Россия пойтахтида Украина герби тасвири туширилган футболка кийган ва урушни танқид қилган ўзбекистонлик жаримага тортилган.
“Осторожно, Москва” лойиҳаси қайдича, 25 июнь оқшомида Москвадаги “Киевская” метросида полиция ходимлари 39 ёшли Хурсандбек Аҳмедовни қўлга олишган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилотига кўра, Ўзбекистон ҳукумати Қорақалпоғистондаги норозилик намойишларини шафқатсиз бостирганидан икки йил ўтиб ҳам бу мавзу тақиқ остида қолмоқда. Ташкилотнинг билдиришича, фожиали воқеалар ҳақида ёзишга журъат этган журналистлар сепаратизм айблови билан ҳибсга олинмоқда.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodXabar: Кун янгиликлари қисқа сатрларда
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Янги қонун бўйича шартли равишда муддатидан озод қилинган 3 мингдан зиёд маҳкум Украина Қуролли кучлари сафига кирган. Бу ҳақда Украина адлия вазирининг ўринбосари Елена Висоцкая Associated Press агентлигига маълум қилган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қорақалпоғистоннинг Тахиатош, Андижон вилоятининг Бўстон ва Тошкент вилоятининг Бўка туманларида ўтказилган тезкор тадбирларда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари туман ҳокимлари ўринбосарларини пора билан қўлга олишган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodXabar: Кун янгиликлари қисқа сатрларда
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Украинага босқин: 859-кун | Зеленский: Дунё Россияни тинчликка мажбурлаш учун етарли кучга эга
Киев шимолидаги кўп қаватли уйга ракета бўлаклари тушиши оқибатида турар жой биносига шикаст етди. Днепропетровск вилояти ҳарби маъмурияти раҳбари Сергей Лисакка кўра¸ Россия армияси Днепр шаҳрига баллистик ракеталар билан ҳужу қилган, етти киши жабрланган.
Сўнгги кунларда Россия Донецк вилоятидаги Торецк шаҳрини кучли бомбардимон қилмоқда. Украина қутқарув хизматлари шаҳарда кенг кўламли эвакуация ҳаракатларини олиб бормоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Украинага босқин: 859-кун | Зеленский: Дунё Россияни тинчликка мажбурлаш учун етарли кучга эга
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/H-3wMu5XQVM
Киев шимолидаги кўп қаватли уйга ракета бўлаклари тушиши оқибатида турар жой биносига шикаст етди. Днепропетровск вилояти ҳарби маъмурияти раҳбари Сергей Лисакка кўра¸ Россия армияси Днепр шаҳрига баллистик ракеталар билан ҳужу қилган, етти киши жабрланган.
Сўнгги кунларда Россия Донецк вилоятидаги Торецк шаҳрини кучли бомбардимон қилмоқда. Украина қутқарув хизматлари шаҳарда кенг кўламли эвакуация ҳаракатларини олиб бормоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 01.07.24
✅БМТ бош котиби икки кунлик ташриф билан Тошкентга келди
✅“Фотон” заводининг 85,6 фоиз акцияси 151 млрд сўмга сотилди
✅Қозоғистон селдан жабр кўрган новқатликларга ёрдам йўллади
✅Қирғизистонда машҳур оқин уч йилга қамалди
✅Туркманистонда мустақил ОАВ муштарийлари таъқиб қилинмоқда
✅Франциядаги сайловда ўта ўнгчи “Миллий бирлашув” пешқадам
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон расмийлари Қорақалпоғистонда икки йил аввал бўлиб ўтган норозилик намойишларидан кейин ҳам республика мустақиллиги учун чақириқлар бўйича қатағонни кучайтиришда давом этмоқда, дея билдирди Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
“Фотон” акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги 85,58 фоиз давлат улуши 151 миллиард сўмга сотилган. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Давактив қайдича, хусусийлаштириш натижасига кўра “HAVVO GROUP” масъулияти чекланган жамияти ғолиб топилган ва 85,58 фоизлик улуш мазкур МЧЖга ўтган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Франция парламентининг қуйи палатасига муддатидан олдин сайловнинг биринчи босқичида ўта ўнгчи қарашга эга бўлган “Миллий бирлашув” олдинда бормоқда. Президент Эммануэль Макрон тарафдорлари сўл қарашдаги “Янги халқ жабҳаси” коалициясидан кейин учинчи ўринда боряпти. 30 июнь оқшомида сайлов участкалари ёпилганидан кейин эълон қилинган экзит-пол натижалари ана шундай.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
📌Озодлик дастури 02.07.24
✅Кореядан Ўзбекистонга Хитой ва Қозоғистон орқали ўтадиган биринчи поезд жўнаб кетди
✅ДХХ уч туманда ҳоким муовинларини қўлга олди
✅Уммон ўзбекистонликлар учун визасиз тартиб жорий этди
✅Украинада 3 мингдан зиёд маҳкум урушга сафарбар қилинди
✅Киевда суиқасдга учраган қозоқ мухолифатчиси вафот этди
✅Доғистон муфтийси тез орада ниқобни тақиқлаш тўғрисида фатво чиқаришини маълум қилди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Қонли намойишлардан икки йил ўтиб, фаолларга тақиблар кучаймоқда
Қорақалпоғистонда камида 21 кишининг ўлимига сабаб бўлган қонли намойишлардан икки йил ўтиб, Ўзбекистон Олий суди “Олға, Қорақалпоғистон” ҳаракатини “экстремистик ташкилот” деб топгани ўртага чиқди.
Шу йил 30 майда Парахат Мусапбаровга нисбатан Хўжейли тумани суди чиқарган ҳукмда Олий суд тегишли қарори шу йил 22 февралда қабул қилингани айтилган.
Ҳукм жамоатчиликка эълон қилингани йўқ. Шунингдек, “Олға, Қорақалпоғистон” ҳаракатини “экстремистик ташкилот” деб топилгани ҳам маълум қилинмади.
Ўзбек матбуоти Конституцияда Қорақалпоғистоннинг суверен мақомини бекор қилиш таклифи ортидан бошланиб кетган Нукусдаги қонли воқеаларнинг навбатдаги санасини ҳам эътиборсиз қолдирди.
Воқеаларни текшириш учун икки йил аввал тузилган парламент комиссияси ҳанузгача ўз хулосасини эълон қилмаган.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин 2 июль куни Қозоғистон пойтахтига етиб борган.
Оқўрда матбуот хизмати маълумотига кўра, ХХР раисини Остона аэропортида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон ҳукумати диний эркинликларни таъминлашга доир айрим ваъдалари устидан чиққан бўлса-да, кўплаб ваъдалар амалга ошмай қолмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти томонидан 2023 йил учун жаҳондаги диний эркинликлар вазияти юзасидан ҳисоботда сўз боради.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Киевда ўзига қарши уюштирилган суиқасддан икки ҳафта ўтиб қозоқ мухолифати фаоли ва журналист, “Бәсе” YouTube-канали асосчиси Айдос Садиқов оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Наталья Садиқова маълум қилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Доғистон муфтийси Аҳмад Афанди Абдуллаев тез орада республика муфтияти ниқобни тақиқлаш тўғрисида фатво чиқаришини маълум қилди.
“Россия бўйлаб диндор одамларнинг барчаси бу саволга жавоб беришга андиша қилиб туришибди, аммо мен жавоб бераман. Биз ниқобни тақиқлаш тўғрисида фатво чиқарамиз. Ҳақиқат битта бўлади. Қуръонда “ҳақиқат битта, қолгани залолат” дейилган”, дея иқтибос келтирган муфтий сўзларидан Доғистон раҳбари маъмурияти.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қонли намойишлардан икки йил ўтиб, фаолларга тақиблар кучаймоқда
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/sCE3IBvAVIQ
Қорақалпоғистонда камида 21 кишининг ўлимига сабаб бўлган қонли намойишлардан икки йил ўтиб, Ўзбекистон Олий суди “Олға, Қорақалпоғистон” ҳаракатини “экстремистик ташкилот” деб топгани ўртага чиқди.
Шу йил 30 майда Парахат Мусапбаровга нисбатан Хўжейли тумани суди чиқарган ҳукмда Олий суд тегишли қарори шу йил 22 февралда қабул қилингани айтилган.
Ҳукм жамоатчиликка эълон қилингани йўқ. Шунингдек, “Олға, Қорақалпоғистон” ҳаракатини “экстремистик ташкилот” деб топилгани ҳам маълум қилинмади.
Ўзбек матбуоти Конституцияда Қорақалпоғистоннинг суверен мақомини бекор қилиш таклифи ортидан бошланиб кетган Нукусдаги қонли воқеаларнинг навбатдаги санасини ҳам эътиборсиз қолдирди.
Воқеаларни текшириш учун икки йил аввал тузилган парламент комиссияси ҳанузгача ўз хулосасини эълон қилмаган.
АҚШ, Европа Иттифоқи, БМТ ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам ўзбек расмийларини Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан очиқ, ҳар томонлама ва шаффоф тергов ўтказишга, тинч намойишчиларга қарши ҳаддан зиёд куч қўлланилганига оид иддаоларни текширишга чақириб келади.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 1 июль куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида унга Ўзбекистоннинг олий давлат мукофотларидан бири — "Олий Даражали Дўстлик" орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Москвадаги иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди украиналик журналист Дмитрий Гордонни сиртдан 14 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарган. Бу ҳақда Sotavision нашри хабар қилди.
Гордон террорчиликка чақирганлик, Россия армияси тўғрисида “фейк” тарқатганлик ҳамда нафрат ва адоват қўзғатганликда айбланган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Сув орзусидаги токзорлар
Олтиариқ тумани “Жарқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги адирликларда ташкил этилган 560 гектарли токзорга 2022 йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси президент келган эди.
Маҳаллий журналистлар бу токзорлар барпо этилишини катта Фарғона канали қурилишидан кейинги иккинчи уникал лойиҳа, деб аташган. Бироқ бугунги кунда, томчилатиб суғоришга мўлжалланган бўлса-да, ушбу токзорларда сув етишмовчилиги кузатилмоқда.
Лавҳани томоша қилинг ва Олтиариқдаги бу токзорлар ҳақидаги бошқа маълумотларни ҳам билиб олинг.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
Қорақалпоғистонда камида 21 кишининг ўлимига сабаб бўлган қонли намойишлардан икки йил ўтиб, Ўзбекистон Олий суди “Олға, Қорақалпоғистон” ҳаракатини экстремистик ташкилот деб топгани ва фаолиятини тақиқлагани ўртага чиқди. Ўзбекистон Олий суди бу борада Хўжайли туман судининг шу йил 30 май кунги ҳукмига таянган маълумотни расман тасдиқлагани йўқ, рад ҳам этмади.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 858-кун | Россия яна тинч аҳоли уйларини бомбалади
Россия Украинанинг Вилнянск шаҳрини бомбалади. Ҳужум оқибатида икки бола дохил етти киши ҳалок бўлган.
Қутқарувчилар Днепр шаҳрида рус ракета ҳужумидан омон қолганларни қидирмоқда.
Россия ўз ҳудудида Украинанинг 36 та дрони уриб туширилганини иддао қилди.
Ватикан воситачилиги билан ўн нафар украиналик Россия асирлигидан озод қилинди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OZODSO‘Z
Бу Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қамоққа ташланган ва таъқиб қилинган журналист ҳамда блогерларга бағишланган махсус лойиҳа.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш 30 июнь куни Ўзбекистонга етиб келган.
Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати тарқатган маълумотга мувофиқ, Гутерришни Тошкент аэропортида бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ