ozodlikkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ozodlikkanali - OZODLIK KANALI™

21447

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Подписаться на канал

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 млн сўмни ташкил этди

2024 йилнинг 1-чораги якуни бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8 фоизга ўсиб, 4 млн 920 минг сўмни ташкил этди.

Бу Статистика агентлигининг номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи бўйича берган маълумотларидан келиб чиқади.

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кичик тадбиркорлик бўйича маълумотлар ҳисобга олинмаган, чунки фермер хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектлари йилда бир марта ҳисобот тақдим этади.

2024 йилнинг январь-март ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (8 млн 117 минг сўм), Навоий вилояти (6 млн 500 минг сўм), Тошкент вилояти (4 млн 764 минг сўм), Андижон вилояти (4 млн 391 минг сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (4 млн 65 минг сўм) кузатилди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Тожикистон ТИВи Россия элчисига норозилик нотасини берди

Москвадаги Crocus City Hall саройига ҳужумдан сўнг Россияда ксенофобик кайфиятлар янада кучайиб кетди. Хусусан, Россияда доимий яшаётган ёки вақтинчалик меҳнат қилаётган тожикистонликлар тобора кўпроқ ксенофобик ҳуружлар нишонига айланмоқда.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги 29 апрель куни Россиянинг Душанбедаги элчиси Семён Григоревга норозилик нотасини берди.

ТИВ ўз баёнотида “РФ ҳудудида Тожикистон фуқароларига нисбатан намойишкорона салбий муносабат кўрсатилаётгани ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенг миқёсда бузилаётганидан" жиддий хавотир билдирган.

Россия томонининг муносабати ҳозирча номаълум, бироқ икки кун аввал Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова чегарадаги муаммолар "Крокус Сити Холлдаги терактидан кейин давом этаётган террорчилик таҳдиди туфайли хавфсизлик чораларини кучайтирилгани билан боғлиқ" эканлигини иддао қилган.

Бугунги кунда юзлаб тожикистонликлар Россия-Қозоғистон чегарасида ва Москва аэропортларида ушлаб турилибди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистонлик ёш футболчилар Олимпиадага йўлланма олишди

Футбол бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида 29 апрель куни Ўзбекистон терма жамоаси Индонезия терма жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Мазкур ярим финал ўйинида урилган икки гол ўзбекистонлик ёш футболчиларнинг финалга чиқишига асос бўлган.

Бу Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг жорий йилнинг 26 июль — 11 август кунлари Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритганини ҳам англатади. Бу ўзбекистонлик ёш футболчиларнинг ўз тарихидаги илк Олимпиада ўйинлари бўлади.

Кечаги ўйин ортидан Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллаган президент Шавкат Мирзиёев жамоанинг Олимпия ўйинларига йўлланма олишини “эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси” дея ифода этган.

Осиё чемпионати финалида Ўзбекистон терма жамоаси Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади.

U-23 Осиё кубоги Қатарда 15 апрель куни бошланган бўлиб, 3 май куни ўз ниҳоясига етади.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Bloomberg: Оқ уй Россия урани импортини тақиқламоқчи

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Россиядан бойитилган уран импортига тақиқ жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри ўз манбаларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

Агентлик қайдича, бу шундай лойиҳа Сенатда кўриб чиқилиши “оқсаб қолган”и манзарасида содир бўлмоқда. Лойиҳа 2023 йил декабрида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган, бироқ у ҳали Сенат томонидан маъқулланган эмас.

Уран импортини тақиқлаш учун президент маъмурияти ижроия ҳокимиятини ишга солиши мумкин. Бу орада, Bloomberg урғусига кўра, Оқ уй ва атом саноати вакиллари тақиқ барибир Конгресс томонидан қонун лойиҳасини қабул қилиш воситасида киритилишини маъқул кўрмоқда, чунки шундай қилинса, уни бекор қилиш қийинроқ бўлади.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбек-қирғиз чегара келишуви: Барак эксклави Ўзбекистонга ўтди

Қирғизистон чала ярим очиқланган Ўзбекистон билан баҳсли чегараларни делимитация қилиш келишуви доирасида ўзининг Барак қишлоғини Ўзбекистонга топширди.

Қувват Тўрақулов туғилиб ўсган қишлоғидан жўнаб кетар экан, “кетиш жуда қийин эканлигини айтади.

«Бошқа томондан, бу масала яхши томонга ҳал қилинди. Бизга уй қуриб беришларини ваъда қилишди» дейди унинг хотини.

Икки томонлама келишув шартларига кўра, Қирғизистоннинг 208 гектар ҳудудга эга Барак қишлоғи Ўзбекистонга берилди. Ўз навбатида Қирғизистон ҳам Андижон вилоятидан тенг миқдордаги ҳудудни ўзига қўшиб олмоқда.

Баракликлар ёз охиригача ўша бошқа ҳудудга кўчирилади.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 796-кун | Запорожьега ҳужум - станция қисман вайрон бўлди

Ўтган суткада 112 та жанговар тўқнашувлар бўлди. Украин қўшинлари айрим ҳудудларда чекинмоқда.
Aйни пайтда, Запорожьега ҳужум бўлди, саноат объекти қисман вайрон бўлди.
Юзлаб тожикистонлик муҳожир Россияга киритилмаётир, бир ҳафтадирки улар Россия-Қозоғистон чегарасидаги очиқ майдонда қолмоқда. Бундан ташқари, яна минглаб тожикистонлик Россия аэропортларида қолиб кетган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

АҚШ: Ғазодаги урушга қарши акцияларда 900 киши қўлга олинди

Сўнгги ўн кун ичида АҚШ университетларида Ғазодаги урушга қарши намойишларда иштирок этган камида 900 киши қўлга олинган. Улар орасида “Яшиллар партияси”дан президентликка номзод Жилли Стайн ҳам бор.

Талабалар исёни тўлқини 18 апрель куни шаҳар полицияси Колумбия университети кампусида 100 дан зиёд норозини тутиб кетганидан кейин бошланган. Орадан тўрт кун ўтгач, университет кампус ҳудудидаги лагерни тарқатиб юбориш учун яна полиция чақирган. Бу ерда норозилик акцияси иштирокчилар билан тўқнашув бўлиб ўтган: улар полицияга ичига сув тўлдирилган шишалар отишган. The Washington Post хабарига кўра, у ерда 120 киши ҳибсга олинган.

Бостондаги Эмерсон коллежида ҳам полиция билан тўқнашув рўй берган – тўқнашувда тўрт нафар полициячи жароҳатланган, 108 киши ҳибсга олинган. Жорджия штатида полиция маҳаллий университет ҳудудидаги лагерни тарқатиб юборишда электрошокерлар ва “кимёвий моддалар”дан фойдаланганини билдирган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қозоғистон Украинага эски ҳарбий самолётларни сотганини рад этди

Аввалроқ Украина Қуролли кучларининг эҳтиёжларини қоплаш учун утилизацияга топширилган ҳарбий самолётлар сотилгани ҳақидаги хабарлар тарқаган эди.

"Казспецэкспорт" корхонаси Украина Қуролли кучларининг (УҚК) эҳтиёт қисмларга бўлган эҳтиёжларини қоплаш учун утилизацияга топширилган ҳарбий самолётлар сотилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Қурол-яроғ ва ҳарбий техника импорти ва экспортига маъсул давлат корхонасининг баёнотида айтилишича, мажбурий утилизация қилиш шарти билан самолётларни сотиш бўйича аукционлар Қозоғистоннинг тегишли лицензияга эга юридик шахслар ўртасидагина ўтказилган.

"Хорижий компанияларга савдода иштирок этишга рухсат берилмади", дейди "Казспецекспорт" ўз баёнотида.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ироқда бир жинсли муносабатлар учун 15 йилгача қамоқ белгиланди

Аёлсифат эркаклик каби "гендер номувофиқлик" учун ҳам қамоқ жазоси киритилмоқда.

Ироқ парламенти бир жинсли муносабатларни жиноий жавобгарликка тортувчи қонунни қабул қилди. Унга кўра, гейлар ва лесбиянлар 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Аёлсифат эркаклик каби "гендер номувофиқлик" учун ҳам қамоқ жазоси киритилмоқда. Трансгендер одамлар, шунингдек, жинсни ўзгартиришда ёрдам бераётган шифокорлар уч йилгача қамалиши мумкин.

Қонундан кўзланган мақсад "Ироқ жамиятини ахлоқий таназзулдан ва дунёни қамраб олган гомосексуализмга даъватлардан ҳимоя қилиш" эканлиги айтилмоқда, деб ёзади Reuters. Қонун лойиҳасини аввало парламентда кўпчиликни ташкил этувчи муҳофазакор шиа партиялари қўллаб-қувватлади.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистонда биринчи “Она Уйи” ижтимоий маркази очилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ташаббуси билан Қозоғистоннинг “Ана Уйі” жамоат фонди ҳамкорлигида Тошкентда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги ва “Ана Ййі” ижтимоий лойиҳаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Ҳамкорликнинг мақсади қўшма лойиҳаларни амалга оширишғ, ижтимоий ва иккиламчи етимликнинг олдини олишдаги тажриба ва методологик кўникмалар алмашишга қаратилган узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва аэропортларида қолиб кетган фуқаролари билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди.

27 апрель якунига кўра, Внуково халқаро аэропортининг фуқароларни вақтинча сақлаш зонасида 954 нафар Тожикистон фуқароси санитария шароитларисиз қолмоқда. Улар орасида Россия ҳукуматининг таълим квоталари ҳисобидан Россияда таҳсил олаётган тожикистонлик талабалар ҳам бор.

Внуково аэропортида қолиб кетган Тожикистон фуқароларининг умумий сонидан 322 нафари узоқ соат кутишдан сўнг Россия ҳудудига киритилди. Шу билан бирга, мавжуд маълумотларга кўра, Россия ҳукумати 306 кишини “чиқариб юбориш рўйхати”га киритмоқчи. Аллақачон чиқариб юборилганлар сони 27 кишини ташкил этади. Бундай чекловчи чоралар фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланилмоқда, — деди Ташқи ишлар вазирлиги.
Жуковский, Домодедово ва Шереметево аэропортларида ҳам шундай вазият кузатилмоқда. Хусусан, ўнлаб Тожикистон фуқаролари тегишли шароитларсиз аэропортларда қолмоқда.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: Мингдан ортиқ тожикистонлик Россияга киритилмаяпти

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/AT1Pm3Xugaw

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги 28 апрелда Москва аеропортларида йиғилиб қолган Тожикистон фуқаролари билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолётгани тўғрисида хабар қилди.
“27 апрель, кун якунигача бўлган ҳолатга кўра, Тожикистоннинг 954 фуқароси Россия пойтахтидаги халқаро Внуково аеропортининг вақтинча ушлаб туриш зонасида зарурий санитария шароитларисиз ушлаб турилибди”, дейилган вазирлик баёнотида.
26 апрельда эса, Қозоғистон-Россия чегарасидаги «Сагарчин» назорат-ўтказиш пунктида Тожикистондан йўлга чиқиб, Россия ҳудудига киритилмаётган автомашиналар сони 200 тага, улардаги йўловчилар 1000 нафарга яқинлашди.
Айни пайтда Тожикистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига ўта зарур бўлмаган ҳолатларда барча турдаги транспорт воситаларида Россия ҳудудига боришдан тийилиб туришни тавсия қилди.
Россия маъмурларининг тожикистонликларга нисбатан муносабатидаги бу кескин ўзгаришни юрист Ботиржон Шермуҳаммад ва ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга депортасия қилинган блогер Фарҳод Умурзоқов (Темиртирноқ) билан муҳокама қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 29.04.24

✅Шавкат Мирзиёев бир ҳафталик таътилдан қайтди

✅Президент давлат муассасаларини Янги Тошкентга кўчиришни буюрди

✅Volkswagen ва Volvo заводлари ўзбекларни ишга таклиф қилмоқда

✅Москва аэропортларида мингдан зиёд тожикистонлик тутиб турилибди

✅Ироқда бир жинсли муносабатлар учун 15 йилгача қамоқ белгиланди

✅Украинада жанг қилгани учун қамалган қирғизистонлик Россиядан бошпана топди

✅Тбилисида мухолифатнинг норозилик юриши ўтказилди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

«Ўстирган гулларим билан гаплашаман»

Ўзганлик Илҳомбек Солиев оиласи билан бирга 20 йилдан бери турли гулларни ўстиради. У қўлидаги ҳар бир гули билан гўё одамлардек суҳбат қуради. Бу ҳунар унга отасидан қолган. У гулларни Ўзган туманидан ташқари қўшни давлатларга ҳам экспорт қилади.

*Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.

Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз
@ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 795-кун | Австралия Украинага 100 миллион долларлик қурол беради

Россия ва Украина бир-бирининг энергетика ва ҳарбий объектларига ҳужум қилганини даъво қилди.
Австралия Мудофаа вазири Лвовга бориб, Украинага ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
Кремль Евроиттифоқнинг Россия газига киритган санкцияларини бартараф этиш йўлларини қидиради.
Москва суди “Крокус”даги теракт иши бўйича 13-фигурантни қамоққа олдирди.
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга бормай туришни тавсия қилди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қозоғистонда тошқинлар деб эвакуация қилинган 38 минг инсон ўз уйларига қайтди

Қутқарув ишларига 20 мингдан ортиқ инсон ва икки мингдан ортиқ техника жалб этилган.

Қозоғистонда тошқинлар ҳудудидан эвакуация қилинган 38 мингдан ортиқ инсон ўз уйларига қайтди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирли 29 апрель куни маълум қилди. 6726 киши эвакуация марказларида қолмоқда.

Ҳукумат тошқин ҳудудидан жами 120 мингга яқин одам эвакуация қилингани ҳақида хабар берган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, Атирау вилоятида Жайқ дарёсининг сатҳи мониторинги давом этмоқда.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Эмомали Раҳмоннинг жияни Ҳисор прокурори бўлди

АҚШ Давлат Департаментнинг бу йилги ҳисоботида "президент Эмомали Раҳмон ва унинг оиласининг иқтисодиёт ва сиёсатдаги чексиз ваколати" алоҳида қайд этилган.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг жияни Умеджон Раҳмон Ҳисор шаҳри прокурори лавозимига тайинланди.

Бу тайинлов ҳали расман эълон қилингани йўқ, бироқ 29 апрель куни Озоди радиоси билан суҳбатлашган икки нафар манбанинг айтишича, Умеджон Раҳмон Ҳисор прокурори лавозимида бир ой аввал иш бошлаган.

Бунгача у пойтахтдаги Сино тумани прокурори лавозимида ишлаб келган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди

Қозоғистонда 29 апрель куни собиқ ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев қўлга олинган. Бу ҳақда 30 апрель куни Қозоғистон Бош прокуратураси маълумот тарқатди.

Озодликнинг қозоқ хизмати хабарига кўра, Собиқ вазир ҳокимият ва хизмат ваколатларидан четга чиққанликда айбланмоқда.

“Жиноят ишида давлат сири бўлган маълумотлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда судгача терговга оид бошқа маълумотлар оммага ошкор қилинмайди”, дейилган Бош прокуратура матбуот хизмати хабарномасида.

Ерлан Тургумбаев қўлга олингани ҳақида 29 апрель оқшомидан маҳаллий ахборот агентликлари ўз манбаларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қила бошлаган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украина урушининг ғолибларидан бири – Озарбайжон

Озарбайжон ва Россия президентлари 22 апрель куни Кремлда учрашганида асосий эътибор Тоғли Қорабоғ, Украина ёки Эронга қаратилгани йўқ. Бу совет темир йўли қурилишининг 50 йиллиги эди.

Расман ташриф сабаби 1974 йилда Россиянинг Узоқ Шарқида Байкал-Амур магистраль (БАМ) қурилишининг бошланиши эди. Лойиҳани Совет Иттифоқи Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ҳайдар Алиев бошқарган.

Эллик йил ўтиб, Алиевнинг ўғли, ҳозир Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Россия президенти Владимир Путин Москвада БАМ қурилиши фахрийлари гуруҳи билан учрашди. Улар, Путин тадбирда айтганидек, Россиянинг "Шарққа бурилиши"ни нишонлаш учун тўпланишди. Бу Россиянинг Ғарб ҳукмронлигидаги иқтисоддан воз кечиш ҳаракатлари бошланиши нишонаси сифатида кўрилмоқда.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ахлатхонага қўшни хумдонликлар

Экологик вазият барча ҳудудларда ёмонлашаётгани, аҳоли томонидан мутахассислар тахмин қилганидан кўп чиқинди чиқаётганлиги, чиқинди полигонларининг яшаш ҳудудларига яқинлиги, ўша ҳудуд аҳолисига ноқулайлик туғдираётганлиги ҳақида кўп ва хўп айтиляпти.

Қайта ишлаш корхоналари ҳам баъзида чиқиндиларни йиғиб кетишга улгура олмаяпти. Чиқинди кўпайгач эса чиқиндихоналарда ўз-ўзидан ёнғинлар келиб чиқмоқда.

Лавҳани томоша қилинг. Ва аҳоли яна қандай муаммоларга дуч келаётгани ҳақида билиб олинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сизнинг қизиқарли ҳаёт ҳикоянгиз, муаммоингиз ёки муҳим фикрларингиз бўлса биз билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг.

Тел : +996 755 99 64 99 (WhatsApp, Telegram, Signal)

#ferghanastories

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Девор ортидаги ҳаёт. Петербургда одамлар уйларини "снос"дан қандай ҳимоя қилишмоқда?

Петербургда қурилишлар авж олган – бу ишлар кўпинча маҳаллий аҳоли ва тарихий меросни ҳимоя қилувчи фаоллар хоҳиш-иродасига зид бўлмоқда.

“Бездомний Петербург” коалицияси шаҳар маъмурияти инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари учун режалаган “снос”лардан ўз уйларини асрашга уринаётган одамлар томонидан ташкил қилинган эди.

“Бузҳо-буз” бўлаётган жойлардан бири – Петербургнинг шимоли-шарқидаги Лахта посёлкаси. Бир неча йил аввал “Газпром” посёлка ёнида ўзининг янги штаб-квартираси учун осмонўпар иморат солди. Энди унинг ёнидан яна иккита бино қуришмоқчи. Ерли аҳоли “уйимиз ва еримизни арзонгаровга сотиб, кўчиб кетишга мажбур қилишади”, дея хавотирга тушган.

Яна бир мисол: Петербург жанубида асосан эски уйлардан иборат Нарва заставаси номли тарихий мавзе бор. Аввалбошда эски уйларни “реновация” доирасида бузиш таклиф қилинган эди, бироқ кейинчалик “снос” қолдирилди. Нарва заставаси аҳли “реновация” режаси узил-кесил бекор қилинишига эришмоқчи.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Шимолий Корея демилитаризациялаштирилган ҳудуддаги кореялараро йўлни миналаштирди

Йил бошида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан бирлашиш ғоясидан воз кечишга чақирди ва Сеулни асосий душман сифатида эътироф этди.

Шимолий Корея икки Кореяни ажратиб турувчи демилитаризациялаштирилган ҳудуддаги асосий йўлни миналаштирди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, жанубий кореяликлар Шимолий Корея Сеулдан 85 километр узоқликда бўлган демилитаризациялаштирилган ҳудуддаги йўлни миналаштирганини илк бор ўтган йили охирисида пайқаган.

Кейинчалик Шимолий Корея ҳарбийлари яна иккита йўлда кузатилган, март ойида эса улар йўл бўйидаги ўнлаб кўча чироқларини олиб ташлаган.


❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 796-кун | Запорожьега ҳужум - станция қисман вайрон бўлди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/8CqSByqcUzE

Ўтган суткада 112 та жанговар тўқнашувлар бўлди. Украин қўшинлари айрим ҳудудларда чекинмоқда.
Aйни пайтда, Запорожьега ҳужум бўлди, саноат объекти қисман вайрон бўлди.
Юзлаб тожикистонлик муҳожир Россияга киритилмаётир, бир ҳафтадирки улар Россия-Қозоғистон чегарасидаги очиқ майдонда қолмоқда. Бундан ташқари, яна минглаб тожикистонлик Россия аэропортларида қолиб кетган.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинада жанг қилгани учун қамалган қирғизистонлик Россиядан бошпана топди

У Қирғизистонда 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ пробация шарти билан озод қилинган эди.

Украинадаги жанговар ҳаракатларда Россия томонида қатнашгани учун Қирғизистонда қамалган Асқар Кубаничбек уулу Россиядан сиёсий бошпана олди. Бу ҳақида Россия Ички ишлар вазирлигининг вакили Ирина Волк 27 апрель куни ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.

30 ёшли жангари Қирғизистонда "ёлланганлик" моддаси бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган, бироқ кейинчалик пробацион назорати шарти билан озод қилинган эди.

Бишкекдаги Первомайск туман судида Озодликка маълум қилишларича, пробацион назорат шартларидан бири мамлакатдан чиқмаслик эди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Озодлик суриштируви. Янги эксклюзив видео. Ҳозироқ YouTube'да 🔥

#OzodlikEksklyuziv #OzodlikSurishtiruvi #AzizNur #uzbekgas

❗️Озодликнинг ЯНГИ эксклюзив суриштирувини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/o0Kz0wWIMBI

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Россияда ўзбек мигрант одамларни ёнғиндан қутқарди

25 апрель куни Санкт-Петербургда содир бўлган ёнғинда ўзбекистонлик муҳожир бир неча одамни қутқаришга ёрдам берди. Олимжон Иброҳимовнинг одамларни ёнғиндан олиб чиқаётгани акс этган видео интернетда тарқалиши ортидан Санкт-Петербург туман маъмурияти унга расман миннатдорчилик билдирди. Ўзбекистонлик мигрантга расм ва кўча тозаловчининг янги формаси совға қилинди. Интернет фойдаланувчилари шаҳар ҳокимиятининг бу совғаларини қизғин муҳокама қилишмоқда. Воқеа “Крокус Сити Холл”даги фожиа ортидан Россияда мигрантларга қарши кайфият кучайган бир пайтда юз берди.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Сирдарёда 3 кишининг куйган жасади топилди

27 апрель куни соат 02:55 атрофида Сирдарё туманидаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғиндан кейин бир оиладан уч нафар аъзонинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар аёл, ўғил ва қиз бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда.

Прокуратура ва ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи гумонланаётган шахс қўлга олди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Ўта шафқатсизлик билан икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) 2 қисми «а», «ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаркатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда, дейилади хабарда.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Россияда муҳожирларнинг рус тилидаги кўникмаларини фақат университетлар текширади

Ҳорижликларни рус тили ва маданияти бўйича имтиҳон қилиш ваколатига эга 12 та давлат университетларининг барчаси тижорий ҳамкорлари билан шартномаларини бекор қилди. Бу ҳақда Россиянинг Таълим ва фан вазирлиги маълум қилди.

“Шундай қилиб, таълим ташкилотлари номидан тижорий объектларда имтиҳон топшириш бекор қилинди”, дейилади вазирлик хабарида.

Эндиликда хориж фуқароларининг рус тилидаги кўникмаларини фақат университетлар ва бошқа давлат муассасалари текширади. Бу чорадан кўзланган мақсад сифат назоратини кучайтириш эканлиги айтилмоқда.

Москва яқинидаги Крокус Сити Холлдаги терактдан кейин муҳожирларни ва улар билан ишлайдиган турли тузилмаларни назорат қилиш кучайди. Хусусан, Пушкин номидаги Рус тили институтининг ректори Наталя Трухановская ўз лавозимидан олинган. Сабаб сифатида ушбу институт муҳожирлар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича имтиҳонлар ўтказилишини «нотўғри» назорат қилганлиги келтирилган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

“Ҳақоратланган” президент: Термизлик тармоқ фойдаланувчиси 5 йилга қамалди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/NvGFpJ_D2mA

Термизлик муаллим президент Шавкат Мирзиёевдан уни ҳақоратлашда айбланиб, қамалган қизига афв сўрамоқда. Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди ўтган ой унинг 24 ёшли қизи Ситора Бозоровани Ўзбекистон Жиноят кодексининг 158-моддаси, 3-қисми - "Ўзбекистон президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш"да айбдор деб топиб, беш йилу икки ойга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди. Озодликда нусхаси мавжуд суд ажримидан маълум бўлишича, Ситора Бозорова Facebook тармоғида “Ситора Ибрагимовна”, “Тўмарис Барчиной”, “Қиролича Қиролича”. “Наргиза Олимова” профиллари остида постлар тарқатиб келган. Бу постлардан баъзилари суд ҳужжатларида келтирилади.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

“Куëв ҳалқаси”: Газдан пул қилишнинг коррупцион схемаси

Бундан уч йил муқаддам мутлақ номаълум хусусий компания осмондан тушгандек пайдо бўлиб¸ давлатнинг 100 миллион доллардан ошиқ газ контрактларини қўлга киритдию¸ бир йил ўтиб-ўтмай, дом-дараксиз ғойиб бўлди. Озодликнинг янги журналистик суриштируви газ олди-бердисида ўртакашлик қилиб миллионларни чўнтагига урган бу компания ўзини коррупцияга қарши курашчи сифатида тақдим этиб келаëтган президент Шавкат Мирзиëевнинг куëвига алоқадорлигини ўртага чиқарди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…
Подписаться на канал