Амстердамда полиция намойишчи талабаларга қарши куч ишлатди
Ҳолландия пойтахтида 7 май куни Фаластин тарафдори бўлган намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди. Ундан бир кун аввал Амстердам университетида жамоат хавфсизлиги органлари томонидан Фаластин тарафдори бўлган фаоллар лагери куч билан тарқатилган эди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.
Сешанба тонгида Амстердам полицияси баррикадаларни бузиш учун бульдозерни ишга солган ҳамда тўқнашувлар чоғида 170 кишини қўлга олган. 7 май оқшомига бориб эса полиция участкаларида қўлга олинганлардан тўрт киши қолган эди.
Полиция муносабатидан ғазабланган университет ўқитувчилари ва ходимлари яна бир норозилик намойиши ўтказишга чақиришган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қирғиз-тожик чегарасидаги можарода тожикистонлик фуқаро яраланди
Тожикистоннинг Жаббор Расулов тумани ва Қирғизистоннинг Лайлак туманлари кесишган чегарада 7 май куни содир бўлган нохуш ҳодисада тожикистонлик фуқаро тан жароҳати олган.
Қирғизистон МХДҚ Чегара хизмати маълумотига кўра, ҳодиса Тожикистон ҳудудида бўлган чўпонлар Қирғизистон ҳудудига ўтиб, қирғиз чегарачилари талабларини эътиборсиз қолдиргани ортидан содир бўлган. Бироқ Жаббор Расулов туманидаги қишлоқ раиси ҳодисани бошқача тасвирлаган.
Қирғизистон МХДҚ Чегара хизмати хабарномасида “7 май куни соат 12:20 ларда Боткен вилоятининг Лайлак тумани Ақбўсўғў аҳоли пункти яқинида Қирғизистон чегара наряди Қирғизистон ҳудудида чорва боқиб юрган тожикистонлик чўпонларни кўриб қолган”и, улар давлат чегараси чизиғидан 250-300 метр ичкарига киргани қайд этилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Деҳли аэропортида ўзбекистонлик тиллафурушлар қўлга олинди
Ҳиндистон пойтахтидаги Индира Ганди халқаро аэропортида мамлакат ҳудудига 5 килограмм олтинни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган икки киши ушланган.
Деҳли Божхона хизмати олтинлари мусодара қилинган бу шахслар Ўзбекистон фуқаролари экани, улар Ҳиндистон пойтахтига Дубайдан (БАА) учиб келишганини билдирган.
Қайд этилишича, божхона кўриги чоғида мазкур шахсларнинг қиймати 3,16 миллион рупийга тенг бўлган қуйма олтинларни қонунга зид йўллар билан ҳудудига олиб ўтишга ҳаракат қилгани аниқланган.
Ўзбекистонликлар 1962 йилги Божхона тўғрисидаги қонун асосида ҳибсга олинган, ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Путин инаугурацияси ортидан Россияда ҳукумат тарқатилди
Еттинчи май куни Москвада бўлиб ўтган Владимир Путинни Россия президенти ўлароқ қасамёдга келтириш маросими ортидан ҳукумат истеъфога кетди. Амалдаги вазирлар ҳукуматнинг янги таркиби тайинлангунига қадар вазифасини бажарувчи мақомида ишлаб туришади. Инаугурация маросими ўтиши билан президент маъмуриятининг ҳам ваколатлари ўз-ўзидан тугаган ҳисобланади.
Янги бош вазир номзодини Владимир Путин 7 май куниёқ киритиши мумкин, дея маълум қилган инаугурация олдидан Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков. 2018 йили Путин ҳукумат раҳбари номзодини президентлик лавозимига киришганидан бир соат ўтиб киритган эди.
Россия нашрларининг манбалари Путин бош вазирни алмаштирмайди, дея тахмин қилмоқдалар. Уларга кўра, Михаил Мишустин номзоди яқин кунлар ичида — 8 ёки 10 май куни тасдиқланиши мумкин, дея ёзишган “Коммерсантъ” ва “Медуза” нашрлари.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Мирзиёев қуёш панелларининг қоронғу томони
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/VOd8GCosCYw
Президент Шавкат Мирзиёевнинг кўпгина ташаббуслари билан бўлгани каби кампаниябозликка айланиб кетган қуёш панеллари, мутахассисларнинг фикрича, кутилган натижани савол остига қўймоқда.
Ўзбекистондаги қуёш станциялари қурилишида асосий ишни қилиши лозим бўлган пудрадчи ва субпудратчи компаниялар номини очиқ манбалардан топиш амримаҳол. Бироқ Озодлик Шерободдаги қуёш станцияси қурилишига оид ҳужжатлар нусхасини қўлга киритди. Ушбу ҳужжатлар асосида тайёрланган навбатдаги видеони тақдим этамиз.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўм берилади
Ўзбекистонда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 ($1,6 тыс ) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармони имзоланди.
Мазкур фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Ҳужжатга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат марказига Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ҳамда байрамона вазиятда топширилишини таъминлаши таъкидланган.
Ўтган йили уруш қатнашчилари ва ногиронларига тўланадиган пул миқдори 18 миллион сўмни ташкил этганди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қирғизистонда мадрасаларга талаб ортмоқда. Жамоат фаоллари нимадан хавотирда?
Қирғизистонда диний таълимга талаб ортмоқда. Мамлакат диний мактабларда ўқийдиган қизлар сони бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда. Аммо танқидчилар мадрасалар фаолияти зарур даражада тартибга солинмаган ва бу Қирғизистоннинг исломийлашувига олиб келади, дея хавотирга тушганлар.
Ўш вилоятининг Ўзган туманидаги замонавий кўринишли чиройли мадрасада ўсмир ёшидаги икки қиз Қуръондан таҳсил олишмоқда. Улар ҳозиргина ўзлари қироат қилган арабча матнни тушунмасликларини тан олишади.
“Мен бунинг маъносини тушунмайман”, дейди талаба қизлардан бири ундан Рум сурасини изоҳлаб бериш сўралганида.
“Мен Набаъ сурасини ўқидим, – дейди иккинчи талаба. – Лекин маъносини ҳали тушунмайман”.
Қизлар мадрасаси ўқитувчиси Ибодат Можуева буни табиий деб ҳисоблайди.
“Мадрасада уч йил ўқиш тафсирни ўрганиш учун камлик қилади, – дея изоҳ беради у. – Аввало наҳв (араб тили грамматикаси)ни ўрганиш, кўп мутолаа қилиш ва шундан кейингина Қуръонни шарҳлашга ўтиш керак. Бу ерда тафсир ўргатилмайди”.
Ушбу суҳбат кечган мадраса Ўзганнинг Мирза-Ака қишлоғида бўлиб, Абдураим Қори номи билан аталади. Қирғизистонда бу каби диний мактаблар исломий таълим билан боғлиқ қизғин баҳс-мунозаралар марказида.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қозоғистонлик фаол аёллар учун тезкор ёрдам иловасини ишга туширди
Илова фойдаланувчини хусусий қўриқлаш хизматлари билан боғлайди. Уларнинг ходимлари 7-10 дақиқада воқеа жойига етиб келади. Ходимлар етиб келгунча, илова аудио ва видеоларни ёзиб олади.
Қозоғистонда ҳавфли вазиятга тушиб қолган аёллар ва болалар учун тез ёрдам чақириш хизмати ишга тушди. AMAN Online иловасини App Store va Play Market юклаб олиш мумкин.
“Илова яратиш ғояси Қозоғистондаги аёллар ва болалар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларга гувоҳ бўлгач пайдо бўлди. Мен ўзимни ва дўстларимни ҳимоя қилмоқчи эдим”, - дейди иловани тузган 26 ёшли Арузҳан Меде.
Илова фойдаланувчини хусусий қўриқлаш хизматлари билан боғлайди. Уларнинг ходимлари 7-10 дақиқада воқеа жойига етиб келади. Ходимлар етиб келгунча, илова аудио ва видеоларни ёзиб олади. Бундан ташқари, илова аввалдан белгиланган контактларга (яқинларга) жумладан, жойни кўрсатган ҳолда фойдаланувчи хавф остида эканлиги ҳақида хабар беради, деб тушунтирмоқда Арузҳан Меде.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жиззахда эр 25 ёшли хотинини уриб ўлдирганликда гумонланмоқда
Қотилликнинг асосий сабаб рашк бўлган, дейди маҳаллий фаоллардан бири.
Жиззах вилояти Шараф Рашидов туманидаги уйлардан бирида оғир тан жароҳатлари билан 25 ёшли аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда Nemolchi.Uz лойҳаси хабар бермоқда.
Ушбу қотилликда унинг эри гумон қилинмоқда. Қотилликнинг асосий сабаб рашк бўлган, дейди маҳаллий фаоллардан бири.
"Марҳуманинг эри уйни тозаламаганидан шикоят қиларди. Қолаверса, у Telegram ва Instagram’да кимдир билан ёзишаётганини кўриб, жанжал қилган. Менимча, унинг бу ҳаракатига асосий сабаб рашк эди", — дейди у. Фаолнинг қўшимча қилишича, марҳума яхши аёл бўлган ва уларнинг уйи аслида доим тоза бўлган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
ҲАМАС Ғазода оташкесимга рози бўлди
Ўз навбатида, Исроил расмийси Reuters агентлигига маълум қилишича, воситачилар Фаластин томонига Мисрнинг "юмшатилган" таклифини етказган. Бу таклифни Исроил қабул қилмаслиги аниқ, дейди у.
ҲАМАС гуруҳи Ғазо секторида оташкесимга рози бўлди. Бу ҳақда BBC гуруҳ вакилларига таяниб хабар бермоқда.
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Қатар бош вазири ва Миср разведкаси раҳбарини телефон орқали бу қарор ҳақида хабардор қилган. Келишув тафсилотлари ҳозирча эълон қилинмаган.
Доҳа ва Қоҳира Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги музокараларда воситачилик қилмоқда. Аввалроқ Қатар ва Миср музокарачилари ҲАМАСга оташкесим бўйича таклифларни берган эди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон яна дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди
Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон яна дунёда энг кўп олтин экспорт қилган мамлакат бўлди. Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) маълумотига кўра, мамлакат мартда 11 тонна олтин сотиб, Таиланд (10 тонна) ва Иордания (4 тонна) каби олтин экспортёрларини ортда қолдирган.
World Gold Council қайдича, март ойида Туркия Марказий банки 14 тонна, Ҳиндистон ва Хитой МБ 5 тоннадан, Қозоғистон ва Сингапур МБ эса 4 тоннадан олтин сотиб олишган.
Ўзбекистон февраль ойида ҳам энг кўп олтин сотган мамлакатга айланган эди. Ўшанда унинг 12 тонна олтин экспорт қилгани айтилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Тожикистонда сел ва кўчки оқибатида уч киши нобуд бўлди
Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида кузатилган шиддатли жала ортидан кўчки тушиши натижасида уч киши нобуд бўлди, кўплаб уйлар, йўллар ва кўприкларга шикаст етди, экинзорлар пайҳон бўлди.
Озодликнинг тожик хизмати хабарига кўра, 5 майга ўтар кечаси Варзоб туманида сел кузатилган. “40 ва 67 ёшли икки аёл ҳалок бўлди”, дейилган Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 6 май кунги хабарномасида.
Қўмита қайдича, 5 май оқшомида Сўғд вилоятидаги Бодомзор қишлоғидаги яйловда чорва ҳайвонларини боқиб юрган 20 ёшли аёлни сел оқизиб кетган. “Ёш аёлнинг жасади ФВҚнинг Истаравшан бўлими ходимлари томонидан топилган ва тегишли идораларга топширилган”, дейилган хабарномада.
Сўнгги икки кун ичида Тожикистоннинг Сўғд, Хатлон вилоятлари, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва Душанбе атрофидаги туманларда сел ҳодисаси қайд этилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Исроил ҳукумати Рафаҳга ҳужум қарорини очиқлади
Исроил ҳукумати бир овоздан Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида ўз ҳарбий амалиётини давом эттириш ҳақида қарор қабул қилган. Исроил томони шу тариқа АҚШ ва Европа Иттифоқида террор ташкилоти деб тан олинган ҲАМАС гуруҳига гаровдаги шахсларни озод қилиш мақсадида босим ўтказиш ниятида эканини билдирган.
Исроил расмийлари баёнотида ҲАМАСнинг сулҳ тўғрисидаги сўнгги таклифи Исроилнинг асосий талабларида узоқ экани айтилган.
“Шунга қарамай, Исроил томони ўзи учун мақбул шартнома муҳокамасини давом эттириш мақсадида воситачилар билан музокара ўтказиш учун ўз вакилларини Қоҳирага йўллайди”, дейилган баёнотда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodNazar: Қадрсиз қадриятлар; Таълимни издан чиқарган ислоҳотлар
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Ub7B2k8pXZI
Мактаб ўқувчилари тест натижаларини ўз синфдошларига пуллаши нормал ҳолатга айланиб бораётган бир замонда уларнинг ўқитувчилари ҳам тест топширадиган бўлиб турибди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўтган ҳафтада ўқитувчиларни умумтаълим фанлари бўйича касбий сертификатлаш учун имтиҳон талабларини эълон қилди.
Олий ўқув юрти дипломига ишончсизлик эмасми бу?
Бу ва бошқа саволларни таълим масалалари бўйича икки эксперт: Қобил Дўсов ва Комил Жалиловга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 06.05.24
✅Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларини демаркация қилиш бўйича баённома имзоланди
✅Матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон мавқеи янада пасайди
✅Ўзбекистонга келаётган россияликлар сони 10 баравар ошди
✅Ғарб махсус хизматлари Россия Европада қўпорувчилик ҳаракатларини ҳозирлаётган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришди
✅Исроил ҳукумати Al Jazeera офисини ёпишга қарор қилди
✅Туркияда йўқолган тожик мухолифатчиси Душанбеда бўлиши мумкин
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Тошкент кўчаларида ҳарбийларнинг юриши уюштирилади
Ўзбекистон пойтахтининг асосий кўчаларида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 8 май куни Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилади.
Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълумотига кўра, юриш уюштирилишидан мақсад “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча уруш ва фронторти меҳнат фахрийларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, юрт ҳимоячиларининг Ватанга садоқатини намойиш этиш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларда фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш”дан иборат.
Юриш чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланиши айтилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Россия ортидан Қозоғистонда ҳам “мигрант ови” кузатилмоқда
Россиядаги “мигрант ови” ортидан Қозоғистонда ҳам Марказий Осиё мамлакатларидан бўлган мигрантларни текшириш, қўлга олиш ва депортация қилишлар кучайган.
Озодликнинг тожик хизмати Қозоғистонда ишлаётган тожикистонлик мигрантлардан маҳаллий полиция марказий осиёликлар ўртасида текширувлар ўтказаётгани ҳақида хабарлар келаётганини қайд этган.
“Ҳатто вақтинча яшаш рухсатномасига эга бўлганларни ҳам қўлга олиб, депортация қилиш ҳолатлари бўлди”, деган Озодлик суҳбатдошларидан бири.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Шавкат Мирзиёев Ғалаба парадида қатнашади - Кремл
Исроил ҳарбийлари Рафаҳнинг Фаластинга тегишли қисмини назоратга олганини билдирди.
Исроил баёнотида айтилишича, махсус кучлар ушбу ҳудудни текширмоқда ва у ердан аҳолининг асосий қисми эвакуация қилинган.
Аммо, Фаластин томонига кўра, Рафаҳда тинч аҳоли бор ва Исроил бомбардимонларида нобуд бўлганлар, яраланганлар Қувайт касалхонасига етказилмоқда.
Владимир Путин бешинчи марта Россия Федерацияси президенти сифатида қасамёд қилди. Кремл матбуот хизмати, Россиянинг янги-эски президенти 9 май куни Ғалаба парадида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мезбонлик қилишини эълон қилди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodNazar: Қадрсиз қадриятлар; Таълимни издан чиқарган ислоҳотлар
Мактаб ўқувчилари тест натижаларини ўз синфдошларига пуллаши нормал ҳолатга айланиб бораётган бир замонда уларнинг ўқитувчилари ҳам тест топширадиган бўлиб турибди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўтган ҳафтада ўқитувчиларни умумтаълим фанлари бўйича касбий сертификатлаш учун имтиҳон талабларини эълон қилди.
Олий ўқув юрти дипломига ишончсизлик эмасми бу?
Бу ва бошқа саволларни таълим масалалари бўйича икки эксперт: Қобил Дўсов ва Комил Жалиловга бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 07.05.24
✅Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этади
✅Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўм берилади
✅Олий суд “аксилсоветча фаолият”да айбланган 198 кишини оқлади
✅Ўзбекистон яна дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди
✅Тожикистонда сел ва кўчки оқибатида уч киши нобуд бўлди
✅Қозоғистонлик фаол аёллар учун тезкор ёрдам иловасини ишга туширди
✅Исроил ҳукумати Рафаҳга ҳужум қарорини очиқлади
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Тожикистонликлар сел оқибатидан азият чекмоқда
Варзоб тумани ва Истаравшан шаҳрида бўлиб ўтган сел ва кўчки оқибатида уч киши нобуд бўлди. Тожикистоннинг кўплаб вилоятларида турар-жой бинолари ва қишлоқ хўжалиги ерлари сув сотида қолди, кўприклар вайрон бўлди.
Расмийлар жарб кўрганларга имкон қадар ёрдам бераётганини айтишади, аммо табиий офатдан жабр кўрганларнинг баъзилари ёрдам ҳали олмаганларидан нолишади.
5 майга ўтар кечаси Варзоб туманида сел кузатилган. “40 ва 67 ёшли икки аёл ҳалок бўлди”, дейилган Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 6 май кунги хабарномасида.
Қўмита қайдича, 5 май оқшомида Сўғд вилоятидаги Бодомзор қишлоғидаги яйловда чорва ҳайвонларини боқиб юрган 20 ёшли аёлни сел оқизиб кетган. “Ёш аёлнинг жасади ФВҚнинг Истаравшан бўлими ходимлари томонидан топилган ва тегишли идораларга топширилган”, дейилган хабарномада.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қозоғистон аёлини калтаклаган дипломатни чақириб олди
Қозоғистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонасининг маслаҳатчиси ишдан бўшатилди.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихона маслаҳатчисини “зудлик билан” чақириб олганини маълум қилди. Бунга дипломатнинг турмуш ўртоғининг ёрдам сўраб қилган видеомурожаати сабаб бўлган.
NeMolchi.kz лойҳаси томонидан тарқатилган видеолавҳада, элчихона маслаҳатчиси Сакен Мамашнинг рафиқаси йиллар давомида турмуш ўртоғи томонидан зўравонликка учраб келаётганидан шикоят қилган.
“Кеча, Қозоғистоннинг БААдаги элчисининг маслаҳатчиси бўлмиш турмуш ўртоғим, мени ва мени кўргани келган катта опамни калтаклади. Мен давлатимиздан ёрдам сўрайман", дейди Карина Мамаш видеомурожаатида.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда 1 майдан газ ва электр тарифлари ошди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/TfLnXfLo9SI
Ўзбекистонда 1 майдан газ ва электр энергияси тарифлари сезиларли ошгани нафақахўр ва эҳтиёжманд одамлар томонидан хавотир билан қаршиланди. Гарчи ҳукумат ўз таъбирича, ижтимоий тарифларни жорий қилаётган бўлса ҳам.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Раҳмонга содиқ кадрлар: Тожикистонда кадрлар алмашинуви давом этмоқда
Фаоллар ва ҳуқуқбонлар Тожикистонда кадрлар сиёсатидаги асосий мезон қариндош-уруғчилик, непотизм ва шахсий садоқат эканини таъкидлаб келадилар.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 6 май куни қатор вазирлик ва идораларда ҳамда Тожикистоннинг дипломатик корпусида кадрларни амлаштирди. Юқори лавозимларга, одатдагидек, Раҳмонга ёки унинг оиласига яқин ва содиқ одамлар тайинланди.
Жумладан, Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзоданинг укаси Раҳмонали Раҳимзода Президент ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Президент хавфсизлик хизмати раҳбари Мурод Саидовнинг ўғли Дилшод Саидзода молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қозоғистон ёз охиригача шакар экспортини тақиқлади
Қозоғистон 2024-йил 31-aвгустгача шакар экспортини тақиқлашга қарор қилди. Ушбу чора "Қозоғистонликларни шакар билан узлуксиз таъминлаш" идолараро комиссияси томонидан қабул қилинган.
Вақтинчалик чеклов Қозоғистондан шакарни учинчи давлатларга, шу жумладан Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар (Арманистон, Беларус, Қирғизистон ва Россия)га экспорт қилишга тааллуқлидир, бироқ халқаро транзитга тааллуқли эмас, дея хабар берди Бош вазир матбуот хизмати.
Ҳозирда омборлардаги шакар захиралари қолдиғи ва Қозоғистонга импорт ҳажми қарийб 256 минг тоннани ташкил этади, бу мамлакат йиллик эҳтиёжининг ярмини (500-550 минг тонна) ташкил этади, дея таъкидлади расмийлар.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 9 май куни Россия пойтахтида ўтказилажак ҳарбий парадда иштирок этади.
Парад ҳақида маълумот тарқатган Кремль матбуот хизмати парадда қатнашиши кутилаётган фахрий меҳмонлар орасида Шавкат Мирзиёев номини ҳам санаб ўтган.
Кремль хабарномасига мувофиқ, Москвадаги ҳарбий парадда Мирзиёевдан ташқари Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Куба президенти Мигель Диас-Канель Бермудес, Лаос президенти Тхонглун Сисулит ва Гвинея-Бисау президенти Умару Сиссоку Эмбалолар ҳам иштирок этишади.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Олий суд “аксилсоветча фаолият”да айбланган 198 кишини оқлади
Ўзбекистон Олий суди 6 май куни ўн битта жиноят иши бўйича ўтган асрнинг 20-30-йилларида коммунистик режим томонидан қатағон қилинган 198 нафар кишига нисбатан оқлов ҳукмларини чиқарди. Оқланганларнинг тўлиқ рўйхати Олий суд сайтида келтирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳудудларида “аксилинқилобий мақсадлардаги ҳаракатлар ва қуролли қўзғолонлар, террорчилик, бандитизм ва шпионаж, босмачилик ҳаракатида иштирок этганлик ва аксилсовет фаолиятини амалга оширганликда” айбланган бу шахслар қарийб бир аср муқаддам коммунистлар қатағонига учраган эди.
“Шу аснода адолат қарор топди, йиллар мобайнида юзага чиқмай келган ҳақиқат тантана қилди. Мустақиллик йўлида фидокорона кураш олиб борган, ҳатто ўз жонини фидо қилган қатағон қурбонларининг пок номлари халқимиз қалбида мангу яшайди”, дейилган Олий суд хабарномасида.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жапаров: Халқаро темирйўл қурилиши октябрь ойида бошланади
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши шу йилнинг октябрь ойида бошланишини билдирди. Бу ҳақда у 6 май куни Ўшга хизмат сафари чоғида маълум қилган.
Жапаровга кўра, ҳозирда Қирғизистон логистика нуқтаи назаридан “боши берк кўча”даги давлат бўлиб ҳисобланади, у дунёга чиқиш учун Қозоғистон ва Россия темир йўлларидан фойдаланишга мажбур.
“Темир йўл қуриб битказилганидан кейин биз дунёга чиқа оламиз. Бу бизнинг ўз йўлимиз бўлади”, деган Қирғизистон президенти.
Март ойида Жапаров Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши доирасида томонлар “лойиҳани амалга ошириш механизми тўғрисида умумий англашувга эришганлар”ини маълум қилган эди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон яна дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди
Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон яна дунёда энг кўп олтин экспорт қилган мамлакат бўлди. Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) маълумотига кўра, мамлакат мартда 11 тонна олтин сотиб, Таиланд (10 тонна) ва Иордания (4 тонна) каби олтин экспортёрларини ортда қолдирган.
World Gold Council қайдича, март ойида Туркия Марказий банки 14 тонна, Ҳиндистон ва Хитой МБ 5 тоннадан, Қозоғистон ва Сингапур МБ эса 4 тоннадан олтин сотиб олишган.
Ўзбекистон февраль ойида ҳам энг кўп олтин сотган мамлакатга айланган эди. Ўшанда унинг 12 тонна олтин экспорт қилгани айтилган.
Аввалроқ Озодлик Ўзбекистон 2023 йил мобайнида жами 25 тонна олтин сотиб, энг кўп олтин экспорт қилган мамлакатлар орасида иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар қилган эди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Кўҳна чойхона: “Бизда фақат чой сотилади”
Қирғизистоннинг Новқат шаҳри марказида жойлашган “Карвонсарой” чойхонаси деярлик ярим асрдан бери халққа хизмат кўрсатиб келади. Бу чойхонанинг кўплаб бошқа чойхоналардан фарқи, бу ерда фақатгина чой сотилади. Узоқ-яқиндан чой ичгани келган мижозлар бу ерда чой ичиб, ўзаро янгиликлар билан ўртоқлашишади.
*Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.
Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews