ozodlikkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ozodlikkanali - OZODLIK KANALI™

21447

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Подписаться на канал

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 806-кун | Уруш пропагандаси - Москва ва Тошкентда қизил байроқлар кўтарилди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/ABENAa3Gio0

Москванинг Қизил майдонида, Россия Улуғ ватан уруши деб атайдиган Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилди.
Трибунада президент Владимир Путиндан ташқари, яна 8 мамлакат – Марказий Осиёнинг беш президенти, Лаос, Гвинея-Бисау ва Куба раҳбарлари бўлди.
Ўзбекистонда эса 9-майда расман Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишоналанади. Бироқ, бу йилги тадбирларида ҳарбий парадлар бўлди, Россиядагидай “Катюша” қўшиғи фонида “Совет иттифоқига шарафлар бўлсин!” каби шиорлар янгради.
Марҳум президент Ислом Каримов даврида иккинчи жаҳон уруши борасида Россиянинг талқини ва совет даври рамзларидан узоқлашиш кузатилган, аммо Мирзиёев ҳокимиятга келгач, айрим совет рамзларини қайтарди.
Россия ва Украина ўртасидаги жанглар давом этмоқда. Россия кўпроқ Украинанинг энергетика сектори ҳамда тинч аҳоли бўлаётган объектларини нишонга олмоқда. Украина дронлари эса яна Белгородга ҳужум қилди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 09.05.24

✅Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди

✅Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонга йўл олган мигрантларни огоҳлантирди

✅Отабек Умаровнинг нархи $2 млн бўлган соати муҳокама қилинмоқда

✅Польшада ўзбеклар нима учун ноқонуний ишлашга мажбур бўлмоқда?

✅ЕИ Россияга Европадаги партиялар ва ОАВни молиялаштиришни тақиқлайди

✅Москвадаги парадда Путин яна Ғарбни танқид қилди

✅Арманистон КҲШТдаги молиявий иштирокини тўхтатди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Андижонда ҳибсга олинган блогернинг уйида тинтув ўтказилди

Андижон вилоят, Пахтаобод туманида ҳибсга олинган ҳайдовчи ва блогер Жўрабек Қимизовнинг Уйғур қишлоғидаги уйида туман Ички ишлар ходимлари томонидан 4 март куни тинтув ўтказилди. Бу ҳақда Озодликка айбланувчининг турмуш ўртоғи хабар берди.

Андижон вилоят ИИБ Ахборот хизмати Жўрабекнинг қамалишига унинг YouTube каналида жойлаган видеолар сабаб бўлмагани тўғрисида расмий баёнот тарқатди.

Жўрабек Қимизовнинг турмуш ўртоғи Асилзода Холмирзаеванинг Озодликка билдиришича, уларнинг Пахтаобод туман, Уйғур қишлоғи Учқўрғон маҳалласидаги хонадонида 4 март, эрталаб соат 10-11 ларда ички ишлар ходимлари тинтув ўтказган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Исроил элчихонасига ўт қўйишга уринган талаба 5 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонасига ўт қўйишга уринган 19 ёшли талаба иши бўйича ҳукм чиқарди.

Суд ҳукми билан танишган маҳаллий нашрлар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2-курсида ўқиган А. А. бу ишни Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларга оид видеоматериалларни кўргани ортидан Исроил давлатига бўлган нафрати ошгани туфайли амалга оширмоқчи бўлгани ҳақида ёзишмоқда.

Қайд этилишича, А. А. ўтган йилнинг 19 октябрига ўтар кечаси спорт сумкасига керосин қуйилган шиша идин, гантель тошлари, гугурт ва мато бўлакларини жойлаб, велосипедда Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси биноси ёнига борган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Бедана ишқибозлари

Ишқибозчилик гоҳ яхши, гоҳ ёмон бўлиши мумкин. Кимдир нимагадир ишқибоз бўлади. Водий томонларда ишқибоз сўзини эшитганлар кўпроқ беданабозларни эсга олади.
Фарғона водийсида бедана ишқибозчилиги алоҳида анъанага айланган. Қадимдан эркаклар бедана уриштириш, сайроқи турлари ўртасида танловлар ўтказиш билан шуғулланишган. Бугунги кунларда қирғизистонлик, тожикистонлик ва ўзбекистонлик бедана ишқибозлари тез-тез йиғилиб, тажриба алмашиб туришади. Бедана сайллари, фестиваллар ўтказилади.
Лавҳани томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.
Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal)

#ferghanastories

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Москвадаги парадда Путин яна Ғарбни танқид қилди

Москвадаги Қизил майдонда 9 май куни Иккинчи жаҳон урушида СССРнинг Германия устидан ғалабасининг 79 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтмоқда.

Бу Россия қўшинлари 2022 йил февралида Украина ҳудудига кенг кўламда босқин бошлаганидан буён ўтказилаётган учинчи параддир.

Маълумотларга кўра, парадда минг нафар уруш қатнашчиси дохил 9 мингга яқин ҳарбий иштирок этяпти. Москвада йилнинг бу мавсуми учун одатий бўлмаган совуқ ҳарорат кузатилмоқда. Парад трансляцияси кадрларида қор ёғаётганини кўриш мумкин.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

“Давлат бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйди”. Уйини сув босган қозоғистонликлар ҳасратлари

Уралскда кетма-кет икки тошқин айниқса дала ҳовли мавзеларида яшовчиларга оғир зарба бўлди. 110 та дала ҳовли ширкатидан 85 тасини сув босди. Одамлар апрел бошида бўлган биринчи тўлқиндан сўнг энди ўзларига кела бошлаганида ой ўрталарида Урал дарёси қирғоқларидан тошиб, пастликда жойлашган уйларни яна сув босди. Бу уйлар номигагина дала ҳовли: уларда минглаб оилалар йил бўйи яшайди. Кўпчилик табиий офат билан ёлғиз қолишганини ёзғиради, товон пули ололмаймиз деб безовта бўлади. Маҳаллий маъмурлар эса одамларни тинчланишга, “Аллоҳнинг синовидан мардонавор ўтиш”га чақиришмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Тожикистонда мобил алоқа ва интернет нархлари оширилди

Тожикистондаги айрим мобил компанияларнинг абонентлари мобил алоқа ва интернет тарифлари ошгани ҳақида хабар беришди.

Апрель ойи охирида Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати провайдерларни телекоммуникация хизматлари нархини оширмасликка чақирган.

“МегаФон-Тожикистон”нинг бир қанча абонентлари Фейсбук ижтимоий тармоғида май ойи бошида мобил алоқа ва интернет нархи ошиши бўйича СМС-хабар олганлари ҳақида хабар қилишди. Компаниянинг ўзи бу масала бўйича изоҳ бермади.

23 ва 25 апрель кунлари “Мегафон-Тожикистон” ўз веб-сайтида хизматлар нархининг ошиши муқаррар эканлигини таъкидлаган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Мирзиёев қуёш панелларининг қоронғу томони

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кўпгина ташаббуслари билан бўлгани каби кампаниябозликка айланиб кетган қуёш панеллари, мутахассисларнинг фикрича, кутилган натижани савол остига қўймоқда.

Ўзбекистондаги қуёш станциялари қурилишида асосий ишни қилиши лозим бўлган пудрадчи ва субпудратчи компаниялар номини очиқ манбалардан топиш амримаҳол. Бироқ Озодлик Шерободдаги қуёш станцияси қурилишига оид ҳужжатлар нусхасини қўлга киритди. Ушбу ҳужжатлар асосида тайёрланган навбатдаги видеони тақдим этамиз.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Польшада ўзбеклар нима учун ноқонуний ишлашга мажбур бўлмоқда?

Иш излаб Польшага борган ўзбеклар миграция қонунчилигидаги қийинчиликлар туфайли ноқонуний ишлашга мажбур бўлаётганидан шикоят қилмоқдалар. Ўзбекистонликлар Польшада бошқа ишга ўтиш учун рухсатномани ҳар сафар бир неча ой кутишлари шарт ва бу муддат давомида улар, агар эски иш жойидан кетган бўлса, расман ишлаши тақиқланган. Бу вазиятда узоқ муддат ишсиз ва пулсиз қолаётган муҳожирлар нолегал ишлашга мажбур бўлаётганини айтадилар.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 08.05.24

✅Деҳли аэропортида ўзбекистонлик тиллафурушлар қўлга олинди

✅Ўзбекистонда талабалар учун давлат грантини тақсимлаш тартиби ўзгаради

✅Қирғиз-тожик чегарасидаги можарода тожикистонлик фуқаро яраланди

✅Қирғизистон Мусулмонлар идораси сексологдан "Исломни бузиб талқин қилмасликни" сўрамоқда

✅Россия ортидан Қозоғистонда ҳам “мигрант ови” кузатилмоқда

✅Голан тепаликларида Қозоғистон байроғи кўтарилди

✅Амстердамда полиция намойишчи талабаларга қарши куч ишлатди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

“Давлат бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйди”. Уйини сув босган қозоғистонликлар ҳасратлари

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/bbJlnFyLf8k

Уралскда кетма-кет икки тошқин айниқса дала ҳовли мавзеларида яшовчиларга оғир зарба бўлди. 110 та дала ҳовли ширкатидан 85 тасини сув босди. Одамлар апрел бошида бўлган биринчи тўлқиндан сўнг энди ўзларига кела бошлаганида ой ўрталарида Урал дарёси қирғоқларидан тошиб, пастликда жойлашган уйларни яна сув босди. Бу уйлар номигагина дала ҳовли: уларда минглаб оилалар йил бўйи яшайди. Кўпчилик табиий офат билан ёлғиз қолишганини ёзғиради, товон пули ололмаймиз деб безовта бўлади. Маҳаллий маъмурлар эса одамларни тинчланишга, “Аллоҳнинг синовидан мардонавор ўтиш”га чақиришмоқда.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистонда талабалар учун давлат грантини тақсимлаш тартиби ўзгаради

Энди Ўзбекистондаги олийгоҳларда давлат гранти ўринлари энг юқори балл тўплаган абитуриентлар ўртасидаги рақобат асосида белгиланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим тизими бўйича 6 май куни бўлиб ўтган тақдимотда айтиб ўтилди.

Ҳозирги қабул тизими, квоталарнинг тақсимланиши рақобатни тўлиқ таъминламаяпти. Айрим абитуриентлар юқори балл тўпласа-да, топширган олийгоҳининг квотаси сонига қараб, ўқишга киролмай қолиши мумкин, дейилади хабарда.

Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди.

Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қирғизистонда Матраимов ва ўғрибоши Қамчининг мулклари кимошди савдосига қўйилди

"Райим Миллион" лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Хитойдан "кулранг импортни" назорат қилувчи асосий шахслардан бўлган.

Қирғизистонда собиқ божхоначи Райимбек Матраимов ва марҳум ўғрибоши Қамчи Колбаевдан мусодара қилинган мол-мулки кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш давлат агентлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Аукционга Бишкек, Ўш ва Иссиқкўлда жойлашган офис бинолари, ер участкалари ва турар жой мажмуалари, квартиралар қўйилмоқда.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Геленжикдаги “Путиннинг саройи” 2021-2022 йилларда реконструкция қилиниб, стриптиз, қимор ва ўйинлар учун мўлжалланган хоналар ўрнида уч иконали меҳроби бор черков пайдо бўлган, дейилади Навалний сафдошлари ҳамда “Проект” нашрининг қўшма суриштирувида.

ФБК маълум қилишича, сарой видеотасвирини қурилиш ишлари якунланиши арафасида ишчилардан бири олган. Роликдан англашилишича, саройда стриптиз, казино ҳамда ўйинчоқ машиналар ва темир йўли бор кўнгилхушлик бўлмалари энди йўқ: улар реконструкциягача саройда бор эди, бу ҳақда Навалний сафдошлари 2021 йили эълон қилинган “Путиннинг саройи” суриштирувида батафсил маълумот беришган.

Собиқ мутолаа хонасига Невский портретидан ташқари, бошқа суратлар ҳам осилибди. Ушбу суратлар кўплаб руслар ва душман аскарлари ҳалок бўлган, бироқ Россия учун муваффақиятли деб ҳисобланадиган жангларга бағишланган. Суриштирувчиларга кўра, шу битта хонадаги жиҳозларнинг ўзи камида 150 млнрубл туради.

Ҳашаматли буюмлар саройнинг бошқа хоналарида ҳам кўп. Масалан, қўлда тўқилган икки дона француз гилами камида 10 млн рубл, Франциянинг Baccarat ширкати Zenith Red 84L кристалларидан ясаган қандиллар эса қарийб 100 млн рубл туради.


🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Хотира куни нега яна Ғалаба байрамига айлантирилмоқда?

Хотира куними, Ғалаба куними?
Ўзи аслида, Ўзбекистонда бу масала аллақачон ҳал бўлган.
1999 йилдан бери 9 май Ўзбекистонда Хотира куни деб аталади ва бу ном туфайли бу санага кейинги йилларда янги мазмун ҳам киргандай.
Хўш, унда нима учун Хотира куними, Ғалаба куними, деган савол яна кун тартибига чиқяпти?
Бугун икки таниқли ёзувчи: Нурулло Отахонов ва Абулқосим Мамарасуловлар билан шу ҳақда гаплашдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

ДХХ ни танқид қилган блогер Қозоғистонда ҳибсга олинди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Lbf0L6N57d0

Ютуб, Инстаграм ва Телеграмдаги Аччиқ ТВ канали асосчиси ва раҳбари 25 яшар блогер Камолиддин Ҳалимжонов 2 май куни Қозоғистоннинг Чимкент вилояти ички ишлар ходимлари томонидан қамоққа олинган.

Бу ҳақда яқинларига хабар беришга улгурган Камолиддиннинг айтишича, у Ўзбекистон томони сўровига биноан ҳибсга олинган ва айни пайтда Чимкентдаги ички ишлар бошқармасида сақланмоқда. Камолиддин Ҳалимжонов Ўзбекистонга бериб юборилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Ўзбекистонлик аксарият блогерлар бугун маиший мавзулардан четга чиқа олмаётган бир пайтда, Аччиқ ТВ инсон ҳуқуқларининг поймол этилаётгани, халқнинг иқтисодий аҳволи оғирлашаётгани, газ ва электр энергиясининг қимматлагани ва бошқа долзарб мавзуларни мунтазам ёритиб келган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Полвон қиз: “Спортда қиз болага нима бор", деб менга қаттиқ қаршиликлар бўлган

Тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган курашчи Дилдора Раҳмонова Қирғизистоннинг Боткен вилоятида туғилган.
Аввал Қирғизистонда қизлар учун спорт клублари бўлмагани учун, у спорт бўйича илк профессионал таълимни Ўзбекистонда олган.
У ҳозирда бир неча спорт тури бўйича халқаро спорт устасига айланган. Бу лавҳада Дилдора Раҳмонованин ҳам ҳаётдаги, ҳам спортдаги кураши ҳақида ҳикоя қиламиз.

*Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.
Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар
орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Мудофаа вазирлиги 9 май оқшомида мушакбозлик уюштирмоқчи

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 9 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да “Янги Ўзбекистон” боғида мушакбозлик ташкил этилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Вазирлик 8 май куни ҳам Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентнинг асосий кўчалари бўйлаб ҳарбийлар юришини уюштирган эди. Пойтахтдаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланган кечаги тадбир Magic City майдонида ниҳоясига етганди.

Мудофаа вазирлиги уюштирган чоршанба кунги тадбирларда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйган эди.


❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Арманистон КҲШТдаги молиявий иштирокини тўхтатди

Арманистон расмийлари 8 май куни мамлакат Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги молиявий иштирокини тўхтатганини эълон қилишди. Аввалроқ Арманистон Россия етовида бўлган бу ҳарбий ташкилотдаги аъзолигини феълан тўхтатган эди.

“Арманистон 2024 йил бюджети тўғрисида КҲШТ томонидан 2023 йил ноябрида қабул қилинган қарорни имзолашдан ва шу тариқа, Шартномага аъзо мамлакатларнинг қўшма тадбирларини молиялаштиришда иштирок этишдан тийилади”, дея билдирган Арманистон ТИВ вакили Ани Бадалян.

Мулозиманинг бу баёноти Арманистон жамоатчилик телевидениеси дохил бир неча ОАВда ёйинланган.
Бадалян Ереван ташкилотга аъзо бошқа давлатларни шартномага оид ўз мажбуриятларини бажаришдан тўсиш нияти йўқлигини ҳам қайд этган. Бу ерда гап Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳақида бормоқда.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонга йўл олган мигрантларни огоҳлантирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартишлар киритилгани муносабати билан бу мамлакатга боришни режалаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилди.

Унда вазирлик Қозоғистонга кириш ва чиқишда Ўзбекистон фуқароларига барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилган.

“Шу билан бирга, Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россия Федерациясига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозим, чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказадилар”, дейилган ТИВ мурожаатида.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 805-кун | Зеленскийга суиқасднинг олди олинди - Украина хавфсизлик хизмати

Украина контрразведкаси: ФСБнинг президент Зеленский ва бошқа олий сиёсий раҳбарларни ўлдиришга қаратилган режаси йўққа чиқарилди.
Ўтган кечада Россия томонидан Украинага ҳар хил турдаги 55 та ракета ва 21 та Шаҳед учирилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни Ғалаба боғидаги «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Украина фронтида русларнинг бесўнақай ҳарбий техникаси кўпаймоқда.
Украина шарқидаги Россия назорати остидаги Луганск шаҳри чеккасида украин ҳарбийлари нефт сақланадиган омборга ҳужум қилди
Беларус Россия томонидан ўтказилаётган ядровий машғулотларга тайёргарлик кўриш билан бир вақтда ўз армиясининг тактик ядровий шайлигини ҳам текширмоқда.
Financial Times: Литва ўқув миссияси доирасида Украина ҳудудига ҳарбий хизматчиларни жўнатишга тайёр.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Голан тепаликларида Қозоғистон байроғи кўтарилди

Голан тепаликларидаги Фавҳар тинчликпарвар базасида Қозоғистон байроғини кўтаришга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Мамлакат учун ушбу тарихий воқеа Ватан ҳимоячилари ва Қозоғистон Қуролли Кучлари ташкил топган кунга тўғри келгани рамзий маънога эга.

Маросимда миссия қўмондони генерал-лейтенант Курмал Нирмал ва унинг таркибида фаолият юритаётган тинчликпарвар контингентлар раҳбарлари иштирок этди.

БМТнинг Голан тепаликларидаги миссияси мандатига кўра, 139 нафар қозоғистонлик урушаётган томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаш бўйича топшириқларни бажармоқда.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Хотира куни нега яна Ғалаба байрамига айлантирилмоқда?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/t0VMGtCFmPU

Хотира куними, Ғалаба куними?
Ўзи аслида, Ўзбекистонда бу масала аллақачон ҳал бўлган.
1999 йилдан бери 9 май Ўзбекистонда Хотира куни деб аталади ва бу ном туфайли бу санага кейинги йилларда янги мазмун ҳам киргандай.
Хўш, унда нима учун Хотира куними, Ғалаба куними, деган савол яна кун тартибига чиқяпти?
Бугун икки таниқли ёзувчи: Нурулло Отахонов ва Абулқосим Мамарасуловлар билан шу ҳақда гаплашдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Отабекнинг $2 миллион долларлик соати

Ижтимоий тармоқларда президентнинг куёви Отабек Умаров қизғин муҳокама қилинмоқда. Блогер Санжар Хожи томонидан жойлаган видеода Отабекнинг кўлидаги Richard Mille RM UP-01 Ferrari соати интернетда қизғин баҳсларни уйғотди. Бу соат президентнинг куёви Отабек Умаровга тегишли. Унинг Richard Mille RM UP-01 Ferrari соатининг нархи деярли 2 миллион долларга баҳоланмоқда. Шу тариқа, давлат хизматчиси бўлган Отабек Умаровнинг соати пулига 32 1900 32 нафар ўзбекистонлик пенсионерларга бир ойлик нафақасини тўласа бўлади.

Отабек Умаров бундай соатни қандай сотиб олди, унинг даромад декларацияси борми, солиқлар тўланганми? Умаровнинг ўзи ва Ўзбекистоннинг бошқа расмий вакиллари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бу саволларига ҳозирча изоҳ беришмаган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистонда 1 майдан газ ва электр тарифлари ошди

Ўзбекистонда 1 майдан газ ва электр энергияси тарифлари сезиларли ошгани нафақахўр ва эҳтиёжманд одамлар томонидан хавотир билан қаршиланди. Гарчи ҳукумат ўз таъбирича, ижтимоий тарифларни жорий қилаётган бўлса ҳам.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Отабек Умаровнинг нархи $2 млн бўлган соати муҳокама қилинмоқда

Ижтимоий тармоқларда президентнинг куёви Отабек Умаров қизғин муҳокама қилинмоқда. Блогер Санжар Хожи томонидан жойлаган видеода Отабекнинг кўлидаги Richard Mille RM UP-01 Ferrari соати интернетда қизғин баҳсларни уйғотди.

Ўзбекистон президентининг кенжа куёви Отабек Умаров ўзбекистонлик муҳлислар билан биргаликда ёшлар терма жамоалари ўртасидаги футбол финалига учиб кетган. Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ташкил этилган чартер рейси 3 май куни Тошкентдан учиб, 4 май ортга қайтган. Сўнгги жаҳон нархларига кўра, бундай аэробусни ижарага олишнинг бир соати ўзбекистонлик солиқ тўловчиларга жами 18 минг долларга тушади.

Ушбу рейсда учган йўловчилардан бирининг соати тўртта шундай чартер рейслари нархига тенг. Бу соат президентнинг куёви Отабек Умаровга тегишли. Унинг Richard Mille RM UP-01 Ferrari соатининг нархи деярли 2 миллион долларга баҳоланмоқда.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

ByteDance ТикТокни тақиқламоқчи бўлаётган АҚШ ҳукуматини судга берди

Хитой компанияси суддан TikTok'ни сотилиши, акс ҳолда тақиқланиши мумкинлиги ҳақидаги қонунни АҚШ Конституциясига зид деб топишни сўрамоқда.

TikTok иловасининг эгаси бўлмиш ByteDance компанияси иловани тақиқламоқчи бўлаётган АҚШ ҳукумати устидан апелляция судига даъво аризасини киритди.

Хитой компанияси суддан ўз платформасининг сотилиши, акс ҳолда тақиқланиши мумкинлиги ҳақидаги қонунни АҚШ Конституциясига зид деб топишни сўрамоқда.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатлар ҳудудида Хитойнинг TikTok иловаси фаолиятини чеклашга оид қонун лойиҳасини имзолаган эди. Унга кўра, ByteDance ширкати TikTok’ни бошқа шахсга сотмаса, илованинг АҚШдаги Apple ва Google ширкатлари дўконларидаги сотуви тўхтатилиши лозим.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Россия ортидан Қозоғистон ҳам муҳожирлар устидан назоратни кучайтирди

Вазият Тожикистон фуқаролари содир этганликда айбланаётган Крокус залидаги теракт билан боғлиқ деб тахмин қилинмоқда.

Қозоғистон Марказий Осиё давлатларидан, хусусан, Тожикистондан келган муҳожирлар устидан назоратни кучайтирди. Бу ҳақда Озодлик радиосининг тожик хизмати хабар бермоқда.

Озодликка шикоят қилаётган тожикистонлик муҳожирларнинг айтишича, маҳаллий полиция марказий осиёликларни тўхтатиб текширишни ва рейдлар қилишни бошлаган. Баъзи муҳожирлар қўлга олиниб, депортация ҳам қилинмоқда.

“Ҳатто вақтинчалик яшаш ижозати бўлганлар ҳам депортация қилинган”, дейди Озодлик суҳбатдошларидан бири.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Мирзиёев қуёш панелларининг қоронғи томони

Ўзбекистон каби бир йилда 330 кун қуёшли кун бўладиган мамлакат учун қуёш энг истиқболли муқобил энергия манбаи ва мамлакатнинг энергия муаммолари учун энг мақбул ечим бўлиши мумкин.

Назарияда…

Амалиётда эса, ҳукумат, шахсан президент Шавкат Мирзиёевнинг кўпгина ташаббуслари билан бўлгани каби кампаниябозликка айланиб кетган қуёш панеллари, мутахассисларнинг фикрича, кутилган натижани савол остига қўймоқда.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…
Подписаться на канал