ozodlikkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ozodlikkanali - OZODLIK KANALI™

21447

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Подписаться на канал

OZODLIK KANALI™

Тошкентдан Иссиқкўлга 10 июндан автобус қатнай бошлайди.

Жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб Тошкент шаҳридан Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги қайдича, Иссиқкўл соҳилида жойлашган курорт шаҳарга қатнов Uzautotrans Service ширкатига қарашли Yutong русумли автобуслар билан ойнинг жуфт кунларида (кунора) амалга оширилади.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 04.06.24

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси криптовалютага оид фатво юзасидан узр сўради

✅“Кампир-обод иши” бўйича айбланувчиларни судда сўроқ қилиш бошланди

✅Ўзбекистонда бир қатор йирик давлат корхоналаридан эксклюзив ҳуқуқлар олиб қўйилади

✅Қирғизистон муфтияти байроқ ёқилишига муносабат билдирди

✅Қозоғистон “Толибон”ни террор ташкилотлари рўйхатидан чиқарди

✅Исроил Ғазодаги жангларни вақтинча тўхтатиши мумкин

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

"Кремл қўлидаги қурол". Тармоқ фаоллари АEС га қарши ёзмаслик ҳақида огоҳлантирилди

Россия президенти Владимир Путиннинг 26 - 27 май кунлари Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида Жиззах вилоятида икки давлат ҳамкорлигида кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилишига доир битим имзолангани эълон қилинди.

Бунга қадар расмий Тошкент бу борада ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик имконияти кўриб чиқилаётгани, Москва билан ниҳоий келишув йўқлиги ҳақида баёнот бериб келаётган эди.

АЭС қурилиши ҳақидаги келишув ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида норозилик билан қаршиланди. Маҳаллий журналист ва блогерлар АЭС лойиҳасини Украинага агрессиясини давом эттираётган Путин Россияси билан ҳамкорликда амалга ошириш мамлакат хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид экани ҳақида ёзишди.

Бир вақтнинг ўзида АЭС лойиҳасига қарши чиққан тармоқ фаоллари ва блогерлар куч тизимлари томонидан огоҳлантирилганига ишора қилувчи постлар пайдо бўлди.

Озодлик боғланган бир неча блогерга кўра, аксар фаолларга махсус хизматлардан боғланиб, АЭС мавзуда ёзишни тўғридан-тўғри тақиқлашган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қирғизистон муфтияти байроқ ёқилишига муносабат билдирди

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси (ҚМДБ) Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида қишлоқ ҳукумати ва икки мактаб биносида давлат байроқлари ёқилиб, улар ўрнига арабча ёзувли оқ матолар осиб кетилгани билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдирди.

ҚМДБ матбуот хизмати томонидан ёйинланган мурожаатномада Қирғизистоннинг мустақил ва суверен давлат эканини исботловчи асосий аломатларга байроқ, герб ва мадҳия кириши, бу қадриятлар ҳурмат қилиниши зарурлиги қайд этилган.

“Диний қадриятлар, миллий сарват, эркинлик рамзи бўлган қизил байроғимизни иззат қилиш билан халқимизнинг бир бутунлигига, ватанимиз тинчлигига, давлатимизнинг қудратли бўлишига барчамиз биргаликда ҳисса қўшайлик", дейилган муфтият мурожаатномасида.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

ЎМИ криптовалютага оид фатво юзасидан узр сўради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази “криптавалюталар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас”лиги ҳақида 3 июнь куни ўзи томонидан ёйинланган фатвога раддия берди. Қайд этилишича, бу фатво “эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган”.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Сургун. Ўзбекистонга депортация қилинган қрим-татарлар ҳикояси.

1944 йилнинг 18-20 май кунлари бир кечада ватани Қримдан юк вагонларига ортилиб, 150 минг қримлик Ўзбекистонга сургун қилинган эди.

Москванинг буйруғи билан сургун қилинган қримликлар Ўзбекистоннинг совхоз, колхоз ва ишлаб чиқариш ҳудудларидаги бўш турган жойларга ерлаштирилди.

Уларнинг 56 мингдан ортиғи Ташкент, 31 минг нафари Самарқанд, қолганлари эса Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Бухорога жўнатилган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

"Кремл қўлидаги қурол". Тармоқ фаоллари АEС га қарши ёзмаслик ҳақида огоҳлантирилди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/jwPxX_0i3AM

Россия президенти Владимир Путиннинг 26 - 27 май кунлари Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида Жиззах вилоятида икки давлат ҳамкорлигида кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилишига доир битим имзолангани эълон қилинди.

Бунга қадар расмий Тошкент бу борада ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик имконияти кўриб чиқилаётгани, Москва билан ниҳоий келишув йўқлиги ҳақида баёнот бериб келаётган эди.

АЭС қурилиши ҳақидаги келишув ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида норозилик билан қаршиланди. Маҳаллий журналист ва блогерлар АЭС лойиҳасини Украинага агрессиясини давом эттираётган Путин Россияси билан ҳамкорликда амалга ошириш мамлакат хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид экани ҳақида ёзишди.

Бир вақтнинг ўзида АЭС лойиҳасига қарши чиққан тармоқ фаоллари ва блогерлар куч тизимлари томонидан огоҳлантирилганига ишора қилувчи постлар пайдо бўлди.

Озодлик боғланган бир неча блогерга кўра, аксар фаолларга махсус хизматлардан боғланиб, АЭС мавзуда ёзишни тўғридан-тўғри тақиқлашган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Мирзиёевнинг Путинга мулозамати ва Текин музқаймоқ сайли

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/mD36kob42Z0

Бугунги суҳбат ғурур ва ғурурсизлик ҳақида бўлди. Гап бир капгир ош, бир бурда лаваш ёки бир истикон музқаймоқ билан ўлчаниб қолаётган ғурур ҳақидагина эмас, олий даражадаги ғурур (ғурурсизлик) ҳақида ҳам бўлди.
Суҳбатда шоира Дилором Исҳоқова ҳамда профессор Зарифбой Ибодуллаевлар қатнашди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Грузия парламенти раиси баҳсли қонун лойиҳасини имзолади.

Грузия парламенти спикери Шалва Папуашвили танқидчилар Россиянинг хорижий агентларга оид қонуни нусхаси деб ҳисобловчи “Хорижий таъсир шаффофлиги тўғрисида”ги қонунни имзолаган. Бу ҳақда у 3 июнь куни Тбилисида ўтказилган брифингда маълум қилди, дея хабар қилди Озодликнинг “Эхо Кавказа” лойиҳаси.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Мексикадаги президент сайловида илк бор аёл номзод ғалаба қозонди.

Мексикада бўлиб ўтган президент сайловида сайловчиларнинг энг кўп овозини Клаудия Шейнбаум жамғаришга муваффақ бўлган. У мамлакат тарихида илк аёл президент бўлиши кутилмоқда.

Мехико мэри ва ҳукмрон партия вакиласи бўлган 61 ёшли Клаудия Шейнбаум, Мексика Миллий сайлов институти маълумотига кўра, 57,28 фоиз овоз билан сайлов пойгасининг пешқадамига айланган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

АҚШ: Оҳайодаги отишмада бир киши қурбон бўлди, 24 киши яраланди

АҚШнинг Оҳайо штатида 2 июнга ўтар кечаси содир бўлган отишмада бир киши ҳалок бўлган, камида 24 киши жароҳат олган.

Отишма тун ярмидан оғганда Акрон шаҳрида содир бўлган. Маҳаллий нашрлар хабарларига кўра, воқеа жойида ўқотар қурол ва ўнлаб гильза топилган.

Акрон полицияси маълумотига кўра, жароҳат олганлардан кўпчилигининг яраси ҳаёт учун хавфли эмас, қолган бир неча кишининг эса “аҳволи жиддийроқ”.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Тошкентда “Бахти Ташкентский” ва шерикларининг суди бошланди

Тошкентдаги Юнусобод туман суди биносида 3 июнь куни Бахтиёр Қудратуллаев ва яна 36 кишининг жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда суд жараёни очиқ ўтаётганини, Қудратуллаевнинг эса судья саволларига жавоб бераётганини кўриш мумкин.

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов аввалроқ ўз Телеграм-канали орқали “Бахти Ташкентский” ва шерикларига оид жиноят иши Шайхонтоҳур туман судининг раиси Толибжон Обидов раислигида кўриб чиқилишини билдирган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Тожикистонда ўнлаб киши сел туфайли бошпанасиз қолди

Тожикистоннинг Фархор туманидаги Сурхоб қишлоғида ўнлаб киши саҳар вақти тоғдан келган сел туфайли бошпанасиз қолди. Қишлоқдаги аксар уйлар вайрон бўлган ёки яшаш учун яроқсиз аҳволга келган.
Ҳозирда Сурxоб қишлоғининг барча кўчалари лой ва сел оқизиб келган чиқиндиларга тўла. Ҳукумат идоралари ва аҳоли табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларини бошлаб юборган. Бироқ одамлар ҳукумат деярли жон койитмаётганини айтишади.
Шу боис қишлоқликлар хароба уйларига бориб, сел ва тошқиндан омон қолган рўзғор буюмларини вайроналар тагидан чиқариб олишга киришганлар. Айни чоғда улар ҳукумат ёрдамидан умид узишгани йўқ.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Янги Тошкент: "Олтин тупроқ" устига қурилаётган тош шаҳар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 19 апрелида имзолаган қарори билган пойтахтдаги давлат идораларини қурилиши бошланаётган Янги Тошкентга кўчиришга буйруқ берди.
Тошкентнинг жануби шарқида, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари ўртасидаги бу ерлар Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларига тегишли.
Бу ерда деҳқонлар азал-азалдан мева ва сабзавот етиштириб, пойтахт бозорларига етказиб беришган, гектаридан 40-50 центнер пахта, 100 центнергача буғдой олишган.
Маҳаллий деҳқонлар бу ерларни Тошкент ва Тошкент вилоятининг “ўпкаси” деб таърифлашади.
Пойтахтнинг тобора ифлосланиб бораётган ҳавоси, иқлим ўзгариши ва бошқа экологик муаммолар манзарасида бу ерларнинг қиймати янада ошган.
Аммо келаётган йилларда бу ерлар ҳозиргидек ям-яшил бўлмаслиги мумкин.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қозоғистонда ўз хотинини ўлдиришда айбланаётган собиқ вазир иши: Жараён қандай ўтди?

Остонада рафиқаси Салтанат Нукеновани қийноққа солиш ва ўлдиришда айбланаётган Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Қувондиқ Бишимбаев иши бўйича суд тергови якунланди.

Иш материалларини кўриб чиқиш чоғида 2023 йил ноябрь воқеаларининг даҳшатли тафсилотлари маълум бўлди: суд мажлисларида собиқ вазир ўз хотинини қандай калтаклаганини ва у ўлаётган пайтда фолбинга қўнғироқ қилганини, таниши билан ёзишганини батафсил сўзлаб берди. Қуйида бу иш ҳақида яна нима маълум эканлигини ҳикоя қиламиз.

Огоҳлантириш: Матнда зўравонлик саҳналари тасвирланган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Мирзиёевнинг Путинга мулозамати ва Текин музқаймоқ сайли

Бугунги суҳбат ғурур ва ғурурсизлик ҳақида бўлди. Гап бир капгир ош, бир бурда лаваш ёки бир истикон музқаймоқ билан ўлчаниб қолаётган ғурур ҳақидагина эмас, олий даражадаги ғурур (ғурурсизлик) ҳақида ҳам бўлди. Суҳбатда шоира Дилором Исҳоқова ҳамда профессор Зарифбой Ибодуллаевлар қатнашди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистондаги қрим-татарлар депортация ҳақида

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/UVplAEyLYL4

Ўтган асрда - 1944 йилнинг 18-20 май кунлари бир кечада ватани Қримдан юк вагонларига ортилиб, 150 минг қримлик Ўзбекистонга сургун қилинган эди.

Москванинг буйруғи билан сургун қилинган қримликлар Ўзбекистоннинг совхоз, колхоз ва ишлаб чиқариш ҳудудларидаги бўш турган турар-жойларга жойлаштирилганди.

Уларнинг 56 мингдан ортиғи Ташкент, 31 минги Самарқанд, қолганлари Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Бухорога жўнатилган.

Гарчи, 1990 йиллар бошида қримликларнинг катта қисми она ватанига қайтишган бўлсада, Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ҳануз қрим-татарлар қишлоғи бор.

Бу йил қримликлар сургуннинг 80 йиллигини хотирлашмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Сардобадан зарар кўрган қозоқ қишлоғи қандай тикланди?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/PKQ4iy6JWhM

2020 йилда Ўзбекистондаги Сардоба сув омборидаги тўғон ўпирилиши туфайли Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятининг бешта қишлоғи зарар кўрди. Олти мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди. Озодлик мухбири Оргебас қишлоғида бўлди. У ерда тўрт йил аввал аҳоли товон пули талаб қилиб, уйларини ўзлари тиклаган эди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Фармон: Давлат корхоналаридан эксклюзив ҳуқуқлар олиб қўйилади.

Ўзбекистонда бир қатор йирик давлат конхоналари иқтисодий фаолиятни амалга ошириш бўйича эксклюзив ҳуқуқлардан маҳрум этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2024 йил 3 июнь куни имзоланган “Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда қайд этилган.

Ҳужжат “Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолигига эришишни жадаллаштириш” мақсадида қабул қилинган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Исроил Ғазодаги жангларни вақтинча тўхтатиши мумкин

Исроил гаровдагиларни озод қилиш учун Ғазо секторидаги жангларни 42 кунга тўхтатиб туриши мумкин. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу баёнот берди.

Шу билан бирга, Исроил бош вазирига кўра, АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб тан олинган ҲАМАС гуруҳига қарши амалиёт давом эттирилади.

“Исроил гаровдагиларни қайтариш учун 42 кунга жанговар ҳаракатларни тўхтатиши мумкин, бироқ биз урушни тўхтата олмаймиз. Эронликлар ва бизнинг барча душманларимиз “таслим бўлишадими-йўқми?” деган истак билан бизга қараб туришибди. Жуда кўп ёлғон хабар тарқатилмоқда”, деган Нетаняҳу парламентнинг хорижий ишлар ва мудофаа комиссияси ёпиқ мажлисида. Унинг сўзларини Israel Hayom газетаси келтирган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Президентликка собиқ номзод аграр университетга проректор бўлди.

Ўзбекистонда 2021 йилда ўтказилган президент сайловида давлат раҳбари лавозимига номзод бўлган Нарзулло Обломуродов Тошкент давлат аграр университетининг Ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

ЎМИ: Криптовалюталар билан муомала шаръан жоиз эмас.

Биткоин, ноткоин каби криптавалюталарни (рақамли валюта тури - таҳр.) ўзаро айирбошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази маълум қилди.

ЎМИ вакиллари бу фатвони “ушбу криптовалюталарда Ислом шариати томонидан пулга қўйилган талаблар топилмаслиги” билан изоҳлаган.

“Қолаверса, уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади”, дейилган Фатво маркази жавобида.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 03.06.24

✅Қатар Ўзбекистондан ишчи кучи жалб этишни бошлайди

✅ШҲТ форумининг навбатдаги йиғилиши Тошкентда бўлиб ўтади

✅Тошкентда “Бахти Ташкентский” ва шерикларининг суди бошланди

✅АҚШнинг Оҳайо штатидаги отишмада бир киши қурбон бўлди, 24 киши яраланди

✅Словакияда тожикистонлик қочоқ “хавфсизликка таҳдид” деб топилди

✅Қирғизистон Бош прокурори истеъфога чиқди

✅Грузияда Россия андозасидаги “хорижий агентлар тўғрисида” қонун расман қабул қилинди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

“Чегарадаги вазият: божхона базаси ишламаётгани сабаб машиналар кутиб қолди”

“Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасидаги нейтрал зонада турибмиз. Бу томон Тожикистон, у томон Ўзбекистон. 25 тача машина ҳайдовчилари суткалаб кутяпти. Иссиқ, соя бўладиган дарахт ҳам йўқ. Машиналарни божхона рўйхатидан ўтказиш бўйича база ишламаяпти дейишяпти...”

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Россия миграция марказларидаги узун навбатлар

Муҳожирлар Санкт-Петербург ва Ростов-Дон миграция марказларидаги узун навбатлардан шикоят қилмоқдалар. Улар рус тили ва тарихни билиши ҳақида сертификат олиш учун бир неча кунлаб навбатда туришга мажбурлигидан норози. Бу ҳужжат меҳнат патентини олиш учун талаб қилинади. Муҳожирлар навбатларни тест қабул қилиш жараёнидаги сўнгги ўзгаришлар билан боғлайди.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қозоғистон “Толибон”ни террор ташкилотлари рўйхатидан чиқарди.

Қозоғистон “Толибон” режимини террорчилар рўйхатидан чиқарган. Бу ҳақда маълум қилган президент Қасим-Жомарт Тоқаев бу иш толиблар назорати остидаги Афғонистон ҳукумати билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун амалга оширилганини блилдирган.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида террор ташкилоти деб тан олинган “Толибон” Қозоғистон Олий судининг 2005 йил 15 мартидаги қарори билан террор ташкилоти деб топилган ҳамда мамлакат ҳудудида фаолияти тақиқланган эди.


❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 830-кун | Волчанск учун оғир жанглар давом этмоқда

Россия Украин дронларини уриб туширди, Украина Россиянинг ҳужумини тўхтатди.
Associated Press агентлиги дрон ёрдамида олган кадрлар урушга қадар 17 минг аҳоли яшаган Волчанск шаҳридаги вайронагарчилик манзарасини кўрсатди.
Украина президенти Владимир Зеленский Cингапурда ўтказилаётган хавфсизлик бўйича олий даражадаги Шангри-Ла диалоги учрашувига борди.
Украина ва Россия урушда ҳалок бўлган аскарлар жасадларини алмашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Венгрияда қирғиз муҳожирлари ишсиз қолиб кетди

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европага муҳожирлар оқимини кескин танқид қилиб келади. 
Аммо Венгрия ҳукуматининг расмий маълумотларига кўра, мамлакатда 120,000 меҳнат муҳожири бор. Улар асосан Украина, Сербия, Вьетнам ва Филиппиндан. 
Озодлик олиб борган суриштирувга кўра, Венгриядаги меҳнат муҳожирларининг баъзилари огоҳлантиришсиз ишдан бўшатилган, ишсиз, ҳужжатсиз кўчада қолган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 829-кун | Бешта вилоятда электр иншоотлари ҳужумга тутилди

Россия Украина энергетика объектларига навбатдаги ракета зарбаси берди. 1 июн кунги ҳужум март ойидан буён Украинанинг фуқаролик ва энергетика инфратузилмасига қарши ракета ва дронлар ёрдамида берилган олтинчи йирик ҳужум бўлди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 806-кун | Уруш пропагандаси - Москва ва Тошкентда қизил байроқлар кўтарилди

Москванинг Қизил майдонида, Россия Улуғ ватан уруши деб атайдиган Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилди.
Трибунада президент Владимир Путиндан ташқари, яна 8 мамлакат – Марказий Осиёнинг беш президенти, Лаос, Гвинея-Бисау ва Куба раҳбарлари бўлди.
Ўзбекистонда эса 9-майда расман Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишоналанади. Бироқ, бу йилги тадбирларида ҳарбий парадлар бўлди, Россиядагидай “Катюша” қўшиғи фонида “Совет иттифоқига шарафлар бўлсин!” каби шиорлар янгради.
Марҳум президент Ислом Каримов даврида иккинчи жаҳон уруши борасида Россиянинг талқини ва совет даври рамзларидан узоқлашиш кузатилган, аммо Мирзиёев ҳокимиятга келгач, айрим совет рамзларини қайтарди.
Россия ва Украина ўртасидаги жанглар давом этмоқда. Россия кўпроқ Украинанинг энергетика сектори ҳамда тинч аҳоли бўлаётган объектларини нишонга олмоқда. Украина дронлари эса яна Белгородга ҳужум қилди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…
Подписаться на канал