#live #qabul
Ilmiy tadqiqotchi Hikmatilla Gadoyev xalq ijodiyotiga oid ilmiy tadqiqot ishini xorijiy davlatlarda olib borish taklifini bildirdi. U turkiy xalqlar og‘zaki ijodidagi mushtarkliklar haqida ilmiy tadqiqot olib bormoqda. Vazir muloqotda ayni paytda xalq ijodiyoti sohasi shu kabi ilmiy izlanishlar, tadqiqotlarga muxtoj ekanini ta’kidladi va vazirlik bu boradagi hatti-harakatlarni qo‘llab-quvvatlashga tayyor ekanini bildirdi.
“Muqumiy” teatri aktrisasi, madaniyat xodimi Muqaddas Mamadaliyeva esa Eksperimental ijodiy markaz tashkil qilish loyihasi, myuzikl janrini rivojlantirish bo‘yicha murojaat qildi. "Avvalo rahmat! Biz madaniyat, san'at sohasida original takliflarga ochiqmiz. Tashabbuslar alal-oqibat madaniyat, san'at rivojiga hissa qo'shsa, yoshlarimiz salohiyatini oshirishga xizmat qilsa, doim qo'llab-quvvatlaymiz", dedi vazir. Mazkur takliflar bo‘yicha mas’ul shaxslarga alohida topshiriq berdi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
#live #fuqarolarqabuli
Ayni paytda O‘zbekiston Respublikasi madaniyat va turizm vaziri O.Nazarbekov fuqarolar uchun ommaviy qabul o‘tkazmoqda. Murojaatchilar o'z muammolari, taklif va tashabbuslarini vazir bilan yakkama-yakka muloqotda bildirmoqda.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
"Bugun turkiy xalqlar butun dunyoga madaniyat, ma'naviyat ulashishga qodir ekanini isbotlayapti..."
#jarayon
#turksoy
Сир эмаски, мамлакатимиз геосиёсатида ғарб давлатлари билан ҳар тарафлама манфаатли алоқалар муҳим ўрин тутиб келади. Хусусан, Ўзбекистон ва Италия муносабатлари сўнгги йилларда турли йўналишларда изчил ривожланиб боряпти.
Президентимизнинг Италияга ташрифи, ҳеч шубҳасиз, бу борадаги натижаларни янги босқичга кўтариши аниқ.
Сабаби, ташриф давомида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 11 та давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар қабул қилинди.
Куни кеча ўтган бизнес форум давомида жами 9 миллиард евродан зиёд қийматга эга инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланганининг ўзи биргина иқтисодий соҳада қандай улкан салоҳият қирралари очилаётганидан далолат беради.
Биламизки, Италия — дунёнинг туризм пойтахтларидан бири, қадимий маданият, санъат ўчоғи. Бу кўҳна юртга дунёнинг тўрт тарафидан сайёҳлар оқиб боради. Буни тасаввур қилиш учун Италия ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизи айнан туризм ҳиссасига тўғри келаётганини тилга олиш кифоя.
Қолаверса, ташриф буюрувчилар сони нуқтаи назаридан Италия дунёда 5-6-ўринларда туради. Масалан, биргина 2022 йилда 112 млн. дан зиёд сайёҳ келган. Жуда катта потенциал, дегани бу.
Италияда 6 мингдан зиёд маданий мерос объектлари мавжуд. Ҳудди мана шу жиҳатлари билан мамлакатларимиз орасида ўзига хос бир уйғунлик бор.
Шу боис, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги билан Италия савдо агентлиги ўртасида реставрация соҳасида, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ва Италия Республикаси маданият вазирлиги ўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда 2026 йилга қадар маданий алмашинувлар дастури қабул қилинди.
Бу ҳужжатлар яқин фурсатларда иқтисодий-сармоявий соҳалар қаторида маданият, туризм борасида ўзаро ҳамкорликнинг янги-янги меваларини беришига ишонамиз.
O‘zbekiston va Qatar davlati hukumati o'rtasida Madaniyat sohasidagi hamkorlik memorandumi imzolandi
—
Oliy darajadagi muzokaralar yakunlangach, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev va Qatar Davlati Amiri shayx Tamim bin Hamad Ol Soniy huzurida savdo-iqtisodiy, investitsiyaviy, madaniy-gumanitar va boshqa sohalardagi hamkorlikni rivojlantirish va mustahkamlashga qaratilgan 15 ta ikki tomonlama hujjatni imzolash marosimi bo‘lib o‘tdi.
Batafsil: https://madaniyat.uz/uz/post/1144
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокаралари бўлиб ўтди.
—
В Конгресс-центре города Самарканда состоялись переговоры Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Эмира Государства Катар шейха Тамима бин Хамада Аль Тани, пребывающего в нашей стране с государственным визитом.
#Mirziyoyev #tashrif #Qatar #muzokarakar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қатар етакчиси давлат ташрифининг биринчи куни доирасидаги тадбирлар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Амир Тамим бин Ҳамад Ол Соний Самарқанд Халқаро туризм марказидаги сув ҳавзасида сайр қилдилар.
—
В завершение мероприятий первого дня государственного визита лидера Катара Президент Шавкат Мирзиёев и Эмир Тамим бин Хамад Аль Тани совершили водную прогулку по Международному туристическому центру Самарканда.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Имом Ал-Бухорий қошида...
Қатар Маданият вазири Абдулраҳмон бин Ҳамад Ал-Соний жаноблари ҳамроҳлигида Самарқанддаги Имом Бухорий меъморий ёдгорлик мажмуида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган реконструкция жараёнлари билан яқиндан танишдик.
Мавқедошим жараёнда бинонинг тарихий аҳамиятини йўқотмаслик, мажмуа таркибидаги буюк аллома музейини янада бойитиш борасида ўз тавсияларини берди.
Шунингдек, ҳамкасбим бугун қатарликларни ҳам IT технологияларининг жадаллик билан ривожланиши оқибатида миллий қадриятларга бўлган хуружларнинг ортиши ташвишга солаётгани ва бу борада самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш эҳтиёж эканлигини алоҳида таъкидлади.
Мулоқот давомида айнан бу борада ҳамфикр эканлигимизни гувоҳи бўлдим.
Таъкидланганидек, бу масала ҳар бир халқ учун жиддий ёндашувни талаб қилади. I
#torusim #grant #courses
Тurizm sohasidagi nodavlat ta’lim tashkilotlari va nodavlat-notijorat tashkilotlari uchun grant e’lon qiladi
https://uzbektourism.uz/news/view?id=2769
Объявляются гранты для негосударственных образовательных и негосударственных некоммерческих организаций в сфере туризма
https://uzbektourism.uz/ru/news/view?id=2769
Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Rasmiy |Telegram |Facebook|Instagram |YouTube
"Евроосиё" I халқаро театр санъати фестивалининг "Туркистон" саройидаги тантанали ёпилиш маросимидамиз.
Читать полностью…Мақомнинг муносиб давомчилари бор
Ўзбек миллий мақом санъати яқин-яқингача фақат наҳорги ошларда, тўйларда айтиларди. Телевизор, радио орқали янграганда ёши катталар эшитмаса, ёшлар у қадар қизиқмасди ҳам рости. Таассуфки, мақом гўёки чалажон бир санъатга айланиб қолаётганди, устозларимиз унинг тақдиридан хавотирга тушиб, кўзлари ёшланган кезлар бўлган.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва эътибори билан ушбу бебаҳо санъат яна қайта жонланди. Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ташкил этилиши, махсус ихтисослаштирилган мақом мактаблари фаолияти йўлга қўйилиши бугун ўз меваларини бера бошлади.
Биринчидан, мақомни жон дили билан эшитадиган, ўзи ҳам мумтоз ашулаларни берилиб ижро қиладиган ёшларимиз сафи тобора кенгаймоқда. Мусиқий саводхонлиги бор, ижрони яхши англайдиган, тафаккур қиладиган, сўзларнинг мағзини чақадиган, маъносига алоҳида эътибор берадиган авлод шаклланяпти. Бу жуда яхши. Қолаверса, шу ижод йўлини танлаб, халқаро саҳналарда Ўзбекистон номини улуғлашга ҳисса қўшаётган ёшлар ҳам тобора ортиб бормоқда.
Бунга Боку шаҳри мезбонлик қилган III Халқаро болалар муғом (мақом) фестивалида 6 нафар ўқувчимиз иштирок этиб, катта муваффақият билан қайтгани ҳам ёрқин мисол бўла олади. Тўғриси, соҳа вакиллари учун бу кутилмаган қувончли воқеа, катта натижа бўлди.
Тасаввур қилинг, қачонлардир йўқликка юз тута бошлаган мақом бўйича 13-14 ёшли фарзандларимиз бир фестивалда энг юқори ўринларни қўлга киритиб турса... Яна халқаро саҳнада...
Бу жуда катта ютуқ. Нафақат бизнинг ёки болаларнинг, миллатимиз, миллий санъатимиз ютуғи аслида. Мажозий маънода бу ҳодисани “қайта тирилиш” десак ҳам муболаға бўлмас.
Аэропортда ғолибларни кутиб олишга чиққанда бир нарсани ҳис қилдим. Юртбошимизнинг мақомни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари бесамар кетмаяпти. Устозларимизнинг бу борадаги хавотирлари ҳам ариди. Фарзандларимиз уларга билдирилган ишончни оқлашди ва ишонаманки, шу руҳда давом этишади.
Энг муҳими, энди кўнгил анча хотиржам. Чунки мақом санъатининг муносиб давомчилари бор...
Xalqaro turkiy madaniyat tashkiloti — TURKSOY shafeligida birinchi marta o'tkazilayotgan "Turk dunyosi talabalar teatr festivali" O'zbekiston davlat san'at va madaniyat institutida ko'tarinki ruhda yakuniga yetdi.
Yakuniy taqdirlash marosimida Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat va turizm vaziri Ozodbek Nazarbekov qatnashdi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
#live #qabul
Jurnalist, siyosiy sharhlovchi Shonazar Ibrohimov qabul jarayonida muloqotda o‘zbek-tojik millatlari totuvligi masalasida taklif va mulohazalarini bildirdi.
"Takliflaringiz uchun katta rahmat! Sizda katta tarixiy arxiv bor ekan. Fikr va takliflaringizni Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan do‘stlik aloqalari qo‘mitasi bilan birgalikda ko‘rib chiqamiz. Masala borasida alohida uchrashuv o‘tkazamiz", dedi vazir O.Nazarbekov.
“101” badiiy filmi ssenariy muallifi, yozuvchi Anvar Irgashev ushbu film qahramonlari xotirasini abadiylashtirish yuzasidan o‘z takliflarini bildirdi.
Yozuvchi bilan suhbatda vazir Ikkinchi jahon urushida jasorat ko‘rsatgan ajdodlarimizning xotirasini abadiylashtirish, ayniqsa, Niderlandiya tuproqlarida asirlik azoblarini boshdan kechirgan vatandoshlarimizning tarixi alohida ahamiyatga ega ekanini ta’kidladi. Bu boradagi takliflar sinchiklab o‘rganilishini aytdi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
📣Londonda o'tkaziladigan Birinchi O'zbekiston madaniyati va taomlari festivaliga marhamat!
🇺🇿O‘zbekiston va 🇬🇧Buyuk Britaniya o‘rtasidagi diplomatik aloqalarni yanada mustahkamlash, turizm va madaniyat almashinuvini yanada rivojlantirish maqsadida O‘zbekiston Respublikasi madaniyat va turizm vazirligi, “Oshpaz” Jamoasi, Buyuk Britaniyadagi O‘zbekiston Elchixonasi bilan birgalikda, joriy yilning 17-18-iyun kunlari Yevropada ilk bor, keng miqyosda “O‘zbekiston madaniyati festivali” va mazkur Festival doirasida “O‘zbekiston madaniyati kunlari" o‘tkaziladi.
Festival O‘zbek san’ati, madaniyati, an’analari bilan yaqindan tanishtirish, qadriyatlarimizni keng targ'ib qilish, o‘zaro diplomatik aloqalarda mustahkamlik o‘rnatish hamda tashqi turizmni rivojlantirish maqsadida tashkil etilmoqda.
Mazkur tadbir Londonning ramzi bo‘lmish “Tower Bridge” yonida, ya’ni Temza daryosi bo‘yidagi “Potters Fields” bog‘ida bo‘lib o‘tadi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Бургут азалдан ғурур ва шижоат, юксак парвозлар тимсолидир. Қардошларимиз билан барча жабҳалардаги алоқаларимиз юксак марраларни забт этиши шубҳасиздир.
Читать полностью…Қозоғистонга хизмат сафари: туркий дунё билан маданий-маърифий ҳамкорликнинг янги истиқболлари
Айни кунларда ташкил топганининг 30 йиллиги нишонланаётган ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти ўтган йиллар давомида туркий халқларнинг маданияти ва адабий меросини асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб қилишда катта имкониятлар майдонига айланди.
Халқларимиз маънавий оламининг бебаҳо обидаларига айланган турли бадиий асарларнинг турк ва бошқа туркий тилларга таржима қилиниши халқларимизни янада жипслаштириш ва бир-бирига яқиндан танитишга хизмат қилиб келмоқда. Зотан, адабий дўстлик - абадий дўстлик тимсолидир.
Жорий йил 6 июндан 30 июнга қадар ташкилотга аъзо давлатларда нишонланадиган юбилей тадбирлари доирасида айни кунларда Қозоғистонда хизмат сафаридамиз.
Ташриф чоғида фурсатдан фойдаланиб, ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев билан учрашдик.
Мулоқот давомида ТУРКСОЙ билан ҳамкорликда жорий йил якунига қадар ўтказилиши режалаштирилган тадбирларни атрофлича муҳокама қилиб олдик.
Хусусан, Беруний таваллудининг 1050 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги, Ғофур Ғулом таваллудининг 120 йиллигини туркий дунё миқёсида юқори савияда ўтказиш масалалари шулар жумласидандир.
Шунингдек, шу ой охирида пойтахтимизда ТУРКСОЙнинг 30 йиллигига бағишлаб туркий давлатлар санъат усталари иштирокида қўшма концерт ташкил этиш юзасидан фикр алмашдик.
Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Асхад Оралов билан кечган мулоқотимизда эса юртимизда Қозоғистон маданияти ва кино санъати кунларини ўтказиш имкониятларини кўриб чиқдик.
Келишувга биноан 18-23 июнь кунлари пойтахтимизда Қозоғистон маданияти ва кино кунлари ташкил этилади.
Айни пайтда бу борада икки томонлама ташкилий тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.
Бир сўз билан айтганда, Олма-ота шаҳрида ўтаётган йирик маданий издиҳом маънавий илдизлари бир бўлган халқларимизнинг маданий ҳаётида ўзига хос воқеа бўлиб, олдимизга қўйилган муштарак мақсадлар рўёбида яна бир муҳим қадам бўлади, деб ишонаман.
Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
Маданият ва туризм вазири
25-27-iyun kunlari Navoiy viloyatida "Nurli navolar" xalqaro folklor festivali bo'lib o'tadi.
Festivalda folklor-etnografik jamoalar ishtirok etadi.
Barchangizni festivalga taklif etamiz!
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдик
Индонезия туризм ва креатив иқтисодиёт вазири жаноб Сандиага Салоҳуддин Уно билан учрашдик.
Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда Имом ал-Бухорий, Имом ал-Мотуридий каби ислом дини ривожи учун беқиёс ҳисса қўшган улуғ зотлар бой илмий меросининг аҳамияти хусусида тўхталиб, юртимизда мавжуд ҳалол туризм пакетлари ҳақида маълумот бердик.
Шунингдек, икки давлат ўртасида авиақатновлар сонини ошириш, Индонезия авиакомпанияларини Ўзбекистонга таклиф этиш каби масалалар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза алмашдик.
Учрашув якунида индонезиялик сайёҳларни мамлакатимизга зиёрат туризми ва “Умра+” йўналишларида жалб этиш бўйича алоқаларни жадаллаштириш, ҳар икки давлат туризм уюшмалари ва университетлари иштирокида ўқув курслари ва малака ошириш дарсларини ташкил этиш, халқларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни кенгайтириш, хусусан, 2024 йилда Индонезияда "Ўзбекистон маданияти ва туризми кунлари"ни ўтказиш, Имом ал-Бухорий ҳаёти ва ижоди тўғрисида ҳамда Индонезия Президенти Сукарнонинг Ўзбекистонга ташрифи бўйича “Бухорийни излаб” ҳужжатли фильмини ишлаб чиқиш ва икки давлатда намойишини ташкил этиш сингари таклифларни илгари сурдик.
Мулоқотимиз қизғин ва самимий руҳда кечди.
Озодбек Назарбеков,
маданият ва туризм вазири
Янгиликлар 24 | Қатар Давлати Амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонда
#6june #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Самарқанддаги Конгресс марказида давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
—
В самаркандском Конгресс-центре состоялась церемония официальной встречи Эмира Государства Катар шейха Тамима бин Хамада Аль Тани, пребывающего в нашей стране с государственным визитом.
#Mirziyoyev #tashrif #Qatar #marosim
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
O‘zbek milliy musiqa san'ati institutida “Karyera kuni” mehnat yarmarkasi o'tkazildi
—
“Oliy ta’lim muassasalari talabalari bandligini ta’minlash orqali ularning turmush darajasini yaxshilash chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi Prezident videoselektori yig‘ilishida belgilab berilgan vazifalarning ijrosini ta’minlash hamda institut bitiruvchilarining ishga joylashishlariga ko‘maklashish maqsadida Yunus Rajabiy nomidagi O‘zbek milliy musiqa san'ati institutida “Karyera kuni” mehnat yarmarkasida bo'lib o'tdi. Unda Madaniyat va turizm vaziri, institutimiz rektori Ozodbek Nazarbekov ham ishtirok etdi.
O.Nazarbekov yarmarkada ishtirok etgan qator yetakchi ish beruvchi tashkilot va muassasalar hamda manfaatdor vazirlik va idoralarda mavjud bо‘lgan 2000 dan ziyod bо‘sh ish о‘rinlari bilan yaqindan tanishib, talaba-yoshlarga tavsiya va maslahatlar berdi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Ҳамкорликнинг устувор масалаларини муҳокама қилди
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Гуманитар ҳамкорлик кенгашининг қўшма мажлисида иштирок этдик.
Онлайн шаклда бўлиб ўтган йиғилишда Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро фонди томонидан 2022 йилда ҳамда жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисобот, шунингдек, 2024 йилда Фонд молиялаштирадиган тадбирларга оид маълумотларни тингладик. Шунингдек, "Ҳамдўстлик юлдузлари", "Ҳамдўстлик дебютлари" мукофотларига номзодларни тасдиқладик.
Эътиборлиси, мазкур мажлис давомида Самарқанд 2024 йилда МДҲнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Айни шу қарор билан боғлиқ режаларни ҳам муҳокама қилдик.
Навбатда шундай йиғилишимиз 11 – 14 сентябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ илмий ва ижодий зиёлилари форуми доирасида ташкил этилади.
Озодбек Назарбеков,
маданият ва туризм вазири
“Яшил виждон”га айланайлик!
Инсон фаолияти, турмуш тарзи, эҳтиёжлари ва яна бошқа жуда кўп омиллар туфайли табиатда, биосферада жуда катта муаммолар келиб чиқаяпти. Одамларнинг табиий жараёнларга ҳурматсиз муносабатлари таъсирда ХХI аср бизни бир дунё экологик муаммолар билан қарши олди. Биз она табиат деб эркалаб атайдиган борлиқни аямай, асрамай қўйдик. Дарахтларни аямай кесдик, сувларни ифлослантирдик, ҳавони зарарли газлар билан тўлдирдик...Табиат қўйнига чиқиб дам оламиз деймиз, ортимиздан бир уюм чиқинди қолади. Бир замонлар зилол сувлар оқадиган ариқларимизнинг аҳволини бир қаранг...
Бугун ҳатто кўм-кўк чимни босиш мумкинми-йўқми, деган саволга жавобимиз йўқ. Бунинг оқибати эса узоқ куттирмади. Бугун муаммодан хабардор инсон борки, “нима қилмоқ керак” деган саволни албатта ўзига беради, биз ҳам шу жумладан. Бу саволга "экологик тарбия оиладан, ўзимиздан бошланади”, деб жавоб берган бўлар эдим. Биз табиатга бўлган муносабатимизда “яшил виждон”га айлана олсак, жуда кўп масалаларга жавоб топган бўлар эдик.
Пикник маданияти, ривожланган давлатларнинг аксариятида анча йиллардан қўлланиб келинади. Биз ҳам ўзимизда табиат қўйнига чиқиб дам олиш маданиятини шакллантиришни мақсад қилдик ва бугун илк маротаба пойтахтимизнин энг сўлим гўшаларидан бири “Эко боғ”да шаҳар ҳокимияти ҳамда Табиат ресурслари вазирлиги билан ҳамкорликда “Пикник маданияти” тадбирини ташкил қилдик. Чунки инсонлар фақат табиат қўйнидагина ўзларини унинг бир қисми сифатида ҳис қилишади, ўзларининг саломатлиги, кўнгил хотиржамлиги ҳамда фарзадларининг келажаги учун ҳам табиатни асраб–авайлаш кераклигини англаб етишади, деган фикрдамиз. Биз бугундан бошлаб ҳар йили май ойининг сўнгги ҳафтасини “Пикник маданияти” тадбирларига бағишлашга қарор қилдик.
Шоир Усмон Азим ёзганидек:
“Майсага эзмайман деб айтдим,
Дарахтга кесмайман деб айтдим.
Тупроққа “сен деб ўлсам,
Оғриқни сезмайман деб айтдим....
Қўшиғим тарзи сен дедим,
Юрагим мағзи сен дедим,
Отамдан мерос қолгансан,
Боламдан қарзим сен ўзинг”... Ўзбекистон!
Олийгоҳдамиз, чунки...
Олти кундирки, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти мақом хонандалиги кафедраси 2-босқич магистрларининг ҳисобот концерти бўляпти.
Шу олийгоҳ раҳбари сифатида таълим самарадорлигини таҳлил қилиш учун ҳисобот концертини кузатгани келдим.
Табиийки, интилиш, меҳнат бор жойда албатта, юксалиш, яхши натижалар бўлади. Мақомни бутун вужуди билан ҳис қилиб, маромига етказиб куйлаётган талабаларда шижоат, санъатга бўлган меҳрни кўрдим...
Мақом санъатида устозларга муносиб издош бўлиб етишаётган ёшларни кўриб, бир қувонган бўлсам, олийгоҳ талабаси Мадинабону Маъмированинг Италиядаги машҳур Тренто Университетининг Санъат ва гуманитар фанлар (Arts and Humanities) факультетининг магистратура босқичига грант асосида ўқишга кирганидан икки ҳисса қувондим.
Бу ҳам миллий санъатимизни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор натижаси, албатта.
Айтишим керакки, мақом санъатини ривожлантириш ана шундай ёшлар қўлида. Улар шу йўналишдаги ёш авлодга намуна бўлиб, мақом санъатини янада юксалишида елкадош бўлишларига ишонаман.
Ахборот 24 | «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари
#25may #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Сўнгги йилларда қўшни қардош халқлар билан ижтимоий-иқтисодий алоқаларимиз ҳар томонлама ривожланиб борётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, фан, таълим, маданият ва туризм алоқалари ҳар доимгидан-да, салмоқли ва ишончли даражага етди.
Жумладан, Ўзбекистон ҳамда Қирғистон Республикаси ўртасидаги дўстона алоқалар ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида ривожланмоқда. Маданият ва туризм соҳасидаги турли тадбирлар, маданият кунлари ва гострол сафарлари икки миллатнинг ўзаро жипслашуви, тажриба алмашинуви ва дўстлик тарғиботига хизмат қилмоқда.
Бугунги куни мен учун унутилмас бўлди. Сабаби, Қирғизистон таълим ва фан вазирлиги ҳамда Қирғиз-ўзбек халқаро университетининг тегишли қарори билан менга Университетнинг фахрий профессори илмий унвони топширилди. Мазкур унвон мен учун катта аҳамият ва қадрга эга. Бу қирғиз халқининг миллатимизга бўлган ишончи, ҳурмати ва эътирофи, деб биламан ҳамда ўзимда катта масъулият туяман.
Шу лаҳзада менинг севимли адибим, қирғиз халқининг буюк фарзанди Чингиз Айтматовнинг ўзбеклар ҳақида ёзган гапи ёдимга тушади:
“Ўзбек халқининг мамлакат учун қилган меҳнатини бирма-бир санайверсак, буларнинг бари бошимизни қуйи эгиб, таъзим этишга сазовордир. Қадимдан қадим ўзбек маданиятининг Ўрта Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Византия Қадим Русга кўрсатган таъсир билан қиёслаш мумкин”.
Ҳа, энг синовли даврларда ҳам қалбида ўзбекларга чуқур ҳурмат ва муҳаббатни сақлаб қола олган адибнинг ҳаёт йўли барчамиз учун ибрат, аслида.
Қирғиз-ўзбек халқаро университетнинг фахрий профессори илмий унвонига муносиб кўрилганимдан бағоятда бахтиёрман ва миннатдорман! Ишончингиз учун катта раҳмат!