Ўзбекистонда давлатга хоинлик қилганликда айбланиб, 5,5 йилга қамалган Қодиржон Юсупов жорий йилнинг 10 июнида озодликка чиқди. Юсупов қамоқдан озод қилинганидан кейин ҳам бир йил давомида маъмурий назорат остида бўлиши айтилмоқда. Бу ҳақда маълумот тарқатган Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари ассоциацияси собиқ дипломат Юсупов аввал-бошдан адолатсиз судлов қурбони бўлганини қўшимча қилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
АҚШда “Ислом давлати” террор гуруҳига алоқадорликда гумонланган 8 нафар тожикистонлик қўлга олинди. Улар АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) томонидан “ФРБнинг террорчиликка қарши кураш бўйича тезкор гуруҳи билан тиғиз ҳамкорликда олиб борилган” амалиёт ортидан ушланган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбек ипакчилик саноати кимга фойда келтиряпти?
Ўзбекистонда шу кунларда пилла ҳосилини йиғиш мавсуми авжида. Маҳаллий нашрлар жойларда пилла режаси бажарилгани ҳақида хабарлар бермоқда.
Аммо пилла етиштиришнинг машаққати, фермерларнинг ипак қурти боқишга мажбурланаётгани, меҳнатга яраша ҳақ тўланмаётгани парда ортида қолмоқда.
Бу видеода пилла етиштириш меҳнати тагида ётган уйқусиз тунлар, қаварган қўллар, олинмаган ҳақлар, пиллачиликдаги коррупция ҳақида, биз эмас, шу қора меҳнатнинг қаҳрамонлари гапиради.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Грузия ва Россия расмийлари дипломатик муносабатларни тиклаш жараёнини бошлашди, Тбилиси Грузиянинг Москвадаги элчихонаси учун ходим йиғишни бошлаб юборди, дея хабар қилди мухолифатдаги Mtavari Arkhi телеканали ўз манбаларидан олинган маълумотга таянган ҳолда.
Телеканалнинг “Кремлга яқин” суҳбатдошлари “Грузия орзуси” ҳукмрон партияси бу каби режаларни рад этаётганини билдиришган, Грузия ҳукумати вакиллари эса элчихонанинг очилишига оид хабарни асоссиз, деб аташмоқда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Фаластиннинг ҲАМАС радикал гуруҳи (АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқида террор ташкилотлари рўйхатига киритилган) БМТ томонидан таклиф этилган Ғазо секторида Исроил билан урушни тугатиш режасига розилик билдирди. Reuters агентлигининг ҲАМАС юқори лавозимли вакили баёнотига таянган ҳолда хабар қилишича, жангарилар БМТ томонидан таклиф этилган режа тафсилотларини муҳокама қилишга ҳозир.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен бу янгиликни “умид берувчи белги” деб атади.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Европа Киев билан Россия гази ўрнига Озарбайжон газини олган ҳолда Украина орқали газ транзитини сақлаб қолиш вариантларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
"Ҳисорак" сув омборидаги авария ҳақида нима маълум?
10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак” сув омборидан сув сизиб чиқиши омборнинг қуйи қисмида жойлашган шаҳар ва қишлоқлар аҳолисини саросимага солди.
Ҳодисадан бир сутка ўтиб расмийлар бир-бирига зид баёнотларни бермоқда.
Озодлик манбалари Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган илк баёнотдаги "сув сизиб чиқиш ҳолати" тўғонда ёриқ пайдо бўлиши натижасида юз берганини айтмоқда.
Ҳодиса жойидаги мутахассиснинг айтишича, ҳозирда сув чиқаётган жой вақтинчалик ёпилган ва тўғонни тўлиқ таъмирлаш учун "уч-тўрт кун вақт керак бўлади".
Расмий манбалар "Ҳисорак" сув омборининг "параметрлари ўзгармагани"ни таъкидламоқда, айни пайтда омборда "таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани" айтилади.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Украинадаги ҳар йили ўтказиладиган энг йирик нашриёт-матбаа тадбири – "Book Arsenal Festival" ("Книжковий Арсенал") фестивалида Анастасия Егорова аллақачон 11 та китоб сотиб олди. Улар орасида: аскар Артем Чехнинг "Ноль нуқта" романи; Тара Вестовернинг мормонлар оиласида улғайиш ҳақида “Талаба” хотиралари; Ребекка Ярроснинг "Тўртинчи қанот" романтик-фентези бестселлер романи бор эди.
Эри армияда бўлган 31 ёшли IT-лойиҳа менежери Егорова Россия босқинидан олдингига нисбатан китобларини беш баравар кўпроқ сотиб олмоқда. Унинг айтишича, сўнгги йилларда танлов анча кўпайиб яхшиланган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
📌Озодлик дастури 11.06.24
✅АҚШ чегарачиларига ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш буюрилди
✅Telegram асосчиси Павел Дуров Марказий Осиёга келишни режалаштирмоқда
✅Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан уч кун дам олади
✅Россияда Су-34 учоғи қулади, экипаж аъзолари ҳалок бўлди
✅БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШнинг Ғазога оид режасини қўллади
✅Apple ўзининг генератив сунъий интеллектини тақдим этди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Ўзбек ипакчилик саноати кимга фойда келтиряпти?
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ST6czP8UT7M
Ўзбекистонда шу кунларда пилла ҳосилини йиғиш мавсуми авжида. Маҳаллий нашрлар жойларда пилла режаси бажарилгани ҳақида хабарлар бермоқда.
Аммо пилла етиштиришнинг машаққати, фермерларнинг ипак қурти боқишга мажбурланаётгани, меҳнатга яраша ҳақ тўланмаётгани парда ортида қолмоқда.
Бу видеода пилла етиштириш меҳнати тагида ётган уйқусиз тунлар, қаварган қўллар, олинмаган ҳақлар, пиллачиликдаги коррупция ҳақида, биз эмас, шу қора меҳнатнинг қаҳрамонлари гапиради.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Шимолий Осетия тоғларида Россия Ҳаво-космик кучларига тегишли Су-34 қирувчи учоғи қулаб тушди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, учоқ экипажи ҳалок бўлган.
Вазирлик қайдича, учоқ режадаги машқ парвозини бажариш чоғида қулаб тушган.
ТАСС агентлигининг республика тезкор хизматларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилишича, Су-34 бортида икки учувчи бўлган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
АҚШнинг Apple корпорацияси Калифорнияда ўтказилган WWDC 2024 анжуманида ўзининг Apple Intelligence деб номланган генератив сунъий интеллект тизимини тақдим этди. Тақдимот трансляцияси ширкати сайтида ёйинланди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
БМТ Хавфсизлик кенгаши 10 июнь кунги овоз бериш чоғида Ғазо секторидаги вазиятни изга солиш бўйича АҚШ томонидан таклиф қилинган режани дастаклади. Мазкур режа Ғазода ўт очишни тўхтатиш, гаровдагиларни босқичма-босқич озод қилиш ва исроиллик ҳарбийларни сектордан олиб чиқиб кетишни ўз ичига олади.
Овоз бериш жараёнини Озодлик мухбири кузатиб борди. Ўзаро уруш олиб бораётган Исроил ва ҲАМАС радикал ҳаракати режани “зудлик билан” ва “қўшимча шартларсиз” қабул қилишга чақирилган резолюция учун Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 14 таси ёқлади. Россия овоз беришдан тийилди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда бу йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига ўтган йилги 14 триллион сўмга қўшимча яна 14 триллион сўм ажратилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан 10 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилган.
Президент матбуот хизмати қайдича, йиғилишда Мирзиёев буларни эълон қилар экан, “Энди “муддат кам эди, маблағ бўлмади”, деб баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, дея мутасаддиларни огоҳлантирган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
📌Озодлик дастури 10.06.24
✅Тошкентда кабел ёниши давлат хизматларини кўрсатишда узилишларни юзага келтирди
✅АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза бўйича янги тизимни ишга туширди
✅Прокурор “Кампир-обод иши” бўйича судланаётганларга 20 йил жазо сўради
✅“Чегара билмас мухбирлар” раҳбари Кристоф Делуар оламдан ўтди
✅Қозоғистонда Россия сўровига кўра қирғизистонлик аёл ҳибсга олинди
✅Жапаров 2010 йил воқеалари ҳақидаги мурожаат билан чиқди
✅Қозоғистон ҳукумати “ЛГБТ ташвиқотини тақиқлаш"ни сўраган петицияни кўриб чиқади
✅Эронда президент сайловига олти номзод қўйилди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
📌Озодлик дастури 12.06.24
✅“Ҳисорак”даги авария ҳақида “фейк” тарқатганлар жазоланмоқда
✅Ҳиндистондаги касалхонада ўзбекистонлик аёл ўз жонига қасд қилди
✅Мирзиёев АҚШ савдо вакили билан ЖСТ масаласини муҳокама қилди
✅Суд Алишер Усмоновни Германиядаги вилла эгаси деб аташни тақиқлади
✅Қозоғистон ҳудудини "Россияга қўшиш”ни тарғиб қилган икки киши беш йилга қамалди
✅АҚШ Давлат котиби Блинкен “ҲАМАС умидбахш белги" берганини айтди
✅ЕИ Россия ўрнига Озарбайжондан газ олмоқчи
✅Байденнинг ўғли қуролни ноқонуний сотиб олганликда айбдор деб топилди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Путин ва Мирзиёевнинг уран келишуви: Ўзбекистон учун оқибатлар
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/6J1T872r9Z8
Ўтган ой АҚШ президенти Байден Россия уранининг Қўшма Штатларга импортини тўхтатди. Сиёсий таҳлилчиларга кўра, Ғарб санкциялари остида ўзининг Европа ва Америка қитъасидаги анъанавий харидорларидан маҳрум бўлган Россия газ ва нефт билан бўлгани каби, уран соҳасида ҳам зарарни Марказий Осиёдаги анъанавий ўз таъсири остидаги ва орқа томорқаси деб билан давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳисобидан қоплашга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, уран бўйича геология изланишларини кучайтириш ёки арзон-гаровга мини АЭСларни қуриб бериш ҳисобига. Аммо бунинг Ўзбекистон учун оқибатлари бор. Бу оқибатлар нафақат иқтисодий ёки атроф муҳит билан боғлиқ, балки хавфсизлик ва сиёсий оқибатлар ҳамдир.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ҳамбургдаги суд Tegernseer Stimme газетасига USM Holdings ширкати асосчиси, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Бавариядаги вилла эгаси экани ҳақида маълумот тарқатишни тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди. Мазкур қарор 10 июнь куни қабул қилинган.
Тақиқ бузилишига оид ҳар бир ҳолат учун суд нашрга 250 минг еврогача жарима солади. Бу жаримани тўлай олмаган тақдирда, жавобгар ҳар бир ҳуқуқбузарлик ҳолати учун олти ойгача маъмурий қамоққа тортилиши мумкин.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни АҚШ cавдо вакили Кэтрин Тайни қабул қилган.
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
“Ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар кўрсаткичлари барқарор ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди”, дейилган хабарномада.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси “Ҳисорак” сув омборидаги авария ҳақида ижтимоий тармоқларда ёлғон хабарлар тарқатган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 10 июнь куни Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омбори ҳақида интернет тармоғида “баъзи фуқаролар ёлғон ахборот тарқатиб, одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган”.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда сув омборидан катта ҳажмда сув чиқаётгани, одамлар яшаш жойларини шошилинч тарк этаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳодиса юзасидан илк баёноти орадан бир неча соат ўтиб пайдо бўлди:
“Бугун, 10-июн куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЭС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннел очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
"Ҳисорак" сув омборидаги авария ҳақида нима маълум?
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/skW0e2gH2WY
10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак” сув омборидан сув сизиб чиқиши омборнинг қуйи қисмида жойлашган шаҳар ва қишлоқлар аҳолисини саросимага солди.
Ҳодисадан бир сутка ўтиб расмийлар бир-бирига зид баёнотларни бермоқда.
Озодлик манбалари Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган илк баёнотдаги "сув сизиб чиқиш ҳолати" тўғонда ёриқ пайдо бўлиши натижасида юз берганини айтмоқда.
Ҳодиса жойидаги мутахассиснинг айтишича, ҳозирда сув чиқаётган жой вақтинчалик ёпилган ва тўғонни тўлиқ таъмирлаш учун "уч-тўрт кун вақт керак бўлади".
Расмий манбалар "Ҳисорак" сув омборининг "параметрлари ўзгармагани"ни таъкидламоқда, айни пайтда омборда "таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани" айтилади.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodNazar 15 кунга қамалган қиз ишини “қайта кўриб чиқди”
Сарлавҳага чиқарилган учта сўз (“QATL ETILMASIN AFV”) шу кўринишида мутлақо тушунарсиз. Унга маънони биттагина вергул кирита олади. Бироқ жумланинг қандай маъно ташиши вергулнинг қайси сўздан кейин қўйилишига боғлиқ: вергулни биринчи сўздан кейин қўйсак, ҳукмни кутаётган айбланувчи қатл этилади, вергулни иккинчи сўздан кейин қўйсак, у афв этилади. Судьялар ўша вергулни қўйиш ваколатидан тўғри фойдаланаяптими?
Ҳозирда адвокатлик қилаётган собиқ судья Муҳсинжон Мадаминов ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев билан кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган икки суд ишини “қайта кўриб чиқдик”.
Вилоятликларни ҳақорат қилгани учун 15 суткага қамалган қизнинг видеочиқишида жиноят аломатлари бормиди?
7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган блогернинг айби судда тўлиқ исботландими?
Судлар, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган норозиликни бостириш мақсадида, реал адолат муаммоси бир четда қолиб, виртуал адолат излашга ўтиб кетмаяптими?
Блогерларнинг танқиди объекти бўлган коррупционерлар ҳам жазоланадими ёки улар “жабрланувчи” мақомида қолаверадими?
Суҳбат давомида шу саволлар жавобини изладик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Диний идора нега фатво чиқардию нега уни қайтиб олди?
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси криптовалюта “ҳаром” деб аталган фатвони бекор қилиб, унинг интернетда пайдо бўлишини “бепарволик” деб атади, бу масалани ҳали ҳам ўрганаётганини билдирган.
3 июнь куни идоранинг Фатво маркази ноткоин ва криптовалюталар билан муомала ножоиз экани, крипто маданиятида қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлиши ҳақида баёнот чиқарганди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
АҚШнинг Калифорния штати чегара хизматига Ўзбекистон ва яна бешта постсовет мамлакатидан бўлган ноқонуний мигрантларни қўлга олинганидан кейин зудлик билан ватанига депортация қилиш мажбурияти юкланди. Бу ҳақда The New York Post нашри 10 июнь куни чегарачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатга таянган ҳолда хабар қилди.
“Меморандумга мувофиқ, Грузия, Молдова, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан бўлган балоғат ёшидаги мигрантлар зудлик билан АҚШдан бадарға қилинади”, дейилган хабарда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорда бу йилги Қурбон ҳайити 16 июнга тўғри келаётгани, шу куни байрам ўлароқ нишонланиши қайд этилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида 11 июнь куни соат 10 да кенг жамоатчиликка “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев ва шерикларига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бошланган.
Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълумотига кўра, мазкур жиноят иши Юнусобод туман суди раиси М. Мирзажонов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.
“Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар С. Саидалиев, М. Мирходжаев, Ш. Самиев, А. Акрамов, И. Сатвалдиев, Ф. Алимов, Р. Бобоназаров, Л. Шомуродов, Н. Туляганов, Ш. Қуватов, Ғ. Ўринбоев, У. Махмудов, А. Нурматов, Б. Эркинов, А. Юлдашев, С. Усмонов, Д. Умирзаков, Т. Абдумаликов, Д. Бадалов, У. Рахимов, Д. Хошаков, З. Қаюмов, Б. Муминов, Д. Юнусов, Д. Султанов, Б. Самадов, Х. Рискиев, Б. Раҳмонов ва Ё. Сотиволдиев Жиноят кодексининг 112, 165, 168, 182, 227, 228, 229, 236, 237, 238, 242, 243, 277 ва 28,211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда”, дейилган хабарномада.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жорий йилнинг 10 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннел очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари чоғида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Вазирлик қайдича, тўғондаги авария оқибатини бартараф этиш мақсадида "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат тезкор штаб тузилиб, махсус техникалар ёрдамида барча зарур муҳандислик тадбирлар олиб бориляпти.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodNazar 15 кунга қамалган қиз ишини “қайта кўриб чиқди”
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/uZfUimCWeI8
Сарлавҳага чиқарилган учта сўз (“QATL ETILMASIN AFV”) шу кўринишида мутлақо тушунарсиз. Унга маънони биттагина вергул кирита олади. Бироқ жумланинг қандай маъно ташиши вергулнинг қайси сўздан кейин қўйилишига боғлиқ: вергулни биринчи сўздан кейин қўйсак, ҳукмни кутаётган айбланувчи қатл этилади, вергулни иккинчи сўздан кейин қўйсак, у афв этилади. Судьялар ўша вергулни қўйиш ваколатидан тўғри фойдаланаяптими?
Ҳозирда адвокатлик қилаётган собиқ судья Муҳсинжон Мадаминов ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдусалом Эргашев билан кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган икки суд ишини “қайта кўриб чиқдик”.
Вилоятликларни ҳақорат қилгани учун 15 суткага қамалган қизнинг видеочиқишида жиноят аломатлари бормиди?
7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган блогернинг айби судда тўлиқ исботландими?
Судлар, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган норозиликни бостириш мақсадида, реал адолат муаммоси бир четда қолиб, виртуал адолат излашга ўтиб кетмаяптими?
Блогерларнинг танқиди объекти бўлган коррупционерлар ҳам жазоланадими ёки улар “жабрланувчи” мақомида қолаверадими?
Суҳбат давомида шу саволлар жавобини изладик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Қатар амири яқинларига гўзаллик хизматини кўрсатувчи ўзбек
Ўзбекистонлик Зарина Нуртаева Дохада Қатар амири яқинларига хизмат кўрсатувчи гўзаллик салонида ишлайди. Бу ерга келишдан олдин Ўзбекистон ва Россияда ҳам гўзаллик соҳасида фаолият юритган Зарина иш шароитлари бўйича Қатар анча олдинда эканини айтади.
Бу Озодликнинг “Қатардаги Ўзбеклар” филмидан бир парча. Филмнинг тўлиқ версиясини Озодикнинг ютуб каналидан кўришингиз мумкин.
“Қатардаги ўзбеклар” филмига ҳавола:
https://www.youtube.com/watch?v=V4IQ_GmRH34&t=1413s
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews