Davlat rahbari kuni kecha kreativ industriya haqida gapirdi. Eʼtiborni kreativ sohalarga qaratishimiz, ularni jadal rivojlantirishimiz zarur, deya taʼkidladi. Bu xitobga biz bugun “labbay!” deya yangi kreativ loyihamizga start beramiz.
Nomoddiy madaniy meros targʻibotiga qaratilgan ushbu loyihani Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyatshunoslik va nomoddiy madaniy meros ilmiy-tadqiqot instituti “Qadriyatfilm” bilan hamkorlikda amalga oshirdi.
Mitti vatanlarni katta yurakka jo qilib Yurt va Millat qalbini aks ettirgan bu samimiy ijod mahsulidan boshqacha taʼsirlandim. Qarang, ota-buvalardan kelayotgan qadriyatlarni eʼzozlash bilan ham vatanparvar boʻlish mumkin ekan... Ajdodlaring asragan qadriyatlarga sadoqating ham asli millatparvarliging ekan...
Bu tasvirlarni koʻrayotib OʻzBekligingni yangidan idroklaysan: har parchada Vatan parchasi, Millat fitrati-yu tiynati mujassam.
Fursatdan foydalanib, yurt ishqini 50ta audiovizual lavhaga jamlagan kreatorlar jamoasi – Iroda Dadajonova, Maʼruf Hasanov, Azizjon Haydarovga ushbu xayrli loyiha uchun minnatdorlik bildiraman.
Biz bu videoroliklar tarqab ketib, tarqoq koʻngillarni birlashtirishini istadik. Zero yurtning kuchi – birlikda, qadri esa tinchlikdadir!
🚀 Telegram / 📷 Instagram
35 ta xonadon — 35 ta oila hayotida yangi sahifa ochgan Vatan ichra kichik vatan. Ko‘zlarda quvonch yoshlari, dil izhorlarida minnatdorlik, shukronalik hissi... "Inson qadri uchun" degan ezgu tamoyilning yana bir amaliy ifodasi.
Yashnobod tumanida madaniyat va san'at xodimlaridan bir guruhiga yangi turar joylarning kalitlarini tantanali ravishda topshirdik. Hamkasblarimizning xursandchiligini ko‘rib, ular bilan birdek quvondik, hayajonga tushdik, ko‘nglimiz tog‘dek ko‘tarildi.
O‘ylaymizki, mustaqilligimizning 33 yillik bayrami bu baxtiyor oilalar uchun eng unutilmas, eng yorqin, eng qadrli va eng aziz kun bo‘lib qoladi.
🚀 Telegram / 📷 Instagram
Vatanni sevish nima?
Millatni sevish nima?
Bu faqat bayroq hilpiratib, tantanavor she’r o‘qish emas.
Vatanni jimgina turib ham sevish mumkin.
Kaft harorati ila loydan go‘zallik qorib...
Temirni qizig‘ida bosmoq uchun yurak o‘chog‘iga o‘t qalab...
Har qatim ipni tuyg‘ular rangiga bo‘yab... har chok ila muhabbatni kashtalab...
Inja fikratni cho‘ng toqat ila yog‘ochga naqshlab...
Dunyo tamaddunida sahifa ochgan kashfiyot ila...
Bobolar borini, ORINI doston qilib...
Chayir bedovlarni pishqirtirib... Halo-o-ol! deya hayqirgan chavandozlar shahdu shiddatiga do‘nib... VATAN deysan, O‘ZBEGIM deysan, O‘ZLIGIM deysan. 🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Qadriyating, uduming bori uchun ham yuksalasan. Millating dunyo aro izzatli millatlardan ekaniga shukr qilasan.
#yangiloyiha #nomoddiymadaniymeros
Telegram | Instagram | Facebook
Ёруғ ва нурафшон келажагимизни – Янги Ўзбекистонни албатта барпо этамиз! Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
—
Обязательно построим наше прекрасное будущее – Новый Узбекистан! С 33-летием независимости Республики Узбекистан, дорогие соотечественники!
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Istiqlol ayyomi barchamizga muborak bo‘lsin!
Mustaqillik xalqimizning tarixiy yutug‘i bo‘lib, unga osonlikcha erishilgani yo‘q. Mazkur sharafli yo‘lda qanchadan-qancha ajdodlarimiz, yurtimizning asl farzandlari, millat qahramonlari o‘z jonlarini fido qildilar, zulm va zo‘ravonlik, qatag‘on qurboni bo‘ldilar. Lekin istiqlol uchun, hurriyat uchun kurash aslo to‘xtab qolgani yo‘q.
Mana shunday qat’iy intilish natijasida bundan roppa-rosa o‘ttiz uch yil muqaddam xalqimizning buyuk orzusi ro‘yobga chiqdi – O‘zbekiston o‘z mustaqilligini qo‘lga kiritdi.
O‘tgan yillar davomida kuzatilgan turli sinov va qiyinchiliklarga qaramay, xalqimizning fidoyiligi, hamjihatligi tufayli mamlakatimiz dunyoda o‘z o‘rni va mavqeiga ega bo‘ldi. Ayniqsa, oxirgi yillarda “Inson qadri uchun” degan ezgu tamoyil asosida olib borilayotgan tarixiy islohotlar O‘zbekistonni jahonga yangi qiyofada namoyon qildi.
Bugun turli tahdid va qarama-qarshiliklar kuchaygan, atigi bir kungina, bir soatgina xotirjam yashash kimlargadir eng katta orzuga aylanib qolgan murakkab davrni boshdan kechiryapmiz. Bu bizni yurtimizdagi tinchlik va osoyishtalikning qadriga yetib, shukronalik hissi bilan yashashga, bir yoqadan bosh chiqarib, shu aziz Vatan ravnaqi uchun munosib hissa qo‘shishga undaydi.
Davlatimiz rahbari bugun Shahidlar xotirasi xiyobonida o‘tkazilgan tadbirda ta’kidlaganlaridek, eng katta maktab, eng katta tarbiya – tarixning o‘zi. Yoshlarimiz tariximizni yaxshi bilishi, boshqalardan emas, o‘zimizning bobolarimizdan namuna olishi kerak. Bu istak, bu ezgu maqsad har birimizning zimmamizga juda katta mas’uliyat yuklaydi. Biz bu mas’uliyatni chuqur his qilamiz.
Fursatdan foydalanib, ushbu shukuhli damlarda barcha yurtdoshlarimizni, xorijdagi vatandoshlarimizni eng ulug‘ ayyom – Istiqlol bayrami bilan samimiy tabriklayman.
Barchangizga sihat-salomatlik, xonadonlaringizga baxtu saodat, fayzu baraka tilayman.
Yurtimiz tinch, osmonimiz musaffo bo‘lsin! Jonajon Vatanimizga hech qachon ko‘z tegmasin!
Mustaqilligimiz abadiy bo‘lsin!
#Sharq_taronalari_2024
#Videoreportaj
📌 Sharq taronalari XIII xalqaro musiqa festivalining yopilish marosimi jarayonlaridan lavha.
Festival g'oliblari bilan tanishing:
✅ Gran-pri
✅ 1-o'rin
✅ 2-o'rin
✅ 3-o'rin
🚀 Telegram / 📷 Instagram
Bugun, 29-avgust kuni Samarqandlik yoshlar bilan uchrashdik.
Madaniyat vazirligi rahbariyati tomonidan muntazam ravishda sohada faoliyat ko‘rsatayotgan, shuningdek og‘ir toifadagi yoshlar bilan uchrashuvlar o‘tkazib kelamiz.
Uchrashuvlarda ishtirok etgan yigit-qizlarning muammolari, yoshlar tomonidan ko‘tarilgan masalalar alohida nazoratga olinib, bosqichma-bosqich yechim qilinmoqda.
Mazkur uchrashuvda yoshlar tomonidan bildirilgan taklif va tavsiyalarni tingladik.
Uchrashuvda xorijiy va mahalliy OAV vakillari ham ishtirok etishdi.
🚀 Telegram / 📷 Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Турецкой Республики во главе с министром культуры и туризма Мехметом Нури Эрсоем.
#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Қатар давлатида ўзбек маданияти намойиш этилди
Хабарингиз бор, айни пайтда Қатар давлатининг пойтахти Доҳа шаҳрида “Ўзбекистон маданияти, ҳунармандчилиги ва туризми ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.
Бизга ҳамроҳлик қилган Қатар Маданият вазири Aбдулраҳмон бин Ҳамад ал-Тани жаноблари ҳамда Доҳада меҳмон бўлиб турган Озарбайжон Маданият вазири, дўстимиз Одил Каремли миллий маданиятимизни юксак эътироф этишди.
Доҳанинг “Дарб ал-Саай” маданият майдонида Ватанимизнинг ранг-баранг маданий ландшафти, жумладан, мақом ва бахшилик санъати каби номоддий маданий мерос намойиши, заргарлик, ҳаттотлик, миллий мусиқа асбоблари, қўғирчоқлар, миниатюра ва бадиий, декоратив ҳамда амалий санъати намуналари, шунингдек, гастрономик кўргазмалар ташкил этилган.
Алоҳида эътироф этиш жоизки, Қатар халқи шу вақтга қадар фақат миллий куни нишонланиб келинган бу майдондан “Ўзбекистон маданияти, ҳунармандчилиги ва туризми ҳафталиги” учун жой ажратгани бу миллатнинг ўзбек маданияти ва санъатига бўлган чуқур ҳурматини ифода этди.
Қатар давлати билан йўлга қўйилган ўзаро дўстлик ва маданий алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётган ўзбек маданиятининг бой меросини тараннум этиш, унинг мумтоз ва халқ амалий санъати, ижрочилик анъаналари, урф-одат ва маросимларини намойиш этиш давом этади.
Араб лаққи
Қадим замонларда Бухоронинг бир подшоҳи бўлиб, унинг молу дунёси кўп экан. Фарзандлари ҳам анча экан. Подшо кайфу сафони, ўйин-кулгини яхши кўрар, унинг саройида сонсиз ҳофизлар, чолғувчилар, қизиқчилар ҳам бор экан. У, бирор жойга боргудай бўлиб қолса, аҳли санъатни ҳам ўзи билан олиб юрар экан. Санъаткорлар ичида кекса бир чол ҳам бор экан. Бу чолни кишилар Араб лаққи деб аташар экан. Араб лаққи ҳам бошқа санъаткорлар қаторида бирга юрар ва подшо сўраган вақтда, бир-икки калима кулгили латифа айтиб, ўтирган кишиларни кулдириб қўяр экан, холос. Сўрамаса, эшик ёнидан нари кетолмай, подшо сўзини кутиб ўтирар экан. Араб лаққининг кийишга кийими, ейишга овқати ҳам бўлмагани учун у борган жойлардаги «азиз» меҳмонлар олдидан ортган ошни нон орасига қўйиб, уйида кутиб ўтирган кампирига келтирар экан. Чол билан кампир ниҳоятда камбағал ва қашшоқ яшар эканлар. Уларни кишилар на тўйга, на томошага ва на маъракага айтар эканлар. Бунинг устига парвардигор бирор фарзандни ҳам раво кўрмабди. Чол билан кампир уйда ўтирганларида узоқдан-узоқ ҳасратлашиб дардлашар эканлар.
Араб лаққи кунларнинг бирида подшо ва унинг мулозимлари билан жуда узоқ юрибди, чарчаганидан бутун коинотга лаънатлар ўқибди. Унинг ҳаётдан норозилиги тўғрисидаги хабар подшога бориб етибди. Маишат кайфини суриб ўтирган подшо, чолни олдига чақиртириб арзини сўрамоқчи бўлганида, чол унга қулоғини тутибди. Атрофда ўтирган ўнлаб кишилар чол билан подшо ўртасида бўлиб ўтган гапни эшитмай ҳайратда қолибдилар.
Орадан кўп ўтмай чол билан кампирнинг турмушлари яхшиланибди. Кампирни ён қўшниларидан ташқари, Бухоронинг кўзга кўринган бойлари, амалдорлари тўйларига айта бошлабдилар. Ҳайитларда аллақандай номаълум кишилар чол уйига қимматбаҳо совғалар келтира бошлабдилар. Қисқа вақт ичида Араб лаққининг омбори ғалла билан тўлибди, молхонасига сигир, қўш ҳўкиз, отлар боғланибди. Чол билан кампирнинг кийими ҳам шойи бўлибди, шундай қилиб чол билан кампир жуда бойиб кетибдилар. Кунларнинг бирида бунинг хабари подшога етибди. Подшо чолни олдига яна чақиртириб, унинг бойиб кетиш сабабини сўрабди. Араб лаққи шунда подшога қараб:
— Ҳазрат олийлари, мен бунинг сабабларини олдин ҳеч билмаган эдим, кейин-кейин тушуна бошладим. Ўзингизга маьлумки, менинг раҳматли отам сизнинг раҳматли отангиз даврида хизматкор эди, мен бўлсам ёшлигимда ҳофизлик қилар эдим, ёшим улғайгач, кишиларингиз: «Товушинг бузилибди, қарибсан», деган гаплар билан ҳофизликдан четлаштирдилар, охири куним ўтмагач, тўпчибошига арз қилдим, сўнгра у мени яна давлатингиз соясида ҳикоя айтиб юришга ижозат олиб берди. Ана шундан буён йигирма йил ўтди. Бир марта араб ҳикоясини айтганимда: «Араб ҳикояларини бузиб айтадиган лақма», дейишди. Ундан кейин номим Араб лаққи бўлди. Бир куни чарчаб, ҳолдан кетиб, ўзи яратиб ғамхўрлик қилмаган коинотга лаънатлар айтганимни эшитиб, сабабини сўрамоқчи бўлганингизда сизга қулоғимни тутдим. Сиз қулоғимга шивирлаб, қарғишим сабабини сўрадингиз, атрофдаги ўтирган кишилар бундан хавфсирадилар. Ана шу кундан бошлаб қонунсиз иш қилувчи қозингиз, ҳокимингиздан тортиб, оддий солиқчингизгача менга совға бера бошладилар. Улар икковимизни сирдош деб ўйладилар ва ўзларининг гуноҳларини беркитиш учун мени рози қилиб турдилар. Бўлган иш шу. Ким билади, менга ўхшаганлар жуда кўп. Ҳар бир камбағал мен каби уларни қақшатса-ю, сўнг сирларини очиб уни фош қилиб ташласа, кўп яхши кунлар бўлар эди, — деган экан.
#ўзбекхалқэртаклари
#халқоғзакиижоди
#номоддиймаданиймерос
Фаолиятимизни масъулиятсиз ходимлар билан давом эттира олмаймиз...
Андижонлик соҳа вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда дастлаб, Давлатимиз раҳбарининг соҳани ривожлантиришга оид фармон ва қарорлари ҳамда кенгайтирилган йиғилишларда белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси доирасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилдик.
Айтиш керакки, ҳудудларда соҳага оид қабул қилинган ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш қониқарли даражада эмас. Аксарият ходимлар ижро интизоми масъулиятини тўла тушуниб етмаяпти.
Афсусланарлиси, ижро интизоми идоралараро электрон тизимига уланиш учун вилоятнинг 54 та тизим ташкилоти ва ЮНИКОН ўртасида шартномалар тузилган. Бироқ тизимдан фойдаланиш тўлиқ йўлга қўйилмаган.
Шу ўринда яна бир масала: вилоятдаги маданият марказлари томонидан маданий хизмат кўрсатиш орқали топилган даромадда барча маданият муассасаларининг улуши тенг эмас. Тўғри, Булоқбоши туманининг бу борадаги тажрибаси самарали. Аммо вилоят миқёсида олиб қаралганда бу етарли эмас.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш давомида вилоят театрларидаги мавжуд вазият, театрга томошабин жалб қилиш масаласига ҳам тўхталдик.
Бундан ташқари, Давлатимиз топшириғига биноан, Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев номини абадийлаштириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди. Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами кенгайгани сари соҳа вакиллари орасида ўз вазифасига “панжа ортидан қараш”га одатланиб қолганлар борлиги кўнгилни оғритади.
Йиғилиш якунида бундай ўйлайдиганлар билан фаолиятимизни давом эттира олмаслигимизни қатъий тушунтирдик. Ўйлайманки, барча ўзига керакли хулосани чиқарди.
#retro
🎙 Botir Zokirov ijrosidagi "Mahbubga" taronasi
🎼 Botir Zokirov— atoqli o‘zbek, sovet xonandasi, rassomi va adabiyotshunosi hisoblanadi. 1965 yilda O‘zbekiston SSR xalq artisti unvoniga sazovor bo‘lgan.
🎶 U turli janrlarda qo‘shiqlar kuylagan: o‘zbek xalq qo‘shiqlari, o‘zi bastalagan qo‘shiqlar, o‘zbek va rus bastakorlarining qo‘shiqlari, shuningdek, xorij shlyagerlarini, asosan, asl ko‘rinishida kuylagan, zero, bir nechta xorij tillarini bilgan.
🚀 Telegram | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Президент санъатимизда ўчмас из қолдирган Шерали Жўраев номини абадийлаштириш бўйича ташаббус билдирди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Янги институт жонсарак мутахассисларни катта конференцияга чорламоқда!
...Навоий ҳам, Бобур ҳам илм кишилари эди. Ҳар иккисининг ижодий мулкида илмий асарлар бисёр. Ҳар икки зот қаламга олган масалалар, воажабки, бугун ҳам долзарб, хусусан номоддий маданий мерос масаласи. Инчунин ҳозирги шиддатли ва мураккаб даврда миллатнинг ўзлигини таниб олиши, асраб қолиши учун ҳам ўта муҳим масаладир бу.
Шу маънода Президентимизнинг “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 405-сонли қарори айни муддао бўлди. Ушбу тарихий ҳужжат самараси ўлароқ вазирлигимиз ҳузурида бутун бошли илмий-тадқиқот институти ташкил этилди. Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос масалаларига ихтисослашган ушбу илмий муассаса Ўзбекистоннинг номоддий маданий ресурсларини юзага чиқариш, қадриятлари улуғ юрт номини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшади дея ишонч билдирамиз ва узоқни кўзлаб очилган илмий муассаса фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Дарвоқе, шу кунларда Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий тадқиқот институти (МНММИТИ) катта илмий конференция чақириш ҳаракатида, бу ҳақда тез орада хабар топасиз.
Институт жамоаси фокус қаратган – ўз даврида Форобию Навоий, Бобуру Фитратлар ҳаловатини олган ўзак масалалар бугун миллениаллар (1984 – 2000), зумерлар (2000 – 2015), қўйингки, альфа авлод (2011 йилдан бу ёғи) деб аталаётган замонавий йигит-қизлар силсиласи учун алоҳида қийматлидир.
Бас, шундай экан, Y (игрек), Z (зет) ва А (альфа) авлодга мансуб аҳду шаҳдли дўстларим, чақириғимизни қабул қилинг! Биз уйғондик, сиз ҳам ғафлатда қолманг! Модомики юрт ободлиги илму фунун ила ҳосил бўларкан -- илму тафаккурингиз билан истиқболга юзланинг! Аҳду шаҳд билан олға!
Озодбек Назарбеков,
маданият вазири
#Andijon
#tashrif
➡️ Avvalroq xabar berilganidek madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov Andijon viloyatida xizmat safarida bo‘lib turibdi.
➡️ Vazir Andijon viloyatidagi tashrifi davomida Madaniyat vazirligi tasarrufidagi ta’lim tashkilotlarini xususan,
🈁 Andijon shahar ixtisoslashtirilgan san’at maktabini;
🈁 Andijon tumanidagi 7-sonli musiqaga ixtisoslashtirilgan maktab-internatni ko’zdan kechirdi.
➡️ Vazirning Andijon viloyatidagi xizmat safari davom etmoqda.
✔️ Bizni kuzatishda davom eting safar tafsilotlari bilan tanishtirib boramiz.
🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook
Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#mustaqillikka_33_yil
🇺🇿 Jonajon vatanimizning mustaqillik bayramidagi ishtirokimiz.
🚀 Telegram / 📷 Instagram
⚡️ Bugun, 1-sentyabr kuni madaniyat xodimlarining mehnatini rag‘batlantirish hamda uy-joy sharoitlarini yaxshilash maqsadida Yashnobod tumanida qurilayotgan uy-joylardan 35 ta xonadonlar tantanali o’z egalariga topshirildi.
Tadbirda madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov ishtirok etib, xonadon kalitlarini xonadon egalariga taqdim etdi.
“Bugungi unutilmas va hayajonli damlarni anchadan beri intiq bo‘lib kutgan aziz do‘stlar!
Mana, nihoyat o‘sha kun keldi!
Ishoninglar, mening hozirgi hayajonim, quvonchim sizlarnikidan aslo kam emas.
Hurmatli tadbir ishtirokchilari!
Avvalo, barchangizni Vatanimiz mustaqilligining 33 yilligi bilan chin qalbimdan tabriklayman.
Bu yilgi bayram sizlar uchun bir umrga unutilmaydigan, doim shirin xotira sifatida esga olinadigan qo‘shaloq xursandchilik bo‘lib kelganidan barchamiz behad mamnunmiz”
Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!
—
Да здравствует Республика Узбекистан! Да здравствует народ Узбекистана!
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
—
На аллее "Шахидлар хотираси" состоялась церемония поминовения жертв репрессий. В ней принял участие Президент Шавкат Мирзиёев.
#Mirziyoyev #marosim #shahidlar #xotira
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Sharq_taronalari_2024
#Videoreportaj
– Notinch va tahlikali zamonda azaliy qadriyatlarni, odamiylik qiyofasini saqlab qolish tobora mushkul bo‘lib bormoqda. Mana shunday murakkab vaziyatda ilohiy sarchashmalardan quvvat olib, vaqt va makon chegaralari osha gumanistik ideallarni tarannum etadigan asl san’at, musiqa va adabiyot xaloskor kuch bo‘lib maydonga chiqishi zarur.
Shavkat Mirziyoyev, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti.
#Sharq_taronalari_2024
#Live
📌 Ayni damda "Registon" maydonida Sharq taronalari XIII xalqaro musiqa festivalining tantanali yopilish marosimiga hozirlik ko’rilmoqda.
✅Ma’lumot uchun, bugun 29-avgust kuni festivalning yopilish marosimi bo’lib o’tadi, shuningdek tanlov g’oliblari e’lon qilinadi.
❕ Bizni kuzatishda davom eting!
Telegram | Instagram | Facebook | Veb-sayt
#Xalqaro_hamkorlik 🇺🇿🇹🇷
Bugun, 28-avgust kuni Turkiya Respublikasi madaniyat va turizm vaziri Mehmet Nuri Ersoy o'rtasida hamkorlik uchrashuvimiz bo'lib o'tdi.
🚀 Telegram / 📷 Instagram
#milliy_qadriyat
🇺🇿Milliy an’analarimiz oila bag‘rida, mahalla ostonasida shakllanadi, kamol topadi, asrlar davomida ajdodlarimizdan avlodlarga meros sifatida yetib boradi.
🇺🇿 Aziz vatandosh, keling milliy an’analarimizni, urf-odatlarimizni, qadriyatlarimizni, an’analarimizni keyingi avlodga yetkazish yo'lida birlashaylik!
🚀 Telegram | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Маданият ҳамиша дўстлик, тинчлик элчиси бўлган, миллатлар бирлигига, жипслигига хизмат қилган. Дўстлик ва тинчлик – бу икки тўлқин бирлашиб, улкан қудратга айланиши лозимлиги бугунги глобаллашаётган дунёда янада яққолроқ намоён бўлмоқда.
Читать полностью…Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори
—
Постановление Президента Республики Узбекистан "О широком праздновании 300-летия великого туркменского поэта и мыслителя Махтумкули Фраги"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.
—
В городе Ханабаде под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам экономического и социального развития Андижанской области.
#Mirziyoyev #safar #Andijon #yigilish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
CULTURAL DAYS OF UZBEKISTAN IN QATAR
Date: February 22-25, 2024. Doha City.
Opening Ceremony Venue: Darba Say
Closing Ceremony Venue: Katara Opera House
#Bobur_tavalludi
💬 "Bobur – dilbar shaxs. Uyg‘onish davri hukmdorining haqiqiy namunasidir. U mard va tadbirkor odam bo‘lgan. Bobur o‘ta madaniyatli va jozibali insonlar orasida eng yetuk insonlardan biri edi. Bobur san’at va, ayniqsa, adabiyotni sevardi."
Javohirla’l Neru
🎙 O'zbekiston va Qoraqalpog'iston xalq artisti Ozodbek Nazarbekov ijrosidagi- Boburxonlik konsert dasturini yana bir bor e'tiboringizga havola etamiz.
➡️ Batafsil:👉 https://www.youtube.com/watch?v=DISzLI55ROs
🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook