Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида санъат, адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.
Келгуси йили Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини юқори савияда нишонлаш зарурлиги таъкидланди. Пойтахтимизда замонавий муҳташам кутубхона барпо этиш таклифи билдирилди.
2025 йилда Тошкентда ўтадиган Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёргарликни бошлашга кўрсатма берилди.
Президентимиз форумда ёшлар билан очиқ мулоқот қилмоқда.
—
В своем выступлении Президент Шавкат Мирзиёев затронул также задачи по развитию в стране искусства, литературы и спорта.
Указано на необходимость широко отметить в следующем году 580-летие со дня рождения Алишера Навои. Предложено построить современную величественную библиотеку в столице.
Дано указание начать подготовку к предстоящим в Ташкенте Юношеским Азиатским играм 2025 года.
В эти минуты Президент проводит открытый диалог с молодежью.
#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига келди.
- Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида.
Коронавирус пандемияси даврида ёшлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл на Форум молодежи Узбекистана.
- Я ценю вас как главное богатство, бесценное сокровище Узбекистана, - сказал глава государства в начале своего выступления.
Отмечена активная волонтерская деятельность молодежи в рамках общенационального движения «Доброта и поддержка» во время пандемии коронавируса.
Определены задачи по обучению молодежи профессиям и бизнесу, выделению им льготных кредитов, обеспечению работой.
#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Йил сарҳисоби: Муваффақият ва натижалар
Халқимизда ўтаётган йилни сарҳисоб, фаолиятларни танқидий ва ижобий нуқтаи назардан таҳлил қилиш, эришилган муваффақият ва камчиликларни ўрганиш, бу борада мақсадли режалар тузиб, келгуси йил учун мусатаҳкам пойдевор тайёрлаш яхши анъанага айланган.
Маданият вазирлиги томонидан жорий йил якунларига бағишлаб ўтказилган Ҳайъат йиғилишида соҳада эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликларни яна бир бор таҳлил қилдик.
Албатта 2020 йилда маданият соҳасида чин маънода Уйғониш даври бошланди. Президентимизнинг “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6000-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4730-сонли қарори соҳамизнинг ривожланишида дастурул амал бўлди.
Маданият вазири ёшлар билан мулоқот қилди
✅ Аввал хабар берганимиздек, 18-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида пойтахтда илк маротаба ўтказилаётган “Тошкент ёшлар форуми – 2020”га старт берилди.
❇️ Форумнинг 1 кунида, "Tashkent City‘" Конгресслар холлининг "Шош" залида "Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси - 2030" мавзусидаги учрашувда Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирок этди. Самимий ва очиқ тарзда ўтган мулоқот давомида ёшларни қийнаётган муаммолар ҳам кўтарилиб, шу билан бирга вазирга соҳага оид таклифлар ҳам берилди.
Батафсил👇
http://madaniyat.uz/post/9097
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram
Бугун 10 декабрь Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram
8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни
—
8 декабря - День принятия Конституции Республики Узбекистан
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хайрулла Саъдиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан “ Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”фахрий унвони билан тақдирланди.
Ёшларимизнинг севимли мураббийси, устоз санъаткоримизни шукрона кунлари ва ватанимизнинг юксак унвони билан қутлар эканмиз, “Келгусида 100 ёшингизни ҳам нишонлаш насиб этсин!” деймиз. Зеро, ўз касбини чин дилидан севадиган, одамларга яхшилик тилаб, самимий кулгу улашиб яшайдиган беғубор қалб эгаларининг хосиятли умри бардавом бўлгусидир.
Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
Маданият вазири
Табаррук ёшингиз муборак бўлсин
Санъат соҳасида, ҳаёт саҳнасида 60 йил фаолият юритиб, ўзининг бетакрор роллари, камтаринликка, соф инсоний туйғуларга йўғрилган ижоди билан мухлислар қалбини забт этган, нуроний ёшида ҳам “ Шум бола”нинг беғуборликларини ўзида сақлаб қололган севимли актёримиз, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев табаррук 80 ёшини қаршиладилар. Хайрулла отани кўплар, айниқса ёшлар ўз тенгдошидек қабул қилишади, бу бежиз эмас. Табиатан қувноқ, очиқкўнгил, аммо кези келганда донишманд, баъзида қаттиқўл устоз санъаткоримизнинг Ўзбекистон санъати ва маданияти ривожи йўлидаги хизматлари беқиёс. Кино ва театр соҳасида яратган 100дан ортиқ роллари, хоҳ у катта бўлсин, хоҳ кичик – беғуборлиги, юракдан, берилиб ижро этилиши билан хотирага муҳрланиб қолган.
🇺🇿 Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция тенгдошлари” номли интернет-челленжини эълон қилади!
🔸 Челленжда иштирок этиш учун конституция тенгдошлари бўлган турли соҳа вакиллари ўз табрикларини #mening_Qomusim ҳештеги билан ижтимоий тармоқларда жойлаб боришлари керак.
❇️ Энг яхши табриклар Маданият вазирлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
#mening_Qomusim
#маданият_вазирлиги
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Батафсил👇
http://madaniyat.uz/post/view/9081
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram
3 декабр — “Халқаро ногиронлар куни”
Меҳр - мурувват кўрсатиш-инсонийликдан дарак
Тақдир битиги ҳар бир инсонни ўз йўриғидан юришга мажбур этади. Ҳаётда тўрт мучаси соғ кишилар ҳам, имконияти чекланган, қалби ўксик, аммо юраги дарё инсонлар ҳам тириклик неъматларидан умидвор яшайди. Инсон доим ўзидан кучсиз, эътиборга муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиши, меҳр кўрсатиши билан инсондир. 1992 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 3 декабрни ”Халқаро ногиронлар куни” сифатида нишонлашга қарор қилингани ҳам шу мақсадга йўналтирилган.
Бизнинг саховатпеша халқимиз ҳам азал-азалдан мурувватли, бағрикенглиги билан ном чиқарган. Бундай хайрли ишлар давлатимиз раҳбари бошчилигида қатор йиллардан буён давом этиб келмоқда.
Қорақалпоқ тили деганда – саҳро сеҳри, сулувлиги мужассам, инсонни беихтиёр ўзига тортадиган тилни туямиз. Аслида биз дунёдаги ҳеч бир тилни бегона деб билмаймиз. Аммо, она тили, истаймизми-йўқми, ҳар биримизнинг юрагимиздан чуқур жой олган. Шундай экан, ўзбек ва қорақалпоқ тили ҳам айнан бир халқнинг тилидир. Зеро, бизнинг қалбларимиз бир, кўнгилларимиз муҳаббат ришталари ила боғланган.
Тил – миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланар экан, унда шу тил ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади.
Қорақалпоқ тили буюк алломаларимиз, шоирларимиз ва ёзувчиларимизга илҳом бахш этган, хуш овоз соҳиблари истеъдодини дунёга танитган, катта саҳналарни ларзага солган тил. Буни зинҳор унутмаймиз.
Бугун қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганлигига 31 йил тўлди.
Ушбу қутлуғ айём билан халқимизни, забардаст қорақалпоқ элини чин дилдан муборакбод этамиз.
Она тилимизнинг қадди тик, қадри баланд бўлсин!
Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
Маданият вазири
❗️Диққат, эълон!
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ёш рақс ижрочиларининг республика танловини эълон қилади!
Танловда
🔸миллий рақс;
🔸замонавий рақс;
🔸спорт рақси;
🔸 брейк-данс;
🔸хип-хоп номинациялари бўйича болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг 16 ёшгача бўлган ўқувчилари қатнашишлари мумкин.
❇️ Танловнинг ҳудудий саралаш босқичлари жорий йилнинг
30 ноябридан 10 декабрига қадар бўлиб ўтади.
Республика босқичига йўлланма олган иштирокчиларнинг ҳужжатлари Маданият вазирлигининг Таълим муассасалари ва соҳани методологик таъминлаш бошқармасига топширилади. Республика босқичида ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб деб топилган иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Қўшимча маълумотлар учун тел: (+99 871) 256-36-98
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.
- Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, – деди Президент.
Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.
—
Участие главы государства в форуме, его слова и инициативы придают большую мотивацию молодежи.
- Вы должны брать пример с великих предков и стремиться делать чудеса в жизни, - сказал Президент.
Отмечалось, что со следующего года будет учрежден Президентский грант для 200 студентов, набравших наивысший балл при поступлении в вузы, а квота Президентской стипендии для магистрантов и докторантов будет увеличена вдвое.
#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўтказилган Ҳайъат йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Маданият бошқармалари, давлат театрлари, музейлар ва уларнинг филиаллари фаолияти, маданий мерос объектларида амалга оширилган лойиҳалар, таълим муассасалари, маданият марказлари ва бошқа тизимлар фаолияти самарадорлиги баҳоланиб, келгусидаги устивор мақсадлар белгилаб олинди.
Жумладан 2021 йилда Нукус шаҳрида ўтказиладиган II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати;
Куни кеча бўлиб ўтган, Вазирлик Ҳайъат йиғилишидан
ВИДЕОЛАВҲАЛАР
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Шавкат Мирзиёев: 2021 йил Хоразмда уйғониш йили бўлади, ана шу йилга жуда катта замин яратдик
—
Шавкат Мирзиёев: 2021 год станет для Хорезма годом пробуждения, мы создали прочную основу для этого
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Дунёдаги энг гўзал мусиқий санъат асари қайси деб сўрасангиз албатта Юрт Мадҳияси дея жавоб берган бўлар эдик. Боиси, ҳар гал ижро этганимизда ёки тинглаганимизда юрагимиз дуккиллаб ура бошлайди.
Мадҳия бу Она-Ватанга қасамёд демакдир. Бунда юртдошларимизнинг орзу-умидлари ва келажакка ишончи акс этган. У қалбларимизга худди Она алласи каби синггиган ва ҳамон дилларимизни жунбушга келтиради. Мадҳиямизнинг тантанавор оҳанги, жозибаси ҳали минг йиллар ўзбек халқининг эзгу мақсадларини тараннум этаверади.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жамоаси ҳам қалбида фахр ва ифтихор билан Мадҳиямизни баралла куйлади.
Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
Маданият вазири
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг 28 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!
Читать полностью…8 декабр—Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни
Ҳар қаричи муқаддас Ватан
Бугун ҳаётимизда ўзгача тонг отмоқда азиз Юртдошим!
Янгиланаётган Ўзбекистонимиздаги Учинчи Ренессанс –Янги Уйғониш даврининг биринчи Конституция куни!!!
Ҳозирги кунда бутун дунёни ўз исканжасида ушлаб турган пандемия ҳам тараққиётимизга, эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизга тўсқинлик қилолмайдиган мардона халқи, ҳаётбахш қудратга эга бахт Қомуси бор юртимизнинг тонглари барчамизга муборак бўлсин!
Сўнгги йилларда жадаллик билан олиб борилаётган ҳар соҳадаги ислоҳот одимлари, хусусан санъат ва маданият соҳасидаги улкан ўзгариш, юксалишлар замирида мамлакатимизда ҳукм сураётган, дунёнинг кўп мамлакатларига орзу бўлиб қолаётгани тинчлигимиз, осойишта ҳаётимиз кафолати адолатга асосланган Конституциясига эга қудратли Ватанимиз бор.
Қомусимизнинг ҳар бир боби, ҳар бир бандида инсон манфаатлари устувор. Жамият тараққиётини таъминлаш, фуқароларини ҳимоялаш мақсади устувор.
Муҳтарам Президентимиз Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида таъкидлаганидек, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси миллати, дини ва эътиқодидан қатъи назар ўз давлати ва Конституцияси ҳимоясида! Халқимизнинг жаҳон айвонида ўз ўрни, обрў-эътибори бўлиши, унинг ҳар томонлама комилликка эришиши учун илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт ва спорт соҳаларини ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг, айниқса қизларнинг истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш йўлидаги саъй-ҳаракатлар кўз ўнгингизда амалга оширилмоқда. Буни идрок этиш, фахру ифтихор этиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизни, барча соҳа ходимларини, жумладан, маданият ва санъатимиз жонкуярларини ушбу қутлуғ кун билан яна бир бор муборабод этар эканман, давлатимиз раҳбари таъкидлаган Учинчи Ренессанс – Янги Уйғониш даври пойдеворини қуришда биргаликда якдиллик билан фаол иштирок этайлик. Зеро, унинг ҳар бир қарич ери муқаддас, “ Шу ватан, шу тупроқ бизники”дир.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков.
Ёш томошабинлар театридан бошланган ижодий фаолият кейинчалик “ Ой бориб омон қайт”, “ Тўйлар муборак”, “ Чинор”, “ Ўтов”, “ Алпомиш”, “ Осмон яқин”, “ Суиқасд” каби кинофильмларидаги ёрқин роллари билан янада сайқаллашган, томошабин меҳрини қозонган. Болажонларнинг севимли киножурнали “Зумраша” да ҳам унинг заҳматли меҳнатлари, устозлик сабоқлари сезилиб туради.
Ҳозирги кунда ҳам Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ёшларга касб сирларини ўргатаётган севимли санъаткоримизнинг қадрдон масканида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан унинг 80 йиллик юбилейи нишонланмоқда.
Бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканали ҳамда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Қанотимсан...Қорабайир ривояти" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.
Фильмда Президент ташаббуси билан қорабайир зотини тиклаш ва кўпайтириш бўйича қилинаётган ишлар натижалари билан танишасиз.
—
Смотрите сегодня, в 20:20, документальный фильм "Крылья мои... Сказ о Карабаире" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.
В фильме рассказывается о результатах проводимой по инициативе Президента работы по восстановлению и разведению карабаирской породы лошадей.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Факт 24 | «Шаҳрисабз» давлат музей-қўриқхонасида сақланадиган Қуръони Каримнинг митти нусҳаси
#3dec #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Бугун, 3 декабр-Халқаро ногиронлар кунида шу фазилатларимиз янада ёрқинроқ кўзга ташланаётганидан мамнунмиз. Бу санани ҳар бир соҳа вакиллари алоҳида эътибор билан нишонлаётгани шубҳасиз. Хусусан маданият тизими ходимлари ҳам бугун шундай эҳтиёжманд кишилар, болажонларнинг кўнглини кўтариш, хурсанд қилиш ниятида ташкил этилаётган тадбирларда фаол иштирок этишяпти. Бу билан уларнинг ўзлари ҳам маънан улуғликка эришаётгани аниқ. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги кун эгаларига “ Биз ҳамиша Сизлар билан биргамиз, сизнинг ёруғ нигоҳингиз, шахдам қадамларингизмиз, доимо соғ-омон бўлинг” деймиз.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков
Ахборот 24 | Президент қарорига шарҳ
#2dec #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
ТИЛ БАЙРАМИНГ МУБОРАК, ҚОРАҚАЛПОҒИМ!
Ҳар бир халқнинг ўзига хослигини англатувчи она тили – миллат ҳаётида юқори ўринга эга.
Тил – ҳар бир миллат маданиятининг илдизи, халқни, инсонларни бирлаштирувчи, миллий қадриятларни боғловчи занжирдир.
Бизнинг қорақалпоқ халқимиз ҳам кўп асрлик бетакрор миллий маданияти, тарихи, урф-одат ва анъаналарига эга элатдир. Бу эл ўзининг узоқ ўтмишида улкан тарихий даврларни, қийинчиликларни бошдан ўтказди ва ҳаммага намуна бўла оладиган даражада ўз Она тили – Қорақалпоқ тилини шу кунга қадар сақлаб келди.
Мард, оқ кўнгил, меҳмондўст, меҳнаткаш, шижоатли, илмли ва заковатли бу халқнинг ўзлигини кўрсатувчи яна бир тенгсиз жиҳати бу – ўз она тили, яъни қорақалпоқ тилидир.
Энг иқтидорли "Ёш мақомчи”ларни аниқлаш кунлари яқин
Маданият вазирлиги томонидан моҳир ижрочи ёшларни кашф этиш,
ўзбек мақом ижрочилигини юксак даражага кўтариш, миллий санъатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг ижодини кенг тарғиб қилиш мақсадида
ўтказилаётган “Ёш мақомчи” республика танлов-фестивалининг якуний босқичи 14-17 декабр кунлари бўлиб ўтади.
🪕Шу кунлари фестивалнинг ҳудудий босқичларида 14 та номинация бўйича 11-16 ёш доирасида танлаб олинган иқтидорли ўқувчи ёшлар ўзаро беллашади.
🏆 Онлайн тарзда бўлиб ўтадиган танлов-фестиваль якунида ғолиблар диплом, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Республиканинг энг иқтидорли “Ёш мақомчи”ларини аниқлаш фурсатлари яқин!
Бизни кузатишда давом этинг! 👇
Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Ахборот 24 | Ёшлар ижод саройида мақом ансамбли концерт олди тайёргарлиги
#28nov #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram