Bloomberg: Туркия Исроил билан савдо-сотиқни бутунлай тўхтатди
Туркия Ғазо секторида ЦАХАЛ (Исроил армияси) томонидан ўтказилаётган ҳарбий амалиёт туфайли Исроил билан импорт-экспорт амалиётларини тамоман тўхтатган. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги туркиялик икки мулозимдан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.
Икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ бутунлай тўхтагани ҳали расман тасдиқлангани йўқ. Айни пайтда савдо алоқалари қандай шартлар асосида қайта тикланиши мумкинлиги ҳам маълум эмас.
Туркия статистика институти маълумотига мувофиқ, 2023 йилда Туркия билан Исроил ўртасидаги товар айланмаси 6,8 миллиард долларни ташкил этган. Бу маблағнинг 76 фоизи Туркия экспорти ҳиссасига тўғри келади.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Бишкек ўз фуқароларини Россияга сафардан тийилишга чақирди
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини Россияга сафар қилишдан тийилиб туришга чақирди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълум қилинган.
Қирғиз дипломатлари “Россияга киришни ёппасига рад этиш ҳолатлари”ни қайд этмаётганлари, бироқ “Россия Федерациясидаги жорий вазият ва унинг Қирғизистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқий ҳолатига таъсирини кузатаётганлари”ни билдиришган.
“Айни пайтда вазирлик Россия Федерациясига сафар қилиш учун жиддий асоси бўлмаган юртдошларга давлат чегарасидаги кучайтирилган назорат билан ўтказиш тартиби ҳамда киритилган қўшимча хавфсизлик чоралари бекор қилингунига қадар яна бир бор бу мамлакатга сафар қилишдан вақтинча тийилиб туришни, сафарга чиқишга зарурат туғилган тақдирда эса Россия Федерацияси ҳудудига киришда чеклов бор-йўқлигини олдиндан текширишни тавсия қилади”, дейилган ТИВ хабарномасида.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Хорижлик инвесторлар 3 йилга дивиденд солиғидан озод қилинади
Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан озод этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 2 май куни III Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида cўзлаган нутқида қайд этган.
Ўз нутқида Ўзбекистон президенти яқинда мамлакатда хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилингани, 250 та йирик корхонанинг давлат улушини ва салкам 1000 та кўчмас мулк объектларини сотиш, 12 та корхона акцияларини фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) учун янги дастур ишга туширилганини ҳам эслатиб ўтган.
Мирзиёев инвесторлар эътиборини сўнгги етти йил ичида олий таълим қамрови 9 фоиздан 42 фоизга ошган, олий ўқув юртлари сони эса 200 тадан ортганига қаратган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украинага босқин: 799-кун | Қирғизистонда “Ўлмас полк” бекор қилинди
Россия 2 майга ўтар кечаси Украинанинг Одесса шаҳридаги почта омборига зарба берди.
Украина: июнда Швейцарияда бўлиб ўтадиган “тинчлик саммитидан” кейин Россияни музокараларга жалб қилиш мумкин.
Владимир Зеленский: Украина ўз иттифоқчилари билан бир қатор янги хавфсизлик келишувлари устида ишламоқда.
Қирғизистонда ҳар йили 9 май куни ўтказиладиган “Ўлмас полк” юриши бекор қилинди.
Россиянинг Туапсе шаҳридаги оммавий муштлашувда иштирок этган ўзбекистонлик 15 нафар фуқаро мамлакатдан чиқариб юборилади.
Грузияда “хорижий агентлар” қонунининг қабул қилинишига қарши оммавий норозиликлар давом этмоқда.
Часов Яр ҳозирда Россия қўшинларининг Украина шарқидаги асосий ҳужум йўналиши бўлиб қолмоқда.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
OzodNazar: Президент Интернет-қиморга рухсат берувчи фармонни имзолади
2023 йилнинг сентябрида Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланган, 2023 йил, 30 ноябрдаги қарор билан Ўзбекистоннинг тижорат банклари картаси ёрдамида мамлакатдан ташқарида жойлашган тотализатор ташкилотлари ҳисобига пул ўтказиш тақиқланган эди.
Бироқ Президент 19 апрелда имзолаган фармонга биноан, 2025 йил, 1 январдан Интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.
Ўзбекистон ҳукуматининг бу соҳадаги сиёсатида юз берган бу кескин бурилиш замиридаги мантиқни тушуниш учун иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул ҳамда Интернет-қиморга қарши ижтимоий тармоқларда ўз ҳамфикрлари билан кампания ўтказган блогер Дима Қаюмни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
“Кўча” устидан суриштирувга нима бўлди?
“Зики эски шаҳар” лақаби билан танилган Лутфулла Умаров 6 йилу 2 ой қамоққа ҳукм қилинди.
Ўзбекистонда “Долзарб қирқ кунлик” номи берилган оммавий ҳибсга олишлардан 5 ой вақт ўтиб, айни рейдлар доирасида ҳибсга олинган яна бир жиноий авторитет қамоққа ташланди.
Бу ҳақда расман хабар қилингани йўқ, аммо Умаровнинг ҳибсга олингани ҳақида Тошкент ИИББ ўтган йил 25 декабрида хабар берган эди.
Жиноят ишлари бўйича Шайҳонтохур туман судида ўтган маҳкамани кузатган фаолларга кўра, Умаров гиёҳванд ва психотроп моддаларни тайёрлаш, сақлаш ва сотишда айбдор топилган.
52 яшар Умаров “Бахти Ташкентский”, “Саидазиз медгородок”, “Бохо завхоз” лақабли бошқа йирик криминал авторитетлар билан бир вақтда ҳибсга олинганди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга келди
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби хабар берди.
Оқилбек Жапаровни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қирғизистон ҳукумати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг ўн биринчи йиғилишида иштирок этиш ва бошқа масалалар ўрин олган.
Шунингдек, Жапаровнинг кун тартибидан энергетика ва қурилиш саноатида фаолият юритувчи халқаро компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш, қурилиш лойиҳалари бош режалари билан танишиш ҳам ўрин олган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Туркманистонда мулозимлар ота-ўғил Бердимуҳамедовлар тасвири туширилган соатларни сотиб олишга мажбурланяпти
Туркманистон ғарбида жойлашган Болқон вилоятидаги давлат муассасалари раҳбарлари циферблатларига амалдаги президент Сердар Бердимуҳамедов ва унинг отаси Гурбангули Бердимуҳамедов тасвири туширилган соатларни сотиб олишга мажбур қилинмоқда. Бу ҳақда Озодликнинг туркман хизмати хабар қилди.
Бу соатларга, ўлчами ва дизайнидан келиб чиққан ҳолда, 1500 манатдан (тақрибан 428 АҚШ доллари) 3000 манатгача (тақрибан 850 АҚШ доллари) нарх бичилган.
Озодлик манбасига кўра, мазкур соатлар вилоятдаги юқори лавозимли амалдорларга мажбуран сотиляпти, кичикроқ бюджет ташкилотлари раҳбарларига эса бундан арзонроқ соатлар таклиф қилинмоқда.
Озодликнинг туркман хизмати мухбири билан суҳбатда мактаб директорлари қимматбаҳо соатларнинг мажбурий сотилиши ортида Бердимуҳамедовларга яқин шахслар турганини айтишган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қозоғистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокараларида воситачи бўлади
Боку ва Ереван ўртасида тинчлик шартномасини тузиш бўйича музокаралар яқин кунларда Остонада бўлиб ўтади.
Бу ҳақида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 1 май куни маълум қилди.
“Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўз ташқи ишлар вазирларининг тинчлик шартномасини тузиш бўйича музокарасини Олмаотада ўтказиш ҳақидаги Қозоғистон таклифига рози бўлганини олқишлайман”, дейилади Тоқаевнинг баёнотида. Баёнотни Қозоғистон президентининг матбуот хизмати эълон қилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Бўлгинчи ДХР раҳбари Ўзбекистонда. Украина норозилик нотасини юборди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/AUOUAI6lFM4
Украина ўзининг “ДНР” деб аталувчи ҳудуди раҳбари Денис Пушилиннинг Ўзбекистонга ташрифи юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси юборган. Бу ҳақда Озодликка Украина Ташқи ишлар вазирлигидаги манба маълум қилди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бу борада бирон изоҳ бергани йўқ.
Украинага Россия босқини масаласида ўзининг бетарафлигига урғу бериб келаётган Ўзбекистоннинг маҳаллий нашрлари Украина ва Ғарб санкциялари остидаги россияпараст бўлгинчилар раҳбарининг Тошкентга сафари ҳақида хабар бергани йўқ. Экспертлар фирича, ушбу ташриф Ўзбекистон учун жуда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Грузия парламенти 2-ўқишда баҳсли қонун лойиҳасини маъқуллади
Грузия парламенти 1 май куни “Ташқи таъсир шаффофлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Мухолифат бу лойиҳани Россиядаги “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонуннинг муқобили деб атамоқда.
Қайд этилишича, “Грузия орзуси” ҳукмрон партияси вакиллари ва уларнинг иттифоқчилари бўлган 150 депутатдан 83 нафари ҳужжат қабул қилинишини ёқлаб овоз берган. Мухолифатчи депутатлар овоз беришда иштирок этишмаган. Шу тариқа, овоз бериш натижаси биринчи ўқишдаги овоз бериш натижаси билан бир хил бўлган.
Қонун лойиҳаси тўла маъқулланиши учун у учинчи ўқишда ҳам қабул қилиниши зарур. Учинчи ўқиш бўйича овоз бериш 17 май куни ўтказилиши кутилмоқда.
Тбилисидаги парламент биноси олдида 1 май оқшомида яна қонун лойиҳасига қарши чиқаётган одамлар йиғилган. Парламент биноси олдидаги бутун ҳудуд митингчилар билан тўлган. Улар бинога кириш йўлини тўсиб қўйишган. Гувоҳларга кўра, полиция митингни тарқатишни бошлаб, намойишчиларга қарши аччиқ газ ва сувотарларни ишга солган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Муштлашувда қатнашган 15 нафар ўзбекистонлик Россиядан бадарға қилинади
Россиянинг Туапсе шаҳридаги оммавий муштлашувда иштирок этган ўзбекистонлик 15 нафар фуқаро мамлакатдан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси прокуратурасининг матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Хабарномага мувофиқ, ҳодиса 24 апрель куни содир бўлган — маиший характерга эга бўлган жанжал оммавий муштлашувга айланиб кетган.
“Қайд этилган шахслар нефтни қайта ишлаш заводида иш юритувчи ташкилот ходимлари бўлиб ҳисобланади”, дейилган прокуратура хабарномасида.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
“Кўча” устидан суриштирувга нима бўлди?
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/OTsDCZi1-mA
“Зики эски шаҳар” лақаби билан танилган Лутфулла Умаров 6 йилу 2 ой қамоққа ҳукм қилинди.
Ўзбекистонда “Долзарб қирқ кунлик” номи берилган оммавий ҳибсга олишлардан 5 ой вақт ўтиб, айни рейдлар доирасида ҳибсга олинган яна бир жиноий авторитет қамоққа ташланди.
Бу ҳақда расман хабар қилингани йўқ, аммо Умаровнинг ҳибсга олингани ҳақида Тошкент ИИББ ўтган йил 25 декабрида хабар берган эди.
Жиноят ишлари бўйича Шайҳонтохур туман судида ўтган маҳкамани кузатган фаолларга кўра, Умаров гиёҳванд ва психотроп моддаларни тайёрлаш, сақлаш ва сотишда айбдор топилган.
52 яшар Умаров “Бахти Ташкентский”, “Саидазиз медгородок”, “Бохо завхоз” лақабли бошқа йирик криминал авторитетлар билан бир вақтда ҳибсга олинганди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Яширин иқтисодиётга қарши курашни амалдорлар ўзларидан бошлайдими?
Яширин иқтисодиётнинг тарвақайлаган илдизи ва суғорувчи каналлар энг аввало амалдорларнинг коррупцион даромадларига бориб тақалади.
Лекин яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги қарор лойиҳасига кўра, давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш 2025 йил 1 январга қолдирилган. Ундаям яна босқичма-босқич.
Кулишингиз мумкин, декларациялаш тизими 7 йил аввал бошланиши ва аллақачон кучга кириши керак эди. Лекин шунча вақтдан бери амалий ҳаракатлар пайсалга солиниб, унинг қамрови чеканка қилиниб, муттасил кейинга қолдириб келинмоқда. 2025 йилдаям амалдорлар даромадларини декларациялашга ўтилиши даргумон. Улар ўзларига ўзлари қарши курашадими?
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Эксперт: Тожикистон мигрантларнинг оммавий қайтишига тайёр эмас
Москвадаги терактдан сўнг марказий осиёлик мигрантлар, биринчи галда тожикистонликлар Россиядан қувила бошланди. Бир ойдирки, мамлакатда меҳнат мигрантларига ёппасига облавалар уюштирилмоқда: полиция уларни ётоқхоналаридан, иш жойларидан ва ҳатто масжидлардан тутиб, олиб кетаётир. Зарур ҳужжатсиз юрганлар дарҳол Россиядан бадарға қилинмоқда, келаётган мигрантлар эса кўп ҳолларда “жамоат хавфсизлиги” деган баҳона билан мамлакатга киритилмаяпти.
Шу муносабат билан Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига “жуда зарур бўлмаса, Россияга бормай туриш”ни тавсия қилди. Ушбу мурожаат вазирлик сайтида эълон қилинди. Тожикистон ТИВ, шунингдек, тожик фуқароларини Россия ҳудудига асоссиз киритмаслик “оммавий тус олган”идан ва Россияда “Тожикистон фуқароларига ва тожикларга нисбатан салбий қараш” шаклланаётганидан ташвиш билдирган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
“Ўзатом” АЭС бўйича россияликлар билан тайинли қарорга келмаган
Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича Россия вакиллари билан музокараларда ҳали умумий гапдан нарига ўтилгани йўқ. Бу ҳақда “Ўзатом” раҳбари Азим Ахмедхаджаев “Газета.uz” мухбири саволига жавоб бериш асносида билдирган.
“Биз ҳозир фақат гаплашяпмиз, умумий гаплар бўляпти, ҳеч нарсанинг аниғи йўқ. Россия томони ҳам сал умумийроқ айтмоқда, лекин буни қандайдир қўшимча қўшиб, бошқа ҳикояга олиб чиқишяпти. Лекин, умуман олганда, ҳозир ҳеч нарса йўқ. Фақат умумий гап. Улар билан фақат қайси йўналишларда қандай имкониятлар борлигини кўриб чиқяпмиз”, дея иқтибос келтирган “Газета.uz” нашри Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори сўзларидан.
Ўтган ҳафтада Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси бош директорининг биринчи ўрибосари Кирилл Комаров Ўзбекистон билан АЭС қуриш бўйича шартнома юзасидан музокаралар “анча муваффақиятли” ўтаётганини таъкидлаган эди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Энг кам пенсия миқдори 648 минг сўм этиб белгиланди
Ўзбекистон президентининг 30 апрель кунги 69-сонли фармонига мувофиқ, жорий йилнинг 1 майидан минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорида белгиланганлиги туфайли пенсиялар миқдори ҳам оширилган. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Президент фармонига кўра, май ойидан иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори ойига 648 минг сўм этиб белгиланган.
“Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади”, дейилган хабарномада пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилишини қайд этган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қирғизистондаги тадбирда юк машинаси болаларни уриб кетди
Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузоқ туманида 2 май куни бўлиб ўтган оммавий тадбир чоғида кичик ҳажмли Porter юк машинаси 29 нафар болани уриб кетган. Бу ҳақда давлатга қарашли “Кабар” ахборот агентлиги соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевдан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.
Мулозимга кўра, ҳодиса чоғида 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар жабрланган. Улардан етти нафари вилоят касалхонасининг жонлантириш бўлимида ётибди, уч нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Бундан ташқари, вояга етмаган уч бола Сузоқ туман касалхонасига етказилган. Яна саккиз нафар бола Умумшифокорлик амалиёти марказига ётқизилган, уларнинг аҳволи “ўртача” дея баҳоланмоқда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Уқубатли 12 кун. Қозоғистонда Январ воқеалари чоғида қийноқларга солинган ўзбек ҳикояси
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Y9P4d-f0WeE
Қозоғистонда кучишлатар идораларнинг 4 ходими Январ воқеалари чоғида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қийноқлар қўллашда гумон қилиниб, қамоққа олинди. Уларга қарши материаллар прокуратурага топширилган. Жабрланувчилар 7 киши бўлиб, улар орасида – Қозоғистон давлат ТВси тартибсизликларда қатнашишга пул эвазига ёлланган жиноятчи ўлароқ кўрсатган қирғиз созандаси Викрам Рўзахунов ҳам бор. Рўзахунов шафқатсизларча қийнаганларидан сўнг камера қаршисида “иқрорлик ифодаси” беришга мажбур бўлганини озод этилиб, ватанига қайтгач сўзлаб берган эди.
Январ воқеалари чоғида жабрланган яна бир киши Озодлик радиоси қозоқ хизмати билан суҳбатда бошидан кечган азоблар ҳақида сўзлаб берди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 02.05.24
✅Муштлашувда қатнашган 15 нафар ўзбек Россиядан бадарға қилинади
✅Тошкентда сувдан қарзи бор хонадонлар тармоқдан узилмоқда
✅Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга келди
✅Туркманистонда мулозимлар ота-ўғил Бердимуҳамедовлар тасвири туширилган соатларни сотиб олишга мажбурланяпти
✅Ғарб БААдан Россия билан савдони камайтиришни талаб қилмоқда
✅Грузия парламенти иккинчи ўқишда баҳсли қонун лойиҳасини маъқуллади
✅Саудиялик фем-фаол ижтимоий тармоқдаги постлари учун 11 йилга қамалди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Украина ТИВ Виктория исмли сунъий матбуот котибини тақдим этди
Виктория Украина Ташқи ишлар вазирлиги номидан расмий баёнотларни ўқиб беради.
Украина сунъий интеллект асосида яратилган Виктория исмли матбуот котибини ишга туширди. Виктория Украина Ташқи ишлар вазирлиги номидан расмий баёнотларни ўқиб беради.
Бу ҳақда Америка Овози AFP агентлигига таяниб хабар бермоқда. Викториянинг ўзи эълон қилган твитида айтишича, унинг ваколати доирасига консуллик масалалари бўйича жамоатчиликни хабардор қилиш киради.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Тошкентда сувдан қарзи бор хонадонлар тармоқдан узилмоқда
Ўзбекистон пойтахтида истеъмолчиларнинг сувдан умумий қарздорлиги 200 миллиард сўмдан камаймаяпти, шу важдан ўтказилаётган рейдлар давомида кўплаб қарздор хонадонларнинг қувурлари асосий тармоқлардан узилмоқда. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Ташкилот кунлар исий бошлагани ортидан ичимлик сувидан белгиланмаган вақтларда маиший эҳтиёжлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳоллари ортганига эътибор қаратган.
Хабарномада ҳукуматнинг тегишли қарори билан маиший эҳтиёждан ташқари сувдан фойдаланиш, хусусан суғориш ишлари учун тунги 00:00 дан тонгги 5:00 га қадар фойдаланиш мумкинлиги белгилаб қўйилгани, бироқ бу талабга ҳам истеъмолчилар томонидан амал қилинмаётгани урғуланган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Хитойда автойўл ўпирилиши ортидан 36 киши ҳалок бўлди
Хитой жанубида автойўл ўпирилиши туфайли камида 36 киши ҳалок бўлган, 30 нафар одам тан жароҳати олган. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маҳаллий расмийлар маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.
Автомобиль йўли Мэйчжоу шаҳри яқинидаги тоғли ҳудудда тун ярмида содир бўлган. Йўл ўпирилган қисми узунлиги 18 метрни ташкил қилган, ҳодиса натижасида 23 та автомобиль жарга қулаган. Расмийлар автойўл ўпирилишига шиддатли ёғин-сочин сабаб бўлганини айтишмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудудда сўнгги ойда 56 сантиметр ёғин ёққан, бу эса ўтган йилдагидан тўрт бараварга кўпдир. Шиддатли ёмғирлар ҳали ҳам давом этмоқда ва бу ҳолат қидирув хизматлари ишини қийинлаштиряпти.
AP қайдича, Хитойда йўл объектлари ишдан чиқишини текширишда кўпинча уларни лойиҳалаштириш ва қуриш усулларида камчиликлар аниқланади. Бундан ташқари, транспорт инфратузилмаси объектлари кўпинча мунтазам равишда текширилиб, уларга техник хизмат кўрсатилмайди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қозоғистонда тошқинлардан эвакуация қилинган 41 мингдан ортиқ одам уйига қайтди
Атирау вилоятида шу кунларда катта тошқин бўлиши кутилмоқда.
1 май куни Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тошқинлар деб эвакуация қилинган 41 005 киши ўз уйига қайтганини маълум қилди.
Эвакуация марказларида 6405 киши қолмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, Атирау вилоятида Жайқ дарёсининг сатҳи мониторинги давом этмоқда. Сув сатҳи ҳали ҳам кунига камида 5 см га кўтарилаётгани боис дарёнинг қирғоғини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
Атирау вилоятида шу кунларда катта тошқин бўлиши кутилмоқда.
Ҳозирда Қозоғистоннинг саккиз вилоятида сув тошқинлари деб фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Саудиялик фем-фаол ижтимоий тармоқдаги постлари учун 11 йилга қамалди
Фаол Саудия Арабистонида "одобсиз" ҳисобланган футболка ва лосиналарда машқ қилаётгани акс этган видеоларни жойлаштирар эди. У жамоат жойларида абая - миллий ниқобни киймаганликда ҳам айбланган.
Саудия Арабистонида суд маҳаллий феминист фаоли бўлмиш Манаэл ал-Отаибийни ижтимоий тармоқдаги постлари учун 11 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Ҳукм 2024 йилнинг январида чиқарилган, бироқ эндигина ошкор этилди. Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилотининг ёзишича , ал-Отаибий фақат кийим танлашда ва Интернетда ўз қарашларини ифодалашда айбланган.
29 ёшли фаол ўзининг Х саҳиcида саудиялик аёлларга эркаклар васийлик қилишини тўхтатишга чақирар эди ҳамда Саудия Арабистонида "одобсиз" ҳисобланган футболка ва лосиналарда машқ қилаётгани акс этган видеоларни жойлаштирар эди. Фаол жамоат жойларида абая - миллий ниқобни киймаганликда ҳам айбланган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ғарб БААдан Россия билан савдони камайтиришни талаб қилмоқда
АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Бирлашган Араб Амирликлари расмийларидан ўз ширкатларига халқаро санкция остидаги Россия ширкатлари билан савдо-сотиқни тақиқлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги дипломатик доиралардаги уч манбадан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилди.
Ўтган ҳафтада Европа ва АҚШдан бўлган қатор давлат арбоблари БААга сафар қилишган. Ўз ташрифлари чоғида улар БААдан Россияга санкция остига тушган товарларни етказиб бермасликни талаб қилишган, дея маълум қилган Британия Ташқи ишлар вазирлигида ишлайдиган мулозим.
Манбаларга кўра, ғарблик дипломатлар БААдан Россияга экспорт қилинаётган моллар ва ҳарбий мақсадда фойдаланиш мумкин бўлган қўш мақсадли товарлар реэкспортига оид маълумотлар билан ўртоқлашишни ҳам сўрашган. Бирлашган Араб Амирликларидаги манбалар Россияга бундай товарлар (йўқ деганда жорий йилда) етказиб берилганини рад этишмоқда.
БАА Украина уруши ортидан Россияга қарши Европа ва АҚШ томонидан эълон қилинган санкцияларга қўшилмаган. Бироқ АҚШ қонунлари Қўшма Штатлар санкцияси остида бўлган давлатлар билан савдо алоқаларини давом эттираётган мамлакатларни иккиламчи санкцияга тортишга имкон беради.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
OzodNazar: Президент Интернет-қиморга рухсат берувчи фармонни имзолади
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/btsfaOJQ86M
2023 йилнинг сентябрида Ўзбекистонда букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 27 та сайт блокланган, 2023 йил, 30 ноябрдаги қарор билан Ўзбекистоннинг тижорат банклари картаси ёрдамида мамлакатдан ташқарида жойлашган тотализатор ташкилотлари ҳисобига пул ўтказиш тақиқланган эди.
Бироқ Президент 19 апрелда имзолаган фармонга биноан, 2025 йил, 1 январдан Интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.
Ўзбекистон ҳукуматининг бу соҳадаги сиёсатида юз берган бу кескин бурилиш замиридаги мантиқни тушуниш учун иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул ҳамда Интернет-қиморга қарши ижтимоий тармоқларда ўз ҳамфикрлари билан кампания ўтказган блогер Дима Қаюмни таклиф қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
ҚҚС: Дори-дармон қимматлайди
Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмлар нархи шу ой бошидан камида 12 фоизга қимматлади.
Нархлардаги бундай кўтарилиш дори воситаларига ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилиниши ортидан рўй бермоқда.
Ўзбекистонда дори-дармон қимматламоқда. Аптекачилар норози.
🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Россия Ўзбекистон ва минтақада Хитойдан кейин бўлишни хоҳламайди
Ички иқтисодий муаммолар Пекиннинг минтақага экспортини секинлаштириши мумкин. Афтидан, Кремль Марказий Осиё билан савдода Хитойдан кейин иккинчи бўлаётганини қабул қилолмаётгандек, деб ёзмоқда Eurasianet нашри.
Бу айниқса, апрель ойи охирида Тошкентда ўтказилган савдо-саноат кўргазмасида яққол намоён бўлди. Россия савдо вакили ўринбосари Игор Каминин кўргазмадаги чиқишида, Россия ва Хитой ўзбек раҳбарлари назарида «савдо айланмасида тенг улушга эга тенг шериклар» эканини таъкидлади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Камининнинг фикри том маънода ҳақиқатдан йироқ. У Россия ва Хитойни тенглаштирар экан, 2030 йилга мўлжалланган иқтисодий мақсадларни тилга олди. Унга кўра, Ўзбекистон Москва ва Пекин билан йиллик савдо айланмасини 20 миллиард долларгача оширишга умид қилмоқда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
📌Озодлик дастури 01.05.24
✅Солиқ қўмитаси картадан картага ўтган пулларни текшириши мумкин
✅Ўзбекистонда давлат болалар боғчалари учун тўлов икки баравар оширилади
✅Қирғизистон Бош вазири Ўзбекистонга келмоқда
✅Россиялик диверсантлар Чехияда портлашлар уюштиришда Тожикистон паспортидан фойдаланган
✅Москва аэропортидан 650 чоғли тожикистонлик бадарға қилинди
✅Халқаро Жиноят суди Исроил раҳбариятини ҳибсга олишга ордер бериши мумкин
✅Грузияда норозилик акциясига чиққанлардан 60 дан зиёди ушланди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews