Олий Мажлис Сенати 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайтариб юборди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати маълум қилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда суд раислари зиммасига ҳар уч ойда бир марта оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликни ўз фаолияти ҳақида хабардор қилиб бориш вазифаси юкланди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Россиянинг Иркутск вилояти Черемхово туманида Ту-22М3 бомбардимончи учоғи ҳалокатга учради. Бу ҳақда “112” телеграм-канали ва ТАСС агентлиги Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 904-кун | Белгород вилоятида федерал даражада фавқулодда ҳолат жорий этилди
Украина Курск вилоятида ўз ҳарбий ҳаракатларини давом эттираётганини айтмоқда.
Курск вилоятининг Глушково туманида аҳолини эвакуация қилиш бошланди.
Белгород вилоятида федерал фавқулодда ҳолат режими жорий этилди.
Россия Тергов қўмитаси Алексей Навалнийнинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатишдан бош тортди.
Россиялик депутат Мария Бутина Россия Ғарбга жавоб бериши мумкинлиги билан таҳдид қилди.
Британия вазирлари иттифоқчиларни Украина армиясига Россияга қарата "Storm Shadow" қанотли ракеталарини отишга рухсат беришга кўндирмоқчи.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Брендга айланган 90 ёшли бургут
Фарғона водийсида маданий мерос объектлари жуда кўп.Уларнинг баъзилари қўшни давлатларда ҳам таниқли. Ана шундай маданий мерос объектларидан бири Андижондаги Ёшлар боғида 90 йил аввал қурилган бургут ҳайкалидир. Бургут маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган бўлсада, бу мерос қаровсиз қолмоқда. Масъулларнинг айтишича, маданий мерос агентлиги фақатгина ҳолати ўта ёмон объектларни таъмирлаш учун маблағ ажратади. Бургут каби таъмирга муҳтож, лекин жудаям ҳолати ёмон бўлмаган объектларни таъмирлаш учун маблағ топиш муаммо бўлади.
Бургут ҳайкали тагидаги қаҳвахона турли вақтларда шаҳарликлар ва Фарғона водийси аҳолиси учун энг севимли маскан бўлган.
#ferghanastories
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Мирзиёев кластерлари: “Чўкаётган кластер фермерни ҳам ўзи билан тортиб кетмоқда”
Ўзбекистонда президент Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган кластерлар бирин-кетин банкрот бўлишда давом этяпти.
Улар шунчаки ўз танасига банкрот бўлмаяпти, балки юзлаб фермерни ҳам ўзи билан бирга жарга тортиб кетмоқда. Фермерлардан сотиб олган пахта ва ғалла пулини йиллардан буён тўлолмаяпти.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/wdJXRknWEvg
Мирзиёев кластерлари: “Чўкаётган кластер фермерни ҳам ўзи билан тортиб кетмоқда”
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/wdJXRknWEvg
Ўзбекистонда президент Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган кластерлар бирин-кетин банкрот бўлишда давом этяпти.
Улар шунчаки ўз танасига банкрот бўлмаяпти, балки юзлаб фермерни ҳам ўзи билан бирга жарга тортиб кетмоқда. Фермерлардан сотиб олган пахта ва ғалла пулини йиллардан буён тўлолмаяпти.
2024 йилнинг 22 июль куни “Пахтачилик соҳаси корхоналарининг иқтисодий-молиявий ҳолатини яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони имзоланди.
Фармонга кўра, пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий соғломлаштиришга қаратилган чоралар белгиланди.
Бу чораларга кўра, кластер кредитининг фоиз тўловлари Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тўлаб берилади.
Аммо кластерларнинг фермерлар олдидаги қарзини ким тўлайди?
Уч йиллаб топширган пахтаси ва буғдойининг пулини ололмаган фермерни ким ўйлайди?
Чўнтагида ҳемири ҳам қолмаган, техникаю молини сотиб, ишчиларининг хизмат ҳақини фақат буғдой ва сомон билан бериб зўрға кун кўраётган фермернинг ҳақдорлигини ундириш ҳақида судлар чиқарган юзлаб қарорни ким ижро қилдириб беради?
Расмий маълумотга кўра қарийб ўттизта, норасмий маълумотларга кўра бундан ҳам анча кўп қарздор кластерлар билан шартнома тузган, лекин икки-уч йилдан буён ҳақини ололмаган фермерлар эса минглаб.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ижтимоий тармоқларда тарбиячи аёл кичик ёшли болани уриб сўкаётгани акс этган видео тарқалди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда 2020 йилдан буён расмийлар томонидан аҳолининг камбағал қатламига кўрсатилган ёрдам туфайли 3 миллиондан зиёд одамнинг шароити яхшиланган, бунинг натижасида мамлакатда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 11 фоизга тушган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 14 август куни камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот чоғида билдирилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Янги ўқув йилидан Мўғулистоннинг кўплаб мактабларида инглиз тили асосий хорижий тилга айланади. Бу ҳақда таълим вазири Пурэвсурэнгийн Наранбаяр маълум қилди. Авваллари мактабларнинг аксариятида рус тили ўқитилар эди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Андижон вилояти Асака туманидаги 37-умумтаълим мактаби директори қўл остидаги педагогларни оғир қурилиш ишларига жалб қилгани ортидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (34 миллион сўм) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
📌Озодлик дастури 14.08.24
✅Фирибгарликда гумонланган аёллар Туркиядан Ўзбекистонга йўлланди
✅Ўзбекистон президентининг кичик қизи паралимпия қўмитаси раисига муовин бўлди
✅Туркияга келаётганлардан бармоқ излари олинади
✅HRW “Толибон” аёллар ҳуқуқи бўйича дунёда энг жиддий инқирозни юзага келтиргани ҳақида баёнот тарқатди
✅Блинкен Исроилга 20 млрд долларлик учоқ ва аслаҳа етказиб берилишини маъқуллади
✅Зеленский “Россиянинг 74 та аҳоли пункти Украина Қуролли Кучлари назорати остига” олинганини билдирди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистонда мулкдорларнинг ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади?
Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг Ўзбекистонда аҳоли сонининг кўпайиши баробарида қурилиш, жумладан, давлат томонидан молиялаштирилган ва хусусий уй-жой қурилиши сезиларли даражада ошган.
Бироқ, кўпчилик одамлар бузилган мулклари учун етарли даражада компенсация ололмайдилар ва янги квартиралар учун пул тўлаётганлар кўпинча қурилиш компаниялари томонидан алданиб, уларни қарздор қолдирадилар.
Уй-жой билан боғлиқ муаммо Урганч шаҳрида қандай оқибатга олиб келгани эса яқин тарихдан маълум.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
"Глобал ишонч инқирози чуқурлашган ва қуролли можаролар кескинлашган ҳозирги паллада Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш минтақадаги беш давлатнинг умумий саъй-ҳаракатларига, манфаатларни биргаликда илгари суришига боғлиқ".
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кичик қизи Шаҳноза Мирзиёева Миллий паралимпия қўмитаси ижроқўми йиғилишининг тегишли қарори билан қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
АҚШ президенти Жо Байден 15 август куни Оқ уйда россиялик мухолифатни Владимир Кара-Мурза ва унинг оиласини қабул қилди. Бу ҳақда Оқ уй хабарномасида билдирилган.
Собиқ сиёсий маҳбус Владимир Кара-Мурза Ғарб мамлакатлари билан Россия ўртасида 1 август куни ўтказилган кенг кўламли маҳкум алмашуви доирасида қамоқдан озод бўлган эди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бир гуруҳ бола 14 август куни Новосибирскдан Ўзбекистонга қайтарилган.
“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, Россиянинг Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивосток шаҳарларида қаровсиз қолган 14 ёшгача бўлган 8 нафар бола Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консулхонаси кўмагида йиғилган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда 2017 йилдан 2021 йилгача уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, 2021 йилдан 2023 йилгача Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Музаффар Солиев етти йилга озодликдан маҳрум этилган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
“Халқларимиз сиёсатчиларга «Келинг, дўстликда яшайлик!» деган кучли сигнални юборди”
Бу йилги Париж Олимпиадаси бутун Марказий Осиё халқларини бирлаштирган воқеа сифатида тарихга муҳрланди.
Буни ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчилар томонидан тарқатилган постлардан ҳам билсак бўлади.
Бу нима учун муҳим? Қўшни давлат халқлари ўртасидаги бу илиқлик давом эта оладими?
Ушбу лавҳамиз шу ҳақда.
#ferghanastories
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 15.08.24
✅Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 6 фоизга пасайгани иддао қилинди
✅Асакада ўқитувчиларга чиқинди тозалатган директор жазоланди
✅Собиқ ТИВ раҳбари Комилов минтақавий бирликни тарғиб қилмоқда
✅Ўзбекистон ва Қозоғистон ID карта орқали чегарадан ўтишни муҳокама қилмоқда
✅Африкада "маймун чечаги" эпидемияси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди
✅ҲАМАС “хўжакўрсин” музокараларда иштирок этмоқчи эмас
✅Мўғулистон мактабларида рус тили ўрнини инглизча эгаллайди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Энг можароли Олимпиада ёхуд Париж-2024 нима билан ёдда қолади
26 июлдан 11 августга қадар Париж шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли келди.
Атлетлар умумий ҳисобда 13 та медаль – 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритди.
“Энг можароли” деб ном олган Париж Олимпиадаси нафақат чиройли ўйинлар, рекордлар, балки ғаройиб ҳодисалар ва жанжалларга ҳам бой бўлди, кўплаб мемларни яратди. Париждаги Олимпия ўйинлари меҳмон ва мезбонзарининг асосий диққатини ўзига тортган, сўзсиз, ўзбек ишқивозлари жамоаси бўлди.
Йирик ютуқларга қарамасдан 2024 йилги Олимпиадани ўтказиш Ўзбекистон бюджетига қанчага тушгани номаълумлигича қолмоқда.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Энг можароли Олимпиада ёхуд Париж-2024 нима билан ёдда қолади
26 июлдан 11 августга қадар Париж шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли келди.
Атлетлар умумий ҳисобда 13 та медаль – 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритди.
“Энг можароли” деб ном олган Париж Олимпиадаси нафақат чиройли ўйинлар, рекордлар, балки ғаройиб ҳодисалар ва жанжалларга ҳам бой бўлди, кўплаб мемларни яратди. Париждаги Олимпия ўйинлари меҳмон ва мезбонзарининг асосий диққатини ўзига тортган, сўзсиз, ўзбек ишқивозлари жамоаси бўлди.
Йирик ютуқларга қарамасдан 2024 йилги Олимпиадани ўтказиш Ўзбекистон бюджетига қанчага тушгани номаълумлигича қолмоқда.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/SKJvq87g8ic
Туркманистонда Озодликнинг туркман хизмати собиқ мухбири Худайберди Аллашов вафот этди. 35 ёшли Аллашев 13 август куни Кўҳнаурганч шаҳридаги уйида оламдан ўтгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, Худайберди анчадан бери касал эди, у ўтмишда Озодлик билан ҳамкорлик қилгани туфайли туркман расмийлари томонидан турли тазйиқ-таъқибларга дучор бўлган ва бунинг натижасида соғлиғига жиддий путур етган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Фаластиндаги ҲАМАС гуруҳи (АҚШ, ЕИ ва Британияда террор ташкилоти ўлароқ тан олинган) раҳбарияти вакили Би-би-сига ўз ташкилоти Ғазодаги сулҳ ва гаровдагиларни озод қилишга оид янги музокараларда иштирок этмаслигини билдирди.
ҲАМАС ва Исроил музокаралари 15 август куни Қатарда қайтадан бошланиши кутилаётганди. Исроил музокараларда иштирок этишини тасдиқлаган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
14 август куни Украинанинг ТСН телеканали Россиянинг Курск вилояти Суджа шаҳридан тайёрланган лавҳани намойиш этди, деб хабар берди DW.
Мухбир Наталья Нагорная тайёрлаган репортажда украиналик ҳарбийлар Россия байроғини олиб ташлаётгани акс этган.
“Агентство. Новости” нашри суратга олиш жойи Суджа шаҳри Ленин кўчасида жойлашган мактаб-интернат экани, ушбу бино шаҳар маъмурияти яқинида эканини аниқлаган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 903-кун | Путин собиқ тансоқчисини Курскдаги вазиятни назоратга олишга юборди
Россия Белгород ва Курскдан ўз аҳолисини эвакуация қилишни давом этмоқда.
Украина Курск вилоятида 74 та аҳоли пункти устидан назорат ўрнатди.
Украина журналистлари Россия ичкарисидан туриб репортажларни ҳозирламоқда.
Манбалар Россия Калининграддан Курск вилоятига қўшин ташиётганини хабар қилди.
Курск вилоятидаги вазиятни бошқариш учун Владимир Путин собиқ тансоқчиси Алексей Дюминни юборди.
Давлат Департаменти: Украинанинг Курскка ҳужумида АҚШнинг ҳеч қандай иштироки йўқ.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Қаровсиз иссиқхоналар
2020 йили Поп, Чуст, Чортоқ туманларида камбағалликни қисқартириш мақсадида кам таъминланган оилаларга кредит эвазига иссиқхоналар қуриб берилган эди.
Агар режа қоғозда ёзилганидек амалга ошганида, бугун бу иссиқхоналарда помидор, бодринг, кўкатлар ва лимон ўсаётган, иссиқхона эгаларининг ҳаёти яхшиланган бўларди.
Фақат темир асосигина қолган бу иссиқхоналар нега қаровсиз, нега бирортасидан фойдаланилмаяпти, бу иссиқхонани кредит эвазига олганлар кредитни тўлаб бўлдими?
Шу каби саволларга жавоб қидирдик.
Лавҳани томоша қилинг.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
Энг можароли Олимпиада ёхуд Париж-2024 нима билан ёдда қолади
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/SKJvq87g8ic
26 июлдан 11 августга қадар Париж шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли келди.
Атлетлар умумий ҳисобда 13 та медаль – 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритди.
“Энг можароли” деб ном олган Париж Олимпиадаси нафақат чиройли ўйинлар, рекордлар, балки ғаройиб ҳодисалар ва жанжалларга ҳам бой бўлди, кўплаб мемларни яратди. Париждаги Олимпия ўйинлари меҳмон ва мезбонзарининг асосий диққатини ўзига тортган, сўзсиз, ўзбек ишқивозлари жамоаси бўлди.
Йирик ютуқларга қарамасдан 2024 йилги Олимпиадани ўтказиш Ўзбекистон бюджетига қанчага тушгани номаълумлигича қолмоқда.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 13 август куни Исроилга умумий қиймати 20 миллиард доллардан ошган қирувчи учоқлар ҳамда бошқа ҳарбий техника ва аслаҳалар сотилишини маъқуллади. Бу ҳақда Пентагон маълумот тарқатди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украина президенти Владимир Зеленский 13 август куни ўз мамлакати Қуролли кучлари айни пайтда Россиянинг Курск вилоятига қарашли 74 та аҳоли пунктини назорат қилаётганини билдирди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ