ozodbek_axmadovich | Неотсортированное

Telegram-канал ozodbek_axmadovich - Ozodbek Nazarbekov

1556

O’zbekiston Respublikasi Madaniyat vaziri Ozodbek Axmadovich Nazarbekovning rasmiy kanali Instagram: https://instagram.com/ozodbek_axmadovich

Подписаться на канал

Ozodbek Nazarbekov

Xalqaro muloqot maydoni yangi hamkorliklarga zamin

Ayni paytda Xitoy Xalq Respublikasining Dunxuan shahrida bo‘lib o‘tayotgan "6-Xalqaro Ipak yo'li EKSPO"ning ochilish marosimida ishtirok etyapmiz.
Kun davomida bo‘lib o‘tgan yuqori saviyada tashkil etilgan madaniy tadbirlar e'tiborga molik.

6-sentyabr kuni "6-Xalqaro Ipak yo'li EKSPO" tadbirining rasmiy ochilish marosimi bo'lib o'tdi.Unda delegatsiya a'zolari ishtirok etdilar.
Tadbirda ilgari surilgan "Bir makon bir yo'l" tashabbusining 10 yilligi munosabati bilan o'tkazilayotgani ta'kidlangan holda, yangi Ipak yo'li Osiyo va Yevropa xalqlarining siyosiy, iqtisodiy va madaniy jabhada o'zaro hamkorligiga xizmat qilishi e'tirof etildi.

Bir so‘z bilan aytganda, 2016-yildan buyon o‘tkazilib kelinayotgan tadbir  ko‘tarinki kayfiyatda boshlandi.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

...Yuz yilda bir tug’ilarmish
el dardini aytolgan,
Ayta olsak, eng pokiza
g’oyalarga o'xshating...

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Таъзия

Ўзбек санъатининг сарбони эди
Ўзбек  санъати оғир жудоликка учради.

Қўшиқчилик санъатимизнинг энг ёрқин юлдузи, бетакрор овоз соҳиби Шерали Жўраев 77 ёшида вафот этди...

У  нафақат Ўзбекистонда, балки минтақамиздаги энг забардаст санъаткор сифатида эътироф этилган. Ўзбек миллий қўшиқчилик санъатига ҳаётини бахшида этган ҳофизнинг фавқулодда ноёб овози, ижро этган ҳар бир қўшиғи ҳар бир хонадонга, ҳар бир юракка кириб борган, қалбларни забт этган эди.

 Санъаткоримизнинг ўзбек тили ва адабиёти, санъатига бўлган меҳри ва садоқати ҳар бир ижросида зоҳир эди. Афсус, бу табаррук зот, устоз-санъаткор бугун орамизда йўқ. Лекин, ҳақиқий санъат фидойисининг порлоқ хотираси қалбларда мангу яшайди. Ҳофизимиз ижро этган қўшиқлар энди унинг шогирдлари, фарзандлари томонидан давом эттирилади...
Демакки, салкам 80 йиллик умр бесамар кетмади, ортида ёрқин из қолди.

Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан унинг оиласига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзиямизни изҳор этамиз.

Озодбек  Назарбеков

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз! Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

Только сплоченные – мы единый народ, только вместе – мы сильная страна! С 32-летием независимости Республики Узбекистан, дорогие соотечественники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!

Бугун жонажон Ватанимизда катта шодиёна. Энг улуғ, энг азиз айём – давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами шукуҳи ҳукм сурмоқда.

Мана шундай пайтларда одатда кексаларимиз етказганига шукр, дея қалбан миннатдорлик туйғуларини изҳор қилишади. Қўлларини дуога очганда юртга тинчлик-омонлик тилаб, келгуси айёмларга яна соғ-саломат етказишини сўрашади. Аслида шукроналик ва пок ниятлар замирида жуда катта ҳикмат бор. Айниқса, истиқлол деб аталмиш буюк неъматга эришиш, эркинлик нафасидан баҳра олиш қанчадан-қанча аждодларимизнинг орзуси, армони бўлган. Не бахтки, бизга шундай ёруғ кунлар насиб этди.

Энг муҳими, ҳар бир кунимиз тинч, тунимиз осуда. Ваҳоланки, ҳозирги долғали замонда нотинчлик туфайли бугун омон қолишию эртанги кунни кўриши даргумон бўлган одамлар қанча. Болалик гаштини суролмай, кичик жуссасига катта ғамни ортиб, улғайиб қолган мурғаклар қанча. Дўсту ёрлари, қон-қариндошлари билан бир дастурхон атрофида мириқиб суҳбат қилиш аллақачон армонга айланган оилалар қанча. Санасанг бунинг адоғи йўқ. Ана шундайларни кўрганда, албатта, бизга берилган неъматларга қайта-қайта шукроналар айтасан киши.

Ҳаёт бор экан, гоҳида камчиликлар, муаммолар ҳам учраб туради. Аммо юрт осойишта бўлиб, халқ бир тану бир жон бўлса, ҳар қандай масала, албатта, ечимини топиб бораверади. Ҳар бир хонадонда хурсандчилик, яхши кунлар бўлади. Бугун мана шундай манзарага гувоҳмиз. Ватанимизнинг ҳар ерида улкан қурилишлар, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Тўйларимиз тўйларга, байрамларимиз байрамларга уланмоқда.  

Мустақиллик аёми муносабати билан айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахтимизда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида байрам тадбирлари юқори кайфиятда ўтказилмоқда. Эл суйган санъаткорлар, таниқли кино ва театр актёрлари, ёзувчи ва шоирлардан иборат “Маданият карвони” энг олис қишлоқларимизгача айём шукуҳини етказмоқда. Уларни хурсандчилик билан кутиб олаётган юртдошларимиз чеҳрасидаги миннатдорлик ифодалари бизга ҳам кўтаринки кайфият бағишламоқда.

Халқ хизматидаги инсонлар, хусусан, маданият ва санъат ходимларининг шарафли фаолияти эса давлатимиз томонидан доимо муносиб эътироф этиб келинмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан истиқлолимизнинг 32 йиллик байрами арафасида соҳанинг яна қатор вакиллари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

Кеча уларга “Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси”, “Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвонлари, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари, “Шуҳрат” ва бошқа медаллар тантанали равишда топширилди. Бу барчамиз учун унутилмас онларни туҳфа қилди.

Фурсатдан фойдаланиб, шундай бахтга мушарраф бўлган юртдошларимизни, жумладан, маданият ва санъат ходимларини қўшалоқ айём билан чин дилдан муборакбод этаман. Сизларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт, ҳамиша эл-юрт, Ватан ардоғида бўлиш насиб этишини тилайман.

Барчага байрам муборак бўлсин!

Юртимиз тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ҳурмат билан,

Озодбек Назарбеков,
маданият вазири

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Qariyb 30 yildan buyon davom etib kelayotgan O‘zbekiston – Xitoy munosabatlari so‘nggi yillarda tom ma'noda yangi bosqichga ko‘tarildi. Har sohadagi izchil hamkorlik bugun har ikki davlat, millat manfaatlari uchun xizmat qilayotganini ko‘rib, guvohi bo‘lyapmiz.

XXRning O‘zbekistondagi elchisi Yuy Szyun bilan uchrashuv davomida dastlab, ikki tomonlama samarali madaniy hamkorlikning natijalari yuzasidan fikr-mulohaza almashdik.

Muloqotning asosiy qismida Xitoy madaniyat vaziri o‘rinbosari va Shandun provinsiyasi delegatsiyasining yurtimizga tashrifi, Xitoyda O‘zbekiston madaniyat kunlarini o‘tkazish, o‘zbek-xitoy Hukumatlararo hamkorlik qo‘mitasini madaniy-gumanitar hamkorlik bo‘yicha kichik qo‘mitasi majlisini o‘tkazish, Xitoy tomonidan tashkil etilgan teatrlar Alyansida mamlakatimiz ishtirokini ta'minlash, Gansu opera teatri bilan hamkorlikda myuzikl yo'nalishida spektakl tashkil qilish kabi muhim masalalarni muhokama qildik.

Shuningdek, o‘zaro hamkorlikda film suratga olish, madaniyat sohasiga investitsiya jalb qilish masalalari yuzasidan o‘zaro takliflar almashdik.
Bir so‘z bilan aytganda, nihoyatda samarali kechgan uchrashuv soha rivojiga oid yangi hamkorlik munosabatlariga poydevor bo‘ldi.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

E’tibor, e’tirof va rag‘bat yangi marralarga zamindir

Qadim-qadimdan o‘zgarmay kelayotgan mehnat qilgan, hunarli bo‘lgan kishi doimo elda mukarram bo‘lishi, qadr topishi haqidagi mohiyat bugun Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev imzolagan Farmon bilan yana bir karra o‘z tasdig‘ini topdi.

Mustaqilligimizning 32 yilligi munosabati bilan mukofotlangan hamyurtlarimiz orasida sohamiz vakillarining ham borligi qalbimizni quvonch va mamnuniyatga to‘ldirdi.
Hayotiy, kasbiy kuzatuvlarim asosida hech ikkilanmay ayta olamanki, tizimda samarali faoliyat yuritib, uning rivojiga beqiyos hissa qo‘shib kelayotgan safdoshlarimiz ham o‘z sohasining fidoyilari bo‘lgan barcha taqdirlanganlar ham bunga chin ma’noda haqlidirlar.

Barcha mukofotlargan yurtdoshlarimga mehnatlarining munosib bahosi, mashaqqatli faoliyatlarining mevasi muborak bo‘lsin!
Siz va siz kabi fidoyilar yoshlarimiz uchun halol va mashaqqatli mehnat bilan yuksaklikka erishishning tirik namunasisiz, desam yanglishmayman. Hech shubhasiz, ayni shu ibrat yoshlarimizni o‘zi sevgan kasbida qadr topish, yanada baland cho‘qqilarni zabt etishga undaydi.

Yangi O‘zbekistonning yangi muvaffaqiyatlari yo‘lidagi zahmatli mehnatingizning mukofoti hamisha totli va bardavomlik kasb etsin!
Hamisha qadrlilar qatorida bo‘ling!

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Ayni paytda oliy ta’lim tizimi zimmasidagi eng katta vazifalardan biri kuchli intellektual salohiyatga ega, zamonaviy bilim egasi bo‘lgan yetuk va raqobatbardosh kadrlarni tayyorlash ekanligi kundek ravshan. Ayni shu asosda Koreyaning Chung-Ang (Chung- Ang) universiteti rektori janob Dong Jak Gu bilan uchrashdik.

Muloqotda O‘zbekiston San’at va madaniyat instituti bilan hamkorlikda yurtimizda Chung-Ang universiteti filialini ochish masalasini muhokama qildik va kelishuvga erishdik.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Озарбайжонга давлат ташрифининг иккинчи куни: Фузулий ва Шуша шаҳарларига ташриф

Второй день государственного визита в Азербайджан: посещение городов Физули и Шуши

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Озарбайжонга давлат ташрифининг биринчи куни: қардош юртда самимий қабул ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилган музокаралар

Первый день государственного визита в Азербайджан: теплый прием на братской земле и переговоры, направленные на дальнейшее углубление стратегического партнерства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Бугун мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим кун — Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови куни.

Конституцион ҳуқуқимдан фойдаланиб, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида жойлашган 19-сайлов участкасида ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бердим.

Ватан тараққиёти, мамлакат эртасига бефарқ бўлманг, сайловда фаол иштирок этинг!

Обуна бўлинг: /channel/ozodbek_axmadovich

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Ҳар бир ишда миллийлик акс этиб туриши жуда муҳим

Дунёда миллат ва элатлар кўп. Уларнинг ҳар бири ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Айни мана шу ўзига хосликни сақлай билиш бугун ва келажак учун жуда муҳим. Акс ҳолда жамият қурама маданиятларнинг бир қисмига айланади.

Шунинг учун ҳам эртасини ўзлигидан айро кўришни истамайдиган миллатлар бу масалага жиддий эътибор қаратади. Бинобарин, биз ҳам режа ва "планка"ларни белгилашда, амалга оширилажак лойиҳаларда ушбу призмани унутмаслигимиз керак.

Энг муҳими, бизда ана шу ўзига хослик, тарих, бетакрор анъаналар мавжуд. Масалан, миллий ўзига хосликнинг энг муҳим унсури бўлган либослар...

Мода дунёсида фантазиянинг эркин "рақси" бирламчи аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам гоҳида ана шу эркинлик "рамка"ларни чил-парчин қилади, тасаввурга сиғмас топилмаларга сабаб бўлади. Муккасидан кетиш эса бизнинг кўзимизга беўхшов, рўдапо "асар"лар бўлиб кўринади.

Кеча "Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс асоси" мавзусидаги маданий тадбирлар ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган "Миллий либослар тарихи" модалар намойишида ўзбек дизайнерларининг ишларини кўриб, ижодий фантазия гўзал ва бетакрор либослар яратилишига сабаб бўлганига гувоҳ бўлдим. Дизайнерларимизнинг миллийликка алоҳида урғу бераётганлари, уни замонавий мода билан уйғунлаштира олаётганларидан хурсанд бўлдим.

Сўнгги пайтларда дунёнинг мана-ман деган кутюрьелари атласу адрас элементларига мурожаат қилаётганлари бежиз эмас. Демак, либосларимиздаги ранг, нафис безаклар, фалсафа дунё модаси учун ҳам қизиқ. Шундан келиб чиқиб, дизайнерларимиз ўз "почерк"ларини "таҳрирлаётгани"ни, коллекцияларини миллийлик билан уйғунлаштиришга интилётганларини фақат олқишлаш мумкин.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Болаликдан баланд дорда ерда юргандек рақс тушаётган маҳаллий дорбозларни, оғир тошларни жимжилоғида, белбоғига бойланган бошқасини тишида, яна бирини оёғининг учида кўтараётган полвонларни, кўриб ҳайратланардик. Бироқ бундай кўча томошаларини кўриш доим завқли ва сурурли эди. Алам қиладигани, уни ҳар доим ҳам кўриш насиб қилмасди.

Кеча "Наврўз" истироҳат боғида бошланган "Майдон томошалари" фестивалидаги турли томоша павильонларини кузата туриб, шу хотиралар эсга тушди.

Миллий халқ рақслари, бахшилар чиқишлари, фольклор-этнографик ансамбллари ижросидаги куй-қўшиқлар, очиқ майдондаги кинофильмлар намойиши, миллий таомлар кўргазмаси бизга ҳамроҳлик қилган хорижлик меҳмонларимизда ҳам катта таассурот қолдирди.

Халқимиз, таътилда мириқиб дам олаётган болажонларимиз учун айни зарурий фестиваль, деб айтиш мумкин. Дўстлар, яқинлар, оила аъзолар билан боришни тавсия қиламиз!

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

📹O‘zgarayotgan manzillar...

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Youtube

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Халқимизнинг бебаҳо мулкини асраш муқаддас бурчимиздир

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти билан ҳамкорликда ўтказилган халқаро анжуман маданий меросни асраш борасида долзарблик касб этаётган масалаларга бағишланди.

Маълумки, сўнгги йиллар ҳаётимизда туб ўзгаришлар бошланган давр бўлди. Айниқса, Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш, деган эзгу ғоя асосида барча соҳада жуда катта амалий ишларга қўл урилди. Хусусан, бебаҳо маданий меросимизни асраб-авайлаш, қадимий ёдгорликларни кенг миқёсда тиклаш, уни дунё аҳлига танитиш, маданият ва санъат, туризм соҳасини ривожлантириш ҳамда халқаро мезонлар даражасига олиб чиқиш бўйича улкан қадамлар ташланди.

Таъбир жоиз бўлса, миллатимиз тақдирида янги, буюк маърифий босқич бошланди. Буни маданият ва санъатимиз ривожи йўлида қилинаётган эзгу саъй-ҳаракатлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Халқимизнинг бой илмий-маданий мероси, бебаҳо меъморий обидалари, тошга муҳрланган қадимий ёзувлар, нодир қўлёзмалар, турли осори атиқалар давлатчилик тарихимизнинг уч минг йиллик теран илдизларидан далолат беради. Айнан ана шу "илдиз" бугун дунё халқларининг катта қизиқишига сабаб бўлаётир. Бу эса маданий меросимизни кўз қорачиғидек асраш масъулиятини янада оширади.

Бошқачароқ айтганда, халқимизнинг бебаҳо мулки –тарихий обида ва ёдгорликлари, бой илмий-маданий мулкини асраш ҳам муқаддас бурчимиз!

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Nodiraning armon to'la misrasiga o't yoqib,
Bizni hech kim aytolmagan nolalarga o'xshating...

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной народного артиста Узбекистана Шерали Джураева

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Bolaligingga beshik, orzularingga narvon, farzandlaringga oshyon boʻlgan Vatanni har qancha kuylasang ozdir...

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

"Янги Ўзбекистон" боғида Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда

В парке "Янги Узбекистон" проходят торжества по случаю 32-й годовщины независимости нашей Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Yon qo‘shnimiz bo‘lgan qozoq qardoshlarimiz haqida gap ketganda, shuni aytish kerakki, yillar suronini birga boshdan kechirgan ota-bobolarimizdan meros bo‘lib kelayotgan birodarlik rishtalari bugun yanada mustahkamlanayotir...
Qozog‘istonning O‘zbekistondagi elchisi Beybut Atamkulov bilan muloqotimiz ham ana shu asosda ko‘tarinki ruhda kechdi.

Uchrashuv  davomida birgalikda “Yosh rassomlar»  anjumani tashkil etish, "Ipak yo‘li" telekanali bilan hamkorlik aloqalarini o‘rnatish, ikki tomonlama tadbirlarda o‘zaro ishtirokni ta'minlash kabi masalalarni muhokama qildik.
Elchi janoblarining Qozog‘istonda o‘zbek rassomlari ko‘rgazmasini tashkil etish  taklifini mamnuniyat bilan qabul qildik.

Aytish kerakki, bu kabi uchrashuvlar o‘zbek va qozoq xalqlari o‘rtasida nafaqat do‘stona munosabatlarni mustahkamlash, balki o‘zaro madaniyatlar almashinuviga zamin bo‘lib ham xizmat qiladi.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Мутолаа
“Тафаккур”ни варақлаб...
Бу журналнинг янги сонини ўқидингизми?
Ҳар бир саҳифасида кучли мулоҳаза, мушоҳадага бой мақолалар, суҳбат ва тарихдан ҳикоя қилувчи ушбу босма нашрнинг бу сонида икки журналистнинг суҳбатида ҳар замоннинг энг долзарб масаласи бўлган мавзуда сўз борган бўлса, академик Абдулла Аъзам “Танқид анатомияси”да танқид маданиятини тарихий ва ҳаётий мисоллар билан асослаб берган.
Мириқиб мутолаа қилганим эса “Руҳият сабоқлари” рукни остида берилган “Шамс ила Мавлоно”  икки баҳр туташув қиссаси бўлди...

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с тридцать второй годовщиной государственной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Sharq durdonasi deya nom olgan azim Samarqandga safarimiz davomida samarqandlik soha vakillari bilan san'at maktablarida yangi o‘quv yiliga tayyorgarlik, viloyat rus drama teatrining kuzgi mavsum repertuari bilan tanishdik.
Mavjud muammolarni o‘rgandik. Ko‘zga tashlangan kamchiliklar yuzasidan zarur tavsiya va ko‘rsatmalar berdik.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Асрий дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, юксалтириш учун навбатдаги қадамни ташлаган икки буюк миллат етакчилари қошида дилдан севган таронани куйладик...
Яратганга беадад шукурлар бўлсин.

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

"Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади".

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Ҳафталик доирасида бўлиб ўтган "Миллий либослар тарихи" модалар намойиши чин маънода миллият тараннумига айланди...

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Madaniyat va turizm vazirligi hamda tizim tashkilotlarida ko‘rsatiladigan davlat xizmatlari uchun “Xizmat sifati hamda xodimning muomala madaniyatini baholash” axborot tizimi ishlab chiqildi hamda https://xizmatsifati.uz/ domeni ostida ishga tushirildi.

Shuningdek, maxsus elektron moslamalar orqali baholash imkoniyatini yaratish maqsadida @rating_staff_bot telegram manzili ostida maxsus “telegram_bot” ham ishlab chiqildi.

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Youtube

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Madaniyat markazlari faoliyatini muvofiqlashtirish bo‘yicha Jamoatchilik kengashi tashkil etildi

Batafsil: https://madaniyat.uz/uz/post/1200

💬 Telegram | 🌐 Instagram

🌐 Facebook | 🌐 Youtube

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Янги  Ўзбекистонда ривожланиш, инновация ва маърифат мавзуларида бўлиб ўтган халқаро даражадаги муҳокамада биринчи ва иккинчи Ренессанс даври яратувчилари бўлган аждодларимиз ҳақида билдирилган фикрлар тарихимиз билан фахрланиш баробарида уларнинг йўлларини давом эттириш айни давр учун ниҳоятда муҳим эканлигини янада теранроқ ҳис этдим

Читать полностью…

Ozodbek Nazarbekov

Назаримизда, “Туркистон авангарди: макон ва вақт оралиғида” кўргазмаси ўз иштирокчиларига тарихимиз, маданиятимизга яна бир бор "саёҳат" қилиш имконини туҳфа эта олди.

Читать полностью…
Подписаться на канал