ozodbek_axmadovich | Неотсортированное

Telegram-канал ozodbek_axmadovich - Ozodbek Nazarbekov

1556

O’zbekiston Respublikasi Madaniyat vaziri Ozodbek Axmadovich Nazarbekovning rasmiy kanali Instagram: https://instagram.com/ozodbek_axmadovich

Подписаться на канал

Ozodbek Nazarbekov

Олмазорликлар учун яна бир туҳфа

Олмазор тумани “Завқий” номидаги 10-сон маданият марказининг очилиш маросимида қатнашдик.

Яқинда капитал таъмирдан чиққан мазкур бинода эндиликда санъатсевар ёшлар учун рақс санъати, чолғу ижрочилиги, анъанавий ва эстрада хонандалиги, актёрлик маҳорати, тасвирий ва амалий санъат тўгаракларини ташкил этилади.

Айтиш керакки, бугун аҳолига сифатли маданий хизмат кўрсатиш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотларнинг амалий ифодасини кўрсатиш учун бу каби замонавий марказларга эҳтиёж бор.

Ва, табиийки, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар бу эҳтиёжни босқичма-босқич таъминланишига замин яратмоқда.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Бугуннинг ёшлари талабчан, бу эса...

Бугун Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби жамоаси ва ўқувчилари билан учрашдик.
Мулоқот чоғида ўқувчиларимиз томонидан тайёрланган концерт дастурини тинглаш асносида туғилган фикрлар, танбеҳу, тавсияларни юзма-юз ижодий суҳбат давомида уларга билдирдик.

Айтиш керакки, устозларимиз бизга билим олиш билан бирга энг муҳим қоидаларни  – саҳнани ҳурмат қилиш, юракдан ҳис қилиб  куйлаш, ҳаттоки, танлаётган шеърингизнинг ҳар бир сўзига эътиборли бўлиб, керак бўлса ҳар бир ҳарфни тўғри талаффуз қилишни уқтиришарди.
Табиийки, бугун замон ўзгаргани билан санъат соҳасини танлаган ёшларга қўйиладиган ана шу талаблар ўзгармаган.
Ёш иқтидор эгалари билан мулоқотимиз чоғида айни шулар хусусида ҳам тўхталдик.

Шунингдек, дунёнинг турли нуқталарида бўлиб ўтган “Наше поколение”, “Делфи ўйинлари”,
“Астана Мерей”, «Jumeirah Sounds» каби халқаро танловларда муносиб иштирок этиб қайтган 28 нафар ўқувчига вазирликнинг ташаккурномаларини топширдик.
Шу билан бирга, ушбу илм масканида самарали фаолият юритиб, ўқувчиларнинг муваффақиятларига ҳисса қўшиб келаётган Шавкатжон Усманов, Бахтиёр Абдураҳмонов, Умиджон Азизов, Нигора Дадабоева сингари устозларга ҳам ўз миннатдорлигимизни билдирдик.

Бугун замон бошқа, талаблар, эҳтиёжлар ўзгаряпти. Замон боласи жуда интилувчан ва талабчан эканлиги ҳам бор гап.  Бу эса бизга  зиммамизга доимо ўқиб-ўрганишимиз,  миллийлигимиз, қадриятларимизга содиқ, давр билан тиллаша оладиган авлод тарбиясидаги масъулиятимизни  эслатиб туради.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Муҳим масалаларни муҳокама қилдик

Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ёжеф Рожа билан мулоқотимиз айни пайтда икки давлат ўртасида амалий ҳамкорлик барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётгани, маданий-гуманитар соҳадаги қўшма дастурлар янада илгари сурилаётгани, умуман олганда, икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолатига эътибор қаратишдан бошланди.

Сўнг, олий таълим муассалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки давлат маданият вакилларининг ўзаро тажриба алмашиш тадбирларини ташкил қилиш, Вембер фаолиятига бағишланган Хива шаҳрида кўргазма ташкил қилиш каби масалаларни муҳокама қилдик.

Шунингдек, икки томонлама мусиқий жамоалари ўртасида мусиқий рақс ҳамкорликларни йўлга қўйиш масалалари юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар алмашдик.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Таъзия

Бугун ўзбек киноси оғир жудоликка учради.
Ўзбек киношунослиги асосчиларидан бири фаолияти давомида 30 та ҳужжатли кино, 2 та мультфильмга сценарий ёзиб берган профессор Жўра Тешабоев 90 ёшида вафот этди.

1956 йили Киев университетини тамомлаган Жўра Тешабоев 1956 -1958 йилларда Андижон маориф бўлимида фаолият юритган. Сўнг икки йил давомида “Ўзбекфильм”да муҳаррир, 1960 йилдан эса Санъатшунослик институтида аввал аспирант, илмий ходим бўлиб ишлади.

Жўра Тешабоев 1968 йилдан Санъат институтида дарс берган бўлса, 1987 йилдан кино ва телевидение бўлими бошлиғи вазифаларида самарали фаолият олиб борган.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Жўра Тешабоев илмий ишларининг асосий қисмини кино санъати назарияси ва тарихига оид масалалар ташкил этади. Шунингдек, соҳанинг ёш вакилларига ўзбек экран санъати арбоблари ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи  муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Фаолиятининг асосий қисмини  санъатга бахшида этган Жўра Тешабоевнинг машаққатли  меҳнатлари инобатга олиниб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Санъатшунослик фанлари доктори, профессор  унвонлари билан тақдирланган.

Жўра Тешабоевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Яна бир учрашув...

Халқларимизнинг тарихий сиймолари ҳаёти ва ижодига бағишланган қўшма кино ва сериаллар суратга олиш, тарихий қўлёзмаларни биргаликда тадқиқ этиш ва Покистонда мавжуд Ўзбекистонга алоқадор тарихий қўлёзмаларнинг факсимил нусхаларини олиш бўйича амалий ҳаракатларни амалга ошириш каби масалалар муҳокамаси билан бошланган мулоқотимиз Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Фарук билан бўлиб ўтди.

Шунингдек, муҳокама давомида ҳар икки давлатда бўлиб ўтадиган халқаро маданий тадбирларда икки давлат вакилларининг иштирок этишини таъминлаш, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган кинолойиҳани амалга ошириш, миллий телеканалларда ўзаро сериаллар намойишини амалга ошириш кабилар юзасидан ҳам фикр-мулоҳаза алмашдик.

Айтиш керакки, бу каби учрашувлар эътиқоди бир, қадрияту, анъаналари ўхшаш бўлган икки миллат, икки халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, маданиятлар алмашинуви ва  дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Байрам ҳәммемизге қутлы болсын!

Бүгин елимиз бойлап және бир үлкен байрам – Қарақалпақ тилине мәмлекетлик тил бийлиги берилгенлигиниң 34 жыллығы кең түрде белгиленбекте. Ен дәслеп сәне мүнәсибети менен пүткил халқымызды, кеңпейил қарақалпақ елин шын жүректен қутлықлайман.

Тил ҳәр бир халықтың тарийхы, мәденияты, турмыс тәризи, үрп-әдет ҳәм дәстүрлерин өзинде жәмлеген бийбаҳа ғәзийнедур. Инсанныӊ кәмилликке жетисиўинде, ой-өрисиниӊ қәлиплесиўинде де ана тилиниӊ орны айрықша болып табылады.

Дүньяда тиллер көп. Олардың ҳәр бирине ҳүрмет пенен қараймыз. Бирақ қарақалпақ тилиниң биз ушын аҳмийети үлкен. Бул тилдиң өзине тән жылўасы бар.

Жеке өзим бир дөретиўши инсан сыпатында репертуарымда қарақалпақ тилиндеги қосықлар барлығынан мақтанаман ҳәм оларды ҳәмийше өзгеше заўық пенен атқараман. Кайсы жерге, қайсы орталыққа бармайын, әлбетте қарақалпақ тилиндеги қосықларды сорайды ҳәм алғыслар менен күтип алады. Буннан мен қуўанаман.
Өз гезегинде, халқымызды, данышпан қарақалпақ елин бүгинги уллы байрам менен және бирмәрте шын жүректен қутлықлайман. Тилимиздиң қәдири бәрқулла бәлент, өзбек ҳәм қарақалпақ халқының аўызбиршилиги мәнги болсын.

Озодбек Назарбеков,
Мәденият министри

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Inson qachon uyg’onadi?

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Hech qanday jamiyat yakka holda uyg‘onmaydi.
Yagona maqsad sari birlashishimiz kerak.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Фестивалнинг илк одимлари муваффақиятли кечди

Пойтахтимиз илк маротаба бўлиб ўтаётган халқаро “Камер ва симфоник мусиқаси” фестивалига мезбонлик қилди.

Фестивалда дунёнинг 13 мамлакатидан  100 га яқин ижодкорлар, ижодий жамоалар, хусусан, Санкт-Петербург симфоник оркестри, Омск филармонияси Камер оркестри, Токтогул Сатилганов номидаги Қирғиз филармонияси давлат симфоник оркестри, шу билан бирга, Ўзбекистон давлат филармониясининг Миллий симфоник оркестри, “Туркистон” камер оркестри, “Ўзбекистон солистлари” камер оркестри ва Ёш истеъдодлар камер оркестри иштирок этди.

Бир неча кун давомида ўз иштирокчиларига руҳий сокинлик улашиб, кўнгилларга малҳам бўлган ушбу гўзал тадбир санъат муолажаси бўлди, дейиш мумкин.

Зотан, классик мусиқа дунёдаги қатор илғор мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан расмий даволаш усули – мусиқий терапия сифатида тан олинган.

Фестивалда муносиб иштирок этган ва унинг юксак савияда ўтишида ҳисса қўшган барчага миннатдорлик билдираман.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Мусулмон оқсоқоллар кенгаши бош котиби билан учрашдик

Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган халқаро Мусулмон оқсоқоллар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдулсалом раҳбарлигидаги делегация билан учрашдик.

Суҳбат аввалида, Муҳаммад Абдулсалом Ўзбекистон ислом оламига хизмат қилган, ислом тамаддунига улкан ҳисса қўшган уламолар юрти эканлигини алоҳида ҳурмат билан эътироф этди.
Шу билан бирга, ҳамкорликда ўзбек уламоларининг ана шу ҳиссалари тўғрисида кўргазма ташкил этиш таклифини билдирди.

Бу таклифни мамнуният билан қабул қилиш баробарида ISESCO томонидан 2025 йил Самарқанд “Ислом дунёси маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши доирасида ҳамкорликда “Ислом маданияти – тинчлик рамзи” илмий анжуманини ўтказиш ҳамда Имом Бухорий, Термизий каби улуғ алломаларимиз ҳақида фильм суратга олиш таклифларини илгари сурдик.

Шунингдек, Ўзбекистон маданий мероси ҳамда зиёрат туризми салоҳиятини оширишда янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва шу доирада ўзаро тажриба алмашиш юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар алмашдик.

Бир сўз билан айтганда, мулоқотимиз юқори савия ва кўтаринки кайфиятда кечди. Энг муҳими, истиқболли таклифларга бой бўлди.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Iqlim o‘zgarishi, Orol dengizi bilan bog‘liq ekologik halokat, ta’lim inklyuzivligi, stigmaga barham berish masalalari.
Bolalar va yoshlar nafaqat tengqurlari, balki butun dunyo uchun muhim bo‘lgan masalalar yuzasidan o‘z fikrini bildirmoqda.
Har bir bolaning ovozi eshitilsin!
20 noyabr, #ButunjahonBolaKunida O‘zbekiston bolalar huquqlarini himoya qilish va ilgari surishga sodiqligini tasdiqlab, "Dunyoni moviy rangga bo‘ya" global aksiyasini qo‘llab-quvvatlamoqda.
#WorldChildrensDay
#ForEveryChildEveryRight

Изменение климата, экологическая катастрофа Аральского моря, вопросы инклюзивности образования, искоренение стигмы.
Дети и молодежь высказывают свое мнение по вопросам, важным не только для их поколения, но и для мира в целом.
Пусть голос каждого ребёнка будет услышан!
20 ноября, во #ВсемирныйДеньДетей, в знак защиты и продвижения прав детей, Узбекистан поддерживает глобальную акцию «Освети мир синим цветом».
#WorldChildrensDay
#ForEveryChildEveryRight

Zamin | Facebook | Instagram zaminfoundation">| YouTube

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Маданият тимсоли

Маданият аҳли фидойи бир ижодкоридан айрилди.
Мухлислар юрагидан жой олган сухандон, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Ўткир Сиддиқовнинг вафоти барчамизни чуқур қайғуга солди.

Ўткир Сиддиқовнинг саҳнани муқаддас биладиган ўта масъулиятли, ўта маданиятли, ҳалол ижодкор эди.

У Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтини имтиёзли тугаллаб, ижодий фаолиятини “Ўзбекистон” ва “Шодлик” давлат ашула ва рақс ансамблларида бошловчи, конферансье, бадиий сўз санъати артисти вазифаларида 50 йилдан зиёд юритди. Дунёнинг 260дан зиёд шаҳарлари катта саҳналарида турфа тилларда сўзлади. 8 мингдан зиёд маданий тадбирларни маҳорат билан олиб борди. Бадиий сўз санъати устаси сифатида “Ягона оилада”, “Биз Ўзбекистонданмиз”, “Шарқ бозори”, “Наврўз нашидаси” адабий-мусиқий дастурлар, “Қўшиқ ичра ҳикоят”, “Мафтунингман, Тошкентим”, “Ҳайрат”, “Менинг маҳаллам” каби бадиий лавҳалар ижодкоридир.

Қатор нуфузли халқаро фестиваллар, Ўзбекистон маданият кунларида фаол иштирок этган Ўткир Сиддиқовнинг ибратли фаолияти ва инсоний фазилатлари ҳақида кўп гапириш мумкин. Хусусан, Ўткир ака ҳақида ёзилган Лутфулла Маҳмуднинг “Сўз мулкидан саодат топиб”, “Ўткир Сиддиқов гулшансаройи”, “Мухлислар олқишида” деб номланган китоблари ижодкорнинг ҳаётий ва ижодий тутумлари ҳақида самимий ҳикоя қилади.

Ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўткир Сиддиқов “Меҳнат фахрийси” ҳамда “Шуҳрат” медаллари билан тақдирланган.

Беназир санъаткорнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Устознинг хотираси қалбларимизда яшайди.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Юракка тикилган байроқ

Дунёнинг қай нуқтасида бўлмасин, ЎЗБЕКИСТОН номи янграши билан кўтариладиган бу байроқ юрагинг тубида “Ўзбекистон фарзандиман!” деган шукуҳли титроқни уйғотади.

Миллий давлатчилигимиз, эзгу мақсад ва қадриятларимиз, ор-номусимиз ва ғуруримиз ифодасидир бу байроқ. Барчаларимизни тинчлик ва равнақ йўлида бирлашмоққа даъват этиб турибди бу туғ.

Ўзбекистонимиз байроғи ҳамиша баланд-баландларда ҳилпирайверсин!

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Санкт-Петербургда халқаро маданий форум

Инсониятнинг келгуси маънавий тараққиёти маданиятларнинг софлиги ва асллигини сақлаб қолиш, дунё маданиятига қандай улуш қўшамиз ва ўз навбатида, дунё бизни қандай қабул қилишига бевосита боғлиқ. Зеро дунёдаги аксарият кескинликлар аввало, тушунарсиз, “янги” маданиятларни сингдиришга уриниш, маданиятларо қарама-қаршиликдан келиб чиқмоқда. Дунё бугун қандай ривожланиш йўлида бўлмасин, қадим цивилизацияларга асос бўлган маданиятларни сақлаб қолишимиз керак.

Санкт-Петербургда ўтган халқаро маданий форумда дунёнинг 70га яқин мамлакати вакиллари, жумладан 60 нафарга яқин маданият вазирлари билан ушбу масалалар устида фикрлашдик.

Ҳар бир миллат ўз сиёсий фаолиятини бошқариш ҳуқуқига эга бўлганидек, ўзининг маданий тақдирини ҳам ривожлантириш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Билдирган фикр-мулоҳаза ва таклифларимиз ҳамкасбларимиз доирасида қўллаб-қувватланганидан мамнунмиз.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Ҳар иккисидан ҳам умидимиз катта

Маълумки, Маданият вазирлиги тизимида, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси маданият соҳасида ҳам катта ўзгаришлар, янги ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Айтиш керакки, ушбу вазифаларни амалга ошириш бевосита раҳбарнинг ва унинг жамоаси зиммасида. Нукус шаҳрига бўлган сафаримиздан асосий мақсад ҳам қорақалпоғистонлик соҳа вакиллари билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, келгусидаги вазифалар, режалар юзасидан фикр-мулоҳаза алмашиш эди.

Сермаҳсул ижоди билан халқимиз кўнглидан жой олган санъаткор Бегисбай Темирбаевни соҳа вакиллари яхши танийди. Бугун унинг зиммасига яна бир масъулиятли вазифа – Қорақалпоғистон маданият ва санъат соҳасига раҳбарлик қилиш вазифасини юкладик.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Бегисбай Темирбаевдан умидимиз катта, унга ишончимиз баланд. Боиси, биз қорақалпоқ маданияти ва санъати соҳасида катта янгиланишларни кутяпмиз.
Шунингдек, катта умид билан соҳа раҳбарлари ва ходимлари билан елкама-елка туриб фаолият юритиши учун Ботир Аллаковни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинладик.

Ишонамизки, ҳар икки касбдошимиз ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, билими ва тажрибаси билан соҳа ривожига катта ҳисса қўшади.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Санъатимизнинг янги авлод вакиллари билан учрашиб, соҳа сирларидан ўртоқлашдик. Халқаро майдондаги муваффақиятлари учун миннатдорлик билдирдик.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Таваллуд кун муборак!

Ҳеч бир йил такрорланмаганидек, ҳар бир куннинг ҳам ўз қиёфаси, турли туҳфалари бор.

Бугун халқимизнинг севимли фарзанди, Ўзбекистон халқ артисти,  Хайрулла Саъдиев учун энг инжу тилаклар билан бошлангани шубҳасиз.
Боиси, бугун устоз санъаткорнинг таваллуд кунлари.

Устоз санъаткорга тан сиҳатлик, оилавий хотиржамлик, касбий муваффақиятнинг янада баланд чўққисини забт этишларини тилайман!

Ҳамиша азиз ва қадрли бўлиб юринг!

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Бир донишманд ўзинг танимаган-билмаган инсонларга яхшилик қилмоқчи бўлсанг, дарахт эк, боғ ярат, деган экан.

Биз ҳам Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган "Яшил макон" умумхалқ лойиҳаси доирасида Бўстонлиқ туманидаги санъаткорлар боғига ўз ниҳолларимизни экдик.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

3 декабрь-Халқаро ногиронлар куни

Биз билан елкадошлигингиздан миннатдормиз!

Инсон қадрини улуғлаш, эътиборга муҳтож инсонларга меҳр- мурувват кўрсатиш ишлари мунтазам олиб борилаётган Янги Ўзбекистонда айниқса, ногиронлиги бор фуқароларнинг жамиятнинг тўлақонли аъзоси эканликларини ҳис этишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Бу эса имконияти чекланган юртдошларимиз ўзларини эркин фуқаролик жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси сифатида ватан равнақи, ривожига ҳисса қўшишлари учун пойдевор бўлиб хизмат қилаётир.

Энг муҳими, улар билан доимий мулоқотда бўлиб, турли тадбирлар, танловларга жалб этилаётганлиги, алоҳида иқтидори бор ёшларнинг қўллаб- қувватланаётганлиги ҳар биримизни инсонпарварлик, бағрикенглик каби эзгу фазилатларга ундайди.

Шундай экан, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек,“ўзингизни ёлғиз ҳис этмаслигингиз, зарур билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, барча соҳа ва тармоқларда фаол иштирок этишингиз, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишингиз, маданий эҳтиёжларингизни таъминлашингиз учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этиш” ишларига биз ҳам масъулмиз.
Бугунги сана муносабати билан барчангизга яна бир бор соғлик-омонлик, оилавий хотиржамлик, орзу-интилишларингиз рўёбини тилаймиз!

Жамият, давлат, қолаверса, соҳа ривожи учун биз билан елкама-елка меҳнат қилаётганингиздан миннатдормиз!

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Ўттиз йиллик йўлнинг давомидамиз...

Айтиш керакки, сўнгги йилларда 30 йилдан буён давом этиб келаётган Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлик муносабатлари тобора чуқурлашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда.

АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашдик.
Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг тарихи, бугуни ва истиқболига оид мулоҳазалар билан бошланган мулоқотимиз келгусида маданий ҳамкорликни юқори босқичга олиб чиқишга оид муҳокама билан давом этди.

Мулоқот чоғида икки давлатнинг маданият ва санъат соҳасида фаолият юритувчи ўқитувчиларни малакасини оширишда ҳамкорлик қилиш, номоддий маданий мерос соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза ва таклифлар алмашдик.
Бир сўз билан айтганда, мулоқотимиз ўзаро фикр алмашиш ва муҳокамаларга бой кечди.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

1-декабрь – Қарақалпақ тили байрамы куни

Тил ‒ ҳәрбир миллеттиң үлкен байлығы. Онда усы тилдиң дөретиўшиси болған халықтың тарийхы ҳәм мәденияты сәўлеленеди. Қарақалпақ тили  уллы бабаларымыз, шайыр-жазыўшыларымызға илҳәм бағышлап, хош ҳаўаз талант ийелерин дүньяға танытқан, үлкен сахналарды ләрзеге салған тил.

Усы қутлы сәне менен халқымызды, зәбердес қарақалпақ елин шын жүректен қутлықлаймиз.

Ана тилимиздиң қәдди тик, қәдири бәлент болсын!

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Web

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Dunyoda o‘zini isbotlagan uslublar bizning tariximizda turibdi.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Biz dunyoni ma'rifatga yetaklagan xalqmiz!

#nocomments

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Madaniyat vazirligi Integratsiyalashgan mexanizmlar sohasidagi namunali vazirlik deya e’tirof etildi.

"O‘zbekiston” xalqaro forumlar saroyida "O‘zbekiston davlat organlari faoliyati samaradorligini baholash” dasturi sovrindorlarini taqdirlash marosimi bo‘lib o‘tdi.

Hukumat a’zolari, vazirlik va idoralar rahbarlari, mas’ullari, davlat fuqarolik xizmatchilari, g‘olib va sovrindorlar hamda OAV vakillari ishtirok etgan mazkur tadbir Prezident huzuridagi Strategik islohotlar va Davlat xizmatini rivojlantirish agentliklari, BAA Bosh vaziri ofisi bilan hamkorlikda amalga oshirildi.

Tadbir yakunida Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov taqdim etilgan sertifikatni qabul qildi.

E’tirof etilish, munosib deb topilish butun jamoamizga muborak bo‘lsin!

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Web

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

У саҳнага чиққанда ўзгача файз тараларди

Бугун аския санъати мактабининг забардаст давомчиларидан бири – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мамасиддиқ Шераев 77 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.
1974 йилда А. Островский номли Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган устоз санъаткор санъатдаги фаолиятини 1972 йили Сирдарё мусиқали театри актёри сифатида бошлади. Бугунга қадар соҳада турли вазифаларда, хусусан, “Нурхон” халқ театрида режиссёр, Тошлоқ туман Маданият бўлимида бадиий раҳбар, Фарғона шаҳар “Нефтчи” клубида кинооператор,  “Муҳаммадсиддиқ аскияси” хусусий корхона раҳбари, Марғилон шаҳар Маданият бўлимида тўгарак раҳбари ҳамда Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида самарали фаолият юритди.

Халқимиз унинг гулмисиз, райҳонмисиз, сунбулмисиз, деб бошланувчи пайровлари орқали янада яқиндан таниди ва яхши кўрди. У саҳнага чиққанда, оҳангдор қилиб аскияю, пайровларини бошлаганда саҳнага ўзгача файз кириб келгандек бўларди...

Мамасиддиқ Шераевнинг соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ва халқимизга қилган хизматлари эътироф этилиб, давлатимиз томонидан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Ўз ижоди ва халқимиз қалбида ўчмас из қолдирган устоз санъаткорнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

"Armon" - Jadidchilik harakati haqida film

Yaqinda Toshkentda yopiq taqdimoti bo'lib o'tgan "Armon" filmi, Jadidchilik harakati tarixi, namoyondalari taqdiri hamda 1917-yil siyosiy voqealarining ta'sirini yoritadi. Ruslan Soliyev rejissorlik qilgan bu film Markaziy Osiyodagi islohotchilarning harakatlari haqida hikoya qiladi.

Ikki yil davom etgan bu loyihani suratga olish ishlari O'zbekiston, Rossiya, va Turkiyada amalga oshirilgan.
Jadidlar tarixi esa dunyoning yetakchi olimlari tomonidan hikoya qilinadi.

Hullas, tariximiz va madaniyatimizni qadrlaydigan har bir insonga filmni ko'rishni tavsiya qilaman.

Quyidagi havolalar orqali  filmni tomosha qilishingiz mumkin👇

O‘zbek tilida : https://youtu.be/ZM6asRgEfZU?si=JzZwSotMAWqi--2Z

Rus tilida : https://youtu.be/ze7UeuFAozc?si=eM_HGt2h2mXp44y5

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Web

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Амир Темур қўшинида байроқнинг аҳамияти ниҳоятда катта эди. Ҳатто шундай фармон берилганки, лашкар ичида туғ-яловни кўтариб кетаётган сарбоз ўқ еган тақдирда ҳам, туғни қўлидан туширишга, эгилишга ҳаққи йўқ! Эгилдими, душманнинг руҳи кўтарилади. Шунинг учун байроқни зинҳор қўлдан бермаслик, ҳар қандай ҳолатда ҳам уни кўтариб фақат олға юриш шарт бўлган.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Ҳозирги глобаллашув шароитида миллатлару элатлар маданиятлари кучли босимга учрамоқда. Ушбу мураккаб жараёнда маданий хилма-хилликни тан ола билиш жуда муҳимдир. Шу маънода маданий суверенитетимиз моҳиятан дунёдан ё дунёга тўсиқ эмас, балки ўзига хослигимизни сақлаб қолган ҳолда ҳамжамият билан боғлайдиган, оламшумул интеграцияга асосланган кўприк бўлиши лозим.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Яна бир янги тайинлов

Маълумки, Қорақалпоқ санъати ва маданияти, айниқса, бой фольклор санъатини  кенг тарғиб қилиш ва  ривожланишига катта ҳисса қўшиб келаётган жамоалардан бири бу – Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасидир.
Сир эмаски, охирги йилларда халқаро майдонда филармония йўналишида ҳам катта ўзгаришлар, янгиланишлар кўзга ташланди.

Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, Филармония, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси зиммасида  ҳам ижодий савияни ошириш, тажрибали ходимлар жамоасини шакллантириш, ижодни ва ижодкорларни уйғотишдек қатор вазифалар турибди.
Шу каби вазифаларни маъсулият билан амалга оширишда ёш бўлса ҳам соҳада  тажриба тўплаб, бугунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш билан бирга вазирликнинг бош мутахассиси сифатида ҳам фаолият юритган Айдосбек Бекпановни Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси директори этиб тайинладик.

Дарвоқе, Айдосбек вазирликдаги вазифасига қадар филармонияда бош мутахассис бўлиб хизмат қилган. Ишонамизки, бугунгача тўплаган тажриба ва интеллектуал салоҳияти келгуси фаолиятини самарали ташкил этишда қўл келади.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Қорақалпоғистонга бўлган сафаримиз давомида соҳа ходимлари билан учрашиб, мулоқот қилдик.
Хайрлашиш асносида узоқ йиллар соҳада самарали меҳнат қилган, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шу кунга қадар Қорақалпоғистон Маданият вазири сифатида биз билан елкама-елка туриб, соҳа ривожи учун меҳнат қилган Қалбай Турдиевга  миннатдорлигимизни билдирдик ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тиладик.

Читать полностью…
Подписаться на канал