НАТОга аъзо мамлакатлар кейинги йилда Украинага 40 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратишга келишишган. Бу ҳақда Reuters агентлиги икки дипломатдан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент шаҳри Юнусобод тумани мавзеларини сув босди. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, бунга Қорақамиш ҳамда Мойқўрғон кўчалари кесишмасидаги қувурда юзага келган носозлик сабаб бўлган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда тунги вақтда фуқароларнинг осойишталиги ҳамда дам олишини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда қабул қилган “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси шунга қаратилган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Марказий Осиё давлатлари президентларининг фарзандлари
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/7HsFh7NDQFg
Ёш, муваффақиятли, истеъдодли. Марказий Осиё мамлакатлари президентларининг фарзандлари нафақат баланд мартабали ота-оналари билан, балки ўз ютуқлари билан ҳам фахрлансалар арзийди. Улардан кимдир инвестициялар жалб қилиш билан шуғулланади, кимдир мансаб пиллапояларидан оппа-осон кўтарилиб президент бўлишга тайёрланмоқда, яна кимдир аллақачон давлатнинг олий лавозимини эгаллаган.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг фарзандларига оид барча маълум ҳақиқатлар ушбу лавҳамизда ҳикоя қилинади.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodNazar: “Ўзатом” “Росатом” билан АЭС бўйича шартнома имзолади
Кейинги кунларда юз берган камида уч воқеа АЭС мавзуига яна қайтиш заруратини пайдо қилди.
26 июнда «Ўзатом» агентлиги директори маслаҳатчиси Қосим Тўхтахунов АЭС қурилиши масаласида жойларда жамоатчилик муҳокамалари ўтказилажаги тўғрисида баёнот берди.
26 июнда «Ўзатом» ва “Росатом” ўртасида кам қувватли АЭС қурилишига оид шартноманинг кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди.
27 июнда президент Тўқаев Қозоғистонда АЭС қуриш масаласи рефрендумга – умумхалқ муҳокамасига қўйилажагини эълон қилди.
Бу уч воқеа ортидан OzodNazarга табиий офатлар таҳдидларини камайтириш соҳасида халқаро эксперт, кимё бўйича фалсафа доктори Ҳусан Турсуновни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Украинага босқин: 861-кун | Ўзбек ҳарбийлари Беларусдаги парадда иштирок этди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/xAHn0kCTnCw
Пентагон Украинага хавфсизлик учун қўшимча 2,3 миллиард долларлик ёрдам пакети ажратишини эълон қилди.
Айни пайтда Украина президенти Владимир Зеленский Киевда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан музокаралар ўтказди.
Украинадаги уруш Остона шаҳрида бошланган ШҲТ саммити кун тартибида.
Саммитда иштирок этиш учун Остонага сафар қилган президент Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Цзинпин билан икки томонлама учрашув ўтказган. Ўзбекистон мудофаа вазири бошчилигидаги ўзбек ҳарбий делегацияси эса Минскдаги парадда иштирок этмоқда.
Россия пойтахтида эса Украина герби тасвири туширилган футболка кийган ва урушни танқид қилган ўзбекистонлик жаримага тортилган.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Президент администрацияси собиқ раҳбари Сардор Умрзоқов Ҳаж амалларини адо этди
Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида Ўзбекистон президенти администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умрзоқовнинг, ишонилишича онаси ҳамроҳлигида Ҳаж зиёратини амалга оширгани акс этган суратлар тарқалмоқда.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон билан Қозоғистон чегарасида узунлиги 310 метр келадиган туннел аниқланган.
Мазкур туннел Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ва “Тошкент-Аэро” ИБК ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир чоғида аниқлангани айтилмоқда.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Санкт-Петербургнинг Октябрь тумани суди журналист Александр Невзоров ва унинг рафиқаси Лидия Невзоровани экстремистик бирлашма деб топиб, Россия ҳудудида уларнинг фаолиятини тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди. Шунингдек, суд қарорига мувофиқ, эр-хотиннинг бутун мол-мулки давлат фойдасига мусодара этилади.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Шариатга оид матнларни диққат билан таҳлил қилиш ортидан Доғистон фатволар бўлими ниқобга ёппасига тақиқ жорий этиш учун етарли асос топа олмаган. Бу ҳақда Доғистон муфтиятининг телеграм-канали орқали маълум қилинди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Киевда отиб кетилган мухолифатчи вафот этди
Киевда ўзига қарши уюштирилган суиқасддан икки ҳафта ўтиб қозоқ мухолифати фаоли ва журналист, “Бәсе” YouTube-канали асосчиси Айдос Садиқов оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Наталья Садиқова маълум қилди.
Аёли мухолифатчининг ўлимида Қозоғистон ҳукумати, шахсан президент Тоқаевни айбламоқда.
22 июн куни Қозоғистон Бош прокуратураси қотилликда гумон қилинган 36 яшар Алтай Жақанбоевнинг ҳибсга олингани ҳақида маълумот тарқатди. Қозоғистон прокуратурасига кўра, унинг ўзи ички ишлар органларига мурожаат қилган. Прокуратура иккинчи гумонланувчи - 33 яшар Мейрам Қоратаев қидирувда эканлигини маълум қилди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ўзбекистонда жорий йил мобайнида 15 мингта ҳолатда табиий газ ва 28 мингта ҳолатда электр энергиядан ўғирлаш аниқланган. Бу ҳақда 1 июль куни президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида тармоқ ва ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича йиғилишда маълум қилинди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodNazar: “Ўзатом” “Росатом” билан АЭС бўйича шартнома имзолади
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/rIzDKoXa1HM
Кейинги кунларда юз берган камида уч воқеа АЭС мавзуига яна қайтиш заруратини пайдо қилди.
26 июнда «Ўзатом» агентлиги директори маслаҳатчиси Қосим Тўхтахунов АЭС қурилиши масаласида жойларда жамоатчилик муҳокамалари ўтказилажаги тўғрисида баёнот берди.
26 июнда «Ўзатом» ва “Росатом” ўртасида кам қувватли АЭС қурилишига оид шартноманинг кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди.
27 июнда президент Тўқаев Қозоғистонда АЭС қуриш масаласи рефрендумга – умумхалқ муҳокамасига қўйилажагини эълон қилди.
Бу уч воқеа ортидан OzodNazarга табиий офатлар таҳдидларини камайтириш соҳасида халқаро эксперт, кимё бўйича фалсафа доктори Ҳусан Турсуновни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Рақобат қўмитаси вазир Озодбек Назарбековнинг рекламада чиққани юзасидан текширув бошлади
Маданият вазири Озодбек Назарбеков маҳаллий кийим брендининг реклама видеоролигида иштирок этгани юзасидан ўрганиш ишлари бошланди, деб айтилмоқда Рақобатни ривожлантириш қўмитасининг расмий баёнотида. Баёнотда қўшимча қилинишича, вазирнинг рекламада чиққани кенг жамоатчилик томонидан қонунбузилиш ҳолати сифатида баҳоланмоқда.
«Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг асосий вазифаларидан бири мамлакатимизда реклама соҳасига оид қонунчиликни назорат қилиб бориш ҳисобланади», — деб ёзди қўмита.
Бундан бироз аввалроқ, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков эркаклар кийим дўкони видео-рекламасида кўриниш берган эди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров жамоатчиликнинг электр энергияси нархи борасидаги эътирозларига муносабат билдирди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 861-кун | Ўзбек ҳарбийлари Беларусдаги парадда иштирок этди
Пентагон Украинага хавфсизлик учун қўшимча 2,3 миллиард долларлик ёрдам пакети ажратишини эълон қилди.
Айни пайтда Украина президенти Владимир Зеленский Киевда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан музокаралар ўтказди.
Украинадаги уруш Остона шаҳрида бошланган ШҲТ саммити кун тартибида.
Саммитда иштирок этиш учун Остонага сафар қилган президент Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Цзинпин билан икки томонлама учрашув ўтказган. Ўзбекистон мудофаа вазири бошчилигидаги ўзбек ҳарбий делегацияси эса Минскдаги парадда иштирок этмоқда.
Россия пойтахтида эса Украина герби тасвири туширилган футболка кийган ва урушни танқид қилган ўзбекистонлик жаримага тортилган.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 03.07.24
✅Диний таълимга чеклов ва нашида учун қамоқ. АҚШ диний эркинликлар ҳисоботида Ўзбекистон
✅Ўзбекистон даромади ўртачадан паст ўлкалар қаторида қолди
✅Бухорода вояга етмаганлар никоҳига оид ҳолат судда кўрилади
✅Москвада урушни танқид қилган ўзбекистонлик жаримага тортилди
✅Россияда Невзоровлар оиласи экстремистик гуруҳ деб топилди
✅Доғистон муфтияти ниқобни тақиқлаш учун асос тополмади
✅Қирғизистон хавфсизлик хизмати олим Жоомарт Қорабоевни сўроқ қилмоқда
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Москва Украинада ишғол қилган ҳудудлардан қайси қисмини сақлаб қолиши мумкинлигини муҳокама қилган. Бу ҳақда Politico нашри Трамп атрофидаги ўз манбалари сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
“Номақбуллар” қонуни кимга қарши қаратилган?
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси учинчи ўқишда чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни номақбул деб эътироф этиш ва уларнинг мамлакат ҳудудига киришини беш йилга тақиқлаш имконини берувчи ўзгартишларни қабул қилди.
“Озодлик” радиоси россиялик баъзи тарғиботчиларнинг Ўзбекистонга қарши баёнотларидан сўнг бир қатор жамоатчилик фаоллари Республика Ташқи ишлар вазирлигига ўзининг “номақбул шахслар” рўйхатини тузишни таклиф қилгани тўғрисида олдинроқ хабар берганди.
Айни пайтда танқидчилар ўзбек депутатлари қабул қилган янги қонун билан Россия, унинг ортидан айрим собиқ совет давлатларида қабул қилинган “хорижий агентлар” тўғрисидаги репрессив қонун ўртасижа параллел ўтказишмоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodXabar: Кун янгиликлари қисқа сатрларда
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Доғистон муфтияти фатво бўлими қарори асосида республика ҳудудида ниқобни вақтинча тақиқлаган. Бу ҳақда республика муфтияти телеграм-каналида айтилган.
Аввалроқ фатво бўлими ниқобни ёппасига тақиқлаш учун етарли асос йўқлиги, бироқ бундай тақиқ хавфсизлик мулоҳазасидан келиб чиққан ҳолда муайян маскан учун жорий этилиши мумкинлигини билдирган эди. “Аниқланган хавф-хатар бартараф қилиниб”, янги фатво чиқарилгунига қадар ниқобга вақтинча тақиқ киритилишига Доғистон миллий сиёсат ва дин ишлари бўйича вазирлигининг мурожаати асос бўлган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон даромади ўртачадан паст бўлган мамлакатлар сафида қолди. Жаҳон банки томонидан ёйинланган ҳисобот шундан далолат бермоқда.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Бухорода 16 ёшли ўсмир йигит ва 17 ёшли қизнинг никоҳланиши билан боғлиқ ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида кузатувга олинган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати маълумот тарқатди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
“Номақбуллар” қонуни кимга қарши қаратилган?
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/bfZM1NMr248
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси учинчи ўқишда чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни номақбул деб эътироф этиш ва уларнинг мамлакат ҳудудига киришини беш йилга тақиқлаш имконини берувчи ўзгартишларни қабул қилди.
“Озодлик” радиоси россиялик баъзи тарғиботчиларнинг Ўзбекистонга қарши баёнотларидан сўнг бир қатор жамоатчилик фаоллари Республика Ташқи ишлар вазирлигига ўзининг “номақбул шахслар” рўйхатини тузишни таклиф қилгани тўғрисида олдинроқ хабар берганди.
Айни пайтда танқидчилар ўзбек депутатлари қабул қилган янги қонун билан Россия, унинг ортидан айрим собиқ совет давлатларида қабул қилинган “хорижий агентлар” тўғрисидаги репрессив қонун ўртасижа параллел ўтказишмоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Чўнтакларга зарба бераётган чироқ нархи. Фаоллар лимитни бекор қилишни сўрамоқда.
Гап шундаки, Ўзбекистонда жорий йил 1 майдан бошлаб электр энергияси учун лимит жорий қилинди. Унга кўра ойига 200 кВт/соатгача ижтимоий норма белгиланди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
71 да ҳам 17 ёшдeкман
Фарғона водийсида 70 ёшдан ўтгандан кейин ҳам спорт билан шуғулланувчи инсонлар бармоқ билан саноқли. Бу ёшда аксарият фарғоналиклар охират тадоригини кўришни бошлаган бўлади. Аммо Илёс Ниязов тенгқурларию маҳалла-кўйнинг турли гап-сўзларига қарамай мунтазам марафонларда иштирок этаётган кексалардан бири.
У шу кунгача 20 дан ортиқ давлатда марафон югуриб, совринли ўринларга эга бўлиб келди. Доимо соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб келади.
Лавҳани томоша қилинг ва хулоса чиқаринг.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
#ferghanastories
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews