14 январь— Ватан ҳимоячилари куни
Ҳамиша қаддингиз тик, шарафингиз буюк бўлсин!
Инсон касби, дўсти, ҳаёт йўлдоши, уйи ва бошқа нарсаларни танлаши мумкин. Лекин Ватанни танлай олмайди, Ватан инъом этилади. Шу ватанда туғилиш толеъингга битилади. Уни севиб, ардоқлаб, хизматида бўлиш эса мардларга ярашадиган энг эзгу вазифа, ҳар бир миллат фарзандининг бурчидир.
Бугун она Ватан ҳимояси учун хизмат қилаётган ҳарбийларимизнинг ҳушёрлиги, фидойилиги сабаб биз хотиржам яшаяпмиз. Аслида ватан ҳимояси нафақат ҳарбийларимиз, балки, ҳар биримизнинг бурчимиз саналади.
Юрт тинчлиги, халқи хотиржамлиги учун кечаю кундуз меҳнат қилаётган барча Ватан ҳимоячиларига бугунги касб байрами муборак бўлсин!
Ҳам шарафли, ҳам машаққатли, ҳам масъулиятли бўлган фаолиятингизда куч қувват ҳамда саломатлик тилаймиз!
Ҳамиша қаддингиз тик, шарафингиз буюк бўлсин!
Амр қилдимки, қайси бир амир бирон мамлакатни фатҳ этса, ё ғаним лашкарини енгса, уни уч нарса билан мумтоз қилсинлар – фахрли хитоб, туғ ва ноғора бериб, уни баҳодир деб атасинлар».
© «Темур тузуклари»
Халқона наволарни соғинган қалблар учун янги қўшиқ премьераси — "Нимам ёқмайди"...
Дилдан дилларга етсин куйланган тарона Сиз учун
Бугун 19:19 да
Санъатимизни соғинганлар учун янги қўшиқ — "Нимам ёқмайди"...
Дилшод Аҳмадшоҳ сўзи ва мусиқаси билан тайёрланган янги қўшиқ премьераси меҳримиз ила туҳфа этамиз...
Муносиблик эътирофи муборак бўлсин!
Билим, ҳаракат, меҳнат ва иштиёқ муваффақият пойдевори эканлигини муносиблик шоҳсупасида туриб, меҳнатларининг баҳосини туйган киши яхши билади.
Эътироф этилганлар қаторида бўлиш учун эса ҳаловатидан кечиб меҳнат қилиш, касбини севиш, жамоасини ўз оиласидек кўриши кераклиги ҳам айни ҳақиқат.
Шу асосда "Маданият ва санъат фидокори" га муносиб кўрилганларни чин дилдан қутлаш баробарида соҳа ривожига қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорлик билдирамиз.
Сиз ўз касбининг фидойиси, ёшларга ўрнак бўла оладиган авлод, танланганлар қаторида бўлишга муносибсиз.
Биз билан елкадош бўлаётганингиз, соҳанинг ёш ходимларига фидойиликни ўргатаётганингиз учун ташаккур!
Муносиблик эътирофи барчангизга муборак ва бардавом бўлсин!
Бугуннинг гапи
Электрон ҳукумат, рақамлаштириш—давр талаби
Жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёни замонавий ахборот технологиялари, рақамлаштириш, электрон ҳукуматни мукаммал шакллантириб, уни чуқур ўзлаштиришни тақазо қилмоқда. Бу борада юртимизда бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Маданият вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда айнан рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот ўтказилди. IT Park мажмуасида бўлиб ўтган йиғилишга маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ёзувчи, шоирлар ҳам таклиф этилди.
Мақсад, рақамлаштириш, янги, замонавий ахборот технологияларини ҳар бир касб эгаси яхши билиши керак. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов атрофлича тушунча бериб, бугунги кунда мамлакатимизда телекоммуникация инфратузилмасини яхшилаш ҳамда барча соҳа ва тармоқларни рақамлаштиришга катта эътибор қаратилаётгани, ҳозиргача таълим, банк, молия, божхона, қишлоқ хўжалиги, геология, кадастр каби соҳаларни рақамли трансформация қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилганини таъкидлади.
Дарҳақиқат, маданият, санъат, адабиёт соҳаси вакиллари ҳам рақамлаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан танишишлари керак, зеро улар фаолиятида электрон ҳукумат, рақамлаштиришга бўлган эҳтиёж йўқ эмас.
Бизнинг соҳа вакилларида тақдимотда айтилган фикрлар қизиқиш уйғотгани аниқ. Улар почта алоқаси, ахборот технологиялари телекоммуникациялари хизматининг сифатли тақдим этилиши, фонограммалар, аудиовизуал асарлар ва ЭҲМ учун дастурлар, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилинишида ҳам рақамлаштирилган Электрон ҳукумат зарурлигига амин бўлишди.
Қолаверса ижодкорлар бу соҳани тарғиб қилишда ўз фаолиятлари давомида фаол қатнашишлари керак. Тақдимотда йиғилиш қатнашчилари саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.
“Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади
“Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–406-сон, 25.12.2023 й.) қабул қилинди.
Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/93226
Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/93226
Telegram | Facebook | YUZ">YouTube | Instagram
“Олтин Ҳумо” миллий кино мукофоти тақдимотида
Машҳур инглиз кинорежиссёри ва продюсери Альфред Хичкок “Яхши фильм учун учта нарса – сценарий, сценарий ва яна сценарий керак”, деган экан. Яхши асар саҳнага кўчадими, тасмага кўчадими, ўзининг жозибаси, латофатини акс эттириб тураверади.
Йилнинг адоғида сарҳисоблар палласида кино соҳаси вакиллари меҳнатини эътироф этишга бағишланган тантанали иштирок этдик.
Бугун юртимизда соҳа ривожи учун жуда катта ижодий майдон, моддий имконият яратиб берилаётган бир шароитда халқимиз биздан маънили, савияли фильмлар кутишга ҳақли.
Ўтган ҳафтада Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Келгуси фаолиятимизнинг стратегияси белгилаб берилган ушбу йиғилишда ўзбек кино санъати ҳам тараққиёт йўлига чиқиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.
Хусусан, халқимизга манзур бўладиган янги асарлар пайдо бўлаётгани, буюк саркарда ва давлат арбобларимиз, улуғ алломалар, маданият намоёндаларимиз ҳақида тарихий фильмлар яратилаётгани, қарийб чорак асрдан кейин Тошкент халқаро кинофестивали қайта тиклангани қайд этилди.
Биз, ижодкорлар “лаббай” деб дадил чиқадиган, маданиятимиз, маънавиятимиз учун муносиб ҳисса қўшадиган вақтимиз келди. Айниқса, бугун дунёда мураккаб вазият ҳукм суриб турган бир шароитда сизу бизнинг миллий манфаатларимиз йўлидаги ўрнимиз ва интилишларимизнинг аҳамияти жуда катта.
Киноижодкорлар учун таъсис этилган “Олтин Ҳумо” миллий кино мукофоти соҳа вакилларининг машаққатли ва шарафли меҳнатингизни қадрлашга қаратилган юксак эътиборнинг яна бир ёрқин ифодасидир.
Бу йил кинотақдимот ташкилий қўмитасига давлат ва нодавлат киностудиялари томонидан 40 та, жумладан, 4 та анимацион, 15 та ҳужжатли, 21 та бадиий фильм бўйича аризалар қабул қилинди.
Бу галги тақдимотнинг аввалгиларидан фарқли жиҳати, ҳакамлар ҳайъати халқаро меҳмонлардан, яъни ТУРКСОЙга аъзо давлатлар кино соҳаси департаменти раҳбарларидан ташкил этилди.
Тақдимотда ҳакамлар тавсия қилган юксак савияли асарлар тақдирланди.
“Раҳбар ва ёшлар учрашуви”
Баркамол авлод тарбиясига масъулмиз
Юксак марраларни кўзлаган Янги Ўзбекистоннинг ишончи ва таянчи бўлган ёшлар маънавияти, тафаккурини ўстириш, маданиятини юксалтириш ҳозирги даврнинг энг долзарб масаласи бўлиб турибти. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тавсияси ва топшириқлари асосида Маданият вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшлар ўртасида олиб борилаётган тарғибот ишлари ҳам шу мақсадга йўналтирилган.
23 декабрь куни “Ёшлар ижод саройи”да ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” мизда ҳам маданият ва санъат соҳасида таҳсил олаётган ва ижод қилаётган ёшлар иштирок этишди. Ҳозирги давр ёшлари атрофидаги воқеаларга бефарқ бўлмаган қизиқувчан, интилувчан, ғайратли, шижоатли ёшлардир. Фақат уларнинг бу қобилиятларини тўғри йўналтириш учун энг аввал уларнинг тафаккурини шакллантириш зарур. Бунинг учун биз нима қиляпмиз? Шу савол барчамизни ўйлантириши керак. Чунки 40 миллионлик жамиятимизда мафкуравий уйғонишга жуда катта эҳтиёжимиз бор, зеро ёшларимиз орасида каттагина тарқоқлик борлигини инкор этолмаймиз...
Тўғри, сўнгги йилларда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини юзага чиқариш мақсадидаги ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Лекин, ёшларнинг ғоя ва таклифларини ўрганиш, шу билан бирга Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, маданият ва санъат соҳасида бунёдкорлиги ва соҳа ривожи йўлидаги фидойилиги ва ташаббускорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Учрашувда шу масалаларга эътибор қаратдик, ёшларнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутдик. Аён бўлдики, эртанги кун эгалари бўлган ёшларимизнинг интеллекти, куч –ғайрати, шижоати олдимизга қўйилган барча марраларни, юксак чўққиларни забт этишга қодир. Таъкидлаганимиздек, биз катталар ёшлар билан биргаликда бир ёқадан бош чиқариб эзгу мақсадлар сари олға интилишимиз, уларни руҳлантиришимиз зарур.
Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тасвирий ва амалий санъат соҳасини ривожлантириш учун алоҳида дастур қабул қилинади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мақом, катта ашула, бахшичилик атлас ва адрас, кулолчилик ва заргарлик анъаналарини асраш ва ривожлантириш чоралари белгилаб олинди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Келажагимизни ёвуз кучлар қўлига бериб қўйишга асло ҳаққимиз йўқ
– Президент
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент ғоявий-мафкуравий соҳадаги рақобат ҳақида:
Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Vatanni himoya qilish – dunyodagi eng ulugʻ ish
Xalqimiz sizlar kabi mard va jasur harbiylarimiz timsolida Vatanni himoya qilishdek dunyodagi eng ulugʻ ishni sharaf bilan ado etib, Jaloliddin Manguberdi, Amir Temur, Bobur Mirzo singari buyuk ajdodlarimizning shonli anʼanalarini munosib davom ettirib kelayotgan ona yurtimizning chinakam qalqonlarini koʻradi.
Shavkat Mirziyoyev,
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Qurolli Kuchlar Oliy Bosh Qoʻmondoni.
__
Mana shunday yuksak eʼtirofga munosib, azmu shijoatli Oʻzbekiston harbiylari – Vatanimiz posbonlariga shon-sharaflar boʻlsin!
💬 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook
Амир Темур лашкарида мусиқа чолғулари
фақатгина маънавий рамзиёт ҳисобланмаган. Улар
ҳарбий матонат, шижоат нишони, жангчиларнинг табақа ва мартабаларини
кўрсатувчи ҳарбий даража белгисини англатган:
«Амр қилдимки, ўн икки катта амирларнинг ҳар бирига
битта байроқ ва бир нағора берилсин. Амирул умарога байроқ ва нағора, туман
туғи ва чортуғ тақдим этсинлар. Мингбошига эса бир туғ ва карнай берсинлар.
Юзбоши ва ўнбошига биттадан катта нағора берсинлар. Аймоқларнинг
амирларига бўлса биттадан бурғу тақдим этсинлар. Тўрт бегларбегининг ҳар
бирига биттадан байроқ, нағора, чортуғ ва бурғу берсинлар».
Янги йил барчамиз учун яхшиликлар, янгиликлар, муваффақияту ютуқлар, файзу баракага тўла йил бўлсин!
Читать полностью…Фахрийларимиз ҳамиша эҳтиромда бўлишсин
Халқимизга хос қадриятлардан бири устозларни эъзозлаш, уларни йўқлаб, эҳтиром кўрсатиш эканлиги болаликдан бизга таниш бўлган.
Узоқ йиллар соҳада самарали меҳнат қилиб, халқимиз меҳрини қозонган санъатимиз фахрийлари, соҳа вакиллари бугун қарилик гаштини суришмоқда.
Байрам олдидан уларни табриклаш истагида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Роза Каримова, "Баҳор" рақс ансамбли фахрийси Роза Адамбаева, Ўзбекистон халқ артистлари Гулнара Маваева ҳамда Гулсара Якубова, вазирликнинг фахрий ходимлари Ширин Каримова, Хаятулла Салиховлар хонадонида бўлиб суҳбатлашдик. Дуоларини олдик.
Хулосамиз шу бўлдики, кексаларимиз, соҳа фидойилари бўлган фахрийларимиз ҳар доим эътиборимиз, меҳримизни ҳис қилишлари керак. Уларнинг хазинага тенг маслаҳатларини ўзлаштиришимиз, соҳанинг ёш вакилларига улашишимиз даркор.
Йил якуни, сарҳисоб палласида узоқ йиллардан буён сидқидилдан меҳнат қилиб, соҳа ривожига ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ маданият ва санъат вакилларига миннатдорлик рамзини топширдик.
Читать полностью…IT yutuqlaridan foydalanishda noʻnoqligimiz bor. Bugun dunyo mamlakatlari sahnalarda hayratomuz texnologiyalardan foydalanish boʻyicha judayam ilgarilab ketdi. Bugun koʻp masalalar boʻyicha gaplashdik, Sherzod Hotamovich yordam beraman deyaptilar.
Raqamli sanʼat bugun suv va havodek kerak. Nima uchun tomoshabin xohlamayapti teatrga borishni?! Rivojlangan davlatlarning sahnalarida olov ham yonyapti, dengiz mavj uryapti, unda kemalar suzyapti. Texnologiya orqali hamma imkoniyat bor bugun. Bizning tomoshabin shunday hayratni topa olmayapti
"Yangi O‘zbekiston" gazetasining 2023 yil 28 dekabr kungi 270 (1059)-soni mutolaa uchun havola qilinadi.
Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekovning "Yangi kuch, yangi harakatga aylanayotgan ma'naviyat" nomli maqolasi e'lon qilindi.
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Web
“Ziyolilar oʻzini koʻrsatadigan davr keldi” – Ozodbek Nazarbekov bilan suhbat
“Tomoshabinning oʻzi sanʼat asarini qabul qilmay qoʻydi. Masalan, “Million” jamoasini hamma tanqid qiladi, lekin necha kun konsert bersa ham, zal toʻla boʻladi. Seriallarning saviyasizligi bilan bogʻliq muammoning ildizi asosan xususiy kanallarga borib taqaladi. Muhokamaga sabab boʻladigan sahnalarni tomoshabinning oʻzi talab qiladi”. Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov Kun.uzʻga bergan intervyusida prezident raisligida Respublika maʼnaviyat va maʼrifat kengashining kengaytirilgan yigʻilishidan xulosalar haqida fikr yuritdi.
📹 👉 TOʻLIQ VIDEONI KOʻRING
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Web
Yoshlar Forumi 2023 doirasidagi vazir va yoshlar uchrashuvlari davom etadi!
23-dekabr kuni soat 14:00 da "Yoshlar ijod" saroyida ijodkorkorlar, yosh san'atkorlar hamda madaniyat sohasiga qiziqadigan yoshlar ishtirokida Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov bilan uchrashuv bo'lib o'tadi.
#yoshlarbilanuchrashuv
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Web
Президент маданият, санъат, кутубхона, музей соҳалари ходимларининг ойликларини босқичма-босқич ошириш юзасидан зарур чоралар кўрилишини таъкидлади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:
Миллий сериаллар ишлаб чиқариш тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз лозим
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистонда театр санъатини ривожлантириш бўйича дастур амалга оширилади
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент дунёвийлик ва диний маърифат масалаларига тўхталиб ўтди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:
Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси – бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter