қилишсин, бўлмаса биздан ортда қолишади. Ҳазил ўз йўлига, ректорнинг бу талаби қонунийми?”
----------------------
* Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 19.08.24

✅Бош вазир Арипов Кобулда толиблар билан учрашувлар ўтказди

✅Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбеклар огоҳлантирилди

✅Покистон Ўзбекистон фуқаролари учун виза тўловларини бекор қилди

✅БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Тошкентга келди

✅Қозоғистон чегарасида маймунчечак сабабли назорат кучайтирилди

✅Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида сел туфайли юздан зиёд уйни сув босди

✅Ҳиндистонда амалиётчи қизнинг ўлдирилиши сабабли шифокорлар норозилиги давом этмоқда

✅Россия президенти Владимир Путин Озарбайжонга сафар қилди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Иссиқкўлда сел туфайли юздан зиёд уйни сув босди

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида кузатилган шиддатли сел туфайли бир неча қишлоқдаги уйларни сув босди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

Қутқарувчилар маълумотига кўра, табиий офат туфайли Булан-Сўгўтту, Кўрумду, Темировка қишлоқлари ва “Иссиқкўл Аврора” пансионати жабр кўрган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Tesla ширкати соҳиби Илон Маск Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга Cybertruck электромобилини совға қилганига оид маълумотни рад этди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси РФнинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида бўлиб турган ўзбекистонликларга бу вилоятлардаги вазият муносабати билан “зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, шунингдек жамоат жойларига боришни чеклашни” тавсия қилди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 17 август куни ҳукумат делегацияси ҳамроҳлигида Афғонистонга сафар қилган.

Бош вазир матбуот хизмати томонидан тарқатилган маълумотга мувофиқ, Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Кобул шаҳрида “Толибон” ҳаракати тузган ҳукуматда бош вазир вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, бош вазирнинг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ханафий, бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Кабир ва ташқи ишлар вазири вазифасини бажараётган Амир Хон Муттақий билан икки томонлама учрашувлар ўтказган.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 906-кун | Сирский: Курскда 1 километрдан 3 километргача олдинга силжидик

Россиянинг Курск вилоятидаги Сейм дарёси устидаги кўприк портлатилди.

Италиянинг РАИ канали мухбирлари Курскдан репортаж тайрлагани учун Италия элчиси Россия ТИВга чақиртирган.

Россия қўшинлари Суми марказига ҳужум уюштирди.

Россия Донецк вилоятидаги Сергеевка посёлкасини назоратга олгани ҳақида хабар берди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Фанга 1, спортга 4 сўм; Трол иқрори; Қараҳларини ўзгартирган вазир

Ўзбек спортчиларининг Париж олимпиадасида эришган муваффақияти сирини излаб, бу соҳага бюджетдан қанча пул ажратилганига қизиқдик.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунига биноан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига 1 триллион 822 миллиард 859 миллион, 200 минг сўм ажратилгани маълум бўлди.
Хўш, бу пул озми ё кўпми?
Агар бошқа соҳаларга ажратилган пуллларга қиёсламасак, бу саволга жавоб бера олмаймиз.
Масалан, 2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига...
...қанча маблағ ажратилганини, сарлавҳага чиқарилган ва чиқарилмаган мавзуларда ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад билан ўтказилган суҳбатни тингланг. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ислоҳотлар: Ҳокимлар тадбиркор ишига аралашишда давом этмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/isR4OWhTNiQ

Наманганлик 31 ёшли Умид Далиев, 2019-йилдан буён Қашқадарё вилоятига мавсумий келиб, фермер хўжаликлари билан ўзаро иккиламчи шартнома асосида келишган холда, ер ижарага олиб, кунгабоқар етиштириб келади. Бу тадбиркорнинг ўзининг шахсий қишлоқ хўжалиги техникалари бор.

Маҳсулотни қовуриб, саралаб қопларга жойлайди ва ўзи мақбул кўрган бозорга олиб чиқиб сотади, ана шундан даромад кўради.

Шу йилнинг баҳорида Умид Далиев шаҳрисабз туманидан ижарага ер олиб 60 гектарга кунгабоқар экади. Ер, ижара ҳамда солиқларнинг барчасини тўлаган.

Ҳосилни йиғиб олиш жараёнида эса Шаҳрисабз тумани ҳокими тадбиркор даласи бошига келиб, маҳсулотни экспорт қилиш шартни қўяди. Тадбиркор эса бошқа ҳамкорлари борлигини, улар билан шартнома имзолаганини айтсада ҳоким кўнмайди.

Туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорга турли босимлар ва ҳосилини йиғиб олишга тўсиқлар бўлмоқда. Масалан электр токини тармоқда узуш, тадбиркор ишчиларини даладан ҳайдаб чиқариш ва қамаб, жарима қилиш ва ҳоказо.

Айни кунларда тадбиркор ерда 150 га яқин кунлик ёлланма ишчи ишламоқда. Уларнинг барчаси шу туманнинг ишсиз хотин қизлари. Тадбиркор уларга кунлик 80-100 минг сўмдан ҳақ беради.

Тадбиркор ҳосилини йиғиб олишга қийналмоқда. Сабаби туман ҳокими буйруғи билан далага ўнлаб ички ишлар ва ҳокимлик ходими ташланмоқда, бази вақтларда ички ишлар ходимлари тазйиқи ва қаршилиги сабаб тадбиркор ўзи ерида, ўзи етиштирган ҳосилни кечаси йиғиштирб олишга мажбур бўлмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков 16 август куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган “Овоз” лойиҳасига тўхталди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг "ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат"ни ўзининг тўнғич қизи ва ёрдамчиси Саида Мирзиёевага топширди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Покистон жорий йилнинг 14 августидан бошлаб Ўзбекистон дохил 126 та мамлакат фуқаролари учун виза йиғимини бекор қилди. Бу ҳақда Покистон ахборот вазири Атоуллоҳ Тарар маълум қилган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Sizdan Telegram: ФАРҒОНА вил. – “Тадбиркорлардан қуёш панели ўрнатиш талаб қилиняпти”

“Фарғона вилояти Учкўприк туманидан ёзмоқдамиз. Туман ҳокими ва прокурори тадбиркорлардан қуёш панели ўрнатишни талаб қиляпти. Агар икки кун ичида қўйилмаса, электр тармоғидан бутунлай узилишини айтишди. Айрим тадбиркорлик объектлари чироқдан аллақачон узилди. Бу ҳолат қонунга тўғри келадими? Мутасаддилар эътибор қаратишини сўраймиз”.

----------------------

Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 908-кун | Илон Маск Рамзан Қодировга Cybertruck бермаганини айтди

Владимир Зеленский: Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги мақсади - буфер зона яратиш.
Россия Киевга Шимолий Кореяда ишлаб чиқилган баллистик ракеталар билан зарба берди.
Россия ҳарбий блогерлари Украин қўшинлари Глушковский туманида 3чи кўприкни портлатганини айтмоқда.
Чечен бўлинмалари жангчилари Курск вилояти Глушково қишлоғидаги уяли телефонлар дўконидаги ўғирликда айбланмоқда.
Россияда авж олган полиция рейдлари давомида рус фуқаролигини олган муҳожирларга ҳарбий хизматга чақирув қоғози берилмоқда.
Илон Маск Рамзан Қодировга электр Cybertruck пикапини бермаганини маълум қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Ўзбекистон янги касалликни “кутиб олишга” тайёрланмоқда

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/xbRJby6O_7A

“Ковидни бошидан ўтказганлар катта хавф остида”. Бу фикрни бугунги суҳбатда АҚШнинг Виржиния штатидаги фармацевтика компанияси етакчи мутахассиси, вирусолог ва гигиенист олим, тиббиёт бўйича фан доктори (PhD) Зиёдилла Кушимов билдирди.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Зарифбой Ибодуллаев ҳам иштирок этган суҳбатда, асосан, бутун жаҳонга таҳдид солаётган бошқа бир касаллик – маймунчечак - ҳақида сўз бўлди.

Санитария-эпидемиология қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустамжон Икромов Ўзбекистонга маймунчечакнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилаётгани, вирусология мутахассислари қайта тайёргарликдан ўтказилаётгани, жойларга тест системалари тарқатилаётганини маълум қилди.

Икки таниқли врач билан суҳбатда куннинг бошқа баъзи муҳим воқеалари ҳам муҳокама қилинди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Sizdan Telegram: "Истироҳат боғимиз аҳволига маймунлар ҳам йиғлайди"

“Наманган вилояти Чортоқ туманидан ёзяпмиз. Истироҳат боғидаги чархпалак аввалги ҳоким даврида товуқ патидай юлиб ташланган эди. Бу ҳолгаям бир неча йил бўлди, аммо ҳалигача таъмирланмади. 2024 йилда келган туман ҳокими ҳам ўз ташвишлари билан банд шекилли. Президентимиз доим ҳудудларни обод қилиш бўйича топшириқ беради. Нега туманимиз масъуллари боғни чиройли масканга айлантирмаяпти?”

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

ST: “Қиймати 1,3 миллиард сўмлик лойиҳа ижроси амалда қандай бўляпти?”

“Сурхондарё вилояти Ангор туманидан мурожаат қиляпмиз. “Опен бюджет” порталида ғолиб деб топилган лойиҳа асосида 12-мактабнинг пол қисмини таъмирлаш бошланди. Лойиҳа бўйича таъмир ишлари қандай бўлиши керак эди-ю, амалда қандай бўляпти? Аввал бетонлаб, кейин пол қилинса яхши бўлар эди. Қиймати 1 миллиард 300 миллион сўмлик лойиҳа ижроси қатъий назорат қилинишини сўраймиз”.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 907-кун | Зеленский: Украин қўшинлари Курскда ўз позицияларини мустаҳкамламоқда

Зеленский украин кучлари Курск вилоятида «позицияларини мустаҳкамлаётганини» билдирди.

Украина мудофаа кучлари авиацияси Курск йўналишидаги яна бир кўприкни портлатиб юборди.

Россия августда учинчи марта Киевга баллистик ракеталар билан ҳужум қилди, Украина уларнинг барчасини уриб туширди.

Ростов вилоятида дронлар ҳужумидан сўнг ёнилғи омбори ёнмоқда.

Россиянинг маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида 3000 дан ортиқ тинч аҳоли Курск чегара ҳудудларини тарк этган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал 19 август куни Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Озодликка махсус маърузачи билан учрашган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

России президенти Владимир Путин икки кунлик давлат ташрифи билан Озарбайжонга борди, дея хабар қилди 18 август оқшомида Кремль матбуот хизмати.

Боку Халқаро жиноят суди таъсис этган Рим статути иштирокчиси бўлиб ҳисобланмайди, бу эса Путиннинг ҳибсга олинишдан чўчимасдан Озарбайжонга бориши мумкинлигини англатади. 2023 йилнинг март ойида Халқаро жиноят суди украиналик болаларнинг Россияга ноқонуний кўчирилиши айблови билан Путинни ҳибсга олишга ордер берган эди. Бу ҳолат ХЖС томонидан ҳарбий жиноят ўлароқ баҳоланган. Москва мазкур айбловларни рад этиб келади.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида кузатилган шиддатли сел туфайли бир неча қишлоқдаги уйларни сув босди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ислоҳотлар: Ҳокимлар тадбиркор ишига аралашишда давом этмоқда

Наманганлик 31 ёшли Умид Далиев, 2019-йилдан буён Қашқадарё вилоятига мавсумий келиб, фермер хўжаликлари билан ўзаро иккиламчи шартнома асосида келишган холда, ер ижарага олиб, кунгабоқар етиштириб келади. Бу тадбиркорнинг ўзининг шахсий қишлоқ хўжалиги техникалари бор.

Маҳсулотни қовуриб, саралаб қопларга жойлайди ва ўзи мақбул кўрган бозорга олиб чиқиб сотади, ана шундан даромад кўради.

Шу йилнинг баҳорида Умид Далиев шаҳрисабз туманидан ижарага ер олиб 60 гектарга кунгабоқар экади. Ер, ижара ҳамда солиқларнинг барчасини тўлаган.

Ҳосилни йиғиб олиш жараёнида эса Шаҳрисабз тумани ҳокими тадбиркор даласи бошига келиб, маҳсулотни экспорт қилиш шартни қўяди. Тадбиркор эса бошқа ҳамкорлари борлигини, улар билан шартнома имзолаганини айтсада ҳоким кўнмайди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ислоҳотлар: Ҳокимлар тадбиркор ишига аралашишда давом этмоқда

Наманганлик 31 ёшли Умид Далиев, 2019-йилдан буён Қашқадарё вилоятига мавсумий келиб, фермер хўжаликлари билан ўзаро иккиламчи шартнома асосида келишган холда, ер ижарага олиб, кунгабоқар етиштириб келади. Бу тадбиркорнинг ўзининг шахсий қишлоқ хўжалиги техникалари бор.

Маҳсулотни қовуриб, саралаб қопларга жойлайди ва ўзи мақбул кўрган бозорга олиб чиқиб сотади, ана шундан даромад кўради.

Шу йилнинг баҳорида Умид Далиев шаҳрисабз туманидан ижарага ер олиб 60 гектарга кунгабоқар экади. Ер, ижара ҳамда солиқларнинг барчасини тўлаган.

Ҳосилни йиғиб олиш жараёнида эса Шаҳрисабз тумани ҳокими тадбиркор даласи бошига келиб, маҳсулотни экспорт қилиш шартни қўяди. Тадбиркор эса бошқа ҳамкорлари борлигини, улар билан шартнома имзолаганини айтсада ҳоким кўнмайди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/isR4OWhTNiQ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 905-кун | Украина ҳарбийлари назорати остидаги ҳудудда комендатура тузди

Украина ҳарбийлари назорати остидаги ҳудудда Украина ҳарбий комендатураси ташкил этилди.
Россия мудофаа вазири Украина ҳужумидан жабр кўрган ҳудудларда «мувофиқлаштирувчи қўмита»ни тузишга буйруқ берди.
Буюк Британия: Украина британ танк ва қуролларидан Россия ҳудудидаги амалиётларда фойдаланиши мумкин.
Шереметьево аэропортида эса Россияга киритилмаган ўнлаб ўзбек муҳожирлари қолмоқда.
Свердловск суди АҚШ ва Россия фуқароси Ксения Карелинани Украинага 51 доллар хайрия қилганликда айблаб, 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
АҚШ президенти Оқ Уйда россиялик мухолифатчи Владимир Кара-Мурза ва унинг оиласини қабул қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Фанга 1, спортга 4 сўм; Трол иқрори; Қараҳларини ўзгартирган вазир

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/-d8ZwO9RmkU