Диний идора нега фатво чиқарди-ю нега уни қайтиб олди?
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/SsMFIyMz_xw
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси криптовалюта “ҳаром” деб аталган фатвони бекор қилиб, унинг интернетда пайдо бўлишини “бепарволик” деб атади, бу масалани ҳали ҳам ўрганаётганини билдирган.
3 июнь куни идоранинг Фатво маркази ноткоин ва криптовалюталар билан муомала ножоиз экани, крипто маданиятида қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлиши ҳақида баёнот чиқарганди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
“Кампиробод иши” бўйича маҳкамада давлат айбловчиси суддан айбланувчиларни мол-мулкларини мусодара қилган ҳолда 20 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради. Бу ҳақда 10 июнь куни Озодлик қирғиз хизматига айбланувчилардан бири, ҳуқуқ фаоли Рита Қарасартова маълум қилди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 837-кун | Зеленский: Россия Харковга ҳужум режасини амалга ошира олмади
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/tAnkz7X2QEU
Украина қуролли кучлари Волчанскда яна бир неча мавзени қайтариб олди.
Россия назоратидаги ҳудудларга ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 кишига етди.
Украина илк бор Россиянинг Су-57 қирувчисини урганини айтмоқда.
АҚШда республикачилар Байденни Украинанинг Америка қуроллари билан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришига доир чекловларни бекор қилишга чақирмоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Қозоғистондаги суд Россия сўровига кўра Қирғизистон фуқароси бўлган 29 ёшли Алина Горшенинани ҳибсга олган. Rusnews хабарига кўра, у суддаги таҳдид ёки зўравонликка оид жиноят иши бўйича қидирувда бўлган.
Горшенина Москва вилоят суди судьяси Елена Морозова ва прокурор Елена Колосковага таҳдид қилганликда айбланмоқда. 2021 йилнинг 18 январида - Алексей Навальний “Новичок” билан заҳарлангани ортидан Германияда даволаниб, Россияга қайтганининг эртасига Морозова чиқарган қарор асосида ҳибсга олинган эди. Колоскова ўша суд мажлисида иштирок этган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Парижда “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти раҳбари Кристоф Делуар 53 ёшида вафот этди. У ташкилотга 12 йил раҳбарлик қилган.
RSF сайтида қайд этилишича, унинг ўлимига саратон касаллиги сабаб бўлган.
“Кристоф Делуар информацион хаос шароитида барча қитъаларда журналистика эркинлиги, мустақиллиги ва плюрализмининг толмас ҳимоячиси эди. Журналистика унинг ҳаётий маслаги эди ва у собит ишонч билан курашди”, дейилган некрологда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Большевиклардан қочиб. Ван қирғизларининг тарихи
Ўтган XX асрда Совет ҳукуматининг тазйиқидан қочиб, Туркияга кетган қирғизлар чорак асрдан кейин илк бор ота тупроғига қадам босди.
Узоқ йиллик айрилиқдан кейин Қирғизистоннинг Алай туманида учрашган Помир ва Ван қирғизлари ўз тарихлари, босиб ўтган йўллари ҳақида “Озодлик”ка ҳикоя қилиб беришди.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.
Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (/channel/ferghana_media) (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Украинага босқин: 836-кун | Франция Украина учун ҳарбий инструкторлар коалициясини тузади
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/mgiPmJtr0WQ
Франция яқин вақт ичида Украинага ҳарбий инструкторлар юбориш бўйича коалиция тузмоқда. Президент Эммануел Макрон украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан мулоқоти чоғида Франция Украинага Мираж-2000 қирувчи учоқларини этказиши ва украиналик учувчилар ва ҳарбий хизматчиларни тайёрлашини ҳам айтди. Айни пайтда АҚЧ президенти Жо Байден Украинага 225 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Экспорт: Деҳқонлар касод бўлди
Пиёз эккан ўзбекистонлик деҳқонлар бугун банкрот бўлиш арафасида.
Янги пиёз ҳосили, деҳқонларнинг айтишларича, бу йил пул эмас, кул бўлди.
Пиёз кўп етиштирилгани сабаб, мамлакат ички бозорида пиёзнинг нархи кескин тушиб кетиб, бозор тортмай қолди.
Хорижга экспорт қилмоқчи бўлган тадбиркорлар ҳам сувтекин нарх таклиф қилишяпти.
Катта ҳажмдаги музлаткичлар эса йўқ. Деҳқонлар боши, қотган. Чунки таклиф қилинаётган 300-500 сўмлик нарх, пиёзни териб олишга сарфланадиган харажатга ҳам етмайди.
Озодлик Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги деҳқонларнинг томорқаларига бориб, вазият билан танишди.
Экспорттчилар қани? МДҲ ва бошқа хориж давлатларида пиёзнинг нархи Ўзбекистондаги нархдан беш-олти баравар қиммат бўлиб турган вақтда пиёз экспорти нега ташкиллаштирилямапти? Нега деҳқонларнинг банкрот бўлишига йўл қўйиб бериляпти?
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Кишанланган "кўча“ ва сочи қирилган "Бахти Ташкентский”
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/LZejQmg5Fk8
“Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев, Тошкентдаги судда, “кўча”да тартиб ўрнатишни давлат ташкилоти сўради, деб кўрсатма берди.
53 яшар Қудратуллаев, унинг ўғли ва акасидан иборат, жами 37 кишилик гуруҳ устидан очиқ суд Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида 3 июнь куни бошланди.
Судда айрим судланувчилар ўзига нисбатан “қўл кўтарилгани” ҳақида кўрсатма берди, адвокатлар судланувчилар “руҳий босим” остида эканини айтди.
Бундан ташқари, Қудратуллаевнинг яқинлари судда унинг сочи қирилгани, оптик кўзойнаги олиб қўйилганини ҳуқуқлари бузилгани, руҳан босим остида сақланаётганидан далолат, деб Озодликка шикоят қилди.
Шу кунга қадар суднинг иккита мажлиси ўтди ва унда айрим маҳаллий нашрларнинг журналистлари ҳам иштирок этди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodNazar: “Қишлоқилар”; Эсдан чиққан мигрантлар; 30 йиллик “шаҳдам қадам”
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/E38kEl8BFgo
Ўзбекистон президентининг Туркияга сафари қандай натижалар билан тугади? Нима учун Тошкентда ксенофобик кайфият кучаймоқда? Ўзбекча урбанизация: ўзбекчалиги нимада? Нима учун Ўзбекистон ҳануз ЖСТ га аъзо бўлолмаяпти: ўзи истамаяптими ё қабул қилишмаяпти? Бугунги суҳбат давомида шу саволлар жавобини излаймиз. Суҳбат охирида Президентнинг кенжа куёви Отабек Умаровга бағишланган қўшиқдан парча тинглашингиз мумкин.
Суҳбатдошимиз иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Европа комиссияси Европа Иттифоқи кенгашига Украина ва Молдованинг ЕИга кириши тўғрисидаги музокараларни бошлашни тавсия қилди. Бу ҳақда Еврокомиссия вакиласи Ана Пизонеро маълум қилди.
“Биз ЕИга аъзо мамлакатларга Украина ва Молдова барча шартларни бажарди, деб ҳисоблашимиз ҳақида янгиланган маълумотни тақдим этдик. Энди қарор чиқариш аъзо мамлакатлар қўлида”, деди Пизонеро.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси криптовалюта “ҳаром” деб эълон қилинган фатвони бекор қилиб, унинг интернетда пайдо бўлишини “бепарволик” деб атади, бу масалани ҳали ҳам ўрганаётганини билдирди.
“Биткоин, ноткоин каби криптовалюталарни ўзаро айрибошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки ушбу криптовалюталарда Ислом дини томонидан пулга қўйилган талаблар топилмайди. Қолаверса, уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади”, дейилади фатвода.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қирғизистон Украина томонидан 15-16 июнь кунлари Швейцарияда уюштирилаётган Тинчлик саммитида иштирок этмайди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдиль Байсалов Deutsche Welle агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
“Биз анчадан буён Украина томони билан тиғиз алоқадамиз. Энг бошданоқ давлат раҳбари биз Украинага ҳам, Россияга ҳам бир хил муносабатда бўлиш позициясида туришимизни эълон қилган. Уларнинг иккаласи ҳам бизга яқин давлатлардир”, деган у.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) билан 2 минг 593 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Улардан 35 нафари жаримага тортилган, 2 минг 558 нафарига нисбатан эса маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълумот тарқатди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Росгвардиянинг Шимолий Кавказдаги тузилмаларида мусулмонлар билан ишлаш бўйича ёрдамчи лавозими жорий этилади. Кавказ.Реалии нашрига изоҳ берган экспертларга кўра, жанубий республикаларга таъсири ўтмаётган диний бошқарма кучишлатар идора ёрдами билан Кавказда ўз мавқеини мустаҳкамламоқчи.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинадаги урушда “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкатининг 20 мингдан зиёд ёлланмаси ҳалок бўлган, уларнинг аксариятини ширкат томонидан урушга ёлланган маҳкумлар ташкил этади. Бу ҳақда “Медиазона” ва Би-би-си рус хизматининг биргаликда амалга оширилган суриштирувида айтилган.
Нашрлар урушда ҳалок бўлган ёлланмаларнинг яқинларига тўланган пулларга оид ҳужжатларни қўлга киритганларини иддао қилишмоқда. Уларда 2022 йил январидан 2023 йил августига қадар ўлган 20 мингдан зиёд киши ҳақида маълумотлар бор. Суриштирув муаллифлари ҳужжатлар ҳақиқийлигига амин эканларини таъкидлашмоқда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 837-кун | Зеленский: Россия Харковга ҳужум режасини амалга ошира олмади
Украина қуролли кучлари Волчанскда яна бир неча мавзени қайтариб олди.
Россия назоратидаги ҳудудларга ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 кишига етди.
Украина илк бор Россиянинг Су-57 қирувчисини урганини айтмоқда.
АҚШда республикачилар Байденни Украинанинг Америка қуроллари билан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришига доир чекловларни бекор қилишга чақирмоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2010 йил июнь фожиасига оид Хотира куни муносабати билан халққа мурожаат қилди. Мурожаатнома матни 10 июнь куни президент матбуот хизмати томонидан ёйинланди.
“Кўп асрлик тарихга эга Қирғизистон халқи бу фожиадан бирдамлик чақириғи билан чиқишга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, биз ҳеч қачон 2010 йилдаги бу фожеий воқеаларни унутмаслигимиз керак”, дейилган мурожаатда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси жорий йилнинг 10 июнидан визага ариза топшириш бўйича янги тизим ишга туширилганини эълон қилди.
Элчихона матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур тизим ёрдамида мурожаатчилар виза бўйича маълумотга эга бўлиш, талаб этилган виза учун маъмурий тўловни амалга ошириш, виза бўйича суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Кишанланган "кўча“ ва сочи қирилган "Бахти Ташкентский”
“Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев, Тошкентдаги судда, “кўча”да тартиб ўрнатишни давлат ташкилоти сўради, деб кўрсатма берди.
53 яшар Қудратуллаев, унинг ўғли ва акасидан иборат, жами 37 кишилик гуруҳ устидан очиқ суд Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида 3 июнь куни бошланди.
Судда айрим судланувчилар ўзига нисбатан “қўл кўтарилгани” ҳақида кўрсатма берди, адвокатлар судланувчилар “руҳий босим” остида эканини айтди.
Бундан ташқари, Қудратуллаевнинг яқинлари судда унинг сочи қирилгани, оптик кўзойнаги олиб қўйилганини ҳуқуқлари бузилгани, руҳан босим остида сақланаётганидан далолат, деб Озодликка шикоят қилди.
Шу кунга қадар суднинг иккита мажлиси ўтди ва унда айрим маҳаллий нашрларнинг журналистлари ҳам иштирок этди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Украинага босқин: 836-кун | Франция Украина учун ҳарбий инструкторлар коалициясини тузади
Франция яқин вақт ичида Украинага ҳарбий инструкторлар юбориш бўйича коалиция тузмоқда. Президент Эммануел Макрон украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан мулоқоти чоғида Франция Украинага Мираж-2000 қирувчи учоқларини этказиши ва украиналик учувчилар ва ҳарбий хизматчиларни тайёрлашини ҳам айтди. Айни пайтда АҚЧ президенти Жо Байден Украинага 225 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodNazar: “Қишлоқилар”; Эсдан чиққан мигрантлар; 30 йиллик “шаҳдам қадам”
Ўзбекистон президентининг Туркияга сафари қандай натижалар билан тугади? Нима учун Тошкентда ксенофобик кайфият кучаймоқда? Ўзбекча урбанизация: ўзбекчалиги нимада? Нима учун Ўзбекистон ҳануз ЖСТ га аъзо бўлолмаяпти: ўзи истамаяптими ё қабул қилишмаяпти? Бугунги суҳбат давомида шу саволлар жавобини излаймиз. Суҳбат охирида Президентнинг кенжа куёви Отабек Умаровга бағишланган қўшиқдан парча тинглашингиз мумкин.
Суҳбатдошимиз иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
ЧЎЛЛАРДАН ЎРМОН ҚИДИРИБ
220 гектар яйдоқ қиру адирликни ўрмонга айлантириш учун ўз ҳисобидан икки юз миллион сўм сарфлаган одам борлигига ишонасизми? У қийинчиликларга қарамай дарахт экиб, адирга сув чиқармоқда. Ўзи каби одамларга давлат солиқ имтиёзларини кўпроқ бериши керак деб ҳисоблайди.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийси (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон)да яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal)
#ferghanastories
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Экспорт: Деҳқонлар касод бўлди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/5SPo9AEus2w
Пиёз эккан ўзбекистонлик деҳқонлар бугун банкрот бўлиш арафасида.
Янги пиёз ҳосили, деҳқонларнинг айтишларича, бу йил пул эмас, кул бўлди.
Пиёз кўп етиштирилгани сабаб, мамлакат ички бозорида пиёзнинг нархи кескин тушиб кетиб, бозор тортмай қолди.
Хорижга экспорт қилмоқчи бўлган тадбиркорлар ҳам сувтекин нарх таклиф қилишяпти.
Катта ҳажмдаги музлаткичлар эса йўқ. Деҳқонлар боши, қотган. Чунки таклиф қилинаётган 300-500 сўмлик нарх, пиёзни териб олишга сарфланадиган харажатга ҳам етмайди.
Озодлик Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги деҳқонларнинг томорқаларига бориб, вазият билан танишди.
Экспорттчилар қани? МДҲ ва бошқа хориж давлатларида пиёзнинг нархи Ўзбекистондаги нархдан беш-олти баравар қиммат бўлиб турган вақтда пиёз экспорти нега ташкиллаштирилямапти? Нега деҳқонларнинг банкрот бўлишига йўл қўйиб бериляпти?
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 07.06.24
✅“Олға, Қорақалпоғистон” Ўзбекистонда экстремистик деб топилди
✅Илк чоракда Ўзбекистонда алимент тўламаган қарийб 2600 киши жазоланди
✅Қозоғистонлик фаол “Толибон” режимини террорчилар рўйхатидан чиқариш устидан эътироз киритди
✅Қозоғистонда Олий суд январь воқеаларида қизчанинг отиб қўйган ҳарбийга ҳукмни бекор қилди
✅Қирғизистон Швейцариядаги Тинчлик саммитида қатнашмайди
✅АҚШ грузиялик мулозимларга қарши виза чеклови жорий қилади
✅БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган беш аъзоси алмашади
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
ИПАК ҚУРТИ ҚАНДАЙ БОҚИЛАДИ?
Барча ўзбек аёллари фахр билан кийиб юрадиган, чет эллик аёллар учун энг яхши совға ҳисобланадиган атлас матосининг дунёга келишида катта меҳнат ётишини биласизми?
25 нафар атлас кўйлак киймоқчи бўлса, бир оила ўттиз кун тиним билмай меҳнат қилиши хаёлингизга келганми?
Ипак қурти пилла ўрагунча қанча одамни овора қилишини билмасангиз, лавҳани томоша қилинг.
Биз сизларга ипак қурти боқувчиларнинг бир ойлик машаққатли меҳнатини кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal)
#ferghanastories
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ўзбекистон Олий суди мухолифатдаги “Олға, Қорақалпоғистон” ҳаракатини “экстремистик ташкилот” деб топган ва мамлакат ҳудудида унинг фаолиятини тақиқлаган.
“Мемориал” ҳуқуқбонлик маркази Марказий Осиё дастури директори Виталий Пономарёвга кўра, суд мазкур қарорни шу йил 22 февралида чиқарган.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг бунга оид хабари 6 июнь куни Туркманистон инсон ҳуқуқлари бўйича Хельсинки жамғармаси (TFH) сайтида ёйинланган.
Ўзбекистон Олий суди қарорини очиқ манбалардан топиб бўлмади.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қўшма Штатлар 6 июнь куни “Грузиядаги демократияга путур етказганлиги учун” ўнлаб расмийга қарши виза чеклови жорий қилмоқчи эканини очиқлади. Мазкур чора жумладан “Грузия орзуси” ҳукмрон партияси аъзолари, қатор депутатлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига дахлдор бўлади.
АҚШ Давлат департаменти вакили Мэттью Миллер Вашингтон грузиялик лидерлар ўз қарорларини қайта кўриб чиқишига умид қилаётганини қайд этди.
“Агар бу иш амалга ошмаса, Қўшма Штатлар қўшимча қадамларни қўйиши мумкин”, дея таъкидлади Миллер.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
БМТ Бош ассамблеяси 6 июнь куни Покистон, Сомали, Панама, Дания ва Грецияни БМТ Хавфсизлик кенгашига доимий бўлмаган аъзо ўлароқ сайлаш ҳақида қарор қабул қилди. Уларнинг муваққат аъзо сифатидаги икки йиллик муддати 2025 йилнинг 1 январидан бошланади. Мазкур беш давлат ҳозирги пайтда БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий бўлмаган аъзолар вазифасини бажараётган Эквадор, Япония, Мальта, Швейцария ва Мозамбик ўрнини эгаллашади.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Туркияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Анқарада мезбон президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан биргаликда икки давлат ўртасидаги Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ