Qariyb 30 yildan buyon davom etib kelayotgan O‘zbekiston – Xitoy munosabatlari so‘nggi yillarda tom ma'noda yangi bosqichga ko‘tarildi. Har sohadagi izchil hamkorlik bugun har ikki davlat, millat manfaatlari uchun xizmat qilayotganini ko‘rib, guvohi bo‘lyapmiz.
XXRning O‘zbekistondagi elchisi Yuy Szyun bilan uchrashuv davomida dastlab, ikki tomonlama samarali madaniy hamkorlikning natijalari yuzasidan fikr-mulohaza almashdik.
Muloqotning asosiy qismida Xitoy madaniyat vaziri o‘rinbosari va Shandun provinsiyasi delegatsiyasining yurtimizga tashrifi, Xitoyda O‘zbekiston madaniyat kunlarini o‘tkazish, o‘zbek-xitoy Hukumatlararo hamkorlik qo‘mitasini madaniy-gumanitar hamkorlik bo‘yicha kichik qo‘mitasi majlisini o‘tkazish, Xitoy tomonidan tashkil etilgan teatrlar Alyansida mamlakatimiz ishtirokini ta'minlash, Gansu opera teatri bilan hamkorlikda myuzikl yo'nalishida spektakl tashkil qilish kabi muhim masalalarni muhokama qildik.
Shuningdek, o‘zaro hamkorlikda film suratga olish, madaniyat sohasiga investitsiya jalb qilish masalalari yuzasidan o‘zaro takliflar almashdik.
Bir so‘z bilan aytganda, nihoyatda samarali kechgan uchrashuv soha rivojiga oid yangi hamkorlik munosabatlariga poydevor bo‘ldi.
E’tibor, e’tirof va rag‘bat yangi marralarga zamindir
Qadim-qadimdan o‘zgarmay kelayotgan mehnat qilgan, hunarli bo‘lgan kishi doimo elda mukarram bo‘lishi, qadr topishi haqidagi mohiyat bugun Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev imzolagan Farmon bilan yana bir karra o‘z tasdig‘ini topdi.
Mustaqilligimizning 32 yilligi munosabati bilan mukofotlangan hamyurtlarimiz orasida sohamiz vakillarining ham borligi qalbimizni quvonch va mamnuniyatga to‘ldirdi.
Hayotiy, kasbiy kuzatuvlarim asosida hech ikkilanmay ayta olamanki, tizimda samarali faoliyat yuritib, uning rivojiga beqiyos hissa qo‘shib kelayotgan safdoshlarimiz ham o‘z sohasining fidoyilari bo‘lgan barcha taqdirlanganlar ham bunga chin ma’noda haqlidirlar.
Barcha mukofotlargan yurtdoshlarimga mehnatlarining munosib bahosi, mashaqqatli faoliyatlarining mevasi muborak bo‘lsin!
Siz va siz kabi fidoyilar yoshlarimiz uchun halol va mashaqqatli mehnat bilan yuksaklikka erishishning tirik namunasisiz, desam yanglishmayman. Hech shubhasiz, ayni shu ibrat yoshlarimizni o‘zi sevgan kasbida qadr topish, yanada baland cho‘qqilarni zabt etishga undaydi.
Yangi O‘zbekistonning yangi muvaffaqiyatlari yo‘lidagi zahmatli mehnatingizning mukofoti hamisha totli va bardavomlik kasb etsin!
Hamisha qadrlilar qatorida bo‘ling!
Ayni paytda oliy ta’lim tizimi zimmasidagi eng katta vazifalardan biri kuchli intellektual salohiyatga ega, zamonaviy bilim egasi bo‘lgan yetuk va raqobatbardosh kadrlarni tayyorlash ekanligi kundek ravshan. Ayni shu asosda Koreyaning Chung-Ang (Chung- Ang) universiteti rektori janob Dong Jak Gu bilan uchrashdik.
Muloqotda O‘zbekiston San’at va madaniyat instituti bilan hamkorlikda yurtimizda Chung-Ang universiteti filialini ochish masalasini muhokama qildik va kelishuvga erishdik.
Озарбайжонга давлат ташрифининг иккинчи куни: Фузулий ва Шуша шаҳарларига ташриф
—
Второй день государственного визита в Азербайджан: посещение городов Физули и Шуши
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Озарбайжонга давлат ташрифининг биринчи куни: қардош юртда самимий қабул ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилган музокаралар
—
Первый день государственного визита в Азербайджан: теплый прием на братской земле и переговоры, направленные на дальнейшее углубление стратегического партнерства
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим кун — Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови куни.
Конституцион ҳуқуқимдан фойдаланиб, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида жойлашган 19-сайлов участкасида ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бердим.
Ватан тараққиёти, мамлакат эртасига бефарқ бўлманг, сайловда фаол иштирок этинг!
Обуна бўлинг: /channel/ozodbek_axmadovich
Ҳар бир ишда миллийлик акс этиб туриши жуда муҳим
Дунёда миллат ва элатлар кўп. Уларнинг ҳар бири ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Айни мана шу ўзига хосликни сақлай билиш бугун ва келажак учун жуда муҳим. Акс ҳолда жамият қурама маданиятларнинг бир қисмига айланади.
Шунинг учун ҳам эртасини ўзлигидан айро кўришни истамайдиган миллатлар бу масалага жиддий эътибор қаратади. Бинобарин, биз ҳам режа ва "планка"ларни белгилашда, амалга оширилажак лойиҳаларда ушбу призмани унутмаслигимиз керак.
Энг муҳими, бизда ана шу ўзига хослик, тарих, бетакрор анъаналар мавжуд. Масалан, миллий ўзига хосликнинг энг муҳим унсури бўлган либослар...
Мода дунёсида фантазиянинг эркин "рақси" бирламчи аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам гоҳида ана шу эркинлик "рамка"ларни чил-парчин қилади, тасаввурга сиғмас топилмаларга сабаб бўлади. Муккасидан кетиш эса бизнинг кўзимизга беўхшов, рўдапо "асар"лар бўлиб кўринади.
Кеча "Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси" мавзусидаги маданий тадбирлар ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган "Миллий либослар тарихи" модалар намойишида ўзбек дизайнерларининг ишларини кўриб, ижодий фантазия гўзал ва бетакрор либослар яратилишига сабаб бўлганига гувоҳ бўлдим. Дизайнерларимизнинг миллийликка алоҳида урғу бераётганлари, уни замонавий мода билан уйғунлаштира олаётганларидан хурсанд бўлдим.
Сўнгги пайтларда дунёнинг мана-ман деган кутюрьелари атласу адрас элементларига мурожаат қилаётганлари бежиз эмас. Демак, либосларимиздаги ранг, нафис безаклар, фалсафа дунё модаси учун ҳам қизиқ. Шундан келиб чиқиб, дизайнерларимиз ўз "почерк"ларини "таҳрирлаётгани"ни, коллекцияларини миллийлик билан уйғунлаштиришга интилётганларини фақат олқишлаш мумкин.
Болаликдан баланд дорда ерда юргандек рақс тушаётган маҳаллий дорбозларни, оғир тошларни жимжилоғида, белбоғига бойланган бошқасини тишида, яна бирини оёғининг учида кўтараётган полвонларни, кўриб ҳайратланардик. Бироқ бундай кўча томошаларини кўриш доим завқли ва сурурли эди. Алам қиладигани, уни ҳар доим ҳам кўриш насиб қилмасди.
Кеча "Наврўз" истироҳат боғида бошланган "Майдон томошалари" фестивалидаги турли томоша павильонларини кузата туриб, шу хотиралар эсга тушди.
Миллий халқ рақслари, бахшилар чиқишлари, фольклор-этнографик ансамбллари ижросидаги куй-қўшиқлар, очиқ майдондаги кинофильмлар намойиши, миллий таомлар кўргазмаси бизга ҳамроҳлик қилган хорижлик меҳмонларимизда ҳам катта таассурот қолдирди.
Халқимиз, таътилда мириқиб дам олаётган болажонларимиз учун айни зарурий фестиваль, деб айтиш мумкин. Дўстлар, яқинлар, оила аъзолар билан боришни тавсия қиламиз!
Халқимизнинг бебаҳо мулкини асраш муқаддас бурчимиздир
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти билан ҳамкорликда ўтказилган халқаро анжуман маданий меросни асраш борасида долзарблик касб этаётган масалаларга бағишланди.
Маълумки, сўнгги йиллар ҳаётимизда туб ўзгаришлар бошланган давр бўлди. Айниқса, Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш, деган эзгу ғоя асосида барча соҳада жуда катта амалий ишларга қўл урилди. Хусусан, бебаҳо маданий меросимизни асраб-авайлаш, қадимий ёдгорликларни кенг миқёсда тиклаш, уни дунё аҳлига танитиш, маданият ва санъат, туризм соҳасини ривожлантириш ҳамда халқаро мезонлар даражасига олиб чиқиш бўйича улкан қадамлар ташланди.
Таъбир жоиз бўлса, миллатимиз тақдирида янги, буюк маърифий босқич бошланди. Буни маданият ва санъатимиз ривожи йўлида қилинаётган эзгу саъй-ҳаракатлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Халқимизнинг бой илмий-маданий мероси, бебаҳо меъморий обидалари, тошга муҳрланган қадимий ёзувлар, нодир қўлёзмалар, турли осори атиқалар давлатчилик тарихимизнинг уч минг йиллик теран илдизларидан далолат беради. Айнан ана шу "илдиз" бугун дунё халқларининг катта қизиқишига сабаб бўлаётир. Бу эса маданий меросимизни кўз қорачиғидек асраш масъулиятини янада оширади.
Бошқачароқ айтганда, халқимизнинг бебаҳо мулки –тарихий обида ва ёдгорликлари, бой илмий-маданий мулкини асраш ҳам муқаддас бурчимиз!
Хабарингиз бор, “Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” маданий тадбирлар ҳафталигига старт берилди. Ҳафталик доирасида “Туркистон авангарди: макон ва вақт оралиғида” кўргазмаси иш бошлади.
Бугунги кўргазмада айнан мамлакатимиз музейларида сақланаётган ноёб ва нодир санъат асарларининг ўзига хос экспозицияси жамланган. Экспонатлар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейидан келтирилди.
Кўргазмада 14 нафар рассомнинг тасвирий санъат асарлари намойишга қўйилган. Улар орасида Туркистон авангардининг илк вакиллари: А.Н.Волков, Н.Г.Қорахон, Ў.Т.Тансиқбоев, Н.В.Кашина, А.Ф.Подковиров, О.Татевосян ва бошқалар бор.
Кўргазма музей асосчиси И. В. Савицкийнинг асарлари, шунингдек, ўз ижодида Орол денгизи ва Амударёни мадҳ этган Ф.Мадгазин ва Р.Матевосяннинг асарлари билан тўлдирилди.
Ўйлайманки, кўргазма билан танишиб, тарихимиз, маданиятимиз ҳақида янада кенгроқ маълумотга эга бўласиз.
Халққа хизмат қилсин...
Америкалик машҳур сиёсат арбоби Бенжамин Франклиннинг “Ё арзийдиган нимадир ёзинг ёки ёзишга арзийдиган нимадир қилинг” деган гаплари бугун Тошкентдаги Event hall'нинг очилиш маросимида беихтиёр ёдимга тушди.
Дарҳақиқат, бугун юртимизда, чиндан ҳам, ёзиш, кўрсатиш, эътироф этишга арзийдиган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, ҳар бир соҳада кузатилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар кино соҳасида ҳам ўз аксини топмоқда.
Бугун меҳмонларга ўз эшикларини очган Event hall ижодкорларнинг машаққатли меҳнатларини намойиш этиш, халқ олдидаги “имтиҳон”ини топширишга муносиб маскан бўлибди.
Умид қиламизки, бу бинода янги миллий, тарихий, спорт ва маданият, умуман олганда, миллат қаҳрамонлари ҳаётидан ҳикоя қилувчи кинолар тақдимотида кўп бора учрашамиз...
Ниятимиз эса ушбу маскан узоқ йиллар халқимизга хизмат қилсин!
Бугун мамлакатимиз рамзларидан бири - Давлат Герби қабул қилинганлигига 31 йил тўлди.
Унга боққан киши серқуёш Ўзбекистон ўлкасининг кенгликларини ҳис қилади, ҳурлик ва эркинлик руҳи қалбига кўчади. Шу жонажон Ватан фарзандлари эса чексиз ғурур ва ифтихор туяди...
Давлатимизнинг миллий рамзи узоқ йиллар барқарор бўлсин, азиз ҳамюртлар!
📣“Do‘stlik” videoroliklar tanloviga marhamat!
—
O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat va turizm vazirligi huzuridagi Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan do‘stlik aloqalari qo‘mitasi qator tashkilotlar bilan birgalikda “Do‘stlik” videoroliklar tanlovini e’lon qiladi...
➡️Batafsil
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул ташкил қилинди
Жорий йилнинг 12 июнь куни белгиланган режа доирасида фуқаролар учун қабул ўтказилди.
Айтиш керакки, қабул амалий таклифларга бой бўлди.
Журналист, сиёсий шарҳловчи Шоназар Иброҳимов мулоқотда ўзбек-тожик миллатлари тотувлиги масаласида таклиф ва мулоҳазаларини билдирган бўлса, “101” бадиий фильми cценарий муаллифи, ёзувчи Анвар Иргашев ушбу фильм қахрамонлари хотирасини абадийлаштириш юзасидан ўз таклифини баён қилди.
Шунингдек, таниқли кинорежиссёр Элёр Ишмуҳаммедовнинг ўзбек миллати тарихи, буюк боболаримизнинг дунё тамаддуни ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида бир неча қисмдан иборат ҳужжатли ва бадиий фильмлар ғояси маъқул келди.
Мазкур лойиҳаларни ўрганиш бўйича масъулларга алоҳида топшириқ берилди.
Мутолаа
“Тафаккур”ни варақлаб...
Бу журналнинг янги сонини ўқидингизми?
Ҳар бир саҳифасида кучли мулоҳаза, мушоҳадага бой мақолалар, суҳбат ва тарихдан ҳикоя қилувчи ушбу босма нашрнинг бу сонида икки журналистнинг суҳбатида ҳар замоннинг энг долзарб масаласи бўлган мавзуда сўз борган бўлса, академик Абдулла Аъзам “Танқид анатомияси”да танқид маданиятини тарихий ва ҳаётий мисоллар билан асослаб берган.
Мириқиб мутолаа қилганим эса “Руҳият сабоқлари” рукни остида берилган “Шамс ила Мавлоно” икки баҳр туташув қиссаси бўлди...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с тридцать второй годовщиной государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Sharq durdonasi deya nom olgan azim Samarqandga safarimiz davomida samarqandlik soha vakillari bilan san'at maktablarida yangi o‘quv yiliga tayyorgarlik, viloyat rus drama teatrining kuzgi mavsum repertuari bilan tanishdik.
Mavjud muammolarni o‘rgandik. Ko‘zga tashlangan kamchiliklar yuzasidan zarur tavsiya va ko‘rsatmalar berdik.
Асрий дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, юксалтириш учун навбатдаги қадамни ташлаган икки буюк миллат етакчилари қошида дилдан севган таронани куйладик...
Яратганга беадад шукурлар бўлсин.
"Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади".
Читать полностью…Ҳафталик доирасида бўлиб ўтган "Миллий либослар тарихи" модалар намойиши чин маънода миллият тараннумига айланди...
Читать полностью…Madaniyat va turizm vazirligi hamda tizim tashkilotlarida ko‘rsatiladigan davlat xizmatlari uchun “Xizmat sifati hamda xodimning muomala madaniyatini baholash” axborot tizimi ishlab chiqildi hamda https://xizmatsifati.uz/ domeni ostida ishga tushirildi.
Shuningdek, maxsus elektron moslamalar orqali baholash imkoniyatini yaratish maqsadida @rating_staff_bot telegram manzili ostida maxsus “telegram_bot” ham ishlab chiqildi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Madaniyat markazlari faoliyatini muvofiqlashtirish bo‘yicha Jamoatchilik kengashi tashkil etildi
—
Batafsil: https://madaniyat.uz/uz/post/1200
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Янги Ўзбекистонда ривожланиш, инновация ва маърифат мавзуларида бўлиб ўтган халқаро даражадаги муҳокамада биринчи ва иккинчи Ренессанс даври яратувчилари бўлган аждодларимиз ҳақида билдирилган фикрлар тарихимиз билан фахрланиш баробарида уларнинг йўлларини давом эттириш айни давр учун ниҳоятда муҳим эканлигини янада теранроқ ҳис этдим
Читать полностью…Назаримизда, “Туркистон авангарди: макон ва вақт оралиғида” кўргазмаси ўз иштирокчиларига тарихимиз, маданиятимизга яна бир бор "саёҳат" қилиш имконини туҳфа эта олди.
Читать полностью…Янги бинода янги лойиҳалар, режа, мақсад, шижоат ва ўзгача руҳ билан меҳнат қилиб, Янги Ўзбекистонимизни тараққий топишига ҳисса қўшишингизга ишонамиз.
Читать полностью…Куни кеча Тошкент туманининг «Қорасарой» маҳалласининг қувончли бир кунида иштирок этиш насиб қилди. Гап шундаки, маҳаллада янги «Гулзор» маданият маркази фойдаланишга топширилди.
Шинам иншоот 140 ўринга мўлжалланган бўлиб, турли маданий-маърифий тадбирлар учун барча шароитларга эга.
Бу биринчи галда маҳалла ёшлари учун айни муддао бўлди. Марказдаги 10 дан ортиқ тўгаракларда касб-ҳунар ўрганиш ёки ўз истеъдодларини юзага чиқариш имконига эга бўлишади.
Яна бир қувончли хабар: Энди Марказ жамоаси ўз автомобилига эга. Уларга президентнинг махсус қарорига кўра, "Дамас" автомобили совға қилинди.
Фурсатдан фойдаланиб, маданият фидоийси, санъатсевар инсон, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Тоировичга ўз миннатдорлигимни билдираман! Шунингдек, марказни шундай кўркам ҳолатга келтиришда ўз ҳиссасини қўшган барчага раҳмат!
Умид қиламизки, мазкур марказ маҳалла аҳли, айниқса ёшларимизнинг энг севимли масканига айланади.
11-15-iyul kunlari Qo‘qon shahrida “Turkiy tilli yoshlar xalqaro festivali” bo‘lib o‘tadi
—
Batafsil: https://madaniyat.uz/uz/post/1197
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Олис Британияда она Ватанни, унинг қадриятларини қўмсаб тушларида кўриб юрган юртдошим! Биз сизга Ўзбекистоннинг бир парчасини олиб боряпмиз! Келинг, кўринг, яйранг!
Соғинганларни 17-18 июнь кунлари Лондондаги “Tower Bridge” ёнида, Темза дарёси бўйидаги “Potters Fields” боғида кутамиз!
Бу синовли кунларда ёнингиздамиз!
Айни пайтда қозоқ қардошларимиз бошига тушган мусибат бизни ҳам қайғуга солди. Назаримизда, табиат унга нисбатан эътиборли, меҳр-шафқатли бўлиш кераклигини бутун инсониятга яна бир бора сўзсиз уқтираётгандек.
Абай вилоятидаги ўрмонларда юз берган ёнғин оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, бутун Қозоғистон халқига шундай синовли кунларда улар билан бирга эканлигимизни таъкидлашни истардик.