Турк дунёси талабалар театр фестивали ёш истеъдодларни кашф этувчи янги майдонга айланмоқда
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ шафелигида биринчи марта ўтказилаётган "Турк дунёси талабалар театр фестивали"нинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Авваломбор, ушбу фестивалнинг биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда ташкил этилиши, Турксойнинг имкониятларини бизга илинаётганликлари, халқаро майдонда ўзбек маданиятининг нуфузини янада ошишига ҳайрихоҳ эканликлари учун Халқаро Турк маданияти ташкилоти - ТУРКСОЙ бош котиби Султанбай Акимовичга алоҳида миннатдорлик билдираман.
Фестиваль янги истеъдодларни кашф қилиш, ёш ижодкорларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, тажриба алмашинув, театр асарларимиз дунё саҳналарига дадил қадамлар билан чиқишига ва барча театрларимиз чинакам ибратхона сифатида маданий ҳамда маънавий жиҳатдан янада юксалишимизга хизмат қилади, деб ишонаман!
Зотан, бу улуғ саҳна инсонни фикрлашга, мушоҳада қилишга, огоҳ бўлишга ва, албатта, хулоса чиқаришга ундайди.
Бошқача айтганда, театр жамият юзига гўё ойина бўлиб, барчани эзгу йўлга бошлайди. Инсон қалбида олижаноб фазилатларни камол топтиришга хизмат қилади.
Озодбек Назарабеков
Маданият ва туризм вазири
Рақс санъатининг чинакам фидойиси эди
Ўзбек миллий рақс санъатининг ривожланиши ва уни тарғиб этишда юксак меҳнати сингган Қизлархон Дўстмуҳаммедова бугун вафот этди. “Рақс маликаси" 1946 йил 25 октябрь санасида Тошкент шаҳрида туғилган.
Илк меҳнат фаолиятини 1965 йилда M.Қори-Якубов номидаги Ўзбек Давлат филармониясида балет солисти сифатида бошлаган Қизлархоним Дўстмуҳаммедова 1989-1991 йиллар давомида “Ўзбекистон” театр-студияси солисти, 1991-1995 йилларда Tошкент давлат маданият институти “Халқ мусиқаси” кафедраси ўқитувчиси, 1999-2005 йиллар оралиғида Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамғармаси қошидаги миллий мумтоз рақс дастасининг бош бадиий раҳбари каби лавозимларда шижоат билан ишлади. Бугун рақс санъатида кўзга кўринган ўнлаб шогирдларни тарбиялади.
Қизлархон Дўстмуҳаммедова 2005 йилдан ҳозирга қадар нафақада бўлса-да, уни йўқлаб, маслаҳат солган шогирдларидан ёрдамини аямади. Соҳа ривожига оид тажрибаларини ёшларга улашди.
Устоз санъаткорнинг юксак меҳнатлари эътиборга олиниб, 1972 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, 1984 йили “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари билан тақдирланган.
Устоз санъаткорнинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва фарзандларига чуқур қайғу ва таъзиямни билдираман.
Озодбек Назарбеков,
Маданият ва туризм вазири
Инсонпарварлик, меҳр-оқибат, хайру саховат ва бағрикенглик каби эзгу фазилатлар янада ёрқин намоён бўладиган, бутун дунё мўмин-мусулмонлари катта хурсандчилик билан нишонлайдиган улуғ байрам — Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.
8 milliardlik transformer Toshkentga yetib keldi. Uning qanday imkoniyatlari mavjud?
Batafsil: http://oyina.uz/uz/posts/15964
Rasmiy sahifalarimiz👇
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
Хонанда Сами Юсуфнинг мукаммал асарини тақдим этганимиздан сўнг, мухлислардан устма-уст мурожаатлар ёғилди: Насимий ғазалининг тўлиқ матнини сўраб қўймадилар.
Мана, ўша машҳур ғазалнинг тилимизга мосланган варианти (оригинал матнни ушбу манзилда топасиз):
Манда сиғар икки жаҳон, ман бу жаҳона сиғмазам,
Гавҳари ломакон ўзим, кавну макона сиғмазам.
Арш ила фаршу кофу нун, барчаси мандадир бугун,
Сўзлама, қўйгил энди ман шарҳу баёна сиғмазам.
Кавну макондур оятим, зоти анинг бидоятим,
Истар эсанг нишонами, мен бу нишона сиғмазам.
Шубҳа гумон ила киши, ҳақ била бўлмагай иши,
Ҳақ таниган билурки ман шубҳа гумона сиғмазам.
Сурата боқ-у, маънини сурат ичинда сан тани,
Жисм ила жон ўзим, вале жисм ила жона сиғмазам.
Ҳам садафу ҳам инжуман, ҳашру сирот ўтувчиман,
Бунча матою мол ила мен бу дўкона сиғмазам.
Ганжи ниҳон менинг ўзим, айни аён менинг ўзим,
Гавҳари кон менинг ўзим, баҳраю кона сиғмазам.
Гарчи муҳити аъзамам, Одам отимдир Одамам.
Кунфаякун бўлиб ўзим, ман бу макона сиғмазам.
Жон била ҳам жаҳон ўзим, даҳр ила ҳам замон ўзим,
Кўр бу латифани ки ман даҳру замона сиғмазам.
Анжум ила фалак манам, ваҳй манам, малак манам,
Сенки тилингни тий, бугун мен бу лисона сиғмазам.
Зарра манам, қуёш манам, чор ила панжу шаш манам,
Сурати кўр баён ила, чунки баёна сиғмазам.
Зот ила сифот ила, қадр ила, барот ила,
Гулбашакар навот ила, баста даҳона сиғмазам.
Нор манам, шажар манам, арша чиқан ҳажар манам,
Кўр бу олов тилин, ки ман, ушбу забона сиғмазам.
Шамс манам, қамар манам, шаҳд манам, шаккар манам,
Руҳи равона мандадур, руҳи равона сиғмазам.
Туркий машойихлар қаторида эъзозлаганимиз буюк Насимийнинг руҳи шод бўлсин.
…Қўлига кишан урилган Насимийни қатл майдонига олиб келишди. Ҳукм ўқиб эшиттирилди: шоирнинг терисини тириклай шилиб олиш... Бу ваҳшийликдан оломон даҳшатда. Насимийнинг юз-кўзида эса талвасадан асар йўқ…
Читать полностью…15-aprel - Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat va sanʼat xodimlari kuni
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Madaniyat va turizm vaziri Ozodbek Nazarbekovning bayram tabrigi
Batafsil 👉 https//madaniyat.uz/post/01u09
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Sohamiz sahnining xoh markazida boʻling, xoh parda ortida, soha rivojida har biringizning munosib hissangiz bor!
Barchangizga bugungi kasb bayramingiz muborak boʻlsin!
...Эртаси куни не кўз билан кўрайки, пост ости «ҳаромилар, ҳаромхўрлар, давлатнинг пулини еб ётибсан, киноинг нима қилиб берарди, шунча пулга асфальт қилиб берсанг бўлмасмиди, шу пулга маҳалламга чироқ олиб кел ундан кўра!..» мазмунидаги изохларга тўлиб кетибди. Кейин Меҳмет Бўздағнинг постига ёзилган изоҳларга қарадим: «Сен миллат қаҳрамонисан, сен турк халқининг ғурурини тиклаяпсан ва биз ўзбек туркларининг ҳам ғурурини тиклашга ҳисса қўшаётганингдан ғурурланамиз, сен улуғ бир юмуш устидасан, олға!»...
Биз ҳам ўзимизни халқ деб биламиз, улар ҳам. Аммо халқнинг ўз-ўзига бераётган баҳосидаги фарқни кўряпсизми?
Турклар билан яқин мулоқотларим натижасида шунга ишонч ҳосил қилдимки, улар ғурури баланд халқ, бир-бирини қўллаб-қувватлайди, фақат нуқсони, камчилигини айтиб ерга урмайди, ҳар қандай миллатдошининг ютуқлари атрофида бирлашиб, яхлит кучга айланяпти.
«Биз турк дунёсини ер юзида лидер бўлишини таъминлаш учун албатта, Ўзбекистон тарихини ўрганишга муҳтожмиз» дея ёзяпти, қаранг!
Assalomu alaykum, qadrli madaniyat va maʼrifat sohiblari, aziz doʻstlar!
“Madaniyat va maʼrifat” telekanali Madaniyat va turizm vazirligi tarkibiga qoʻshib berilishi yuzasidan bildirilayotgan fikr-mulohaza hamda takliflarni oʻrganib chiqib, quyidagilarni maʼlum qilmoqchiman.
Xabaringiz bor, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Karvon” telekanalini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori loyihasi (ID-78167 (V-1) tayyorlanib, bir necha kun avval normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish va kelishishning yagona elektron tizimi – project.gov.uzda eʼlon qilindi.
Quvonarlisi, mazkur qaror loyihasi jamoatchilik tomonidan qizgʻin kutib olindi hamda ijtimoy tarmoqda keng muhokamalarga sabab boʻldi.
Hafta davomida trendga chiqqan “Madaniyat va maʼrifat” telekanali atrofidagi fikr-mulohazalar millatimiz ziyolilari, teleijodkorlar yuragida yigʻilib qolgan dardlarni ham oshkor qildi. Bu joʻshqin chiqishlar toʻlqinida eʼtiborimni tortgan masalalar qatorida quyidagilarni alohida belgilab oldim:
1. Telekanal nomini oʻzgartirmaslik;
2. Ilmiy-maʼrifiy, adabiy-badiiy loyihalarni saqlab qolish va rivojlantirish;
3. Moddiy-texnik baza masalasiga yechim topish;
4. Mehnatga munosib haq toʻlash masalasini hal qilish;
5. Badiiy va hujjatli filmlar, umuman, barcha janrdagi mediamahsulotni efirga uzatishda litsenziya bilan bogʻliq masalalar.
Bu va boshqa yondosh masalalar bosqichma-bosqich hal etilishi lozim, bu jarayonlarda esa butun jamoa birlashishi, bahs-munozara maydonida koʻrsatgan qatʼiyatini ish maydonida ham namoyon etishi zarur deb bilaman. Zero shu yurt, shu xalq vakillari sifatida barchamiz umumiy maqsad yoʻlida – millatni yuksaltirish, yurt ravnaqiga hissa qoʻshish yoʻlida kamarbastamiz.
“Madaniyat va maʼrifat” telekanali atrofidagi joʻshqin bahslarda xolis ishtirok etgan barcha ziyolilarga yurakdan tashakkur aytaman.
Oydin kunlarga yetishmoq yoʻlidagi xayrli sayʼ-harakatlarimiz yaxshi samaralarga yetkazsin, barchalarimizni muborak kunlar fazilatidan nasibador qilsin.
Hurmat bilan,
Ozodbek Nazarbekov
Кеча устоз Хуршид Давроннинг 1989 йили "Ўзбекистон адабиёт ва санъати" газетасида босилган мақоласини ўқиб қолдим. Бир парчасини илинаман:
"...Яқинда мен бир япон киношуносининг совет фильмлари ҳақида билдирган мулоҳазасини ўқиб даҳшатга тушдим, аммо унинг сўзлари ҳаққоний эканлигига ишондим.
“Сизлардаги кино бешафқат, ўта бешафқат, — деб ёзади у. – Бу эса япон томошабинига нақадар ёқмаслигини билмайсиз. Сизлар бутун фильм давомида бошқа халқларга хос бўлмаган тарзда бақириб гаплашасиз. Суҳбатларингиз ҳамиша эътирозга ўрин қолдирмайдиган қатъият билан айтиладиган “Йўқ!” сўзи билан бошланади. Сизларда ҳатто эру хотин ҳам бақириб-чақириб, бутун фильм давомида ўзаро келишмовчиликлари устида тортишадилар. Биз сизлар қачон жаҳл билан, қачон ақл билан фикр юритишингизни билолмай қийналамиз. Биз японлар эса ўзаро суҳбатлашганда, ҳатто бир-биримизнинг кўзимизга қарамасликка ҳаракат қиламиз, токим нигоҳимизда бирор йилт этиб ўтган шубҳа билан суҳбатдошимизнинг дилини оғритиб қўймайлик, деймиз. Суҳбатдошингизни тинглашни ўрганинг. Биз ҳам баъзан бир-биримизни тушунмаймиз, лекин суҳбатдошимизни эшитишга, уни англашга ҳаракат қиламиз. Сиз эса умуман бир-бирларингизни эшитмайсиз, фақат таъкидлайсиз, таъкид бўлгандаям бақириқ билан, демак зўравонлик билан таъкидлайсиз”.
Япон киношуноси аслида Фозил ва Жоҳил одам ҳақида гапиргандек туюлди менга".
#фикрқилинг
📣Diqqat, e'lon!
✍️2023-yil, 26-apreldagi “Respublikaning turizm salohiyatini jadal rivojlantirish hamda mahalliy va xorijiy turistlar sonini yanada oshirishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida"gi prezident qarorida belgilangan vazifalar ijrosini ta’minlash maqsadida joriy yilning 27-may kuni Qoraqalpog‘iston Respublikasi, viloyatlar markaziy hiyobon va bog‘larida hamda Toshkent shahridagi “Zahiriddin Muhammad Bobur” nomidagi markaziy eko-bog‘da, soat 10.00 da “Piknik madaniyati” tadbiri bo'lib o'tadi.
Tadbirda qo'shiqchi-xonandalarning chiqishlari, raqslar, sirk tomoshalari, sport musobaqalari, rasmlar ko'rgazmasi, kinofilmlar namoyishi o'tkaziladi.
🗓Sana: 27/05/2023
🕰Vaqti: 10.00
✅Barcha yurtdoshlarimiz va yurtimiz mehmonlarini piknikka taklif etamiz!
“Ta’limga e’tibor xalq harakatiga aylandi” — Ozodbek Nazarbekov
Madaniyat va turizm vaziri 25-may kuni Toshkentdagi maktablardan biriga borib, bitiruvchilarni So‘nggi qo‘ng‘iroq bayrami bilan tabrikladi.
Batafsil — http://dy.uz/jry8p
📱Yangilangan mobil ilova 👉 iOS | Android
Qo'qonda ilk bor oʻtkazilayotgan “Golden Valley Marathon” xalqaro marafoniga marhamat!
Marafon joriy yilning 29-aprel kuni bo‘lib o‘tadi.
O'tkazib yubormang!
Vaqtingizga achinmaysiz!
__
Доброе пожаловать на международный марафон «Golden Valley Marathon», который впервые проходит в Коканде!
Марафон состоится 29 апреля текущего года!
Не пропустите!
Не пожалеете за проведенное время!
__
Welcome to "Golden Valley Marathon" international marathon in Kokand for the first time!
The marathon will be held on April 29 this year.
Don't miss it!
You won't regret your time!
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Aholiga sifatli madaniy xizmat ko‘rsatish, yoshlarning madaniy hayotini yana-da boyitish, umuman olganda madaniyat markazlari faoliyatini takomillashtirishning yangi yo‘nalishlari belgilandi.
Bu boradagi barcha islohotlar “Ijodiy makon” bosh g‘oyasi asosida olib boriladi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlo
Энг олис туман, қишлоқ ва овулларда яшаётган юртдошларимиз ҳам сифатли маданий ҳордиқ чиқаришга ҳақлидирлар.
Читать полностью…Таниқли хонанда Сами Юсуф Насимийнинг ушбу машҳур ғазалини куйга солган:
Манда сиғар икки жаҳон, ман бу жаҳона сиғмазам,
Гавҳари ломакон ўзим, кавну макона сиғмазам…
Не гўзал санъат, не ажиб маҳорат бу!
15-aprel - Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat va sanʼat xodimlari kuni
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Bayramingiz muborak, aziz sirk sanʼati fidoyilari!
Sanʼat turlari orasida kattayu kichikni birdek qiziqtira oladigani bu shubhasizki, sirk sanʼatidir. Bu sanʼat vakillarining har bir chiqishlari dunyoning qaysi nuqtasida boʻlmasin bir xil zavq va qiziqish, baʼzan hayajon bilan qarshi olinadi, olqishlanadi.
Maʼlumki, har yili aprel oyining uchinchi shanbasi butun dunyo sirk jamoatchiligi va ushbu ajoyib sanʼat ixlosmandlari gʻayrioddiy qiziqarli bayram - Xalqaro sirk kunini nishonlashadi.
Aytish joizki, bir asrdan ortiq vaqt tarixiy taraqqiyot yoʻlini bosib oʻtgan oʻzbek sirk sanʼati oʻz maktabi, shon-shuhrati va dovrugʻi bilan nainki yurtimiz, chet elda ham oʻz muxlislariga ega. Qadimiy tomosha sanʼatini anʼanalari bugunga qadar dorboz va polvon Toshkenboyev hamda chavandoz Zaripovlar sulolasidan meros boʻlib kelayotgani ham eʼtiborga molik.
Shuni ham alohida eʼtirof etish kerakki, boshqa sanʼat turlarida oilaviy jamoa boʻlib ishlash kuzatilmagan. Sirk sanʼatida bu anʼana katta ahamiyatga ega. Chunki sirk sanʼatida bir-birini tushunib ishlash, his qilish, muntazam mashqlar talab etilishi muhim hisoblanadi. Ana shunday jamoa oilalar sirasiga Zaripovlar, Majidovlar, Xametovlar, Yunusovlar, Aliyevalar, Xaliqnazarovlar, Galaktionovlar, Davlatovlarni kiritish mumkin.
Oʻzbek davlat sirk Oʻrta Osiyo boʻyicha doimiy faoliyat olib borishi bilan yetakchi hisoblanadi. Bu oʻzbek sirk sanʼatining umrboqiyligidan, qadimiy va sehrli jozibasidan va shu bilan birga bu soha vakillarining jonkuyar va fidoyiligidan darak beradi. Tabiiyki, bu kabi muvaffaqiyatlar zamirida davlat tomonidan qabul qilingan qarorlari va qaratilayotgan eʼtibori mujassam.
Hurmatli sirk sanʼati xodimlari, Sizlarni Xalqaro sirk kuni bilan samimiy muborakbod etaman!
Mashaqqatli kasbingiz orqali insonlarga quvonch, zavq, hayajon va sanʼat ulashishdan aslo tolmang. Kasbiy muvaffaqiyat hamisha hamrohingiz boʻlsin!
Ozodbek Nazarbekov
Madaniyat va turizm vaziri
“Madaniyat karvoni” poytaxtda
Aziz yurtdoshlar!
Barchangizni 16 aprel kuni soat 20:00 Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston davlat akademik katta teatri binosi maydonida “Madaniyat karvoni” konsert dasturiga taklif qilamiz.
Konsert dasturida xalqimiz sevgan sanʼat yulduzlarining betakror chiqishlaridan bahramand boʻlishingiz mumkin.
Darvoqe, konsert yodingizda boʻlsa, ijtimoiy tarmoqlarda uzoq muhokamalarga sabab boʻlgan “Madaniyat karvoni” uchun moʻljallangan maxsus avtoransportining taqdimoti ham boʻlib oʻtadi.
Konsert dasturini ayni mazkur maxsus avtotransportda ilk tomosha qilganlar qatorida boʻlish imkoniyatini boy bermang!
Barchangizga maroqli hordiq tilaymiz!
Milliy va folklor sanʼatimiz munosib davomchilarga ega
Surxon oʻlkasiga boradigan har bir mehmonning koʻz oldidan bu diyorning oʻziga xos milliy va folklor-etnografik sanʼati, doston kuylayotgan baxshilari, chanqavuz chalib oʻtirgan onaxonlariyu goʻzal qizlarning surxoncha raqslari oʻtadi.
Albatta, surxondaryoliklarning kattayu kichigining sanʼtga boʻlgan qiziqishi oʻzgacha. Bunga ushbu viloyatga boʻlgan navbatdagi xizmat safarimizda yana bir bor amin boʻldik.
Jarqoʻrgʻon tumanidagi S. Qobilov nomli madaniyat markazi joriy yilning fevral oyida toʻliq taʼmirdan chiqdi va aholiga madaniy xizmat koʻrsatish bilan birga iqtidorli yoshlarnining ijodiy imkoniyatini oshirish boʻyicha toʻgaraklar faoliyat olib bormoqda.
Markaz rahbari bilan faoliyatni yanada rivojlantirish va galdagi rejalar boʻyicha fikr almashdik, zaruriy taklif va tavsiyalar berildi.
Shuningdek, tuman madaniyat va turizm boʻlimi tasarrufidagi madaniyat markazi qoshida tashkil etilgan “Doira”, “Estrada”, “Tasviriy sanʼat” yoʻnalishidagi ijodiy toʻgaraklar ishtirokchilari bilan uchrashib, ularning fikr-mulohazalari hamda takliflari bilan qiziqdik.
Xulosalarimiz ijobiy, milliy sanʼtimiz va madaniyatimizning munosib davomchilari yetishib kelmoqda. Bizdan talab qilinadigani ularni toʻgʻri yoʻnaltirib, oʻz vaqtida qoʻllab-quvvatlasak, kutilgan maqsadga erishamiz.
Ozodbek Nazarbekov
Madaniyat va turizm vaziri
Samarali kechgan muloqotda istiqbolli takliflar oldik
...Turkiy xalqlarning Buyuk Ipak yoʻli rivojida tutgan oʻrniga bagʻishlangan kitob, Alisher Navoiy ijodining ozar tiliga tarjima qilinishi, “Yetti goʻzal” milliy musiqa ansambli, Ozarbayjondagi miniatyura muzeyi, turli tarixiy mavzularga doir fotokoʻrgazma va boshqa loyihalar...
Turkiy madaniyat va meros xalqaro fondi rahbari G.Efendiyeva bilan muloqotimiz ayni shu masalalar muhokamasi bilan boshlandi.
Soʻng, yurtimizda sohada olib borilayotgan keng koʻlamdagi islohotlar, yangi loyihalar
va tashabbuslar xususida toʻxtalib, joriy yilda madaniyat, sanʼat, hunarmandchilik va boshqa sohalarda rejalashtirilgan yirik tadbirlar boʻyicha batafsil maʼlumotlar berdik.
Suhbatdoshim “Shusha shahri kunlari” yuqori saviyada tashkil etishda berilgan koʻmak uchun minnatdorlik bildirib, soʻnggi yillarda ikki davlat oʻrtasidagi yaqin hamkorlik va doʻstona munosabatlar barcha sohalarga ijobiy taʼsirini koʻrsatayotganini eʼtirof etdi. Shuningdek, turkiy xalqlar madaniyat, sanʼati, adabiyoti va merosini targʻibot ishlari natijalari bilan boʻlishdi.
Muloqot chogʻida Fond rahbari mamlakatimiz turkiy xalqlar merosiga bagʻishlangan aksariyat loyihalarning negizida turishini inobatga olib, Fondga aʼzo boʻlish masalasini ijobiy koʻrib chiqishni taklif etdi.
Suhbat yakunida, ikki tomonlama madaniy-gumanitar aloqalarni yanada rivojlantirishga oid masalalar yuzasidan oʻzaro fikr mulohazalar almashdik.
Uchrashuv soʻnggida esa Turkiy xalqlarning qadimiy yozma bitiklariga bagʻishlangan xalqaro konferensiyada ishtirok etish taklifini oldik va oʻz oʻrnida Fargʻonada boʻlib oʻtadigan “Buyuk ipak yoʻli” xalqaro folklor musiqa festivalida “Yetti goʻzal” milliy musiqa ansamblining ishtirokidan mamnun boʻlishimizni bildirdik.
Ishonamizki, har ikki tomon uchun ham samarali kechgan mazkur uchrashuv kelgusidagi yangi va xalqaro loyihalardagi hamkorlik istiqboliga xizmat qiladi.
Ozodbek Nazarbekov
Madaniyat va turizm vaziri
“Биз доимо халқни оқартиш кераклигини такрор қиламиз. Фақат бу тўғрида жиддий ҳаракат қилмаймиз. Бир ёқдан халқни хат ва саводли қилишға тиришамиз. Фақат хат ва саводликларимизнинг қандай нарсалар ўқушларини хотирга келтурмаймиз.
...Ҳолбуки, ўтган йилларга қарағонда ҳозир мутолаага ҳавасли кишилар кўпайган ва кундан-кун кўпаймакдадир. Ҳозир эски вақтда бўлмағон бир муаллимлар зумраси борким, булар учун мутолаа китоблари ҳаёт масаласидир”.
Соҳа ривожи учун нафақат билим ва тажриба, ёндашув ҳам жуда муҳим
Бугун ҳар бир соҳа ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган салоҳиятли кадрлар тайёрлаш масаласи ҳар доимгиданда долзарб бўлиб бормоқда. Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини яратиш давлатимиз раҳбари назоратига олинаётгани ҳам бежиз эмас, албатта.
Жиззах вилояти маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Азамат Дархоновнинг касбий тажрибаси, нафақат соҳада фаолият юритиб келаётган кекса ва ўрта авлод вакиллари билан, балки ёшлар билан тизимли равишда иш олиб бориш учун ҳам етарли, деб ўйлаймиз. Шу боисдан ҳам масъулиятли вазифани ишониб топширдик.
Бугунга қадар вилоятда қатор масъулиятли вазифаларда чин дилдан меҳнат қилиб келаётган Азамат Дархонов янги вазифасига ҳам сидқидилдан киришиб, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.
Умид қиламизки, ушбу мутахассис тизимда фаолият олиб бораётган ёш мутахассисларнинг ўз ишига креатив ёндашиши, тажриба ва малакаларини оширишларида ўз маслаҳатларини аямайди. Зотан, соҳа ривожида нафақат билим ва тажриба, балки креатив ва таҳлилий ёндашув ҳам жуда муҳим.
Янги вазифага тайинланган Азамат Дархоновнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз!
Озодбек Назарбеков
Маданият ва туризм вазири