Фаолиятимизни масъулиятсиз ходимлар билан давом эттира олмаймиз...
Андижонлик соҳа вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда дастлаб, Давлатимиз раҳбарининг соҳани ривожлантиришга оид фармон ва қарорлари ҳамда кенгайтирилган йиғилишларда белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси доирасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилдик.
Айтиш керакки, ҳудудларда соҳага оид қабул қилинган ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш қониқарли даражада эмас. Аксарият ходимлар ижро интизоми масъулиятини тўла тушуниб етмаяпти.
Афсусланарлиси, ижро интизоми идоралараро электрон тизимига уланиш учун вилоятнинг 54 та тизим ташкилоти ва ЮНИКОН ўртасида шартномалар тузилган. Бироқ тизимдан фойдаланиш тўлиқ йўлга қўйилмаган.
Шу ўринда яна бир масала: вилоятдаги маданият марказлари томонидан маданий хизмат кўрсатиш орқали топилган даромадда барча маданият муассасаларининг улуши тенг эмас. Тўғри, Булоқбоши туманининг бу борадаги тажрибаси самарали. Аммо вилоят миқёсида олиб қаралганда бу етарли эмас.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш давомида вилоят театрларидаги мавжуд вазият, театрга томошабин жалб қилиш масаласига ҳам тўхталдик.
Бундан ташқари, Давлатимиз топшириғига биноан, Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев номини абадийлаштириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди. Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами кенгайгани сари соҳа вакиллари орасида ўз вазифасига “панжа ортидан қараш”га одатланиб қолганлар борлиги кўнгилни оғритади.
Йиғилиш якунида бундай ўйлайдиганлар билан фаолиятимизни давом эттира олмаслигимизни қатъий тушунтирдик. Ўйлайманки, барча ўзига керакли хулосани чиқарди.
#retro
🎙 Botir Zokirov ijrosidagi "Mahbubga" taronasi
🎼 Botir Zokirov— atoqli o‘zbek, sovet xonandasi, rassomi va adabiyotshunosi hisoblanadi. 1965 yilda O‘zbekiston SSR xalq artisti unvoniga sazovor bo‘lgan.
🎶 U turli janrlarda qo‘shiqlar kuylagan: o‘zbek xalq qo‘shiqlari, o‘zi bastalagan qo‘shiqlar, o‘zbek va rus bastakorlarining qo‘shiqlari, shuningdek, xorij shlyagerlarini, asosan, asl ko‘rinishida kuylagan, zero, bir nechta xorij tillarini bilgan.
🚀 Telegram | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Президент санъатимизда ўчмас из қолдирган Шерали Жўраев номини абадийлаштириш бўйича ташаббус билдирди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Янги институт жонсарак мутахассисларни катта конференцияга чорламоқда!
...Навоий ҳам, Бобур ҳам илм кишилари эди. Ҳар иккисининг ижодий мулкида илмий асарлар бисёр. Ҳар икки зот қаламга олган масалалар, воажабки, бугун ҳам долзарб, хусусан номоддий маданий мерос масаласи. Инчунин ҳозирги шиддатли ва мураккаб даврда миллатнинг ўзлигини таниб олиши, асраб қолиши учун ҳам ўта муҳим масаладир бу.
Шу маънода Президентимизнинг “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 405-сонли қарори айни муддао бўлди. Ушбу тарихий ҳужжат самараси ўлароқ вазирлигимиз ҳузурида бутун бошли илмий-тадқиқот институти ташкил этилди. Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос масалаларига ихтисослашган ушбу илмий муассаса Ўзбекистоннинг номоддий маданий ресурсларини юзага чиқариш, қадриятлари улуғ юрт номини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшади дея ишонч билдирамиз ва узоқни кўзлаб очилган илмий муассаса фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Дарвоқе, шу кунларда Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий тадқиқот институти (МНММИТИ) катта илмий конференция чақириш ҳаракатида, бу ҳақда тез орада хабар топасиз.
Институт жамоаси фокус қаратган – ўз даврида Форобию Навоий, Бобуру Фитратлар ҳаловатини олган ўзак масалалар бугун миллениаллар (1984 – 2000), зумерлар (2000 – 2015), қўйингки, альфа авлод (2011 йилдан бу ёғи) деб аталаётган замонавий йигит-қизлар силсиласи учун алоҳида қийматлидир.
Бас, шундай экан, Y (игрек), Z (зет) ва А (альфа) авлодга мансуб аҳду шаҳдли дўстларим, чақириғимизни қабул қилинг! Биз уйғондик, сиз ҳам ғафлатда қолманг! Модомики юрт ободлиги илму фунун ила ҳосил бўларкан -- илму тафаккурингиз билан истиқболга юзланинг! Аҳду шаҳд билан олға!
Озодбек Назарбеков,
маданият вазири
#Andijon
#tashrif
➡️ Avvalroq xabar berilganidek madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov Andijon viloyatida xizmat safarida bo‘lib turibdi.
➡️ Vazir Andijon viloyatidagi tashrifi davomida Madaniyat vazirligi tasarrufidagi ta’lim tashkilotlarini xususan,
🈁 Andijon shahar ixtisoslashtirilgan san’at maktabini;
🈁 Andijon tumanidagi 7-sonli musiqaga ixtisoslashtirilgan maktab-internatni ko’zdan kechirdi.
➡️ Vazirning Andijon viloyatidagi xizmat safari davom etmoqda.
✔️ Bizni kuzatishda davom eting safar tafsilotlari bilan tanishtirib boramiz.
🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook
Андижоннинг яна бир чин фарзанди Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан буюк давлат арбоби, шоҳ ва шоирни хотирлаб, эҳтиром кўрсатдик.
Читать полностью…Бир учрашувда тўрт муҳим масала...
Икки давлат маданият вазирликлари ўртасида ҳамкорлик бўйича қўшма қўмитаси мажлисини ташкил этиш, "Маданият ва санъат соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси”сини ўзаро имзолаш...
Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекар жаноблари билан кечган мулоқотимиз айни масалалар муҳокамаси билан бошланди.
Шунингдек, Туркия ҳамда Ўзбекистонда маданият соҳасида ўтказиладиган фестиваллар ва кўрик-танловлар тўғрисида мунтазам ўзаро маълумотлар алмашиш ва уларда иштирок этишни таъминлаш, кино соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш кабилар юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар алмашдик.
Дипломатик миссия раҳбари билан мулоқотимиз давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид самарали таклифлар билдирилди.
Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиеванинг миллий мақом санъати ҳамда соҳа ривожига қўшган ҳиссаси энг юксак эътирофу эъзозга муносиб.
Читать полностью…Икки улуғ аждодимиз буюк Мир Алишер Навоий ва Андижоннинг чин фарзанди, темурийзода, шоҳ ва шоир Заҳриддин Муҳаммад Бобурни хотирладик.
Ватан соғинчи, адолату муҳаббат, садоқату вафо уфуриб турган ғазал ва рубоийлар ҳамда шу асосда яратилган мумтоз наволардан баҳраманд бўлдик.
Искандар васияти
Қабрға чун бошлағунгуздур йўлум,
Наъш ёнидин чиқаринг бир қўлум.
То кишиким қилса назар ул сори,
Ибрат ила боққай ўшул қўл сори.
Билгай аниким ети кишвар шаҳи,
Етти фалак мушкилининг огаҳи,
Жисмида жон йўқ бу макондин борур,
Холи илик бирла жаҳондин борур.
Кимки жаҳон мулки ҳавасдур анга,
Ушбу илик тажриба басдур анга.
Алишер Навоий,
"Садди Искандарий"
Алишер Навоийнинг 583 йиллигига
Миллатимиз қуёши
Бугун ўзбек халқининг фахри, ифтихори, ғазалиёт мулкининг султони Мир Алишер Навоий бобомизнинг 583 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.Бу сана муносабати билан нафақат Ўзбекистонда, балки чет элларда, хусусан туркий тилли давлатларда ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилаётгани улуғ мутафаккир шоирнинг дунё адабиётида алоҳида ўрни борлигининг исботидир.
Зеро ўзининг муҳташам “Хамса”сини туркий тилда яратишга жазм этган аллома ўзидан аввал беш достонни ёзиб олам аҳли эътиборига тушган улуғ шоир Низомий Ганжавийнинг ижодига юксак баҳо бериб “Осон эрмас бу майдон ичра турмоқ, Низомий панжасиға панжа урмоқ” дея ўз ихлосу ҳавасини билдирган эди...
Лекин, аллома шоиримизнинг “Хамса”си Алишер Навоий ижодининг гултожи бўлиб туркий халқларнинг адоқсиз меҳрини қозонди.
Умуман ўз асарлари билан туркий тилнинг кенг имкониятларини, қудратини оламга намойиш этган ўзбек тили ва адабиётининг асосчиси Алишер Навоий ўз ижоди билан асрлар оша ҳамон қуёшдек нур таратиб турибти.
Шукрки, давримиз ёшлари бу бебаҳо меросни чуқур ўзлаштириб, маънолар хазинасидан баҳраманд бўлиш имкониятига эга. Бу ёғду ҳали неча-неча замонлар оша авлодлар қалбига маънавият, маърифат, маданият каби юксак инсоний фазилатларни бахш этиши муқаррар.
Барчамизга бугунги қутлуғ кун муборак бўлсин!
Бугун ер юзида миллиардлар одам яшайди. Уларнинг ичидан иккинчи Суқрот, Афлотун, Хайём, Яссавий, Навоий ва Бобурни топиш қийин, аммо юзлаб неронлар, цезарлар, чингизхонлар ёвуз ниятларини амалга ошириш учун пайт пойлаб юришибди... Адабиёт пайдо бўлгандан бери одамларни адолатга, инсоф-диёнатга, эзгуликка хизмат қиладиган улуғ ишларга даъват этади, аммо афсуски, буни эшитадиган қулоқ, эътибор кўзи кам топилади. Қанийди, инсон боласи ўткинчи дунёвий манфаатлар аслида кони зарар эканлигини англаса, Ҳазрат Навоийнинг ушбу ғазалини ҳаётий принципига айлантирса...
Читать полностью…Mir Alisher Navoiyning “Topmadim” gʻazali Oʻzbekiston xalq artisti Afzal Rafiqov ijrosida
—
Газель Алишера Навои «Топмадим» в исполнении народного артиста Узбекистана Афзала Рафикова
🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook
Бой адабий мероси билан бутун туркий дунё назм ва насрида ўчмас ном қолдирган икки буюк сиймони ёд этдик...
Читать полностью…Фаолиятимизда ижро интизоми, шахсий масъулиятни янада кучайтиришимиз шарт!
Навбатдаги йиғилишимиз вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ҳамда тизимдаги ташкилотлар раҳбарият билан Президентимиз раислигида ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар муҳокамасидан бошланди.
Айтиш керакки, соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга қарамай, олдимизда кўпгина долзарб вазифалар ва ечимини кутаётган муаммолар бор. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, муаммоларга тизимли равишда ечим топиш учун тизимдаги оддий ходимдан тортиб раҳбарларгача бугунгиданда шижоат билан ҳамфикр, елкадош бўлиб меҳнат қилиши керак бўлади.
Зотан, 2023 йил таҳлиллари соҳанинг айрим бўғинларида айнан якдиллик, масъулият ва “мен” эмас, “биз” бўлиб фаолият юритишда оқсаш кузатилганини кўрсатди.
Бугун дунё сиёсий-ижтимоий майдонида юз бераётган маънавий, ахборий таҳдидлар Миллат етакчисининг “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган таъкидлари бекорга эмаслигини кўрсатиб турибди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда айни мулоҳазалар юзасидан фикр алмашдик.
Якунда эса зиммамиздаги ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида, сидқидилдан бажаришга, ҳудудлар кесимида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва энг муҳими, оддий ходимдан тортиб раҳбаргача ижро интизомига янада қатъий амал қилиш борасида топшириқ ва тавсиялар бердик.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори
—
Постановление Президента Республики Узбекистан "О широком праздновании 300-летия великого туркменского поэта и мыслителя Махтумкули Фраги"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.
—
В городе Ханабаде под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам экономического и социального развития Андижанской области.
#Mirziyoyev #safar #Andijon #yigilish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
CULTURAL DAYS OF UZBEKISTAN IN QATAR
Date: February 22-25, 2024. Doha City.
Opening Ceremony Venue: Darba Say
Closing Ceremony Venue: Katara Opera House
#Bobur_tavalludi
💬 "Bobur – dilbar shaxs. Uyg‘onish davri hukmdorining haqiqiy namunasidir. U mard va tadbirkor odam bo‘lgan. Bobur o‘ta madaniyatli va jozibali insonlar orasida eng yetuk insonlardan biri edi. Bobur san’at va, ayniqsa, adabiyotni sevardi."
Javohirla’l Neru
🎙 O'zbekiston va Qoraqalpog'iston xalq artisti Ozodbek Nazarbekov ijrosidagi- Boburxonlik konsert dasturini yana bir bor e'tiboringizga havola etamiz.
➡️ Batafsil:👉 https://www.youtube.com/watch?v=DISzLI55ROs
🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 541 йиллиги
Буюк аждодларимизга муносиб авлод
Буюк саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур бугун, орадан 541 йил ўтиб ҳам қалбларимизни ғурур ва ифтихор туйғуларини бахш этиб турибти. Бахтимиз шулки, бизнинг шундай жаҳон аҳлини ўз салоҳияти билан лол қолдирган аллома аждодларимиз кўп. Улар қолдирган бебаҳо илмий-ижодий мерослари, босиб ўтган шонли йўллари миллатимиз шаънини юксалтириб келаётганига дунё аҳли шоҳид.
Хусусан,улуғ аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур нафақат ўз ижоди, саркардалик салоҳияти, балки улуғ инсоний фазилатлари билан ҳар қандай халқ юрагидан чуқур жой олди. Ўзи ҳукмронлик қилган ҳинд халқининг адолатли шоҳи, дилбар шоирига айланди. Унинг “Бобурнома”си, бебаҳо илмий- бадиий асарлари халқимизнинг туганмас маънавий бойлигидир. Зеро, бу маънавият, адабиёт уммонидан дунё халқлари ҳам баҳраманд бўлмоқда. Унинг ҳақли ворислари бўлган давримиз ёшлари Мирзо Бобур ижодини чуқур ўрганиб, ўзлаштираётган юксак маънавият, маданият, ўткир салоҳият эгалари бўлиб вояга етмоқда.
Азиз юртдошларимизга, улуғларимизга муносиб авлод бўлишга интилаётган ёшларимизга бугунги қутлуғ кун муборак бўлсин! Келгусида улардан Янги Ўзбекистон ва жаҳон тарихида муносиб ўрни бўлган шундай алломалар етишиб чиқишига ишонамиз.
Соҳа вакиллари билан навбатдаги муҳокамада
Соҳа вакиллари билан ўтказилган навбатдаги йиғилишда дастлаб, соҳани янада ривожлантириш бўйича бугунги кунда ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилдик.
Шундан сўнг, “Ўзбектеатр” ҳамда “Маданият таълими маркази” давлат муассасалари фаолиятини йўлга қўйишга доир ҳукуматнинг қарор лойиҳаларини кўриб чиқдик.
Айтиш керакки, соҳага оид лойиҳа, ташаббус ёки қарорлар ишлаб чиқилаётганда аввало, унинг истиқболига, ходимларнинг самарали фаолиятига, шунингдек, халқ ва давлат манфаатларига хизмат қилиши керак.
Шу асосда қарор лойиҳаларини такомиллаштирилган ҳолда қисқа муддатларда тегишли идора ва ташкилотлар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича тегишли топшириқларни бердик.
Ҳаёт ва ижод йўли ҳамиша ёшларга ибрат
Истиқлол йилларида миллий мусиқа, мумтоз ижро ҳақида гап кетганда, кўз олдимизда Муножот Йўлчиева гавдаланади.
Андижонда туғилиб, мумтоз мусиқага меҳр қўйган, устозлар этагидан маҳкам тутиб ижро сирларини ўрганган Муножот опа сабри ва мусиқага меҳри сабаб халқ меҳрини қозонди. Бир неча давлат мукофотлари, "Ўзбекистон халқ артисти", " Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонларига сазовор бўлди.
Нафақат юртимиз, балки Буюк Британия ва АҚШнинг кўплаб шаҳарларида, шунингдек, Италия, Япония, Ҳиндистон, Бразилия каби ўнлаб давлатларнинг маданий саҳналарида ўзбек миллий мусиқасини маромига етказиб ижро этиб, ўзга миллат вакилларининг санъатимизга бўлган муҳаббатини уйғотишига сабабчи бўлган.
Шу аснода ўнлаб шогирдлар тарбиялаб, миллий мусиқамиз ижрочилари сафини кенгайишига ҳисса қўшган. Булар хусусида узоқ тўхталиш мумкин...
Муножот Йўлчиеванинг ижодий кечасига йиғилганларнинг ҳар бири унинг шахси ва меҳнат фаолияти, соҳага қўшган ҳиссасини муносиб эътироф этишди.
Устоз санъаткорнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилаб, Яратгандан тан сиҳатлик, оилавий фаровонлик сўраймиз.
Фидокорлик, шижоат, санъатга ҳурмату муҳаббат бобида ёшларга ўрнак бўлишдан асло чарчаманг!
Ойбек домла неварали бўлганларида, чақалоқнинг қулоғига Навоий ғазалларидан ўқитган эканлар…
Читать полностью…ИСКАНДАРНИНГ ОЧИҚ ҚЎЛЛАРИ
“Садди Искандарий”да Искандарнинг вафоти тафсилотлари бундай:
у муҳит ичра оромжўй бўлгач, бироз муддатдан сўнг ортга қайтади, лекин ўн уч йиллик денгиз сафари машаққатлари туфайли бетоб бўлиб, мизожида саломатлик ноёб бўлиб қолган эди. Шунда хаёлига фоний дунёни тарк этиш фикри кела бошлайди ва элни ўз одатига ундаб, мамлакатни бошқариш тартиб-қоидаларини белгилаб беради. Мулуки тавойифни жорий қилиб, шу ишга амал қилганлар мамлакат идорасини узоқ йиллар давомида қўлида сақлаб туришини айтади. Денгиздан чиқиб, саҳрода кетар экан, хасталик ва жазирама таъсирида отдан йиқилади, ҳамроҳлари остига темирдан ясалган бир жанг қуроли қўйиб, устига олтин суви юритилган қалқон тутадилар. Искандар бу манзарага боқар экан, бир пайтлар ўзи ҳақида очирган фолда кўрган ҳолат ёдига келади. Ўша фолда умри сўнгида ётган ери темиру осмони олтин бўлиши маълум бўлган эди. Искандар шундан сўнг онасига мактуб ёзади, қаттиқ аза тутишни тақиқлаб, Искандарияга кўмишларини ва, албатта, тобутдан қўлини чиқариб қўйишларини тайинлайди. Токи одамлар бунга ҳайрат, ибрат кўзи билан боқиб билсинларки, бу панжалар саф тортиб денгизу қуруқликни қўлга киритди, аммо кетар чоғда чинорнинг япроқсиз бутоғидек бўм-бўш қолди...
Саховат инсоният боғининг борвар шажаридур, балки ул шажарнинг муфид самаридур. Одамийлиқ кишварининг баҳри мавжвари, балки ул мавж баҳрининг самин гавҳари. Саховатсиз киши — ёғинсиз абри баҳор ва ройиҳасиз мушки тотор. Мевасиз йиғоч ҳамону ўтун ҳамон ва ёғинсиз булут ҳамону тутун ҳамон.
Сахосиз киши бирла гавҳарсиз садафнинг бир ҳукми бор. Дурсиз садаф била ўлуб қуруғон не эътибор. Бахил беҳиштқа кирмас агар саййиди Қурайший бўлсун ва сахий тамуғи бормас, агарчи бандаи ҳабаший бўлсун. Сахий булутдур — иши хирмон, балки махзан бермак. Бахил мўрдур — даъби хўша балки дона термак.
Ҳиммат аҳлиғадур саховат ихтисоси ва бу икки шариф сифат валоят хоси. Саховат одамиға бадандур ва ҳиммат анга руҳ ва ҳиммат аҳлидин оламда юз минг футуҳ. Ҳимматсиз киши эр сонида эмас, руҳсиз баданни киши тирик демас.
Олий ҳиммат шоҳбозедур баланд парвоз ва беҳиммат сичқон сайёде юрутачи тоз. Шунқор маскани шоҳнинг билаги, юрутачи мақоми ўлуксанинг сассиғ бадани ва сўнгаги.
Арслон иши сайд уруб сибоъни тўйғормоқ ва сичқон варзиши дирам ўғурлаб, тугунни ахтармоқ. Соҳиби ҳикмат муфлислиқ била паст бўлмас, ҳимматсиз ганж топса, бийикларга ҳамдаст бўлмас. Чинор илги холилиғидин бийиклигига не нуқсон ва туфроққа ниҳон ганжлари била не улви шон. Ҳиммат аҳлиға агарчи бийик кавкабдур, аммо саховатға неча мартабадур, исроф сахо эмас ва итлофни маъно аҳли сахо демас.
Алишер Навоий,
"Маҳбубул-қулуб"
Bundan roppa-rosa bir yil avval shu kunlarda turk qardoshlarimiz boshidan ogʻir kunlarni oʻtkazgandi.
Onasiz qolib boʻzlayotgan goʻdaklar, tuproq ostidan jigarporasini, yaqinini umid bilan izlayotganlar, vayronalar ostida qolgan qizining qoʻllarini qoʻyib yubormayotgan ota...
U kunlarni eslashning oʻzi juda ogʻir. Oʻshanda nafaqat turkiy millat vakillari, balki butun dunyo qaygʻuga tushib ogʻir tin olgandi.
Yaratgandan butun insoniyat uchun bunday kunlar qaytib kelmasligini soʻrab, zilzila qurbonlari xotirasiga duo qildik.🤲🏻
🇺🇿🤝🇹🇷
2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари мактабларда тарбия ва маънавият масалаларига эътиборни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X