ozodlikkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ozodlikkanali - OZODLIK KANALI™

21447

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Подписаться на канал

OZODLIK KANALI™

Ўзбек спортчилари Париждан тарихий натижа билан қайтмоқда

Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларини 13 та медаль билан якунлаган Ўзбекистон миллий олимпия жамоаси 12 август куни тушдан кейин Тошкентга қайтади.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

КУН ВИДЕОСИ: Президент Мирзиёев ўзбекистонлик спортчиларни телефон орқали табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасининг сўнгги кунида медалларга сазовор бўлган ўзбекистонлик спортчиларни телефон орқали табриклади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин 899-кун | Россия Курск, Брянск ва Белгородда “махсус аксилтеррор режими” эълон қилди

Украина аскарлари Курск вилояти чегарасидаги Суджа шаҳридаги муҳим стратегик аҳамиятга эга Газпром объекти олдида Украина байроғи тасвирланган видеода пайдо бўлди. Видеода аскарлардан бири Суджа ва "Газпром"нинг стратегик объекти Украина кучлари назоратида эканини айтади. Россия Курск доҳил яна икки вилоят Брянск ва Белгородда “махсус аксилтеррор режими” эълон қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистон Олимпиадада 5та олтин медал билан 15-ўринга кўтарилди

9 август куни Ўзбекистон Олимпия делегацияси бокс бўйича яна иккита олтин медални қўлга киритди.

71 килогача бўлган вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда мексикалик Марко Верде Алварес устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Лазизбек Мулложонов ҳам 92 кг вазндаги финалда Озарбойжон вакили Алфонсо Домингесни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. 

10 август куни оғир атлетика бўйича 102 кг вазндаги беллашувларда Акбар Жўраев жами 404 кг натижа билан Париж Олимпиадасининг кумуш медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа Ўзбекистон олимпиячилари қўлга киритган медаллар сони 9 тага етди — 5 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза. Ўзбекистон Олимпия делегацияси умумжамоа ҳисобида 15-ўринга кўтарилди. Олтин медаллар сони бўйича Рио-2016да ўрнатилган рекорд янгиланди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 898-кун | Путин полицияга мигрантларни судсиз “бадарға” қилиш ҳуқуқини берди

Украина Россиянинг Курск вилоятидаги ҳарбий ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Россия президенти Владимир Путин ҳуқуқларни чекловчи 10 та қонунга имзо қўйди.
Константиновка шаҳридаги савдо мажмуасига қилинган рус ракетаси ҳужуми оқибатида 2 киши ўлдирилди, 17 киши жароҳат олди.
Курск вилоятига бостириб кирганидан кейин Суджа шаҳридаги бино вайроналари акс этган фото ва видеолар тармоқларда тарқалди.
Украин қўшинлари Курск вилоятида мудофаа иншоотларини қурмоқда.
Россияда Youtube блокланиш арафасида.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 09.08.24

✅Ҳасанбой Дўсматов икки карра Олимпия чемпиони унвонига сазовор бўлган ўзбекистонлик илк боксчига айланди

✅Япония бош вазири зилзила хавфи туфайли Ўзбекистонга сафарини бекор қилди

✅Мирзиёев ва Тоқаев Остонада Алишер Навоий ҳайкалини очдилар

✅Қозоғистонда ИИВ собиқ раҳбари шартли равишда 5 йилга кесилди

✅Бишкекда собиқ президент Атамбаевнинг тансоқчиси қўлга олинди

✅Нобель совриндори Бангладеш муваққат бош вазири ўлароқ танланди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Иккиламчи санкциялардан қўрқув

Марказий Осиёдаги банклар Россиядан юз ўгирмоқда.

Ўзбекистон доҳил Марказий Осиёнинг тўрт давлати Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон банклари иккиламчи санкциялар хавфи боис Россия компаниялари маблағларини қабул қилишдан бош торта бошлаган.

Россиялик тадбиркорларнинг Озодликка айтишича, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги банклар тўловларни рад этиши июл ойи бошидан бошланган, транзакцияларни кўриб чиқиш муддати эса ҳафталаб чўзилмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Олимпиада-2024: Ҳасанбой Дўсматов яна чемпион

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов Парижда ўтказилаётган Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. 51 килограммгача бўлган вазн тоифасида бўлиб ўтган финал баҳсида у франциялик Билол Беннамани мағлубиятга учратди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ҳасанбой Дўсматов – икки карра Олимпиада чемпиони

Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учинчи олтин медалини қўлга киритди. 51 кг вазндаги финалда боксчи Ҳасанбой Дўсматов франциялик Билол Беннамага рингга қарши чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳасанбой Дўсматов икки карра Олимпиада чемпиони бўлган илк ўзбек боксчисига айланди. Бундан олдин андижонлик боксчи Дўсматов 2016 йилда Риода бўлиб ўтган Олимпиадада олтин медалга сазовор бўлган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Иккиламчи санкциялардан қўрқув

Марказий Осиёдаги банклар Россиядан юз ўгирмоқда.

Ўзбекистон доҳил Марказий Осиёнинг тўрт давлати Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон банклари иккиламчи санкциялар хавфи боис Россия компаниялари маблағларини қабул қилишдан бош торта бошлаган.

Россиялик тадбиркорларнинг Озодликка айтишича, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги банклар тўловларни рад этиши июл ойи бошидан бошланган, транзакцияларни кўриб чиқиш муддати эса ҳафталаб чўзилмоқда.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/jqTM3YeSozU

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 897-кун | ISW: Украина қўшинлари Курск вилоятида 12 км олдинга силжишди

Россиянинг Курск вилоятида учинчи кундирки жанглар давом этмоқда. Ҳарбий экспертлар Украина қўшинлари Курск вилоятида 12 км олдинга силжишганини айтмоқда.
Тармоқларда украин жангчиларига таслим бўлаётган ўнлаб рус аскарлари видеолари пайдо бўлди.
АҚШ маъмурияти мазкур ҳужум ҳақида олдиндан хабардор бўлмаганини ва Киевдан қўшимча изоҳ кутаётганини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат "бу йил учун бир миллион дрон ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузган", дея маълумот берди.
Россияда эса урушга қарши бўлганларни жазолаш ишлари авж олмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Трансгендерлар ва гермафродитлар. Тоқат ва тоқатсизлик ҳақида суҳбат

Трансгендерлик нима?
Трансгендернинг транссексуалдан фарқи нимада?
Гермафродитданчи?
Трансгендерлик ўзларини трансгендер ҳисобловчилар учун нормами ё касалликми?
Агар касаллик бўлса, давоси борми?
Популяциянинг қанча фоизи трансгендер?..

Париж олимиадасидаги иккита жангдан: жазоирлик Иймон Халиф билан италиялик Анжела Карини ҳамда тайванлик Лин Юйтин билан ўзбекистонлик Ситора Турдибекова ўртасидаги жанглардан кейин ўзбек жамоатчилигини, ҳар ҳолда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментини бирдан қизиқтириб қолган бу саволларга жавоб топиш учун OzodNazarга Ютюбдаги бир миллиондан ортиқ обуначиси бор Jinsiy hayot канали эгаси, тиббиёт доктори, сексопатолог Дилмурод Эргашевни (Doctor D) таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Тарвуз касоди: юзлаб деҳқон банкрот бўлди

Ўзбекистонда полизчилик билан шуғулланадиган деҳқонлар навбатдаги иқтисодий банкротликка юз тутди.

Минглаб гектарда етиштирилган тарвуз харидорсиз қолиб, далада нобуд бўлди.

Ерни ижарага сотиб олиб деҳқончилик қилганлар ҳам, ишлик бўламан деб ҳукуматнинг топшириғи билан фермерлардан ерни ижарага олган ёшлар ҳам куйиб қолди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Россияда YouTube очилмай қолди

Россиялик фойдаланувчилар мамлакат ҳудудида YouTube видеохостинги сайти ва мобил иловаси очилмай қолганидан шикоят қилишмоқда.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Эрон 8 август тонгида Теҳрон узра парвозларни тақиқлади

Миср ўзининг барча авиаширкатларига 8 август тонгида уч соат мобайнида Эрон ҳаво ҳудудидан учиб ўтмаслик ҳақида топшириқ берди. Мазкур буйруқ Эрон билан Исроил ўртасидаги муносабатлар таранглашгани билан боғлиқ, дея хабар қилди Reuters агентлиги.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 900-кун | Россия ҳудудларига янги ҳужумлар

Россия Киев вилоятига зарба берди, Украина Курскда аҳоли масканларини ўз назоратига олди.

Украина Мудофаа вазирлиги Россиянинг “Тунец” транспорт-десант катери йўқ қилинганини билдирди.

Қора денгиздаги Россия эгаллаб олган газ платформаси портлатилди.

Россия Курск вилоятидан 76 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилди.

Украина ҳарбийлари 9 август куни Россиянинг Липецк вилоятидаги ҳарбий аэродромга зарба бергани ва бомбалар сақланадиган ҳарбий омборга зарар етказганини маълум қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Тарихий натижа: Ўзбекистон 8та олтин медал билан Олимпиадани 13-ўринда якунламоқда

Парижда якунланган ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 8та олтин медални қўлга киритди. Тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон Олимпиадани 13-ўринда якунламоқда.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Разамбек Жамолов - эркин кураш бўйича Олимпия чемпиони

Париждаги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси таркибида иштирок этаётган россиялик курашчи Разамбек Жамолов олтин медални қўлга киритди. Финалда у япониялик рақибини муддатдан аввал мағлуб этди. Бу Ўзбекистоннинг сўнгги 20 йил ичида эркин кураш бўйича Олимпиададаги илк олтин медалидир. Ўзбекистон делегациясининг Париж Олимпиадасидаги медаллари 10 тага етди — 6 олтин, 1 кумуш, 3 бронза.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Тоштурмада “оммавий норозилик кайфияти – сув тақчил”

Сарлавҳага чиқарилган таъкид Телеграмдаги “Advokat Abdullayev | Rasmiy” каналиники. Каналнинг 1 августдаги бу хабарини Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - Омбудсман Ахборот хизмати 2 августда рад этди.

Хўш, Тоштурмада сув борми-йўқми? Адвокат ёзган ommaviy norozilik kayfiyati фақатгина сув билан боғлиқми? Ўзи умуман Ўзбекистон қамоқхоналаридаги аҳвол қандай?

Бу саволларни Омбудсман ташкил қиладиган текширув гуруҳлари таркибида қамоқхоналардаги вазият билан бер неча бор танишган Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ҳамда ўз мижозлари билан ишлаш жараёнида қамоқхоналарда тез-тез бўлиб турадиган адвокат Муҳсинжон Мадаминовга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/20Do6IwNIik

Чўлдаги ўрмон тақдири

Отабек Нуриддинов 220 гектар чўлу адирликни ўрмонга айлантиришга бел боғлаган инсон. У мақсадига эришиш учун 3 гектар ерни кўкаламзорлаштириб бўлди.

Отабек ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида мана шундай ишлар учун грантлар, моддий кўмак берувчи кўнгиллилар борми деб сўрамоқда. Чет эл тажрибасини ўрганмоқчи.

Лавҳани томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Япония бош вазири зилзила хавфи туфайли Ўзбекистонга сафарини бекор қилди

Япония бош вазири Фумио Кисида япон ороллари ҳудудида кучли зилзила хавфи туфайли Ўзбекистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга сафарини бекор қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар қилди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Тоқаев ва Мирзиёев сиёсий позицияларни мувофиқлаштирмоқчи

Саккизинчи август куни Остона шаҳрида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Улуғбек Рашитов иккинчи олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик 22 яшар Улуғбек Рашитов қаторасига иккинчи Олимпиадада олтин медалга сазовор бўлди. Рашитовнинг ғалабаси Ўзбекистон делегациясига иккинчи олтин медалини олиб келди.

8 август куни Парижда бўлиб ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида 68 кг вазндаги Таэквондо мусобоқасининг финалида Рашитов иорданиялик Заид Каримни 2:0 (5:4, 3:1) ҳисобида мағлуб этди. Улуғбек Рашитов бундан 4 йил аввал Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари 4 тага етди. Аввалроқ дзюдода Диёр Келдиёрова олтин, Музаффарбек Тўрабоев ва Алишер Юсупов бронза медалига сазовор бўлганди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Иккиламчи санкциялардан қўрқув

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/v6LAvFb2I7s

Марказий Осиёдаги банклар Россиядан юз ўгирмоқда.

Ўзбекистон доҳил Марказий Осиёнинг тўрт давлати Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон банклари иккиламчи санкциялар хавфи боис Россия компаниялари маблағларини қабул қилишдан бош торта бошлаган.

Россиялик тадбиркорларнинг Озодликка айтишича, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги банклар тўловларни рад этиши июл ойи бошидан бошланган, транзакцияларни кўриб чиқиш муддати эса ҳафталаб чўзилмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Туркманистонда болаларни пахта теримига жалб қилиш тақиқланди

Туркманистонда 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг пахта теримида иштирок этишини тақиқловчи қонун кучга кирди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 08.08.24

✅Оққўрғонда ИИВ машинасидан сакраган маст эркак вафот этди

✅Даулетмурат Тажимуратовнинг соғлиғи колонияда кескин ёмонлашгани хабар қилинди

✅Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 37,4 млрд доллардан ошди

✅Қозоғистон ТИВ фуқароларни Бангладешга сайёҳатдан тийилишга чақирди

✅Туркия Исроилга қарши БМТ судига берилган даъвога қўшилди

✅Эрон 8 август тонгида Теҳрон узра парвозларни тақиқлади

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

“Брат”, “Сестра” деб мурожаат қилманг. Россиядаги муҳожирлар янги қонунлардан хабардорми?

“Мигрант Медиа” лойиҳамиз Россиядаги янги миграция қонунлари бўйича муҳожирлардан фикрини сўради.

Россия давлат Думаси полицияга муҳожирларни суд қарорисиз 48 соатда депортация қилиш ҳуқуқини берди. Янги қабул қилинган қонун лойиҳаларида муҳожирлар ҳуқуқлари кескин чекланган.

Шунингдек, Россиянинг Миллатлар ишлари бўйича федерал агентлиги меҳнат муҳожирлари учун янги адаптацион курсни ишлаб чиқди. Унда муҳожирларга нотаниш одамларга “брат”, “сестра” деб мурожаат қилмаслик ва маҳаллий аҳоли олдида ўз она тилида пичирламаслик тавсия қилинган.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Туркия Исроилга қарши БМТ судига берилган даъвога қўшилди

Анқара Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатлар туфайли Исроилга қарши Жанубий Африка Республикаси томонидан БМТ халқаро судига берилган даъво аризасига қўшилди. Бу ҳақда Туркия Буюк миллат мажлиси (парламенти) маълумот тарқатди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

ИИВ машинасидан сакраган маст эркак вафот этди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида юриб кетаётган автомобилдан сакраган маст эркак ҳалок бўлди. У шу тариқа ўзини олиб кетаётган ИИБ ходимларидан қочиб қутулмоқчи бўлган.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…
Подписаться на канал