Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея ва Вьетнам сафарлари якунлари бўйича матбуот анжуманида чиқиш қилар экан, Украинадаги урушга оид бир неча баёнот берди.
Хусусан, Путин Россия қўшинларининг, Украина талаб қилаётганидек, ишғол этилган ҳудудлардан олиб чиқиб кетилиши “афтидан, ҳеч қачон рўй бермайди”, деган. Унга кўра, ғарб мамлакатлари сиёсатчиларининг Россияни “жанг майдонида стратегик мағлубиятга учратиш” истаги Кремлни фақатгина “охиригача бориш”га мажбур қилиши мумкин, холос.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Душанбеда 12 июнь куни Тожикистон собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий қўлга олинган. Бу маълумотни 18 июнь куни Озодликнинг тожик хизматига бир неча манба тасдиқлаган.
“Озоди” манбаларидан бирига кўра, 16 июнгача Зарифий Тожикистон ИИВнинг Душанбедаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланган, бироқ кейин у қайси ҳибсхонага кўчирилганидан манбанинг хабари йўқ.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Россиянинг Ўзбекистондаги махфий АЭС лойиҳаси
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/KFpoRoaDJ8A
Россия билан яқинлашув, олий даражадаги ташрифлар, экология ва хавфсизлик хавотирлари ҳамда жамоатчилик норозилиги фонида кечган 6 йилдан сўнг Россия Ўзбекистонда АЭСни барибир қурадиган бўлди.
Путин ва Мирзиёев минтақадаги биринчи атом электр станциясининг рамзий очилишига старт берганидан буён Россия Украинага тўлақонли уруш очди, Запоржьедаги АЭСни гаровга олди.
Дунё узра Путиннинг ядровий таҳдиди ҳануз муаллақ турибди
АЭС қурилиши борасида хабарлар пайдо бўлган илк кезларданоқ жамоатчилик ва ижтимоий фаоллар лойиҳанинг нечоғли экологик хавфсиз ва сейсмик бардошли эканини муҳокама қила бошлашган. Станция қурилишида ҳамкор ўлароқ Россия танлангани ҳам қатор эътирозли
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 20.06.24
✅“Ўзгидромет” 8 та вилоятда сел эҳтимолидан огоҳлантирди
✅Чустда сел қулатган девор бир қизнинг умрига зомин бўлди
✅РФга кираётган ўзбек мигрантлари узоқ текширувлардан ўтказилмоқда
✅Тошкентда бурқа кийган эркак қўлга олинди
✅Маккада жазирама туфайли вафот этганлар сони 900дан ошди
✅Москвада черков шамларини ўчириб чиққан тожикистонлик муҳожир қўлга олинди
✅Россия ва КХДР стратегик ҳамкорлик битимини имзолади
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида боғча боласининг тарбиячи томонидан шиппак билан калтаклангани акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолат Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманидаги 16-МТТда бўлгани иддао қилинмоқда.
📌 Сизда бу ҳақда қўшимча маълумотингиз бўлса, илтимос бизга хабар беринг!
*********
Озодлик сиёсати ва ижтимоий тармоқдаги қоидаларига кўра, болаларга нисбатан зўравонлик акс этган видеоларни жойлаштирмaймиз.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Жорий йилнинг 19 июнь куни Термиз шаҳар судида блогер Фазилат Салимовага нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилган.
“Улар Фазилатга туҳмат қилишяпти”, деган блогернинг онаси бу суд аёлдан қасд олиш учун уюштирилганини иддао қилмоқда.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Тожикистон парламентининг юқори палатаси (Мажлиси Миллий) 19 июнь куни “миллий маданиятга ёт бўлган кийим-бош”ни ҳамда ҳайит кунлари болаларнинг “идгардак” айтишини тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади.
Озодликнинг тожик хизмати хабарига кўра, лойиҳанинг юқори палатадаги муҳокамасига мустақил журналистлар киритилмаган, шунинг учун ҳам қабул қилинган тузатишларга оид тафсилотлар маълум эмас.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 20-24 июнь кунлари кутилаётган кучли ёғин-сочин сел-сув тошқини ҳодисаларининг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумот тарқатди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясига киришда ёки Москвадаги “Шереметьево” аэропорти орқали транзит ўтишда қийинчиликларга дуч келишмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ўз call-марказига келиб тушаётган хабарларга таянган ҳолда маълумот тарқатди.
Дипломатик ваколатхона қайдича, мазкур жойларда ўзбекистонликлар узоқ вақтга чўзилган қўшимча текширувлардан ўтишга мажбур бўлишяпти.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Чархпалак устасига эҳтиёж бор
Чархпалаклар Фарғона водийсининг қадимий рамзларидан бири. У сарф харажатсиз юқорига сув чиқариб берувчи ускуна. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, Марказий Осиёда охирги 20 йил давомида сув етишмаслиги янада кескинлашади. Водий аҳолиси ҳозиргача экинларини суғоришда қадимий усуллардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Масалан, Қирғизистоннинг баъзи қишлоқларида чархпалак ҳанузгача суғориш учун энг зарур восита. Тожикистоннинг айрим қишлоқларида эса сув танқислигидан чархпалаклар олиб ташланиб, сув насослари ўрнатилмоқда. Ўзбекистонда эса чархпалак усталарига ҳали ҳам эҳтиёж бор. Бугун сизларга мана шулар ҳақида айтиб бермоқчимиз.
#ferghanastories
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
15-16 июнь кунлари Швейцарияда ўтказилган Украинада тинчлик бўйича саммитда дунёнинг 90 дан ортиқ давлатларидан вакиллар иштирок этди. Россия таклиф этилмаган саммитда иштирокчилар мулоқотни давом эттириш учун жараён бошлангани ва яқин келажакда иккинчи саммит ўтказилишига ишора қилди.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Сувсизлик азоби
Бағдод туманидаги дашт ҳудудларида 20 кунда бир кўриниш берадиган оқин сувлар аксарият деҳқонлар учун ягона имконият. Чунки бу пайт Қирғизистон тоғларидаги қорлар фаол эримаган ва Сўхсой орқали дашт ҳудудларига етиб келмаган бўлади.Йилдан йилга бутун жаҳон иқлим ўзгариши, глобал ҳаво исиши туфайли вазият янада оғирлашмоқда.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodDayjest: Кун хабарлари - қисқа сатрларда
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
АҚШ президенти Жо Байден америкалик фуқароларнинг мамлакатда ноқонуний равишда юрган ва расман депортация қилиниши лозим бўлган юз минглаб эр ёки хотинларига нисбатан амнистия эълон қилди. Бу ҳақда Ғарб матбуоти хабар қилмоқда.
“Ноқонуний миграция Қўшма Штатларда президент фаолиятини сезиларли даражада қийинлаштираётган сайловолди кампаниясининг энг муҳим масалаларидан бирига айланди”, дея қайд этган Би-би-си.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Исроил армияси Шимолий ҳарбий округи қўмондони генерал Ори Гордин ва Бош штаб Тезкор бошқармаси бошлиғи Одед Басюк 18 июнь куни Исроил армиясининг Ливан ҳудудига ҳужуми режасини тасдиқлашган. Бу ҳақда Times of Israel нашри хабар қилди.
Қўмондонлик қўшинларни тезкор равишда жанговар шайлик ҳолатига келтириш ҳақида ҳам қарор қабул қилган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 26 миллиард 733 миллион долларни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги ҳисоботида айтилган.
Агентлик ҳисоботидан келиб чиқилса, ТСА ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга (769,5 миллион доллар) ошган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон энергетика секторида кўп миллиард долларлик мега-лойиҳаларни амалга ошираётган Eriell Group ва Enter Engineering ширкатининг юзлаб ишчилари яна маошлари берилмаётганидан шикоят қилмоқда.
“Беш ойдан бери ойлик йўқ. Ҳар замонда 400 минг сўм пластикка ташлаб қўйилади, бўлди. Бошқа пулларимиздан дарак йўқ. Декабрникини январда берди, уни ҳам бўлиб-бўлиб берди. Ҳозир ҳисобласак беш ойлик ҳақимизни бермаяпти”, - дейди ишдан ҳайдалиши хавфи боис исмини очиқламаган Eriell Group ишчиси.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodNazar: Томошабин “эркинликдаги” санъатдан нимани талаб қилмоқда
Жамоатчилик вақти-вақти билан ўзбек сериалларини, юмористик концертларни оила даврасида кўриб бўлмай қолди, деб зорланади.
Тармоқ аҳлининг талаблари қанчалик ҳақли? Чиндан ҳам ўзбек санъатчилари одоб доирасидан чиққан ҳолатлар борми?
Бу масаланинг OzodNazar кун тартибига чиқишига бошқа бир воқеа туртки берди: америкалик режиссёр Шон Бейкер суратга олган, Халқаро Канн кинофестивали бош соврини билан мукофотланган “Анора” фильми, бош қаҳрамони гўёки ўзбекистонлик бўлгани учун, бир ҳафта давомида ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида танқид қилинди. Ваҳоланки, фильм янги ва ҳали ҳеч ким уни кўргани йўқ...
Бугунги суҳбатга қизиқчи, “Ўзбекконерт” давлат муассасининг Самарқанд вилоят бўлими мудири, санъатшунослик фанлари номзоди Ортиқ Султонов ҳамда тиббиёт фанлари доктори, психолог Зарифбой Ибодуллаевларни таклиф қилдик
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликда АЭС қуришга киришганини Қозоғистон томони маълум қилди
Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликда Жиззах вилояти ҳудудида, Тузкон кўли яқинида атом электр станциясини (АЭС) қуришга киришди. Бу ҳақда Orda.kz нашри Қозоғистон энергетика вазирлигига таяниб хабар берди.
Қозоқ нашри АЭС қурилаётган ҳудуд Қозоғистоннинг 3 миллиондан зиёд аҳолиси яшаётган Туркистон вилояти ва Чимкент шаҳридан атиги 55 км масофада эканига эътибор қаратган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodDayjest: Кун хабарлари - қисқа сатрларда
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
ФАРҒОНА вил. – “Маҳалламиздан чиқинди 2-3 ҳафтадан бери олиб кетилмаяпти”
ҚЎҚОН.
“Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Муқимий шаҳарчасидан мурожаат йўллаяпмиз. Маҳалламиздан чиқинди 2-3 ҳафтадан бери олиб кетилмаяпти. Сабаб – аҳоли пул тўламаган экан. Пул тўламади деб аҳоли соғлиғини хавфга қўйиш тўғрими? Ҳудудда иккита боғча жойлашган, бу йўлдан доим болалар ўтади. Тозаликка масъул корхонадан амалий ҳаракат кутиб қоламиз”.
Ҳужжатли фильм: Суви камайиб қолган дарёлар, қуриб ётган далалар
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/wDgezVHvrXc
Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегаралари кесишадиган Фарғона водийсида сув нафақат экологик, иқтисодий ёки ижтимоий, балки геосиёсий муаммо ҳамдир. Водийдаги аксар дарёлар учала мамлакат ҳудудидан ҳам ўтади, натижада сувдан фойдаланиш ва уни тақсимлаш масаласи баҳсларга сабаб бўлади.
Иқлим ўзгариши, аҳоли кўпайиши ва ҳайдаладиган ерларнинг кенгайиши минтақада сув етишмовчилигини чуқурлаштирмоқда. Ушбу вазият уч мамлакатда зироатчилар ҳаётини қанчалик ўзгартирмоқда? Озодлик уч мамлакат ҳудудидан, жумладан Қирғизистоннинг Боткен вилоятидан оқиб ўтувчи уч дарё мисолида шу ҳақда ҳикоя қилади.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Россия президенти Владимир Путин билан Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўртасида Пхеньянда ўтказилган музокаралар якунига кўра икки мамлакат ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган. Озодликнинг рус хизмати хабарига кўра, ҳужжатда жумладан ҳарбий соҳада ҳамкорлик имконияти ва аъзо мамлакатлардан бирига қарши уруш эълон қилинган пайтдаги ўзаро мажбуриятлар акс этган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Саудиянинг Маккаи Мукаррама шаҳрида Ҳаж ибодатини адо этиш чоғида вафот этган зиёратчилар сони, сўнгги маълумотларга кўра, 922 нафарга етди. Бу ҳақда France-Presse агентлиги (AFP) хабар қилди.
Ўлим сони ортганига соя жойларда ҳаво ҳароратининг +50 даражадан ошиб кетгани сабаб бўлган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodNazar: Томошабин “эркинликдаги” санъатдан нимани талаб қилмоқда
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/s6faX_9QhEk
Жамоатчилик вақти-вақти билан ўзбек сериалларини, юмористик концертларни оила даврасида кўриб бўлмай қолди, деб зорланади.
Тармоқ аҳлининг талаблари қанчалик ҳақли? Чиндан ҳам ўзбек санъатчилари одоб доирасидан чиққан ҳолатлар борми?
Бу масаланинг OzodNazar кун тартибига чиқишига бошқа бир воқеа туртки берди: америкалик режиссёр Шон Бейкер суратга олган, Халқаро Канн кинофестивали бош соврини билан мукофотланган “Анора” фильми, бош қаҳрамони гўёки ўзбекистонлик бўлгани учун, бир ҳафта давомида ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида танқид қилинди. Ваҳоланки, фильм янги ва ҳали ҳеч ким уни кўргани йўқ...
Бугунги суҳбатга таниқли қизиқчи, “Ўзбекконерт” давлат муассасининг Самарқанд вилоят бўлими мудири, санъатшунослик фанлари номзоди Ортиқ Султонов ҳамда тиббиёт фанлари доктори, психолог Зарифбой Ибодуллаевларни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 19.06.24
✅Наманганда тўрт фарзанднинг онаси ўзини ёқиб юборди
✅Қозоғистонда ўзбекистонлик жиянларини зўрлаганликда гумонланган амаки ушланди
✅Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак хотинини олтинчи қаватдан итариб юборди
✅Россияда полицияга мигрантларни бадарға қилиш ҳуқуқи берилади
✅Байден депортацияга тушган юз минглаб эр-хотинни афв қилди
✅Исроиллик ҳарбийлар Ливанга ҳужум режасини тасдиқлашди
✅Алсу Курмашева тергов ҳибсхонасида қоладиган бўлди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
"Туя гўшти еган қонун": Манфаатлар тўқнашуви ва тўқнашмайдиган манфаатлар
Ўзбекистон президентига тасдиқ учун юборилгани ортидан “изсиз йўқолган” “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун қарийб бир йил кечикиб имзоланди.
Жамоат фаоллари давлат раҳбари томонидан маъқулланиши анча ҳаяллаган қонун ҳужжати “рандалангани”ига эътибор қаратган. Ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари яқин қариндошлар ҳисобланади. Аммо қонун сиёсий лавозимларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай лавозимлар рўйхати алоҳида тасдиқланиши айтилган.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Қирғизистон парламенти депутатлари бирваракайига уч ўқишда Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги “Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини биргаликда илгарилатиш бўйича ҳамкорликка оид шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллашган. Мазкур қарор депутатлар томонидан 19 июнь куни қабул қилинган.
Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, шартномага оид маълумотни Қирғизистон транспорт ва алоқа вазирининг ўринбосари Ирисбек Бариев тақдим этган. У қонун лойиҳасининг қабул қилиниши темир йўл қурилиши лойиҳаси бўйича амалий ишга ўтишга имкон беришини айтган. Шунингдек, вазир муовинига кўра, лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига 10 мингдан зиёд иш ўрни яратилади.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қозоғистонда вояга етмаган ўзбекистонлик жиянларига жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этганликда гумонланган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Зўравон амакининг қўлга олинишига жорий йилнинг 6 июнида Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова номига 24 ёшли аёлдан келиб тушган мурожаат сабаб бўлган.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшовчи аёл ўзига ўт қўйиш оқибатида нобуд бўлган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар Бош прокуратура матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилишмоқда.
🔴 ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ