Хитой пойтахти Пекин шаҳрида 6 май куни “Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон” темир йўли бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими ўтказилган.
Мазкур битимни Ўзбекистон томонидан транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, Хитой томонидан Тараққиёт ва ислоҳотлар бўйича давлат қўмитаси раиси Шаньцзе, Қирғизистон томонидан эса транспорт ва коммуникациялар вазири Тилек Текебаев имзолаган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ukrainaga bosqin: 834-kun | Путин яна ядро қуроли билан таҳдид қилди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/LrBqMbhY1cM
Каховка ГЭС тўғони ўпирилганига бир йил бўлди. Украина, ЕИ ва Буюк Британия юз берган воқеа учун жавобгарликни Россия зиммасига юклади. Россия томони айбловларни инкор этиб, Каховка ГЭС тўғони ўпирилишини “Украинанинг ғаразли диверсияси” деб атади. Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган йиллик иқтисодий форумда халқаро ОАВларга интервью берар экан, Украинадаги уруш давлат тўнтариши билан бошлангани ва бунинг ортида АҚШ турганлигини иддао қилди. Толибон ҳукумати делегацияси Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган йиллик иқтисодий форумда иштирок этмоқда. Гарчи ҳаракат Россияда расман тақиқланган бўлса ҳам, Толибон ҳокимиятни қўлга киритганидан бери, Россия Толибон билан алоқаларни аста-секин йўлга қўймоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Мирзиёевнинг янги конституцияси мулк дахлсизлигини таъминламади - собиқ депутат
Собиқ депутат¸ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ўз телеграм каналида Тошкентнинг Юнусобод туманида тадбиркорлик субъектларининг бузилишини танқид қилди.
Озодлик билан суҳбатда тадбиркорлар ўзлари тегишли дўконлар ноқонуний бузилаётгани, бинолар учун уларга бир сўм ҳам товон пули тўланмаётгани¸ 50дан ортиқ одам ишсиз қолаётгани ва ички ишлар ходимларининг зўравонлигидан шикоят қилишган.
Кушербаевга кўра¸ мулк дахлсизлиги рейтингида 139 давлат орасида 138 ўринда турган Ўзбекистонда фуқаролар ўзларининг мулкка бўлган ва бошқа тамал инсоний ҳуқуқларидан маҳрум қолмоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (ТММА) Қозоғистонда юрган ўзбекистонлик муҳожирларни миграция қоидаларига риоя қилишни сўради.
Агентлик қайдича, 3 июндан бошлаб Қозоғистоннинг барча ҳудудларида миграция соҳасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида “Нелегал-2024” рейд тадбирлари ўтказиляпти.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
АҚШда “Старлайнер” кўп маротабали космик кемасининг илк парвози амалга ошди. “Атлас-5” деб номланган ракета ташувчи фазога 5 июнь куни Канаверал бурнидаги космодромдан кўтарилган. Парвоз трансляцияси НАСА ютуб-канали орқали намойиш этиб борилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Мирзиёев Эрдўғон таклифига биноан Анқарага етиб борди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 июнь оқшомида рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида Анқарага етиб борган.
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, президент Эрдўғон таклифига биноан Туркияга расмий ташриф билан борган Мирзиёевни “Эсенбўға” аэропортида вице-президент Жевдет Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олишган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ukrainaga bosqin: 833-кун | Рус аскарларининг оналари Москвада пикетга чиқди
Украина президенти Владимир Зеленский украин қўшинлари ҳарбий таъминот етишмаётган пайтда фронтни дронлар билан ушлаб тургани ҳақида гапирди.
Украина мудофаа кучлари Днепр шаҳрида Россия ракетасини уриб туширди. Ракета қулаши оқибатида олти киши, жумладан бир ойлик бола яраланган.
Москвада хавфсизлик кучлари Алексей Навалний туғилган куни муносабати билан унинг хотирасига бағишлаб ўтказилаëтган тадбирни тўхтатиб, 30 кишини ҳибсга олди.
Украинага қарши урушга сафарбар қилинган рус аскарларининг хотинлари ва оналари Москвадаги Мудофаа вазирлиги биноси олдида пикетга чиқишди.
Украина полицияси қарийб 1 млрд долларлик Россия активларига банд (арест) солганини маълум қилди
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ukrainaga bosqin: 833-кун | Рус аскарларининг оналари Москвада пикетга чиқди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/_q3m19bsnD0
Украина президенти Владимир Зеленский украин қўшинлари ҳарбий таъминот етишмаётган пайтда фронтни дронлар билан ушлаб тургани ҳақида гапирди.
Украина мудофаа кучлари Днепр шаҳрида Россия ракетасини уриб туширди. Ракета қулаши оқибатида олти киши, жумладан бир ойлик бола яраланган.
Москвада хавфсизлик кучлари Алексей Навалний туғилган куни муносабати билан унинг хотирасига бағишлаб ўтказилаëтган тадбирни тўхтатиб, 30 кишини ҳибсга олди.
Украинага қарши урушга сафарбар қилинган рус аскарларининг хотинлари ва оналари Москвадаги Мудофаа вазирлиги биноси олдида пикетга чиқишди.
Украина полицияси қарийб 1 млрд долларлик Россия активларига банд (арест) солганини маълум қилди
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 05.06.24
✅Сурияга жиҳодга кетган андижонлик йигит қидирувга берилди
✅Олмалиқда 16-қаватдан сакраган қиз ҳалок бўлди
✅Мирзиёев 6 июнь куни Туркияга сафар қилади
✅Расман тан олиш сари қадам? Қозоғистон Толибонни "қора рўйхат"дан чиқарди
✅Путин оммавий тадбирларга ўқ ўтмас камзул кийиб чиқмоқда
✅Беларусдаги етакчи университетнинг 500 нафар ходими "аксил-ҳукумат кайфияти" деб ишдан ҳайдалган
✅Байден ноқонуний миграцияга қарши чораларни кучайтирмоқда
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
26-27 май кунлари Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия президенти Владимир Путин билан делегация таркибида Ўзбекистонда бўлди. Чечен делегацияси Тошкентга ушбу сафарини Қодировнинг шахсий ютуғи, Чеченистон раҳбарининг мусулмон мамлакатларидаги обрў-эътиборининг тасдиғи сифатида тақдим қилмоқда.
Озод Европа/Озодлик радиосининг Kavkaz.Realii таҳририятининг аниқлашича, Россиянинг бошқа минтақа раҳбарларидан фарқли Рамзан Қодиров Ўзбекистонга сафари давомида мезбон томон билан бирон келишувга эришмаган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистондаги қрим-татарлар депортация ҳақида
Ўтган асрда - 1944 йилнинг 18-20 май кунлари бир кечада ватани Қримдан юк вагонларига ортилиб, 150 минг қримлик Ўзбекистонга сургун қилинган эди.
Москванинг буйруғи билан сургун қилинган қримликлар Ўзбекистоннинг совхоз, колхоз ва ишлаб чиқариш ҳудудларидаги бўш турган турар-жойларга жойлаштирилганди.
Уларнинг 56 мингдан ортиғи Ташкент, 31 минги Самарқанд, қолганлари Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Бухорога жўнатилган.
Гарчи, 1990 йиллар бошида қримликларнинг катта қисми она ватанига қайтишган бўлсада, Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ҳануз қрим-татарлар қишлоғи бор.
Бу йил қримликлар сургуннинг 80 йиллигини хотирлашмоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Сардобадан зарар кўрган қозоқ қишлоғи қандай тикланди?
2020 йилда Ўзбекистондаги Сардоба сув омборидаги тўғон ўпирилиши туфайли Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятининг бешта қишлоғи зарар кўрди. Олти мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди. Озодлик мухбири Оргебас қишлоғида бўлди. У ерда тўрт йил аввал аҳоли товон пули талаб қилиб, уйларини ўзлари тиклаган эди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ғарб қуролларининг Россия ҳудудида қўлланилиши вазиятни ўзгартирадими?
Украина Россиянинг Белгород вилоятида С-300/400 батареясини йўқ қилган.
Баъзи нашрлар Украина Россиянинг Киселёво қишлоғида жойлашган зенит-ракета батареясини HIMERS ракетаси билан ургани ҳақида ёзди.
Урушни ўрганиш институти зенит-ракета батареяси йўқ қилингани Қўшма Штатлар Украинанинг Харков вилояти яқинидаги Россия билан чегарадош ҳудудларидаги ҳарбий нишонларга Америка қуроллари билан ҳужум қилиш бўйича чекловлар қисман олиб ташлангани ортидан рўй берганига эътибор қаратди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Путин оммавий тадбирларга ўқ ўтмас камзул кийиб чиқмоқда.
Россия президенти Владимир Путин очиқ ҳавода ўтказиладиган оммавий тадбирларга уст кийими остидан ўқ ўтказмайдиган камзул кийиб чиқа бошлаган. Бу ишни қилишни ундан хавфсизлик хизмати астойдил илтимос қилмоқда. Бу ҳақда The Moscow Times газетаси материалида айтилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Байден ноқонуний миграцияга қарши чораларни кучайтирмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден Мексикадан қонуний асоссиз Қўшма Штатлар ҳудудига ўтаётган мигрантлар учун бошпана олиш тартиб-қоидаларини кучайтириш ҳақида топшириқ берди. 4 июнь куни эълон қилинган ижроия фармони бундай кишиларнинг АҚШдан бадарға қилинишини осонлаштиради.
Байденнинг фармони, агар ноқонуний мигрантлар сони кунига 2500 минг кишидан ошса, америкалик расмийларга уларни тезлик билан депортация қилиш имконини беради. Бу мазкур чора-тадбирлар зудлик билан амалга оширилиши мумкинлигини англатади, чунки ҳозирнинг ўзида Мексика-АҚШ чегарасидан қонунга зид равишда ўтаётган мигрантларнинг ўртача сони кунига 3700 нафардан ошмоқда, дея қайд этган Axios нашри.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ukrainaga bosqin: 834-кун | Путин яна ядро қуроли билан таҳдид қилди
Каховка ГЭС тўғони ўпирилганига бир йил бўлди. Украина, ЕИ ва Буюк Британия юз берган воқеа учун жавобгарликни Россия зиммасига юклади. Россия томони айбловларни инкор этиб, Каховка ГЭС тўғони ўпирилишини “Украинанинг ғаразли диверсияси” деб атади. Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган йиллик иқтисодий форумда халқаро ОАВларга интервью берар экан, Украинадаги уруш давлат тўнтариши билан бошлангани ва бунинг ортида АҚШ турганлигини иддао қилди. Толибон ҳукумати делегацияси Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган йиллик иқтисодий форумда иштирок этмоқда. Гарчи ҳаракат Россияда расман тақиқланган бўлса ҳам, Толибон ҳокимиятни қўлга киритганидан бери, Россия Толибон билан алоқаларни аста-секин йўлга қўймоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 06.06.24
✅Ўзбекистонда яна бир блогер 7 йилу 6 ойга қамалди
✅Литвада тожикистонлик фаол Сулаймон Давлатов озод этилди
✅Афғонистон Қўштепа каналидан 500 миллион доллар даромад олишни мўлжалламоқда
✅Исроил шимолидаги қишлоқ дрон ҳужумига учради
✅АҚШда “Старлайнер” космик кемаси илк бор фазога йўлланди
✅Россия ҳарбийлари 2022 йилдан буён 60 дан зиёд асир ўлдирган
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Украинадаги урушда асирга олинган ўзбекнинг яқинлари ёрдам изламоқда
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/3qFVF_D2nOM
Украинадаги урушда асирга олинган қирғизистонлик ўзбек Алишер Турсуновнинг яқинлари уни ватанига қайтаришда Қирғизистон ҳукуматидан ёрдам сўрамоқда. Бир неча ой олдин Россияда бедарак йўқолган Турсуновнинг асирга тушгани ҳақида унинг оиласи яқинда ютубда чоп этган видео орқали билишган. Ушбу видеода 56 яшар Алишер Турсуновнинг Украина ҳарбийлари тарафидан сўроқ қилинаётгани акс этган.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Исроил шимолидаги Хурфейш қишлоғи 5 июнь оқшомида дрон ҳужумига нишон бўлди. Исроилнинг Маген Давид Адом “тез ёрдам” хизмати маълумотига кўра, ҳодиса чоғида камида 11 киши яраланган, улардан бирининг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.
Жанговар дронлар Ливан ҳудудидан учирилган. Номаълум сабабга кўра ҳаво тревогаси сигнали янграмаган, “Темир гумбаз” ҳаводан мудофаа тизими ишга тушмаган. Даставвал бир камикадзе дрони ичида Исроил армияси ҳарбийлар дохил одамлар бўлган футбол майдонига зарба берган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонлик блогер ва “Эзгулик” жамияти фаоли Мурод Махсудов Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод тумани судининг 4 июндаги ҳукми билан 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълум қилди. Ташановга кўра, Махсудов ёпиқ суд мажлисларида ўзининг ҳақлигини исботлашга кўп уринган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Россия қўшинлари Украинага кенг кўламли босқин бошлаган 2022 йил февралидан буён россиялик ҳарбийлар украиналик асирлардан камида 61 нафарини ўлдиришган. Украина расмийлари тасдиқлашга муваффақ бўлган маълумотлар ана шундай, дея билдирди Украина бош прокурори Андрей Костин. Мулозимга кўра, 61 нафар ҳарбий асирнинг судсиз қатл этилгани бўйича 27 та жиноят иши тергов қилинмоқда. Улардан бири бўйича ҳукм чиқарилган, яна бир нечтаси судда кўриб чиқиляпти.
Россияда асир ўлароқ ушлаб турилган 2200 нафар украиналик ҳарбий жабрланувчи дея тан олинган. Уларнинг 500 дан зиёди сўроқ пайтида ўзига қарши жисмоний зўравонлик, шу жумладан электр токи ёрдамида қийноқ қўлланилганини маълум қилган. Костинга кўра, асирга тушган украиналик ҳарбийларнинг ҳаммаси “ғайриинсоний шарт-шароитда” сақланмоқда, кўпчилиги, масалан, украин тилида гапиргани учун қийноққа солиниб, калтакланмоқда, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Россия Тергов қўмитаси “Экстрасенслар жанги” кўрсатуви иштирокчиси, “Энг кучли жодугар аёллар империяси” ташкилоти раҳбари Алёна Полинга (Елена Суликова) нисбатан РФ Жиноят кодексининг 282-моддаси 2-қисми “а” банди (экстремизм) ва 148-моддаси 1-қисми (диндорлар ҳис-туйғуларини таҳқирлаш) бўйича айблов эълон қилди. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича бошқармаси хабарномасида айтилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 июнь куни Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеалани қабул қилган.
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, қабул чоғида Мирзиёев Ўзбекистоннинг тез фурсатда ЖСТга аъзо бўлиши муҳимлигини урғулаган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон Байденнинг Ғазога оид режасини олқишлайди.
Ўзбекистон Ғазо секторидаги инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича барча мамлакатларнинг халқаро саъй-ҳаракатларини, шу жумладан АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўзининг расмий телеграм-канали орқали маълум қилди.
Савол-жавоб шаклида эълон қилинган баёнот мазмунига кўра, Ўзбекистон расмийлари Ғазо секторида тинч аҳоли, айниқса аёллар ва болалар қурбонлари бўлган тўқнашувларни диққат билан кузатяпти ва бу ҳолат уларни чуқур хавотирга солмоқда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Мирзиёевнинг янги конституцияси мулк дахлсизлигини таъминламади - собиқ депутат
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/5RuPrDZ7IbQ
Собиқ депутат¸ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ўз телеграм каналида Тошкентнинг Юнусобод туманида тадбиркорлик субъектларининг бузилишини танқид қилди.
Озодлик билан суҳбатда тадбиркорлар ўзлари тегишли дўконлар ноқонуний бузилаётгани, бинолар учун уларга бир сўм ҳам товон пули тўланмаётгани¸ 50дан ортиқ одам ишсиз қолаётгани ва ички ишлар ходимларининг зўравонлигидан шикоят қилишган.
Кушербаевга кўра¸ мулк дахлсизлиги рейтингида 139 давлат орасида 138 ўринда турган Ўзбекистонда фуқаролар ўзларининг мулкка бўлган ва бошқа тамал инсоний ҳуқуқларидан маҳрум қолмоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Украинадаги урушда асирга олинган ўзбекнинг яқинлари ёрдам изламоқда
Украинадаги урушда асирга олинган қирғизистонлик ўзбек Алишер Турсуновнинг яқинлари уни ватанига қайтаришда Қирғизистон ҳукуматидан ёрдам сўрамоқда. Бир неча ой олдин Россияда бедарак йўқолган Турсуновнинг асирга тушгани ҳақида унинг оиласи яқинда ютубда чоп этган видео орқали билишган. Ушбу видеода 56 яшар Алишер Турсуновнинг Украина ҳарбийлари тарафидан сўроқ қилинаётгани акс этган.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia
Словения парламенти Фаластин мустақиллигини тан олди.
Словения Фаластинни мустақил давлат ўлароқ тан олган БМТнинг 147-давлати ва Европа Иттифоқининг 10-мамлакатига айланди. Мамлакат парламентида бу борада уюштирилган овоз бериш жараёнида 53 нафар депутат иштирок этган, улардан 52 нафари Фаластин мустақиллиги тан олинишини ёқлаб овоз берган, бунга қарши эса ҳеч ким овоз берган эмас.
Словения радиоси хабарига кўра, овоз бериш олдидан узундан-узоқ муҳокама ўтказилган. Мухолифатдаги Словения демократик партияси (СДП) Фаластиннинг тан олиниши ҲАМАС террор ташкилотини қўллаш билан баробар эканини билдирган ва бу масала юзасидан маслаҳат референдуми ўтказишни таклиф қилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Мирзиёев 6 июнь куни Туркияга сафар қилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни расмий ташриф билан Туркияда бўлади. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига биноан амалга оширилмоқда.
“Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат, "яшил" энергетика, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда, шу жумладан давлат-хусусий шериклик дастури доирасида кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади”, дейилган хабарномада.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Сурияга жиҳодга кетган андижонлик йигит қидирувга берилди.
Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида Сурияга жиҳодга кетган йигит халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Ички ишлар бошқармаси видеоролигида қайд этилишича, 26 ёшли Иброҳим Муҳиддинов пул топиш мақсадида 2018 йили Туркияга йўл олган. У ерда андижонлик йигит, ИИБ иддаосига кўра, “Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқа террористик ташкилотлар тарғиботчилари таъсирига тушган”.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ғарб қуролларининг Россия ҳудудида қўлланилиши вазиятни ўзгартирадими?
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/5TmIf-ThnEc