ozodlikkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ozodlikkanali - OZODLIK KANALI™

21447

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Подписаться на канал

OZODLIK KANALI™

Бойсунда яна авария: Тўрт киши ўлди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/5qlfz7LWZE8

Бойсундаги газ конида яна авария содир бўлди. Тўрт киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган.

Бош прокуратура «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конидаги ҳодиса 17 сентябрь куни рўй берганини маълум қилди.

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маҳаллий матбуотга тарқатган хабарномасига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилган.

Бироқ на Асадов ва на Бош прокуратура расмийлари ҳодиса тафсилотларини очиқламади. Тўрт ишчининг қай тариқа ҳалок бўлгани номаълум қолмоқда.

Бойсундаги Озодлик манбалари ҳалок бўлганлар ERIELL GROUP ишчилари бўлганини айтишди. Ўлган тўрт ишчи ҳам 18 сентябр куни дафн қилинган. Уларнинг икки нафари бойсунлик, яна икки нафари эса қўшни Қашқадарёнинг Ғузор туманидан келган ишчилар бўлган.

Бойсун конида ишлаётган Enter Engineering ҳам, Eriell ҳам Озодликнинг қатор суриштирувлари қаҳрамони, Кремлга яқин олигарх Бахтиёр Фозиловга тегишли.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 18.09.24

✅Ўзбекистонликлар учун Германиядан ишчи визаси олиш осонлашади

✅Тошкентдаги мебель корхонасида чиққан ёнғин 1,5 соатда ўчирилди

✅Подмосковьеда муҳожирларга сервис соҳасида ишлаш тақиқланади

✅“Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг пейжерлари бир пайтда портлади

✅Microsoft Россиялик троллар Ҳаррис ҳақида фейк тарқатаётгани ҳақида маълум қилди

✅БМТ Курск вилоятининг УҚК назоратидаги қисмида миссияга ҳозир

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

ТДПУдан мактуб: “Талабалар форма сотиб олишга мажбурланмоқда” - Sizdan Telegram

“Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетидан мурожаат йўллаяпмиз. Университет маъмурияти биз талабаларни ёппасига форма сотиб олиш ва кийишга мажбурлаяпти. Форма (нимча ва юбка) нархи 250 минг сўм. Ҳолбуки, у сифатсиз матодан тайёрланган. Форма киймаганларни 16 сентябрдан дарсга қўймаслик ва “нб” билан қўрқитишмоқда. Ҳатто классик кийим ва формадагиларга ҳам бундай кийим-бош ўтмаслиги ҳақида уқтиришди. Биз талабалар, формага мажбурловдан норозимиз. Мутасаддилар талабалар талабига қулоқ солса, миннатдор бўлар эдик”.

----------------------

* Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир.

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Подмосковьеда мигрантларга хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаш тақиқланади

Кейинги йил бошидан Россиянинг Москва вилоятида мигрантларга кўплаб фаолият соҳаларида ишлаш тақиқланади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ливан: “Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг пейжерлари бир пайтда портлади

Ливанда эронпараст “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи (АҚШ ва бошқа қатор мамлакатларда террор ташкилоти деб тан олинган) аъзолари томонидан шифрланган ички хабарлашма учун алоқа жиҳозлари бир пайтнинг ўзида портлаган. Бу ҳақда Исроилнинг Ynet портали хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Microsoft: Россиялик троллар Ҳаррис ҳақида фейк тарқатмоқда

Кремлга алоқадорлиги тахмин қилинган “Троллар фабрикаси” АҚШ президенти лавозимига номзод Камала Ҳаррисни обрўсизлантиришга қаратилган фейк видеоларни тарқатмоқда. Бу ҳақда Microsoft ширкатининг сўнгги ҳисоботида айтилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Meta ўз платформаларида “Россия сегодня” аккаунтларини блоклайди

Meta ширкати ўз платформаларида (Facebook, Instagram ва Treads ижтимоий тармоқлари ҳамда WhatsApp мессенжери) Кремль назорати остидаги RT ва “Россия сегодня” медиагуруҳи эгалик қилган Россия давлат оммавий ахборот воситалари саҳифаларини блоклаб қўймоқчи. Бу ҳақда Reuters агентлиги корпорация баёнотига таянган ҳолда хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 937-кун | Қозоқ президенти Россияни “енгилмас” деб атади

Қозоқ президенти Россияни “ҳарбий жиҳатдан енгилмас” деб атади.
Россия президенти Владимир Путин мамлакат қуролли кучлари сонини 2,3 миллион нафарга оширди.
Германия ҳукумати Украинага қиш фасли учун қўшимча 100 миллион евро ажратади.
Россиянинг Красноярск шаҳрида полиция бозорларда 520 муҳожирни қўлга олди.
Facebookка эгалик қилувчи Мета Россия давлат ОАВ ларига платформаларида жойлашишига тақиқ қўйди.
Москвада уч нафар ишчи муҳожир Украинадаги уруш қатнашчиси ўлимида айбланмоқда.
WSJ: Россия ва Украинанинг қурбонлар ва ярадорлар бўйича умумий йўқотишлари 1 млн кишидан ошди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистон Германия билан миграция шартномаси тузди

Германия канцлери Олаф Шолс ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган миграция шартномасига кўра, ўзбекистонликлар Германияда ишлаш учун соддалаштирилган тартибда рухсат олиш имкониятига эга бўладилар. Олаф Шолс Германияда ноқонуний юрган ўзбекистонлик муҳожирларнинг депортация қилинишини таъкидлади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Надежда Атаеванинг фикрича, бу келишув Россиянинг Марказий Осиёдан мигрантларни қабул қилиш бўйича монополиясини тўхтатиши мумкин.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистон ва Қозоғистон Россия олтинларини Швейцарияга ўзиники қилиб сотяптими?

Тошкент ва Остона Швейцарияга ўзи ишлаб чиқарганидан кўпроқ олтин сотди. Экспертлар Марказий Осиёнинг бу икки мамлакати санкцияларни четлаб ўтган ҳолда Россия олтинини сотиб берганини тахмин қилишмоқда, деб ёзмоқда Ғарб матбуоти.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Мирзиёев санкциялар Марказий Осиё минтақасига салбий таъсир этаётганидан нолиди

Можаролар ва урушлар, умуман, глобал миқёсдаги беқарорлик ва вазият қайси томонга ўзгариши ноаниқ бўлиб қолаётгани, санкциялар сиёсати, протекционизмнинг кучайиши ва бошқа кўплаб омиллар Марказий Осиё мамлакатларига ҳаддан ташқари салбий таъсир кўрсатяпти, минтақада миллий ислоҳотларни амалга оширишда жиддий синовга айланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Остонада ўтказилган “Марказий Осиё – Германия” иккинчи саммитида билдирган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистон АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича меморандум имзолади

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида фойдали қазилмалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумот тарқатди.

Ҳужжатга Ўзбекистон томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинхўжаев, Қўшма Штатлар томонидан эса элчи Жонатан Хеник қўл қўйган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Толиблар Афғонистонда полиомиелитга қарши эмловни тўхтатиб қўйишди

Афғонистонда ҳокимият тепасида ўтирган ва дунёдаги кўплаб мамлакатларда террор ташкилоти деб топилган “Толибон” ҳаракати болаларни полиомиелитга қарши эмлов жараёнини тўхтатиб қўйган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумот тарқатди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга учиб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев таклифига биноан 17 сентябрь тонгида “Марказий Осиё – Германия” саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

“Ўтда ёнмас, сувда чўкмас” InBazar

Тўрт кундан бери тармоқларда тренддан тушмаётган Inbazar савдо дўконлари эгаси Омадбек Холматовга нисбатан терговга қадар текширув бошланди.

Холматовнинг ўз ходимларига нисбатан куч қўллагани акс этган видеолар текширувга сабаб бўлган.

Омадбек Холматовни яқиндан билган Озодлик манбасига кўра, Холматов бизнесини бошлагач, илк бор терговга тортилаётгани йўқ. Манба иддаосича, кейинги икки йилда Холматовнинг ўзи ва InBazar ходимлари ўнлаб марта судланиб, жаримага тортилган.

Интернетдаги очиқ манбаларда қайд қилинишича, Холматов Inbazar жамиятида 86.80 % улушга эга. Компаниянинг қолган улуши Muratov Xikmatulla Xabibullayevichга тегишли. Бу шахс ҳақида Озодликда ҳозирча маълумот йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Озодлик суриштируви: Отабек Умаров ўнлаб миллион долларлик қасрни қайси пулига қуряпти?

Айни кунларда пойтахт Тошкентнинг энг қиммат Мирзо Улуғбек районидаги Москванинг «Рублëвка»сига қиëсланадиган Шўртепа маҳалласида улкан қурилиш бормоқда. Кенгайиб бораëтган қурилиш майдонининг жорий сатҳи 1¸5 гектардан ошади. Муқояса учун - бу соҳибқирон Амир Темурнинг дунëга машҳур Регистон майдонидан уч баравар катта. Хусусий ҳовлилар ва масжид қуршовидаги бу қурилишни бошлаш учун 20 дан ошиқ эски ҳовлию яп-янги вилла бузиб ташланган. Озодлик суриштируви бу муҳташам қасрни Шавкат Мирзиëевнинг кичик қизи¸ Ижтимоий ҳимоя агентлиги раҳбари ўринбосари Шаҳноза Мирзиëева ва унинг эри¸ Президент хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Отабек Умаров қураëтганини ўртага чиқарди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Қозоғистон қорақалпоқ фаолини Ўзбекистонга бериши мумкин

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Lt3gcOrSuhE

Қозоғистон Қорақалпоғистонлик фаол Ақилбек Муратовнинг бошпана бериш ҳақидаги сўровини рад этган. Шундай қилиб, Муратов экстрадициядан ҳимояланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди ва исталган пайтда Ўзбекистонга топширилиши мумкин.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳолат юзасидан ташвиш билдирмоқда, фаолнинг адвокати комиссия қарорига қарши апелляция бермоқчи.

Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида туғилиб-ўсган, 10 йилдан бери Олмаотада яшаётган Ақилбек Муратбай Қозоғистондаги юртдошларига ёрдам кўрсатиб келаётган эди.

2022 йилнинг ёзидан бери Муратов, у ва ўзи каби бошқа қорақалпоғистонлик фаоллар ортидан - 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Нукусда бўлган қонли воқеалардан кейин таъқиб бошлангани, оиласига босимлар бўлаётганини айтиб келаётган эди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

БМТ Курск вилоятининг УҚК назоратидаги қисмида миссияга ҳозир

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Курск вилоятининг ҳозирда Украина Қуролли кучлари назорати остида бўлиб турган қисмида гуманитар миссия ташкил қилишга тайёр. Бунинг учун халқаро ташкилотга Россиянинг розилиги керак бўлади. Бу ҳақда БМТ бош котибининг матбуот котиби Стефан Дюжаррик маълум қилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Тошкентдаги мебель корхонасида чиққан ёнғин 1,5 соатда ўчирилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган мебель корхонасида 18 сентябрь тонгида содир бўлган ёнғинни бартараф этиш учун 1,5 соат вақт сарфланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистонликлар учун Германиядан ишчи визаси олиш осонлашади

Германия ўзбекистонликлар учун ишчи визасини бериш тартибини енгиллаштирмоқчи. Бу ҳақда ГФР ички ишлар вазири Нэнси Фезер Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев билан куни кеча Самарқандда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Расмийлар Сурхондарёдаги газ конида 2 киши ҳалок бўлганини тан олди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) газ конида 17 сентябрь куни рўй берган нохуш ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 18 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 17 сентябрь кунги мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Маҳаллий нашрлар парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабарига таянган ҳолда, янги қонун билан Ўзбекистонда қорамол, қўй, эчки, чўчқа, от туя қаторида эшак ҳам истеъмол учун гўшти олинадиган ҳайвонлар қаторига киритилаётгани ҳақида хабар берди.
“Қонун лойиҳасида истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшакнинг ҳам қўшилиши ЖСТ талабларига боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки жаҳон бозорида эшак гўшти истеъмолдаги гўшт ҳисобланади ҳамда ундан турли озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланади”, деб ёзди “Kun.uz” нашри.
Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми ислом динига эътиқод қилиши маълум. Ислом шариатига кўра эса эшак гўшти қатъиян ҳаром қилингани айтилади. Шунга кўра, “эшак – гўшти истеъмол қиланадиган ҳайвонлар қаторига киритилаётгани” ҳақида хабар тарқалиши билан ижтимоий тармоқларда эътирозли постлар пайдо бўлди.
Озодлик “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ижодкори Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитасидан изоҳ сўради.
Қўмита вакилининг Озодликка маълум қилишича, бу ўринда гап ҳайвонларни идентификация қилиш ҳақида боряпти ва қонун матнида истеъмол масаласи ҳақида сўз йўқ. Манбанинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда ҳозиргача барча турдаги ҳайвонлар идентификацияси амалга оширилмаган эди. Янги ҳужжат шунга хизмат қилиши кўзда тутилган.
Қўмита вакили “эшак – гўшти истеъмол қилинадиган ҳайвонлар рўйхатига киритилди” деган хабарларни рад этар экан, бу Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг хатоси билан юз берганини айтди.
Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев ижтимоий тармоқларда чоп этган постида ушбу тушунмовчилик палата томонидан тарқатилган матбуот хабарномасидаги хато туфайли келиб чиққанини тан олди.
“Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган. Умуман, бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан”, дейди спикер ноиби.
Маълум бўлишича, нотўғри талқиндаги ахборот Қонунчилик палатасининг расмий каналидан, шунингдек, “Kun.uz” саҳифаларидан ўчирилган.
Тожиевга кўра, парламентдаги муҳокамаларда депутатлар қонун лойиҳасида кўрсатилган эшак, қолаверса, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши юзасидан эътирозлар билдирган. Бу банд иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши маълум қилинган.
Янги қонун лойиҳаси моҳият эътиборига кўра чорва ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, Жаҳон банки Ўзбекистонга ҳайвонларни идентификация қилиш учун 33 миллион доллар маблағ ажратган. 2024-2025 йилларда 25 та туманда, 2027 йил 1 январгача барча ҳудудда чорва ҳайвонлари тўлиқ идентификация қилиниши режалаштирилган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Сафед Булон: Кичик қишлоқдаги катта истеъдодлар

Қирғизистоннинг чекка ҳудудида, Наманган вилояти билан чегара ҳудудда жойлашган Сафед Булон қишлоғи ўзининг ноёб тарихи ва истеъдодли фарзандлари билан ажралиб туради.

Ушбу лавҳа Сафед Булоннинг ўтмиши ва бугунги кунига назар ташлаб, кичик қишлоқдан чиққан буюк истеъдодлар ҳақида ҳикоя қилади.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 17.09.24

✅Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга учиб кетди

✅Ўзбекистон АҚШ билан қазилмалар бўйича меморандум имзолади

✅Германия ўзбекистонлик ҳамшираларга камида 2200 евро иш ҳақи тўлашга тайёр

✅Толиблар Афғонистонда полиомиелит эмловини тўхтатиб қўйишди

✅Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида яна бир ҳарбий яраланди

✅Трампга суиқасдда гумонланган шахсга айблов эълон қилинди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

"Улар овозимизни ва юзимизни тақиқлашди." Ҳуқуқлари тортиб олинган афғон аёллари ҳаёти

«Толибон» ҳукумати янги ва янада қаттиқроқ қонунларни жорий этган сайин афғон аёлларининг ўз ҳаётларидан хавотири тобора кучайиб бормоқда.

Афғонистонлик журналист Лиза Каримий "Настояшчее Время" нашри илтимосига кўра мамлакат аёллари билан суҳбатлашиб, уларнинг нимани ҳис қилаётгани ва эркинликлари бутунлай тортиб олинганига қандай муносабатда эканликларини ўрганди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Лукашенко 37 нафар сиёсий маҳбусни афв қилди

Беларуснинг авторитар раҳбари Александр Лукашенко 16 сентябрь куни “экстремистик йўналишдаги” жиноятлар учун жазо муддатини ўтаётган 37 нафар маҳкумни афв қилиш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Озодликнинг беларус хизмати хабарига кўра, афв қилинганларнинг олти нафари аёл, шунингдек, улар орасида пенсия ёшидаги ҳамда жиддий хасталикларга чалинган одамлар бор.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Россия: Красноярскдаги бозорларда 520 мигрант қўлга олинди

Россиянинг Красноярск шаҳрида полиция маҳаллий бозорларда ўтказилган рейд чоғида 520 кишини қўлга олган.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Красноярск ўлкаси бўйича бош бошқармаси маълумотига кўра, рейдлар чоғида хорижликлар томонидан миграция тартибини бузганлик, чегара тартибини бузганлик, мамлакатда ноқонуний юрганлик, ноқонуний ишлаганлик ва бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича 24 та маъмурий баённома тузилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Трампга суиқасдда гумонланган шахсга айблов эълон қилинди

Республикачилар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампга суиқасдда гумонланган Райн Рутга ноқонуний равишда қуролга эга бўлганлик айблови билдирилган. Бу ҳақда CNN хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

14 йилда очилган чeгаралар

Қирғизистон ва Ўзбекистон расмийлари 12-сентябрь куни Андижон вилоятидаги Қорасув ўтказиш пункти ва Наманган вилоятидаги Учқўрғон — Кенгсой чегара назорат пункти очилиш маросимида иштирок этди.

Бу ҳар икки давлат чегарасидаги аҳоли учун қувончли воқеа бўлди.

Қариийб 14 йил ёпиқ турган чегарадан аҳоли тўсиқсиз ўта бошлади.

“Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси мухбирлари ҳар икки чегара назорат пунктига бориб, одамларнинг кайфиятини кузатди.
Лавҳани томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Миграция, Украина ва демократия. Канцлернинг Ўзбекистонга илк сафари

Германия ва Ўзбекистон миграция борасидаги келишувни имзолади.

Бу ҳақда канцлер Олаф Шольцнинг 15 сентябрь куни Самарқандда президент Мирзиёев билан музокараларидан сўнг эьлон қилинди.

Мирзиёев ва Шольц, шунингдек Украинадаги уруш, санкциялар ва Афғонистон масаласини муҳокама қилишган.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтган музокаралардан сўнг журналистларга гапирган Шольц, “кўп соҳаларда ҳамкорлик бўйича махфий музокаралар олиб борилаётгани”ни айтган.

Бу Германия канцлерининг минтақага илк ташрифидир. Ташриф доирасида Шольц Остонада Германия ва Марказий Осиё раҳбарларининг саммитида қатнашади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…
Подписаться на канал