Қирғизистон пойтахтида милиция ходимлари мамлакат ҳудудида қонуний яшаб ва ишлаб келган 56 нафар хорижликни қўлга олишган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Бишкек ШИИБ матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Халқаро қийноқ қурбонларини дастаклаш куни бўлган 26 июнда бир неча ҳуқуқбонлик ташкилоти Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматларини қийноқ ва аёвсиз муомалага барҳам бериш учун конкрет чора-тадбирлар қабул қилишга чақирди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жиноий гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинаётган вазир Тошкентда
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/6u-KBZCoHBE
24 июн куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги раҳбари Владимир Колоколцев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Шу куниёқ Россия Ички ишлар вазирини Шавкат Мирзиёев қабул қилди.
Колокольцевнинг Ўзбекистонга ташрифи Доғистонда 21 киши, жумладан 16 нафар полиция ходимининг ўлимига сабаб бўлган қуролли ҳужумлар ва Россияда марказий осиёлик, жумладан ўзбекистонлик мигрантларга қарши облавалар фонида ўтмоқда.
Владимир Колоколцев ўзининг жиноий тўдаларга алоқадорлиги билан журналистлар суриштирувига тушган.
Хўш, Россия Ички ишлар вазирини Россиядаги тўс-тўполон ва терактлардан муҳимроқ нима Ўзбекистонда жалб этган бўлиши мумкин?
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
“Ливанда уч яшар боламни тортиб олишди”. Бухоролик Олеся ҳикояси
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/p10OAx-ewDo
Бухоролик Олеся унинг уч яшар фарзанди Ливанда мажбурлаб ушланиб турганини айтади. У фарзандини ватанига қайтаришда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан ёрдам сўрамоқда. Олесянинг айтишича, у 2019 йилда Ливан фуқароси билан танишиб, ундан ҳомиладор бўлган ва 2021 йилда Ўзбекистонда кўзи ёриган. Кейинчалик фарзанди билан Ливан фуқаросининг олдига қайтган. Олесяга кўра, фарзандининг отаси Ливанда уни кўп марта калтаклаган ва қишлоқ хўжалигида ишлашга мажбурлаган.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш ишлари поёнига етган. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлатга қарашли “Кабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида жияни Лаззат Нуркожоева иштирокидаги “қўл сўраш” маросими видеоси юзасидан изоҳ берган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ҳукуматлараро конференцияда айни пайтда ЕИ кенгашида раислик қилаётган Бельгия ташқи ишлар вазири Ҳажа Лабиб биринчи навбатда муҳокама қилинадиган масалалар – Украиадаги суд ислоҳоти, коррупцияга қарши кураш ва миллий озчиликка нисбатан дискриминация йўқлиги кабилар бўлишини урғулаган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodNazar: “Кўча”ни судлаётган судья журналист устидан арз қилди; ИИБдаги ўлим
19 июнь куни Тошкент вилоят, Бекобод шаҳар ИИБ биносига олиб борилган 43 ёшли эркак вафот этди. Бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида сўнгги бир йил ичида содир бўлган шунга ўхшаш воқеаларнинг тўртинчисидир.
Нима учун жамоатчиликда фуқарони мелисалар уриб ўлдириб қўйди, деган ишонч кучли? Нима учун бундай ҳолатларда бошқа вариантлар, масалан, юраги уришдан тўхтаб қолгандир, деган вариантни ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмайди?
“Детектив” телеграм канали муаллифи, ҳуқуқ-тартибот органларининг собиқ ходими Шерали Комилов ҳамда юрист Муҳсинжон Мадаминовлар билан ўтказилган суҳбат шу саволлардан бошланди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
“Ливанда уч яшар боламни тортиб олишди”. Бухоролик Олеся ҳикояси
Бухоролик Олеся унинг уч яшар фарзанди Ливанда мажбурлаб ушланиб турганини айтади. У фарзандини ватанига қайтаришда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан ёрдам сўрамоқда. Олесянинг айтишича, у 2019 йилда Ливан фуқароси билан танишиб, ундан ҳомиладор бўлган ва 2021 йилда Ўзбекистонда кўзи ёриган. Кейинчалик фарзанди билан Ливан фуқаросининг олдига қайтган. Олесяга кўра, фарзандининг отаси Ливанда уни кўп марта калтаклаган ва қишлоқ хўжалигида ишлашга мажбурлаган.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди (ХЖС) Россиянинг собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия Қуролли кучлари бош штаби раҳбари Валерий Герасимовни ҳибсга олиш учун ордер берган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Москва шаҳри жануби-ғарбидаги черковда шамларни ўчириб кетгани учун диний эркинлик ҳуқуқини бузганига оид иш бўйича ҳибсга олинган 20 ёшли тожикистонлик Асқар Бўтаев “мажбурий даволанишга муҳтож” деб топилган. Бу ҳақда Москва шаҳри бўйича Тергов қўмитаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Лондон Юқори суди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни ҳибсдан озод қилиш ҳақида қарор чиқарди. Мазкур қарор Ассанж АҚШ расмийлари билан Қўшма Штатларга экстрадиция бекор қилиниши эвазига айбловни тан олиш ҳақида дастлабки келишув тузишга рози бўлганидан кейин қабул қилинган. Бу ҳақда WikiLeaks’нинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган хорижликлар сони 2,8 миллион нафардан ошган.
Статистика агентлиги қайдича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 9,6 фоизга (248,2 минг нафарга) кўпдир.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Толиблар. “Қора рўйхатдан” чиқарилаётган ҳаракат
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/2aedDVfkMyQ
2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятни босиб олган толиблар ҳукуматини дунёнинг ҳеч бир давлати ҳали расман тан олганича йўқ. Аммо ўтган вақт мобайнида 14 та давлат Толибон томонидан тайинланган дипломатларни қабул қилди.
Қўшни Ўзбекистон уларнинг илк сираларида эди.
Дипломатик жабҳада фаол бўлган Толибон эндиликда Афғонистоннинг ШҲТ, ЕОИИ ва БРИКС га аъзо бўлиб киришига эришмоқчи.
Ўтмишда Толибонни Ўзбекистон ва минтақага хавф сифатида кўрган Каримов ҳукуматидан фарқли Шавкат Мирзиёев ҳукумати толбилар билан иқтидорга келган илк кундан муносабат ўрнатди ва қатор минтақавий лойиҳаларда толиблар билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни Тошкентда бўлиб турган Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гулер бошчилигидаги делегацияни қабул қилган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жиноий гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинаётган вазир Тошкентда
24 июн куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги раҳбари Владимир Колоколцев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Шу куниёқ Россия Ички ишлар вазирини Шавкат Мирзиёев қабул қилди.
Колокольцевнинг Ўзбекистонга ташрифи Доғистонда 21 киши, жумладан 16 нафар полиция ходимининг ўлимига сабаб бўлган қуролли ҳужумлар ва Россияда марказий осиёлик, жумладан ўзбекистонлик мигрантларга қарши облавалар фонида ўтмоқда.
Владимир Колоколцев ўзининг жиноий тўдаларга алоқадорлиги билан журналистлар суриштирувига тушган.
Хўш, Россия Ички ишлар вазирини Россиядаги тўс-тўполон ва терактлардан муҳимроқ нима Ўзбекистонда жалб этган бўлиши мумкин?
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Озодликнинг Ўзбекистон ҳукуматига яқин манбаларига кўра, шу йилнинг 24 июнь куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган ҳукумат йиғилишида аҳоли томонидан курилган, аммо Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган 400 дан ортиқ масжид ва хонақоҳларни "бузиш", уларнинг айримларини ишлаб чикариш иншоотига айлантириш мақсадида тадбиркорларга бериш топширилган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
📌Озодлик дастури 26.06.24
✅Қўқонда соғлом эркак руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди
✅Россияда шилқимликда айбланган ўзбекистонлик 14 йилга қамалди
✅Ўзбекистонда Педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади
✅Жапаров жиянининг “қўл сўраш” маросими учун узр сўради
✅Украинанинг ЕИга кириши бўйича музокаралар бошланди
✅Россияда 80 дан ортиқ хорижий ОАВ сайти блокланади
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Афғонистонлик журналист аёл Кубро Ҳасаний Россиядан ўзи учун ўлим таҳдиди бўлган ватанига учиб кетган. Бу ҳақда “Фонтанка” нашри Ҳасанийнинг адвокатларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Россиянинг Калининград вилоятида суд вояга етмаган қизалоққа тегажоғлик қилган ўзбекистонлик шахсга нисбатан 14 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 853-кун | Халқаро жиноят суди Шойгу ва Герасимовни ҳибсга олишга ордер берди
Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу ва россиялик генерал Валерий Герасимовни ҳибсга олишга ордер берди.
Зеленский Украина Россиянинг 30 дан ортиқ нефтни қайта ишлаш заводлари, терминаллари ва нефт базаларига зарбалар берилганини айтди.
Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан тушган 1,4 миллиард эврони Украинага ўтказилишини маъқуллади.
Украина шарқидаги Покровск шаҳрида Россия ракета ҳужумидан камида беш киши ҳалок бўлди. 40 дан ортиқ киши яраланди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Россияда Европанинг ўнлаб етакчи оммавий ахборот воситалари сайтлари ва бошқа медиаресурсларига киришга тўсиқ қўйилади. Бу ҳақда 25 июнь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнот тарқатди. ТИВ баёнотида бу ЕИда Россиянинг учта ОАВ блокировка қилинганига жавоб чораси экани айтилган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Нафақат ишчилар, профессорлар ҳам маошини вақтида ололмаяпти
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/W6KgvLGkso0
Ўзбекистон энергетик секторида кўп миллиардлаб долларлик мега-лойиҳаларни амалга ошираётган Eriell Group ва Enter Engineering ширкатининг юзлаб ишчилари яна маошлари берилмаётганиидан шикоят қилмоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Толиблар. “Қора рўйхатдан” чиқарилаётган ҳаракат
2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятни босиб олган толиблар ҳукуматини дунёнинг ҳеч бир давлати ҳали расман тан олганича йўқ. Аммо ўтган вақт мобайнида 14 та давлат Толибон томонидан тайинланган дипломатларни қабул қилди.
Қўшни Ўзбекистон уларнинг илк сираларида эди.
Дипломатик жабҳада фаол бўлган Толибон эндиликда Афғонистоннинг ШҲТ, ЕОИИ ва БРИКС га аъзо бўлиб киришига эришмоқчи.
Ўтмишда Толибонни Ўзбекистон ва минтақага хавф сифатида кўрган Каримов ҳукуматидан фарқли Шавкат Мирзиёев ҳукумати толбилар билан иқтидорга келган илк кундан муносабат ўрнатди ва қатор минтақавий лойиҳаларда толиблар билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodXabar: Кун янгиликлари қисқа сатрларда
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 25 июнь куни “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилишган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туман суди Россия қўшини таркибида Украинадаги урушда иштирок этганликда айбланган қирғизистонлик М. К. у.ни 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган. Ўш вилоят суди матбуот котибининг Озодлик қирғиз хизматига маълум қилишича, суд ҳукми жорий йилнинг 10 майида чиқарлган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари 20 июнь куни Москвадаги “Тёплий Стан” метроси олдида жойлашган Новоясеневский бозорида Марказий Осиёдан бўлган мигрантларни ёппасига тутиб кетган.
Озодлик тожик хизматининг воқеа гувоҳлари сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, куч ишлатар тузилмалар ходимлари текширувни таҳқирли шаклда олиб борганлар — бозордаги баъзи ишчилар полга ётқизиб қўйилган ва улар хонада қўлларини бошларига қўйган ҳолда ётганлар. Ҳужжатида муаммо бўлмаганлар қўйиб юборилган, мигрантларнинг айримлари эса автозакларда номаълум томонга олиб кетилган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodNazar: “Кўча”ни судлаётган судья журналист устидан арз қилди; ИИБдаги ўлим
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/I2YyGaIF1Z8