Украинага босқин 899-кун | Россия Курск, Брянск ва Белгородда “махсус аксилтеррор режими” эълон қилди
Украина аскарлари Курск вилояти чегарасидаги Суджа шаҳридаги муҳим стратегик аҳамиятга эга Газпром объекти олдида Украина байроғи тасвирланган видеода пайдо бўлди. Видеода аскарлардан бири Суджа ва "Газпром"нинг стратегик объекти Украина кучлари назоратида эканини айтади. Россия Курск доҳил яна икки вилоят Брянск ва Белгородда “махсус аксилтеррор режими” эълон қилди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ўзбекистон Олимпиадада 5та олтин медал билан 15-ўринга кўтарилди
9 август куни Ўзбекистон Олимпия делегацияси бокс бўйича яна иккита олтин медални қўлга киритди.
71 килогача бўлган вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда мексикалик Марко Верде Алварес устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Лазизбек Мулложонов ҳам 92 кг вазндаги финалда Озарбойжон вакили Алфонсо Домингесни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
10 август куни оғир атлетика бўйича 102 кг вазндаги беллашувларда Акбар Жўраев жами 404 кг натижа билан Париж Олимпиадасининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон олимпиячилари қўлга киритган медаллар сони 9 тага етди — 5 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза. Ўзбекистон Олимпия делегацияси умумжамоа ҳисобида 15-ўринга кўтарилди. Олтин медаллар сони бўйича Рио-2016да ўрнатилган рекорд янгиланди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Украинага босқин: 898-кун | Путин полицияга мигрантларни судсиз “бадарға” қилиш ҳуқуқини берди
Украина Россиянинг Курск вилоятидаги ҳарбий ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Россия президенти Владимир Путин ҳуқуқларни чекловчи 10 та қонунга имзо қўйди.
Константиновка шаҳридаги савдо мажмуасига қилинган рус ракетаси ҳужуми оқибатида 2 киши ўлдирилди, 17 киши жароҳат олди.
Курск вилоятига бостириб кирганидан кейин Суджа шаҳридаги бино вайроналари акс этган фото ва видеолар тармоқларда тарқалди.
Украин қўшинлари Курск вилоятида мудофаа иншоотларини қурмоқда.
Россияда Youtube блокланиш арафасида.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 09.08.24
✅Ҳасанбой Дўсматов икки карра Олимпия чемпиони унвонига сазовор бўлган ўзбекистонлик илк боксчига айланди
✅Япония бош вазири зилзила хавфи туфайли Ўзбекистонга сафарини бекор қилди
✅Мирзиёев ва Тоқаев Остонада Алишер Навоий ҳайкалини очдилар
✅Қозоғистонда ИИВ собиқ раҳбари шартли равишда 5 йилга кесилди
✅Бишкекда собиқ президент Атамбаевнинг тансоқчиси қўлга олинди
✅Нобель совриндори Бангладеш муваққат бош вазири ўлароқ танланди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Иккиламчи санкциялардан қўрқув
Марказий Осиёдаги банклар Россиядан юз ўгирмоқда.
Ўзбекистон доҳил Марказий Осиёнинг тўрт давлати Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон банклари иккиламчи санкциялар хавфи боис Россия компаниялари маблағларини қабул қилишдан бош торта бошлаган.
Россиялик тадбиркорларнинг Озодликка айтишича, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги банклар тўловларни рад этиши июл ойи бошидан бошланган, транзакцияларни кўриб чиқиш муддати эса ҳафталаб чўзилмоқда.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Олимпиада-2024: Ҳасанбой Дўсматов яна чемпион
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов Парижда ўтказилаётган Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. 51 килограммгача бўлган вазн тоифасида бўлиб ўтган финал баҳсида у франциялик Билол Беннамани мағлубиятга учратди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ҳасанбой Дўсматов – икки карра Олимпиада чемпиони
Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учинчи олтин медалини қўлга киритди. 51 кг вазндаги финалда боксчи Ҳасанбой Дўсматов франциялик Билол Беннамага рингга қарши чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳасанбой Дўсматов икки карра Олимпиада чемпиони бўлган илк ўзбек боксчисига айланди. Бундан олдин андижонлик боксчи Дўсматов 2016 йилда Риода бўлиб ўтган Олимпиадада олтин медалга сазовор бўлган.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Иккиламчи санкциялардан қўрқув
Марказий Осиёдаги банклар Россиядан юз ўгирмоқда.
Ўзбекистон доҳил Марказий Осиёнинг тўрт давлати Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон банклари иккиламчи санкциялар хавфи боис Россия компаниялари маблағларини қабул қилишдан бош торта бошлаган.
Россиялик тадбиркорларнинг Озодликка айтишича, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги банклар тўловларни рад этиши июл ойи бошидан бошланган, транзакцияларни кўриб чиқиш муддати эса ҳафталаб чўзилмоқда.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/jqTM3YeSozU
Украинага босқин: 897-кун | ISW: Украина қўшинлари Курск вилоятида 12 км олдинга силжишди
Россиянинг Курск вилоятида учинчи кундирки жанглар давом этмоқда. Ҳарбий экспертлар Украина қўшинлари Курск вилоятида 12 км олдинга силжишганини айтмоқда.
Тармоқларда украин жангчиларига таслим бўлаётган ўнлаб рус аскарлари видеолари пайдо бўлди.
АҚШ маъмурияти мазкур ҳужум ҳақида олдиндан хабардор бўлмаганини ва Киевдан қўшимча изоҳ кутаётганини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат "бу йил учун бир миллион дрон ишлаб чиқариш бўйича шартнома тузган", дея маълумот берди.
Россияда эса урушга қарши бўлганларни жазолаш ишлари авж олмоқда.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodNazar: Трансгендерлар ва гермафродитлар. Тоқат ва тоқатсизлик ҳақида суҳбат
Трансгендерлик нима?
Трансгендернинг транссексуалдан фарқи нимада?
Гермафродитданчи?
Трансгендерлик ўзларини трансгендер ҳисобловчилар учун нормами ё касалликми?
Агар касаллик бўлса, давоси борми?
Популяциянинг қанча фоизи трансгендер?..
Париж олимиадасидаги иккита жангдан: жазоирлик Иймон Халиф билан италиялик Анжела Карини ҳамда тайванлик Лин Юйтин билан ўзбекистонлик Ситора Турдибекова ўртасидаги жанглардан кейин ўзбек жамоатчилигини, ҳар ҳолда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментини бирдан қизиқтириб қолган бу саволларга жавоб топиш учун OzodNazarга Ютюбдаги бир миллиондан ортиқ обуначиси бор Jinsiy hayot канали эгаси, тиббиёт доктори, сексопатолог Дилмурод Эргашевни (Doctor D) таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Тарвуз касоди: юзлаб деҳқон банкрот бўлди
Ўзбекистонда полизчилик билан шуғулланадиган деҳқонлар навбатдаги иқтисодий банкротликка юз тутди.
Минглаб гектарда етиштирилган тарвуз харидорсиз қолиб, далада нобуд бўлди.
Ерни ижарага сотиб олиб деҳқончилик қилганлар ҳам, ишлик бўламан деб ҳукуматнинг топшириғи билан фермерлардан ерни ижарага олган ёшлар ҳам куйиб қолди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Россияда YouTube очилмай қолди
Россиялик фойдаланувчилар мамлакат ҳудудида YouTube видеохостинги сайти ва мобил иловаси очилмай қолганидан шикоят қилишмоқда.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Эрон 8 август тонгида Теҳрон узра парвозларни тақиқлади
Миср ўзининг барча авиаширкатларига 8 август тонгида уч соат мобайнида Эрон ҳаво ҳудудидан учиб ўтмаслик ҳақида топшириқ берди. Мазкур буйруқ Эрон билан Исроил ўртасидаги муносабатлар таранглашгани билан боғлиқ, дея хабар қилди Reuters агентлиги.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 37,4 млрд доллардан ошди
Жорий йилнинг 1 август ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 37 миллиард 402 миллион 200 минг АҚШ долларини ташкил қилган. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида айтилган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Тарвуз касоди: юзлаб деҳқон банкрот бўлди
Ўзбекистонда полизчилик билан шуғулланадиган деҳқонлар навбатдаги иқтисодий банкротликка юз тутди.
Минглаб гектарда етиштирилган тарвуз харидорсиз қолиб, далада нобуд бўлди.
Ерни ижарага сотиб олиб деҳқончилик қилганлар ҳам, ишлик бўламан деб ҳукуматнинг топшириғи билан фермерлардан ерни ижарага олган ёшлар ҳам куйиб қолди.
Деҳқончилиги баракали бўлиши умидида кимдир бор-будини шунга тикди, кимдир қарз олди, кимдир уйидаги охирги молини ҳам сотди.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/jqTM3YeSozU
Разамбек Жамолов - эркин кураш бўйича Олимпия чемпиони
Париждаги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси таркибида иштирок этаётган россиялик курашчи Разамбек Жамолов олтин медални қўлга киритди. Финалда у япониялик рақибини муддатдан аввал мағлуб этди. Бу Ўзбекистоннинг сўнгги 20 йил ичида эркин кураш бўйича Олимпиададаги илк олтин медалидир. Ўзбекистон делегациясининг Париж Олимпиадасидаги медаллари 10 тага етди — 6 олтин, 1 кумуш, 3 бронза.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodNazar: Тоштурмада “оммавий норозилик кайфияти – сув тақчил”
Сарлавҳага чиқарилган таъкид Телеграмдаги “Advokat Abdullayev | Rasmiy” каналиники. Каналнинг 1 августдаги бу хабарини Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - Омбудсман Ахборот хизмати 2 августда рад этди.
Хўш, Тоштурмада сув борми-йўқми? Адвокат ёзган ommaviy norozilik kayfiyati фақатгина сув билан боғлиқми? Ўзи умуман Ўзбекистон қамоқхоналаридаги аҳвол қандай?
Бу саволларни Омбудсман ташкил қиладиган текширув гуруҳлари таркибида қамоқхоналардаги вазият билан бер неча бор танишган Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ҳамда ўз мижозлари билан ишлаш жараёнида қамоқхоналарда тез-тез бўлиб турадиган адвокат Муҳсинжон Мадаминовга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodNazar: Тоштурмада “оммавий норозилик кайфияти – сув тақчил”
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/20Do6IwNIik
Сарлавҳага чиқарилган таъкид Телеграмдаги “Advokat Abdullayev | Rasmiy” каналиники. Каналнинг 1 августдаги бу хабарини Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - Омбудсман Ахборот хизмати 2 августда рад этди.
Хўш, Тоштурмада сув борми-йўқми? Адвокат ёзган ommaviy norozilik kayfiyati фақатгина сув билан боғлиқми? Ўзи умуман Ўзбекистон қамоқхоналаридаги аҳвол қандай?
Бу саволларни Омбудсман ташкил қиладиган текширув гуруҳлари таркибида қамоқхоналардаги вазият билан бер неча бор танишган Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ҳамда ўз мижозлари билан ишлаш жараёнида қамоқхоналарда тез-тез бўлиб турадиган адвокат Муҳсинжон Мадаминовга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Чўлдаги ўрмон тақдири
Отабек Нуриддинов 220 гектар чўлу адирликни ўрмонга айлантиришга бел боғлаган инсон. У мақсадига эришиш учун 3 гектар ерни кўкаламзорлаштириб бўлди.
Отабек ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида мана шундай ишлар учун грантлар, моддий кўмак берувчи кўнгиллилар борми деб сўрамоқда. Чет эл тажрибасини ўрганмоқчи.
Лавҳани томоша қилинг.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Япония бош вазири зилзила хавфи туфайли Ўзбекистонга сафарини бекор қилди
Япония бош вазири Фумио Кисида япон ороллари ҳудудида кучли зилзила хавфи туфайли Ўзбекистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга сафарини бекор қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар қилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Тоқаев ва Мирзиёев сиёсий позицияларни мувофиқлаштирмоқчи
Саккизинчи август куни Остона шаҳрида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Улуғбек Рашитов иккинчи олтин медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик 22 яшар Улуғбек Рашитов қаторасига иккинчи Олимпиадада олтин медалга сазовор бўлди. Рашитовнинг ғалабаси Ўзбекистон делегациясига иккинчи олтин медалини олиб келди.
8 август куни Парижда бўлиб ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида 68 кг вазндаги Таэквондо мусобоқасининг финалида Рашитов иорданиялик Заид Каримни 2:0 (5:4, 3:1) ҳисобида мағлуб этди. Улуғбек Рашитов бундан 4 йил аввал Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари 4 тага етди. Аввалроқ дзюдода Диёр Келдиёрова олтин, Музаффарбек Тўрабоев ва Алишер Юсупов бронза медалига сазовор бўлганди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Иккиламчи санкциялардан қўрқув
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/v6LAvFb2I7s
Марказий Осиёдаги банклар Россиядан юз ўгирмоқда.
Ўзбекистон доҳил Марказий Осиёнинг тўрт давлати Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон банклари иккиламчи санкциялар хавфи боис Россия компаниялари маблағларини қабул қилишдан бош торта бошлаган.
Россиялик тадбиркорларнинг Озодликка айтишича, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги банклар тўловларни рад этиши июл ойи бошидан бошланган, транзакцияларни кўриб чиқиш муддати эса ҳафталаб чўзилмоқда.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Туркманистонда болаларни пахта теримига жалб қилиш тақиқланди
Туркманистонда 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг пахта теримида иштирок этишини тақиқловчи қонун кучга кирди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
📌Озодлик дастури 08.08.24
✅Оққўрғонда ИИВ машинасидан сакраган маст эркак вафот этди
✅Даулетмурат Тажимуратовнинг соғлиғи колонияда кескин ёмонлашгани хабар қилинди
✅Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 37,4 млрд доллардан ошди
✅Қозоғистон ТИВ фуқароларни Бангладешга сайёҳатдан тийилишга чақирди
✅Туркия Исроилга қарши БМТ судига берилган даъвога қўшилди
✅Эрон 8 август тонгида Теҳрон узра парвозларни тақиқлади
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
“Брат”, “Сестра” деб мурожаат қилманг. Россиядаги муҳожирлар янги қонунлардан хабардорми?
“Мигрант Медиа” лойиҳамиз Россиядаги янги миграция қонунлари бўйича муҳожирлардан фикрини сўради.
Россия давлат Думаси полицияга муҳожирларни суд қарорисиз 48 соатда депортация қилиш ҳуқуқини берди. Янги қабул қилинган қонун лойиҳаларида муҳожирлар ҳуқуқлари кескин чекланган.
Шунингдек, Россиянинг Миллатлар ишлари бўйича федерал агентлиги меҳнат муҳожирлари учун янги адаптацион курсни ишлаб чиқди. Унда муҳожирларга нотаниш одамларга “брат”, “сестра” деб мурожаат қилмаслик ва маҳаллий аҳоли олдида ўз она тилида пичирламаслик тавсия қилинган.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia
Туркия Исроилга қарши БМТ судига берилган даъвога қўшилди
Анқара Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатлар туфайли Исроилга қарши Жанубий Африка Республикаси томонидан БМТ халқаро судига берилган даъво аризасига қўшилди. Бу ҳақда Туркия Буюк миллат мажлиси (парламенти) маълумот тарқатди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
ИИВ машинасидан сакраган маст эркак вафот этди
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида юриб кетаётган автомобилдан сакраган маст эркак ҳалок бўлди. У шу тариқа ўзини олиб кетаётган ИИБ ходимларидан қочиб қутулмоқчи бўлган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 896-кун | Курск вилоятида нималар бўляпти: Украина қўшинлари Россия ҳудудида
Россия Мудофаа вазирлиги ўз телеграм-каналида Украина ҚК чегарани ёриб ўтганини айтмоқда. Кузатувчилар Россиянинг Курск вилоятига ҳужумда бир батальонга яқин украин аскари, танклар ва зирҳли техника иштирок этаётганини айтмоқда.
Украина тарафи ушбу махсус операция ҳақида қўшимча маълумот берганича йўқ.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Тарвуз касоди: юзлаб деҳқон банкрот бўлди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/jqTM3YeSozU
Ўзбекистонда полизчилик билан шуғулланадиган деҳқонлар навбатдаги иқтисодий банкротликка юз тутди.
Минглаб гектарда етиштирилган тарвуз харидорсиз қолиб, далада нобуд бўлди.
Ерни ижарага сотиб олиб деҳқончилик қилганлар ҳам, ишлик бўламан деб ҳукуматнинг топшириғи билан фермерлардан ерни ижарага олган ёшлар ҳам куйиб қолди.
Деҳқончилиги баракали бўлиши умидида кимдир бор-будини шунга тикди, кимдир қарз олди, кимдир уйидаги охирги молини ҳам сотди.
Бундан аввал ўзбекистонлик деҳқонлар етиштирган минглаб тонна карам ва пиёзни бозор тортмай қолиб, улар банкрот бўлган эди.
Тарвузчиларга ўхшаб уларга ҳам ташқаридан бозор топилмади, деҳқонлар пиёзини сотолмай ҳайдаб ташлади.
Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон аграр давлат бўлгани билан, лекин унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш саноати ривожланмаган.
Ички ва ташқи бозорни қишин-ёзин қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш учун маҳсулот сақлайдиган совитгичли омборлар етарли эмас.
Хорижга экспорт қилиш яхши йўлга қўйилмаган.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews