ozodbek_axmadovich | Неотсортированное

Telegram-канал ozodbek_axmadovich - Ozodbek Nazarbekov

1556

O’zbekiston Respublikasi Madaniyat vaziri Ozodbek Axmadovich Nazarbekovning rasmiy kanali Instagram: https://instagram.com/ozodbek_axmadovich

Подписаться на канал

Ozodbek Nazarbekov

Madaniyat va turizm vaziri Ozodbek Nazarbekovning bayram tabrigi

Batafsil 👉 https//madaniyat.uz/post/01u09

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Youtube

🙂 Milliy Tanlov

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Sohamiz sahnining xoh markazida boʻling, xoh parda ortida, soha rivojida har biringizning munosib hissangiz bor!
Barchangizga bugungi kasb bayramingiz muborak boʻlsin!

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

...Эртаси куни не кўз билан кўрайки, пост ости «ҳаромилар, ҳаромхўрлар, давлатнинг пулини еб ётибсан, киноинг нима қилиб берарди, шунча пулга асфальт қилиб берсанг бўлмасмиди, шу пулга маҳалламга чироқ олиб кел ундан кўра!..» мазмунидаги изохларга тўлиб кетибди. Кейин Меҳмет Бўздағнинг постига ёзилган изоҳларга қарадим: «Сен миллат қаҳрамонисан, сен турк халқининг ғурурини тиклаяпсан ва биз ўзбек туркларининг ҳам ғурурини тиклашга ҳисса қўшаётганингдан ғурурланамиз, сен улуғ бир юмуш устидасан, олға!»...
Биз ҳам ўзимизни халқ деб биламиз, улар ҳам. Аммо халқнинг ўз-ўзига бераётган баҳосидаги фарқни кўряпсизми?
Турклар билан яқин мулоқотларим натижасида шунга ишонч ҳосил қилдимки, улар ғурури баланд халқ, бир-бирини қўллаб-қувватлайди, фақат нуқсони, камчилигини айтиб ерга урмайди, ҳар қандай миллатдошининг ютуқлари атрофида бирлашиб, яхлит кучга айланяпти.
«Биз турк дунёсини ер юзида лидер бўлишини таъминлаш учун албатта, Ўзбекистон тарихини ўрганишга муҳтожмиз» дея ёзяпти, қаранг!

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Assalomu alaykum, qadrli madaniyat va maʼrifat sohiblari, aziz doʻstlar!

“Madaniyat va maʼrifat” telekanali Madaniyat va turizm vazirligi tarkibiga qoʻshib berilishi yuzasidan bildirilayotgan fikr-mulohaza hamda takliflarni oʻrganib chiqib, quyidagilarni maʼlum qilmoqchiman.
Xabaringiz bor, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Karvon” telekanalini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori loyihasi (ID-78167 (V-1) tayyorlanib, bir necha kun avval normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish va kelishishning yagona elektron tizimi – project.gov.uzda  eʼlon qilindi.
Quvonarlisi, mazkur qaror loyihasi jamoatchilik tomonidan qizgʻin kutib olindi hamda ijtimoy tarmoqda keng muhokamalarga sabab boʻldi.
Hafta davomida trendga chiqqan “Madaniyat va maʼrifat” telekanali atrofidagi fikr-mulohazalar millatimiz ziyolilari, teleijodkorlar yuragida yigʻilib qolgan dardlarni ham oshkor qildi. Bu joʻshqin chiqishlar toʻlqinida eʼtiborimni tortgan masalalar qatorida quyidagilarni alohida belgilab oldim:

1. Telekanal nomini oʻzgartirmaslik;
2. Ilmiy-maʼrifiy, adabiy-badiiy loyihalarni saqlab qolish va rivojlantirish;
3. Moddiy-texnik baza masalasiga yechim topish;
4. Mehnatga munosib haq toʻlash masalasini hal qilish;
5. Badiiy va hujjatli filmlar, umuman, barcha janrdagi mediamahsulotni efirga uzatishda litsenziya bilan bogʻliq masalalar.

Bu va boshqa yondosh masalalar bosqichma-bosqich hal etilishi lozim, bu jarayonlarda esa butun jamoa birlashishi, bahs-munozara maydonida koʻrsatgan qatʼiyatini ish maydonida ham namoyon etishi zarur deb bilaman. Zero shu yurt, shu xalq vakillari sifatida barchamiz umumiy maqsad yoʻlida – millatni yuksaltirish, yurt ravnaqiga hissa qoʻshish yoʻlida kamarbastamiz.
“Madaniyat va maʼrifat” telekanali atrofidagi joʻshqin bahslarda xolis ishtirok etgan barcha ziyolilarga yurakdan tashakkur aytaman.
Oydin kunlarga yetishmoq yoʻlidagi xayrli sayʼ-harakatlarimiz yaxshi samaralarga yetkazsin, barchalarimizni muborak kunlar fazilatidan nasibador qilsin.

Hurmat bilan,
Ozodbek Nazarbekov

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Кеча устоз Хуршид Давроннинг 1989 йили "Ўзбекистон адабиёт ва санъати" газетасида босилган мақоласини ўқиб қолдим. Бир парчасини илинаман:

"...Яқинда мен бир япон киношуносининг совет фильмлари ҳақида билдирган мулоҳазасини ўқиб даҳшатга тушдим, аммо унинг сўзлари ҳаққоний эканлигига ишондим.

“Сизлардаги кино бешафқат, ўта бешафқат, — деб ёзади у. – Бу эса япон томошабинига нақадар ёқмаслигини билмайсиз. Сизлар бутун фильм давомида бошқа халқларга хос бўлмаган тарзда бақириб гаплашасиз. Суҳбатларингиз ҳамиша эътирозга ўрин қолдирмайдиган қатъият билан айтиладиган “Йўқ!” сўзи билан бошланади. Сизларда ҳатто эру хотин ҳам бақириб-чақириб, бутун фильм давомида ўзаро келишмовчиликлари устида тортишадилар. Биз сизлар қачон жаҳл билан, қачон ақл билан фикр юритишингизни билолмай қийналамиз. Биз японлар эса ўзаро суҳбатлашганда, ҳатто бир-биримизнинг кўзимизга қарамасликка ҳаракат қиламиз, токим нигоҳимизда бирор йилт этиб ўтган шубҳа билан суҳбатдошимизнинг дилини оғритиб қўймайлик, деймиз. Суҳбатдошингизни тинглашни ўрганинг. Биз ҳам баъзан бир-биримизни тушунмаймиз, лекин суҳбатдошимизни эшитишга, уни англашга ҳаракат қиламиз. Сиз эса умуман бир-бирларингизни эшитмайсиз, фақат таъкидлайсиз, таъкид бўлгандаям бақириқ билан, демак зўравонлик билан таъкидлайсиз”.

Япон киношуноси аслида Фозил ва Жоҳил одам ҳақида гапиргандек туюлди менга".

#фикрқилинг

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

“Ethno and modern fashion week” festivali bo‘lib o‘tadi

Batafsil 👉 https://madaniyat.uz/uz/post/1068

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Youtube

🙂 Milliy Tanlov

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Йиғилишда глобаллашув шароитида ёшлар тарбияси ва онгига таҳдидлар тобора кучайиб бораётгани қайд этилди.

Мисол учун, ўтган йили ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 86 та ноқонуний “виртуал ҳужралар” аниқланган. Булар фақат мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилганлари.

Олийгоҳлар ректорлари талабалари дарсдан кейин нима билан шуғулланиши билан қизиқмаётгани, ижодий кечалар, спорт ўйинлари, маданий тадбирлар билан талабаларнинг бўш вақтини бойитмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Маънавият ва маърифат маркази фаолияти ҳам тубдан ўзгариши шартлиги таъкидланди. Марказнинг бирорта интернет платформаси ёки ижтимоий тармоқларда лойиҳаси йўқлиги, ёшлар қизиқишларини инобатга олмай, қамрови ва таъсирчанлиги паст бўлган турли-туман анжуман ва давра суҳбатлари ўтказиш билан овора бўлиб қолгани танқид қилинди.

Шу билан бирга, бюджет ҳисобидан яратиладиган бадиий асарлар, мультфильм, сериал ва кинолар, саҳна асарлари хусусий сектор ва хорижий контентлар билан рақобат қила олиши зарур.

Мутасаддиларга ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларга соғлом фикр ва мотивация беришга қаратилган контентларни кўпайтириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ихтисослашган алоҳида телекўрсатувлар ташкил қилиш, хориждаги ёшларимизга кўмак бериш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам повышения результативности в сфере молодежной политики и дальнейшего совершенствования системы работы с молодежью.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Abdulla Qodiriy

AHVOLIMIZ


Ko‘r bizning ahvolimiz, g‘aflatda qanday yotamiz,
Joyi kelgan chog‘ida vijdonni pulg‘a sotamiz.

O‘g‘limizg‘a na adab, na fan, na yaxshi so‘ylamak,
Na xudoni buyrug‘i bulgan ulum o‘rgotamiz.

Korimiz shundan iborat bo‘ldi ushbu vaqtda,
O‘ntadin bedona boqib yozu qish sayrotamiz.

Hamda har kun takyalarda nasha ko‘knori chekib,
Bachchag‘a kokil solib, oh-voh ila o‘ynotamiz.

Qarimiz, boyonimiz, balki bu vaqt oqvondamiz,
Nogahon ko‘rsak agar bir besoqolni qotamiz.

O‘rtadan chiqsa agar millatni yaxshi suyguchi,
Biz ani dahriy sanab, to‘fangcha birla otamiz.

Kelingiz yoshlar, ziyolilar bu kun g‘ayrat qiling,
Uxlaganlarni agar qodir esak uyg‘otamiz.

1915 yil

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

"...Катталарнинг айтишича, Абдулла Қодирийнинг туғилган йили Николай подшоҳ тахтга ўтирган, ўрик гуллаган пайт экан. Шунга қараб Абдулла Қодирийнинг туғими 1894 йил, тахминан 10 апрель бўлса керак, деган қарорга келадилар".

1. Абдулла Қодирий, 1912 й.
2. Абдулла Қодирий ўғли Ҳабибулла билан. 1922 й.
3. Абдулла Қодирий оиласи даврасида. Чапдан: аёли Раҳбарой, қизлари Аниса ва Адиба, онаси Жосият, ўғли Масъуд, қизи Назифа, ўғли Ҳабибулла. 1935 й.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Соҳибқирон авлоди бўлишнинг ўзи етарли эмас, бунга муносиблик муҳим

Бундан қарийб етти аср муқаддам Турон заминида дунёга келган ва бутун туркий элни бир туғ остида бирлаштира олган буюк Соҳибқирон бобомиз ҳақида гап кетганда кўксимиз ғурур ва ифтихорга тўлади.

Амир Темур нафақат улуғ саркарда ҳамда давлат арбоби, балки ўз даврининг илму фан ва санъатни юксак қадрлаган юрт отаси ҳам эди. Бу хусусда тарихчи  Хильда  Хукхэм шундай ёзади: “Амир Темур санъатни юксак қадрлар эди.  Унинг ўзи бадиий асарлар мажмуасига эга эди. Турли тоифадаги машшоқлар, суҳандонлар, ҳайкалтарошлар, боғбонлар, рассомлар жаҳоннинг ҳар хил давлатларидан Амир Темур саройига тўпланган эдилар”. 

XIV-XV асрларда Самарқанд маркази фан, адабиёт, мусиқа ва тасвирий санъат, халқ театри, рақс санъатлари юксак ривожланган марказ сифатида тан олингани ортида ҳам Амир Темур бобомизнинг юксак хизматлари мужассам.

Адолат ва ҳалолликни ҳаётининг бош мезонига айлантирган Соҳибқироннинг “Темур тузуклари” асари нафақат тарих ҳақида ҳикоя қилади, балки айни давр талаби ва муаммолари ҳақида ҳам интеллектуал ечимлар беради. Хусусан, давлат хизмати самарадорлигини ошириш, уни юқори малакали, етук кадрлар билан таъминлаш, адолатли, инсонпарвар жамиятни қарор топтириш борасида тажрибалар улашади.

Бир сўз билан айтганда, Амир Темурдек буюк аждодларимизга муносиб бўлиш учун уларнинг бой илмий меросларини ўрганишнинг ўзи кифоя эмас, уларда кўрсатилган концепцияларни ўз ҳаётимизга, жамиятимизга тўла тадбиқ этишга эришишимиз лозим.  Буюк бобомизнинг муваффақиятли фаолияти ўрта авлод вакиллари учун ҳам, бугун кун ёшларига ҳам ўз устида ишлаш, олдига қўйган мақсадларига эришиш йўлида маёқ вазифасини ўташига ҳеч шубҳамиз йўқ.
  
Озодбек Назарбеков
Маданият ва туризм вазири

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Birdamlik, hammaslaklik bo‘lmagan joyda muvaffaqiyatga ham g‘alabaga ham erishib bo‘lmaydi. Bir maqsad va g‘oya atrofida birlasha olmaslik nafaqat, saltanat yoki jamiyatni, balki kichkina bir oilani ham turli bo‘hronlar girdobiga tashlaydiki, o‘nglanish uchun bir necha bahorlar qaytgulik fursat ham yetmaydi...

Voqealar rivoji tobora keskin tus olib borayotgan "Mendirman Jaloliddin" tarixdan so‘zlashda davom etadi. Har shanba 21:20da "ZOR TV" da kuzatib boring.

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Youtube

🙂 Milliy Tanlov

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

🏛Xudoyorxon 29 ta Qo‘qon xoni ichida eng qudratlisi sifatida tarixga kirgan shaxs. Qo‘qon hukmdorlarining qudratini yodga solib turish uchun yettinchi xon saroyiga aylangan mahobatli majmuani aynan u qurdirgan.
Batafsil
✈️Yaqinlaringizga ulashing!

🏛Худоярхан вошел в историю, как самый могущественный кокандский хан среди остальных 29. Именно он построил величественный комплекс, который стал седьмым ханским дворцом, чтобы напомнить о могуществе кокандского правителя.
Подробнее
✈️Поделитесь с друзьями!

🏛Khudoyarkhan went into the history as of the most powerful Kokand khans among other 29. It was him who built that majestic complex, which became the seventh khan’s residence, in order to remind the power of Kokand khan.
Read more
✈️Share it with your friends!

Telegram 📸Instagram 💬Facebook 📹Youtube

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Madaniyat va turizm vazirligi “Yosh maqom ijrochilari” II respublika tanlovini eʼlon qiladi

Batafsil 👉 https://madaniyat.uz/u/post/8297

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Youtube

🙂 Milliy Tanlov

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Уйғоқ жамиятда бирор бир иллатга ўрин йўқ

Халқимиз азалдан оилада қиз фарзанд дунёга келса, уни фариштага қиёслаб, гулдек асраб-авайлаган, тарбия берган. Ўғил туғилганда унга шу қўрғон суянчи, Ватанимиз, ор-номусимиз посбони бўлсин, дея ният қилган. Аммо инсон камолотида нафс ва виждон тарбияси шундайки, у умр шами сўнгунига қадар машғул бўлинадиган тарбиядир. Акс ҳолда одамзод бу тушунчалар измига тушиб, хато йўллларга қадам босиши мумкин.

...Хоразмда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан содир бўлган воқеалар кенг жамоатчиликнинг ғазабини уйғотди, десак хато бўлмайди. Шу миллатнинг бир фарзанди сифатида бу ҳолат мени ҳам қаттиқ ларзага солди. Ахир бир гул умрини хазон қилиш учун инсон қанчалик тубан, виждонсиз бўлиш мумкин.

Айтишадику: "Киши  нафсини жиловлашга ожиз қолгани сари тубанлашиб, ўзлигини йўқотиб бораверади", деб.

Гарчи маънавий камолот нафс посбони бўлса-да, буни истамаган руҳият эгаси айни шу жамият зараркунандаси сафидан жой олади.

Аслида бу мавзуда гапиришнинг ўзи оғир. Бир таскин борки, жамият бунга бефарқ бўлмади. Ва қонун устувор жамиятда келажакда яхши бир шифокор ёки ўқитувчи, балки бирор ихтиро қилиши мумкин бўлган идрок эгаларининг ор-номуси, орзулари, ёруғ келажакка бўлган ишончини синдирган кимсалар қилмишига яраша, албатта, муносиб жазо олади...

Озодбек Назарбеков

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

“Madaniyat karvoni” poytaxtda

Aziz yurtdoshlar!
Barchangizni 16 aprel kuni soat 20:00 Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston davlat akademik katta teatri binosi maydonida “Madaniyat karvoni” konsert dasturiga taklif qilamiz.
Konsert dasturida xalqimiz sevgan sanʼat yulduzlarining betakror chiqishlaridan bahramand boʻlishingiz mumkin.
Darvoqe, konsert yodingizda boʻlsa, ijtimoiy tarmoqlarda uzoq muhokamalarga sabab boʻlgan “Madaniyat karvoni” uchun moʻljallangan maxsus avtoransportining taqdimoti ham boʻlib oʻtadi.
Konsert dasturini ayni mazkur maxsus avtotransportda ilk tomosha qilganlar qatorida boʻlish imkoniyatini boy bermang!

Barchangizga maroqli hordiq tilaymiz!

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Milliy va folklor sanʼatimiz munosib davomchilarga ega

Surxon oʻlkasiga boradigan har bir mehmonning koʻz oldidan bu diyorning oʻziga xos milliy va folklor-etnografik sanʼati, doston kuylayotgan baxshilari, chanqavuz chalib oʻtirgan onaxonlariyu goʻzal qizlarning surxoncha raqslari oʻtadi.

Albatta, surxondaryoliklarning kattayu kichigining sanʼtga boʻlgan qiziqishi oʻzgacha. Bunga ushbu viloyatga boʻlgan navbatdagi xizmat safarimizda yana bir bor amin boʻldik.

Jarqoʻrgʻon tumanidagi S. Qobilov nomli madaniyat markazi joriy yilning fevral oyida toʻliq taʼmirdan chiqdi va aholiga madaniy xizmat koʻrsatish bilan birga iqtidorli yoshlarnining ijodiy imkoniyatini oshirish boʻyicha toʻgaraklar faoliyat olib bormoqda.

Markaz rahbari bilan faoliyatni yanada rivojlantirish va galdagi rejalar boʻyicha fikr almashdik, zaruriy taklif va tavsiyalar berildi.

Shuningdek, tuman madaniyat va turizm boʻlimi tasarrufidagi madaniyat markazi qoshida tashkil etilgan “Doira”, “Estrada”, “Tasviriy sanʼat” yoʻnalishidagi ijodiy toʻgaraklar ishtirokchilari bilan uchrashib, ularning fikr-mulohazalari hamda takliflari bilan qiziqdik.

Xulosalarimiz ijobiy, milliy sanʼtimiz va madaniyatimizning munosib davomchilari yetishib kelmoqda. Bizdan talab qilinadigani ularni toʻgʻri yoʻnaltirib, oʻz vaqtida qoʻllab-quvvatlasak, kutilgan maqsadga erishamiz.

Ozodbek Nazarbekov
Madaniyat va turizm vaziri

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Samarali kechgan muloqotda istiqbolli takliflar oldik

...Turkiy xalqlarning Buyuk Ipak yoʻli rivojida tutgan oʻrniga bagʻishlangan kitob, Alisher Navoiy ijodining ozar tiliga tarjima qilinishi, “Yetti goʻzal” milliy musiqa ansambli, Ozarbayjondagi miniatyura muzeyi, turli tarixiy mavzularga doir fotokoʻrgazma va boshqa loyihalar...

Turkiy madaniyat va meros xalqaro fondi rahbari G.Efendiyeva bilan muloqotimiz ayni shu masalalar muhokamasi bilan boshlandi.
Soʻng, yurtimizda sohada olib borilayotgan keng koʻlamdagi islohotlar, yangi loyihalar
va tashabbuslar xususida toʻxtalib, joriy yilda madaniyat, sanʼat, hunarmandchilik va boshqa sohalarda rejalashtirilgan yirik tadbirlar boʻyicha batafsil maʼlumotlar berdik.

Suhbatdoshim “Shusha shahri kunlari” yuqori saviyada tashkil etishda berilgan koʻmak uchun minnatdorlik bildirib, soʻnggi yillarda ikki davlat oʻrtasidagi yaqin hamkorlik va doʻstona munosabatlar barcha sohalarga ijobiy taʼsirini koʻrsatayotganini eʼtirof etdi. Shuningdek, turkiy xalqlar madaniyat, sanʼati, adabiyoti va merosini targʻibot ishlari natijalari bilan boʻlishdi.

Muloqot chogʻida Fond rahbari mamlakatimiz turkiy xalqlar merosiga bagʻishlangan aksariyat loyihalarning negizida turishini inobatga olib, Fondga aʼzo boʻlish masalasini ijobiy koʻrib chiqishni taklif etdi.
Suhbat yakunida, ikki tomonlama madaniy-gumanitar aloqalarni yanada rivojlantirishga oid masalalar yuzasidan oʻzaro fikr mulohazalar almashdik.
Uchrashuv soʻnggida esa Turkiy xalqlarning qadimiy yozma bitiklariga bagʻishlangan xalqaro konferensiyada ishtirok etish taklifini oldik va oʻz oʻrnida Fargʻonada boʻlib oʻtadigan “Buyuk ipak yoʻli” xalqaro folklor musiqa festivalida “Yetti goʻzal” milliy musiqa ansamblining ishtirokidan mamnun boʻlishimizni bildirdik.
Ishonamizki, har ikki tomon uchun ham samarali kechgan mazkur uchrashuv kelgusidagi yangi va xalqaro loyihalardagi hamkorlik istiqboliga xizmat qiladi.

Ozodbek Nazarbekov
Madaniyat va turizm vaziri

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

“Биз доимо халқни оқартиш кераклигини такрор қиламиз. Фақат бу тўғрида жиддий ҳаракат қилмаймиз. Бир ёқдан халқни хат ва саводли қилишға тиришамиз. Фақат хат ва саводликларимизнинг қандай нарсалар ўқушларини хотирга келтурмаймиз.
...Ҳолбуки, ўтган йилларга қарағонда ҳозир мутолаага ҳавасли кишилар кўпайган ва кундан-кун кўпаймакдадир. Ҳозир эски вақтда бўлмағон бир муаллимлар зумраси борким, булар учун мутолаа китоблари ҳаёт масаласидир”.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Соҳа ривожи учун нафақат билим ва тажриба, ёндашув ҳам жуда муҳим

Бугун ҳар бир соҳа ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган салоҳиятли кадрлар тайёрлаш масаласи ҳар доимгиданда долзарб бўлиб бормоқда. Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини яратиш давлатимиз раҳбари назоратига олинаётгани ҳам бежиз эмас, албатта.

Жиззах вилояти маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Азамат Дархоновнинг касбий тажрибаси, нафақат соҳада фаолият юритиб келаётган кекса ва ўрта авлод вакиллари билан, балки ёшлар билан тизимли равишда иш олиб бориш учун ҳам етарли, деб ўйлаймиз. Шу боисдан ҳам масъулиятли вазифани ишониб топширдик.

Бугунга қадар вилоятда қатор масъулиятли вазифаларда чин дилдан меҳнат қилиб келаётган Азамат Дархонов янги вазифасига ҳам сидқидилдан киришиб, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Умид қиламизки, ушбу мутахассис тизимда фаолият олиб бораётган ёш мутахассисларнинг ўз ишига креатив ёндашиши, тажриба ва малакаларини оширишларида ўз маслаҳатларини аямайди. Зотан, соҳа ривожида нафақат билим ва тажриба, балки креатив ва таҳлилий ёндашув ҳам жуда муҳим.

Янги вазифага тайинланган Азамат Дархоновнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз!

Озодбек Назарбеков
Маданият ва туризм вазири

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Бадиий-эстетик  “атмосфера” завқи

Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган  “Шуша кунлари”нинг расмий очилиш маросимида иштирок этдик. Халқаро Турк маданияти ва мероси фонди ташаббуси билан юртимиздаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда “Озод ва обод Шуша” фотокўргазмасини катта қизиқиш билан томоша қилдик.

Айтиш керакки, икки кун давом этадиган мазкур тадбир Озарбайжоннинг Қорабоғ ва Шуша сингари манзилларининг бой маданияти, санъати, шеърияти, туризм имкониятини дунёга танитиш билан бирга ўзаро маданиятлар алмашинувига ҳам хизмат қилади.

Шунингдек, тадбирлар доирасида ТУРКСОЙ томонидан Шуша шаҳри Турк дунёсининг Маданият пойтахти деб эълон қилиниши ҳам унинг аҳамиятини оширади.
Бир сўз билан айтганда, “Шуша кунлари” ўз иштирокчиларига кутилганидан кўпроқ маълумот ва бадиий-эстетик завқ улашиши шубҳасиз.

Озодбек Назарбеков,
Маданият ва туризм вазири

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик мажмуаларда, шаҳар ва туманлардаги марказий парк ва хиёбонларда “Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинади.

Шу билан бирга, ўз ҳисобидан кутубхона барпо этаётган ташаббускорга 1 мингтадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари олиб берилади. Улар давлат ҳисобидан компьютер билан жиҳозланиб, Миллий кутубхона базасига уланади.

1 майдан ёшлар, талабалар, мактаб ўқувчилари ўртасида сўровлар ўтказиб, улар кўп овоз берган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий қилинади. Хусусий нашриётларга бу борада кредитлар фоизини қоплаб бериш, гаров таъминоти бўйича енгилликлар берилади.

Мутасаддиларга ҳар бир туманда “дафтар”га кирган 100 нафардан ёшларнинг ички туристик саёҳатларини ташкил қилиш топширилди.

Жорий йилдан бошлаб ёшлар ўртасида “Касб-ҳунар олимпиадалари” ўтказилиши таъкидланди. Мисол учун, ошпаз, кондитер, стилист, дизайнер, ҳунармандлар ўртасида олимпиада ўтказилади ва ғолибларга устахоналар қуриб берилади, зарур дастгоҳлар олиб берилади.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Namangan: 62-xalqaro gullar festivaliga marhabo

Gulsevar namanganliklar milliy madaniyatimizni targ‘ib qilish, yurtimiz turistik salohiyatini oshirishda ayni o‘z hunarlari bilan munosib hissa qo‘shib kelishyapti.

Ayni kunlarda gullarga burkanayotgan Namangan shahri yana bir bora mahalliy va xorijlik sayyohlar, go‘zallik hamda nafosat shaydolarini o‘z bag‘riga chorlaydi.

21-may kuni start oladigan Xalqaro gullar festivali barcha ishtirokchilarga go‘zal taassurot va mazmunli sayohat vaʼda qilmoqda.

Darvoqe, bu galgi festivalda noyob, yangi va betakror gul navlari namoyish etilishi kutilmoqda.

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Youtube

🙂 Milliy Tanlov

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

...Дуторни созлаш учун реза куйлардангина олиб турган машшоқ Отабек кутмаган жойда «Наво»дан бошлаб юборган эди... Дутор товши қандайдир ўзининг бир ҳасратини сўзлағандек, ҳикоя қилғандек бўлиб эшитилар эди. Йўқ, бу ҳасратни ул ўз тилидан сўзламас эди – Отабек тилидан сўзлар эди... Отабекнинг кўз ўнгидан ўткан кунлари бирма-бир ўтиб бошладилар-да, ниҳоят «анув» хотиралари, «анув» ҳангомалари ҳам кўриниш бериб ўтдилар... Йўқ ўтмадилар... Унинг кўз ўнгида келиб тўхтадилар-да, шу кўйи турабердилар... Дутор бу фожиъага ўзи ҳам чидаб туролмағандек йиғлий бошлади... Дутор қуруққина йиғламас эди, балки бутун коинотни зирр этдириб ва хаста юракларни дирр силкитиб йиғлар эди...

Абдулла Қодирий,
“Ўткан кунлар”

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Biz senla baxtlimiz 🌲🌳🌿☘️🍀🌷

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Куюнчак телеижодкорларни, барча зиёлиларни дўстона ҳамкорликка чақираман!

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

🛣Dunyoning barcha yo'llari O'zbekistonga olib boradi!
✈️Yaqinlaringizga ulashing!

🛣Все дороги мира ведут в Узбекистан!
✈️Поделитесь с друзьями!

🛣All the roads of the world lead to Uzbekistan!
✈️Share it with your friends!

Telegram 📸Instagram 💬Facebook 📹Youtube

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Mehmonxona xizmatidan qoniqmayapsizmi?
https://tourquality.uz/uz/press-center/news/2084/
____________

Недовольны сервисом гостиниц?
https://tourquality.uz/press-center/news/2085/

Kanallarimizga a'zo bo‘ling👇
Web-site |Telegrame|Facebook|Instgram| Youtube

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Онадек сев Ватанни, токи, Ватан бор, сен борсан...🇺🇿

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Ўзбек туризми ривожига қўшилаётган яна бир ҳисса

Юртимизда гўзал ва бетакрор сайёҳлик масканлари бисёр. Аслида бу манзилларни табиатнинг ўзи ҳар фаслда моҳирона безайди. Инсон омили таъсири натижасида эса бу масканлар яна чирой очиб, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун замонавий шарт шароитлар яратилаётир.

Хоразм воҳаси Боғот туманида 125, 4 гектар ер майдонида “QALAJIQ QAL’A OAZIS EKOTURIZM” фермер хўжалиги томонидан барпо этилаётган экотуризм зонаси фаолият бошласа, ўз таркибига меҳмонхона, ўтовли лагер, атрофдаги ҳудудларда эса туяқуш фермаси ва туяларни кўпайтириш жойларини қамраб олганлиги билан шубҳасизки сайёҳларни жалб қилиш салоҳияти юқори бўлади. Бундан ташқари келган сайёҳлар отда сайр қилиши, Қалажиқ қалъасидан топилган қадимий буюмлар музейида тарих билан юзлашиши, қалъа ҳудудида жойлашган кўлнинг ажойиб хусусиятларидан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади.

Қарийб якунланай деб қолган жараён билан танишиш асносида ўз таклиф ва мулоҳазаларимизни билдирдик. Аминмизки, ушбу экотуризм лойиҳаси келгусида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар гавжум масканга айланади.

Озодбек Назарбеков
Маданият ва туризм вазири

Читать полностью…
Подписаться на канал