Остона Москва ва Киев ўртасидаги музокаралар учун "платформа беришга" тайёрлигини маълум қилди
Бу ҳақда Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси Даурен Абаев ТАСС агентлигига берган интервьюсида айтган.
Украинадаги вазият бўйича музокаралар Россия иштирокисиз муваффақиятли бўлмайди, Остона икки томон учун платформа тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси Даурен Абаев ТАСС агентлигига берган интервьюсида айтган.
“Биз Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачи сифатида иштирокни назарда тутмаяпмиз. Шунчаки, биз бу музокаралар бўлиб ўтишига шарт-шароит яратиб беришга, платформа тақдим этишга тайёрмиз. Музокараларни бошлаш жуда муҳим”, деди Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбарининг собиқ ўринбосари Абаев.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қирғизистонда озод этилган мухолифатчи Адахон Мадумаровга депутатлик мақоми қайтарилмади
Мадумаров 2023 йилнинг сентябрида давлатга хиёнатда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди ва 2024 йилнинг мартида озод этилган.
“Бутун Қирғизистон” партияси етакчиси Адахан Мадумаровнинг депутатлик мандатидан маҳрум этилишига сабаб бўлган суд ҳукми устидан берган шикояти кўриб чиқилмай қайтарилди.
Бишкек шаҳар суди Первомайский туман суди устидан апелляция шикоятининг "муддати ўтказиб юборилгани боис" қайтарган. Бу ҳақида Озодликка суд матбуот хизмати хабар берди.
Мадумаров 2023 йилнинг сентябрида давлатга хиёнатда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди. Айблов Адахан Мадумаров 2009 йилда Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби бўлганида имзолаган Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги Торт-Кочо участкаси бўйича баённома билан боғлиқ.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонга келаётган россияликлар сони 10 баравар ошди
Сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистонга келаётган россиялик туристлар сони 10 баравардан ҳам кўпроққа (37 минг кишидан 403 минг кишига) ошган. Бу ҳақда РИА Новости Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда хабар қилди.
Агентлик қайдича, 2023 йилда Ўзбекистонга келаётган сайёҳларнинг умумий оқимида россиялик туристлар улуши қарийб 33 фоизни ташкил қилган.
Хабарда ўзбекистонлик туристларнинг ҳам Россияга қизиқиши ортгани айтилган. 2023 йилда 800 мингдан зиёд ўзбекистонлик Россияга сафар қилган, бу эса 2022 йилдагидан икки баравар кўпдир.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон мавқеи янада пасайди
Дунёдаги матбуот эркинлиги даражасини кузатувчи “Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилоти рейтингида Ўзбекистон кетма-кетига иккинчи йил пастлашда давом этяпти.
Бу йилги рейтингда Ўзбекистон 180 та давлат ичида 148-ўринни эгаллаган, бу эса мамлакатнинг 2023 йил рейтингидаги ўрнидан 11 поғонага пастлаганини англатади.
Ўзбекистон 137-ўринни эгаллагани айтилган ўтган йилги халқаро рейтингда ҳам мамлакатнинг матбуот эркинлиги бўйича 4 поғонага қуйилагани кузатилган.
Ўзбекистоннинг матбуот эркинлиги бўйича рейтингдаги юксалиши сўнгги бор 2022 йили кузатилган бўлиб, ўшанда у 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилган эди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қозоғистонда АЭС бўйича референдум йил оҳиригача ўтказилиши мумкин
DEMOSCOPE жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази 2023 йилнинг кузида ўтказган сўров натижаларига кўра, 46,6 фоиз қозоғистонликлар АЭС қуришни қўллаб-қувватлаайди, 37,7 фоизи эса бунга қарши чиқмоқда.
Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўуйича умумхалқ референдуми йил оҳиригача ўтказилиши мумкин. Бу ҳақида Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси Даурен Абаев 4 май куни ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Қозоғистон халқи қарорни ўзи қабул қилиши керак. Бу масала бекорга умумҳалқ муҳокамасига қўйилмаяпти. Қозоғистонда атом энергетикаси борасида муайян ҳадиклар мавжуд. Семипалатинск ядро полигони халқ онгида чуқуқ из қолдирди. У ердаги синовларнинг оқибатлари ҳали ҳам сезилмоқда. Шунинг учун қозоқ миллати учун АЭС ўта нозик масала" — дея Абаевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон ҳудудида икки зилзила содир бўлди
Жорий йилнинг 5 май куни Тошкент вақти билан соат 13:16 да Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида 3,7 магнитудали зилзила кузатилди.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, зилзила маркази жануби-шарқий йўналиш бўйича пойтахт Тошкентдан 194 километр олисликда бўлган.
Ер силкиниши кучи вилоятнинг Косонсой туманида 3 баллга, Янгиқўрғон туманида 2-3 баллга, Чортоқ, Тўрақўрғон туманлари ва Наманган шаҳрида 2 баллга тенг бўлган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонга келаётган россияликлар сони 10 баравар ошди
Сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистонга келаётган россиялик туристлар сони 10 баравардан ҳам кўпроққа (37 минг кишидан 403 минг кишига) ошган. Бу ҳақда РИА Новости Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда хабар қилди.
Агентлик қайдича, 2023 йилда Ўзбекистонга келаётган сайёҳларнинг умумий оқимида россиялик туристлар улуши қарийб 33 фоизни ташкил қилган.
Хабарда ўзбекистонлик туристларнинг ҳам Россияга қизиқиши ортгани айтилган. 2023 йилда 800 мингдан зиёд ўзбекистонлик Россияга сафар қилган, бу эса 2022 йилдагидан икки баравар кўпдир.
Нашр бу билан икки давлат ўртасидаги туристлар оқими, умуман олганда, пандемиягача бўлган кўрсаткичга етганини қўшимча қилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 801-кун | 50 километлик жабҳада қақшатгич жанглар
Россия Украинанинг Харков ва Днепр вилоятларига бир кеча-кундузда дрон ҳужумини уюштирди, натижада камида олти киши жароҳатланди ва муҳим инфратузилма объектлари, савдо ва турар-жой биноларига зарба берди, деб хабар қилди минтақа расмийлари шанба куни.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Украинага босқин: 800-кун | Руслар фронт чизиғини ёриб ўтса, Франция қўшин киритиши мумкин - Макрон
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/neZYwmDszYI
АҚШ Россияни Украинада кимёвий қуролдан фойдаланиб, халқаро қонунларни бузганликда айблади.
Буюк Британия Украина Россия ҳудудига зарбаларда Лондон томонидан тақдим этган қуроллардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини билдирди.
Агар руслар фронт чизиғини ёриб ўтишса ва Украинадан сўров бўлса, Франция қуруқликдаги кучларни киритиши мумкин, деди Франция президенти Эммануэл Макрон.
Кремл Макроннинг Украинага француз аскарларини юбориш эҳтимоли ҳақидаги навбатдаги баёнотини “хавфли” деб атади.
Россия мудофаа вазири: Россия қўшинлари жорий йилда Украина ҳудудининг 547 квадрат километрини қўлга киритди.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини Россияга сафар қилишдан тийилиб туришга чақирди.
Москвада Украина жабҳасида қўлга олинган Ғарб ҳарбий техникаси намойиш қилинмоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ўзбекистон фуқаролари Россияга киритилмаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киритилмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш ишлари олиб борилган.
Москва шаҳридаги "Внуково", "Шереметьево", "Домодедово" аэрпортларининг масъул ходимлари билан боғланилиб, ҳолатга аниқлик киритилган. Натижада Москва шаҳридаги "Внуково", "Шереметьево", "Домодедово" аэропортларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудига қўйилмаётганлиги ёки узоқ вақт давомида ушлаб туриш ҳолатлари кузатилмаётганлиги аниқланган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Уқубатли 12 кун. Қозоғистонда Январ воқеалари чоғида қийноқларга солинган ўзбек ҳикояси
Қозоғистонда кучишлатар идораларнинг 4 ходими Январ воқеалари чоғида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қийноқлар қўллашда гумон қилиниб, қамоққа олинди. Уларга қарши материаллар прокуратурага топширилган. Жабрланувчилар 7 киши бўлиб, улар орасида – Қозоғистон давлат ТВси тартибсизликларда қатнашишга пул эвазига ёлланган жиноятчи ўлароқ кўрсатган қирғиз созандаси Викрам Рўзахунов ҳам бор. Рўзахунов шафқатсизларча қийнаганларидан сўнг камера қаршисида “иқрорлик ифодаси” беришга мажбур бўлганини озод этилиб, ватанига қайтгач сўзлаб берган эди.
Январ воқеалари чоғида жабрланган яна бир киши Озодлик радиоси қозоқ хизмати билан суҳбатда бошидан кечган азоблар ҳақида сўзлаб берди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Тожикистонда Буюк Британиянинг элчиси алмашди
Тожикистонга янги элчи Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг Душанбега ташрифидан бир ҳафта ўтиб тайинланди.
Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг Тожикистондаги янги элчиси этиб Кетрин Смиттон тайинланди.
Кетрин Смиттон Душанбеда 2021 йил ноябридан буён ишлаб келаётган Тим Жонснинг ўрнига келмоқда. Элчи алмашганлиги ҳақида 2 май куни Буюк Британия ҳукумати сайтида хабар берилди.
Кетрин Смиттон октябрь ойидан элчи сифатида ўз вазифасини бажаришга киришади. У илгари Буюк Британиянинг Жазоир (2020-2023), Непал (2016-2017), Покистон (2013-2015)даги дипломатик ваколатхоналарида ишлаган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон мавқеи янада пасайди
Дунёдаги матбуот эркинлиги даражасини кузатувчи “Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилоти рейтингида Ўзбекистон кетма-кетига иккинчи йил пастлашда давом этяпти.
Бу йилги рейтингда Ўзбекистон 180 та давлат ичида 148-ўринни эгаллаган, бу эса мамлакатнинг 2023 йил рейтингидаги ўрнидан 11 поғонага пастлаганини англатади.
Ўзбекистон 137-ўринни эгаллагани айтилган ўтган йилги халқаро рейтингда ҳам мамлакатнинг матбуот эркинлиги бўйича 4 поғонага қуйилагани кузатилган.
Ўзбекистоннинг матбуот эркинлиги бўйича рейтингдаги юксалиши сўнгги бор 2022 йили кузатилган бўлиб, ўшанда у 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилган эди.
Қароргоҳи Парижда жойлашган RSFнинг Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида эълон қилинган бу йилги ҳисоботида “2016 йили президент Ислом Каримов ўлимидан сўнг Ўзбекистонда ОАВ учун шарт-шароит бирозгина яхшиланган”и, “ҳокимият тепасидагиларнинг танқид қилиш билан боғлиқ вазият эса ҳали-ҳамон жуда мураккаблигича қолаётган”и урғуланган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ноёб Қуръон қўлёзмасини реставрация қилиш ишлари бошланди
Президент топшириғига кўра, бутун дунёда «Тошкент Қуръони» номи билан машҳур бўлган Усмон мусъҳафини консервация ва реставрация қилиш режалаштирилган, деб хабар қилди Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Мусулмонлар идораси томонидан бир қатор халқаро экспертлар, жумладан, Кембриждан Кристи Роз, француз реставраторлари Аксел Деле ва Корали Барб, истанбуллик Нилл Байдар жалб этилди.
Мутахассислар «Усмон Мусҳафи» қўлёзмасининг ҳар бир саҳифасини синчковлик билан ўрганиб, реставрация режасини ишлаб чиқадилар.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қирғиз мулозими: Тожикистон билан ҳудуд алмашишни истисно қилиб бўлмайди
Қирғизистон-Тожикистон чегараси минтақада энг нотинч ҳисобланади. Икки давлат чегарачилари ўртасидаги қисқа муддатли урушларда ўнлаб киши ҳалок бўлган.
Чегара муаммосини ҳал қилиш учун Тожикистон билан ҳудуд алмашишни истисно қилиб бўлмайди. Мана шундай фикрни Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов 30 апрель куни "Кабар" агентлигига берган интервьюсида билдирган.
“Тожикистон билан демаркация ишлари якунига етиб қолди. Тўғри, жараён у қадар тез кетмаяпти. Одамларда, чегара аҳолисида хавотир бор. Биз томонда ҳам, улар томонда ҳам”, дейди Имонқулов.
Унинг айтишича, муаммо Боткен вилоятидаги чегара “аҳоли яшаш пунктлари, ҳовлилар ва ҳатто уйлар ўртасидан” чизилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Тожикистонда сел кўчкиси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Сел кўчкилари Сўғд, Хатлон, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва Душанбега туташ ҳудудларда қайд этилган.
Сурункали ёғингарчилик оқибатида Тожикистоннинг кўплаб ҳудудларида сел кўчкилари юзага келди. Уч киши ҳалок бўлган, кўплаб уйлар ва экин майдонллари сув остида қолган. турар-жой бинолари ва қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолди, йўллар ювилиб, кўприклар вайрон бўлди.
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 6 май куни берган баёнотида айтилишича, Варзобда икки фуқаро, Сўғд вилоятида бир фуқаро ҳалок бўлган.
Сел кўчкилари Сўғд, Хатлон, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва Душанбега туташ ҳудудларда қайд этилган. Маҳаллий аҳоли Озоди радиосига юборган видеолавҳаларда уйларни лой босганини кўриш мумкин. Нуробод туманидаги кўприк ва йўллар ювиб кетилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Садир Жапаров Москвадаги парадда иштирок этади
Садир Жапаров 8 май куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг юбилей саммитида ҳам иштирок этади.
Қирғизистон президент Садир Жапаров 9 май куни Москвада ўтказиладиган парадда иштирок этади. Бу ҳақда 6 май куни Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиевнинг айтишича, параддан бир кун олдин, 8 май куни Садир Жапаров Евроосиё иқтисодий иттифоқининг юбилей саммитида иштирок этади. Қирғизистон президентининг Москвага ташрифи давомида муҳим қарорлар ва ҳужжатлар қабул қилиниши, жумладан, ЕОИИ ва унга аъзо давлатлар ўртасида электрон маълумот алмашиш бўйича протокол лойиҳасини тасдиқлаш режалаштирилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон ислом молиясини жалб қилмоқчи, аммо “ҳалол бозор”га тўсиқлар кўп
2 май куни Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида чиқиш қилган ва хусусан, Саудия, БАА, Ўмон расмийлари билан сўзлашган президент Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистонда ислом сармояси учун барча шарт-шароит яратилишини ваъда қилди.
Куни кеча Anorbank ва халқаро Ислом корпорацияси Ўзбекистонда илк ислом банкини очиш ҳақида келишув ҳам имзолади.
Нега айнан Anorbank танланди - расмий хабарда бунга бирор изоҳ йўқ. Бу энг кўп реклама қилинаётган ва фоиз ставкалари нисбатан юқори бўлган банклардан бири.
Ўзбекистонда ислом банки тизимини йўлга қўйиш ҳақида йиллардан буён айтилади, аммо шу пайтгача амалга ошгани йўқ.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Россия Украинанинг президентини қидирувга берди
Россия Ички ишлар вазирлиги Украина президенти Владимир Зеленскийни қидирувга берилганлар рўйхатига киритди. «РИА Новости» қидирув базасидаги маълумотларга эътибор қаратди.
Украина президенти қандай жиноий иш бўйича қидирувга берилгани айтилмаган. Зеленский қанча вақтдан бери қидирувда экани ҳам номаълум.
Россия ИИВ, шунингдек, Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкони ҳам қидирувга берган. Унинг ҳам қайси модда бўйича қидирилаётгани номаълум.
2023 йилнинг 17 март куни Халқаро Гаага суди Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берганди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Исроил ҳукумати Al Jazeera офисини ёпишга қарор қилди
Исроил ҳукумати Al Jazeera (Қатар) телеканалининг мамлакатдаги бюросини ёпиб, фаолиятини тўхтатиш учун овоз берган. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Х ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.
“Мен бошқараётган ҳукумат бир овоздан қарор қабул қилди: Исроилда Al Jazeera провокацион канали ёпилади”, деб ёзган Нетаняҳу.
Телеканал сайти Исроилда блокировка қилинган, таҳририят офисида эса тинтув ўтказилиб, журналистларнинг техникаси мусодара этилган.
Al Jazeera сайтида ёйинланган хабарда Исроил инсоннинг ахборот олиш ҳуқуқини поймол қилувчи “жинояткорона” қарор қабул қилгани айтилган. Телеканал ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун юридик чоралар кўрилишини билдирган. Исроил қарори БМТнинг инсон ҳуқуқлари олий комиссарлиги томонидан қораланган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
FT: Россия Европада қўпорувчилик ҳаракатларини уюштириши мумкин
Европа махсус хизматлари ўз мамлакатлари ҳукуматларини Ғарб билан доимий зиддият йўналиши танлаган Россия Европада қўпорувчилик ҳаракатларини ҳозирлаётган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришган. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар қилди.
Разведка вакиллари маълумотларига кўра, Москва фаол равишда портлаш, ўт қўйиш ва инфратузилмаган шикаст етказишларни тайёрламоқда, бу ҳаракатлар бевосита россияликлар томонидан ҳам, воситачилар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Бундай мулоҳазани, жумладан Германия конституцияни қўриқлаш федерал муассасаси раҳбари Томас Ҳалденванг билдирган.
Ҳалденванг баёноти Баварияда ҳарбий ва логистик объектларга ҳужумда гумонланган германиялик ва россиялик фуқаролар ҳибсга олингани манзарасида янграган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 802-кун | Харков шаҳри бир кунда икки марта Россия ҳужумига учради
Харков шаҳри бир кунда икки марта Россия ҳужумларига учради.
Украина мамлакат шарқида Россиянинг Су-25 самолётини уриб туширди.
Россия ИИВ Украина президенти Владимир Зеленскийни қидирувга берди.
Украинага 28 ва 29 апрел кунлари АҚШнинг янги ёрдам пакетидан қуроллар етказиб берилди.
Донецк вилоятида жанг қилаётган украиналик аскарлар сифатли дронлар етишмаслигини айтади.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodNazar: Суриштирув нималигини билмаётган ўзбек журналистикаси
3 май - Жаҳон матбуот эркинлиги куни. Айни шу кун Халқаро сукут куни ҳамдир. Номи бир-бирига зид, бироқ моҳияти бир хил бу икки сана нишонланаётган кундаги суҳбатга ўзбек журналистикасининг икки авлоди вакиллари: Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети профессори Дадахон Ёқубов ҳамда Демократ.уз сайти муассиси Фазлиддин Меҳмоновни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Ўзбекистон ислом молиясини жалб қилмоқчи, аммо “ҳалол бозор”га тўсиқлар кўп
2 май куни Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида чиқиш қилган ва хусусан, Саудия, БАА, Ўмон расмийлари билан сўзлашган президент Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистонда ислом сармояси учун барча шарт-шароит яратилишини ваъда қилди.
Куни кеча Anorbank ва халқаро Ислом корпорацияси Ўзбекистонда илк ислом банкини очиш ҳақида келишув ҳам имзолади.
Нега айнан Anorbank танланди - расмий хабарда бунга бирор изоҳ йўқ. Бу энг кўп реклама қилинаётган ва фоиз ставкалари нисбатан юқори бўлган банклардан бири.
Ўзбекистонда ислом банки тизимини йўлга қўйиш ҳақида йиллардан буён айтилади, аммо шу пайтгача амалга ошгани йўқ.
Аксар экспертлар, Ўзбекистоннинг эркин бўлмаган банк тизими ҳамда юқори инфляция билан, бундан кейин ҳам ислом банки бўлишига шубҳа қилмоқдалар.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodNazar: Ҳукумат ҳалақит бермаса бўлди, ёрдами керак эмас – Фазлиддин Меҳмонов
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/F7XINmSM7To
3 май - Жаҳон матбуот эркинлиги куни. Айни шу кун Халқаро сукут куни ҳамдир. Номи бир-бирига зид, бироқ моҳияти бир хил бу икки сана нишонланаётган кундаги суҳбатга ўзбек журналистикасининг икки авлоди вакиллари: Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети профессори Дадахон Ёқубов ҳамда Демократ.уз сайти муассиси Фазлиддин Меҳмоновни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 03.05.24
✅Энг кам пенсия миқдори 648 минг сўм этиб белгиланди
✅Матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон мавқеи янада пасайди
✅“Ўзатом” АЭС бўйича россияликлар билан тайинли қарорга келмаган
✅Туркия Исроил билан савдо-сотиқни бутунлай тўхтатди
✅Бишкек ўз фуқароларини Россияга сафардан тийилишга чақирди
✅Тожикистонда Буюк Британиянинг элчиси алмашди
✅Ноёб Қуръон қўлёзмасини реставрация қилиш ишлари бошланди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Бўлгинчи ДХР раҳбари Ўзбекистонда. Украина норозилик нотасини юборди
Украина ўзининг “ДНР” деб аталувчи ҳудуди раҳбари Денис Пушилиннинг Ўзбекистонга ташрифи юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси юборган. Бу ҳақда Озодликка Украина Ташқи ишлар вазирлигидаги манба маълум қилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бу борада бирон изоҳ бергани йўқ.
Украинага Россия босқини масаласида ўзининг бетарафлигига урғу бериб келаётган Ўзбекистоннинг маҳаллий нашрлари Украина ва Ғарб санкциялари остидаги россияпараст бўлгинчилар раҳбарининг Тошкентга сафари ҳақида хабар бергани йўқ. Экспертлар фирича, ушбу ташриф Ўзбекистон учун жуда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
"Россияда ишлашдан маъни қолмади". Марказий осиёлик мигрантлар уйларига қайтиш ҳақида ўйламоқда
“Крокус” концерт залидаги терактдан сўнг Россиянинг кўплаб вилоятларида мигрантларнинг йўловчи ташиш, такси ва бошқа қатор соҳаларда меҳнат қилиши тақиқланди. Расмий талқинга кўра, ушбу чоралар “маҳаллий аҳолининг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида” қабул қилинган.
Мазкур қарор биринчи галда Марказий Осиёдан келган мигрантларга зарба бўлди. Кўпчилик ишидан айрилгач, ватанига қайтмоқда ёки қайтиш ҳақида ўйламоқда. “Мигрант Медиа” лойиҳаси журналистлари Новосибирскда яшаб, ишлаётган қирғизистонликлар билан гаплашишди: уларнинг аксари ҳозирги чеклов шароитида Россияда ишлашдан маъно қолмаганини айтганлар.
Новосибирск вилояти ҳукумати апрель ойи ўрталарида мигрантларга такси ҳайдашни, шунингдек алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотиладиган дўконларда ишлашни ман этган эди.
“Бу янгиликни яқинда эшитдик. Ҳайдовчи бўлиб ишлаётганлар энди нима қилишни билмай, бошлари қотган, – дейди Новосибирскда яшовчи қирғиз мигранти Карим. – Айримлар қайтиб кетишди. Кўпчилик энди бизга Россияда тинчгина ишлагани қўйишмайди, деган фикр билан кетяпти. Мен ишлашда давом этяпман. Пешонада борини кўраман. Ҳозирча ҳеч ким тўхтатиб, текширмади”.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Курскда ҳам муҳожирларга такси ҳайдаш тақиқланди
Аввалроқ Камчатка ва Новосибирскда мигрантларга такси ҳайдаш тақиқланди
Россиянинг Курск вилоятида меҳнат муҳожирларига таксичи бўлиб ишлаш ман этилди. Тегишли фармонни губернатор Роман Старовойт имзолади.
Старовойтни маълум қилишича, қарор қабул қилишдан олдин у вилоят аҳолиси ўртасида телеграм канали орқали сўров ўтказган. 42 мингдан ортиқ киши овоз берган сўровда 82 фоизи муҳожирларига таксичи бўлиб ишлашни тақиқлашни қўллаб-қувватлаган.
Шу билан бирга, Старовойт "ҳар ким Россия фуқаролигини олиш ва ҳар қандай фаолият соҳасида ишлашни давом эттириш имкониятига эга" эканлигини эслатиб ўтган.
Аввалроқ Камчатка ва Новосибирскда мигрантларга такси ҳайдаш тақиқланган эди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири 2 ойга ҳибсга олинди
Тургумбаев 2022 йил Январь воқеалари чоғида ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминламаганлик, шунингдек, фуқароларга нисбатан қийноқ қўллаганлик бўйича куч ишлатар идоралар ходимларига нисбатан тергов доирасида ҳибсга олинган.
Қозоғистонда суд 30 апрель куни собиқ ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаевни икки ой муддатга ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси маълумот тарқатди.
61 ёшли Ерлан Тургумбаев 2022 йил февралида лавозимидан озод қилинган. Икки йил ўтиб у ҳокимият ва хизмат ваколатларидан четга чиққанликда айбланмоқда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ