“Боймаҳалла” МФЙ аҳолиси нимадан норози?
Жорий йилнинг 24 июнь тунида Фарғона тумани, Гулшан қишлоғидаги "Боймаҳалла"га келган сел аҳолини кўчада қолдирди.
Қирғизистоннинг Халмиён қишлоғи билан қўшни бўлган бу ҳудуддаги уйлар аҳолининг айтишича, “снос”га тушгани сабаб, ҳукумат сел оқибатида яроқсиз бўлиб қолган уйларни таъмирлашга рухсат бермаяпти.
Маҳалла раиси Фарғона вилоят ҳокимлиги тез орада аҳолига компенсация ва уй қуриш учун бошқа ҳудуддан ер ажратишни ваъда қилганини билдирганига қарамай, “Боймаҳалла”да яшовчилар бу ваъдалар амалга ошгунга қадар қиш келиб, борар жойлари йўқ бўлиб қолишидан хавотир олмоқдалар.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.
#ferghanastories
📌Озодлик дастури 07.08.24
✅Бўстонлиқда профилактика нозири хотини ва чақалоғини ўлдирди
✅Суд “президентни ҳақорат қилган” ва “сепаратистик” изоҳлар ёзган қорақалпоғистонлик аёл озодлигини 3,5 йилга чеклади
✅Собиқ қамоқхона нозири Чимкентда опа-сингилни гуруҳ бўлиб зўрлашда гумонланмоқда
✅Тожикистонда Норак омборидаги сув сатҳи меъёрдан икки метр паст
✅Ҳаррис расман президентликка номзодга айланганини очиқлади
✅ҲАМАС сиёсий бюросига Яҳё Синвар раҳбар бўлди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбекистон катта сув танқислиги ёқасида: Мирзиёев режалари нега иш бермаяпти?
Ўзбекистонда сув танқислиги йилдан-йилга кучайиб бормоқда, минглаб гектар экинзорларга сув етиб бормаяпти, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тобора қийинлашиб, сув қимматлашяпти ва бу ҳали ҳолваси.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари хулосасига кўра 2030 йилга бориб, Ўзбекистон сув танқис бўлган 33 та давлат қаторига тушиб қолиши кутиляпти.
Хўш, қурғоқчиликка қандай тайёрланиш ва сув танқислиги мамлакат иқтисодиёти ва аҳоли турмуш тарзига садбий таъсири факторини камайтириш учун нима қилмоқ керак?
Сувни тежаш технологиясининг оммалашиб кетмаганига фермерлар асосан учта факторни мисол қилиб келтирадилар. Бу сув тежовчи технологияни жорий этишда танлов йўқлиги, мажбурлов ва ўта қиммат нарх.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Тожикистонда аёллар қандай кийим кийиши лозимлигини мулозимлар ҳал қилмоқда
Тожикистонда аёллар кийими яна ҳукумат кун тартибидан ўрин олди. Янги кийиниш тартиби яқин кунларда оммага эълон қилиниши кутилмоқда. Бу расмийларнинг аёллар кийими юзасидан сўнгги олти йил ичида иккинчи марта меъёр белгилашидир.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
ҲАМАС сиёсий бюросига Яҳё Синвар раҳбар бўлди
АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб топилган ҲАМАС гуруҳи Исмоил Ҳания ўлимидан сўнг ўзининг янги сиёсий лидери исмини очиқлади. Бу лавозимни 2023 йил 7 октябридаги Исроилга ҳужум ташкилотчиси деб кўрилган Яҳё Синвар эгаллади.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ҳаррис расман президентликка номзодга айланганини очиқлади
АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис расман Демократик партиядан давлат раҳбари лавозимига номзодга айланди. Бу ҳақда у Филадельфиядаги ўз тарафдорлари митингида билдирди. АҚШда президент сайлови 2024 йилнинг 5 ноябрида бўлиб ўтади.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 895-кун | Нима учун рус армиясида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ошмоқда?
Киев ва Украинанинг бир қатор вилоятлари яна Россия ракета ва дронлар ҳужуми остида.
Украина Қуролли Кучлари: Покровский ва Торецкий йўналишларида вазият кескин.
Россия расмийлари Украина қўшинлари Курск вилоятига бостириб кирганини хабар бермоқда.
Украинада жанг қилаётган рус армиясида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кескин ошгани кузатилмоқда.
Украиналик қиличбозлар Парижда олган биринчи украин олтинини Украина ҳарбийларига бағишлади.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ўзбекистон катта сув танқислиги ёқасида: Мирзиёев режалари нега иш бермаяпти?
Ўзбекистонда сув танқислиги йилдан-йилга кучайиб бормоқда, минглаб гектар экинзорларга сув етиб бормаяпти, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тобора қийинлашиб, сув қимматлашяпти ва бу ҳали ҳолваси.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари хулосасига кўра 2030 йилга бориб, Ўзбекистон сув танқис бўлган 33 та давлат қаторига тушиб қолиши кутиляпти.
Хўш, қурғоқчиликка қандай тайёрланиш ва сув танқислиги мамлакат иқтисодиёти ва аҳоли турмуш тарзига садбий таъсири факторини камайтириш учун нима қилмоқ керак?
Сувни тежаш технологиясининг оммалашиб кетмаганига фермерлар асосан учта факторни мисол қилиб келтирадилар. Бу сув тежовчи технологияни жорий этишда танлов йўқлиги, мажбурлов ва ўта қиммат нарх.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/kqQQIv8jg1w
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Салимбой” номи билан танилган ўзбекистонлик Салим Абдувалиевни қидирувга берди. Бу ҳақда Қирғизистон матбуоти хабар берди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Олимпиада ўйинларида оммавий ҳақоратлар нишонига айланган жазоирлик боксчи Имон Ҳалиф спортчиларга нафрат сочиш ва улар устидан кулишни тўхтатишга чақирди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон катта сув танқислиги ёқасида: Мирзиёев режалари нега иш бермаяпти?
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/kqQQIv8jg1w
Ўзбекистонда сув танқислиги йилдан-йилга кучайиб бормоқда, минглаб гектар экинзорларга сув етиб бормаяпти, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тобора қийинлашиб, сув қимматлашяпти ва бу ҳали ҳолваси.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари хулосасига кўра 2030 йилга бориб, Ўзбекистон сув танқис бўлган 33 та давлат қаторига тушиб қолиши кутиляпти.
Хўш, қурғоқчиликка қандай тайёрланиш ва сув танқислиги мамлакат иқтисодиёти ва аҳоли турмуш тарзига садбий таъсири факторини камайтириш учун нима қилмоқ керак?
Сувни тежаш технологиясининг оммалашиб кетмаганига фермерлар асосан учта факторни мисол қилиб келтирадилар. Бу сув тежовчи технологияни жорий этишда танлов йўқлиги, мажбурлов ва ўта қиммат нарх.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Россия Бош прокуратураси Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси фаолиятини “номақбул” деб топди. БП қайдича, фонд дунё бўйлаб 11 та ваколатхонага эга.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Исроил армияси 4 август куни ҲАМАС (АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб тан олинган) вакили Жобир Азиз яширинган бинога зарба берган. Сўнгги йилларда у “Ал-Фурқон” батальонига бошчилик қилган. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар қилди.
Исроил зарбасидан ҲАМАС қўмондонлик-назорат марказида бўлган бошқа яна бир неча киши ўлган. Марказ Ғазодаги “Ҳасан Салама” ва “Носир” мактабларида жойлашган, дея маълумот тарқатди Исроил армияси 5 август оқшомида.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 894-кун | Қирғизистон Евросиё иқтисодий иттифоқидан чиқиш билан таҳдид қилди
Владимир Зеленский янги келган Ф-16 учоқлари аллақачон Россияга қарши ҳужумларда иштирок этаётганини тасдиқлади.
Россия Мудофаа вазирлиги Донецкдаги яна бир аҳоли пунктини назоратга олганини айтмоқда.
Қирғизистон муҳожирлар ишига чекловлар киритилса, Евросиё Иқтисодий Иттифоқидан чиқиш билан таҳдид қилди.
Мали Украина билан дипломатик алоқаларни узди.
Буюк Британияда ўнг кучлар томонидан мигрантларга қарши уюштирилган намойишлар давом этмоқда.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 05.08.24
✅Фирибгарликда гумонланган ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди
✅Тошкентда онлайн қимор ташкил қилган 30 киши ушланди
✅Абдуллоҳ Парпиевнинг дараги чиқди – унинг 15 суткага қамалгани маълум бўлди
✅Блинкен Эрон тез орада Исроилга ҳужум қилишидан огоҳлантирди
✅Германия АҚШ ракеталари “Путинни тийиб туриш”га ёрдам беришини айтди
✅Британиядаги тартибсизликлар ортидан 90 киши қўлга олинди
✅Кутилмаган олтин медаллар Марказий Осиёда эҳтиросларни оловлатмоқда
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Украинадаги уруш: “Ўғлимнинг жасадини бўлиб тобутга солиб қўйишган”
Қирғизистонлик ўзбек Улуғбек ўтган йили январда Украинадаги урушда вафот этган. Бу ҳақда унинг ота-онаси MediaHub нашрига билдирди. Унинг онаси ўғли урушда портлаб, жасади қисмларга бўлиниб тобутга солинганини айтади. Отаси Муҳибжоннинг айтишича, Улуғбек 2020 йилда Россияда гиёҳванд модда билан ҳибсга олинган ва уч йил қамоқда ўтирганидан сўнг “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкати билан шартнома тузиб, Украинадаги урушга борган.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia
OzodNazar: Трансгендерлар ва гермафродитлар. Тоқат ва тоқатсизлик ҳақида суҳбат
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/DE-s8C9F4R0
Трансгендерлик нима?
Трансгендернинг транссексуалдан фарқи нимада?
Гермафродитданчи?
Трансгендерлик ўзларини трансгендер ҳисобловчилар учун нормами ё касалликми?
Агар касаллик бўлса, давоси борми?
Популяциянинг қанча фоизи трансгендер?..
Париж олимиадасидаги иккита жангдан: жазоирлик Иймон Халиф билан италиялик Анжела Карини ҳамда тайванлик Лин Юйтин билан ўзбекистонлик Ситора Турдибекова ўртасидаги жанглардан кейин ўзбек жамоатчилигини, ҳар ҳолда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментини бирдан қизиқтириб қолган бу саволларга жавоб топиш учун OzodNazarга Ютюбдаги бир миллиондан ортиқ обуначиси бор Jinsiy hayot канали эгаси, тиббиёт доктори, сексопатолог Дилмурод Эргашевни (Doctor D) таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
“Яхши ҳақ тўлашади, лекин кўплар ўлиб кетди”. Россия армиясига ёлланган марказий осиёлик муҳожирлар ҳикоялари
Омон – этник қозоқ, лекин Россияда туғилган, Россия фуқароси. Ярим йилдирки, у Украинада жанг қилмоқда. Унга кўра, урушга боришга қарор қилиш нариги дунёга чипта олиш билан тенг. Омон айтишича, ҳозирда кўплаб марказий осиёликлар пул ишлаб олиш учун Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаяпти. Муҳожирлар “Озодлик”нинг қирғиз хизмати билан суҳбатда ўз саргузаштларини сўзлаб бераркан, бошқаларга фронтга жўнашдан олдин “минг карра ўйлаб кўриш”ни маслаҳат беришди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
КУН ФОТОСИ: Ўфши + Дафтар = Умумий дафтар
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Суд “президентни ҳақорат қилган” ва “сепаратистик” изоҳлар ёзган қорақалпоғистонлик аёл озодлигини 3,5 йилга чеклади
Ўзбекистондаги суд президентни ҳақорат қилганлик (Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми) ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи маълумотни тарқатганликда (ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди) айбланган қорақалпоғистонлик Дамежан Есеновага нисбатан уч йилу олти ойга озодликни чеклаш жазоси тайин қилган. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Туркманистон Хельсинки фонди маълумот тарқатди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда профилактика нозири хотини ва чақалоғини хизмат қуролидан отиб ўлдирди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида профилатика нозири хотини, 7 ойлик фарзанди ва ўзини хизмат қуролидан отиб ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маҳаллий журналистларга маълум қилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodNazar: Унутилган 666-қарор: ихтиёрий-мажбурий мактаб формаси
2 августда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бир мулозими “мактаб формаси мажбурий эмас”, деб баёнот берди.
3 августда айнан шу вазирликнинг бошқа мулозими “мактаб формаси мажбурий”, деб баёнот берди.
Мактаб формаси мажбурийми, мажбурий эмасми? Бу саволнинг аниқ жавобини бугунги суҳбатда эшитишингиз мумкин…
Яна 25 кундан кейин бошланадиган янги ўқув йили олдидан йиллар давомида таълим масалаларини ёритиб келган журналист Шарифа Мурод ҳамда ўқитувчи Зиёдулла Раззоқовни суҳбатга таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 06.08.24
✅“Саидазиз медгородок” 20 йилга озодликдан маҳрум этилди
✅Депутат Дониёр Ғаниев Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтмоқчи
✅Япония бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
✅Қирғизистонда ОАВ ва интернетда "туҳмат ва ҳақорат" учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
✅Британия бош вазири оммавий тартибсизликлар ортидан фавқулодда мажлис ўтказди
✅Ғазо секторида “Фурқон” батальони командири Жобир Азиз ўлдирилди
✅Россияда Конрад Аденауэр фонди фаолияти “номақбул” деб топилди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 32 ёшли қариндоши Исо Ибрагимовни мамлакат маданият вазири лавозимига тайинлади, деб хабар берди “Кавказ.Реалии”.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе 5 август куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ўз жамоасининг Париж Олимпиадасидаги иштироки юзасидан изоҳ берди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бошқа ишга ўтгани муносабати билан депутатлик фаолиятини муддатидан олдин якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда Ғаниев ўз телеграм-канали орқали маълум қилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жорий ҳафта якунида Япония бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Британиядаги мигрантларга қарши намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди
Буюк Британияда 3 август куни ўнг кучлар томонидан мигрантларга қарши уюштирилган янги намойишлар бутун мамлакат шаҳарлари бўйлаб тартибсизликларга айланиб кетди. Бу каби намойишлар якшанба (4 август) куни ҳам давом этган. Тартибсизликлар Халл, Ливерпуль, Бристоль, Манчестер, Сток-он-Трент, Блэкпул ва Белфастда кузатилган. Унда иштирок этган шахслар дўконларга шикаст етказиб. полициячиларга ҳужум қилишган.
Британияда юзага келган тарангликка 29 июль куни Саутпортдаги рақс студиясида уч қизчанинг ўлдирилиши сабаб бўлган. Пичоқ билан амалга оширилган ҳужум чоғида яна 10 га яқин киши жароҳат олган. Жиноятга гумонланиб 17 яшар ўсмир қўлга олинган.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodNazar: Унутилган 666-қарор: ихтиёрий-мажбурий мактаб формаси
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Ujy2M0ZIAWs
2 августда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бир мулозими “мактаб формаси мажбурий эмас”, деб баёнот берди.
3 августда айнан шу вазирликнинг бошқа мулозими “мактаб формаси мажбурий”, деб баёнот берди.
Мактаб формаси мажбурийми, мажбурий эмасми? Бу саволнинг аниқ жавобини бугунги суҳбатда эшитишингиз мумкин…
Яна 25 кундан кейин бошланадиган янги ўқув йили олдидан йиллар давомида таълим масалаларини ёритиб келган журналист Шарифа Мурод ҳамда ўқитувчи Зиёдулла Раззоқовни суҳбатга таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида 5 август куни жамоатчиликка “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев ва шерикларига оид жиноят иши бўйича ҳукм ўқилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ