Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида бўлиб, "Эдиге" тарихий драмаси асосида саҳналаштирилаётган операнинг тайёргарлик жараёни билан танишдик.
Ниҳоятда қизғин кечаётган жараёнда кўзга ташланган камчиликлар юзасидан ўз таклиф ва тавсияларимизни бердик.
Ҳамиша касбингиздан қадр топиб юринг!
Айни пайтда Қорақалпоғистонда хизмат сафаридамиз.
Сафар доирасида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этдик.
Аслида ҳар бир касб ҳам шарафли, ҳам масъулиятли дейиш мумкин. Мисол учун, ўқитувчилар миллат тарбиячилари бўлса, ҳарбийлар тинчлик, тиббиёт ходимлари эса саломатлик посбонларидир.
Жонингиз оғриб, дунё кўзингизга қоронғу бўлиб кетганда ўз билим ва тажрибаси билан жонимизга оро кириб, дардимиздан фориғ бўлишимиз учун елиб-югурадиган бу касб эгаларига ҳар қанча раҳматлар айтсак кам.
Мамлакатимизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳадаги халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишлар натижаси ўлароқ аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ошди.
Энди энг мураккаб операция амалиётлари ўзимизда бажариляпти. Бу тиббиёт ходимларининг малакалари ошиб, халқаро тоифадаги шифокорларимиз сони ортиб бораётганидан далолат, албатта.
Бир сўз билан айтганда, тиббиёт ходимлари ҳам давлат томонидан яратилаётган шароитлар ва қўллаб-қувватловга жавобан ўз жонкуярликлари билан "лаббай" деб жавоб беришяпти.
Бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз тиббиёт ходимлари!
Касбингиздан ҳамиша қадр топиб, фахру-эҳтиромларга кўмилиб юринг!
Борингизга шукур!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла “Кўксарой” қароргоҳида икки томонлама музокара ўтказдилар.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Итальянской Республики Серджо Маттарелла провели двусторонние переговоры в резиденции «Куксарой».
#Mirziyoyev #tashrif #Italiya #muzokara
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кўксаройда расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Италия Президенти Сержо Маттарелла тантанали кутиб олинди
—
В Куксарое состоялась торжественная встреча Президента Италии Серджо Маттареллы, пребывающего в нашей стране с официальным визитом
#Mirziyoyev #tashrif #Italiya #marosim
Ҳар икки мулоқот муҳокамаларга бой бўлди
Хизмат сафари билан мамлакатимизда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева билан учрашдик.
Дастлаб, яқиндагина ўз лавозимига киришган Аида Балаевани янги вазифа билан қутладик.
Ҳамкасбим Ўзбекистонда “Қозоғистон маданияти кунлари” юқори савияда ўтказилгани, театр ва санъат соҳаси вакиллари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик самарали йўлга қўйилганини алоҳида эътироф этди.
Мулоқот чоғида дастлаб, икки томонлама маданий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, маданий меросни асрашга оид ҳамкорлик лойиҳаларида ўзаро олимлар тажрибасини алмашишни йўлга қўйиш, ўзбек- қозоқ маданий меросини тарғиб қилиш орқали сайёҳлар оқимини ошириш, ўзбек адабиётини қозоқ тилига таржима қилиш каби масалаларни муҳокама қилдик.
Мулоқотимиз якунида муҳокама қилинган масалаларни ҳамкорликда амалга оширишга оид “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш ва шу асосда мавжуд ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш таклифини билдирдик.
Навбатдаги учрашув Қирғизистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва оммавий коммуникациялар вазири Алтинбек Максутов билан кечди.
Музокара чоғида ҳамкорликда икки томонлама ҳамкорлик масалалари, хусусан, қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш, жорий йилнинг декабрь ойида мамлакатимизда Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллигини кенг нишонлаш доирасидаги тадбирларни юқори савияда ўтказиш, ўзаро талабалар алмашиш каби масалаларни муҳокама қилдик. Шунингдек, 2024 йилда Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунларини ўтказиш, Бобур номидаги Ўш Давлат академик ўзбек мусиқали драма театри ижодий сафарини ташкил этиш борасида ҳам фикр-мулоҳаза ва таклифлар алмашдик.
Ўйлаймизки, ҳар икки учрашув чоғида муҳокама қилинган масалалар Қозоғистон билан ҳам Қирғизистон билан ҳам ўрнатилган ҳамкорликни янада ривожлантириш ва янги маданий алоқалар ўрнатишга хизмат қилади.
Президентимиз глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган Яқин Шарқдаги Фаластин-Исроил урушига яна бир бор алоҳида тўхталди.
"Минг афсуски, бу қонли низо оқибатида аввало, тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўплаб қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда.
Қарама-қаршиликнинг кенг кўламли низога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз.
Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни, ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз", деди Шавкат Мирзиёев.
Асрлар давомида бизга ён қўшни бўлган кўпмиллатли Афғонистон халқини бугунги мураккаб муаммолари қаршисида ёлғиз қолдириб бўлмаслиги, ушбу мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига фаол жалб этиш барқарор тараққиётимизнинг ажралмас ва зарурий шарти экани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари йиғилганларни афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни кўпайтиришга, ушбу мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жамоавий масъулият ва мақбул механизмлар асосида ҳал этишга чақирди.
Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида мулоқотни йўлга қўйганимиз – уюшмаган, айниқса, ҳаётнинг ўнқир-чўнқир йўлларида қоқилиб, қайта туришга уринаётган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар доирасида яна бир гуруҳ ёшлар билан учрашдик.
Читать полностью…Тошкент шаҳрида йирик халқаро тадбир - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бошланмоқда.
Саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ҳамда ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий иштирок этади.
Бугун, 8 ноябрь куни делегациялар Тошкентга кела бошлайди. Президентимиз уларнинг раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Жумладан, бугунга Қирғизистон, Туркия Президентлари, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари ва ИҲТ бош котиби билан музокаралар режалаштирилган.
Эртага, 9 ноябрь куни олий даражадаги йиғилиш бўлиб ўтади. Унинг доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
—
В Ташкенте начинается крупное международное событие - 16-й саммит Организации экономического сотрудничества.
В саммите примут участие Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев, Президенты Азербайджана Ильхам Алиев, Ирана Ибрахим Раиси, Кыргызстана Садыр Жапаров, Таджикистана Эмомали Рахмон, Туркменистана Сердар Бердымухамедов, Турции Реджеп Тайип Эрдоган, Премьер-министр Казахстана Алихан Смаилов, глава временного правительства Пакистана Анвар уль-Хак Какар и генеральный секретарь ОЭС Хусрав Нозири.
Сегодня, 8 ноября делегации начнут прибывать в Ташкент. Президент нашей страны проведет двусторонние встречи с их главами. В частности, на сегодня запланированы переговоры с Президентами Кыргызстана, Турции, главой временного правительства Пакистана и генсеком ОЭС.
Завтра, 9 ноября состоится заседание высшего уровня. На его полях предусматривается проведение ряда двусторонних встреч.
Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти туркий халқлар бирдамлигини, уларнинг буюк ўтмиши ва бой маданиятини, азалий қадриятларини ифода этадиган Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқишни таклиф этди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сўлим ва гўзал табиати билан дунёга машҳур, маданият ва санъат соҳасига забардаст санъаткорларни етиштириб берган замин — Жиззах вилояти яна бир танловга мезбонлик қилди.
Читать полностью…Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири жаноб Ху Хепин билан Бухородаги саёҳатимиз Сомонийлар мақбарасини томоша қилишдан бошланди...
Читать полностью…Юртимизда меҳмон бўлиб турган ХХР маданият ва туризм вазири Ху Хепин жаноблари билан навбатдаги саёҳат манзилимиз Бухорои шариф бўлди.
Хитойлик ҳамкасбим ҳар бир манзилдаги биноларнинг архитектураси, улардаги нақшинкор таcвирларни катта қизиқиш билан томоша қилиб, нақадар бой тарихга эга халқ эканимизни эътироф этди.
16:00 29.10.2023
O‘zbekistonda Xitoy madaniyati kunlar
#Toshkent
muxbir: Nigora Elmurodova
💬 Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Web
"Xitoy madaniyati kunlari"da xitoylik san'at vakillarining betakror ijrolariyu, maftunkor raqslari tomoshabinlarda iliq taassurot qoldiribgina qolmay, xitoy xalq milliy kuy-qo'shiqlari, madaniyati bilan yaqindan tanishish imkonini tuhfa etdi.
Ayniqsa, o‘zbek va xitoylik san’atkorlarning "Majnuntol", "Namanganning olmasi" kabi o‘zbek qo‘shiqlarini o‘z ona tillarida ijro etishgani yana o‘sha oltinga teng so‘zlarni amaliy ifodasini namoyon etdi: san’at til ham, millat ham tanlamay, tarjimonsiz ham qalblarni zabt etaveradi...
Xitoylik san’atkorlarning o‘zbek kuy- qo‘shiqlari, madaniyati va urf-odatlarimizni astoydil, katta hurmat va mehr bilan o‘rganishgani ular ijro etgan maftunkor o‘zbek raqslarida ham yaqqol ko‘rindi.
Bir so‘z bilan aytganda, juda chiroyli konsert dasturi taqdim etishdi.
Madaniyat vaziri Nukusda
O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov xizmat safari bilan Nukus shahrida bo‘ldi.
Safar davomida Madaniyat vaziri Qoraqalpog‘iston Respublikasi Jo‘qorg‘i Kengesi Raisi A.Orinbaev bilan birga "Yashil makon" umumxalq loyihasi doirasida Qoraqalpog‘iston san’at saroyida tashkil etilgan tadbirda ishtirok etib, ko‘chat ekishdi.
💬 Telegram | 🌐Instagram
🌐 Facebook | 🌐 Youtube
Ўзбекистон-Италия саммити самимий ва дўстона муҳитда, ўзаро ишонч ва очиқлик руҳида ўтди
—
Узбекско-итальянский саммит прошел в искренней и дружеской атмосфере, в духе взаимного доверия и открытости
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кетма-кет икки муҳим учрашувни ўтказдик. Ҳар иккаласи ҳам самарали кечди дейиш мумкин.
Читать полностью…Янгиликлар 24 | Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллани расмий кутиб олиш маросими
#10nov #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Президент Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитида Савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни қабул қилишга чақирди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Саммитга раислик қилаётган Президент Шавкат Мирзиёев экология масалалари бўйича юқори даражали платформа яратиш бўйича Ўзбекистоннинг ғояси қўллаб-қувватлангани учун ташаккур изҳор этди ва унинг биринчи анжуманини 2024 йили Самарқанд иқлим форуми доирасида ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Ҳозирги вақтда тобора жиддий муаммога айланиб бораётган қум-чанг бўронларига қарши курашиш мақсадида Самарқанд декларациясини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Туризм соҳасида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида, трансчегаравий йўналишлар тобора оммалашаётганини ҳисобга олиб, Президентимиз қўшма туристик маршрутларни жорий этиш ҳамда “Ипак йўли” сайёҳлик бренди остида умумий сайёҳлик дастурларини кўпайтиришни таклиф этди.
"Ҳар йили мамлакатларимизда навбат билан Маданият, санъат ва кино ҳафталикларини ўтказиб бориш, ёшларнинг ижодий фестиваллари ва инновацион ҳамкорлик платформасини йўлга қўйиш, фундаментал илмий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш алоқаларимиз ривожига кучли туртки бағишлайди", - деди Шавкат Мирзиёев.
Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Халқаро конгресс марказида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити ўз ишини бошлайди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.
Саммит очилишининг жонли трансляциясини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:
Facebook
YouTube
—
Сегодня в Международном конгресс-центре начнет свою работу Ташкентский саммит Организации экономического сотрудничества. На нем выступит Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
Смотрите прямую трансляцию открытия саммита по следующим ссылкам:
Facebook
YouTube
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ёшлар билан ёнма-ён
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11 апрель куни Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши 18-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳалладан вазирликкача” тизими йўлга қўйилган эди.
Шу асосда бизга 40 нафар пробация назоратидаги, профилактик ҳисобда турувчи ҳамда мунтазам дарс қолдирувчи 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизил тоифага киритилган ёшлар бириктирилди.
Табиийки, бу тоифадаги уюшмаган ёшлар билан учрашиб, яшаш шароити, муаммолари, интеллектуал салоҳияти, ишлай олиш қобилияти, мақсади ва албатта, мавжуд лойиҳаларини ўргандик. Тизимли равишда учрашувлар ташкил этилиб, уларни жамиятда ўз ўрнига эга бўлгунларига қадар қўллаб-қувватлашда давом этяпмиз.
Навбатдаги учрашувда Маҳмуджон Мирзамуродов, Қурбон Ашимов, Акбар Сабитовларга келгуси фаолиятида зарур бўлган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш воситалари, Алёна Михалченкога ўз мурожаатига мувофиқ телевизор, Шоҳжаҳон Абдуллаевга телевизор, ҳаво совутгич ва музлатгичлар олиб берилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Қубайтепа МФЙда истиқомат қилувчи Иброҳим Худойбердиевга мотокултиватор, Иброҳим Қурбоновнинг сўровига асосан ноутбук топширилди.
Тан олиш керак, бизга бириктирилган ёшлар орасида бирор мақсад ёки келажак билан боғлиқ режалари бўлмаган ёшлар ҳам бўлди. Аммо юзма-юз суҳбат давомида улардаги иштиёқни уйғота олдик.
Қувонарлиси, улар орасида йўлдан адашган, билиб-билмай ўзига ёмонлик қилиб қўйган бўлса-да, аниқ режа ва лойиҳалари бор ёшлар кўпчиликни ташкил этди. Ва, биз уларга кўмаклашишда давом этамиз.
Жамоамиз кенгайди...
Айтиш керакки, қайси соҳада бўлмасин, муваффақиятга эришиш кўп ҳолларда жамоага боғлиқ бўлади.
Маданият вазирлигида Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Одил Абдурахманов билан биргаликда ўтказган йиғилишда Давлатимиз раҳбари қарори билан тайинланган вазир ўринбосарлари жамоага таништирилди.
Аниқроғи, айни пайтгача ҳам вазирликда биз билан елкама-елка ишлаб келаётган Баҳодир Ахмедов ҳамда шу мазкур тайинловга қадар Адлия вазирлиги “Конвенцион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Авазхон Таджихановлар маданият вазирининг биринчи ўринбосарлари лавозимига тайинланди.
Шунингдек, бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган Юсуфжон Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Баҳодир Ахмедовга келгусида янада самарали фаолият олиб боришини тилаб, жамоамизнинг янги аъзоларига соҳа ривожига ҳисса қўшишдек катта шижоат билан жамоамизга хуш келибсиз дейман!
Ўзбекистон ва Франция Президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилдилар
—
Президенты Узбекистана и Франции прогулялись по ночному Самарканду
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Яна бир танловни якунладик
Жиззах мусиқали ва драма театрида Ўзбекистон давлат филармонияси ҳудудий бўлинмалари ижодий жамоалари ўртасида 3-Республика кўрик-танловини ўтказдик.
Икки кун давомида иштирокчи ижодий жамоаларнинг чиқишлари тажрибали Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Кузатувларимга асосланиб айта оламанки, ижодий жамоалар танловга пухта тайёргарлик кўришган. Шу боисдан кўрик-танлов муросасиз бўлди, дейиш мумкин.
Табиийки, бу Ҳакамлар ҳайъатига қийинчилик туғдириш билан бирга, катта масъулият ҳам юклади.
Ҳакамлар хулосасига кўра, Наманган вилояти ижодий жамоаси биринчиликни қўлга киритган бўлса, фарғоналиклар иккинчи бўлишди. Жиззах вилояти жамоаси 3-ўринга ҳамда фаол иштирок этган жамоалар турли номинацияларга муносиб кўрилди.
Айтиш керакки, танлов нафақат беллашув, балки тажриба ва ўзаро фикр-мулоҳаза алмашиш майдони бўлиб хизмат қилди. Шунингдек, барча ижодий жамоалар учун репертуарини мунтазам янгилаб бориш, янги-янги ижро намуналарини яратишдек вазифани ҳам юклади.
Барча ғолибларга муносиблик нашидаси муборак бўлсин!
Улуғ алломаларга бешик бўлган Самарқанд бўйлаб бўлган саёҳатимиз давомида жаноб Ху Хепин ватанимиз тарихининг алоҳида бўлаги билан танишганидан бағоят мамнуният изҳор қилди.
Читать полностью…Ҳар сафар хорижлик меҳмонларимиз билан юртимизнинг тарихий манзилларида ҳам зиёрат, ҳам саёҳат қилар эканман, бутун шууримни аждодларимиздан фахрланиш туйғуси эгаллайди. ХХР маданият ва туризм вазири Ху Хепин жанобларига қадим ва навқирон Самарқандни таништириш мақсадида айни шу туйғуни қайта яшадим...
Читать полностью…Turkiya Respublikasining 100 yilligi muborak bo‘lsin!
O‘zbekiston va Turkiya o'rtasida mustahkamlanib borayotgan aloqalar Turk Dunyosining birligiga, ming yillar davomida shakllangan mushtarak madaniyatimizning boqiyligiga xizmat qilishiga ishonchimiz komil.
Qardosh Turk xalqiga tinchlik, farovonlik va saodat tilaymiz.
Do'stligimiz va qardoshligimiz abadiy bo‘lsin.
Türkiye Cumhuriyetinin 100. Yılı kutlu olsun!
Özbekistan ve Türkiye arasında daha da güçlenmekte olan ilişkilerimiz Türk Dünyasının birliğine, bin yıllara dayanan ortak kültürümüzün bekasına hizmet edeceğine inancımız tamdır.
Kardeş Türk halkına refah, huzur ve mutluluklar temenni ederiz.
Dostluğumuz ve kardeşliğimiz daim olsun.
Нафақат ҳамкорлик, балки дўстлик ришталари ҳам мустаҳкамланяпти
Хабарингиз бор, пойтахтимиз “Хитой маданияти кунлари”га мезбонлик қиляпти. Шу муносабат билан маданият кунлари очилиш маросими юқори савияда ташкил этилди.
Маълумки, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар тарихи минг йилликларга бориб тақалади.
Қадимги Буюк Ипак йўли асрлар давомида минтақа халқларининг ўзаро савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларида муҳим роль ўйнагани ҳам барчамизга яхши маълум.
Бугунги кунда икки мамлакат Етакчиларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик мақомига кўтарилиб, олий даражадаги доимий мулоқотлар асосида барча соҳада жадал ривожланиб бормоқда.
Ишончимиз комилки, бу каби тадбирлар нафақат икки давлат ўртасидаги маданий алоқалар, балки дўстлик ришталарини ҳам мустаҳкамлашда муҳим кўприк бўлиб хизмат қилади.