ozodlikkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ozodlikkanali - OZODLIK KANALI™

21447

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Подписаться на канал

OZODLIK KANALI™

Озарбайжонда 22 июль оқшомида собиқ дипломат Эмин Ибраҳимов қўлга олинган. Бу ҳақда Озодликнинг озарбайжон хизмати хабар қилди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида марказий бозор савдогарлари томонидан 22 июль куни уюштирилган норозилик акцияси чоғида милиция ходимлари тўрт кишини ушлаб кетган.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

АҚШ президенти Жо Байден иккинчи президентлик муддати учун курашдан бош тортганининг эртасига, яъни 22 июль куни вице-президент Камала Ҳаррис Демократлар партияси қурултойи делегатларининг кўпчилигидан АҚШ президенти лавозимига номзод этиб кўрсатилиши учун зарур бўлган дастакни олди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 880-кун | “Узоқ урушга ҳеч ким рози эмас”. Зеленский

АҚШ президенти Жо Байден кексалиги ҳамда умумий аҳволи билан боғлиқ хавотирлар фонида сайлов пойгасидан чиққанини эълон қилди. У вице-президент Камала Харрисни Демократик партиядан номзод сифатида маъқуллади.

АҚШдаги сайловолди жараёнларини Ўзбекистондаги жамоатчилик ҳам катта қизиқиш билан кузатмоқда. Аксар ўзбекистонлик блогер ва тармоқ фойдаланувчилари, айнан шу жиҳатга - раҳбарнинг ўз ихтиёри билан ҳокимиятдан кетишига эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон ва хусусан, Марказий Осиё сиёсатида авторитаризм устун, президентларнинг ўз хоҳиши билан кетиши ноёб ҳодиса.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбeк транс: ИИБда оғзимга тўппонча тиқишди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/bT9rs9F4-U4

Камилла Норова ИИБ ходимлари оғзига тўппонча тиқишгани, калтаклашгани, кетига дубинка тиқиш билан таҳдид қилишганини айтди.
Озодлик Камилла Норованинг ИИБ ходимлари устидан шикояти юзасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидан изоҳ ололмади.
Унинг ўзи Ўзбекистон президенти қабулхонасидан тортиб инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман идорасига мурожаатлари жавобсиз қолганини айтади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистон рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокидаги кийим дўкони рекламаси бўйича ўрганиш якунланганини маълум қилди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: К. Алламжонов Президент администрациясида иш бошлаганига икки йил тўлди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/rAbevJhYhPg

Тошкентда “кўча иши” бўйича суд жараёни якунига етди, ҳукмлар ўқилди.
Қашқадарёда уч блогер узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Қамалганлардан иккиси - аёллар.
Сўнгги икки ҳафта давомида қаердалиги номаълум қолган юқори лавозимли давлат расмийси ўтган ҳафтада кўриниш берди.
Бу воқеалар пайдо қилган саволларни Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ҳамда журналист Ғайрат Абераевга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Хитойнинг ҳиссаси 18,5 фоизни, Россия ҳиссаси эса 18,1 фоизни ташкил қилган. Шу тариқа, бу икки давлат ҳамон Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари бўлиб қолмоқда.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

“Чорвоқ” сув омборида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган авария юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 260-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Грузияда фуқароларнинг 69 фоизи Россияни ўз мамлакатининг душмани, деб ҳисоблайди. “Кавказский барометр — 2024” тадқиқоти доирасида ўтказилган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида марказий бозорнинг 50 чоғли савдогари 21 июль куни аввалроқ сел ювиб кетган бозорни кўчириш муддатини узайтириш талаби билан пикетга чиқишган.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

ТЎЛИҚ ВА БАТАФСИЛ: Байден президентлик пойгасидан чиқди ва Камала Харрис номзодини қўллаб-қувватлади

https://smarturl.click/Ee5B0

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 878-кун | Николаевга ҳужум, Трамп ва Зеленский мулоқоти

Украинанинг Николаев шаҳрида Россиянинг жума кунги ракета ҳужумидан ҳалок бўлганлар сони кишига этди.

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп 19 июл, жума куни Украина президенти Владимир Зеленский билан унинг таъбирича “жуда яхши телефон мулоқоти”ни ўтказган.

Россия суди америкалик мухбир Эван Герцҳковични 19 июл, жума куни жосусликда айбдор деб топди ва уни қаттиқ режимдаги колонияда 16 йилга ҳукм қилди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Германияда Netzwerk Recherche (NR) суриштирувчи журналистлар уюшмаси Россия президенти Владимир Путин таржимаи ҳолини ёзган ва бунинг учун Москвадан юз минглаб евро пул олган Хуберт Зайпелни ўз аъзолари сафидан чиқарди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 13 яшар қизга мунтазам равишда жисмоний ва руҳий зўравонлик қилиб келган ўгай она жазоланган.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 23-26 июль кунлари кутилаётган ёғин-сочин сел-сув тошқини ҳодисаларини юзага келтириши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумот тарқатди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбeк транс: ИИБда оғзимга тўппонча тиқишди

Камилла Норова ИИБ ходимлари оғзига тўппонча тиқишгани, калтаклашгани, кетига дубинка тиқиш билан таҳдид қилишганини айтди.
Озодлик Камилла Норованинг ИИБ ходимлари устидан шикояти юзасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидан изоҳ ололмади.
Унинг ўзи Ўзбекистон президенти қабулхонасидан тортиб инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман идорасига мурожаатлари жавобсиз қолганини айтади.

📌 Тўлиқ видео Озодлик YouTube каналида
❗️ Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/bT9rs9F4-U4

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Татаристон Олий суди Озодликнинг татар-бошқирд хизмати журналисти Алсу Курмашевани олти ярим йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган. Бу ҳақда Associated Press агентлиги суд матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 22.07.24

✅Нью-Йоркда ўзбекистонлик ўз оиласидан тўрт кишини ўлдирди

✅“Чорвоқ”даги фожиали авария юзасидан жиноят иши қўзғатилди

✅Ўзбекистон Ташқи Савдо Айланмасида Хитой ва Россия ҳиссаси қарийб тенглашди

✅Мигрантлар Россиядан 48 соат ичида бадарға қилиниши мумкин

✅Грузияликларнинг қарийб 70 фоизи Россияни “душман” деб билади

✅Ўшда марказий бозор савдогарлари пикетга чиқишди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

“Ovoz” лойиҳасининг “Зарба” босқичида икки мураббий – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ва маданият вазири, халқ артисти Озодбек Назарбеков томонидан қабул қилинган баҳсли қарорлар томошабинларнинг кескин танқидига учради. Тармоқ фаоллари икки таниқли хонанда “таниш-билишчилик қилгани”дан норози.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 879-кун | Байден президентлик пойгасидан чиқди ва Камала Харрис номзодини қўллаб-қувватлади

Часив Яр ҳимояси давом этмоқда. Уруш майдонидан репортаж.

РЕЙТЕРС тадқиқоти: АҚШ ва НАТОнинг йиллар давомида олиб борган нотўғри ҳисоб-китоблари Украинада снарядлар етишмаслигига олиб келди.

“Озодлик” радиоси Украинанинг Ростов вилоятидаги Россия ҳарбий авиация аэродроми Миллеровога берган зарбаси оқибатларини кўрсатади.

Испанияда 3 руспараст хакер НАТО мамлакатларига киберҳужумлар уюштирганликда айбланиб ҳибсга олинди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Россия расмийлари полиция қарорига кўра мамлакатдан бадарға қилинажак хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ушлаб туриш муддатини 48 соатгача қисқартиришмоқчи. Ҳозирда бу муддат кўпи билан 90 кунни ташкил этади.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик йигит ўз оила аъзоларидан тўрт нафарини ўлдирган.

New York Post нашри хабарига кўра, ҳодиса 19 июль куни Бруклиндаги Ғарбий саккизинчи кўчада содир бўлган. 24 ёшли йигит ўз онаси, келинойиси ва икки жиянини пичоқлаб ўлдирган.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.

🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Президент Жо Байден АҚШ президент сайловларида иштирок этмайди.

Бу ҳақда у якшанба куни X тармоғидаги баёнотида маълум қилди.

Олдинроқ Байденнинг демократик партиядаги сафдошлари унинг руҳий ҳолати ва Дональд Трампни мағлуб қилиш имкониятларини савол остига олишганди.

Рейтерга кўра, Байден қарори АҚШдаги президентлик беллашувини мавҳумлик остига қўяди.

Ўзининг X тармоғидаги эълон қилинган баёнотида Байден 2025 йил январида жорий муддати тугагунига қадар президент ва бош қўмондон сифатида қолиши ва шу ҳафтада америкаликларга мурожаат билан чиқишини билдирди.

"Сизнинг Президентингиз бўлиш ҳаётимнинг шарафли саҳифаси бўлди. Гарчи ниятим қайта сайланиш бўлган эса-да, истеъфо бериш ва қолган муддат президентлигимга диққат қаратиш партиям ва мамлакатим манфаатларида, деб ишонаман", дейилади Жо Байденнинг баёнотида.

Байден вице-президент Камала Харрис номзодини қўллаб қувватлаган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

“Бахти Ташкентский” ва ўғиллари узоқ муддатга қамалди

“Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва унинг яқинлари дохил 37 нафар судланувчига ҳукм ўқилди.

Бахтиёр Қудратуллаев, суд ҳукмига кўра, 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

53 ёшни қоралаган Бахтиёр Қудратуллаев ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида қўлга олинган эди.

Қудратуллаев 25 ёшида (1997 йил) жиноят оламининг раҳнамолари орқали “қонундаги ўғри” мақомини олган ўзбекистонлик энг ёш криминал авторитет саналади.

Тошкентда ўтган очиқ маҳкамада у давлат ташкилоти вакилларидан “кўчани” тартибга солиш ҳақида кўрсатма олганини айтди. Аммо, суд унинг бу кўрсатмасини эътиборсиз қолдирди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…
Подписаться на канал