ozodlikkanali | Неотсортированное

Telegram-канал ozodlikkanali - OZODLIK KANALI™

21447

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Подписаться на канал

OZODLIK KANALI™

Жорий йилнинг 25 август куни Россияда қаровсиз қолдирилган 9 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Болалар омбудсмани матбуот хизмати қайдича, аввалроқ қаровсиз қолган 22 нафар ўзбекистонлик бола Ички ишлар вазирлиги вакиллари томонидан ватанига қайтарилган – улардан 13 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 9 нафари Москва шаҳридан, 8 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари эса Қозон шаҳридан олиб келинган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 914-кун | Telegram асосчиси Павел Дуров Париж аэропортида ҳибс этилди

Telegram мессенжери асосчиси, миллиардер Пвел Дуров Париж аэропортида ҳибс этилди.
Украина махфий дрон ракетасини намойиш этди.
Украина ва Россия 115га 115 форматида асирларни алмаштирди.
Полша президенти Анжей Дуда ва Литва бош вазири Ингрида Шимоните Украина Мустақиллик кунида Киевга ташриф буюришди.
Белгород губернатори: Украина қуролли кучлари Ракитное қишлоғига берган зарбаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлди.
Россия қўшинлари кечаси Краматорскдаги меҳмонхонага зарба берди, журналистлар яраланди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ёзувчи: “Руслардан чўчиб, Ўзбекхон ҳақида айтишмаган”

Тошкентда “Ўзбекхон. Олтин Ўрда сирлари” тарихий романи чоп этилди. Унинг муаллифи қирғизистонлик рассом ва ёзувчи Маҳмуджон Қозоқбоевнинг айтишича, шу кунга қадар тарихчилар Ўзбекхон ҳақида кўп ёзишмаган. “Нега энди Олтин ўрдада [тарихчилар] Ўзбекхонни айтмай келишган десангиз, руслардан чўчигани учун айта олишмаган”, дейди ёзувчи “Озодлик” билан суҳбатда. Нима учун собиқ советлар иттифоқида ва ундан кейин ҳам рус мафкураси Ўзбекхон тарихини яширишга уринган? Ўзбекхон ўзи ким бўлган? Ушбу лавҳада шу саволларга жавоб топишингиз мумкин.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда ҳибсга олинди

Telegram мессенжери асосчиси, миллиардер Павел Дуров Париж аэропортида ушланиб, ҳибс қилинди. Бу ҳақда Франциянинг TF1 LCI ва BFM TV янгилик каналлари хабар бермоқда.

Айтилишича, у Озарбайжондан қайтиши биланоқ ушланган. Дуров Францияга шахсий учоғида келган. Телеканал манбаларига кўра, миллиардер сўроқ қилиш учун қамаб қўйилган. Бугун, якшанба куни прокуратура жиноят иши очиш тўғрисида қарор қабул қилиши ва суд эҳтиёт чорасини белгилаши кутилмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: СамДУ раҳбарияти билан бир йил курашган талаба ўқишга тикланди

Бугунги суҳбат СамДУ раҳбарияти билан талаба Шоҳруҳ Рофиев ўртасида бир йил давом этган, Олий таълим вазирлиги, ҳуқуқ- тартибот органларию судларгача аралашган конфликт ҳақидадир.

Ўзининг ва университетдошларининг ҳуқуқларини талаб қилгани учун ўтган йили ўқишдан ҳайдалган Шоҳруҳ Рофиевни СамДУ раҳбарияти бу йил ўқишга тиклашга мажбур бўлди.

Бугунги суҳбатда Шоҳруҳ Рофиевдан ташқари юрист Муҳсинжон Мадаминов ҳам қатнашди. Чунки у OzodNazar илтимосига кўра, можаро тафсилотларини ўрганиб чиқди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Саида Мирзиёева: Сайланмаган, аммо сийланган президентнинг тўнғичи

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/qd6c1tQchYI

Отасининг президентлиги билан бир вақтда сиёсий саҳнада пайдо бўлган президентнинг тўнғичи Саида Мирзиёева Ўзбекистон ҳокимиятида иккинчи одамга айланганига роппа роса бир йил тўлди.

Ушбу сана арафасида отаси уни яна бир мақом билан сийлади. Мамлакатнинг ўтган йили бўлгинчилик бўй кўрсатган ҳудуди Қорақалпоғистоннинг назорати Саида Мирзиёевага топширилди.

Президент отаси администрациясининг амалдаги раҳбари этиб тайинланганидан бир йил ўтиб, Саида Мирзиёева минтақа раҳбарлари билан тўғридан-тўғри музокара олиб бормоқда.

Унинг Остонага ташрифи муносабати билан қозоқ нашрлари мамлакатнинг яқин тарихидаги қудратли биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда унинг эҳтимолий меросхўри деб кўрилган қизи Дариға Назарбоевани ёдга олди.

Бундай параллел минтақанинг бошқа давлатлари учун ҳам хос ва мос.

Марказий Осиёнинг авторитар раҳбарлари ўз фарзандларини ҳокимият давомчилари сифатида кўришади. Аммо бу орзунинг рўёбга чиқиши учун фақатгина авторитар қўшниларнинг хайрхоҳлиги етарли эмас.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 912-кун | Ўзбек ва тожик маҳбуслари қўлга олган колония озод қилинди, 4 ходим ҳалок бўлди

Украинада 23 августда мамлакат давлат байроғи куни нишонланмоқда.
Ҳиндистон бош вазири Украинага илк сафарини бошлади.
Украина ҚК “Кавказ” портидаги нефт паромини чўктирганини тасдиқлади.
Украина Курск ҳудудига АҚШ бомбалари билан зарба берганини эълон қилди.
Ростов вилоятининг Пролетарск шаҳридаги бир ҳафтадан бери ёнаётган нефт омбори яна дронлар ҳужумига учради.
Россиянинг 20 дан зиёд ишлаб чиқариш ширкати банкротлик ёқасига келиб қолгани юзасидан ҳукуматга арз қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ҳаррис Демократик партиядан президентликка номзоди қўйилишига розилик берди

АҚШ Демократик партияси Миллий қурултойининг сўнгги кунида мамлакатнинг амалдаги вице-президенти Камала Ҳаррис демократлардан президентликка номзоди кўрсатилишига рози эканини эълон қилди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Россиядаги 20 дан зиёд ширкат санкциялар туфайли хонавайрон бўлишдан хавотирланмоқда

Россиянинг 20 дан зиёд ишлаб чиқариш ширкати саноат ва савдо вазири Антон Алихановга хат йўллаб, дўст ўлкалар дохил хорижий мамлакатлардан ўта зарур хом ашёни сотиб олиш имкони бўлмаётгани туфайли ишлаб чиқариш тўхтаб қолиши мумкинлиги ва ўзларига банкротлик хавф солаётганини билдирди. Хат муаллифлари орасида қурилиш ва автомобиль саноати вакиллари ҳамда маиший техника ишлаб чиқарувчилари ҳам бор.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

"Дефолтга етаклаши мумкин". Ўзбекистоннинг ташқи қарзи "юқори суръатларда" ўсмоқда

Ўзбекистон Марказий банки берган маълумотга кўра, жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра мамлакатнинг соф ташқи қарзи $35,3 млрд.ни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 миллиард долларга кўп.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Олти ойда Россияга 143 минг муҳожир киритилмади

Россия ички ишлар вазирлиги охирги 7 ой давомидаги миграция статистикасини эълон қилди. Хабарда айтилишича, охирги етти ойда Россиядан депортация қилинган, жавобгарликка тортилган, аэропорт ёки чегарадан киритилмаган муҳожирларнинг сони кўпайган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик “Крокус Сити Холл”даги қонли фожиадан сўнг Россия ҳукумати мигрантларни оммавий равишда текшириб, депортация қилишни бошлаган.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Мирзиёев кредитлари: Камбағалларга берилган кредитлар “бола пули"дан ушлаб қолиняпти

Гулнора Икромова 6 нафар қизи билан Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани, Болтабек маҳалласидаги вайрона уйда истиқомат қилади. 

2021-йилнинг март ойида маҳалла, ҳокимият, банк ходимлари ишсиз камбағалларга маҳала этагидаги адирликдан 50 сотихдан ер ажратилишини, кооперация ташкил қилиниб, узумчилик йўлга қўйилишини айтган. 

Фуқаролар банкка чақиртирилиб, уларга 15 – 20 миллион сўмдан кредит расмийлаштирилган. 

Одамлар умид билан борган, амалдорларни қоп қоп ваъдаларига ишониб борган. Етишмовчилик ва қийинчиликлар билан ўтаётган ҳаётида бирор ўзгариш бўлишига умид қилиб боришган…

Аммо улар ўйлагандек бўлмади. Одамларга ваъда қилинган 50 сотих ер берилмади… Кооперация ҳисобига ўтказилан банк кредитлари эса қашшоқ халқнинг бўйнида қолди…

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Ўзбекистонда қазиб олинаётган газ ҳажми қисқариб бормоқда

Жорий йилнинг январь ойида июлигача Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми 1 миллиард 316 миллион куб метрга (4,8 фоизга) қисқарган. Статистика агентлиги томонидан куни кеча эълон қилинган ҳисоботга мувофиқ, ўтган етти ой ичида республикада қазиб олинган газ ҳажми 26 миллиард 151 миллион 400 минг куб метрга тенг бўлган, ваҳоланки ўтган йилнинг шу даврида 27 миллиард 467 миллион 800 минг куб метр газ қазиб олинган эди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Санэпидқўмита: Маймунчечакнинг Ўзбекистонга кириб келиши эҳтимоли кам

Ўзбекистонда аҳолининг аксарият қисмида маймунчечакка қарши жамоавий иммунитет мавжуд. Бу иддао Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига тегишли.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 911-кун | Қозоғистон Лукашенко баёноти ортидан Беларус элчисини чақиртирди

Владимир Зеленский: Курск вилоятида ҳарбий амалиёт давом этмоқда.
Зеленский Курск чегарасига бориб, бош қўмондон билан учрашди.
Украинанинг Курск вилоятига ҳужуми тинчлик музокаралари учун “ҳар қандай имкониятни" барбод қилди, демоқда Россия Ташқи ишлар вазирлиги.
Ростов вилоятидаги Росрезерв нефт базасидаги ёнғин беш кундан бери давом этмоқда.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 22 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Қозоғистон ва Ереван Беларус президентининг сўзларига норозилик билдирди.
Россия Покровскка ҳужумларни кучайтирди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Франциядаги суд Telegram асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсда қолиш муддатини 48 соатга узайтирди. Бу ҳақда France-Presse агентлиги терговга яқин манбадан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 914-кун | Telegram асосчиси Павел Дуров Париж аэропортида ҳибс этилди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/xClRdpH5joo

Telegram мессенжери асосчиси, миллиардер Пвел Дуров Париж аэропортида ҳибс этилди.
Украина махфий дрон ракетасини намойиш этди.
Украина ва Россия 115га 115 форматида асирларни алмаштирди.
Полша президенти Анжей Дуда ва Литва бош вазири Ингрида Шимоните Украина Мустақиллик кунида Киевга ташриф буюришди.
Белгород губернатори: Украина қуролли кучлари Ракитное қишлоғига берган зарбаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлди.
Россия қўшинлари кечаси Краматорскдаги меҳмонхонага зарба берди, журналистлар яраланди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Украинага босқин: 913-кун | Ҳиндистон бош вазири Киевга борди, АҚШ янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди

Россия қўшинлари Торетск бўсағасида.
Россия қамоқхонасидаги исён тугади, гаровгирлар йўқ қилинди.
Курскда украин кучлари аёллар колонияси биносини қуршовга олган.
Пролетарскдаги нефт базасидаги ёнғин турар-жой биноларига ҳам ўтди.
АҚШ Россияга Украинага қарши урушда ёрдам берган 400 дан ортиқ ташкилот ва шахсларга қарши санкциялар жорий этди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Волгоград қамоқхонасидаги ҳужумдан сўнг Россияда муҳожирларга босим яна кучаядими?

Россиянинг Волгоград вилоятида ўзини “Ислом давлати мужоҳидлари” деб таништириб, жазо колониясини эгаллаб олган ўзбекистонлик ва тожикистонлик маҳбуслар ўлдрилди. Экспертлар бу воқеадан сўнг "Крокус" терактидан кейин кузатилгани каби яна муҳожирларга босим такрорланиши мумкинлигини айтади.

Волгоград қамоқхонасида юз берган воқеадан кейин Россиядаги қирғиз диаспорасининг раҳбарларидан бири Кубаничбек Осмонбеков унга Россия Ички ишлар вазирлигидан топшириқ келганини хабар қилди. Унинг айтишича, вазирликнинг хатида халқаро террористик ташкилотлар курьер ва такси ҳайдовчилари орқали жамоат жойларида теракт уюштиришга ҳаракат қилишлари мумкинлиги ёзилган. Шу сабаб у курьер ва такси ҳайдовчиларини ҳушёр бўлишга чақирди.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Саида Мирзиёева: Сайланмаган, аммо сийланган президентнинг тўнғичи

Отасининг президентлиги билан бир вақтда сиёсий саҳнада пайдо бўлган президентнинг тўнғичи Саида Мирзиёева Ўзбекистон ҳокимиятида иккинчи одамга айланганига роппа роса бир йил тўлди.

Ушбу сана арафасида отаси уни яна бир мақом билан сийлади. Мамлакатнинг ўтган йили бўлгинчилик бўй кўрсатган ҳудуди Қорақалпоғистоннинг назорати Саида Мирзиёевага топширилди.

Президент отаси администрациясининг амалдаги раҳбари этиб тайинланганидан бир йил ўтиб, Саида Мирзиёева минтақа раҳбарлари билан тўғридан-тўғри музокара олиб бормоқда.

Унинг Остонага ташрифи муносабати билан қозоқ нашрлари мамлакатнинг яқин тарихидаги қудратли биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда унинг эҳтимолий меросхўри деб кўрилган қизи Дариға Назарбоевани ёдга олди.

Бундай параллел минтақанинг бошқа давлатлари учун ҳам хос ва мос.

Марказий Осиёнинг авторитар раҳбарлари ўз фарзандларини ҳокимият давомчилари сифатида кўришади. Аммо бу орзунинг рўёбга чиқиши учун фақатгина авторитар қўшниларнинг хайрхоҳлиги етарли эмас.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/qd6c1tQchYI

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Нега бокс атрофида можаролар кўп ва нима учун у кейинги Олимпиада дастуридан олинди?

Халқаро олимпия қўмитаси боксни 2028 йилда Лос-Анжелесда ўтажак ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритмади. Ушбу спорт турига катта умид боғлаган Қозоғистон ва айниқса, Ўзбекистон бу қарордан жиддий хавотирга тушган. Ҳаваскорлар боксининг истиқболи бошқаларни ҳам ўйлантирмоқда. Нега бундай вазият вужудга келди? Охирги бешта олимпиада ўйинларини яқиндан кузатган Озодлик қозоқ хизмати муҳаррири Руслан Меделбекка кўра, бунинг қатор сабаблари бор.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ:

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

"Бармоқ излари ва оғиздан сўлак олишди". Москвага борган ўзбекистонлик депортация ҳақида

Россия ҳукумати марказий осиёликларни асоссиз ва сабабини тушунтирмасдан мамлакатга киритмаётган ҳолатлар тобора кўпаймоқда. Аксар ҳолларда улар аэропортдаёқ тўхтатиляпти. Мобил телефонларидаги барча маълумотлар текширилмоқда, ДНК намунаси ва бармоқ излари олиняпти, сўнгра овқатсиз ва сувсиз бир неча кун ушлаб турилгач келиш бир неча йилга тақиқланган ҳолда депортация қилинаётир.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

OzodNazar: СамДУ раҳбарияти билан бир йил курашган талаба ўқишга тикланди

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/nn2cBAZQ2Pw

Бугунги суҳбат СамДУ раҳбарияти билан талаба Шоҳруҳ Рофиев ўртасида бир йил давом этган, Олий таълим вазирлиги, ҳуқуқ- тартибот органларию судларгача аралашган конфликт ҳақидадир.

Ўзининг ва университетдошларининг ҳуқуқларини талаб қилгани учун ўтган йили ўқишдан ҳайдалган Шоҳруҳ Рофиевни СамДУ раҳбарияти бу йил ўқишга тиклашга мажбур бўлди.

Бугунги суҳбатда Шоҳруҳ Рофиевдан ташқари юрист Муҳсинжон Мадаминов ҳам қатнашди. Чунки у OzodNazar илтимосига кўра, можаро тафсилотларини ўрганиб чиқди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Вашингтон Ғазода урушаётган томонларни оташкесимга чақирди

Ғазода ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим ва гаровдаги исроилликларнинг озод этилишига “энди кўп қолгани йўқ”, дея билдирди 22 август куни АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги элчиси Линда Томас-Гринфилд. У БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларини Исроил билан мувофиқлаштирилган “ўтиш даври таклифи”ни қабул қилиши учун ҲАМАС (АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб топилган) қуролли гуруҳига босим ўтказишга чақирди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

“Қарз масаласида шундай қўпол муомала қилиш тўғрими?” - Sizdan Telegram

“Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Боботоғ маҳалласидан мурожаат йўллаяпмиз. Видеодаги ҳолат 17 август куни рўй берган. Масъул ходим аёл қарз масаласида шундай қўпол муомала қилган. Унинг бу ҳаракати тўғрими?”

----------------------

* Sizdan Telegram рукнида бериладиган фикр-мулоҳазалар, мурожаатлар муштарийларнинг иддаоси ҳамда уларнинг шахсий кўз қарашлари ифодасидир.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

📌Озодлик дастури 23.08.24

✅Ўзбекистоннинг ташқи қарзи "юқори суръатларда" ўсмоқда

✅Лукашенко "Россияни қўлламаётган" Ўзбекистонни танқид қилди

✅Қозоғистонда қийноққа солинган ўзбеклар ҳикояси

✅Ўзбекистон Мозори Шарифда қиймати 6 млн долларга баҳоланган мадраса қуради

✅Келдиёрова гендер тенгсизлиги бўйича махсус вакилага айланди

✅Ҳаррис президентликка номзоди қўйилишига розилик берди

✅Вашингтон Ғазода урушаётган томонларни оташкесимга чақирди

✅Бокуда президент Илҳом Алиевни танқид қилган сиёсатшунос қўлга олинди

🔴 /channel/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Волгоград вилоятидаги қамоқхонада маҳкумлар бир неча кишини гаровга олишди

Россиянинг Волгоград вилояти Суровикино шаҳрида маҳкумлар 19-жазо колониясини эгаллаб олишган. Мазкур қамоқхонада интизом комиссияси мажлиси ўтаётган эди. Ҳодиса чоғида бир неча киши ҳалок бўлган.

Куч ишлатар тузилмаларга яқин телеграм-каналлар колонияда тасвирга олингани айтилаётган видеони ёйинлашди. Видеода колонияни эгаллаб олган тўрт киши акс этган, улар ўзларини “Ислом давлати мужоҳидлари” деб аташмоқда.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Лукашенко "Россияни қўлламаётган" Ўзбекистонни танқид қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко “Москва ва Минскни етарлича дастакламаётган” Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийларидан ўпкалади. Бу ҳақда у “Россия” телеканалига берган интервьюсида билдирди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Келдиёрова гендер тенгсизлиги бўйича махсус вакилага айланди

2024 йилги Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича чемпионликни қўлга киритган Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланган. Бу ҳақда агентлик директорининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон президентининг кичик қизи Шаҳноза Мирзиёева Instagram тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

OZODLIK KANALI™

Аёл кийимида юрган яна бир эркак ушланди

Андижонда эгнига аёллар кўйлагини кийиб, бошига рўмол ўраб, юзига ниқоб таққан ҳолда юрган йигит ушланди, деб хабар берди “Podrobno.uz”.
Шаҳар кўчаларидан бирида қўлга олинган эркакка оид ҳужжатлар судга оширилган.

Маҳкама Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-4-моддасига (жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш) асосан қўлга олинган шахсга 5,1 миллион сўм миқдорида жарима тайинлаган.

Жорий йил июнь ойида Тошкентда ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Чорсу бозорида аёллар кийимини кийиб юрганида ушланган 22 ёшли бўкалик йигит МЖтКнинг 184-4- ва 195-моддаларида (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилганди. Унга 3,4 млн сўм миқдорида жарима ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 /channel/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 /channel/ozodnews

Читать полностью…
Подписаться на канал