ozodbek_axmadovich | Неотсортированное

Telegram-канал ozodbek_axmadovich - Ozodbek Nazarbekov

1556

O’zbekiston Respublikasi Madaniyat vaziri Ozodbek Axmadovich Nazarbekovning rasmiy kanali Instagram: https://instagram.com/ozodbek_axmadovich

Подписаться на канал

Ozodbek Nazarbekov

ХХР ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ҳамкорлик алоқаларини юқори босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилдик.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Yurtimizda bo‘lib o‘tayotgan "Xitoy madaniyati kunlari" munosabati bilan tashrif buyurgan XXR madaniyat va turizm vazirini Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri Aziz Abduhakimovlar kutib olishdi.

💬 Telegram | 🌐Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Youtube

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Буюк Соҳибқиронга бешик бўлган кўҳна заминда санъатнинг уч авлоди билан юзма-юз мулоқотда бўлдик. Уларни тингладик ва соҳага доир зарур тавсия ва кўрсатмаларни бердик.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

“Ўзимизнинг Расул оға...”

Доғистон элининг суюкли фарзанди, “ХХ асрнинг энг буюк шоири” сифатида эътироф этилган Расул Ҳамзатов ижодини севиб ўқимаган, мухлис бўлмаган одам бадиият оламида кўп нарса йўқотган бўлади, десак муболаға бўлмайди.

Ўз даврида шоир ҳақида гап кетганда, уни таниган борки, қайси миллат вакили бўлмасин: “Ўзимизнинг Расул оғами?” деб гап бошлашининг ўзи ҳам ўз ижоди билан кўпгина миллатлар меҳрини қозонганига ишора.
Шу нуқтаи назардан унинг адабий меросини асраш, кейинги авлодга етказиш масъулияти ҳам барча халқларга тааллуқли, десак янглишмаймиз.

Расул оғадаги бағрикенглик, барча халқларнинг қадриятларини ҳурмат қилиш хислати, кўплаб миллатларнинг намояндалари, таниқли адиблари билан қалин дўстлигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мухтасар айтганда, Расул Ҳамзатов ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Шубҳасиз, улуғ сўз санъаткори таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан юртимизда ўтказилаётган тадбир халқимизни қардош Доғистон халқи маданияти билан янада яқинроқ танитишга хизмат қилади.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Ўзбекистонимизни таниганлар янада яхшироқ, илк бор келган меҳмонлар эса тарихимиз, миллий санъат ва маданиятимиз, қадриятларимиз ҳақида унутилмас таассурот қолдириш учун катта жамоамиз билан ҳаракатдамиз...

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

DIQQAT, TANLOV!!!

O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi milliy madaniy meroslarimizdan biri – baxshichilik san’atini rivojlantirish maqsadida “Yosh baxshilar, oqinlar va jirov ijrochilarining respublika ko‘rik-tanlovi”ni e’lon qiladi.

Tanlovda O‘zbekiston Respublikasi hududida yashayotgan 17 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan baxshilar, oqinlar, jirov ijrochilari qatnashishi  mumkin!

Ishtirok etish istagini bildirgan yoshlar hujjatlarini joriy yil  20-oktabrga qadar Madaniyat vazirligining hududiy boshqarmalariga topshirishlari talab etiladi.

Saralash bosqichi 27-oktabrda, g‘oliblarni taqdirlash marosimi esa 28-oktabrda Qashqadaryo viloyati Shahrisabz shahri madaniyat markazi binosida bo‘lib o‘tadi!

Shoshiling, balki g‘olib siz bo‘larsiz!

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Web

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Давлатимиз раҳбари Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида ташкил этилган Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кўргазмаси билан танишди.

Глава нашего государства ознакомился с выставкой туристического потенциала Узбекистана, организованной в международном туристическом центре “Великий шелковый путь” в Самарканде.

#Mirziyoyev #sessiya #YNVTO #kurgazma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Vatanga xizmat qilish – sharaf...

Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekovdan yosh ijodkorlarga hayotiy tavsiya.

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Web

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Agar biz asl, haqiqiy san’atni bilmoqchi, o‘rganmoqchi bo‘lsak, avvalo mumtoz maqom san’atini bilishimiz, o‘rganishimiz kerak.

Shavkat Mirziyoyev,
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Web

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Madaniyat bo'lmasa, hech qanday taraqqiyot bo'lmaydi

Ikki tomonlama hamkorlik masalalari muhokama qilindi

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Web

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Жаҳон амалиётида туризм салоҳиятини тарғиб қилишда кино, сериал ва ҳужжатли фильмлардан кенг фойдаланилмоқда.

Шу боис, Кинематография агентлигига миллий тарихимиз бўйича камида 50 та бадиий, ҳужжатли ва мусиқали асарлар яратиш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Президент туризм объектларида санитария ва озодаликка эътиборни янада кучайтириш лозимлигини қайд этиб, бу бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Яна бир муҳим масала – соҳа кадрларининг салоҳиятини ошириш.

Туризм қўмитасига “Ипак йўли” халқаро туризм университети билан биргаликда сервис сифати ҳамда соҳа ходимларининг малака ва маданиятини ошириш бўйича ўқитиш тизимини яратиш топширилди. Бунда меҳмонхона ва ресторан иши бўйича четдан мутахассислар таклиф қилиниб, ҳар бир вилоятда ўқув курслари ташкил қилинади.

Шунингдек, хушмуомала бўлиш, табассум қилиш, озодалик бўйича қисқа ҳажмли таъсирчан ижтимоий видеороликларни тайёрлаб, барча телеканаллар, ижтимоий тармоқлар ва экранларда мунтазам кўрсатиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

#ona_tilim_faxrim

O‘zbekona...

Yoshlarni milliy qadriyatlar ruhida tarbiyalash, ularda milliy g‘urur, milliy tafakkurni shakllantirish va rivojlantirishda milliy musiqa san’atining ahamiyati beqiyos. Azaldan san’atni, musiqani butun qalbi, vujudi bilan sevadigan xalqimiz shunday bebaho merosga egaki, bu meros inson ko‘ngliga mudom ezgulik urug‘ini qadaydi.

E’tiboringizga mumtoz va zamonaviy adabiyotimizning ko‘plab she’riy namunalarini kuyga solib, o‘zbek qo‘shiqchilik san’atining “oltin fondi”ni boyitishga beqiyos hissa qo‘shgan buyuk san’atkor, O‘zbekiston xalq artisti Sherali Jo‘rayev ijodidan namuna havola etilmoqda. O‘zbekona...tinglab, zavq oling.

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Web

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Ҳамкорликнинг янги саҳифаси очилди

Франциянинг “Cirque D’hiver Bouglione” цирки раҳбари Одетте Боуглионе бошчилигидаги делегацияни  қабул қилдик.
Мулоқотимиз давомида миллий урф-одат ва қадриятларимиздан келиб чиқиб ўзбек цирк маданиятини ривожлантириш, кенг қамровли ва қизиқарли цирк томошаларини ташкиллаштириш, француз циркининг консултант ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда “Ўзбекцирк” давлат муассасаси фаолиятини ривожлантириш концепцияси, мастер-режа, техник иқтисодий асослантириш (ТИА), қурилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда муассаса фаолиятини бошқариш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш каби масалаларни муҳокама қилдик.

Шунингдек, ташрифлари давомида “Ўзбекцирк” давлат муассасаси ҳамда Карим Зарипов номидаги эстрада ва цирк коллежи фаолияти билан яқиндан танишган делегация билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, “Ўзбекцирк” томошалари сифатини янада кўтариш, коллеж ўқувчиларининг билим ва амалий кўникмаларини ошириш юзасидан ўқув-семинар машғулотлари ҳамда “Тошкент халқаро цирк фестивали”ни ташкиллаштириш юзасидан дастлабки келишувга эришдик.

Муҳими, бугун ўзбек ва француз цирки ўртасидаги янги ҳамкорлик алоқаларига пойдевор қўйилди.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Эътироф ва рағбат фаолиятимизга қанотдир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ тақдирланган бир гуруҳ соҳа фидойиларига унвон ва медалларини топширдик.

Турли маданий тадбирларда сўзлаш, халқаро анжуманлардаги иштирок, учрашувлардаги таассурот ва туйғулар бир томону, меҳнатларининг муносиб эътирофига эришганларни табриклаш бутунлай бошқа бир туйғу.

Мукофотланганларнинг кўзларидаги қувончу самимий миннатдорлик сўзлари кишини янада шижоат билан меҳнат қилишга ундайди.

Барча мукофот соҳибларига машаққатли меҳнатингиз меваси муборак ва бардавом бўлсин, деймиз. Соҳа ривожи йўлида меҳнат қилишдан асло толманг!

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Cheksiz taassurotlar bilan...

Delegatsiyamiz bilan Dunhuan' shahrida bo‘lib o‘tayotgan 6-Xalqaro madaniyat “Ipak yo‘li” EKSPO ko‘rgazma pavilonlariga “sayohat” qildik.

Har bir pavilon o‘ziga xos bir ko‘rinishda tayyorlangan. Bir muddat qadimda bir necha manzillar o‘rtasida savdo aloqalarini bog‘lab o‘zaro madaniyatlar almashinuviga xizmat qilgan Buyuk ipak yo‘lining o‘sha davr muhitiga tushib qolgandek bo‘ldim.

Mazmunli “sayohat”imiz davomida Xitoyning qadimiy va zamonaviy tarixi, madaniyat va milliy madaniy merosni asrashdagi yutuqlari haqida yangi ma'lumotlar oldik.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Жаноб Ху Хепин билан учрашдик

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган “Хитой Маданияти кунлари” доирасида Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Ху Хепин билан учрашдик.
Мулоқотимиз давомида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан қатор самарали таклифлар билдирдик.

Ўз ўрнида Хитой томони ҳам Марказий Осиё ва Хитой Маданият вазирларининг учрашувини ташкил этиш, ижодий жамоалар ўртасида малака ошириш ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳар икки давлатда маданият марказларини очиш таклифи билдирилди. 

Дарвоқе, Хитой томони айниқса, ҳамкорликда миллий чолғу асбобларини ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини йўлга қўйиш ва “Фарҳод ва Ширин” достони асосида бадиий бир лойиҳа яратиш каби таклифларимизни мамнуният билан қабул қилди.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Буюк Соҳибқиронга бешик бўлган кўҳна заминда санъатнинг уч авлоди билан юзма-юз мулоқотда бўлдик. Уларни тингладик ва соҳага доир зарур тавсия ва кўрсатмаларни бердик.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Қўғирчоқ театрлари ҳар биримиз илк санъат билан юзлашган файзли бир маскандир

Қашқадарё вилоятига хизмат сафари доирасида вилоят Қўғирчоқ театрининг фойдаланишга топширишга тайёр биносини кўздан кечирдик.

Табиийки, ҳар биримизнинг болалик хотираларимиз бевосита қўғирчоқ театри, турли қўғирчоғу ўйинчоқлар билан боғлиқ, албатта. Санъат, маданият билан илк юзлашган масканимиз ҳам шубҳасизки, қўғирчоқ театри десак янглишмаймиз.

Бу даргоҳ фарзандларимизга шодлик, кулгу, ҳаяжон улашади, умуман олганда,  саҳнадаги ҳар бир асар ва эртак қаҳрамонлари ёш авлодга  ибрат, тарбия, қадрияту, урф-одатларимизни ўргатади.
Шу маънода театр ходимларини эзгу, шарафли, таъбир жоиз бўлса масъулиятли бир вазифа эгалари дея оламиз.

Бир сўз билан айтганда, Қашқадарё вилоят Қўғирчоқ театри жамоаси эндиликда анчадан буён орзу қилаётган замонавий бинода ижод қилиш имкониятига эга бўлишади.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

21 октябрь —Ўзбек тили байрами куни

Она тилим дея ғурурланишимиз учун...

Инсон қизиқиш, эҳтиёж ёки тақдир сабаб қанча хорижий тилни ўрганади, бу яхши, лекин ўз она тилида гапирганчалик ҳузур билан мулоқот қила олмайди. Бу ҳар бир миллат вакили учун табиий деб ўйлайман.

Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 34 йил тўлди. Президентимиз ташаббуси билан ушбу сана Ўзбек тили байрами куни сифатида Қонун билан белгилаб қўйилди. Давлат ҳамма шароитни яратяпти. Эътибор юксак. Энди ҳамма гап уни тўла-тўкис ҳаётга татбиқ эта олишда.

Аслида тилимиз ўз асли, ўз қадрига эга бўлиши йўлида минглаб маърифатпарвар, халқпарвар аждодларимиз жон фидо қилганликларига тарих гувоҳ. Бу ҳақ, бу мажбурият авлоддан-авлодга ўтиб, яшаб келяпти.

Афсуски, баъзан ана шу мажбуриятни бажара олмаётган, ўзбек тили софлигини, ривожини таъминлай олмаётгандекмиз.
Айтмоқчиманки, бу мажбурият нафақат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти ёки бошқа ташкилот зиммасида, балки шу тилда сўзлашувчи ҳар бир инсон қалбидаги энг улуғ мақсадлардан бири бўлиши керак. Яъни ҳамма бирдек қайғурсагина она тилимиз, том маънода, юксак мавқега кўтарилади.

Шундагина яна бир неча асрларда сўнг ҳам она тилимиз ўз аслича яшаётган бўлади. Зотан, Алихонтўра Соғуний таъкидлаганидек: "Туркистон қайғуси" китобида ёзганидек: "Қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламаёқ, инсоний ҳуқуқларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир. Ундай миллатлар ёлғизгина Ватанларидан эмас, балки бутун борлиғи билан тарих юзидан йўқолишга мажбур бўладилар".

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Қадим ва навқирон Самарқандда бўлиб ўтаётган UNWTO анжумани доирасидаги маданий тадбирларни юқори савияда ўтказишдек вазифа зиммамизда экан, энг майда жиҳатларни ҳам кўздан қочирмаслик керак...

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

#LIVE

Hozirda Samarqand viloyatida UNWTO Bosh Assambleyasi 25-sessiyasi Global investitsiya uchrashuvi o‘tkazilmoqda

Ushbu bo‘lib o‘tayotgan butun jahon forumida EXPO CENTER markazida folklor jamoalarining chiqishlari esa barchaning diqqat e’tiborini tortmoqda.

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Web

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Ижро
Ёш авлод маданий савиясини юксалтириш - давр талаби


Давлатимиз раҳбари имзолаган қарорга кўра, ўтган ўқув йилидан бошлаб таълим муассасаларида “ўқувчиларнинг маданият соҳасидаги билим ва кўникмаларини юксалтириш, улар қалбида миллий маданиятга меҳр-муҳаббатни шакллантириш, ёш истеъдодларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш”ни амалга оширилиш чора-тадбирлари белгилаб берилган эди.
Мазкур қарор ижроси доирасида Самарқанд вилоятига хизмат ташрифи давомида Жомбой туманидаги 19-сон, Булунғурдаги 20-сон ҳамда Пахтачидаги 33-сон болалар мусиқа ва санъат мактабларига қашқар рубоби, дутор, доира, дўмбира, танбур, най ва ғижжак каби  7 турдаги 100 дан ортиқ миллий мусиқа чолғуларини топширдик.

Тадбирлар давомида эртамиз эгаларининг янги чолғу асбобларини катта қизиқиш ва завқ билан чалиб кўришга бўлган иштиёқини кўриб, Миллат етакчисининг 2022 йил 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида мактабни битирган бола камида битта касб билан бирга битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шартлиги ҳақидаги фикрлари нақадар ҳаётий аҳамиятга эга эканлигининг амалий ифодасини кўрдик.

Дарвоқе, қарор ижроси юзасидан мактабларни чолғу асбоблари билан таъминлаш босқичма-босқич давом этади...
Зотан, ёш авлод маданий савиясини юксалтиришга эришиш зиммамиздаги энг катта вазифадир.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

#ona_tilim_faxrim

Dardli qo‘shiq inson qalbiga, ruhiyatiga o‘zgacha ta’sir qiladi. Uning ana shu ta’sir kuchini, san’atkorning ijro mahoratini, tajribasini, so‘zga bo‘lgan mas’uliyatini oshiruvchi muhim omil borki, bu...

Madaniyat vaziri Ozodbek Nazarbekov ana shu omilga alohida urg‘u berdi.


💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Web

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам полного использования возможностей туристических и культурных объектов, организации осеннего сезона общенационального проекта «Яшил макон».

#Mirziyoyev #videoselektor #turizm #Yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Йиғилишда маданий тадбирларни кўпайтириш туристларни жалб қилишда катта имконият экани таъкидланди.

Бундай тадбирлар Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятларида кўп ўтказилаётгани, лекин Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида бу борадаги ишлар қониқарсиз экани айтилди.

Вилоятлар ҳокимлари Маданият вазирлиги билан биргаликда ҳар ой йирик маданий тадбир ўтказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Туман ва шаҳарларда кўп сайилгоҳ, хиёбон, истироҳат боғлари, театр ва маданият уйлари бўш тургани, на туристларни, на аҳолимизни ўзига жалб қила олаётгани қайд этилди.

Ҳудудлар раҳбарларига бу жойларда мусиқий, кўнгилочар ва маърифий тадбирларни мунтазам ташкил этиб боришга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Xizmatingda turmasam seni, Bolam dema vatanim meni.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

E’lon!
Yangi tanlov – yangi imkoniyat!

O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Halima Nosirova nomidagi I xalqaro yosh operachilar ko‘rik-tanlovini e’lon qiladi.
Milliy opera san’atini yanada rivojlantirish va ommalashtirish, dunyoga mashhur opera san’ati vakillaridan mahorat saboqlari olish, shuningdek, mavjud ijodiy aloqalarni mustahkamlash, yosh opera ijrochilari va iqtidorli yoshlarni qo‘llab- quvvatlash maqsadida ilk bor o‘tkazilayotgan mazkur tanlov joriy yilning 21-28 oktyabr kunlari bo‘lib o‘tadi.

Tanlovda xorijiy va mahalliy opera solistlari, xalqaro tanlovlar sovrindorlari ishtirok etishlari mumkin.
Tanlovda ishtirok etish uchun 7-oktyabrga qadar (shu kuni ham) info@gabt.uz hamda gabtuzb@mail.ru elektron manzillariga quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda ariza qoldirishingiz mumkin:
- pasport nusxasi;
- ijodiy biografiya;
- badiiy fotosurat.

Tanlov haqidagi to‘liq ma’lumotni va ariza to‘ldirish namunasi https://gabt.uz/ru/usloviya-uchastiya-v-konkurse elektron manzilida.

Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Youtube

🙂 Milliy Tanlov

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Bugun inson madaniyatiga katta ehtiyoj bor

Yangi iste'dodlarni kashf qilish va ularni qo‘llab-quvvatlashga qaratilgan tanlovlar qatoriga “Nigoh” ijodiy seminari ham qo‘shilgani dramaturg, stsenarist, rejissyor, rassom va operatorlar va albatta, yosh ijodkorlar uchun yana bir imkoniyat eshigini ochadi.

Aytish kerakki, dunyoda eng ommaviy va ta'sirchan san'at turi bo‘lgan teatr va kinoning yer yuzidagi turli xalqlar va madaniyatlarni o‘zaro yaqinlashtirish, tinchlik, do‘stlik va gumanizm g‘oyalarini targ‘ib etish borasidagi o‘rni va ahamiyati ortib bormoqda.

Uchinchi Uyg‘onish debochasida dolzarb mavzudagi ijodiy asarlarni sahnaga va ekranga olib chiqish soha vakillariga va shu sohada o‘z kelajagini ko‘rayotgan yoshlardan katta mas'uliyatni talab qiladi.

Ijod ahli, ayniqsa, yoshlar jahon tajribasini o‘zlashtirib, milliy qadriyat va an'analarimizga uyg‘un bo‘lgan g‘oyalar asosidagi filьmlar va spektakllarni dunyo sahnasiga olib chiqishlari zarur deb bilamiz.

Bir so‘z bilan aytganda, bugun har bir jamiyatda inson madaniyatiga bo‘lgan ehtiyoj har qachongidanda oshib borayotir...

Mulohazam yakunida "Nigoh"da bor kuch kuch, mahorat va tajribalarini ishga solib, g‘olib va sovrindor bo‘lganlarni samimiy muborakbod etib, ijodiy parvoz tilayman!

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Xitoydagi muhokamada...

XXRning Dunxuan shahrida bo‘lib o‘tayotgan "6-Xalqaro Ipak yo'li EKSPO" tadbiri doirasida Xitoy Xalq Respublikasi Madaniyat va turizm vaziri o'rinbosari L.Tsyuy  bilan uchrashdik.

Muloqot davomida ikki tomonlama madaniy hamkorlikning ustuvor jihatlari, qadimiy Ipak yo'lida paydo bo'lgan aloqalarni, zamonaviy muqobili mavjud tamoyillarda rivojlantirish masalalari, ikki davlatda madaniyat kunlari o'tkazilishini qayta tiklash masalalari yuzasidan fikr-mulohaza almashdik.

Shuningdek, 2022-yilning sentyabr oyida Samarqand shahrida bo'lib o'tgan oliy darajadagi muzokaralar doirasida imzolangan "O'zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi va Xitoy Xalq Respublikasi Madaniyat vazirligi o'rtasida madaniyat sohasida 2022—2025-yillarga mo'ljallangan hamkorlik Dasturi" doirasida amalga oshirilayotgan ishlarni muhokama qildik.

Samimiy kechgan muloqot har ikki tomon uchun samarali kechdi.

Читать полностью…
Подписаться на канал