Dunyoda tug‘ilgan yurt tuprog‘idan azizroq makon bormi? Nahotki, nafs balosi, Vatan sevgisidan ustun bo‘lolsa? Eshiklar ortidagi xoinlarning asl maqsadlari nima?
Barchasiga har shanba soat 21:15da "Mendirman Jaloliddin" tarixiy seriali orqali guvoh bo‘lasiz. Bizni kuzatishda davom eting...
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни
Миллат тарбиячисига эҳтиром
Юртимизда баҳорнинг энг нафис, энг гўзал байрами шукуҳи ҳукмрон. Шу муносабат билан биз ҳам соҳада меҳнат қилаётган хотин-қизларимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб, қалбимиздаги эзгу тилак ҳамда ниятларимизни билдирдик.
Зотан, дунёдаги жамики яхлитлик ва тўкислик оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз биландир. Оналарнинг сокингина тебратган бешигида не-не даҳолар улғаймади дейсиз. Уларнинг алласи билан инсон оламни танийди. Қалбига эзгулик инади. Аёл борки, хонадонларимиз чароғон, файзли ва мазмунли.
Сўнгги йилларда хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги ва роли янада ошди. Бугун олима аёлларимизнинг илмий ишланмалари, лойиҳалари жамият ривожида алоҳида аҳамият касб этаётгани, халқаро миқёсда эътироф қилинаётгани, санъаткор опа-сингилларимиз, жажжи қизларимиз дунё саҳналарида миллий маданиятимизни кенг тараннум этаётгани, педагогларимиз тарбиялаган ўқувчилар халқаро фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида Ўзбекистон байроғини баланд кўтараётгани барчамизга юксак шараф бағишлайди.
Яхшиямки дунёда аёллар бор. Ҳаёт улар билан гўзал, улар билан мазмунли. Тасаввур қилинг, агар бир кун волидангиз, аёлингиз уйда бўлмаса, қай аҳволга тушасиз? Гўё хонадонингизнинг файзи қочгандек туюлади. Шундай эмасми? Бинобарин, табаррук зотнинг кўзида доим қувонч, юзида табассум бўлиши учун биз, эркаклар улардан ширин сўзимизни, меҳримизни аямаслигимиз, умр бўйи асраб-авайлашимиз керак.
Бугунги баҳорий байрам барчангизга муборак бўлсин! Гўзаллик, нафосат ва оилавий фаровонлик сизларни ҳеч қачон тарк этмасин.
Озодбек Назарбеков,
маданият ва туризм вазири
Turkiy xalqlar oʻrtasida xalqaro folklor festivali boʻlib oʻtadi
Batafsil 👉 Yuz.uz
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
🇺🇿Oʻzbekiston - Ozarbayjondagi eng yirik koʻrgazmaning hamkor mamlakati
📨Nufuzli xalqaro turizm ko‘rgazmasida ishtirok etishga shoshiling!
✅Batafsil
🇺🇿Узбекистан – страна-партнер крупнейшей туристической выставки в Азербайджане
📨Успейте принять участие в престижной международной туристической выставке!
✅Подробнее
🇺🇿Uzbekistan is a country partner of the largest tourism exhibition in Azerbaijan
📨Hurry up to participate in the prestigious international tourism event!
✅Read more
✅Telegram 📸Instagram 💬Facebook 📹Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с Международным женским днем – 8 Марта"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ichki sayohatlarga chegirmalar eʼlon qilindi
https://uzbektourism.uz/news/view?id=2669
Объявлены скидки на внутренние туристические поездки
https://uzbektourism.uz/ru/news/view?id=2669
Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Rasmiy |Telegram |Facebook|Instagram |YouTube
Agar Yaponiyada sakura daraxti ko‘plab sayyohlarni o‘ziga jalb qilsa, O‘zbekistonda o‘rik gullashi olam-olam quvonch baxsh etadi, chunki o‘rik gullari erta bahor timsolidir.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🙂 Milliy Tanlov
Планетарий замонавий, билимга чанқоқ ёшлар масканига айланиши керак
Тошкент шаҳар Планетарийсида бўлиб, мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишдик.
Танишиш жараёнида келажагимиз бунёдкорлари бўлган иқтидрли ёшларимиз учун ушбу масканни замон талаблари даражасига келтириш ва фалакиёт илмига қизиқувчиларини бу ерга жалб қилиш чораларини кўриш зарур, деган хулосага келдик.
Мирзо Улуғбек, Аҳмад Фарғоний, Хоразмий, Беруний, Али Қушчи каби илм фан даҳоларининг ёшлиги, ўсмирлиги билан боғлиқ сиймосини яратиш, шу асосда 3D форматдаги илм билан машғул бўлган жараёнларни мавжуд экспонатлар қаторига қўшиш, шунингдек, Планетарий қошида илм-фан, физика-астрономия тўгаракларини ташкил этиш каби таклифларимизни илгари сурдик.
Шу билан бирга, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда энг замонавий мобиль ва IT технологиялари билан тиллашаётган Z (zed) авлодни бу масканга жалб қилишга доир инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳам олдимизда турган эзгу мақсадлардан бири.
Дарвоқе, бу борада жамоатчиликнинг ҳам фикр ва таклифлари тинглашга тайёрмиз
Озодбек Назарбеков
Маданият ва туризм вазири
HAMDARDLIK
Qadrdon qardoshlarim,
Turkiyaning 10 ta viloyatida ro‘y bergan zilzila, hech shubhasiz, O‘zbek xalqining ham qalbini larzaga soldi.
Falokat natijasida yuzaga kelgan vayronalar orasida qolgan dindoshlarimizning tanidan o‘tgan sovuq bizning ham etimizni junjiktirmoqda.
Og‘ir sinovli kunlar Turk qardoshlarimizning naqadar matonatli va hamjihat ekanini namoyon qildi.
Birdamlik tuyg‘usi O‘zbekiston xalqini ham o‘z qondoshlariga yordam qo'lini uzatishga chorladi. Zilzilaning zahmidan azob chekkan murg‘ak bolalar bizning ham dilbandlarimizdir.
Vafot etganlarga Allohdan rahmat, jabrdiydalarga kuch-quvvat, sabr-toqat, do'st va qardosh Turk xalqiga tinchlik va farovonlik tilaymiz.
Samimiy mehr va ehtirom bilan,
Ozodbek Nazarbekov,
madaniyat va turizm vaziri
BAŞSAĞLIĞI
Sevgili kardeşlerim,
Türkiye'nin 10 ilinde yaşanan depremin sarsıntısı, hiç kuşkusuz Özbek hakının kalbinde hissedilmektedir.
Afetin getirdiği göçüklerin arasında kalan dindaşlarımızı üşuten rütübet bizim de kemiklerimizi sızlatmakta.
Zorlu sınavlı günler Türk kardeşlerimizin ne kadar dirayetli ve insansever olduğunu ortaya koymuştur.
Dayanışma duygusu Özbekistan halkını da akrabasına yardım elini uzatmaya davet ediyor. Depremin yükünün altında kalan o minik çocuklar bizim canlarımızdır.
Hayatını kaybedenlere Allah'tan rahmet, depremzedelere metânet ve sekinet, dost ve kardeş Türk halkına huzur ve refah temenni ederiz
En içten sevgi ve saygılarla,
Ozodbek Nazarbekov,
Özbekistan Cumhuriyeti
Kültür ve turizm Bakanı
Hurmatli Mehmet Nuri Erso‘y janoblari,
Turkiyaning Gaziantep, Qahramonmarash, Hatay, Usmoniya, Adiyaman, Malatya, Shanliurfa, Adana, Diyorbakir va Kilis viloyatlarida ro‘y bergan zilzila oqibatida do‘st va qardosh turk xalqi boshiga kelgan kulfat bizni chuqur qayg‘uga soldi.
Darhaqiqat, o‘zbek va turk xalqlarining o‘tmishi, tili, dini va madaniyati mushtarak bo‘lib, quvonchi ham, qayg‘usi ham birdir.
Vafot etganlarga Allohdan rahmat, yaralanganlarga jadal shifo, jabrdiydalarga sabr va kuch-quvvat tilaymiz. Turk qardoshlarimizga chuqur hamdardlik bildiramiz. O‘zbek xalqi har doim Sizning yoningizda.
Ehtirom bilan,
Ozodbek NAZARBEKOV,
Madaniyat va turizm vaziri
Sayin Mehmet Nuri Ersoy,
Türkiye’nin Gaziantep, Kahramanmaraş, Hatay, Osmaniye, Adıyaman, Malatya, Şanlı Urfa, Adana, Diyarbekir ve Kilis bölgelerinde yaşanan deprem sonucu dost ve kardeş türk halkının başına gelen facia bizleri derinden sarsmıştır.
Geçmişi, dili, dini ve medeniyeti aynı olan Özbek ve Türk halklarının hüznü ve sevinci de birdir.
Vefat edenlere Allah’tan rahmet, yaralananlara acil şifalar, depremzedelere sabır ve dirayet temenni ederiz. Türk kardeşlerimizin acısını paylaşıyoruz. Özbek kardeşleriniz her zaman yanınızdadır.
Saygılarımla,
Ozodbek NAZARBEKOV,
Özbekistan Cumhuriyeti Kültür ve Turizm Bakanı
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади.
—
По поручению Президента Шавката Мирзиёева в Турцию будут направлены гуманитарная помощь для пострадавших от сильного землетрясения и группа спасателей Министерства чрезвычайных ситуаций для участия в ликвидации последствий стихийного бедствия.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳридаги “Олтин ипак карвонсаройи” туристик марказини бориб кўрди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил туристический центр «Олтин ипак карвонсаройи» в городе Маргилане.
#Mirziyoyev #safar #Fargona #turizm
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Har shanba "ZO‘R TV" telekanalida Xorazmshohlar va Chingizxon o‘rtasidagi murosasiz kurash, adolatsizliklar, ijtimoiy-siyosiy, madaniy-ma'rifiy rivojlanishning siz bilmagan jihatlarini o'zida aks ettirgan "Mendirman Jaloliddin" tarixiy serialini kuzatib boring!
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🦅 Milliy Tanlov
Самарқанд яна бир нуфузли анжуманга мезбонлик қилади
Жорий йилнинг 16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик анжумани бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли халқаро тадбирга тайёргарликнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган ЕТТБ Бош котиби Казухико Когучи билан учрашдик.
Таъкидлаш керакки, Президентимиз ташаббуси билан бир қанча халқаро анжуманларга мезбонлик қилган қадимий ва навқирон Самарқандда ушбу тадбирни ўтказиш бўйича ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланади.
ЕТТБнинг йиллик анжуманига бутун дунёдан 73 та банк бошқарувчилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда турли компаниялар вакилларидан иборат 2 мингга яқин меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Бу Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш баробарида, мамлакатимиз туризм салоҳиятини яна бир бор кенг намойиш этиш имкониятини яратади.
Шунингдек, бўлажак нуфузли тадбирга ташриф буюрадиган хорижлик меҳмонлар юртимиз номоддий маданий меросининг энг сара намуналари, жозибадор туризм салоҳияти, гастрономияси, ҳунармандчилиги ва фольклор санъати билан яқиндан танишадилар.
Дарвоқе, жаноб Казухиконинг таъкидлашича, мазкур нуфузли анжуманни жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш мақсадида ЕТТБ веб-сайтида алоҳида саҳифа очилади. Бу ҳам биз учун муҳим.
Ўйлаймизки, халқаро тадбир доирасида муҳокама қилинадиган барча масалалар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жонажон Ватанимизнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва жаҳондаги имижини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Озодбек Назарбеков,
маданият ва туризм вазири
Milliy sanʼatimiz ustalari va yosh ijrochilar diqqatiga!
Batafsil 👉 https://madaniyat.uz/uz/post/900
💬 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook
Муваффақиятлар бардавом бўлсин!
Бугун аёлларимиз ҳар жабҳада фаол. Фан-талим, санъат, тиббиёт, спорт, тадбиркорлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, қўйингки, барча соҳаларда хотин-қизларимиз ўз билими ва салоҳияти билан юқори натижаларга эришмоқда. Бу эса давлатимиз томонидан улар учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганининг натижасидир.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати кўплаб аёлларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида соҳамизда хизмат қилиб келаётган бир қатор опа-сингилларимизнинг борлиги бизни хурсанд қилди.
Жумладан, Ўзбекистон давлат драма театри етакчи саҳна устаси Азиза Бегматова ҳамда Қўқон шаҳридаги «Қўқон ёр-ёри» ашула ва рақс фольклор-этнографик ансамбли мусиқа раҳбари Надира Мазахидова «Меҳнат шуҳрати» ордени, Гулистон шаҳридаги «Дўстлик» маданият маркази хореографи Айбатша Айтбагамбетова «Дўстлик» ордени билан тақдирланишган бўлса, Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси раққосаси Дилноза Артикова «Шуҳрат» медалига муносиб кўрилди.
Шунингдек, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 4-босқич талабаси Феруза Абдукаримова эса Зульфия давлат мукофоти соҳибаси бўлди.
Ўз истиъдоди, интилиши, билим ва салоҳияти билан бошқаларга намуна бўладиган 28 нафар қизларимиз мана шу мукофот билан тақдирланди.
Улар улкан ислоҳотларимиз асосчиси бўлиши ва мамлакатимизни янада тараққий эттиришда беқиёс хизмат қилишига ишонаман. Бу йўлда барчангизга куч-ғайрат ва шижоат тилайман.
Муваффақиятли одимларингиз бардавом бўлсин!
Озодбек Назарбеков
Маданият ва туризм вазири
Президент Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистонни барпо этишда, Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлган ёш авлодни тарбиялашда сизларга, сизларнинг буюк мураббийлик фазилатларингизга таянамиз.
—
Президент Шавкат Мирзиёев: В строительстве Нового Узбекистана, воспитании молодого поколения – созидателей Третьего Ренессанса мы опираемся прежде всего на вас, ваши замечательные качества.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Айни вақтда Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
—
В эти минуты в Международном конгресс-центре с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит торжественное праздничное мероприятие по случаю 8 марта - Международного женского дня.
Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори
—
Постановление Президента Республики Узбекистан "О награждении Государственной премией имени Зульфии"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Теҳрон ва Самарқанд ўртасида авиақатновни йўлга қўйишни таклиф қилдик
Навбатдаги учрашувимиз Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Ҳамид Найрободий билан бўлди.
Мулоқот давомида, маданият ва туризм соҳасида мавжуд ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтариш, самарали лойиҳаларда ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза алмашдик.
Элчи жаноблари Эронда ҳам, Ўзбекистонда ҳам Темурийлар даврида бунёд этилган меъморий обидалар кўплиги, туризм салоҳиятини ошириш учун бу имкониятдан унумли фойдаланишимиз лозимлигига тўхталиб, ҳозирда икки давлат ўртасида ҳафта бир маротаба авиақатнов амалга оширилиши, бу ўзаро туризмни ривожлантириш учун етарли эмаслигини таъкидлади.
Биз эса, Эронда сақланаётган тарих ва маданиятимизга алоқадор қўлёзмалардан нусха кўчириш, меҳмонхона бошқаруви ва мақом йўналишида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, Теҳрон ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида авиақатновни йўлга қўйиш каби таклифларни билдирдик.
Музокара якунида, Эрон вакилларини Бахшичилик, Мақом санъати, Шарқ тароналари каби халқаро фестивалларда иштирок этишлари учун таклиф қилдик.
Озодбек Назарбеков
Маданият ва туризм вазири
Халқаро ҳамкорлик доирасидаги яна бир мулоқот
Швейцариянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Константин Оболенский билан бўлиб ўтган мулоқот Ўзбекистон ва Швейцариянинг замонавий ривожланиши ва маданияти ҳамда туризм салоҳияти, соҳадаги сўнгги янгиликлар муҳокамаси билан бошланди.
Сир эмаски, айни пайтда нафақат хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги сиёсий вакиллари, балки халқаро ҳамжамият Ўзбекистондаги янгиланишлар жараёни самараларини эътироф этмоқда.
Элчи жаноблари ҳам бу борада алоҳида тўхталиб, ҳар икки давлат соҳа мутахассислари ва хизматчилари ўртасида илғор тажрибалар алмашиш, хусусан, меҳмонхона хизмати, бошқаруви каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш манфаатли бўлишини таъкидлади.
Соҳа вакилларини Швейцарияга таклиф этиб, мазкур давлатдаги илғор тажриба, айниқса, Ўзбекистон Президенти томонидан алоҳида эътибор қаратилаётган "яшил" технология ва стандартларни туризмда ҳам жорий этиш бўйича самарали лойиҳаларни ўрганиш ва юртимизда татбиқ этишга келишиб олинди.
Шунингдек, Оболенский жаноблари 2023 йилнинг куз фаслида Самарқанд шаҳри мезбонлик қиладиган БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессиясида Швейцариянинг туризм соҳасидаги етакчи компаниялари иштироки таъминланишини айтиб ўтди.
Мулоқот якунида келгусидаги янги ҳамкорлик борасида ўз таклифларимизни билдириб, юртимизда бўлиб ўтадиган Бахшичилик, Мақом санъати ҳамда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалларига швейцарияликларни таклиф этдик.
Озодбек Назарбеков,
маданият ва туризм вазири
Jaloliddinning sa'y-harakati bilan kashf qilingan yangi qurol Chingizxonni vahimaga solayotir...
Uni yasagan olimning payiga tushgan mo‘g‘ul ayg‘oqchilari maqsadiga erisha oladimi? Sulton Alouddinga xoinlik qilganlar kimlar?
Har shanba "ZO‘R TV" telekanalida "Mendirman Jaloliddin" tarixiy serialini kuzatib boring...
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🦅 Milliy Tanlov
Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги
Камол эт касбким олам уйидин…
Ҳазрат Алишер Навоий ижодиёти гўё улкан бир уммондир. Унинг тубида дуру жавоҳирлар, яъни маънолар хазинаси шу қадар беҳисобки, мана, қарийб олти асрдан буён илм аҳли ушбу меросни тадқиқ қилса-да, ҳеч ким уни тўлалигача забт этолмаган. Ҳар гал бирор янгиликка дуч келинади. Улуғ мутафаккир асарларининг бебаҳолиги, беқиёслиги ҳам аслида шунда.
Туркий дунё Навоий бобомизни “миллат қуёши” дея ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олади. Бу ҳам бежиз эмас. Ҳазрат бутун умрини туркий тил мавқеини кўтариш, туркий адабиёт имкониятларини жаҳонга тан олдириш, жамиятда ҳақиқат ва адолат мезонларини қарор топтиришга, шунингдек, маърифат ҳомийси сифатида бор билим ва тажрибасини, мол-мулкини миллат тарбиясига бағишлаган.
Модомики, биз фарзандларимизни юксак инсоний фазилатлар соҳиби этиб тарбияламоқчи эканмиз, уларни Навоий ижодига ошно қилишимиз, ўқиб-ўрганишларига, сатрлари мазмун-моҳиятини чуқур англашларига кўмаклашишимиз, интилишларини қўллаб-қувватлашимиз лозим. Ва, албатта, ўзимиз ҳам улуғ сўз санъаткори асарларини ўқишимиз, уқишимиз зарур.
Навоий 4 ёшида мактабга бориб, тезда савод чиқарган. Оиладаги мутолаага бўлган эътибор, мушоиралар, бадиий асарлар юзасидан мулоҳаза алмашиш жараёнлари ёш Алишерда адабиётга меҳр уйғотган. Худди игна билан қудуқ қазиган мисол илм ўрганишда сабр-тоқатли бўлган.
Бу, бугунги кунда барчамизнинг зиммамизда турган баркамол авлодни тарбиялаш вазифаси рўёбида катта бир мактабдир. Юртдошларимиз, айниқса, ўғил-қизларимиз орасида ушбу мактабнинг муносиб давомчилари борлиги жуда қувонарли. Бироқ, қимматли вақтини беҳуда ўтказиб, билим олиш, ҳунар эгаллаш фурсатини бой бераётган ёшларимиз ҳам йўқ эмас. Биз уларга тўғри йўлни кўрсатишимиз керак.
Ахир, сиз, азиз ёшларда бугун ўқиш, ўрганиш учун барча имкониятлар эшиги очиқ. Бу борада Ҳурматли Президентимиз томонидан ҳамма шароитлар яратиб берилмоқда. Ундан унумли фойдаланиш эса ўз қўлингизда. Зеро, “Камол эт касбким олам уйидин…” деган ҳикматни ҳаётий шиорига айлантирган инсон асло ютқазмайди.
Мухтасар айтганда, буюк аждодимиз авлодлар учун нафақат бой адабий, балки катта бир инсонийлик ибратини ҳам мерос қилиб қолдирган. Бу меросдан ғурурланиш баробарида, бобомизга муносиб ворис бўлиш масъулиятини ҳам унутмайлик!
Озодбек Назарбеков,
маданият ва туризм вазири
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоган билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
—
Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Турецкой Республики Реджепом Тайипом Эрдоганом.
#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamdardlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Diqqat, e'lon!
Qadrli yurtdoshlar!
Bugunga qadar "Mendirman Jaloliddin" seriali xususidagi fikr-mulohazalar xususida eʼlon qilingan chellenjga ushbu tarixiy serial namoyishiga befarq bo‘lmagan ko‘plab yurtdoshlarimiz ishtirok etishmoqda.
Ko'pchilikning fikrini inobatga olgan holda mazkur chellendj joriy yilning 20 fevralga qadar davom etishini ma'lum qilamiz.
Shoshiling!
Siz ham chellenjda qatnashing va qimmatbaho sovrinlardan biriga ega bo'ling!
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
🦅 Milliy Tanlov
Юрт равнақига ҳисса қўшиш йўлида барчамиз елкадошмиз
Инсоннинг меҳр қўйган касби унинг жамиятда ўз ўрнини топишига ёрдам берса, яхши жамоада фаолият юритиши касбий ўсишида пиллапоя вазифасини ўтайди. Албатта, ушбу жараёнда кадрнинг билими, салоҳияти, дунёқараши ва тажрибаси ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ана шундай фазилатларга эга бўлган, маданият ва туризм соҳалари ривожига муносиб ҳисса қўшиб келган масъул ходимлар бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан самимий хайрлашдик.
2017 йилдан буён Маданият вазирлигида биз билан елкама-елка меҳнат қилиб келаётган Умиджон Қўқонбоев ўтган давр мобайнида соҳага оид қонунлар, Фармон ва қарорлар ижросини таъминлашда масъулиятли ва ташаббускорлиги, шижоати билан жамоадошларига, айниқса, ёш ходимларга ўрнак бўла олди. Туризм соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшган Бахтиёр Ибрагимов ва Нусратилла Зикриллаев ҳақида ҳам илиқ фикрлар айтиш мумкин.
Уларнинг кейинги фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Ишончимиз комилки, янги вазифаларида ҳам бор куч, билим ва тажрибаларини ишга солиб, меҳнат қиладилар.
Аслида юртни жон дилидан севган киши борки, қайси жамоада, қандай лавозимда фаолият юритмасин, Ватан тараққиётига муносиб улуш қўшишни ўз бурчи, вазифаси деб билади. Бинобарин, барчамиз шу халққа хизмат қиламиз, сафдошмиз, елкадошмиз. Шу маънода, Умиджон Қўқонбоев, Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев каби шижоатли инсонлар билан келгусида эзгу мақсадлар йўлидаги ҳамкорлигимиз давом этади.
Озодбек Назарбеков,
маданият ва туризм вазири
Milliy sanʼatimiz ustalari va yosh ijrochilar diqqatiga!
Batafsil 👉 https://madaniyat.uz/uz/post/900
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🦅 Milliy Tanlov
Соҳада яна бир янги саҳифа очилди
Янги Ўзбекистонимиз тарихида илк маротаба ўтказилаётган
“Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофоти танловини ўтказдик ва ғолибларини тақдирладик.
Таъкидлаш жоизки, Давлатимиз раҳбари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ таъсис этилган ушбу миллий мукофот номзодлар театр, цирк, мусиқа соҳасининг эстрада, анъанавий, академик, фольклор, бастакорлик, композиторлик, рақс, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, бадиий ижод ҳамда маданият ва санъатнинг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган соҳа вакиллари орасидан 20 та номинация бўйича саралаб олинди. Энг муҳими, номзодлар Миллий танловлар платформасига очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида кенг жамоатчиликнинг онлайн овоз бериши орқали аниқланди.
Аниқроғи, бугун ўз йўналишида "энг яхши" деб топилганлар халқимиз томонидан холис баҳоланди.
Буюк жадидчимиз Абдулҳамид Чўлпон таъкидлаганидек: “Ҳар қандай ижодий асарни ҳам ишлаб пиширадилар. Шоирнинг шеъри, насрчининг роман ё ҳикояси, бастакорнинг чолғу асари чолғучининг бажармаси, ҳатто заргарнинг чиройлик балдоқ ё шокилдаси, йўнмачи устанинг нафис ишлаган йўнмакор асари... булар ҳаммаси ишланиш орқасида пишади, етилади, қимматли асар ҳолига келади”.
Аслида фаолиятидан қониқмаган одам яна ва яна янгиликлар сари интилади, юксак марраларни забт этмагунча тинчимайди. Забт этилган чўққидан туриб атрофга боққач эса бунданда юксак мақсадлар борлигини тушуниб етади ва янада олға интилади.
Бугун тақдирланганлар ҳам айни шу нисбатга муносиб десак, асло янглишмаймиз.
Бир сўз билан айтганда, санъаткор учун энг холис баҳо халқ берган баҳодир. Устоз санъаткорларга ҳавас қилиб саҳна масъулиятини елкасида кўтариб меҳнат қилаётган санъатимизнинг ёш юлдузларига "Устозлар йўлини берсин", мукофот соҳибларига эса яна бир эътироф муборак бўлсин, деймиз.
Озодбек Назарбеков
Маданият ва туризм вазири
#Milliy_tanlov
🇺🇿 Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat va turizm vazirligi "Yangi Oʻzbekiston yulduzlari" madaniyat va sanʼat milliy mukofoti nomzodlariga ovoz bering.
✨ Yilning eng yaxshi estrada ayol xonandasi 🏆
🎙 Gulasal Abdullayeva
🎙 Dilafruz Rustamova (Afruza)
🎙 Nilufar Usmonova
🤔 Siz kimga ovoz berasiz
❓
Milliytanlov.uz
🎭 milliytanlovuz.t.me