📋Bugun, 24-yanvar kuni Pekin shahrida bo‘lib o‘tadigan oʻzbekistonlik sanʼat ustalarining konsert dasturi
(konsert Toshkent vaqti bilan 16:00da boshlanadi)
🔹O‘zbekiston davlat simfonik orkestri ijrosida — “O‘zbekiston ona diyorim” musiqiy kompozitsiyasi
🔹O‘zbekiston xalq artistlari Furqat Ashuraliyev, Elmurod Ahmedovlar ijrosida — “Fasli navbahor” qo‘shig‘i
🔹Otabek Nazirov ijrosida — “Turandot” operasidan “Kalaf” ariyasi
🔹O‘zbekiston xalq artisti Munojat Yo‘lchiyeva ijrosida — “Yor istab, Mustahzod” ashulasi
🔹“Zulfiya” davlat mukofoti sovrindori Shirin Mamatova ijrosida — “Mening sevimli Xitoyim” qo‘shig‘i
🔹O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist To‘lqin Jabborov ijrosida — Xorazm xalq qo‘shig‘i “Boq-boq”
🔹Sabina Hamdamova, Akjol Meldebekov ijrosida — “Oqshom ohanglari” qo‘shig‘i
🔹O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist Ilyos Arabov ijrosida — Buxoro xalq qo‘shig‘i “Mavrigi”
🔹O‘zbekiston xalq artisti Jenisbek Piyazov ijrosida — “Karmen” operasidan “Toreodor” kupletlari
🔹O‘zbekiston xalq artisti Munojat Yo‘lchiyeva ijrosida — “Munojot” ashulasi
🔹Sabina Xamdamova, Akjol Meldebekovlar ijrosida — “Endless love” qo‘shig’i
🔹O‘zbekiston xalq artistlari Furqat Ashuraliyev, Elmurod Ahmedovlar ijrosida — “Yolg‘iz”, “Shahloga tushdi” qo'shiqlari
🔹O‘zbekiston davlat simfonik orkestri ijrosida — “Spring festival overture” musiqasi
🔹O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist Abdurashid Yo‘ldoshev ijrosida — “Yorim” qo‘shigi
🔹O‘zbekiston xalq artisti Gulsanam Mamazoitova ijrosida — “Ajab-ajab” qo‘shig‘i
🔹Shirin Mamatova, Otabek Nazirov, Sabina Hamdamova, Akjol Meldebekov ijrosida — “Mening qadrdon do‘stlarim” qo‘shig‘i
🔹“Nihol” Davlat mukofoti sovrindori Lochinbek Mo‘minov ijrosida — Xorazm xalq kuyi “Surnay lazgisi”
🔹O‘zbekiston davlat simfonik orkestri ijrosida — “Taronalar bazmi” musiqasi
Raqslarni “Tumor” ashula va raqs ansambli ijro etadi.
🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook
Кўргазмага қадар...
Аввалроқ, Хитой Халқ Республикасида Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъат кўргазмасининг очилгани ҳақида ёзган эдик.
Тадбир очилишидан аввал, Хитой номоддий маданий мерос музейида ХХР Маданият ва туризм вазири ўринбосари, Гургун саройи директори Ванг Сюдонг билан учрашдик.
Мулоқотимиз аввалида суҳбатдошим ушбу тадбир хитой санъат ихлосмандлари томонидан катта қизиқиш билан кутилгани ҳамда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ХХРга давлат ташрифи доирасида хитой халқи учун муносиб туҳфа бўлганини алоҳида эътироф этди.
Шундан сўнг, ўтган йиллар давомида кўргазма йўналишида амалга оширилган йирик лойиҳалар, хусусан, Пекин шаҳрида Ўзбекистоннинг қадимий тарихига оид кўргазма ташкил этилганлиги ва жорий тадбирларнинг икки томонлама маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга таъсири юзасидан фикр-мулоҳаза алмашдик.
Эътиборлиси, жаноб Ванг Сюдонг томонидан икки давлат рассомларининг Ўзбекистон ва Хитойнинг тарихий шаҳарларига саёҳатини ташкил этиш ва шу асосида янги тасвирий санъат асарларини яратиш, келгусида ҳамкорликда яна кўргазма ташкил этиш каби таклифларни олдик.
Айтиш керакки, келгусида Хитойдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими ўсишига бу каби таклифларнинг аҳамияти катта бўлади.
Самарали кечган мулоқотдан сўнг, кўргазма очилишида иштирок этдик.
Дарвоқе, кўргазмада 50 та Ўзбекистон замонавий тасвирий санъат асарлари ва 5 та йўналишдаги (100 га яқин экспонат) ҳунармандчилик асарлари намойиш этилмоқда.
Хитой Халқ Республикасидаги ҳар бир дақиқамиз самарали кечди, дейиш мумкин. Учрашувларда истиқболли таклифлар олдик.
Читать полностью…Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Сун Йе Ли жаноблари билан учрашдик.
Мулоқотимиз ўтган йиллар давомида юқори босқичга кўтарилган икки мамлакат ўртасидаги маданий ҳамкорлик, хусусан икки томонлама маданиятлар алмашинувини муҳокамаси билан бошланди.
Шундан сўнг, жорий йилнинг февраль ойида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтадиган “Қувноқ баҳор байрами” лойиҳаси доирасида Хитой марказий опера театрининг гастроль тадбирини ташкил этиш масаласини кўриб чиқдик.
Шунингдек, юртимизда мусиқий асбоблар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар йўқлигини инобатга олиб, мазкур лойиҳага инвестиция киритиш юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза ва таклифлар алмашдик.
Бундан ташқари, Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш мақсадида маданий-гуманитар соҳада Ўзбек – Хитой кичик қўмитасининг мажлисини ўтказиш юзасидан ўз таклифларимизни билдирдик.
Мулоқотимиз давомида маданий иқтисодиёт соҳасида ўзаро тажриба алмашиш Дастурини йўлга қўйиш, Хитойда ўзбек театрлари техник ходимларини малакасини оширишни йўлга қўйиш, маданий мерос объектларини реставрация қилиш ҳамда соҳадаги замонавий технологиялар учун Хитойнинг грант дастурларини жалб қилиш, хитойлик театр соҳаси вакилларини Ўзбекистонга амалий ташрифини амалга ошириш борасида мавжуд таклифларни кўриб чиқдик.
🏆Joriy yilning 28-yanvar kuni “Yangi Oʻzbekiston yulduzlari” madaniyat va sanʼat milliy mukofoti taqdirlash marosimi bo‘lib o‘tadi.
Dasturni Zo‘r tv telekanali orqali jonli efirda tomosha qilishingiz mumkin.
🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook
▶️ 🔠🚩🔠🔠🔠🔠🔠
🇺🇿 «"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари бугунги замон жадидлари»
Ўзбекистон Республикаси
Маданият вазири
Озодбек Назарбеков
🌆 EYUF ахборот хизмати.
🌐 Eyuf.uz 📝Telegram📝Facebook
💻Instagram🎞 YouTube
🌐 www.eyuf.uz
Madaniyat sohasi raqamlashtiriladi, onlayn davlat xizmatlari soni ko‘payadi
“O‘zbekiston–2030” strategiyasida davlat boshqaruvi va sohalarni raqamlashtirish alohida vazifa etib belgilangan. Madaniyat vazirligida bo‘lib o‘tgan yig‘ilishda ayni paytda ishlab chiqilayotgan yagona axborot tizimi doirasida vazirlik tizimida boshqaruv jarayonlarini raqamlashtirish, tizim tashkilotlari pasporti va reytingini shakllantirish, moddiy texnika bazasi hisobini yuritish, inson resurslarini boshqarish, ijodiy faoliyatni tartibga solish va raqamlashtirishga doir taqdimot taqdim etildi.
Vazir Ozodbek Nazarbekov sohani raqamlashtirish orqali korrupsiyaviy omillarning oldini olish, tizimga doir ma’lumotlarni prognozlashtirish, olingan ma’lumotlar kelgusidagi rejalarni to‘g‘ri shakllantirish imkonini berishini alohida ta’kidladi.
⏩ Batafsil
#raqamlashtirish
🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook
#ZOR_KASTING
🤩 "ARTIST" loyihasining yangi mavsumi uchun kasting boshlandi 🎉
🙋♂️ 18 yoshdan 30 yoshgacha bo'lgan, ijro mahoratiga ega bo'lgan yoshlarni 31-yanvar 1,2,3-Fevral kunlari soat 10:00 da shaxsini tasdiqlovchi hujjat bilan "ZO'R TV" telekanaliga barchangizni taklif etamiz! ❤️
🗣️ Ma'lumot uchun: 👇
☎️ +998 99 878 88 81
📱 /channel/artist_casting
💻𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 📝𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎞𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
14 январь— Ватан ҳимоячилари куни
Ҳамиша қаддингиз тик, шарафингиз буюк бўлсин!
Инсон касби, дўсти, ҳаёт йўлдоши, уйи ва бошқа нарсаларни танлаши мумкин. Лекин Ватанни танлай олмайди, Ватан инъом этилади. Шу ватанда туғилиш толеъингга битилади. Уни севиб, ардоқлаб, хизматида бўлиш эса мардларга ярашадиган энг эзгу вазифа, ҳар бир миллат фарзандининг бурчидир.
Бугун она Ватан ҳимояси учун хизмат қилаётган ҳарбийларимизнинг ҳушёрлиги, фидойилиги сабаб биз хотиржам яшаяпмиз. Аслида ватан ҳимояси нафақат ҳарбийларимиз, балки, ҳар биримизнинг бурчимиз саналади.
Юрт тинчлиги, халқи хотиржамлиги учун кечаю кундуз меҳнат қилаётган барча Ватан ҳимоячиларига бугунги касб байрами муборак бўлсин!
Ҳам шарафли, ҳам машаққатли, ҳам масъулиятли бўлган фаолиятингизда куч қувват ҳамда саломатлик тилаймиз!
Ҳамиша қаддингиз тик, шарафингиз буюк бўлсин!
Амр қилдимки, қайси бир амир бирон мамлакатни фатҳ этса, ё ғаним лашкарини енгса, уни уч нарса билан мумтоз қилсинлар – фахрли хитоб, туғ ва ноғора бериб, уни баҳодир деб атасинлар».
© «Темур тузуклари»
Халқона наволарни соғинган қалблар учун янги қўшиқ премьераси — "Нимам ёқмайди"...
Дилдан дилларга етсин куйланган тарона Сиз учун
Бугун 19:19 да
Санъатимизни соғинганлар учун янги қўшиқ — "Нимам ёқмайди"...
Дилшод Аҳмадшоҳ сўзи ва мусиқаси билан тайёрланган янги қўшиқ премьераси меҳримиз ила туҳфа этамиз...
Муносиблик эътирофи муборак бўлсин!
Билим, ҳаракат, меҳнат ва иштиёқ муваффақият пойдевори эканлигини муносиблик шоҳсупасида туриб, меҳнатларининг баҳосини туйган киши яхши билади.
Эътироф этилганлар қаторида бўлиш учун эса ҳаловатидан кечиб меҳнат қилиш, касбини севиш, жамоасини ўз оиласидек кўриши кераклиги ҳам айни ҳақиқат.
Шу асосда "Маданият ва санъат фидокори" га муносиб кўрилганларни чин дилдан қутлаш баробарида соҳа ривожига қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорлик билдирамиз.
Сиз ўз касбининг фидойиси, ёшларга ўрнак бўла оладиган авлод, танланганлар қаторида бўлишга муносибсиз.
Биз билан елкадош бўлаётганингиз, соҳанинг ёш ходимларига фидойиликни ўргатаётганингиз учун ташаккур!
Муносиблик эътирофи барчангизга муборак ва бардавом бўлсин!
Бугуннинг гапи
Электрон ҳукумат, рақамлаштириш—давр талаби
Жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёни замонавий ахборот технологиялари, рақамлаштириш, электрон ҳукуматни мукаммал шакллантириб, уни чуқур ўзлаштиришни тақазо қилмоқда. Бу борада юртимизда бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Маданият вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда айнан рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот ўтказилди. IT Park мажмуасида бўлиб ўтган йиғилишга маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ёзувчи, шоирлар ҳам таклиф этилди.
Мақсад, рақамлаштириш, янги, замонавий ахборот технологияларини ҳар бир касб эгаси яхши билиши керак. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов атрофлича тушунча бериб, бугунги кунда мамлакатимизда телекоммуникация инфратузилмасини яхшилаш ҳамда барча соҳа ва тармоқларни рақамлаштиришга катта эътибор қаратилаётгани, ҳозиргача таълим, банк, молия, божхона, қишлоқ хўжалиги, геология, кадастр каби соҳаларни рақамли трансформация қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилганини таъкидлади.
Дарҳақиқат, маданият, санъат, адабиёт соҳаси вакиллари ҳам рақамлаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан танишишлари керак, зеро улар фаолиятида электрон ҳукумат, рақамлаштиришга бўлган эҳтиёж йўқ эмас.
Бизнинг соҳа вакилларида тақдимотда айтилган фикрлар қизиқиш уйғотгани аниқ. Улар почта алоқаси, ахборот технологиялари телекоммуникациялари хизматининг сифатли тақдим этилиши, фонограммалар, аудиовизуал асарлар ва ЭҲМ учун дастурлар, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилинишида ҳам рақамлаштирилган Электрон ҳукумат зарурлигига амин бўлишди.
Қолаверса ижодкорлар бу соҳани тарғиб қилишда ўз фаолиятлари давомида фаол қатнашишлари керак. Тақдимотда йиғилиш қатнашчилари саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.
Ўз иштирокчиларига бетакрор таассурот билан бирга фойдали маълумотлар улашган Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон тасвирий ва халқ амалий санъати кўргазмасидан лавҳалар
Читать полностью…Ўзбекистон маданияти дунё сари яна бир қадам ташлади
Хитойда “Ўзбекистон маданияти кунлари”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ХХР маданият ва туризм вазири Сун Йе Ли жаноблари билан биргаликда иштирок этдик.
Бизга Ўзбекистон делегацияси ҳамда хитойлик маданият соҳаси вакиллари ҳамда ўзбек санъати ихлосмандлари ҳамроҳлик қилишди.
Тадбир доирасида ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатидан жой олган “Лазги” рақси асосида саҳналаштирилган шу номли спектакли намойиш этилди.
Таъзия
Устоз хотирамизда халқ суйган “Отелло” бўлиб қолади
Қарийб 70 йиллик фаолиятини бир саҳнада унутилмас роллар яратишга бахшида этган Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри Турғун Азизов 90 ёшида оламдан ўтди.
Муболаға эмаски, жайдари ўзбек йигити Бакир Назаров ҳамда Отелло образи орқали халқимизнинг хотирасида муҳрланиб қолган устоз санъаткорни кўпчилик айни шу номлар билан эсларди.
1934 йилнинг 30 ноябрида Тошкент шаҳрида туғилган Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов 1957 йилдан буён Ўзбек Миллий Академик драма театрида 200га яқин образларда намоён бўлди. Эътиборлиси, ижроси бир бирини такрорламас, ҳар бир ролнинг алоҳида жиҳатини “кашф” қилиб, кейин уни гавдалантирарди.
У нафақат актёр, балки режиссёр сифатида ҳам қатор саҳна асарларини театр ихлосмандларига туҳфа этди. 30 дан ортиқ фильмларда суратга тушди.
Турғун Азизовнинг меҳнати давлатимиз томонидан юксак баҳоланиб, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари ҳамда “Меҳнат шуҳрат” ордени билан тақдирланган.
Бир сўз билан айтганда, ўзбекнинг “Отеллоси” унутилмас ном қолдираётган халқнинг чин фарзанди сифатида хотирамизда қолади. Узоқ йиллар тасмаларда муҳрланган роллари орқали хонадонимизда “меҳмон” бўлаверади.
Устоз санъаткорнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигимни билдираман.
"ARTIST" loyihasining yangi mavsumi uchun kasting boshlandi
18 yoshdan 30 yoshgacha bo'lgan, ijro mahoratiga ega bo'lgan yoshlarni 1-2-3-Fevral kunlari soat 10:00 da shaxsini tasdiqlovchi hujjat bilan "ZO'R TV" telekanaliga barchangizni taklif etamiz!
Ma'lumot uchun: 👇🏻
+998 99 878 88 81
Маданий меросимизнинг “посбон”лари ким?
Албатта улар...
Ёшлар билан кечган яна бир учрашувни мамнун ҳолда якунладик. Чунки ўзларини ватани, тарихи олдида бурчдор деб билувчи ёшлар тинглашни, теран фикр-мулоҳаза юритишни, керак бўлса таклифлар, мавжуд муаммоларга ечимлар беришни ҳам аъло даражада уддалашяпти.
Такроран бўлсада айтишни истардимки, кейинги йилларда Янги Ўзбекистон сиёсатида мамлакатимизнинг ажралмас қисми бўлган бой миллий маданий мероснинг халқаро майдонда тарғиб этилишига оид самарали ислоҳотлар олиб борилди.
Бугунги глобаллашув даврида маданият хавфсизлигини таъминлаш ва маданиятлараро ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини излашда долзарблиги билан муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, меросимизни асрашда маданий суверенитетни сақлаб қолиш масаласи ҳам бугун кун тартибига чиқмоқда.
Бу жараёнда эса аввало, ёшларимиз миллий маданий мероснинг асл моҳиятини англаб олишлари зарур. Тарихимиз билан фахрланиш учун уни ўрганишлари, аждоларимиз ким бўлганини, уларнинг қолдирган бебаҳо меросларининг қимматини билиб олишлари лозим.
Чунки миллий қадриятларимиз, маданий меросимизни асраб, кейинги авлодга бирор шикастсиз етказиш айни ёшларимиз зиммасидаги масъулият, таъбир жоиз бўлса муҳим вазифадир.
Учрашув давомида шулар хусусида янада кенгроқ фикр-мулоҳазалар алмашдик.
"JOSEPH PRODUCTION"
Такдим этади!
VA NIHOYAT!!!
ARTIST 4-mavsumi uchun KASTING!!!
O'rta osiyo bo'ylab keng miqiyosdagi musiqali loyihada o'zingizni sinab ko'rmoqchimisiz?
Unda shoshiling!!!
18 yoshdan 30 yoshgacha bo'lgan, ijro mahoratiga ega yoshlarni
1-2-3-fevral kunlari soat 10:00 da shaxsini tasdiqlovchi hujjat (pasport) bilan 📍Zo'R TV kanalida kutib qolamiz.!!!
"ARTIST" LOYIHASI SENI KUTMOQDA!!!
Малумот учун телефон: +998 99) 878-88-81
🌱Madaniyatni avvalo atrof-muhitni asrashdan boshlaylik!
Yashab turgan zaminimiz va tabiatimizni kelajak avlodlarga o'z holicha yetkazish har birimizning burchimizdir. Ekologik madaniyatga rioya qilmas ekanmiz, o'z ertangi kunimizni o'z qo'limiz bilan yo'qlikka tomon boshlaymiz.
❗️Ko'zlari ertani o'ylab porlab turgan farzandlarimiz kelajagi uchun ham tabiatga to'g'ri munosabatda bo'laylik!
🕊Telegram | 📱Instagram | 📱Facebook
Қадимги Миср тарихий ёдгорликларидан маълумки, юксак қадрланган ҳарбий созандалар коҳинлар қаторида эъзозланган экан.
Жанг майдонида созандалар ўлдирилмас, балки асир олиниб, ўз касби доирасида хизмат қилишга буюрилган. Искандар Зулқарнайн даврида қўшинлар жипслашган ҳолда,тартиб билан юриши ва душманга даҳшат солиш учун турли ҳажмдаги нағоралар, карнай ва бурғулар қўлланилган.
Бир ривоятда айтилишича, Искандар Афлотунга: «Сен шундай бир чолғу ясагинки, унинг саси ўн тўрт чақирим узоқдан эшитилсин, душман юрагига қўрқув ва даҳшат солсин», дебди. Афлотун ўйлаб-ўйлаб охири катта қасқоннинг иккала томонига мол терисини қоплабди-да, уни таранг торттириб, кўс ноғора ясабди.
Ноғорани бир томонидан урилган зарб, иккинчи томонидаги терига таъсир қилган ҳолда акс садо бериб, «Искандар! Искандар!» деган даҳшатли овоз чиқар эмиш.Ҳозирги даврдаги икки томонига тери қопланган барча барабану довулларнинг яратилиши шундан қолган экан.
Vatanni himoya qilish – dunyodagi eng ulugʻ ish
Xalqimiz sizlar kabi mard va jasur harbiylarimiz timsolida Vatanni himoya qilishdek dunyodagi eng ulugʻ ishni sharaf bilan ado etib, Jaloliddin Manguberdi, Amir Temur, Bobur Mirzo singari buyuk ajdodlarimizning shonli anʼanalarini munosib davom ettirib kelayotgan ona yurtimizning chinakam qalqonlarini koʻradi.
Shavkat Mirziyoyev,
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Qurolli Kuchlar Oliy Bosh Qoʻmondoni.
__
Mana shunday yuksak eʼtirofga munosib, azmu shijoatli Oʻzbekiston harbiylari – Vatanimiz posbonlariga shon-sharaflar boʻlsin!
💬 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook
Амир Темур лашкарида мусиқа чолғулари
фақатгина маънавий рамзиёт ҳисобланмаган. Улар
ҳарбий матонат, шижоат нишони, жангчиларнинг табақа ва мартабаларини
кўрсатувчи ҳарбий даража белгисини англатган:
«Амр қилдимки, ўн икки катта амирларнинг ҳар бирига
битта байроқ ва бир нағора берилсин. Амирул умарога байроқ ва нағора, туман
туғи ва чортуғ тақдим этсинлар. Мингбошига эса бир туғ ва карнай берсинлар.
Юзбоши ва ўнбошига биттадан катта нағора берсинлар. Аймоқларнинг
амирларига бўлса биттадан бурғу тақдим этсинлар. Тўрт бегларбегининг ҳар
бирига биттадан байроқ, нағора, чортуғ ва бурғу берсинлар».
Янги йил барчамиз учун яхшиликлар, янгиликлар, муваффақияту ютуқлар, файзу баракага тўла йил бўлсин!
Читать полностью…Фахрийларимиз ҳамиша эҳтиромда бўлишсин
Халқимизга хос қадриятлардан бири устозларни эъзозлаш, уларни йўқлаб, эҳтиром кўрсатиш эканлиги болаликдан бизга таниш бўлган.
Узоқ йиллар соҳада самарали меҳнат қилиб, халқимиз меҳрини қозонган санъатимиз фахрийлари, соҳа вакиллари бугун қарилик гаштини суришмоқда.
Байрам олдидан уларни табриклаш истагида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Роза Каримова, "Баҳор" рақс ансамбли фахрийси Роза Адамбаева, Ўзбекистон халқ артистлари Гулнара Маваева ҳамда Гулсара Якубова, вазирликнинг фахрий ходимлари Ширин Каримова, Хаятулла Салиховлар хонадонида бўлиб суҳбатлашдик. Дуоларини олдик.
Хулосамиз шу бўлдики, кексаларимиз, соҳа фидойилари бўлган фахрийларимиз ҳар доим эътиборимиз, меҳримизни ҳис қилишлари керак. Уларнинг хазинага тенг маслаҳатларини ўзлаштиришимиз, соҳанинг ёш вакилларига улашишимиз даркор.
Йил якуни, сарҳисоб палласида узоқ йиллардан буён сидқидилдан меҳнат қилиб, соҳа ривожига ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ маданият ва санъат вакилларига миннатдорлик рамзини топширдик.
Читать полностью…IT yutuqlaridan foydalanishda noʻnoqligimiz bor. Bugun dunyo mamlakatlari sahnalarda hayratomuz texnologiyalardan foydalanish boʻyicha judayam ilgarilab ketdi. Bugun koʻp masalalar boʻyicha gaplashdik, Sherzod Hotamovich yordam beraman deyaptilar.
Raqamli sanʼat bugun suv va havodek kerak. Nima uchun tomoshabin xohlamayapti teatrga borishni?! Rivojlangan davlatlarning sahnalarida olov ham yonyapti, dengiz mavj uryapti, unda kemalar suzyapti. Texnologiya orqali hamma imkoniyat bor bugun. Bizning tomoshabin shunday hayratni topa olmayapti