OzodTa’sir: Варшавада ўғирланган машина Тошкентда топилди
Польшалик Ева Мизиньска олти йилдирки, Варшава шаҳрида машиналарни ижарага бериш хизмати билан шуғулланади. Тадбиркор аёлга кўра, 2022 йил июль ойида Ўзбекистон ватандоши ундан BMW русумли автомобилни алдов йўли билан ижарага олиб Ўзбекистонга олиб қочади ва сохта ҳужжат билан сотиб юборади.
Ева хоним дуч келган муаммо Озодликнинг Польшадаги ўзбеклар ҳақидаги фильмида ва “Сиздан Телеграм” каналида ҳам ёритилган.
Ўғирланган автоулов 2024 йил май ойида топилгани ва ҳозирда Тошкент вилояти ИИБда сақланаётгани айтилмоқда. Польшалик тадбиркорнинг Озодликка айтишича, айбланувчи қочиб кетгани сабаб фирибгарлик бўйича очилган жиноят иши бир жойда депсиниб турибди. Польшалик тадбиркор ИИВдан автомобилини тезроқ қайтаришни сўрамоқда
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
YouTube Россияда ёпилса, муҳожирлар нима қилади?
Ўтган ҳафтада Россия давлат думаси депутати Александр Хинштейн Россияда YouTube тезлиги 70 фоизгача сунъий равишда секинлаштирилишини билдирди. Экспертлар келажакда YouTube бутунлай ёпилиши мумкинлигини айтмоқдалар. Россия расмийларига кўра, видеохостинг мамлакат қонунларига бўйсунмаётгани сабаб, бундай чоралар кўрилмоқда. Ютуб тезлигининг секинлаштирилиши фақат десктоп версиясига тааллуқли, мобил версиясига алоқаси йўқ.
Бу тўғрисида Россияда ишлаётган марказий осиёлик муҳожирлар қандай фикрда? Батафсил материалимизда томоша қилинг.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Олий таълимдаги “чала ислоҳотлар”
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/x4fuaAJMDq0
Ўзбекистондаги 200 га яқин олий ўқув юртларига қабул имтиҳонлари тугади.
Шавкат Мирзиёев 2016 йилда Ўзбекистон президентлигига келганида, ислоҳ қилишни бошлаган илк соҳалардан бири олий таълим, аниқроғи ОТМга кириш имтиҳонлари бўлганди.
Шундан сўнг олий таълимга қабул тизими кескин ўзгарди. Хусусан, бу йил кириш имтиҳонлари августда эмас, июль ойида ўтди.
Яна бир жиддий ўзгариш сифатида кириш имтиҳонларида коррупциянинг қарийб йўқолгани айтилмоқда.
Аммо, бу ўқишга пул билан кириш йўқ бўлди, дегани эмас. Аксар таҳлилчилар ва ўқитувчилар юзлаб имтиёз ҳамда суперконтракт имкони аллақачон коррупциянинг янги кўринишига айланиб улгурган, деган фикрда.
Бу видеолавҳамиз олий таълимдаги бу ва бошқа ўзгаришлар ва муаммолар ҳақида.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 01.08.24
✅Вазирлик Ўзбекистонда Youtube секинлаганини рад этди
✅Қирғиз-ўзбек чегарасидаги яна бир назорат-ўтказиш пункти қайта очилмоқда
✅Хоманаий Ҳания ўлимига жавобан Исроилга ҳужум қилишни буюрди
✅Украинада жанг қилган собиқ маҳбус яна қамалди
✅Блинкен АҚШ Грузияга молиявий ёрдамни тўхтатишини билдирди
✅Тожикистонда Раҳмон ўғлига ҳокимиятни қолдираётгани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди
✅Марказий Осиёда мудофаа бюджети оширилмоқда. Бу барқарорликни таъминлашга ёрдам берадими?
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Фарғона водийсидаги ош мусобақаси
Андижонда ош мусобақаси икки йилдан бери ўтказилади. Мусобақадан мақсад Фарғона водийсининг дастурхони баҳонасида, турли халқларни дўстликка ундаш. Иштирокчилари - Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ош полвонлари. Ош ёки бошқача айтганда палов - Фарғона водийсидаги энг оммавий таомлардан бири ҳисобланади.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.
Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон ОТБдан 400 миллион доллар қарз олади
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Ҳукуматининг мамлакат молия бозорларини мустаҳкамлаш ва барқарор бозорга йўналтирилган энергетика секторини ривожлантириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун умумий қиймати 400 миллион АҚШ доллари бўлган иккита қарзни маъқуллаган. Бу ҳақда ОТБ матбуот хизмати маълумот тарқатди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
NYT: Хоманаий Ҳания ўлимига жавобан Исроилга ҳужум қилишни буюрди
АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб топилган ҲАМАС гуруҳи сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг Теҳронда ўлдирилиши ортидан Эрон Олий руҳонийси Али Хоманаий Исроилга тўғридан-тўғри зарба беришга буйруқ берган. Бу ҳақда The New York Times нашри эронлик уч хабардор манбадан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 889-кун | Россия тактик ядро машғулоти учинчи босқичини бошлади
Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳания Эронда ўлдирилди. Бу хабарни Ҳамас гуруҳи ва Эрон инқилобий корпуси ҳам тасдиқлади.
Одатда Қатарда истиқомат қилиб келган Исмоил Ҳания 2017 йилда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари этиб тайинланганди.
Исмоил Ҳаниянинг ўлимидан бир кун аввал Исроил томони Байрут жанубидаги мавзега зарба берган. Қўшма Штатлар ва бошқа қатор давлатлар Исроил билан “Ҳизбуллоҳ”нинг бир-бири ҳудудларини ўққа тутиши кенг кўламли урушга айланиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдиришган.
Россиянинг Украинага босқини давом этмоқда. 31 июлга ўтар кечаси Россия Киевга йирик дрон ҳужумини амалга оширди. Бу уруш давомида Киевга қилинган энг йирик ҳужумлардан бири бўлди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 31.07.24
✅Рамзан Қодиров Ўзбекистон президентига иккита зотдор от совға қилди
✅Россияда қулликда бўлган жиззахлик аёл Ўзбекистонга қайтарилди
✅Мирзиёев август ойида давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради
✅Теҳронда ҲАМАС лидери Исмоил Ҳания ўлдирилди
✅Венесуэлада Мадурога қарши норозилик чиқишлари давом этмоқда
✅Хитой расмийлари Шинжондаги 630 та қишлоқ номини ўзгартирди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
ZIMISTON-UZ: Электр лимитига қарши норозилик тўхтамаяпти
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/LAXsxEDTW_0
+45 даража. Дунё бўйлаб рекорд даражадаги аномал иссиқ кузатилмоқда.
“Кондиционерни ишлатолмаяпмиз”. Ёз чилласидаги жазирамада ўзбекистонликлар электр етишмовчилигидан қийналмоқда.
“Лимит етмаяпти”. Аҳоли 200 квт.лик электр меъёрига қарши челленжни тўхтатмаяпти.
“Лимитни оширинг”. Истеъмолчилар федерацияси Энергетика вазирлигидан электр меъёрини оширишни сўради.
Ўзбекистондаги энергетик бўҳрон манзарасини Озодлик билан бирга кузатинг.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Андижон ҳокимлиги матбуот хизмати Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг журналистларга пўписасига муносабат билдирди
Озодликнинг ижтимоий тармоқлардаги каналларида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг оммавий ахборот воситалари ходимлари билан пўписа ва танбеҳ оҳангидаги суҳбатидан парча эълон қилинган эди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қўқонга арт-резиденция керакми?
Санъат чегара билмайди. Туризмни ривожлантиришда ҳам рассомлик, хаттотлик ва шу каби санъатларнинг ўрни беқиёс. Қўқонда фаолият юритаётган арт-резиденция эса мана шу каби юмушларни зиммасига олган.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Шуҳратбек Абдураҳмонов журналиcтларга: “Қўлларингдан бало ҳам келмайди...”
29-31 июль кунлари Андижон вилояти Хонобод шаҳрида “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивали бўлиб ўтди. Ижтимоий тармоқларда журналистлар фестивалга киритилмаётгани ҳақида видео тарқалди. Тармоқларда ёйилган бошқа бир видеолавҳада Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов оммавий ахборот воситалари ходимларига мурожаат қилган.
“Тушунган инсон бўлса, ўзингизга энг яқин инсон деб қабул қилинглар. Менинг гапларимдан кавак қидирмаларинг. Бир нарса қидирмаларинг, овора бўлиб. Қўлларингдан бало ҳам келмайди барибир. Минг ўйланганинг билан, сочинг оқаради ёки тўкилади, ҳолос. Бошқа нарса бўлмайди”, дейди Шуҳратбек Абдураҳмонов.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Олий таълимдаги “чала ислоҳотлар”
Ўзбекистондаги 200 га яқин олий ўқув юртларига қабул имтиҳонлари тугади.
Шавкат Мирзиёев 2016 йилда Ўзбекистон президентлигига келганида, ислоҳ қилишни бошлаган илк соҳалардан бири олий таълим, аниқроғи ОТМга кириш имтиҳонлари бўлганди.
Шундан сўнг олий таълимга қабул тизими кескин ўзгарди. Хусусан, бу йил кириш имтиҳонлари августда эмас, июль ойида ўтди.
Яна бир жиддий ўзгариш сифатида кириш имтиҳонларида коррупциянинг қарийб йўқолгани айтилмоқда.
Аммо, бу ўқишга пул билан кириш йўқ бўлди, дегани эмас. Аксар таҳлилчилар ва ўқитувчилар юзлаб имтиёз ҳамда суперконтракт имкони аллақачон коррупциянинг янги кўринишига айланиб улгурган, деган фикрда.
Бу видеолавҳамиз олий таълимдаги бу ва бошқа ўзгаришлар ва муаммолар ҳақида.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/x4fuaAJMDq0
OzodNazar: Ўзбекистонга қанча шоир керак? Кириш имтиҳонлари натижалари
28 июлда Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига 14 июлда бошланган кириш тест синовлари якунига етди.
Абитуриентлар талабалик гувоҳномасини қўлга киритиши учун яна икки жараёндан ўтиши керак.
Бу йилги қабул “формуласи” сўнгги йиллардагидан ўзгачароқ бўлиши айтилган. Шу ўзгачаликлар тўғрисида, ортда қолган синовлар ва кутилаётган икки жараён тўғрисида айтиб беришни таълим масалалари бўйича эксперт, Телеграмдаги Jalilov. Qaydlar канали муаллифи Комил Жалиловдан илтимос қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Россия ва АҚШ ўртасида тарихий маҳкум алмашуви амалга ошмоқда
Россия, АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар Совуқ Уруш тугаганидан буён энг йирик маҳкум алмашувини амалга оширишяпти.
Bloomberg, Sky News, CNN ва бошқа ғарб оммавий ахборот воситалари Россия ҳибсхоналари ва қамоқхоналарида сақланаётган бир неча хорижлик сиёсий маҳбус кўринмай қолганидан сўнг улар алмашинувга тайёрланаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёза бошлашди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Венгрия рус ва беларуслар учун виза режимини енгиллаштирди
Венгриянинг яқинда қабул қилган Россия ва Беларус фуқаролари учун виза режимини соддлалаштириш қарори Европа Иттифоқида танқидларга сабаб бўлмоқда. ЕИ раҳбарияти Венгрия орқали иттифоқ ҳудудига жосуслар кириб келишидан огоҳлантирди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Марказий Осиёда мудофаа бюджети оширилмоқда. Бу барқарорликни таъминлашга ёрдам берадими?
Марказий Осиё мамлакатлари эврилаётган геосиёсат манзарасида ўз ҳарбий эҳтиёжларига тобора кўпроқ пул сарфламоқда, деб ёзади Ғарб матбуоти. ОАВлар, шунингдек, Россиянинг Украинага қарши уруши Каспий денгизида экологик инқирозни чуқурлаштираётгани ҳақида хабар қилган. Бундан ташқари, Остонанинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини икки бараварга ошириш режаси ва бу йўлдаги тўсиқлар мавзуси ҳам Ғарб медиасида ёритилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Вазирлик Ўзбекистонда Youtube секинлаганини рад этди
Ўзбекистонда Youtube “нормал тартиб”да ишлаяпти, видеохостинг ишида узилишлар кузатилаётгани йўқ. Бу ҳақда Spot нашрига Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов маълум қилган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Асакада уч фарзанднинг онаси ўз жонига қасд қилди
Андижон вилоятининг Асака шаҳрида 17 июль оқшомида 28 ёшли аёл ўз жонига қасд қилган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodNazar: Ўзбекистонга қанча шоир керак? Кириш имтиҳонлари натижалари
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ENqRSN0GlVg
28 июлда Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига 14 июлда бошланган кириш тест синовлари якунига етди.
Абитуриентлар талабалик гувоҳномасини қўлга киритиши учун яна икки жараёндан ўтиши керак.
Бу йилги қабул “формуласи” сўнгги йиллардагидан ўзгачароқ бўлиши айтилган. Шу ўзгачаликлар тўғрисида, ортда қолган синовлар ва кутилаётган икки жараён тўғрисида айтиб беришни таълим масалалари бўйича эксперт, Телеграмдаги Jalilov. Qaydlar канали муаллифи Комил Жалиловдан илтимос қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Шоҳимардонга ўтиш енгиллашдими?
“Озодлик”да бир ой аввал эълон қилинган лавҳада маҳаллий сайёҳлар Қирғизистондаги Ўзбекистон анклави бўлган Шоҳимардон қишлоғига чегара постидан ўтишдаги муаммолар ҳақида айтиб, шикоят қилган эди.
Бу масалада Қирғизистон Чегара хизматининг фикрини билишни истаганимизда, улар бизни Боткен вилоятининг Ўзбекистон билан чегара ҳудудларига таклиф қилишди.
Қадамжой назорат ўтказиш пункти етакчисининг “Озодлик”ка айтишича, бу масалада ижобий ўзгаришлар бор. Бугунги лавҳада муаммолар ва ана шу ютуқлар ҳақида ҳикоя қиламиз.
#ferghanastories
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Исроил Байрут жанубидаги мавзега зарба берди
Исроил армияси Байрут жанубидаги мавзега зарба берилгани ҳақида маълумот тарқатди. ЦАХАЛ телеграм-каналининг маълум қилишича, зарба нишони “Ҳизбуллоҳ” радикал гуруҳи командирларидан бири бўлган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ