"Дефолтга етаклаши мумкин". Ўзбекистоннинг ташқи қарзи "юқори суръатларда" ўсмоқда
Ўзбекистон Марказий банки берган маълумотга кўра, жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра мамлакатнинг соф ташқи қарзи $35,3 млрд.ни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 миллиард долларга кўп.
Ташқи қарзнинг ЯИМдаги улуши 36,4%ни ташкил этган.
Халқаро Валюта Жамғармаси таҳлиллари эса Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 60 миллиард доллардан ошган деган хулосага етакламоқда.
Ташкилотга кўра, мамлакат ташқи қарзининг ЯИМдаги улуши 60,9 фоизни ташкил этмоқда. ХЖВ Ўзбекистон ҳукумати берган статистика ҳамда ўз экспертлари баҳосига таянган.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев 27 август куни бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум уюштириш тўғрисидаги ҳукумат қарорини кун тартибига киритишни таклиф қилди.
“Референдум воситасида қозоғистонликлар мамлакатимизнинг барқарор, самарали ва углеродсиз энергия манбасига асосланган келажаги ҳақида қарор қабул қилиш имкониятига эга бўладилар”, дея иқтибос келтирган вазир Саткалиев сўзларидан Озодликнинг қозоқ хизмати.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қозоғистонда турли сабабларга кўра қаровсиз қолиб кетган уч нафар бола Ўзбекистонга олиб келинган. “Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, вояга етмаган бу болалар ватанига Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида қайтарилган.
Қайд этилишича, ўзбек дипломатлари саъй-ҳаракати билан “Қийин аҳволдаги болаларни қўллаб-қувватлаш маркази” ва Олмаота шаҳар таълим бошқармаси билан биргаликда 17 ёшли И.Р., 12 яшар С.Р. ва эндигина иккига кирган М.Н.ни Ўзбекистонга қайтариш бўйича барча зарур ҳужжатлар тайёрланган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украина президенти Владимир Зеленский кейинги ойда АҚШ президенти Жо Байденни Киевнинг урушдаги ғалаба режаси билан таништиради. Бу ҳақда у 27 август куни ўтказилган матбуот анжуманида билдирди.
Зеленский режа кейинги президентлик муддатига номзодлар — Камала Ҳаррис ва Дональд Трампга ҳам тақдим этилишини айтди. Украина президентининг журналистлар билан сешанба кунги мулоқотини Озодликнинг “Настояшчее время” лойиҳаси YouTube порталидаги ўз канали орқали ёйинлаган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ukrainaga bosqin: 916 -kun | Украина кучлари Белгородга ҳужум қилди - Россия ОАВ
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉https://youtu.be/TOraXa9DQrE
Россия нашрлари: Украина қуролли кучлари Белгород вилоятига ёриб киришга ҳаракат қилаётир.
Украина душанба кунги Россия ҳужуми оқибатлари билан курашмоқда.
Владимир Зеленский Украина стратегик аҳамиятга молик Покровск йўналишини «янада мустаҳкамлаш»га киришганини билдирди.
Украина президенти Россия билан алоқадор диний ташкилотларни тақиқловчи қонунни имзолагани Кремл ғазабини келтирди.
Новосибирскда меҳнат муҳожирлари фарзандларини рус ватанпарварлиги руҳида тарбиялаш учун “Юнармия” ташкилотига мажбуран юбориш тавсия қилинмоқда.
Боксчи Александр Усик оғир вазнда WВC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони камарини Владимир Зеленскийга совға қилди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
📌Озодлик дастури 27.08.24
✅АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Хеник Афғонистондан келган учоқлар Ўзбекистонда қолажагини айтди
✅Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатилганини маълум қилди
✅“Толибон”нинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
✅Истанбулдан келаётган Qanot Sharq учоғида носозлик кузатилди
✅Байден Россиянинг Украинага қарши ёппа зарбасини қоралади
✅RSF Краматорскдаги меҳмонхона нишонга олинганини қоралади
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
"Дефолтга етаклаши мумкин". Ўзбекистоннинг ташқи қарзи "юқори суръатларда" ўсмоқда
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/foeSOfSBoNE
Ўзбекистон Марказий банки берган маълумотга кўра, жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра мамлакатнинг соф ташқи қарзи $35,3 млрд.ни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 миллиард долларга кўп.
Ташқи қарзнинг ЯИМдаги улуши 36,4%ни ташкил этган.
Халқаро Валюта Жамғармаси таҳлиллари эса Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 60 миллиард доллардан ошган деган хулосага етакламоқда.
Ташкилотга кўра, мамлакат ташқи қарзининг ЯИМдаги улуши 60,9 фоизни ташкил этмоқда. ХЖВ Ўзбекистон ҳукумати берган статистика ҳамда ўз экспертлари баҳосига таянган.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Рустам Ҳусаинов: Исмимни билишмайди. “Тўй кеча”сини айтсам кейин танишади
Бундан 30 йил аввал ижро қилинган “Тўй кечаси” халқ орасида оммалашиб, ўшлик қўшиқчи Рустам Ҳусаинов номини элга танитди.
Аммо у айни машҳурлик даврида санъатни тарк этди.
Орадан 18 йил ўтиб, Рустам Ҳусаинов яна қўшиқ айта бошлади. Ундан энг кўп сўралган қўшиқ эса яна “Тўй кечаси” бўлмоқда.
Тошкентда ўтган “Камолот 92” кўрик танловининг совриндори Рустам Ҳусаинов билан, ўз ҳаёти ва “Тўй кечаси” қўшиғининг тарихи ҳақида сухбатлашдик.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
Ukrainaga bosqin: 915 -kun | Киев Минскни “Москва босими остида фожиали хатоларга йўл қўймасликка” чақирди
Россия Украина вилоятларига оммавий ракета ва дрон ҳужумини уюштирди.
Россиянинг Саратови ва Энгелсида украин дронлари уриб туширилди.
Украина ташқи ишлар вазирлиги Минскни «Москва босими остида фожиали хатоларга йўл қўймасликдан» огоҳлантирди.
Фронт чизиғида 68 та жанговар тўқнашув бўлиб ўтди - Украина ҚК Бош штаби.
Краматорск шаҳридаги меҳмонхонага берилган Россия ракета зарбасида Рейтерс ходими Раян Эванс ҳалок бўлди.
Франциядаги суд Telegram асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсда қолиш муддатини 48 соатга узайтирди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
АҚШ президенти Жо Байден 26 август куни Россия томонидан Украинанинг энергетик инфратузилмаси бўйлаб ёппасига берилган ҳаво зарбаларини қоралаб чиқди.
“Мен Россиянинг Украинага қарши давом этаётган уруши ва Россиянинг украиналикларни зулматга ғарқ қилиш уринишларини кескин қоралайман. Россия ҳеч қачон Украинада муваффақиятга эришолмайди. У украина халқи руҳини синдиришга муваффақ бўлолмайди”, деган АҚШ президенти.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Россиянинг Киров вилоятида 85 ёшли кампирни зўрлагани ва ўлдиргани учун қамалган собиқ вагнерчи Иван Россомахин РФ Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, яна Украинага қарши урушга кетган. Бу ҳақда адвокатлари жабрланувчи томон манфаатини ҳимоя қилган “Травмпункт” ҳуқуқбонлик лойиҳаси маълум қилди.
Россомахин 2023 йилнинг март ойида ўта шафқатсизлик билан 85 ёшли аёлни ўлдирган. 2024 йил апрелида суд уни 22 йилга озодликдан маҳрум қилган, июль ойида эса апелляция суди жазо муддатини 23 йилга чиқарган. У мақтуланинг яқинларига икки миллион рубль миқдорида товон пули ҳам тўлаши лозим бўлган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
📌Озодлик дастури 26.08.24
✅Туркиядаги ўзбекистонликлар мактабларда мутаассиб қарашлар сингдирилишидан огоҳлантирилди
✅Россиядаги ўзбекистонликлар эҳтиёткорликка чақирилди
✅Болалар омбудсмани Ўттиздан зиёд қаровсиз бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилганини маълум қилди
✅Қирғизистон элчихонаси 15 ёшли қирғизистонлик Золингендаги ҳужумга алоқадорлиги ҳақидаги маълумотни ўрганмоқда
✅Франция суди Дуровнинг ҳибс муддатини 48 соатга узайтирди
✅Краматорскка берилган зарбадан Британия фуқароси ҳалок бўлди
🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари “Толибон” ҳаракати 2021 йил августида Кобулни эгаллаганидан кейин Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учиб ўтган ҳарбий учоқ ва вертолётларнинг кейинги тақдири бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда Kun.uz нашри АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Хеник сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.
Америкалик дипломат нашрнинг “Авиатехника жиҳозлари Ўзбекистонда қоладими?” деган саволи “Ҳарбий техникалар Ўзбекистонда бўлади. Ҳа, бу аллақачон расмий”, дея жавоб берган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қадимий рангни сақлаётган ҳунарманд
Илҳом Давлатов ва унинг турмуш ўртоғи Шаҳноза Шерхўжаева Марғилонда қадимги рангларни қайта тиклаб, қадимги гиламлар нусхасини тўқишни йўлга қўйган ҳунармандлар.
Улар бугунги кунгача 200-500 йил аввал ишлатилган табиий бўёқларнинг бир нечтасини топди.
Ипак, жун ипларни бўяш, қадимги гиламларнинг нусхаси асосида гилам тўқишни улар аёлларга ҳам ўргатиб, кейинчалик ҳунарманд аёлларни ишли бўлишига ҳам ҳисса қўшмоқдалар.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
Украина Донецк вилояти прокуратураси Краматорскда нишонга олинган меҳмонхона вайроналари остидан Буюк Британия фуқаросининг жасади чиқариб олинганини тасдиқлади. У 25 августга ўтар кечаси Россия армияси томонидан берилган ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлган.
Мазкур ракета ҳужуми оқибатида олти киши турли даражада тан жароҳати олишган, улардан тўрт нафари хорижий нашрлар журналистларидир.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
“Толибон” ҳаракати томонидан шакллантирилган ҳукумат 2021 йилда Афғонистондан Ўзбекистонга олиб ўтилган учоқ ва вертолётлар бўйича Вашингтон ва Тошкент расмийлари ўртасида тузилган битимга эътироз билдирмоқда.
“Афғонистоннинг Ўзбекистондаги вертолётлари ва учоқлари тақдирига оид ҳар қанақа битим мақбул эмасдир”, дейилган Афғонистон Ислом амирлиги Миллий мудофаа вазирлигининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёйинланган баёнотида.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
АҚШ Озодликнинг украин хизмати суриштирувида номлари зикр этилган Россиядаги тўртта ва Европадаги иккита ширкатга нисбатан санкциялар жорий этди. Шу йил апрелида ёйинланган суриштирувда Россиянинг “Су” русумидаги қирувчи учоқлари учун хориждан электроник жиҳозлар қай йўллар билан етказиб берилаётгани ҳақида сўз борган.
Мазкур суриштирувда номлари келтирилган олти фирма АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активлар устидан назорат бошқармаси (OFAC) томонидан 23 август куни янгиланган санкция рўйхатига қўшилган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ukrainaga bosqin: 916 -kun | Украина кучлари Белгородга ҳужум қилди - Россия ОАВ
Россия нашрлари: Украина қуролли кучлари Белгород вилоятига ёриб киришга ҳаракат қилаётир.
Украина душанба кунги Россия ҳужуми оқибатлари билан курашмоқда.
Владимир Зеленский Украина стратегик аҳамиятга молик Покровск йўналишини «янада мустаҳкамлаш»га киришганини билдирди.
Украина президенти Россия билан алоқадор диний ташкилотларни тақиқловчи қонунни имзолагани Кремл ғазабини келтирди.
Новосибирскда меҳнат муҳожирлари фарзандларини рус ватанпарварлиги руҳида тарбиялаш учун “Юнармия” ташкилотига мажбуран юбориш тавсия қилинмоқда.
Боксчи Александр Усик оғир вазнда WВC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони камарини Владимир Зеленскийга совға қилди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Маҳаллий нашрларнинг хабарига кўра, сўнгги бир неча кунда Ўзбекистонда соқолга қарши амалиётлар яна авж олган. “Подробно.уз” сайти Тошкентда бир неча эркак соқол қўйгани учун маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақида ёзди.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
“Тожикистон нодир металлари” ва “Казатомпром” ширкатлари уран ва нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган англашув меморандумини имзолашди. Ҳужжат 22 август куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Тожикистонга расмий ташрифи чоғида имзоланган, дея маълум қилган “Казатомпром” ширкати матбуот хизмати.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Украина президенти Владимир Зеленский 27 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Украина янги баллистик ракетани муваффақият билан синовдан ўтказганини маълум қилди. Бунга оид тафсилотларни очиқлай олмаслигини билдирган Зеленский бу борада бошқа маълумот келтирмади. Матбуот анжуманини Озодликнинг “Настояшчее время” лойиҳаси YouTube порталидаги ўз канали орқали ёйинлади.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жиноят ишлари бўйича Чимкент шаҳар туманлараро суди 26 август куни 31 ёшли ўзбекистонлик Алишер Сапаровни “полиция ходимига нисбатан зўравонлик қўллаганлик” айблови бўйича икки йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган. Суд ҳукмига мувофиқ, у жазони манзил-колонияда ўтайди. Бу ҳақда Озодликнинг қозоқ хизмати хабар қилди.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
“Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилоти Украинанинг Краматорск шаҳридаги меҳмонхонага Россия қўшинлари томонидан берилган зарбани қоралаб чиқди ҳамда ҳодиса айбдорларини топиб, уларни жавобгарликка тортиш мақсадида синчковлик билан тергов ўтказишга чақирди. Мазкур ракета ҳужуми натижасида Reuters агентлигининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси қурбон бўлган, яна икки журналисти жароҳат олган эди.
“RSF Россиянинг ракета зарбаси оқибатида Reuters агентлигининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Райан Эванс ўлимини қоралайди ва зарбадан жабрланган унинг икки журналист ҳамкасби соғлиғидан (улардан бири оғир аҳволда) хавотирда. RSF айбдорларни топиш ва уларни жавобгарликка тортиш учун синчковлик билан тергов ўтказишга чақиради”, дейилган RSF’нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлими бошлиғи Жанна Кавелье баёнотида.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйлаб HH572 қатновини амалга ошираётган Qanot Sharq хусусий авиаширкатининг Airbus A-320-214 учоғи 26 август оқшомида техник сабабларга кўра Туркиянинг Амасия вилоятидаги Мерзифон аэропортига қўнишга мажбур бўлган. Бу ҳақда авиаширкат матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Турк нашрлари хабарларига кўра, бортида 152 киши бўлган учоқ салонда босим пасайиб кетгани туфайли фавқулодда қўнишни амалга оширган. Авиаширкат қайдича, ҳодиса чоғида йўловчи ва экипаж аъзоларидан ҳеч ким жабрланган эмас.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Париж прокуратураси Telegram асосчиси Павел Дуров 12 хил жиноятга алоқадорликда гумонланаётганини маълум қилди. Улар орасида кибержиноятлар, пул ювиш ва декларациясиз криптологик жиҳоз импорт қилиниши кабилар бор. Бу ҳақда прокуратура хабарномасида билдирилган.
Қайд этилишича, миллиардер тадбиркорнинг қўлга олинишига асос бўлган иш шу йилнинг 8 июлида очилган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ukrainaga bosqin: 915 -kun | Киев Минскни “Москва босими остида фожиали хатоларга йўл қўймасликка” чақирди
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/rStffdM5e-U
Россия Украина вилоятларига оммавий ракета ва дрон ҳужумини уюштирди.
Россиянинг Саратови ва Энгелсида украин дронлари уриб туширилди.
Украина ташқи ишлар вазирлиги Минскни «Москва босими остида фожиали хатоларга йўл қўймасликдан» огоҳлантирди.
Фронт чизиғида 68 та жанговар тўқнашув бўлиб ўтди - Украина ҚК Бош штаби.
Краматорск шаҳридаги меҳмонхонага берилган Россия ракета зарбасида Рейтерс ходими Раян Эванс ҳалок бўлди.
Франциядаги суд Telegram асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсда қолиш муддатини 48 соатга узайтирди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Саида Мирзиёева: Сайланмаган, аммо сийланган президентнинг тўнғичи
Отасининг президентлиги билан бир вақтда сиёсий саҳнада пайдо бўлган президентнинг тўнғичи Саида Мирзиёева Ўзбекистон ҳокимиятида иккинчи одамга айланганига роппа роса бир йил тўлди.
Ушбу сана арафасида отаси уни яна бир мақом билан сийлади. Мамлакатнинг ўтган йили бўлгинчилик бўй кўрсатган ҳудуди Қорақалпоғистоннинг назорати Саида Мирзиёевага топширилди.
Президент отаси администрациясининг амалдаги раҳбари этиб тайинланганидан бир йил ўтиб, Саида Мирзиёева минтақа раҳбарлари билан тўғридан-тўғри музокара олиб бормоқда.
Унинг Остонага ташрифи муносабати билан қозоқ нашрлари мамлакатнинг яқин тарихидаги қудратли биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда унинг эҳтимолий меросхўри деб кўрилган қизи Дариға Назарбоевани ёдга олди.
Бундай параллел минтақанинг бошқа давлатлари учун ҳам хос ва мос.
Марказий Осиёнинг авторитар раҳбарлари ўз фарзандларини ҳокимият давомчилари сифатида кўришади. Аммо бу орзунинг рўёбга чиқиши учун фақатгина авторитар қўшниларнинг хайрхоҳлиги етарли эмас.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews
Жорий йилнинг биринчи ярмида Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан миграцияон қонунчилик бузилишини аниқлашга қаратилган 176 мингта рейд ўтказилган, улар асосида 92 минг нафар хорижликни мамлакатдан бадарға қилиш ҳақида қарор чиқарилган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Ирина Волк Telegram тармоғидаги ўз канали орқали маълумот тарқатди.
ИИВ мулозимасига кўра, биринчи ярим йилликда хорижликларни Россия ҳудудига киритмаслик бўйича 143 мингта қарор чиқарилган.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқмаган 44 нафар мансабдор жаримага тортилди. Бу ҳақда президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил матбуот хизмати маълумот тарқатди.
❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Беларусь ҳарбий машғулотлар ниқоби остида Украина билан чегара яқинида катта миқдорда шахсий таркиб ва ҳарбий техникани тўплади. Бу ҳақда 25 август куни Украина ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Киев маълумотларига кўра, Беларусь Украинанинг шимолий чегараси яқинидаги Гомель вилоятида махсус амалиётлар кучлари, танклар, артиллерия, ялпи ўт очиш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини жамлаган. Беларусь ҳудудида “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкатининг ёлланма аскарлари мавжудлиги ҳам айтилмоқда.
Украина ташқи ишлар вазирлиги Минск ҳукуматини Москва босими остида фожиали хатоларга йўл қўймасликка, ҳарбий қўмондонликни эса нодўстона ҳаракатларни тўхтатиш ва армияни Украина чегараси яқинидан олиб кетишга чақирган.
Таъкидланишича, чегара бузилган тақдирда Украина ўзини ҳимоя қилиш чораларини кўради ва Беларусь қўшини қонуний нишонга айланади.
Баёнотда Украина Беларусь халқига ҳеч қачон душманларча ҳаракатлар қилмагани ва қилмоқчи эмаслиги таъкидланган.
18 август куни Беларусь президенти Александр Лукашенко Украина билан чегара яқинида 120 минг ҳарбий тўпланганини иддао қилиб, мамлакат армиясининг учдан бир қисмини чегарага жойлаштиришга мажбур бўлганини айтган эди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews