ozodlikkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ozodlikkanali - OZODLIK KANALI™

21447

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Подписаться на канал

OZODLIK KANALI™

❗️❗️❗️Озодликнинг эксклюзив суриштируви YouTube'да тикланди

Озодликнинг президент Мирзиёевнинг куёви ва Президент хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари Отабек Умаровнинг Тошкентда ўзига кўп миллион долларлик сарой қураётганини ўртага чиқарган охирги журналистик суриштируви YouTube каналимизда тикланди.

✅ Агар видеони ҳали кўрмаган бўлсангиз, Youtube саҳифамизда томоша қилинг.

📌 Видеони тўлиқ кўриш учун линк 👉https://youtu.be/KT0tmySb8KU

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Озодликдан яна бир эксклюзив!

Озодликнинг янги суриштируви Ўзбекистон президентининг кенжа қизи ва президент қўриқчилари раҳбари бўлган куëви Отабек Умаров Тошкентнинг энг қиммат мавзеида 20 дан ошиқ ҳовлини буздириб¸ ўзига муҳташам қаср қураëтганини ўртага чиқарди. САВОЛ: Иккаласи ҳам давлат хизматчиси бўлган Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиëева қиймати ўнлаб миллион долларлик бу қурилишга пулни қаердан олаяпти?

Видеосуриштирувимизни Youtube каналимизда кўринг¸ бошқалар билан улашишни унутманг.

✅ Агар видеони ҳали кўрмаган бўлсангиз, Youtube саҳифамизда томоша қилинг.

📌 Видеони тўлиқ кўриш учун линк 👉https://youtu.be/KT0tmySb8KU

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси дори-дармон савдоси бўйича текширув ўтказганида Ўзбекистон бўйлаб 473 та дорихонада ҳуқуқбузарлик ҳолатларини қайд этган.

Қўмита маълумотига кўра, ўрганишлар натижасида 49 минг 455 та ҳолатда 5,4 миллиард сўмга яқин асоссиз даромад олинганлиги аниқланган.


❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Россия Тергов қўмитаси товламачиликда гумонланаётган мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал Павел Поповни қўлга олингани ҳақида маълумот тарқатди.

Қўмита иддаосига кўра, Поповга қарши очилган жиноят иши унинг “Патриот” паркига доир фаолияти билан боғлиқ. Тергов маълумотига кўра, парк директори Вячеслав Ахмедов ва Мудофаа вазирлиги инновацион ривожланиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Владимир Шестеров билан шерикликда ҳаракат қилиб, парк ҳисобидан бойлик орттирган.


❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Туркияда бир неча йилдан буён тутқунликда ушлаб турилган ўзбекистонлик 42 ёшли аёл озод қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси маълумот тарқатди.

Аёлнинг тутқунликда тутиб турилгани қизининг ўзбек дипломатларига мурожаати ортидан маълум бўлган. Қайд этилишича, қаршилик 21 ёшли қиз бундан тўрт йил муқаддам Истанбулга кетган онаси 3 йилдан бери алоқага чиқмаётганини айтиб, уни топиш ва Ўзбекистонга қайтаришда ёрдам сўраган.


❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Россияда меҳнат ва миграция қонунчилиги соҳасида ҳуқуқбузарликларни содир этган меҳнат муҳожирлари учун амнистия эълон қилиниши мумкин. Мазкур чора ҳужжатларининг муддати тугаган ёки мамлакат бадарға қилиниши керак бўлган мигрантлар реестрини ишга туширишга ҳозирлик доирасида муҳокама қилинмоқда, дея хабар қилди “Коммерсантъ” газетаси.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ukrainaga bosqin: 918 -kun | Россия қоидабузар мигрантларга амнистия эълон қилиши мумкин

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/23M63pdk6q0

Telegram асосчиси Павел Дуров беш миллион евро миқдорида гаровга озод этилди.
Америка урушни ўрганиш институти: Россия ҳарбийлари Новогродовка шаҳрини эгалламоқда.
Белгород вилоятидаги тўртта қишлоқ аҳолиси “таранг оператив вазият” туфайли эвакуация қилинмоқда.
Россияда яна бир нечта нефт базаси портлатилди.
Хитой Украина инқирозига сиёсий ечим топиш йўлида воситачилик қилмоқчи.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Ғарб қуролларига қўйилган чекловларни бутунлай олиб ташлашга чақирди.
Россияда миграция қоидаларини бузган мигрантларга амнистия эълон қилиниши мумкин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 29.08.24

✅Бўстонлиқдаги ёнғин 1,5 гектар майдонга ёйилди

✅Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди

✅Ўзбекистонда зўравонлик қурбони бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери онлайн тарзда берилади

✅Ўзбекистонга келаётган туристларнинг қарийб 80 фоизи қўшни ўлкалар фуқаролари экани маълум бўлди

✅Туркманистон ҳукумати ўзбек тилида таълим борасидаги маҳаллий ўзбекларнинг мурожаатини эътиборсиз қолдирди

✅Рим папаси муҳожирларга денгизда ёрдам бермаслик "гуноҳи кабира" эканлигини айтди

✅Бутун дунёда чучук сув сифати ёмонлашмоқда

✅Павел Дуровга Францияни тарк этиш тақиқланди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

ФАРҒОНАДАГИ ҚИРҒИЗ ҚИШЛОҒИ

Фарғона вилоятида истиқомат қилаётган Баҳром Ғофуров қирғиз урф-одатлари, миллий ҳунармандчилигини сақлаб қолиш учун ўз уйида этномарказ ташкил этган.

У келаётган сайёҳларга қадимги ва ҳозирги қирғизларнинг яшаш шароитини кўрсатиб беради. Қўй юнгини қайта ишлашдан то тайёр маҳсулотга айлангунча бўлган жараён сайёҳлар учун қизиқ.

Аммо этносайёҳликни ривожлантириш Баҳром учун осон бўлаётгани йўқ.
Лавҳани томоша қилинг.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Telegram каналига ёзинг.

#ferghanastories

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Озодбек Назарбеков: “Фестиваль ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ”

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков санъат, маданият фестивалларини ўтказиш мамлакат кўчаларини асфальт қилишдан кўра муҳимроқ эканини таъкидлади. Самарқандда ўтаётган “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали доирасида журналистларга интервью берган вазир фестиваллар инсон келажагини асраб қолишда муҳим эканини иддао қилган.

“Кўп савол берасизлар бизга, “Мақом”, “Бахшичилик”, “Ҳунармандлар” фестиваллари қиляпсизлар, булар керакми, керакмасми деб. Ундан кўра асфальт қилган яхшимасми, деган миллионта ҳар хил фикрлар бор. Кечирсизлар-у, ҳозир бу муаммо битта кўчани асфальт қилгандан кўра муҳимроқ. Чунки инсон маданиятига таҳдид бостириб келяпти, шунинг учун бунақа фестивалларга 3-5 миллиард сўм ишлатиш, менимча, инсон келажагини асраб қолишда жуда муҳим”, деган О.Назарбеков.
Интервью давомида “халқаро майдонда бошқарув қора кучлар” назоратида эканини таъкидлаган вазир “қора кучлар” деганда кимларни назарда тутганига ойдинлик киритмаган.

Озодбек Назарбеков ўз чиқишларида баҳсли фикрлар айтиши янгилик эмас. У жорий йил 16 август куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида жамоатчиликнинг “Овоз” лойиҳаси учун сарфланган маблағлар юзасидан эътирозига жавобан ўша пулни “уйини сотиб бўлса-да қайтариш”ини айтган эди.

“Бир нарсани тушунинглар, бугунги кунда Ўзбекистоннинг нуфузини кўтаришга “Овоз” лойиҳаси ҳам хизмат қилади. Агар шунинг учун 2 миллиард сўм сарфлаш жиноят бўлса... мен бунга розиман... Сарфланган 2 миллиард сўмга маломат қилаверсанглар, шу пулни ҳозир уйимни сотиб бўлса ҳам бераман”, деган эди у.

Маданият вазири ваъдасига вафо қилиб, “Овоз” лойиҳаси доирасида сарфланган маблағни қайтариш учун уйини сотган ёки сотмагани маълум эмас.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Туркманистонда яшовчи миллий озчиликлар, хусусан этник ўзбекларнинг фарзандларига ўз она тилида ёки рус тилида таълим олишга рухсат бериш ҳақидаги сўрови бу йил ҳам рад этилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 29 августга ўтар кечаси ўрмон ер майдонларида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот тарқатди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ukrainaga bosqin: 917-kun | Россия нефт омборларига ҳужумлар

Россиянинг Ростов вилоятида яна бир нефт омбори ёнмоқда. Украина ҳарбийлари Россиянинг Су-25 ҳужумчи учоғини уриб туширган. Украина президенти Владимир Зеленский 27 август куни Киевда ўтказган матбуот анжуманида АҚШ президенти Жо Байденга тақдим этмоқчи бўлган режаси борлигини айтди. Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Рафаел Гросси 27 август, сешанба куни Россиянинг Курск вилоятидаги Курск электр станциясининг ядровий иншоотини кўздан кечирди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилда бошлаган кенг кўламли ҳарбий операцияда 10 фаластинлик ўлдирилди. Женин шаҳри тўсиб қўйилди, дея хабар қилди Associated Press агентлиги Фаластин расмийлари маълумотига таянган ҳолда.

Уруш бошланган октабрь ойидан буён Исроил Ғарбий Соҳил бўйлаб деярли ҳар куни рейдлар ўтказиб келади. Исроил ўз фуқароларига қарши ҳужумларнинг олдини олиш учун жангариларни йўқ қилаётганини айтмоқда, Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар эса рейдлардан мақсад урушни кенгайтириш ва мажбуран кўчириш эканидан хавотирда.


❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ukrainaga bosqin: 917-kun | Россия нефт омборларига ҳужумлар

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/WwJRQElfGtA

Россиянинг Ростов вилоятида яна бир нефт омбори ёнмоқда. Украина ҳарбийлари Россиянинг Су-25 ҳужумчи учоғини уриб туширган. Украина президенти Владимир Зеленский 27 август куни Киевда ўтказган матбуот анжуманида АҚШ президенти Жо Байденга тақдим этмоқчи бўлган режаси борлигини айтди. Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Рафаел Гросси 27 август, сешанба куни Россиянинг Курск вилоятидаги Курск электр станциясининг ядровий иншоотини кўздан кечирди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

❗️❗️❗️Озодликнинг президент Мирзиёевнинг куёви ва Президент хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари Отабек Умаровнинг Тошкентда ўзига кўп миллион долларлик сарой қураётганини ўртага чиқарган охирги журналистик суриштирувини кӯринг!

📌 Видео яқин орада очилади 👉 https://youtu.be/KT0tmySb8KU

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Озодлик суриштируви: Отабек Умаров ўнлаб миллион долларлик муҳташам қасрни қайси пулига қуряпти?

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/KT0tmySb8KU

Айни кунларда пойтахт Тошкентнинг энг қиммат Мирзо Улуғбек районидаги Москванинг «Рублëвка»сига қиëсланадиган Шўртепа маҳалласида улкан қурилиш бормоқда. Кенгайиб бораëтган қурилиш майдонининг жорий сатҳи 1¸5 гектардан ошади. Муқояса учун - бу соҳибқирон Амир Темурнинг дунëга машҳур Регистон майдонидан уч баравар катта. Хусусий ҳовлилар ва масжид қуршовидаги бу қурилишни бошлаш учун 20 дан ошиқ эски ҳовлию яп-янги вилла бузиб ташланган. Озодлик суриштируви бу муҳташам қасрни Шавкат Мирзиëевнинг кичик қизи¸ Ижтимоий ҳимоя агентлиги раҳбари ўринбосари Шаҳноза Мирзиëева ва унинг эри¸ Президент хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Отабек Умаров қураëтганини ўртага чиқарди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

27 август куни Qalampir.uz нашрида эълон қилинган Ўзбекистоннинг Париж олимпиадасидаги иштирокига доир журналистик суриштирув тафсилотлари акс этган материал олиб ташланди.

Бош вазир Абдулла Арипов томонидан имзоланган ҳукумат қарори, мазкур ҳужжат орқали давлат бюджети маблағларининг сарфланиши, қарори ижроси доирасидаги коррупция ва непотизм очиқланган видео нашр сайти ва унинг YouTube'даги каналида бир неча соат турди, холос.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис 29 август куни Демократик партиядан президентликка номзод ўлароқ АҚШ оммавий ахборот воситаларига илк интервьюсини берди

CNN телекомпанияси билан суҳбатда Ҳаррис Демократик партиянинг ўтган ҳафтада якунланган қурултойи чоғида очиқлаган тезисларига урғу берган. “Оқ уйдаги илк кунингизда нималар қилмоқчисиз?” деган биринчи саволга жавобан Ҳаррис ўзи учун энг устувор вазифа “ўрта синфни дастаклаш” бўлишини айтган.


❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўш шаҳрида таниқли тадбиркор, истеъфодаги милиция полковниги Жалил Атамбаев ҳамда Жогорку Кенеш собиқ депутати Салайдин Айдаров уюшган жиноий гуруҳларни молиялаштиришда гумонланиб, ҳибсга олинди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ukrainaga bosqin: 918 -kun | Россия қоидабузар мигрантларга амнистия эълон қилиши мумкин

Telegram асосчиси Павел Дуров беш миллион евро миқдорида гаровга озод этилди.
Америка урушни ўрганиш институти: Россия ҳарбийлари Новогродовка шаҳрини эгалламоқда.
Белгород вилоятидаги тўртта қишлоқ аҳолиси “таранг оператив вазият” туфайли эвакуация қилинмоқда.
Россияда яна бир нечта нефт базаси портлатилди.
Хитой Украина инқирозига сиёсий ечим топиш йўлида воситачилик қилмоқчи.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Ғарб қуролларига қўйилган чекловларни бутунлай олиб ташлашга чақирди.
Россияда миграция қоидаларини бузган мигрантларга амнистия эълон қилиниши мумкин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: “Соқолофобия”; Ислом Каримов тушган видео учун жазо

2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ҳайдовчилар 10 млн 200 мингдан ортиқ қоидабузарлик содир этган. Бу ҳақда куни кеча Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар қилди.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурханов мамлакат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Шерзод Ибрагимов билан учрашув чоғида “амалдаги қонунчиликка ўзгартириш киритиш орқали жазо чораларини кучайтириш лозимлиги” ҳақида гапирган.

Бу ва куннинг бошқа муҳим воқеаларини икки журналист: Абдураҳмон Ташанов ҳамда Бахтиёр Олломурод билан муҳокама қилдик.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

‼️Бу Озодликнинг “VoriSa” номли видеосидан қисқа парча.

✅Агар видеони ҳали кўрмаган бўлсангиз, Youtube саҳифамизда томоша қилинг.

Видеони тўлиқ кўриш учун линк 👉https://youtu.be/qd6c1tQchYI

🔥Отасининг президентлиги билан бир вақтда сиёсий саҳнада пайдо бўлган президентнинг тўнғичи Саида Мирзиёева Ўзбекистон ҳокимиятида иккинчи одамга айланганига роппа роса бир йил тўлди. Ушбу сана арафасида отаси уни яна бир мақом билан сийлади. Мамлакатнинг ўтган йили бўлгинчилик бўй кўрсатган ҳудуди Қорақалпоғистоннинг назорати Саида Мирзиёевага топширилди.

Таҳлилчилар наздида президент администрацияси вазифаларига кирмаса-да, Саида Мирзиёевага катта бир ҳудуд назоратининг берилиши ортида сиёсий ворис тайёрлаш режалари бўлиши мумкин.

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Франция пойтахтида Парижда 28 август оқшомида XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 8 сентябргача давом этадиган ўйинларда 22 та спорт тури бўйича жами 549 та соврин ўз эгаларини топади.

Бир ой аввалги Олимпиаданинг очилиш маросими каби Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими ҳам илк бор стадионда эмас, Париж марказида ўтказилган.


❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистонга туристик мақсадларда келаётганларнинг 79 фоиздан кўпроғини Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари ташкил қилади. Статистика агентлиги ёйинлаган рақамлар асосида ана шундай хулосага келиш мумкин.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Чучук сув ҳолати бутун дунё бўйлаб ёмонлашишда давом этмоқда. Бу хулоса БМТнинг табиатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари томонидан 28 август куни эълон қилинган ҳисоботда айтилган. Ҳисобот БМТнинг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш дастури доираси тайёрланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда суд назорати остига олинди. Унга мамлакат ҳудудини тарк этиш тақиқланди. Дуров беш миллион евро миқдорида гаров пули тўлаши ҳамда ҳафтасига икки марта полицияда қайддан ўтиши лозим. Бу ҳақда Париж прокуратураси баёнотида айтилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: “Соқолофобия”; Ислом Каримов тушган видео учун жазо

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/wM09sDcLj-s

2024-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ҳайдовчилар 10 млн 200 мингдан ортиқ қоидабузарлик содир этган. Бу ҳақда куни кеча Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар қилди.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурханов мамлакат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Шерзод Ибрагимов билан учрашув чоғида “амалдаги қонунчиликка ўзгартириш киритиш орқали жазо чораларини кучайтириш лозимлиги” ҳақида гапирган.

Бу ва куннинг бошқа муҳим воқеаларини икки журналист: Абдураҳмон Ташанов ҳамда Бахтиёр Олломурод билан муҳокама қилдик.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 28.08.24

✅Сўнгги бир неча кунда Ўзбекистонда соқолга қарши амалиётлар яна авж олди

✅“Толибон” авиатехника бўйича АҚШ ва Ўзбекистон битимидан норози

✅Қозоғистонда қаровсиз қолган уч бола Ўзбекистонга қайтарилди

✅Туркманистон ҳукумати ўзбек тилида таълим борасидаги маҳаллий ўзбекларнинг мурожаатини эътиборсиз қолдирди

✅Қозоғистонда АЭС бўйича референдумга оид қарор чиқди

✅Озодлик суриштируви ортидан АҚШ 6 ширкатга қарши санкция киритди

✅Зеленский Байденга Украинанинг ғалаба режасини тақдим этмоқчи

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Россиядаги муҳожирлар тўйларида хизмат қилган ўзбек хонандаси

Хонанда Ғайрат Ибрагимов Москвада мусофирлар тадбирларида хизмат қилади. 14 йил олдин Россияга оддий муҳожир сифатида келган суҳбатдошимиз ҳозирда қўшиқчилик ортидан Москвада рўзғор тебратади. У мусофирлар орасида танилиш учун аввалига текинга ҳам хизмат кўрсатганини айтади.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Telegram каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

Читать полностью…
Подписаться на канал